Allaev Uz
Відкрити в Telegram
www.asaxiy.uz internet-do'koni ( @asaxiyuz ) va Asaxiy Books nashriyoti ( @asaxiybooks ) asoschisi, tadbirkor. Bog'lanish: firuzallayev@gmail.com Anonim murojaat: https://t.me/questianonbot?start=332983-1839_605745778b Reklama: @asaxiymedia
Показати більше2025 рік у цифрах

12 320
Підписники
-724 години
-507 днів
-24330 день
Архів дописів
00:05
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Ertaga Asaxiyning xohlagan do'koniga kirib, hammamiz izlayotgan sehrli narsani aytsangiz, xohlagan kitobingizga 15 % chegirma qilib berishadi.
Sehirli so'z: Men yomg'irni izlayapman.
PS: Buni ortidan indinga yomg'ir yo'qsa, siz va bizning aloqamizni hech kim bilmasin.
#yomgir #asaxiy
men yomgirni izlayapman.mp49.98 MB
Яхшилик ва ёмонлик ўртасидаги чегара — бу пишган ғиштдан қурилган девор эмас, балки сувга чизилган чизиқдир.
Биз болаликдан дунёни "оқ ва қора"га ажратишга ўрганганмиз. Эртакларда ҳаммаси оддий: мана бу қаҳрамон, буниси эса ёвуз. Лекин реал ҳаётда бу чегара жуда шартли ва доимий ўзгарувчан.
Тарихга қаранг: кечаги "исёнчи" бугунги "озодлик қаҳрамони"га айланиши, бир маданиятда "уддабуронлик" саналган иш бошқасида "фирибгарлик" деб баҳоланиши мумкин.
Энг хавфлиси — ўзини мутлақ ҳақиқат ва эзгулик эгаси деб билишдир. Чунки энг катта ёмонликлар кўпинча "биз эзгулик томонидамиз" деган қатъий ишонч билан амалга оширилади.
Бу чегара хариталарда эмас, аслида ҳар биримизнинг ичимиздан, виждонимиздан ўтади. Ва биз ҳар куни, ҳар бир қароримизда бу чизиқнинг қайси томонида туришни қайтадан танлашга мажбурмиз.
#mulohaza #hayot
Доллар тушди.
АҚШ доллари расмий курси 11 880.93 сўмгача (ғ14.64) пасайди.
#kurs
😢 22👍 8❤ 2
Йил бестселлерлари 2025 ҳақида айрим маълумотлар.
- “Атом одатлар” китоби қаторасига тўртинчи йил йил бестселлери бўлди. Китоб ҳали-ҳануз Ўзбекистонликларнинг севимли китоби бўлиб қолмоқда.
- Йилнинг энг катта кашфиёти “Аномалия” романи бўлди. Гонкур мукофоти совриндори учинчи нашри ҳозирда сотувда.
- “Япон зобити” бироз вақт ўтиб ўз ўқувчисини топди ва уч йил деганда биринчи марта бестселлер рўйхатига кирди.
- “Asaxiy Books” лойиҳасида чоп этилмаган иккита китоб сотув ҳажми билан рўйхатдан ўрин олди. “Яшамоқ” ва “Юксаклик сари тасодиф бўлмаган 100та учрашув”. 20дан пастдаги кейинги бешталикда бошқа нашриётлардан 3та китоб бор ва “Япон зобити”га нисбатан сотув сони 150тадан кам фарқ қилади. Булар “Мен. Бас қил, эй нафс”, “Муқаддима” ва “Ҳокимиятнинг 48 қонуни” китоблари.
- Йил бестселлерлари ҳар доимгидек чегирма нархда сотилади. Бу йил 1 299 000 ўрнига 899 000 Сўм. Биринчи марта бўлса, Asaxiy орқали насияга комиссиясиз, 0-0-6 шаклда берилади.
- 21-ўрин қайси эди десангиз, Япон зобитидан 26 донага кам сотилган “Граф Монте - Кристо” бўлди.
