uk
Feedback
🇺🇿Банкир кундалиги

🇺🇿Банкир кундалиги

Відкрити в Telegram

Банк-молия тизимидаги актуал канал. Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади. Бошқа лойиҳаларимиз: @ishbank, @bank_xabar Тижорий ҳамкорлик масалалари: @arslonpr Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot

Показати більше
2025 рік у цифрахsnowflakes fon
card fon
68 236
Підписники
Немає даних24 години
+1347 днів
-83030 день
Архів дописів
01:20
Відео недоступнеДивитись в Telegram
⚡️ Энг керакли қурилиш материалларидан бири — минерал вата ишлаб чиқариш бўйича тайёр бизнес сотилмоқда! 📍Жиззах вилояти, Фориш тумани, “Эгизбулоқ” МФЙ ҳудудида жойлашган замонавий минерал вата ишлаб чиқариш мажмуаси сотувга қўйилди. • Умумий ер майдони — 20 гектар | қурилиш ости майдони — 7 050 кв.м; • Электр, сув, газ — тўлиқ мавжуд; • Йиллик қувват — 32 минг тонна маҳсулот; • Ускуналар — Туркия технологияси асосида ишлаб чиқарилган. Ишлаб чиқариш объектининг умумий қиймати: 245 млрд сўм Тўлиқ тўловда Асакабанкдан йирик чегирмалар тақдим этилади. Бўлиб тўлаш асосида харид қилиш имкони мавжуд, бунда бошланғич тўлов: 5%, 10 йилгача муддатга Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида. Ҳавола орқали сотувдаги бошқа мулклар билан танишиш мумкин. Батафсил: +998781476402 👉 @bankirkundaligi 👈
Показати все...
41.23 MB
Фото недоступнеДивитись в Telegram
🌱 ХАЛҚ БАНКИ 5 МЛРД СЎМГАЧА «ЯШИЛ ЭНЕРГИЯ» КРЕДИТИ ТАКЛИФ ЭТДИ Шаҳарларимизда ҳавонинг ифлосланиши кучайиб бораётган бир даврда атроф-муҳитни асраш – ҳар биримизнинг шахсий масъулиятимиздир. Саноат корхоналари, заводлар, иссиқхоналар ва бошқа ишлаб чиқариш объектларида ҳавога чиқариладиган зарарли моддаларни камайтиришга хизмат қилувчи фильтрлар ва чанг-газ тозалаш ускуналаридан фойдаланиш экологик барқарорликни таъминлашга хизмат қилади. Халқ банки юридик шахслар ва тадбиркорлик субъектлари учун қулай шартларда «Яшил энергия» кредитини таклиф қилди: ▪️Миқдори: 5 млрд сўмгача; ▪️Муддати: 60 ойгача; ▪️Имтиёзли давр: 12 ойгача; ▪️Йиллик фоиз ставкаси: 18%. ✔️Атрофингизда экологик масъулиятга бефарқ бўлмаган тадбиркор танишларингизга жўнатиб қўйин. 👉 @bankirkundaligi 👈
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
БАНК ХОДИМИГА НИСБАТАН ЖИНОЯТ ИШИ ҚЎЗҒАТИЛДИ Сурхондарё вилоятидаги банкларнинг ҳудудий бошқармаси ходими Шўрчи туманида яшовчи фуқаро номига кредит ажратилиши масаласи юзасидан ноқонуний равишда 2000 АҚШ доллари ва 1.300.000 сўм олган вақтида ДХХнинг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ИЖҚК Департаменти ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди. ☝️🏻Гап шундаки, банк мутахассиси фуқаро томонидан 17 млрд сўм кредит маблағи ажратилиши юзасидан мурожаат қилганида, кредит олиш учун гаров мулки сифатида қўйилиши керак бўлган бино “Электрон баҳолаш” тизимининг хулосасига кўра етарли қийматга эга эмаслигини таъкидлаб, ушбу масалани ҳал қилиш учун фирибгарлик йўли билан пул талаб қилган. Ҳозирда мазкур банк ходимига нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 👉 @bankirkundaligi 👈
Показати все...
