uk
Feedback
Юрист блогер /расмий канал

Юрист блогер /расмий канал

Відкрити в Telegram

Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз. Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz БЕПУЛ МАСЛАҲАТ 👉 @yuristdan_javob_bot Ариза ва шикоят ёзиб бериш хизмати 👉 @Yurist_ariza_xizmati

Показати більше
2025 рік у цифрахsnowflakes fon
card fon
63 935
Підписники
Немає даних24 години
Немає даних7 днів
-80330 день
Архів дописів
❗️ТАЛАБАЛАР ТУРАР ЖОЙЛАРИГА БИРИНЧИ НАВБАТДА ҚАНДАЙ ТОИФАДАГИ ТАЛАБАЛАР ЖОЙЛАШТИРИЛИШИ КЕРАК ? 📄 Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2023 йилдаги 376-сон қарорига асосан, ❗️Қуйидаги тоифадаги талабалар устуворлик асосида талабалар турар жойларига қабул қилинади: ✅ "Меҳрибонлик уйлари" тарбияланувчилари, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган талабалар; ✅ "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри", "Темир дафтар" ва "Аёллар дафтари"га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандлари ҳамда "Ёшлар дафтари"да турадиган талабалар; ✅ I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган талабалар; ✅ бир оиладан бакалавриат босқичи кундузги таълим шаклида 2 ёки ундан ортиқ тўлов-шартнома асосида ўқиётган оилалар фарзандлари; ✅ халқаро фан олимпиадалари, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтказиладиган республика фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритган талабалар; ✅ "Йил талабаси" ва "Талабалар театр студиялари" кўрик-танловларининг республика босқичи ғолиби бўлган талабалар; ✅ олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказилган "Заковат" интеллектуал ўйинининг республика босқичида ғолибликни қўлга киритган талабалар; ✅ талабалар турар жойида талабалар кенгаши раиси, қават сардори бўлган талабалар. ✏️ Яқинда талабалар турар жойидан жой олиш мавсуми бошланади. Шунинг учун бу маълумотни сақлаб керакли танишларингизга юбориб қўйсангиз зора бир кишига бўлса хам фойдаси тегса.. ҚЎШИМЧА САВОЛЛАР УЧУН👇 @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
Показати все...
28👍 10
❗️ФАҚАТ РАСМГА ТУШИШМИ ? ⚡️ РАҲБАРЛАРНИНГ САЙЁР ҚАБУЛЛАРИ ҚАНЧАЛИК САМАРА БЕРМОҚДА.. ➖ Маълумки бир-неча йиллардан бери давлат орган ва ташкилотлари раҳбарлари томонидан ҳудудларга чиққан ҳолда фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш мақсадида сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда. Хош, бу каби сайёр қабуллар кутилганидек самара беряптими ўзи? ✏️ Бу саволга икки хил жавоб берилса хар иккиси хам тўғри бўлади. Яъни ха, раҳбарларнинг сайёр қабуллари самара бермоқда деб жавоб берилса хам, йўқ самара бермаяпти деб жавоб берилса хам тўғри. Самара бермоқда деган жавоб нега тўғри ? Чунки қайсидир давлат органининг раҳбари сайёр қабул ўтказса маълум бир даражада фуқароларнинг мурожаатлари барибир ҳал этилади. Қоғозга тушуриб статистика шаклида юқорига берилаётган даражада бўлмаса хам қанчадир ёки нечтадир фуқаронинг мурожаати ўша сайёр қабулда ҳал этилмоқда. Энди, сайёр қабуллар самара бермаяпти деган жавоб нега тўғри ? Чунки сайёр қабуллар кўп ҳолларда расмга тушиш ва статистикани ошириш учун бўлиб қолмоқда. Қолаверса, бир раҳбар оддий бир туманга келиб расмга тушиб кетиши учун қанча ташкилот ҳодимлари сарсон. Маҳаллани ҳодимларинику айтмаса хам бўлар, улар сайёр қабул деса ҳеч ким йўқ жойга бориб баланд овозда бақириб келадиган бўлиб қолган бўлса хам керак. Чунки сайёр қабулга одам тўплаш вазифаси уларни зиммасида. Юқоридан келган раҳбар жиддийроқ ташкилотдан бўлса масалага Ички ишлар ҳодимлари хам қўшилади. Хуллас битта сайёр қабулни иши кўп. ✏️ Сайёр қабулларни қизиқ жойларидан