Тўплам сотувда. Ишонаман, байрам олди ҳамма учун 20та китобдан иборат тўплам қувонарли совға бўлиши мумкин.
Тўпламни харид қилишга ҳавола: https://asaxiy.uz/uz/product/asaxiy-books-yil-bestsellerlari-2025-tuplami
#kitob #bestseller #asaxiy
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Бугун саккизинчи марта "Asaxiy Books йил бестселлерлари" рейтингини эълон қилдик.
Кузатувчилар билишади, йил бестселлари бизда доим сотув натижаларига асосланган. Унда сўнгги 12 ойда нашриётидан қатъий назар Asaxiy орқали Ўзбекистон бўйлаб энг кўп сотилган (онлайн, дўконлар ва илк маротаба электрон) китоблар ўрин олган. Бу қандайдир эксперт ёки маркетингдаги хайп асосида қилинган рейтинг эмас. Бу рейтинг шаклланишига Ўзбекистоннинг турли нуқталаридан китобхонлар хамёнлари билан овоз беришган.
Демак, Asaxiy Books бестселлерлари 2025:
1. Жеймс Клир: Атом одатлар
2. Эрве Ле Телле: Аномалия
3. Жорж Оруэлл: Молхона
4. Жавлон Жовлиев: Қўрқма
5. Жорж Оруэлл: 1984
6. Браян Трейси: Самарадорликнинг 21 йўли
7. Чарлз Уилан: Яланғоч иқтисодиёт
8. Дарон Ажемўғли, Жеймс А. Робинсон: Мамлакатлар таназзули сабаблари
9. Юй Хуа: Яшамоқ
10. Малколм Гладуэлл: Зукколар ва ландавурлар
11. Абдураззоқ Гурна: Жаннат
12. Отабек Маҳкамов: Юксаклик сари тасодиф бўлмаган 100 та учрашув
13. Мей Маск: Режали аёл
14. Барбара Оукли: Рақамлар учун яралган идрок
15. Марк Менсон: Бепарволикнинг нозик санъати
16. Девид Бах & Жон Девид Манн: Латте омили
17. Жордан Питерсон: Ҳаёт учун 12 қоида
18. Стивен Р. Кови: Муваффақиятли инсонларнинг 7 кўникмаси
19. Жон Г. Миллер: СОС! Савол ортидаги савол
20. Ато Ҳамдам, Леонид Чигрин: Япон зобити
Китоб бозоридаги улушимизни яхши англаган ҳолда, 2025 йилда Ўзбекистонликлар кўпроқ нима ўқишди деган "промпт"га мана шу жавобни жўнатавераман.
#kitob #bestseller #asaxiy
👍 33❤ 11
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Бозор иқтисодиётининг ўзгармас қонуни бор: аввал сон кўпаяди, сўнг рақобат кучаяди ва ниҳоят сифат пайдо бўлади. Шу учун ҳам доим нашриёт очиш осон бўлиши керак, бозор нашриётлардан тўйиниши керак деган фикрда бўлганман.
Хусусий университетлар билан ҳам вазият шунақа. Сон кўпайганда кўпчилик танқид қилганди, бунинг ортидан қайсидир манфаатдор доиралар қизиқиб чекловлар ҳам бўлди. Лекин, ман бу жараён табиий сараланишга олиб келишига ва ҳали ажойиб натижалар беришига ишонаман.
Бугун аста-секин шу "сифат" босқичига қадам қўйяпмиз. Буни университетлар раҳбариятининг салоҳияти ўсаётганидан ҳам сезиш мумкин. Масалан, Kun.uz да ўқиб қолдим: "Renessans" хусусий университети ректори Шоҳруҳ Нуралиев Буюк Британиянинг нуфузли Оксфорд университетида давлат сиёсати йўналиши бўйича (Public Policy) магистрлик даражасини қўлга киритибди. У олдинроқ ТДЮУ ва Жанубий Кореяда ҳам таҳсил олган экан.