02:18
Відео недоступнеДивитись в Telegram
ҲОКИМ ЎРИНБОСАРИ ВА ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ ПОРА БИЛАН ҚЎЛГА ОЛИНДИ ▪️Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департменти томонидан Фарғона вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда Боғдод туман ҳоким ўринбосари 8 минг АҚШ долларини олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди. Терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасида аниқланишича, ушбу мансабдор шахс ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, Бешариқ туманида яшовчи фуқаро томонидан “электрон онлайн аукцион” савдо платформаси орқали ижара ҳуқуқи асосида ютиб олинган 2,4 сотих ер майдонини бошқа бир фуқарога мулк ҳуқуқи асосида ўтказиб беришни ваъда қилган. ▪️Наманган шахар ҳокимининг маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирининг тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ёрдамчиси мазкур маҳалладаги “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ажратилган ер майдонларидан 8 сотих қисми учун далолатнома расмийлаштириб, бир йил давомида нотурар сифатида фойдаланиб туриш ва бир йилдан сўнг ер тоифаси карорини турар-жой тоифасига ўзгартириб беришни ваъда қилиб, бунинг эвазига фуқародан 6 000 АҚШ доллари талаб қилади. Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ҳокимлик вакили келишилган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. ▪️Худди шундай ҳолат, Янги Наманган тумани маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирида ҳам кузатилди. Тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси туман ҳокимлиги ва кадастрдаги танишлари орқали ушбу маҳалладаги 12 сотих давлат захирасида бўлган ер майдонининг ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига фуқародан 16 000 АҚШ долларини талаб қилиб, олдиндан 6 000 АҚШ долларини олган вақтида ушланди. Ҳозирда ушбу ҳокимликлар вакилларига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. ☝️🏻Жорий йил 1 декабр куни ҳам МФЙ ҳоким ёрдамчиси пора билан қўлга олингани хабар берилган эди. 👉 @bankirkundaligi 👈
Показати все...
Ер_сотиш_тг.mp423.68 MB
Фото недоступнеДивитись в Telegram
СИРДАРЁ ВИЛОЯТИГА БУГУН ҲОКИМ ТАСДИҚЛАНДИ Президентимиз Сирдарё вилоятига бугунги ташриф давомидаги сессияда ташкилий масала ҳам кўрилди. Президентимиз ҳоким вазифасини бажараётган Эркин Турдимов номзодини Сирдарё вилояти ҳокими лавозимига илгари сурди. Вилоят фаолларининг фикр-мулоҳазалари тингланиб, номзод овозга қўйилди. Овоз бериш натижасига кўра, Эркин Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди. Эслатиб ўтамиз Турдимов 2025 йил 22 январ куни Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинлангани хабар берилган эди. Йил давомида у ишончни оқлагани сабабли унинг лавозимидаги в.б. олиб ташланди. У собиқ банкир ҳисобланади. Меҳнат фаолиятини Ўзсаноатқурилишбанкда бошлаб, Ўзмиллийбанкда бошқарувчи бўлиб ҳам ишлаган. 👉 @bankirkundaligi 👈
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
ВОЯГА ЕТМАГАН ШАХСЛАР ЎЗ БАНК КАРТАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ИМКОНИЯТИГА ЭГА БЎЛИШИ МУМКИН Ижтимоий тармоқларда вояга етмаган шахсларга банк карталарини очишда ушбу карталарни тижорат банклари ёки тўлов ташкилотларининг мобил иловаларига бириктиришда биометрик идентификациядан ўтиш билан боғлиқ муаммолар юзага келаётганлиги юзасидан билдирилмоқда. Марказий банк бошқарувининг тегишли қарори билан «Банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома»га киритилган ўзгаришларга асосан эндиликда 14 ёшдан - 18 ёшгача бўлган вояга етмаган шахслар банкларда ҳисобварақларни мустақил равишда очишларига рухсат берилди. Банк карталари билан боғлиқ фирибгарликларнинг олдини олиш мақсадида Марказий банкнинг тегишли кўрсатмасига асосан банклар ва тўлов ташкилотлари мобил иловаларида «Янги рўйхатдан ўтиш», «Паролни қайта тиклаш» ҳамда «Аккаунтга бошқа қурилмадан кириш»да биометрик идентификациядан (Face-ID) ўтиш механизми жорий этилган. Мазкур ҳолатдан келиб чиқиб, Марказий банк томонидан банклар ва тўлов ташкилотларига хатарларни бошқариш сиёсатидан келиб чиқиб, вояга етмаган шахслар учун мобил илова орқали электрон тўлов имкониятини тақдим этиш ҳамда юқори хатарли амалиётлар учун қўшимча идентификация механизмларини сақлаб қолиш имкониятларини яратиш юзасидан тегишли кўрсатма юборилган. Қисқа давр ичида вояга етмаган шахслар банклар ва тўлов ташкилотлари мобил иловалари орқали ўз банк карталаридан фойдаланиш имкониятига эга бўлиши мумкинлиги маълум қилинади. 👉 @bankirkundaligi 👈
Показати все...