бири шуки, юқоридан келган раҳбарга бирорта фуқаро мурожаат қилса, раҳбар сайёр қабул бўлаётган ҳудуддаги ўзига бўйсунадиган ташкилот раҳбарини чақириб, бу фуқаронинг мурожаатини тезда ҳал қилинглар дейди. У хоп дейди ва статистикага фуқаронинг мурожаати ижобий ҳал этилди деган маълумот тушади. Аслида у фуқаро ўша ҳудуддаги хоп деган ташкилот раҳбарига 45 марта мурожаат қилиб натижа кўрмаган бўлади.. ✅ Умуман олганда турли ташкилот раҳбарларини ҳудудларга чиқиб сайёр қабуллар ўтказишидан кўзланган мақсад ёмон эмас. Юқори даражали раҳбарлар дабдабали хоналарда салқингина ўтиравермасдан аҳолини реал ҳаётда қандай яшаётганлигини ва уларни қандай муаммолари борлигини билиши бу яхши ғоя лекин, борган сари бу ғояни натижаси камайиб бораётгандек назаримда. Қани эди сайёр қабуллар кўзланганидек, ўйланганидек ёки кутилганидек бўлганида. Ундай бўлолмаяптида. ✏️ Агар қонунлар амалда хаммага бирдек ишласа, судларда тарафкашлик ёки бошқа ноҳақликлар бўлмаса, умуман, барча давлат орган ва ташкилотлари ўз тизимини хўлу-қуруғига жавоб берса хамда қонунлардан четга чиқмаса, ҳозирги фуқаролар ўзлари қанча узоқ бўлса хам бориб кимгадир мурожаат қила олади. Бунинг учун раҳбарлар фуқарони эшигини олдига келиши шарт эмас. Эшигини олдига келиб хам муаммони ҳал этиб беролмаяптими, бундай сайёр қабуллар энди ҳалққа керак эмас... Савол юбориш  👇        @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
Показати все...
👍 106 65🥴 17👏 9👎 6
❗️АЙРИМ ОТА ЁКИ ОНАЛАРНИНГ ФАРЗАНДЛАРИНИ БОҒЧА ПУЛИ ТЎЛАБ БЕРИЛИШИ УЧУН ҚАЕРГА МУРОЖААТ ҚИЛИШ КЕРАК ВА ҚАНДАЙ ХУЖЖАТЛАР ТАЛАБ ЭТИЛАДИ ? 📄 Вазирлар Маҳкамасининг 31.07.2025 йил куни 484-сон қарорига кўра, ➖ Моддий ёрдам олиш учун кўрсатилган тоифадаги ота ёки она “Инсон” марказлари, Давлат хизматлари марказларига бевосита келган ҳолда ёки ижтимоий ходим ёхуд “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими (“ЯМИҲ” АТ), шунингдек, ЯИДХП (my.gov.uz) орқали ариза билан мурожаат қилади. ❗️Аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: ➖ Ариза берувчининг фуқаролик биометрик паспорти маълумотлари; ➖ 3 ёшгача бўлган фарзандининг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома маълумотлари; ➖ мобил телефони рақами; ➖ АТ “Халқ банки” да очилган банк картаси маълумотлари. ❗️Моддий ёрдам ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасигача ариза берувчи вакилнинг “ижтимоий карта”ларига, улар мавжуд бўлмаганда, АТ “Халқ банки”да очилган банк карталарига ўтказиб берилади. ҚЎШИМЧА САВОЛЛАР УЧУН👇 @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
Показати все...
32🔥 3
⚡️ МУҲИМ ❗️Ижтимоий ҳимоя ягона реестридаги оилалар учун белгиланган имтиёзлар Камбағал оилалар реестридаги оилаларга ҳам берилишидан ҳабардормисиз ? 📄 Фармонга кўра, 👈 2025 йил 1 июндан: ➖ Ижтимоий ҳимоя ягона реестридаги оилалар учун қонунчиликда белгиланган ижтимоий хизматлар, ёрдамлар ва имтиёзлар Камбағал оилалар реестридаги оилаларга ҳам татбиқ этилиши белгиланган. ❗️ Ушбу реестрларга киритилган оилалар аъзоларига ижтимоий хизмат ва ёрдамлар оилалар камбағал деб эътироф этилгани тўғрисидаги маълумотлар ёки шахснинг камбағал деб эътироф этилган оиланинг аъзоси экани ҳақидаги маълумотнома асосида кўрсатилади. ✏️ Шунинг учун агар Сиз Камбағал оилалар реестрида бўлсангиз ва Сизга эмас, Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган қўшнингизга қанақадир ижтимоий ёрдам берилаётганлигини эшитиб қолсангиз, — "Ийи хооой, нима бўляпти ўзи бетта" деб Сиз хам қўшнингизни орқасидан борсангиз бўлаверади.. Савол юбориш  👇        @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
Показати все...
