uk
Feedback
Юрист блогер /расмий канал

Юрист блогер /расмий канал

Відкрити в Telegram

Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз. Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz БЕПУЛ МАСЛАҲАТ 👉 @yuristdan_javob_bot Ариза ва шикоят ёзиб бериш хизмати 👉 @Yurist_ariza_xizmati

Показати більше
2025 рік у цифрахsnowflakes fon
card fon
63 935
Підписники
Немає даних24 години
Немає даних7 днів
-80330 день
Архів дописів
❗️Эндиликда онкологик касаликка чалинган аёллар бепул даволанади 📃 “Аёллар орасида онкологик касалликларни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинган ➖ Қарорга кўра, тиббиётнинг бирламчи бўғинида 30–65 ёшдаги аёлларнинг электрон рўйхати шакллантирилади хамда уларни тиббий кўрикка таклиф қилиш тизими яратилиши хам қарорда белгиланган. ✅ Ҳар йили 30–50 ёшдаги аёлларда бачадон бўйни саратони скрининги одам папилломаси вирусини полимераза занжирли реакция текшируви усули орқали аниқлаш ҳамда суюқлик цитологияси усулида текшириш йўли билан амалга оширилади. ➖ 30–65 ёшдаги аёллар ҳар 2 йилда бир маротаба тиббиёт ходимлари томонидан бирламчи саралашдан ўтказилади. ❗️Скрининг натижасида онкологик касалликка чалинганлиги аниқланган беморларни ташхислаш ва даволаш билан боғлиқ харажатлар бюджет ҳисобидан молиялаштирилади. Савол юбориш  👇   @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇 @Yurist_Blogerr
Показати все...
33👍 19🤔 11😁 3
❗️Эндиликда оилавий зўравонликдан жабрланган шахс никоҳдан ажратишни сўраб судга мурожаат қилса ўша оила никоҳдан муддатсиз ажратилади 📄 Ўзбекистон Республикасининг 09.04.2025 йил кунги ЎРҚ-1053-сон қонуни билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилган ➖ Мазкур Қонун билан Оила кодексига киритилган қўшимчага кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда суд оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахснинг талабига кўра ярашиш учун муҳлат тайинламайди. ✏️ Ушбу ўзгариш бўлгунига қадар судлар томонидан никоҳдан ажратиш пайтида никоҳдан ажратишни талаб қилаётган оилаларни яраштириш учун олти ойгача муддат тайинлашга бундай истисносиз ҳаққи бор эди. Эндиликда эса оилавий зўравонликка учраган шахс судга никоҳдан ажратишни сўраб мурожаат қилса ва муддат тайинламасликни сўраса судлар бундай шахсларга ярашиш учун муддат тайинлай олмайди. Савол юбориш  👇        @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
Показати все...
👍 60 26👏 4😁 2🤩 1🤨 1
❗️БАРЧА ФУҚАРОЛАР ДАВЛАТ ХИСОБИДАН ТИББИЙ ЁРДАМ ОЛИШГА ҲАҚЛИ ! ✅ Ҳар ким соғлиғини сақлаш ва малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга. ➖ Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмини қонунда белгиланган тартибда давлат ҳисобидан олишга ҳақли. ✅ Давлат соғлиқни сақлаш тизимини, унинг давлат ва нодавлат шаклларини, тиббий суғуртанинг ҳар хил турларини ривожлантириш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш чораларини кўради. Давлат жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш учун шарт-шароитлар яратади. 📃 Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 48-модда. Бепул савол-жавоб👇        @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш👇                   @Yurist_Blogerr
Показати все...