01:00
Відео недоступнеДивитись в Telegram
МКБАНКНИНГ ЯНГИ КОРПОРАТИВ ВЕБ-САЙТИ ИШГА ТУШДИ ☑️Янгиланган сайтга энг керакли ва қулай функциялар жамланди: ▪️Ўзбекистонда биринчи - Қорақалпоқ тилидаги банк сайти; ▪️Банк маҳсулотларини таққослаш имконияти; ▪️Катта экранлар учун тўлиқ адаптив кўриниш; ▪️Енгил ва қулай мобил версия; ▪️Ҳар бир мижоз сегменти учун алоҳида саҳифалар; ▪️200+ эксклюзив илустрациялар; ☝️🏻Янги имкониятларни синаб кўриш учун mkbank.uz сайтига ташриф буюринг! 👉 @bankirkundaligi 👈
Показати все...
IMG_9457.MP446.71 MB
01:42
Відео недоступнеДивитись в Telegram
📣Шошилинг! Энг мустаҳкам материал — базальт энди сизнинг бизнесингиз бўлиши мумкин! 📍Жиззах вилояти, Фориш тумани, “Эгизбулоқ” МФЙ ҳудудида жойлашган замонавий диабаз толасидан геосетка/геотекстиль ишлаб чиқариш объекти сотувга қўйилди. • Умумий ер майдони — 20 гектар | Қурилиш ости майдони — 5 505 кв.м; • Электр, сув, газ — тўлиқ мавжуд; • Йиллик қувват — 10 миллион кв.м маҳсулот; • Ускуналар — Германия технологияси асосида ўрнатилган. Ишлаб чиқариш мажмуасининг умумий қиймати — 100 млрд сўм. Мулк харид қилишда тўлиқ тўловда йирик чегирмалар тақдим этилади. Шунингдек, қуйидаги шартларда бўлиб тўлаш асосида харид қилиш мумкин: — Бошланғич тўлов: 5%; — Тўлов муддати: 10 йилгача; — Фоиз ставкаси: Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида. 👉Ҳавола орқали сотувдаги барча мулклар билан танишинг. 📞 Батафсил маълумот: +998781476402 👉 @bankirkundaligi 👈
Показати все...
49.83 MB
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятига ташриф буюради Давлатимиз раҳбари саноат корхоналари фаолияти ва маҳаллалардаги бунёдкорлик ишлари билан танишади ҳамда Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этиб, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларини белгилаб беради. 👉 @bankirkundaligi 👈
Показати все...
