Bank va Mijoz
Відкрити в Telegram
Молиявий саводхонлик, банк соҳасига оид янгиликлар, меъёрий ҳужжатлар, статистика ва бошқа маълумотлар. Савол ва мурожаатлар учун: @bankmijozbot Реклама учун: @meenov
Показати більше2025 рік у цифрах

52 526
Підписники
Немає даних24 години
+6047 днів
+50930 день
Архів дописів
Марказий банк томонидан “Насия савдо бозори иштирокчиларининг аҳлоқ кодекси” лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.
Кодекс юзасидан таклиф ва мулоҳазаларни abdujalilovz@cbu.uz электрон почтасига жўнатиш мумкин.
Келиб тушган таклифлар ва фикрлар умумлаштирилиб, якуний ҳужжатга қўшилади.
@bankmijoz
Nasiyaaa_копия.pdf1.08 MB
👍 25❤ 7👎 2
Қоидабузарликка йўл қўйган банклар маълум қилинди
Марказий банк истеъмолчилар ҳуқуқлари бузилишига олиб келган қоидабузарликлар учун TBC банкка 615 млн.сўм, Давр банкка 931 млн.сўм ва Hamkorbank'га 955 млн.сўм миқдорида жарима солган.
TBC банк томонидан кредитни қайтариш жадвалида кўрсатилган тўловлардан кўп келиб тушган маблағлар белгиланган тартибда қарздорликни сўндиришга йўналтирилмаганлиги натижасида қарз олувчиларга ортиқча ҳисобланган 2,5 млрд. сўм фоизлар ҳамда кредитлар бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида суд қарорлари чиқарилгандан сўнг қонунга зид равишда ҳисобланган 1,7 млрд. сўм фоизлар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди. Давр банк томонидан хорижий валютада ажратилган кредитлар бўйича ортиқча ҳисобланган 1,7 млрд. сўм фоизлар, қонунчиликка зид равишда кредит суммасидан ушлаб қолинган 1,9 млрд. сўм маблағлар ва гаров мулкини тақиққа қўйиш учун ундирилган 461,6 млн.сўм тўловлар истеъмолчиларга қайтариб берилди. Hamkorbank'га эса қонунчиликка зид равишда кредит ажратишда ундирилган 19,2 млрд. сўм тўловлар ҳамда гаров мулкини тақиққа қўйиш ва тақиқдан чиқариш учун ундирилган 1,5 млрд. сўм тўловлар, шунингдек кредит шартномаларига назарда тутилмаган бўлса-да, лекин қарз олувчилардан ундирилган 54,9 млн. сўм комиссияларни истеъмолчиларга қайтариб беришни таъминлаш юзасидан вазифалар юклатилди.Регулятор ҳар бир банкда аниқланган ҳолатларни батафсил баён қилиб, бундан кейин бу каби ҳолатларни жамоатчиликка очиқлаб боришини маълум қилган. @bankmijoz
👍 65❤ 16🆒 6👎 4⚡ 2🔥 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Трейдингда осон бошлаш учун 5 та валюта. Савдо сирлари - Alpari мутахассисларидан
NZDUSD, GBPJPY, XAUEUR... Бу шунчаки белгилар тўплами эмас, балки трейдерлар форексда савдо қиладиган воситаларнинг расмий белгиларидир.
Улар бир валютанинг бошқасига нисбатан қийматини кўрсатади.
Биринчи валюта - асосий валюта: сиз уни сотиб оласиз ёки сотасиз.
Иккинчиси - котировка қилинган валюта: у билан асосий валютани сотиб олиш ёки сотиш учун ҳисоб-китоб қиласиз.
Мисол: USD/JPY жуфтлиги сиз доллар сотиб олиб, япон иэнасини сотишингизни англатади.
Форексда 100 дан ортиқ валюта жуфтликлари савдо қилинади. Савдони қайси биридан бошлаш керак?
"Мажор"лардан бошланг
Булар энг машҳур жуфтликлар - EUR/USD, ГБП/USD, USD/JPY, USD/ЧФ.
Нима учун?
⚡️Юқори ликвидлик - сотиб олиш ва сотиш осон
📉 Паст спредлар - брокерга битим учун камроқ тўлайсиз
🔎 Шаффофлик - улар ҳақида кўплаб таҳлиллар ва башоратлар мавжуд.