41👍 18😁 5🕊 1
❗️ЎЗБОШИМЧАЛИК БИЛАН ЭГАЛЛАБ ОЛИНГАН ЕР УЧАСТКАЛАРИНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ УЧУН УНДИРИЛАДИГАН ТЎЛОВ ҚАНЧА ЭТИБ БЕЛГИЛАНГАН ? 📄 “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида Қонунга кўра, ➖ ер ва биноларни қонунийлаштириш учун қуйидаги миқдорларда бир марталик тўлов ундирилади: ✅ Тошкент шаҳрида – БҲМнинг 5 баравари; ✅ Нукус шаҳри ва вилоят марказларида – БҲМнинг 3 баравари; ✅вилоятлар бўйсунувидаги бошқа шаҳарларда – БҲМнинг 2 баравари; ✅ бошқа аҳоли пунктларида – БҲМнинг 1 баравари; ✅ қолган ҳолларда бир марталик тўлов тегишли ҳудуддаги ўртача аукцион баҳоси миқдорида тўланади. ❗️Шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлари, олдинги “акция” вақтида йиғим тўлаган шахслар тўловдан озод қилинади, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига киритилган шахсларга 50 фоиз чегирма берилади. Савол юбориш  👇        @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
Показати все...
22👏 4
❗️ҲАҚ ТЎЛАНАДИГАН МАЖБУРИЙ ЖАМОАТ ИШЛАРИ ТУШУНЧАСИ ВА КИМЛАР УНГА ЖАЛБ ЭТИЛИШИ МУМКИН ЭМАС ? 📃 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 28 прим 1-моддасига кўра, ➖ Ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий равишда жалб этиш ҳуқуқбузарни ижтимоий фойдали жамоат ишларини бажаришга мажбурий равишда жалб этишдан иборат бўлиб, у судлар томонидан саккиз соатдан икки юз қирқ соатгача бўлган муддатга тайинланади. ✅ Ҳуқуқбузарлар ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ўташи мумкин бўлган жойлар (объектлар) ва ҳақ тўланадиган жамоат ишларининг турлари мазкур жазонинг ижросини назорат қилувчи органлар — ички ишлар органларининг пробация бўлинмалари томонидан белгиланади. ❗️Ҳақ тўланадиган жамоат ишлари пенсия ёшига етган шахсларга, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга, ҳомиладор аёлларга, уч ёшга тўлмаган болалари бор аёлларга, биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга, доимий ишга эга шахсларга, ҳарбий хизматчиларга нисбатан қўлланилмайди. Бепул савол-жавоб 👇 @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇              @Yurist_Blogerr
Показати все...
35👍 9🔥 2
❗️АВВАЛ МЕН КЕЙИН ҚОНУН.. ✏️ Эътибор бераётган бўлсангиз сўнги воқеалар фонида қонунларимизни кўпам ҳурмат қилмайдиган амалдорлар кўзга ташланиб қолмоқда. Айрим амалдорларимиз ўзларини қонунлардан устун кўриб юбораётган ҳолатлари хам бор. Гўёки амалдор қонунларга қараб эмас, қонунлар амалдорга қараб ўзгариши керакдек. Бироқ, кузатилаётган бу каби ҳолатлар табиий ҳол десам кўпчиликка ёқмаслигим мумкин, аммо бу ҳақиқат. ➖ Ҳақиқат шундаки, туркий ҳалқлар жумласига кирадиган миллатлар, айниқса биз Ўзбеклар амал, мансаб ва бойликка жуда ўч ҳалқмиз. Бошимизга амал тегса ёки қўлимизга каттароқ пул тегиб қолса бирпасда ўзгариб қоламиз. Хаммамиз бир хилда шундаймиз демоқчи эмасман, лекин шундайларнинг саноғи бизда жуда кўп. Ким амалдор бўлади? Амалдор бўлишни бошқалардан кўпроқ хоҳлаган одам амалдор бўлади. Ким пулдор бўлади? Пулни яхши кўрган ва унга ўч бўлган одам пулдор бўлади. "Энди менга гитара" деб, ҳеч нарсани ўйламай юрадиган одам на амалдор бўлади ва на пулдор бўлади. ❗️Энди мавзуга қайтамиз! Бутун инсониятда бошқалардан