​​БУГУН ХАЛҚАРО БАНКЛАР КУНИ 2019 йил декабрда БМТнинг Бутунжаҳон кунлари ва унутилмас саналари рўйхати янги сана билан тўлдирилди. Яъни, ҳар йили 4 декабр санасини Халқаро банклар куни (International day of Banks) сифатида белгилаш ҳақидаги, БМТнинг 74/245 сонли қарори қабул қилинди. Эсда қоларли санани белгилаб, БМТ Бош ассамблеяси 2030 йилгача Барқарор ривожланиш дастурини амалга оширишга бир қатор банк тузилмаларининг қўшган ҳиссаси тан олинганлигини таъкидлади. БМТ ушбу байрам институти нафақат банкларнинг одамларнинг турмуш даражаси ва турмуш шароитларини яхшилашга қўшган ҳиссаси, балки глобал миқёсдаги энг муҳим вазифаларни ҳал қилиш учун улкан салоҳиятга эга эканлигини тан олди. Барқарор ривожланиш дастурини амалга оширишнинг энг муҳим вазифаларидан бири ҳар қандай шаклда қашшоқликка қарши кураш бўлган ва шундай бўлиб қолмоқда. Ушбу йўналишда банк тузилмаларининг иштироки жуда муҳим роль ўйнайди. БМТ банкларнинг эътиборини ҳозирги иқтисодий вазият кўпинча олдиндан айтиб бўлмайдиган ва ўзгарувчан бўлишига қарамай, бундай узоқ муддатли лойиҳаларга маблағ киритиш муҳим аҳамиятга эга эканлигига қаратмоқда. БМТ томонидан таъкидланишича, жаҳон иқтисодиётининг ўсиш суръати ўз чегарасига етган бўлиши мумкин ва келажакда бу кўрсаткичлар пасайишни бошлайди ва қашшоқлик ва тенгсизлик муаммолари янада кучаяди. БМТ ўз ҳужжатлари орқали банкларни юзага келиши мумкин бўлган хатарларни бартараф этиш ёки уларнинг салбий оқибатларини юмшатиш чораларини олдиндан ишлаб чиқишга чақиради. Барқарор ривожланиш дастурини амалга оширишда мавжуд бўлган хавф-хатарлар қаторига иқтисодий ривожланиш секинлашувидан ташқари, кенг савдо чекловлари, қарз хатарлари, капитал чиқиб кетиши, иқтисодий санкциялар, иш ҳақи ўсиш суръатларининг пасайиши ва иқлим ўзгариши киради. 2030 йилгача Жаҳон барқарор ривожланиш дастурининг мақсадларига эришишда банк тузилмаларининг муҳим роли Халқаро банклар куни деб эълон қилиш учун асос бўлди. Бутун Ўзбекистон банкларини каналимиз номидан ХАЛҚАРО БАНКЛАР КУНИ муносабати билан табриклаймиз. Биз ҳар қанча танқид қилсак ҳам, фуқароларимиз ҳар қанча эътироз қилса мамлакатимизни бир кунини ҳам Сиз - банкларсиз ва банкирларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Барчангизнинг келгуси фаолиятингизда муваффақиятлар тилаб қоламиз. 👉 @bankirkundaligi 👈
Показати все...
АРДА ХИВА ТУРИСТИК КОМПЛЕКСИДАГИ ДАМ ОЛИШ КЎНГИЛОЧАР МАЖМУАСИ СОТУВГА ҚЎЙИЛДИ 🏦Бизнесни ривожлантириш банки қошидаги "BRB-Capital" томонидан барпо этилган мажмуа (ёпиқ аквапарк, тематик парк, ресторан-фудкорт) сотувга чиқарилди. Мажмуа фойдаланишга тайёр, барча муҳандислик коммуникация тармоқларига уланган. ▪️Умумий ер майдони: 7 291,0 кв.м. ▪️Бинонинг умумий майдони: 5 555,84 кв.м ☑️Шундан, ▪️Ёпиқ аквапарк: 1 794,46 кв.м; ▪️Тематик парк: 1 031,63 кв.м; ▪️Ресторан (фудкорт): 2 725,75 кв.м. Батафсил маълумотлар қуйидаги рақамларда: 📞 телефон 91 006-45-00 📞 телефон 90 315-68-80 Объект манзили: 📍 Хива шаҳри, “Ғовук” кўли бўйи, "Арда-Хива" туристик мажмуаси. 👉 @bankirkundaligi 👈
Показати все...