Alpari мутахассисларининг маслаҳати
Ҳақиқий битимларни очишдан олдин, демо-ҳисобда машқ қилинг. Шундай қилиб, сиз юзага келиши мумкин бўлган хатарларни камайтирасиз ва нархлар ҳаракатидаги қонуниятларни тезроқ илғаб оласиз.
📲 Alpari - Trading App мобил иловасида савдо қилишни бошланг. Ишончли брокер билан акциялар, фьючерслар ва бошқа активлар савдоси учун бонуслар қўлга киритинг!
Реклама
👎 21❤ 11👍 4🔥 1🆒 1
Кредит ташкилотлари томонидан ажратилаётган микроқарзларнинг ўртача фоиз ставкалари
Марказий банк томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра:
➖ банклар томонидан ажратилаётган микроқарзларнинг ўртача фоиз ставкаси – 33,8%ни
➖ микрокредит ташкилотлари томонидан ажратилаётган микроқарзларнинг ўртача фоиз ставкаси – 54,8%ни
➖ ломбардлар томонидан ажратилаётган микроқарзларнинг ўртача фоиз ставкаси – 97,1%ни ташкил қилмоқда.
@bankmijoz
😢 31😡 26👎 25❤ 4👍 3🔥 2
📌 Банкларнинг расмий сайтлари, колл-марказлари рақамлари ва телеграм каналлари манзиллари
◦ Марказий банк – cbu.uz;
71-200-00-44; @centralbankuzbekistan;
◦ Ўзмиллийбанк – nbu.uz;
1344; @nbu_official;
◦ ЎзСҚБ – sqb.uz;
1180; @sqbuz;
◦ Агробанк – agrobank.uz;
1216; @AgrobankChannel;
◦ Ипотекабанк – ipotekabank.uz;
1233; @ipotekabankofficial;
◦ Халқ банки – xb.uz;
1106; @xalqbankinfo;
◦ МКБанк – mkbank.uz;
1285; @mikrokreditbank;
◦ БРБ – brb.uz;
1254; @brb_uzb;
◦ Туронбанк – turonbank.uz;
1220; @turonbankuz;
◦ Асакабанк – asakabank.uz;
1152; @Asakabank_official;
◦ Алоқабанк – aloqabank.uz;
71-230-77-77; @aloqabank;
◦ Poytaxt bank – poytaxtbank.uz;
71-214-20-00; @bank_poytaxt;
◦ Garant bank – garantbank.uz;
1326; @garantbankuz_official;
◦ Hamkorbank – hamkorbank.uz;
1256; @Hamkorbankuz;
◦ Ипак Йўли банки – ipakyulibank.uz;
1296; @ipakyulibankuz;
◦ Ziraat Bank – ziraatbank.uz;
1293; @ziraatbankuzbekistan;
◦ Трастбанк – trastbank.uz;
1287; @trustbankuz;
◦ Asia Alliance bank – aab.uz;
1270; @asiaalliancebank;
◦ KDB Bank – kdb.uz;
78-120-80-00; @kdbuzbekistan;
◦ Универсалбанк – universalbank.uz;
1355; @myuniversalbank;
◦ Капиталбанк – kapitalbank.uz;
1340; @kapital24;
◦ Octobank – octobank.uz;
71-202-33-33; @Octobank_AJ;
◦ Даврбанк – davrbank.uz;
1284; @davrbankuz;
◦ Orient Finans bank – ofb.uz;
4004; @orientfinansbank;
◦ Madad Invest bank – madadinvestbank.uz;
55-520-44-44; @mybank_uzb;
◦ InFinBank – infinbank.com;
1214; @Infin_bank_bot;
◦ Tenge Bank – tengebank.uz;
1245; @Tengebankuz;
◦ TBC Bank – tbcbank.uz;
1150; @tbc_bank_uzb;
◦ Avobank – avobank.uz;
78-888-78-87; @avouzbank
◦ ANORBANK – anorbank.uz;
1290; @anorbank;
◦ UZUMBANK – uzumbank.uz;
78-777-07-99; @uzumbank;
◦ SMARTBANK – smartbank.uz;
1377; @smart_bank_uz.