Таълим менежментида дунёнинг энг илғор стандартларини кўрган, тизимли ва халқаро билимга эга кадрларнинг пайдо бўлиши — соҳада ўйин қоидалари ижобий томонга ўзгартирадиган йўл. Раҳбарнинг дунёқараши ва квалификацияси юқори бўлса, бу албатта таълим сифатига ҳам таъсир қилади. Биз кутган "сондан сифатга ўтиш" жараёни айнан шундай муҳим қадамлардан, салойиҳатли кадрларнинг соҳада кўпайиши ва эркин фаолият юритишидан бошланади.
#talim #sifat #universitet
Хаво тозалагич танлаганда нималарга эътибор бериш ва нималарни текшириб олиш зарур?
Танловда қуйидаги 3 та техник жиҳатга эътибор қаратинг:
Фильтр тури: Бу энг муҳими. HEPA H13 ёки H14 стандартидаги фильтр бўлиши шарт. Фақат шуларгина биздаги хавфли PM2.5 майда чанг зарраларини ушлаб қола олади. Оддий фильтрлар фойдасиз.
Хона квадрати: Қурилманинг қуввати тозалайдиган майдон ҳажмига мос келиши керак. 20 квадратга мўлжалланган кичик аппарат 50 квадратлик зални тозалай олмайди. CADR кўрсаткичи қанча юқори бўлса, ҳаво шунча тез алмашади. Ҳудудни ҳисоблаганда ҳақиқатдан кўп бўладиган хоналарни ҳисобга олган яхши.
Акс ҳолат, уй 40 м2 бўлса, қимматга 70-80 м2га харид қилгандан мантиқ йўқ.
Фильтр мавжудлиги: Ускуна арзон бўлиши мумкин, лекин унинг алмаштириладиган фильтри қиммат ёки бозорда топилмас бўлса, бу муаммо. Хариддан олдин сарфлов материалларини суриштиринг. Янги фильтр камида 1-2 йил хизмат қилади, кейин фильтр топилмаса катта муаммо.
Харид қилганда нималарни текшириб олиш керак:
Ёққанда фильтрни. Янги тозалагич фильтрни бир неча фоизгина кўрсатади ёки фильтр алиштиришни сўраб туради. Умумий 20дан ортиқ ҳолатга дуч келдик. Энг кўп Хитойнинг бир брендида бу муаммо бўлди.
PM 2.5 датчик ишламайди. Тозалагич ўзи ишлаб туради, лекин PM 2.5 датчик хато рақам кўрсатади, бир турида ҳаво фақат тоза кўрсатса (ифлосланиш 20дан ҳеч ошмайди), бир хилида 000 рақамлари туради. Лекин, тозалагич ҳавони тозалайди. Деярли ҳамма брендда учради, умумий 23та брак, 9таси бир япон брендига тегишли.
Рақамлар акс этадиган экран ёнмади ёки унинг бир қисмида доғ бор. 3та ҳолат, учаласи ҳам премиум брендда. Wi Fi орқали текширганда, тозалагич ишламоқда.
Айрим моделларда Wi Fi орқали бошқарув имкони бор. Бу қўшимча қулайлик. Лекин, 2та ҳолатда Wi Fi ни сервис маркази ҳам улай олмади. Wi Fi орқали бошқарув зарур бўлса, текшириб олинг.
Агар сиз харидни asaxiy дан қилган бўлсангиз, шунга ўхшаган хатолар чиқса, яқинда олинганлар алиштирилади, эскиларга хизмат кўрсатамиз.
Ҳаво тозалагич янги заруратга айланди. Ҳозир деярли ҳеч кимда қолмади. Лекин, яқин ўн кунда энг арзонидан энг қимматигача етиб келади. Қаердан олсангиз ҳам, тепадаги деталларга эътибор беринг.