🤣 52 20👍 12😁 5👎 1🥰 1👏 1
❗️ДАМ ОЛИШ КУНЛАРИ ҲОДИМЛАРНИ ИШГА ЧАҚИРИШ БАС ҚИЛИНИШИ КЕРАК! ✅ Германия яъни, Немсларда бир гап бор! Агар сен ишдан кейин хам ишдамисан, демак сен иш вақтингда ишни якунлашга улгурмадинг. ✏️ Кейинги пайтларда бизга келаётган саволлар орасида айрим тизимларда ҳодимлар ҳаддан ортиқ ишлашга мажбур бўлаётганини билиш мумкин. Айниқса, айрим давлат органларида иш режими мутлақо йўқ хисоб. Энг ёмони савол эгалари босим остида ишлаб келаётгани етмагандай кўпинча дам олиш кунлари хам ишга чақирилаётганлиги ортиқча бўлаётганидан нолишмоқда. ➖ Босим остида, яъни стрес ҳолатда ишлаш самара бермаслигини бу дунёни олимлари исботлаб бўлди. Балки бизда ўзгариш бўлиши учун бошқа дунёни олимларини хулосаси керакдур, билмадим. Шуниси аниқки, Меҳнат кодексимизнинг иш вақти деган нормаси бизда каша-малаша ҳолатда. ✏️ Нега бизда иш вақти режимига амал қилинмайди ? Агар сизда хам шундай савол бўлса адашасиз. Бизда иш вақти режимига амал қилинади. Масалан, эрталаб 9 да бошланадиган ишга ярим соат кеч қолиб кўрсангиз буни билиб оласиз. Сизни дарров қатъий чоралар билан кутиб олишади. Хаттоки ишдан бўшитилишингиз хам мумкин. Аммо бизда кўп ҳолларда иш вақтининг фақат ишга келиш вақти деган жойи ишлайди холос. Кетиш вақти деган жойи эса йўқ. ➖ Ҳақиқатданам, ўзи нега шундай? Бу масаланинг асосий сабабчилари бу раҳбар ҳодимлар ҳисобланади. Қуйироқ тизимдаги раҳбарнинг бундай қилишига ундан битта юқорироқ раҳбар сабабчи. Уни хам бундай ишлашига сабабчилар бор албатта. Униси бунга, буниси эса унга боғланган. Раҳбарни кўзига қаттиқ ишлагандай кўринсам ишим беш деб ўйлайдиган раҳбарлар бизда жуда кўп. Афсуски, ҳозирги реал ҳолатда уларнинг фикри тўғри бўлиб чиқмоқда. ➖ Бизда ҳозир бундай иш вақти бўйича муаммоларни ҳал қилиши мумкин бўлган айрим раҳбарлар қачонлардир режимсиз ишлаб юқори лавозимларга эришган ва улар мартабанинг ошишини ўз замонидаги усуллардан бошқачасига имкони йўқ деб билишади ва шунинг учун бизни бу муаммойимиз ҳали бери тугамаса керак. Асосий масала ҳам айнан шу нуқтада. ✏️ Энди Немсларнинг юқоридаги қарашига нима деймиз? Бизда ишхонадаги бошқа шерикларингиз бир ҳафтада қиладиган ишни Сиз бир кунда қилиб қўйсангиз хам, қолган кунлари яна ишдан кейин қолиб ишлашингиз керак. Бор гап шу. Демак юқоридаги фикр Немсларники, бизники эмас😉 Бошқа нима ҳам дердик. Сиз манаман деган салоҳиятли кадр бўлинг, борган сари айрим тизимларга ишга кирганда биринчи қиладиган ишингиз ишдан бўшаш тўғрисида ариза ёзиш бўлиб қолмоқда. Саволлар учун 👇     @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
Показати все...