бир қадам олдинда юрганлигидан фаҳрланиш инстинкти бор ва бундай инстинкт бизни айрим амалдорларимизда рекорд даражада юқори. Ўша айрим амалдорларимиз атрофига уни мақтайдиган маддохларни тўплаб олиб бирпасда ўзини кўзини ўзи кўр қилади. Амалга келганига ҳали икки йил бўлдими йўқми қулоғига ёқимли эшитиладиган гапларни эшитишдан бошқа иш қилмайди. ("Сиз шундай харяктерга эга эканлигингиз учун хам шу ердасиз" нақадар ёқимли тўғрими? Сўкинадиган одамни "далъше" сўкинишга ундайдиган мақтов..) ✏️ Энди, амалдорлар нега қонунларимизни менсимаслигини келиб чиқиш сабаблари ва уни ечими ҳақида гаплашсак! Энг қизиғи бундай ҳолатларни келиб чиқиш сабаби хам ечими хам битта, яъни бизни ўзимиз, шу ҲАЛҚ. ➖ Бизлар чет элларда, масалан европа давлатларида қонунлар жой-жойида ишлайди, амалдорга хам, пулдорга хам, шохми у гадога хам бир хилда ишлайди. Бизда эса ундай эмас деб кўп нолиймиз. Уларни амалдорлари билан ўзимизникиларни мансабини ва юриш-туришини солиштирамиз. Солиштириш натижасига қараймиз ва секин ичимизда сўкиниб қўяверамиз. Аслида эса биз ўзимизни уларни ҳалқи билан солиштиришимиз керак. Кимлардир дарров "урф-одат ва анъаналаримиз" деб бошламасин! Бу ерда бузилаётган ҳуқуқлар ва қонунлар ижроси ҳақида гаплашяпмиз. Биз бошқа ҳалқлар билан амалдорлардан қонунлар ижросини ва фуқаролар ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилиш даражаси бўйича ўзимизни солиштиришимиз керак. ✏️ Кўринадики муаммо бизни ўзимизда. Бизда ҳуқуқий билим фақат юристларда бор. Ривожланган жавлатларда эса ҳар-бир шахс ўзига тегишли ҳуқуқларини ўзлари хам билишади. Бизда кўпинча давлат органларига таваккал, бирон натижа чиқиб қолармикан деб мурожаат қилишади. Ривожланган давлатларда эса мурожаат қилиш учун тайёрганлик кўриб кейин мурожаат қилишади. Европа давлатларида оддийроқ масалалар бўйича фуқаро адвокатсиз хам судда асосли тортишув қила олади. Бизда судяга йиғлаб берсам ишим ўхшаб кетар балки деб ўйлашади. Улар қилаётган ишларини ҳуқуқий оқибатини тушунишади. Бизда эса, охирини ўйламай юзга мушт урилади. ✏️ Хулоса шундай! Амалдорларни ҳазирги ҳолати бу ҳалқнинг акси хисобланади. Ҳалқнинг ҳуқуқий онги ривожланмаса ва талаби қатъийлашмаса бундай ҳолатлар яна давом этаверади. Раҳбарларни ишдан бўшатиш ва янгисини тайинлаш бу масаланинг ягона ечими эмас. Тасаввур қилинг! Биздаги энг жаҳлдор амалдорларимиздан бири бориб Американинг биронта штатига раҳбар этиб тайинланса ва бу ердаги жаҳлини ўша ердаги ҳалққа кўрсатса нима бўлади деб ўйлайсиз? Жавоб тайин! Ҳалқ уни бир деганда океан ортига улоқтириб юборишади... 👉 @Yurist_Blogerr
Показати все...
👍 82 47💯 12🤣 9👏 3🤝 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
❗️1 ИЮЛДАН АЙРИМ ШИФОКОРЛАРНИНГ ОЙЛИКЛАРИГА 100 ФОИЗГАЧА УСТАМА ТЎЛАНАДИ 📄 Президентнинг 19.05.2025 йил кунги ПҚ-185-сон қарорига асосан,2025 йил 1 июлдан республиканинг барча давлат тиббиёт муассасаларида махсус кўникмаларни талаб қиладиган даволаш чораларини кўрган ҳамда юқори хавф даражасига эга бўлган амалиётларни самарали амалга оширган шифокорларнинг ойлик маошларига 25 фоиздан 100 фоизгача устама тўланади. Савол юбориш  👇        @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
Показати все...