#havo #tozalagich #tavsiya
00:25
Відео недоступнеДивитись в Telegram
"Clarity Flo - AI yurist allaqachon mijozlarga ega, biz ishlarni boshlaganmiz, logistika firmalar bilan ishlayapmiz, startaplar shunday rivojlanadi, ish davomida rivojlanoladi"
Asror Arabjonov va Avaz Alimovlar Qo‘shtirnoq podkastida o‘zlarining yangi startap loyihasi haqida suhbatlashishibdi. Podkastni ko‘ring.
▶ https://youtu.be/9mFFeJK_LzI
#podcast
IMG_1787.MP41.86 MB
❤ 5👍 2😁 2
Мижозни қанчага сотиб олаётганингизни биласизми?
Рекламага пул тикаяпсиз, мижозлар келяпти, лекин аслида маркетингдан фойда қиляпсизми? Буни аниқлаш учун алоҳида кўрсатгич бор — CAC (Customer Acquisition Cost - янги мижозни жалб қилиш қиймати) ни билишингиз шарт.
CAC — бу компания битта янги, илк харид (тўлов) қилиётган мижозни жалб қилиш учун қанча харажат қилганини кўрсатувчи рақам. Оддийроқ айтсам битта янги мижозни сотиб олиш харажати - CAC!
Қандай ҳисобланади? Формула оддий, лекин кўпчилик бу ерда жиддий хатога йўл қўяди: CAC = (Жами маркетинг харажатлари) / (Янги жалб қилинган мижозлар сони).
Асосий хато: Кўп тадбиркорлар фақат Facebook ёки Instagram (таргет) учун тўланган пулни маркетинг харажат деб ҳисоблайди.
Ҳақиқий CAC ни билиш учун қуйидагиларни ҳам маркетинг харажатга қўшиш шарт:
- Маркетолог ва сотув бўлими ходимларининг маоши;
- Дизайнер, SMM ва бошқа аутсорс хизматлари;
- CRM ва бошқа дастурий таъминотлар учун тўловлар;
- Барча реклама каналлари (офлайн ва онлайн) бюджети.
Нима учун бу муҳим? Агар сизнинг CAC кўрсаткичингиз мижоз сиз билан алоқалари давом этадиган муддатда келтирадиган фойдадан (LTV) юқори бўлса, демак бизнесингиз секин-аста ўлимга қараб кетмоқда. Бу ҳолатда сиз ҳар бир янги мижоз билан бойиш ўрнига, зарарга кириб борасиз.
Масалан, сизнинг мижозларингиз сиздан алоқа даврида ўртача 10 марта харид қилишада (ажойиб рақам). Мижознинг ҳар бир харидидан ўртача 30 000 сўм фойда қолади, демак умумий мижоз сизга 300 000 Сўм пул олиб келади.
Соғлом бизнеснинг бош қоидаси оддий: CAC доимо LTV дан (300 000 Сўм) бир неча баробар паст бўлиши керак.
Ишни нимадан бошлаш керак? Тўғри рақамларни йиғадиган (дата), уларни таҳлил қилиш имконини берадиган тизим яратишдан.
#biznes #marketing #lugat #cac
АҚШ доллари расмий курси 11 940 сўмгача (+38,65) кўтарилди.
#kurs
@allaevuzb
👍 11❤ 5👎 5
00:08
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Biznes egalari ijtimoiy tarmoqlarda biznesini o‘stirish uchun endi raqsga tushishi kerakligini ham anglab yetganida))
PS: Tavsiya, shaxsiy brend qilishingiz kerak degan marketologdan qoching, tabdirkor akalar)
#biznes #hayot
AQPfoo_dG3tMBvQJ2zl1tDD4sXVavVqYY_jEQNhiVNe_S06o_7JQZdqfCrwd4zOr.mp47.06 KB
АҚШ доллари расмий курси 11 902 сўмгача (+20,7 ) кўтарилди.