КРЕДИТ ВА СУБСИДИЯГА ОИД РАСМИЙ ПОРТАЛЛАР ▪️oilakredit.uzоилавий тадбиркорлик бўйича кредит олиш учун ариза бериш бўйича; ▪️online-mahalla.uzуй-жойни таъмирлаш учун ипотека кредитига ариза бериш бўйича; ▪️subsidyplatform.mf.uzтаъмирлаш имтиёзли ипотека кредитини олишда бошланғич бадал учун субсидия бўйича; ▪️subsidiya.mf.uzсубсидия расмийлаштириш бўйича; ▪️talim-krediti.mf.uzтаълим кредити олиш учун ариза жўнатиш бўйича; ▪️portal.infokredit.uzкредит тарихи, Freeze хизмати, кредит таъқиқи бўйича. 👉 @bankirkundaligi 👈
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Ахборот майдонида ўз сўзига, ўз ўрни ҳамда ўз аудиториясига эга бўлган энг муҳим ва нуфузли ва ишончли блоглар рўйхатини тақдим этамиз. Энг сўнгги янгиликлар, долзарб таҳлиллар ва ишончли фактлардан биринчи бўлиб хабардор бўлишни истасангиз — қуйидаги ҳаволани босинг: 👉 https://t.me/addlist/uavg5tjM_vJiYzgy
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Бугун Россияда банкирлар куни. 2 декабр санаси Россия Банклар ассоциацияси ташаббуси билан банк тизими ходимлари учун норасмий касб байрами сифатида кенг нишонланади. Байрам куни тасодифан белгиланмаган, бу сана 1990 йил 2 декабрда “Россия Федерациясининг Марказий банки тўғрисида“ ги қонун қабул қилинганлиги билан боғлиқ. Россиянинг амалдаги банк тизимининг бутун тарихини ушбу расмий ҳужжат билан боғлашади. Кўпинча ушбу байрам ҳамкасблар даврасида корпоратив тадбирлар уюштирилади, энг фаол банк ходимларига фахрий ёрлиқ ва совғалар топширилади. Маълумот учун, бизда "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки" тўғрисидаги қонун 1995 йил 21 декабр куни қабул қилинган (Янги таҳрири 11.11.2019 й.да). Яна маълумот учун, бизда Банкирлар куни нишонланмайди. 👉 @bankirkundaligi 👈
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИГА БУГУН ҲОКИМ ТАСДИҚЛАНДИ Президентимиз бугунги ташриф давомида Жиззах вилояти ҳокими лавозимига ҳоким вазифасини бажариб келаётган Улуғбек Мустафоев номзодини илгари сурди. Овоз бериш натижаларига кўра, Улуғбек Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими этиб тасдиқланди. Улуғбек Мустафоев роппа-роса бир йил олдин вилоят ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этувчи тайинланган эди. Бир йилда у синовдан ўтди. Унинг келиб чиқиши банкир! У.Мустафоев Ўзсаноатқурилишбанкда иш бошлаб, Республика Марказий банки раисининг 1-ўринбосари лавозимигача бўлган банкирлик йўлини босиб ўтган. Шунингдек, фаолияти давомида Жиззах вилояти ҳокимининг 1-ўринбосари лавозимида ҳам ишлаган. 👉 @bankirkundaligi 👈
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️SQB ва “Mutolaa”дан китобхонлар марафони Рўйхатдан ўтинг, танлов учун мўлжалланган асарни юклаб олиб, ўқинг ва тест орқали билимларингизни синанг. Ғолиблар 5 декабрь куни “Mutolaa” иловасидаги тест натижаларига кўра аниқланади. Совринлар: 1-ўрин — 15 млн сўм + 1 йиллик обуна; 2-ўрин — 10 млн сўм + 1 йиллик обуна; 3-ўрин — 5 млн сўм + 1 йиллик обуна 4-ўриндан бошлаб — 2000 нафар иштирокчига премиум обуна Изоҳ: Платформа жамоаси 28 ноябрь куни режалаштирилган тестни ўтказа олмади. Сабаби, бир вақтнинг ўзида 20 мингдан зиёд иштирокчи киргани боис тизимда юқори юклама юзага келди. BookChallenge'да иштирок этинг ва натижа кўрсатинг! 👉 @bankirkundaligi 👈
Показати все...