◦ APEX BANK – apexbank.uz;
1881; @apexbank_uzb;
◦ HAYOTBANK – hayotbank.uz;
1320; @hayotbank_uz;
◦ YANGI BANK – yangibank.uz;
78-777-88-87; @yangibank_official
◦ "Soderot" bank – saderatbank.uz;
71-252-11-61.
@bankmijoz
❤ 13👍 13🆒 3👎 1🔥 1
29 сентябр – 2 октябр кунлари Франкфуртда ўтган SIBOS форуми Octobank ҳаётида муҳим воқеага айланди.
Илк бор экспонент сифатида қатнашган банк ўзининг рақамли инновацион ечимларини жаҳон молия ҳамжамиятига тақдим этди.
Octobank раҳбарияти таъкидлашича, форумда иштирок этиш – ривожланиш йўлининг мантиқий қадами ҳисобланади:
«SIBOSда экспонент мақомида иштирок этиш — бу бизнинг ривожланиш стратегиямиздаги мантиқий босқич бўлиб, танланган йўлнинг тўғрилигини тасдиқлайди. Биз технологиялар ва мижозлар эҳтиёжлари қанчалик тез ўзгаришини яққол кўриб турибмиз. Бизнинг мақсадимиз — ўзгаришларга эргашиш эмас, балки уларни жорий этишда етакчи бўлишдир», — деди Бошқарув раиси ўринбосари Хамид Жумаев.
Тадбир давомида АҚШ, Ҳиндистон, Туркия, Миср, БАА ва бошқа мамлакатлардан келган иштирокчилар билан 40 дан зиёд учрашув ўтказилди, NASDAQ, Aktif Bank, Misyon Bank, HDFC Bank ва бошқа институтлар билан янги ҳамкорлик келишувлари йўлга қўйилди.
Octobank Ғазначилик департаменти раҳбари Усмонқул Шомайрамов қўшимча қилди:
«Бизнинг диққат марказимиз — савдони молиялаштириш, FX бозори, пул воситалари ва кастодия хизматлари. Биз ғазначилик хизматларини янада мослашувчан, технологик ва самарали қилаётганимиздан фахрланамиз.
SIBOS-2025 Octobank учун халқаро обрўни мустаҳкамлаш ва янги ҳамкорлик эшикларини очиш майдони бўлди.
Реклама
❤ 14👍 7👎 5🔥 2🆒 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Банкларда очиладиган ҳисобварақлардаги 20 та рақамлар қандай маъно англатишини биласизми?
Бунда:
✔️ дастлабки 5 та рақам бирлашмаси ҳисобварақ рақамини;
✔️ кейинги 3 та рақам эса валюта кодини;
✔️ ундан кейинги 1 та рақам назорат калитини;
✔️ навбатдаги 8 та рақам бирлашмаси банк ёки мижоз кодини;
✔️ сўнгги 3 та рақам мижознинг ҳисобварақлар тартиб рақамини англатади.
@bankmijoz
👍 67❤ 27⚡ 6🔥 3🆒 3
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️Комиссиясиз пул ўтказмалари
Бугунги кунда қуйидаги банк иловалари орқали Uzcard карталари иштирокидаги (Uzcard-Uzcard, Uzcard-Humo, Humo-Uzcard) пул ўтказмаларини бир ой давмида белгиланган лимит доирасида бепул амалга ошириш мумкин.
Хусусан, лимитлар:
🏦 Alliance Pay иловасида – 10 млн сўм
💰 xazna иловасида – 5 млн сўм
🏦 BRB иловасида – 5 млн сўм
🏦 SQB MOBILE иловасида – 5 млн сўм
📱 Mavrid иловасида – 5 млн сўм
🏦 Openbank иловасида – 5 млн сўм
🏦 Hamkor иловасида – 5 млн сўм
🏦 Davr Mobile иловасида – 3,5 млн сўм
🏦 Milliy иловасида – 3 млн сўм.
Humo карталари ўртасидаги ўтказмаларни кўпчилик банк иловалари орқали комиссия тўловларисиз амалга ошириш йўлга қўйилган.
@bankmijoz
🔥 20❤ 12👎 4🆒 3👍 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Азиз ва қадрдон устозлар!
Сизларни “1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни” билан чин дилдан табриклаймиз.
Доимо соғ саломат бўлинг. Хонадонингиздан файзу барака, тинчлик тотувлик аримасин.