47🔥 7🤣 7🥴 5👍 3🤪 1
❗️ҚАРЗДОРЛИК УЧУН ПЕНСИЯНИ ҚАНЧА ҚИСМИ УШЛАБ ҚОЛИНИШИ МУМКИН ? ⚡️САВОЛ: Шахснинг қандайдир қарздорлиги учун унинг пенсиясидан суд қарорига асосан ҳар ойда маблағ ушлаб қолиниши белгиланган бўлса, ўша ушлаб қолинадиган маблағ пенсиянинг қанча қисмини ташкил қилиши керак ? ⚡️ЖАВОБ: "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида" ги қонуннинг 65-моддасида, ➖ ҳар ойлик чегирмалар миқдори пенсиянинг 50 фоизидан ошиши мумкин эмаслиги белгиланган. ✏️ Пенсионернинг қандай турдаги қарздорлигини ундириш бўйича чиқарилган суднинг ижро хужжати бўлишидан қатъий назар, ундирув ҳар ойлик пенсиянинг 50 фоизидан ортиқ қисмига қаратилиши мумкин эмас. Мабодо суднинг қарорида 50 фоиздан ортиқ миқдор кўрсатилган бўлса у қарор қонуний қарор эмас. Савол юбориш  👇        @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
Показати все...
42👍 12💯 3🤣 3👏 1😢 1
00:49
Відео недоступнеДивитись в Telegram
❗️Инстаграм орқали бировни ҳақорат қилганлар 15 000 000 сўмгача жаримага тортилади ➖ Юрист_ЖМА ўзининг инстаграмида ижтимоий тармоқлар орқали бировни ҳақорат қилган шахсларга маъмурий жавобгарлик белгиланганлигини содда қилиб тушунтириб ўтибди. ✏️ Албатта, МЖтКнинг 41-моддасида ҳақорат учун БҲМнинг 20 дан 40 бараваригача жарима жазоси назарда тутилган бўлиб, у ерда ижтимоий тармоқлар орқали қилинган ҳақоратлар бундан мустасно дейилган жойи йўқ. ➖ Демак телеграм, инстаграм ёки бошқа тармоқлар орқали кимдир Сизни личкангизга ҳақоратли сўзлар ёзаётган бўлса, бемалол ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилиб уларни жавобгарликка торттиришингиз мумкин. Ижтимоий тармоқлар орқали қилинган ҳақорат, ҳақорат қилиш усулига қараб тўғридан-тўғри жиноий жавобгарликкача сабаб бўлиши мумкин. 👉 https://www.instagram.com/reel/DLH0LW5tsgx/?igsh=NHNsaDQ5cmNncnhs Савол юбориш  👇        @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
Показати все...
IMG_6928.MP49.48 MB
22👍 10😁 10🤣 8🔥 2👏 1
❗️ОЛИЙ ТАЪЛИМДА ЎҚИЛГАН ДАВР МЕҲНАТ СТАЖИГА ҚЎШИЛАДИМИ ? ⚡️ САВОЛ: Шахснинг олий таълимда ўқиган даври унинг меҳнат стажига қўшиладими ? ⚡️ ЖАВОБ: "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрсида"ги қонуннинг 37-моддасида, меҳнат стажига қўшиладиган меҳнат фаолияти турлари санаб ўтилган бўлиб, ➖ унга кўра, олий таълим муассасаларида, аспирантурада, стажёр-тадқиқотчи-изланувчилар институтида, катта илмий ходим-изланувчилар институтида, таянч докторантурада, докторантурада ва клиник ординатурада кундузги ўқиш, шу жумладан чет элда ўқиш даври шахснинг меҳнат стажига қўшиб ҳисобланиши белгиланган. ✏️ Демак, шахснинг олий таълимда ўқиган даври хам унинг меҳнат стажига қўшилади. Савол юбориш  👇        @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
Показати все...