55👏 16🔥 7👍 6😢 2😁 1👌 1
❗️ДИҚҚАТ ⚡️ Эндиликда айрим хотин-қизларга 1 648 000 сўмгача бир марталик пул берилади 📃 Вазирлар Маҳкамасининг 23.07.2025 йил куни қабул қилинган 462-сон қарорига асосан, ➖ «Аёллар дафтари»га киритилган айрим хотин-қизлар учун БҲМ (Ҳозирги кунда 412 000 сўм)нинг 4 баравари (1 648 000 сўм)гача миқдорида бир марталик моддий ёрдам пули берилади. ❗️Мазкур бир марталик моддий ёрдам пули қуйидаги тоифадаги хотин-қизларга ажратилади: ➖ боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар; ➖ ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар; ➖ қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизлар. ❗️Қандай хужжатлар талаб қилинади ? Боқувчиси йўқ хотин-қизлардан — боқувчиси вафот этганлиги ёки бедарак йўқолган деб топилганлиги тўғрисида хужжатлар; ➖ 1 ва 2 гурух ногиронлиги бўлган хамда тезкор тиббий ёрдамга муҳтож хотин-қизлардан — гуруҳ ногиронлигини тасдиқловчи хужжат, тезкор тиббий муолажага муҳтожлардан эса тиббий муолажага муҳтожлигини тасдиқловчи хужжат ёки маълумотнома; ➖ Қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди борлардан — фарзанди ногирон эканлигини ёки фарзандига 1 ёки 2 гурух ногиронлиги белгиланганлигини тасдиқловчи хужжатлар. ✏️ Қонунчиликдаги бундай имтиёзлар ҳақида ёзсак айрим одамларнинг биринчи берадиган саволи "Бу ростми ўзи" деган савол бўлади. Кейин бизда табиий савол туғилади. Наҳотки битта маълумот рост ёки ёлғонлигини текшириб олиш одамларга шунчалик қийин. Аввало биз ёзган маълумотларимизни асоси билан, яъни қарор рақамини кўрсатган ҳолда ёзамиз. Шундан кейин хам ростми деган савол бу шунчаки замонавий савол эмас. Қўшимча саволлар учун 👇        @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
Показати все...
83👍 21🥰 3👏 2😢 1
⚡️МУҲИМ РАҚАМЛАР ❗️ БУГУНГИ КУН ҲОЛАТИГА ЎЗБЕКИСТОН ҲУДУДИДА: ✅ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 271 000 сўм; ✅ базавий ҳисоблаш миқдори – 412 000 сўм; ✅ пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 471 000 сўм; ✅ ёшга доир энг кам пенсия – 918 000 сўм; ✅ ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 1 012 000 сўм; ✅ меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 1 012 000 сўм; ✅ белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (918 000 сўмдан) 1 012 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 1 012 000 сўм; ✅ зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 820 000 сўм; ✅ иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 820 000 сўм. ҚЎШИМЧА САВОЛЛАР УЧУН👇                      @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
Показати все...
33👍 9🤪 2
❗️ЯНГИ ҚАРОР ⚡️ ЭНДИЛИКДА АЙРИМ ОТА ЁКИ ОНАЛАРГА БОЛАЛАРИНИНГ БОҒЧА ТЎЛОВИ УЧУН ҲАР ОЙДА 618 000 СЎМГАЧА ПУЛ БЕРИЛАДИ 📄 Вазирлар Маҳкамасининг 31.07.2025 йил куни 484-сон қарори қабул қилинди, ➖ Қарорга кўра, эндиликда расмий банд бўлган ва Камбағал оилалар реестрига киритилган ёлғиз ота ва оналарга фарзанди учун мактабгача таълим хизматидан фойдаланганлик юзасидан моддий ёрдам бериб борилади. ✅ Карорда кўрсатилишича, ҳар ойлик моддий ёрдамнинг миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг бир ярим бараваригача (618 000 сўм)ни ташкил қилади. ➖ Сиз имтиёзни билмасангиз имтиёз сизни билмайди, ➖ Имтиёзга бориш керак у сиз томон келмайди, ➖ Тасдиқланди хужжатлар бўлди тайёр деб ҳеч ким, ➖ Фотимахон тезда келиб пул опкетинг демайди. ✏️ Бировга айтмелару, менга бир кеса ёмон келадида қофия.. ҚЎШИМЧА САВОЛЛАР УЧУН👇 @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
Показати все...