03:35
Відео недоступнеДивитись в Telegram
ЖИЗЗАХДА АСАКАБАНК МАҲАЛЛА БАНКИРЛАРИ ФАОЛ РАВИШДА ФУҚАРОЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАМОҚДА “Ўзбекистон 24” телеканалида Жиззах вилоятида Асакабанк маҳалла банкирлари томонидан амалга оширилаётган қўллаб-қувватлаш ишлари ҳақида тайёрланган махсус репортаж намойиш этилди. Унда маҳалла банкирлари кўмагида ўз фаолиятини йўлга қўйган ва ривожлантираётган бир қатор фуқароларнинг амалий натижалари ёритилди, жумладан: ▪️корхоналар учун бренд маҳсулотлар тайёрлашни йўлга қўйиб, 6 нафар фуқарони иш билан таъминлаган тадбиркор; ▪️чет элдан қайтган фуқаронинг сартарошлик хизматини ташкил этгани; ▪️500 нафар ёшга таълим бераётган ва 16 нафар ўқитувчи фаолият юритаётган ўқув маркази фаолияти. Репортажда маҳалла банкирлари кўмагида фуқароларнинг ҳаётида ижобий ўзгаришлар юзага келаётгани, янги бизнеслар ташкил этилгани ва аҳоли бандлиги оширилаётгани алоҳида таъкидланди. 👉 @bankirkundaligi 👈
Показати все...
o'zbekiston 24 jizzax tg.mp428.44 MB
Фото недоступнеДивитись в Telegram
БУГУН ПРЕЗИДЕНТ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИГА ТАШРИФ БУЮРАДИ Давлатимиз раҳбари йўл-транспорт инфратузилмаси, қишлоқ хўжалиги, таълим, тиббиёт ва хизматлар соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан танишади ҳамда Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этади. 👉 @bankirkundaligi 👈
Показати все...
Ҳафталик дайжест. Банк тизими ҳафталик (24 - 30 ноябр) янгиликлари. ☑️Бизнесни ривожлантириш банки тижорат бино сотиб олиш учун "Осон мадад" кредитини таклиф этди. Миқдори 5 млрд сўмгача, муддати 3 йилгача, фоизи хорижий валютада 13%, миллий валютада 25,5%. Тел.: 1106. ☑️Халқ банки кичик бизнес ва олиавий тадбиркорлик субъектлари учун 50 млн сўмгача кредит таклиф этди. Муддати 36 ой, фоизи 25%, аёл тадбиркорларга 24%. Тел.: 1106. ☑️МКБанк Россиянинг BEST халқаро ўтказмалари тизимини жорий этаётганини маълум қилди. 0% билан комиссия билан пул жўнатиш мумкин бўлади. Тел.: 1285. ☑️Асакабанк "Микроқарз 2.5" ни таклиф этди. Муддати 48 ойгача, миқдори 100 млн сўмгача. Тел.: 1152. ☑️Анорбанк "Миллий Ҳар Кунлик" омонатлари шартлари янгиланганини маълум қилди. Минимал сумма 1 млн сўм, фоизи 21%. Тел.: 1290. ☑️Hamkorbank ISUZU автомобиллари учун бошланғич тўловсиз автокредит таклиф этди. Тел.: 1809. ☑️Ўзмиллийбанк микроқарз фоизларини пастлатганини маълум қилди. Миқдори 100 млн сўмгача, муддати 60 ойгача. Банк шунингдек, таълим кредитларини ҳам таклиф этди. Тел.: 1344. ☑️Ўзсаноатқурилишбанк "Қулай" омонатини таклиф этди. Фоизи 19%, муддати 370 кун, минимал миқдори 50 млн сўм. Ҳисобни тўлдириб бориш мумкин. Тел.: 1180. ☑️Ориент финанс банк "ОФБ Старт" омонатини таклиф этди. Минимал миқдори 1 млн сўм, муддати 90 кунгача, фоизи 12,5%. Банк шунингдек "Бирламчи бозор учун 2.0" ипотека кредитини ҳам таклиф этди. Муддати 240 ойгача, фоизи 19%. Тел.: 4004. ☑️Янги банк жорий йил 16 декабр куни факторинг масалаларига бағишланган бепул вебинар ташкил этишини маълум қилди. Рўйхатдан ўтиш учун @yangibank_webinar_bot га ўтиш