20👍 9👏 2
❗️ЭНДИ КАМБАҒАЛ ОИЛАЛАР ФАРЗАНДЛАРИНИНГ ТАЛАБАЛАР ТУРАР ЖОЙИДАГИ ХАРАЖАТЛАРИНИ ДАВЛАТ ТЎЛАБ БЕРАДИ 📄 Президентнинг 23.09.2024 йил кунги ПҚ-330-сон қарорига асосан, ➖ 2025/2026 ўқув йилидан, камбағал оилалар фарзандларининг давлат ОТМ талабалар турар жойларидаги яшаш харажатлари Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади. ✅ Шунингдек, жорий йилдан “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан камбағал оилаларнинг фарзандлари учун алоҳида квоталар ажратилади. Савол юбориш  👇        @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
Показати все...
34👍 34😁 4🤝 2🔥 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
❗️"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг бошқарув раисига йўлланган хатга нега жавоб йўқ ? ⚡️Ҳурматли "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг масъуллари! Сизларни тизимингизни балансига ноқонуний ўтказилган пуллар эгасига қайтарилмайдими ёки суднинг ҳал қилув қарори Сизларга ҳал қилувчи аҳамиятга эга эмасми ? ❗️Биз бу мавзуни иккинчи бор кўтаряпмиз. Бизни бу масалага жиддийроқ ёндашишга мажбур қилмайсизлар деган умиддамиз. Сизлардан изоҳ кутамиз!⏱️ 👉 @Yurist_Blogerr
Показати все...
49👍 28🤣 7🔥 3
❗️ФУҚАРОЛАРГА ДАВЛАТ ХИСОБИДАН ЮРИДИК ЁРДАМ КЎРСАТИЛАДИ 📄 Вазирлар Маҳкамасининг 21.11.2024 йил кунги 774-сон қарори билан "Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида"ги Низом тасдиқланган ✅ Низом билан давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби белгиланган. ➖ Низомга кўра, давлат ҳисобидан кўрсатиладиган юридик ёрдам — Қонунда белгиланган тартиб-таомиллар ва шартларга мувофиқ давлат ҳисобидан тўлиқ ёки қисман кўрсатиладиган, жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган малакали юридик ёрдам ҳисобланади. ❗️Қуйидаги тоифадаги фуқароларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилади: ➖кам таъминланган шахсларга; ➖руҳий ҳолати бузилган жисмоний шахсларга, уларга психиатрия ёрдами кўрсатилаётганда; ➖ўз ҳуқуқлари бузилган, хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилиги бузилганлиги муносабати билан судга мурожаат қилган жисмоний шахсларга; ➖жиноят иши бўйича адвокат иштирок этиши шарт бўлган тақдирда, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчига. ✔️ Шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган кам таъминланган шахсларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам ушбу шахслар томонидан маъмурий қамоқ жазоси назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этилган ҳолларда кўрсатилади. ❗️Давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш учун жисмоний шахслар экстерриториаллик принципи асосида адлия бўлимига оғзаки, ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилишлари мумкин. Савол юбориш  👇        @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
Показати все...
41🥰 2😢 2
❗️НИКОҲИДАН АЖРАШГАН АЁЛ ҚИЗЛИК ФАМИЛИЯСИГА ҚАНДАЙ ТАРТИБДА ҚАЙТИШИ МУМКИН ? ⚡️САВОЛ: Биз яқинда турмуш ўртоғим билан суд тартибида ажралишамиз. Мен турмушга чиқаётганимда турмуш ўртоғимнинг фамилиясига ўтган эдим. Саволим шуки, мен энди ўзимни қизлик фамилиямга қандай қилиб қайтишим мумкин ? ⚡️ЖАВОБ: Оила кодексининг 46-моддасига асосан, ➖ Никоҳга кириш вақтида ўз фамилиясини ўзгартирган эр (хотин) никоҳдан ажратилгандан кейин ҳам шу фамилияда қолишга ҳақли ёхуд унинг хоҳишига биноан суд томонидан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги қарор чиқарилаётганда унга никоҳгача бўлган фамилияси қайтарилиши мумкинлиги белгиланган. ✏️ Демак, Сиз турмуш қураётган вақтингизда фамилиянгизни турмуш ўртоғингизни фамилиясига ўзгартирган бўлсангиз, энди никоҳдан ажратилаётган вақтингизда ўз қизлик фамилиянгизга қайтишингиз ёки ҳозирги фамилиянгизда қолишингиз мумкин бўлади. Қонуний никоҳ бекор қилинганидан кейин қайси фамилияда бўлиш ўзингизни хоҳишингизга кўра никоҳдан ажратиш тўғрисидаги қарор чиқарилаётган пайда суд томонидан ҳал этилади Савол юбориш  👇        @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
Показати все...