@bankmijoz
❤ 20👍 9🔥 3🆒 2
Ипотека кредитлари бўйича субсидияга аризалар қабул қилиш 2 октябрь куни соат 09:00 да бошланади.
Фуқаролар субсидия олиш учун Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилиши, my.gov.uz портали ёки MyGov мобил иловаси орқали ариза топширишлари мумкин.
Ариза берувчилар ижтимоий мезонлар асосида баҳоланиши ва камида 30 балл тўплаши шарт.
Шунингдек, улар ва яқин қариндошларининг ўртача даромади белгиланган чегараларда бўлиши лозим: ҳудудларда 3,4 млн сўмдан 10,1 млн сўмгача, Тошкент шаҳрида эса 3,4 млн сўмдан 11,6 млн сўмгача.
Муҳим шартлардан бири — ариза берувчи ёки унинг турмуш ўртоғининг номида республика бўйлаб турар жой мавжуд бўлмаслиги керак. Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим шахслар эса алоҳида мезонлар асосида баҳоланади.
@bankmijoz
❤ 17👍 15🆒 4
00:23
Відео недоступнеДивитись в Telegram
BRB билан бизнесингизни янги босқичга олиб чиқинг!
Савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналари учун “Бизнесни ривожлантириш банки” айланма маблағлар учун қуйидаги шартларда кредит таклиф қилади:
✅ 100 млрд сўмгача
✅ Муддати 36 ойгача (12 ойгача имтиёзли давр)
✅ Фоизи йиллик 27%
Маблағни товар сотиб олиш, иш ҳақи, божхона тўловлари ва бошқа зарур харажатлар учун ишлатиш мумкин. Ликвидли гаров талаб этилади.
📞 Батафсил маълумот 👉 ҲАВОЛАДА ёки 1254 рақамида
Реклама
IMG_8465.MP47.00 MB
❤ 7👍 7👎 3⚡ 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Тижорат банкларининг💳HUMO ва 💳UzCard тизимида ишловчи миллий (сўм) карталари Bincode'лари
@bankmijoz
🆒 10❤ 8👍 8
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Таълим кредити ажратаётган банклар
Имтиёзли таълим кредити олиш учун қуйидаги банклардан бирига мурожаат қилиш лозим бўлади:
• Агробанк
• Асакабанк
• Алоқабанк
• МКБанк
• Халқ банки
• ЎзСҚБ
• Ўзмиллийбанк
• Hamkorbank
• БРБ
• Туронбанк
• ОФБ
👉 Имтиёзли таълим кредити ажратилиши шартлари бу ерда.
@bankmijoz
❤ 10👍 9🔥 3🆒 3
❗️Тижорат банкларига кредит буюртмаларини кўриб чиқиш, ссуда ҳисоб рақамларига хизмат кўрсатиш, кредитлар ажратиш учун тўловлар, шунингдек, жисмоний шахслар ва кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан кредитлар (микроқарзлар)ни муддатидан илгари қоплаш учун неустойка (жарима, пеня) ундириш тақиқланади.
3030-низом.
⚠️ Агар банк томонидан истеъмолчиларга нисбатан шундай ҳуқуқбузарликка йўл қўйилса, банкдан ҳар бир ҳолат учун 5 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима ундирилади.
3492-низом.
@bankmijoz
❤ 19👍 7👎 1🆒 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
💼 Octobank’дан корпоратив мижозлар учун маҳсус рубл курслари
Octobank корпоратив мижозлар ва юридик шахслар учун рубл курси бўйича имтиёзли шартларни тақдим этади.
Банк валюта операцияларида барқарорлик ва қулай шартлар — бизнинг ҳамкорларимиз бизнесини ривожлантиришда энг муҳим омилдир.
Octobank сизга:
✅ Корпоратив мижозлар учун махсус рубл курслари;
✅ Ташқи иқтисодий фаолият учун жозибадор шартлар;
✅ Валютани тез ва ишончли конвертация қилиш;
✅ Шахсий маслаҳат ва индивидуал молиявий ечимлар таклиф этади.
Octobank билан ҳамкорлик сизнинг бизнесингиз учун янги ўсиш ва ривожланиш имкониятларини очади.