#kurs
@allaevuzb
👍 8👎 6❤ 1
АҚШ доллари расмий курси 11 881,60 сўмгача (-55,29) пастлади
#kurs
@allaevuzb
👍 18😢 9👎 3
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Market Yandex Go 1️⃣1️⃣:1️⃣1️⃣ акцияси натижаларини эълон қилди: асосий трендлар
📈 Хизмат жадал ўсишни намойиш этди: 11 ноябрь куни айланма 4,6 бараварга, ўртача чек эса одатдагидан икки баравардан ортиқ даражада ўсди. Бу шундан далолат берадики, фойдаланувчилар мавсумий чегирма даврини майда буюмлар учун эмас, балки техника ва узоқ муддатли истеъмол товарларини янгилаш учун фаол фойдаландилар.
🛍 Асосий категориялар:
– мобил телефонлар — талаб 6,5 баравар ошди;
– автомобил шиналари ва телевизорлар — деярли етти баравар ўсиш;
– кундалик истеъмол товарлари ҳам сезиларли суръатда ўсди:
• ўсимлик ёғи — 19 баравар,
• кийим-кечак — 3 баравар.
📍 Буюртмалар тақсимоти анъанавий кўринишда қолди:
Тошкент шаҳри ва вилояти — 60%, қолган қисми эса Фарғона, Самарқанд, Андижон, Бухоро каби йирик ҳудудлар ҳиссасига тўғри келди.
🛒 Кампанияда янги сотувчиларнинг ярмидан кўпи иштирок этди. Market Yandex Go'нинг янги механизми — сотувчи берган чегирмани платформа томонидан икки баравар ошириш — ўз самарасини кўрсатди ва савдоларнинг сезиларли ўсишига хизмат қилди.
💪 Market Yandex Go Ўзбекистон e-commerce бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлаб бормоқда. Платформа мамлакатнинг барча ҳудудларида ишлайди, топшириш пунктлари тармоғи 350 та нуқтадан иборат. Буюртмалар Yandex Go мобил иловаси ва market.yandex.uz орқали амалга оширилади.
👏 Бу натижа мамлакатда электрон тижоратнинг умумий ўсиш трендини ва фойдаланувчилар танловининг янада онгли, технологияларга йўналтирилаётганини тасдиқлайди.
#yandex #biznes #marketpleys
👍 16❤ 4
АҚШ доллари расмий курси 11 936,89 сўмгача (-51.43) пастлади
#kurs
@allaevuzb
👍 15👎 7❤ 2😢 1
Фармонга биноан яқин бир ҳафта ичида Тошкент шаҳри ва унга туташ ҳудудлардаги иссиқхоналар (теплица) газ билан таъминланади ва газ етказиб бериш бўйича шартнома қилинади.
2023 йил февральда аномал совуқ ортидан аҳолига газ етказиб бериш учун Тошкент атрофидаги иссиқхоналар газдан узилган ва мажбуран кўмирга ўтказилган эди.
Афсуски, иссиқхоналарда кўпинча ҳатто кўмир эмас, мазут ва шина ёқилган.
Газ таъминоти жойида бўлса, ифлосланишнинг катта манбааларидан бири муаммоси ҳал бўлади.
#havo #biznes
👍 56❤ 40👎 2
Президентнинг "Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармони билан ҳаво тозалагичлар импорти божхона тўловидан озод этилибди. Энди импортда бошқа божхона тўловисиз товарлар каби фақат 12 % ҚҚС тўланади.
Сўнгги кунларда вазият оғирлашгач ҳаво тозалагичларга талаб бир неча каррага ошиб кетди. Талаб ва таклиф қонуни ишлаб нарх ҳам.
Фармондан кейин яқин бир неча ой ичида ҳаво тозалагичлар сони ҳам, тури ҳам кескин ошса керак.
#ekologiya #havo
👍 25❤ 9
АҚШ доллари расмий курси 11 988 сўмгача (+16,92) кўтарилди.