😁 120 62👍 42👏 9🤪 4🤩 3
❗️1 ВА 2 ГУРУҲ НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ҲОДИМЛАР УЧУН ИШ ВАҚТИ ҲАФТАСИГА 36 СОАТДАН ОШМАСЛИГИ КЕРАК 📄 Меҳнат кодексининг 427-моддасига асосан, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимлар учун иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига 36 соатдан ошмайдиган қилиб ✅ Шунингдек, улар учун кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг тавсияларига мувофиқ белгиланади, лекин 6 кунлик иш ҳафтасида — 6 соатдан, 5 кунлик иш ҳафтасида — 7 соату 30 дақиқадан ортиб кетмаслиги керак. Савол юбориш  👇   @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇              @Yurist_Blogerr
Показати все...
👍 23 15👏 1
❗️ЁЛҒИЗ ОНАЛАР ДАРОМАД СОЛИҒИ БЎЙИЧА ЯХШИГИНА ИМТИЁЗГА ЭГА.. 📄 Солиқ кодексининг 380-моддасига кўра, ➖ икки ва ундан ортиқ ўн олти ёшга тўлмаган болалари бор ёлғиз оналар даромадлар қайси ойда олинган бўлса, ўша ойда ҳар бир ой учун меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1,41 баравари (Бўлади 1 792 110 сўм) миқдоридаги даромадлар бўйича солиқ солишдан озод этилади. ✏️ Бу дегани, 16 ёшга тўлмаган камида икки нафар боласи бор ёлғиз оналар олаётган даромадларини манашу 1 792 110 сўм сўмдан ортган қисмигагина даромад солиғини тўлайди бўлди. ✅ Бу имтиёз ҳар бир бола учун фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари (ФҲДЁ) томонидан тақдим этиладиган маълумотнома асосида берилади. ✏️ Ушбу масала бўйича кимда қўшимча саволлар бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиришлари мумкин! ❗️САВОЛЛАР УЧУН👇 @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш👇            @Yurist_Blogerr
Показати все...
54👍 5👏 2🤔 2
⚡️ Муҳим ❗️БУГУНДАН ОЙЛИКЛАР ОШИРИЛИШИНИ АЛИМЕНТ ТЎЛОВЧИЛАРГА ҚАНДАЙ ТАЪСИРИ БЎЛАДИ ? ⚡️САВОЛ: Биринчи августдан, яъни бугундан ойликлар оширилишини алимент тўловчиларга хам таъсири борми ? ⚡️ЖАВОБ: Албатта, бугундан бошлаб ойликлар оширилганини ишлайдиган алимент тўловчиларга хам, ишламайдиган алимент тўловчиларга хам таъсири бўлади. Яъни, улар аввалгига қараганда кўпроқ алимент тўлашларига тўғри келади. ✏️ Гап шундаки, агар алимент тўловчи шахс бюджет ташкилотида ишловчи ҳодим бўлса бугундан эътиборан унинг ойлиги 10 фоизга оширилади. Демак, у ойлиги ошгунига қадар Оила кодексининг 99-моддасида белгиланган тартибда неча пул алимент тўлаб келаётган бўлса, эндиликда ойлигини ошган қисмининг маълум миқдорини тўлаб келаётган алиментига қўшиб тўлайди. Масалан, алимент тўловчи 3 миллион сўм ойлик олади ва икки нафар фарзанди учун суд қарорига кўра ва Оила кодексининг 99-моддасида кўрсатилган миқдор бўйича шу 3 миллионни учдан бир қисмини, яъни 1 миллион сўм алимент тўлайди дейлик. Бугундан бошлаб эса уни ойлиги 10 фоизга кўпайиб 3 300 000 сўм бўлса, у олдиндан ҳар ойда тўлаб келаётган алиментига ойлигининг ошган қисмини учдан бир миқдорини (100 000 сўм) қўшиб тўлай бошлайди. ✏️ Хоп яхши, энди ҳеч қаерда ишламайдиган алимент тўловчиларга ойликлар оширилишини нима алоқаси бор, улар барибир ишламайдику, деган савол туғилиши мумкин. Оила кодексининг 140-моддасида айнан шу саволга жавоб бор! Ушбу модда мазмунига кўра, ишсиз бўлган алимент тўловчилардан Ўзбекистондаги ўртача иш ҳақидан келиб чиқиб алимент ундирилади. Бугундан ойликлар оширилгани учун эндиликда Ўзбекистондаги ўртача иш ҳақи миқдори хам кўтарилиши табиий тўғрими ? Демак, ишсиз алимент тўловчилар энди алиментни ошган нархда тўлай бошлайди. Бугундан ойликлар ошди ва энди Ўзбекистондаги ўртача иш ҳақи миқдори қанча бўлади хамда эндиликда алимент тўловчилар айнан қанча миқдорда алимент тўлаши кераклигини Миллий статистика қўмитаси томонидан август ойи якунлари бўйича ҳисобланган статистик маълумотлардан билиб олишимиз мумкин бўлади.. ҚЎШИМЧА САВОЛЛАР УЧУН👇         @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш👇            @Yurist_Blogerr
Показати все...