лозим. ☑️Тенге банк Damas, Labo ва Captiva автомобиллари учун фоизсиз муддатли тўлов таклиф этди. Муддати 5 йилгача, миқдори 500 млн сўмгача. Тел.: 1245. ☑️Трастбанк курьерлик, косиблик, сартарошлик, тикувчилик, темирчилик, қандолатчилик каби соҳаларда ишловчиларга БҲМнинг 50 бараваригача микроқарз таклиф этди. 12 ойга 26%, 24 ойга 27% ва 36 ойга 28%. Тел.: 1287. ☑️Агробанк йиллик 21% гача бўлган омонатларни таклиф этди. Банк шунингдек фоизи 17% дан 17,5% гача, миқдори 420 млн сўмгача, муддати 20 йил муддатга. Тел.: 1216. ☑️Универсалбанк "Келажакка сармоя" омонатини таклиф этди. Муддати 48 ой, фоизи 22%, минимал миқдори 100 минг сўм. Тел.: 1355. ☑️Капиталбанк ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилганлар учун Captiva, Tracker, Onix, Labo ва Damas автомобиллари учун 50% ва ундан юқори бошланғич тўлов билан автокредит таклиф этди. Фоизи 0%, муддати 22 ойдан 60 ойгача. Тел.: 1340. ☑️Октобанк “Аёлларга нисбатан зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракатлар” глобал компанияга қўшилганини маълум қилди. Тел.: 71-2023333. ☑️Азия аллианс банк Kia Sonet учун автокредит таклиф этди. Бошланғич тўлов 25% дан бошланади, фоизи 0%. Даромад маълумотномаси талаб этилмайди. Тел.: 1270. ☑️Алоқабанк онлайн омонатларини таклиф этди. "Интеллект" - 19%, "Стимул" - 20% ва "Имкон" - 18%. ☑️Пойтахт Банк ўзида камида 6 ойдан бери ҳисобрақам очиб фаолият юритаётган ташкилот ходимларига 100 млн сўмгача микроқарз таклиф этди. Муддати 36 ойгача, фоизи 26% дан бошлаб. Тел.: 71-2142000. ☑️Ипотека-банк мобил иловасида 100 млн сўмгача онлайн микроқарз таклиф этди. Тел.: 1233. ☑️Инфинбанк Captiva автомобиллари учун 0% дан бошланадиган автокредит таклиф этди. Муддати 10 ойдан 60 ойгача, бошланғич тўлов ҳар бир мижозга индивидул белгиланади. Тел.: 1214. ☑️Қуйидаги банклар ишга таклиф этди: ▪️Анорбанк; ▪️Ҳаётбанк. ☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост. ☑️Қуёш панеллари учун кредитлар шартларини 👉мана бу ерда👈 автокредитлар шартини 👉мана бу ерда👈 эълон қилдик. Микроқарзларни, ипотека кредитлари ва таълим кредитларини ҳам рўйҳатини эълон қилдик. ☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин. Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин. 👉 ЎТГАН ҲАФТА ХАБАРЛАРИ👈 👉 @bankirkundaligi 👈
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ ПОРА БИЛАН ҚЎЛГА ОЛИНДИ Нурафшон шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирининг ҳоким ёрдамчиси Тошкент шаҳрида яшовчи фуқарони мансабдор танишлари орқали Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг Тошкент вилояти бошқармасига ишга киритиб қўйишини ваъда қилиб, ўз “хизмати” эвазига 2 минг АҚШ доллари талаб қилади. Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ҳоким ёрдамчиси сўралган пулни ўзининг танишлари орқали олган вақтида ушланиб, унинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди. Таъкидлаш жоизки, у муқаддам бир неча маротаба судланган бўлиб, қилмишларидан тўғри хулоса қилмаган кўринади. Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 👉 @bankirkundaligi 👈
Показати все...