📞 Ишончлилик ва самарадорликни танлаган мижозлар қаторига қўшилинг: +998 71 202-33-33
✨ Octobank — молиявий ечимлар оламидаги сизнинг ҳамкорингиз!
Реклама
❤ 15👎 5🆒 2⚡ 1
Доллар курси 12 100 сўмдан пастга тушди
Эртага - 30 сентябрдан бошлаб АҚШ долларнинг расмий курси 12 067,76 сўмдан (-70,91 сўм) этиб белгиланди.
@bankmijoz
👍 67❤ 5👎 5🔥 2
🏦 Халқ банки уй-жойни таъмирлаш учун ажратилаётган ипотека кредити фоизини ҳам туширди.
Кредит шартлари:
• муддати – 10 йилгача;
• фоиз ставкаси – 24%;
• миқдори – Тошкент шаҳрида 300 млн сўмгача, ҳудудларда 200 млн сўмгача.
• бошланғич бадал – талаб этилмайди.
Мазкур кредит доимий даромадга эга жисмоний шахсларга ажратилади.
👉 Батафсил.
@bankmijoz
👍 34❤ 11😁 9👎 8🆒 3
“Кредит учун олдиндан тўлов қилинг” – фирибгарлар
Сўнгги вақтларда телеграм орқали кредит таклиф қилиш жуда ҳам авж олиб бормоқда.
Фирибгарлар инсонларни кредит ажратилишига ишонтириб, улардан фақат кредит чиқариш учун олдиндан маълум бир миқдорда тўлов қилиниш лозимлигини уқтиришмоқда. Ўзларини эса Марказий банк ходими деб таништиришмоқда.
Кўпчилик бу ҳолатда уларга ишониб қолмоқда ва тўлов қилмоқда. Бироқ тўлов ўтганидан кейин ёзишмалар тўхтайди ва ҳеч қандай кредит ажратилмайди.
Унутманг, кредит ташкилотлари телеграм тармоғи орқали кредит тақдим этмайди. Марказий банк эса жисмоний шахсларга умуман кредит ажратмайди.
@bankmijoz
😁 43❤ 16👍 13😡 7⚡ 2😢 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Бюджет ташкилотлари ходимлари учун ОФБ паст фоизда микроқарз тақдим этмоқда.
Микроқарз 3 йил муддатга 100 млн сўмгача йиллик 24% ставкада ажратилади. Бошқа доимий даромадга эга жисмоний шахслар учун эса 26% ставкада тақдим этилади.
Микроқарз банк офисларида ҳужжатни тасдиқловчи ҳужжат асосида расмийлаштирилади.
@bankmijoz
👍 120❤ 57🔥 43😁 11👎 8😡 7
Доллар пасаймоқда, олтин эса баҳсли: сармоянинг учун энг мақбули нима?
Кўпчилик «доллар барибир ошади ўшанда машина ёки квартира оламан» деб кутаётган бир пайтда, таҳлиллар долларнинг пасайиши давом этишини кўрсатмоқда. Ички молиявий манбалар ва айрим таҳлилчилар фикрича бу жараён қисқа муддатли эмас давомли бўлиши эҳтимолдан холи эмас
Доллар заифлашаётган бир даврда инвесторлар олтинга қарамоқда. Тарихий тажриба шуни кўрсатадики, олтин бойликни сақлашнинг ишончли воситаси бўлиб келган. Аммо у доимий даромад манбаи эмас. Яъни уни сотиб олган инсон ҳар ой молиявий оқимга эга бўлолмайди. Иккинчидан диний қарашларга кўра олтиндан закот тўлаш кераклиги айрим кишиларда иккиланиш уйғотмоқда. Шу жиҳатдан олтин нафақат молиявий, балки ижтимоий баҳсларга ҳам сабаб бўлиб келмоқда.
Шу шароитда кўпчилик мутахассислар эътиборни кўчмас мулкка қаратмоқда. Чунки турар жойга талаб иқтисодий цикллардан қатъи назар барқарор сақланади. Кўчмас мулк нафақат капитални сақлайди балки уни кўпайтириш имкониятини ҳам беради. Масалан квартирани ижарага бериш орқали доимий пул оқими таъминланади.
Ҳозирги шароитда энг оқилона қарор - кўчмас мулкка инвестиция қилиш.
👍 60❤ 16😁 14👎 6🔥 2😡 1