75👍 16🤨 5😢 3😱 2👏 1🤣 1😭 1
⚡️Расман ❗️БУГУНДАН ЭЪТИБОРАН ОЙЛИКЛАР ВА СТИПЕНДИЯЛАР МИҚДОРИ ОШИРИЛДИ 📄 “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Президент Фармонига кўра, ➖ бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар миқдори 2025 йил 1 августдан, яъни бугундан эътиборан 10 фоизга оширилди. ❗️САВОЛЛАР УЧУН 👇     @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
Показати все...
32👍 9👎 1🤣 1
⚡️Расман ❗️ ЭРТАГА, ЯЪНИ 1 АВГУСТДАН БАЗАВИЙ ҲИСОБЛАШ МИҚДОРИ ОШИРИЛАДИ 📄 “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Президент Фармонига кўра, 2025 йил 1 август санасидан: ➖ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 271 000 сўм этиб; ➖ базавий ҳисоблаш миқдори – 412 000 сўм этиб белгиланган. Бепул савол-жавоб 👇        @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
Показати все...
44👍 19😢 14😱 6😨 4
Фото недоступнеДивитись в Telegram
❗️ I ва II ГУРУҲ НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАНЛАР "ПАРКОВКА" УЧУН ПУЛ ТЎЛАМАСЛИГИ МУМКИНЛИГИНИ БИЛАРМИДИНГИЗ? 📄 Ҳукуматнинг 07.03.2018 йилдаги 183-сон қарорига кўра, ❗️қуйидаги шахслардан автотранспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойларидан фойдаланганлик учун ҳақ олинмайди: ✔️ "Ногирон ҳайдовчи бошқараётган автомобиль" таниқлик белгиси ўрнатилган автотранспорт воситасини бошқараётган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар; ✔️ 16 ёшгача ногиронлиги бор боласи бўлган ота-оналар (ёки унинг ўрнини босувчи шахслар). ‼️ Мазкур имтиёздан фойдаланиш учун ногиронликни тасдиқловчи тиббий маълумотнома ҳамда тегишли пенсия гувоҳномаси талаб этилади Бепул савол-жавоб 👇        @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
Показати все...
34👍 21🔥 4😁 3
00:51
Відео недоступнеДивитись в Telegram
❗️ЭРКАКЛАР НЕЧА ЁШДАН КЕЙИН АРМИЯГА ЧАҚИРИЛМАЙДИ Юрист_ЖМА ўзининг 👉 манабу саҳифасида 👈 муддатли ҳарбий хизматга боришнинг максимал ёш чегараси қанча бўлиши кераклигига қонун доирасида тўхталиб ўтибди. ✏️ Охири ёммон бўпти а лекин. 55 та тортилсангиз хам олиб кетмайди армияга)) Бепул савол-жавоб 👇        @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
Показати все...
IMG_8041.MP44.44 MB
😁 23 8👍 1🥰 1
❗️ НОГИРОНЛИК ПЕНСИЯСИНИНГ ЭНГ КАМ МИҚДОРИ 1 012 000 СЎМДАН КАМ БЎЛМАСЛИГИ КЕРАК 📄 “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Президент Фармонига асосан, ❗️2025 йил 1 июлдан бошлаб: ➖ пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 471 000 сўм этиб; ➖ ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 918 000 сўм этиб; ➖ ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори эса – ойига 1 012 000 сўм этиб белгиланган. ❗️Демак, ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори 1 012 000 сўмдан кам бўлмаслиги керак Бепул савол-жавоб 👇        @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
Показати все...