26👍 16😁 1
❗️АЙРИМ ЁШЛАРГА ТИЛ ЎРГАНГАНЛИГИ УЧУН ПУЛ БЕРИЛАДИ 📄 Президентнинг 27.06.2024 йил кунги ПҚ-239-сон қарорига асосан, ➖ имтиҳон топшириш харажати қопланадиган халқаро имтиҳон тизимлари бўйича инглиз, немис, француз, корейс, хитой ва япон тилларидан камида С1 ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги сертификат олган ёшларни имтиҳон топшириш харажатларини компенсация қилишга қўшимча равишда ўқиш харажатларини қоплаш учун БҲМнинг 3 баравари (1 млн 125 минг сўм) миқдорида бир марталик моддий рағбатлантириш тизими жорий этилиши белгиланган. ➖2024 йил 1 сентябрдан 2027 йил 1 январгача ёшларнинг немис, француз, корейс, хитой ва япон тиллари бўйича халқаро имтиҳон тизимларида имтиҳон топшириш харажатлари қоплаб берилиши учун улар томонидан тўпланиши лозим бўлган баллнинг (сертификат даражасининг) минимал кўрсаткичи бир поғона пасайтирилади. ✅ Шунингдек, қарорда умумий ўрта таълим муассасаларининг синф хоналарини таълим жараёнидан бўш вақтда касб-ҳунар ва хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини амалга ошириш учун тўғридан-тўғри шартномалар асосида текин фойдаланиш ҳуқуқи билан хусусий ўқув марказларига беришга рухсат этилиши ва Бунда тегишли умумий ўрта таълим муассасаларининг рўйхати Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқланиши кўрсатилган. Савол юбориш  👇        @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
Показати все...
30😢 4👏 2😁 1
❗️НИКОҲНИ БЕКОР ҚИЛИШДА ҚАНЧА ДАВЛАТ БОЖИ ТЎЛАНАДИ ? ⚡️Савол; Қонуний никоҳни бекор қилиш учун судга ариза берилганда тўланадиган давлат божи қанча ва давлат божини эр-хотиннинг қайси бири тўлаши керак ? ⚡️Жавоб; "Давлат божи тўғрисида"ги ЎРҚ-600-сон қонунга кўра, ➖ никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризалари берганлик учун қоида тариқасида ариза берган тарафдан БҲМ (375 000 сўм) нинг 2 баравари (750 000 сўм); ❗️Такрорий (Иккинчи қонуний никоҳ) никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаларидан БҲМнинг 4 баравари (1 500 000 сўм) миқдорида давлат божи ундирилади. Савол юбориш  👇        @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
Показати все...