#kurs
@allaevuzb
👍 11❤ 6👎 4
01:09
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Хунларнинг келиб чиқиши ҳақида бир-бирига зид турли назариялар мавжуд бўлиб, уларнинг аксарияти ушбу халқнинг ҳозирги Мўғулистон ҳудудида шаклланган кўчманчи қабилалар иттифоқи бўлганини таъкидлайди. Хитой манбаларида “Хионгну” номи билан қайд этилган бу сиёсий бирлик Марказий Осиёда илк давлатлашув жараёнларидан бирига асос бўлганини кўплаб тадқиқотчилар таъкидлайди. Хунларнинг сиёсий модели, ҳарбий тузилиши ва кўчманчи дунёқараши асрларда бутун Евроосиё тарихига кучли таъсир кўрсатган.
Ушбу мавзу бўйича тўлиқ суҳбатни Қурултой подкастидан тинглашингиз мумкин.
🔗 Подкаст: https://youtu.be/fPtNh1ysjAw
#podcast
video_2025-11-23_20-34-46.mp415.13 MB
❤ 7👍 4
Катта айланма (оборот) ҳали катта фойда дегани эмас. Кўп тадбиркорлар умумий тушумга маҳлиё бўлиб, ҳар бир дона маҳсулот аслида қанча фойда келтираётганини назардан қочирадилар. Улар кўпроқ сотсам фойда қиламан деб ўйлаб, асосий фокус сотувни оширишга қаратилади. Сотув ошган сари қўшимча ходимлар олинади, қўшимча бино, қўшимча компьютер, хуллас инфраструктура ва операцион харажатлар ҳам ошиб боради. Сотув ошиши соф фойдага эмас, аксинча янада кўпроқ харажатга ва босимга олиб боради.
Бу ерда муаммо асоси Average Unit Margin дадир. Ўзбек тилидаги бу иборанинг аниқ ва мос таржимаси манимча "Ўртача бирлик маржаси".
Содда айтганда, бу — битта маҳсулотни сотишдан қоладиган ўртача фойда, таннарх ва сотув нархи ўртасидаги фарқ. Агар бу кўрсаткич паст бўлса, сиз миллионлаб товар сотсангиз ҳам, компания "оч" қолаверади. Кўп сотиб, зарарга кириш — айнан шу рақамни билмаслик оқибатидир. Сотувни ошириш қўшимча харажат талаб қилади (маркетинг ёки чегирма ва катта ҳажмни эплаш учун қўшимча инфраструктура)
Демак, асосий савол қуйидагича бўлиши керак: Ман бир дона маҳсулотга ўртача қанча фойда қўйсам, ҳозирги ҳажмдаги сотувлар билан соф фойда кўраман?
Ўртача бирлик маржасини қандай яхшилаш мумкин? Бизнес тури ва контекстга боғлиқ.
Учта йўлни ажратиб кўрсатаман:
- Қийматни ошириш: Нархни кўтариш, лекин эвазига мижозга кўпроқ қиймат (сервис, бренд, тезлик) бериш.
- Харажатни оптималлаштириш: Таннархни, логистика ёки қадоқлаш харажатларини камайтириш.
- Жамоа ва инфраструктура қанчалик "нагрузка"да эканлигини баҳолаш. Дейлик сизда бор тизим ойига 100 000 та маҳсулот сотувини кўтаради, сиз бўлса 40 000та сотмоқдасиз. Бу ҳолатда тизимга катта харажатсиз, сотув сонини ошириш мумкин. Фақат маркетинг нархини баҳолаш зарур.
Бизнесни кенгайтиришдан (масштаблашдан) олдин, "Ўртача бирлик маржаси"нгиз соғлом эканига ишонч ҳосил қилинг. Бўлмаса бу сизни сотув кетидан қувиб умр ўтказадиган якуни йўқ салбий доирага тиқиб қўйиши мумкин.
PS: Шу қисм кейинги йили чиқадиган "Тадбиркор 2.0" китобига ҳам киради.
#biznes #lugat #foyda #narx
👍 33❤ 17👎 1