43👍 4😨 2🤷‍♂ 1🔥 1😁 1🤨 1
⚡️ РАСМАН ❗️ЭНДИЛИКДА АЙРИМ ЁШ ОИЛАЛАРНИНГ ИЖАРА ПУЛИ ТЎЛАБ БЕРИЛАДИ 📃 Вазирлар Маҳкамасининг 23.07.2025 йил кунги 462-сон қарорида, ➖ Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёш оилаларга тураржой ижараси учун компенсация тўлаб берилиши мумкинлиги кўрсатилди ва ушбу компенсациялар ёш оилаларга ҳар ойда, ижара тўловларининг 50 фоизи, бироқ БҲМнинг 2 бараваригача (Тошкент ва Нукус шаҳри ҳамда вилоятлар марказларида БҲМнинг 3 бараваригача) миқдорда этиб белгиланди. ❓Хош, ушбу имтиёздан фойдаланиш учун қўйилган асосий талаблар қандай ? ✅ Камбағал оилалар реестри; ✅ Эр-хотининг ҳар иккиси 30 ёшдан ошмаган бўлиши: ✅ Ижара шартнома тузган ҳолда яшаб келаётган бўлиши керак. ❗️Мазкур компенсациялар "Ёшлар дафтари" жамғармаси ҳисобидан ва оилани камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режага асосан 12 ой муддат учун тўланади. ✏️ Бу маълумотни эҳтиёжманд ёш оилаларга юбориб қўйсангиз уларга манфаатли бўлар эди. Агар кимда бу масала бўйича қўшимча саволлар бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиришлари мумкин! ❗️САВОЛЛАР УЧУН 👇     @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
Показати все...
31
Фото недоступнеДивитись в Telegram
❗️ТРАНСПОРТДАН ТАНАСИНИ ЧИҚАРГАНЛАР ЖАРИМА ТЎЛАЙДИ! 📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 138-моддасига асосан, ➖ йўловчи транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда салондан тана қисмларини (қўлдан ташқари) чиқариши тақиқланади. ❗️Транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтдаги йўловчиларнинг бундай ҳаракатлари уларга нисбатан БХМнинг 1 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. ✏️ Интернетда кўриб қолдим! Худди шундай ҳуқуқбузарлик учун ГАИ ҳодими бир фуқарога жарима ёзаман деса фуқаро сабаб келтиришга ҳаракат қиляпти. Аниқроғи баҳона излаяпти. Лекин йўқ. Бундай ҳуқуқбузарлик учун сабаб бўладиган баҳонани ўзи йўқ. Адриналин учун танангизни машинадан чиқардингизми, юрагингизни совутиш учун чиқардингизми, азоблардан ҳоли бўлиш учунми ёки жонингиздан тўйганингиз учун чиқардингизми фарқи йўқ. "Еди мени бу севги, еди" деб ҳалеги "Секретный" танишингизга аччиқ қилиб чиқарган бўлсангиз хам аҳамияти йўқ. Чиқардингиз томом. Чиқардингиз жарима. Савол юбориш  👇        @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
Показати все...
27👍 17😁 14
⚡️ ВАНИҲОЯТ ❗️"ЁШЛАР ДАФТАРИ"ГА КИРИТИШНИНГ ЯНГИ РЎЙХАТИ ТАСДИҚЛАНДИ 📃 23.07.2025 йил куни Вазирлар Маҳкамасининг 462-сон қарори қабул қилиндиҚарорга кўра эндиликда «Ёшлар дафтари»га 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган (31 ёшга тўлмаган) қуйидаги тоифадаги: ✅ оила аъзоси «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ёки «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ёки Камбағал оилалар реестрига киритилган; ✅ Оиланинг ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол ҳаражатлари миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган; ✅ Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган; ✅ боқувчисини йўқотган, етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган; ✅ ўзига нисбатан васийлик ёки ҳомийлик белгиланган; ✅ ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ишга лаёқатсиз; ✅ I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган; ✅ фарзандида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган; ✅ жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсонлари бўлган; ✅ ота-онасидан бирида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган, иккинчиси эса иш фаолиятини тўхтатган ҳолда беморга қарашга мажбур бўлган ёхуд ота-онасининг ҳар