28🤔 5😨 1
❗️"ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ЯГОНА РЕЕСТРИ" ЁКИ "ЯГОНА РЕЕСТР" АТ НИМА ДЕГАНИ ? 📄 Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йилдаги 654-сон қарорига 1-илова қилиб келтирилган низомга асосан, ➖ «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими (Қисқартмаси "Ягона реестр" АТ) — идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни қўллаган ҳолда кам таъминланган оилаларни аниқлаш, уларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш ҳамда давлат томонидан кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар ва ёрдамни олиш учун мурожаат қилувчилар ва олувчилар тўғрисида ягона маълумотлар базасини шакллантириш амалга ошириладиган автоматлаштирилган ахборот тизими хисобланади. ✏️ Бу бир тизим. Ҳозирги кунда давлат томонидан аҳолига қандайдир ижтимоий ёрдамлар кўрсатиладиган бўлса асосан шу каби тизимларга киритилганларга кўрсатилмоқда. Бундан кейин хам катта эҳтимол билан шундай бўлади. Оилангиз қандайдир ижтимоий ёрдамга муҳтожми, демак энди ишни нимадан бошлаш кераклигини биласиз.. Савол юбориш 👇        @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш👇                   @Yurist_Blogerr
Показати все...
33👍 12🤣 4👏 2
❗️ВАКАНТ ЛАВОЗИМЛАРНИ ЯШИРИШ ЖАВОБГАРЛИККА САБАБ БЎЛАДИ! 📃 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 229-моддасига кўра, ➖ бўш иш ўринларини (вакант лавозимларни) яшириш, бўш иш ўринлари ёки ҳар бир ходим бўшатиб олиниши кутилаётганлиги тўғрисидаги ахборотни ўз вақтида тақдим этмаслик, иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармасига ажратмаларни тўлашдан бўйин товлаш, — мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Савол юбориш👇 @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш👇            @Yurist_Blogerr
Показати все...
35👍 22
00:39
Відео недоступнеДивитись в Telegram
❗️Эндиликда йўллардаги қоидабузарликлар учун жарима қўлланганлиги тўғрисидаги хабарнома бир ойда келмаса — у бекор қилиниши мумкин! 📄 Олий Мажлис Қонунчилик палатасида муҳокама этилаётган янги қонун лойиҳасига кўра, йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун фото ва видео орқали расмийлаштирилган жарималар бир ойдан кеч юборилса, улар ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. 📃 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 36-моддасига киритилаётган ўзгартиришларга кўра: ➖ Қоидабузарлик содир этилган кундан бошлаб 1 ой ичида маъмурий жазо қўлланиши шарт; ➖ Агар қарор устидан шикоят берилган бўлса, жазо 1 йил ичида қўлланилиши лозим. ✏️ Лойиҳа ҳозирча кўриб чиқиш босқичида. Агар ушбу қонун қабул қилинса, узоқ вақтдан бери жиддий муҳокамаларга сабаб бўлиб келаётган масала бир ёқли бўлади. Савол юбориш  👇        @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
Показати все...
IMG_6834.MP43.36 MB
30🤣 10👏 5🤔 4
❗️БОЛАНИ ФАРЗАНДЛИККА ОЛИШ ТАРТИБИ ҚАНДАЙ ? ⚡️САВОЛ; Биз турмуш ўртоғимиз билан бола асраб олмоқчимиз. Бунинг учун биз қаерга мурожаат қилишимиз керак. ⚡️ЖАВОБ; Оила кодексининг 151-моддасига кўра, фарзандликка олишга фақат вояга етмаган болаларга нисбатан ва фақат уларнинг манфаатларини кўзлаб йўл қўйилади. ✅ Фарзандликка олиш болани фарзандликка олишни истаган шахсларнинг аризасига кўра, васийлик ва ҳомийлик органларининг фарзандликка олишнинг асослилиги ва фарзандликка олинаётган бола манфаатларига тўғри келиши ҳақидаги хулосаси ҳисобга олинган ҳолда суд томонидан амалга оширилади. ✅ Фарзандликка олиш жараёни фарзандликка олувчилар, васийлик ва ҳомийлик органлари вакиллари, шунингдек прокурор иштирокида суд томонидан кўриб чиқилади. ✏️ Фуқаролик процессуал кодексининг 298-моддасига асосан, фарзандликка олиш тўғрисидаги ариза болани фарзандликка олишни истаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан фарзандликка олинаётган боланинг яшаш жойидаги фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судига берилади. Савол юбориш  👇        @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
Показати все...
37😢 3