иккисида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган; ✅ юзага келган ҳолатлар сабабли оғир турмуш шароитида қолган; ✅ зўравонлик ва эксплуатация, табиий офатлар, ҳалокатлар, ёнғинлар ва бошқа фавқулодда вазиятлар оқибатида ҳаётига, соғлиғига, мулкига зарар етган; ✅ «Меҳрибонлик» уйи, Болалар шаҳарчаси ёки оилавий болалар уйида тарбияланган; ✅ ҳақ тўланадиган ишга ёки иш ҳақи (меҳнат даромади) келтирадиган машғулотга эга бўлмаган; ✅ даволанишга муҳтож бўлган бемор ёшлар; ✅ жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган; ✅ муайян яшаш жойига эга бўлмаган; ✅ психологик маслаҳатга муҳтож; ✅ никоҳи қайд этилганига уч йилдан ошмаган ёш оила; ✅ деҳқончилик ёки томорқа хўжалигини юритаётган; ✅ ёш тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтган ёшлар киритилади. ✏️ Эндиликда фақат мазкур рўйхатда кўрсатилган асослар бўйича талабгорлар "Ёшлар дафтари"га киритилиши мумкин. Олдинги рўйхат билан солиштирганда фарқ жуда катта эмас, лекин ўзгариш йўқ хам эмас. Масалан, Камбағал оилалар реестрига кирилган ёки оиланинг даромади киши бошига минимал истеъмол ҳаражатлари миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган деган тоифалар олдинги рўйхатда бўлмаган. Қисқаси ҳозирги тўлиқ рўйхат шу. ✏️ Ушбу маълумотни маҳалла гуруҳларига ёки "Ёшлар дафтари"га кимлар киритилиши мумкин деган саволга жавоб излаб юрган танишларингизга юбориб қўйинглар! Агар "Ёшлар дафтари" билан боғлиқ хамда ушбу дафтардаги ёшларга бериладиган имтиёзлардан фойдаланиш билан боғлиқ саволларингиз бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиришларинг мумкин! ❗️САВОЛЛАР УЧУН 👇     @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
Показати все...
91👍 22😁 1🤝 1
⚡️ЯНГИ ҚАРОР ❗️БОЛАЛАРНИ ЗЎРАВОНЛИКДАН ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТАРТИБИ БЕЛГИЛАНДИ 📄 Ҳукуматнинг 14.07.2025 йил куни соҳага оид 440-сон қарори билан тегишли низом тасдиқланди ➖ Низомга кўра, зўравонликдан жабрланган ёки ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болалар бевосита ўзлари ёхуд қонуний вакиллари “Инсон” марказлари, ички ишлар органлари ва бошқа масъул органларга мурожаат қилади. ✅ “Инсон” марказлари ички ишлар органлари иштирокида боланинг ҳаётий вазиятини 1 кун муддатда ўрганади. ✔️ Бунда “Инсон” маркази боланинг ҳаёти ёки соғлиғига таҳдид солувчи омилларни дастлабки баҳолашдан ўтказади ҳамда хавф даражасини “паст” ёки “юқори” деб топиши мумкин. ❗️ Хавф даражаси “юқори” деб баҳоланганида, ички ишлар органи қуйидаги чоралардан бирини кўради: ➖ зўравонлик содир этган шахсни маъмурий йўл билан ушлаб туриш ҳамда процессуал мажбурлов чораларини қўллаш; ➖ болага ёхуд унинг қонуний вакилига ҳимоя ордерини бериш; ➖ болани ота-онасидан (уларнинг биридан) ёхуд уни ўз қарамоғига олган бошқа шахслардан олиб қўйиш ва унинг хавфсизлигини таъминлаш. ❗️Таҳдид солувчи омиллар бартараф этилгач, “Инсон” маркази боланинг ҳаётий вазиятини 14 календарь кун ичида комплекс баҳолашдан ўтказади. ➖ Комплекс баҳолаш натижаларига кўра 3 иш куни ичида болани ҳимоя қилиш режаси ишлаб чиқилади. ❗️ Болаларга нисбатан зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахсларга қуйидаги таъсир чоралари қўлланилиши мумкин: ✔️ тузатиш дастуридан ўтиш; ✔️ болаларини олиб қўйиш; ✔️ ота-оналик ҳуқуқини чеклаш ёки ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш; ✔️ наркология муассасаларида мажбурий даволанишга жойлаштириш; ✔️ мажбурий тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини тайинлаш. Қўшимча саволлар учун 👇        @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
Показати все...
54👍 12🤔 2👏 1😁 1