uk
Feedback
Bank va Mijoz

Bank va Mijoz

Відкрити в Telegram

Молиявий саводхонлик, банк соҳасига оид янгиликлар, меъёрий ҳужжатлар, статистика ва бошқа маълумотлар. Савол ва мурожаатлар учун: @bankmijozbot Реклама учун: @meenov

Показати більше
2025 рік у цифрахsnowflakes fon
card fon
52 526
Підписники
Немає даних24 години
+6047 днів
+50930 день
Архів дописів
Фото недоступнеДивитись в Telegram
🌺ҲАШАМАТЛИ МАЛДИВ — ЁЗНИНГ ЭНГ ГЎЗАЛ КЎРИНИШИ 🍹Ушбу меҳмонхоналар шунчаки чиройли эмас — улар энг биринчи банд қилинадиган вариантлар. Чунки бундай нархлар, яна эртага (13.07) тўғридан тўғри рейс билан — камдан-кам бўлади! 13.07.25 – 20.07.25 🥥Holiday Inn Resort Kandooma Maldives 4* – 1749 USD дан бошлаб 🥥SAii Lagoon Maldives 5* – 1911 USD дан бошлаб 🥥Villa Nautica (Paradise Island) 5* – 2230 USD дан бошлаб 🥥Coco Palm Dhuni Kolhu 4* – 2556 USD дан бошлаб 🥥Ifuru Island Maldives 5* – 2613 USD дан бошлаб 🥥You & Me by Cocoon Maldives 5* – 2963 USD дан бошлаб 🥥Raaya by Atmosphere 5* – 3174 USD дан бошлаб 📅 Учиб кетиш санаси — 13.07.25, 7 кеча ✈️ Тўғридан тўғри рейс. Идеал саналар. Идеал меҳмонхоналар. 🥂 Сизни у ерда бўлишингизга тўсқинлик қилаётган нарса — атиги битта хабар. ⛱ Ички ҳолатингизни ўзгартирадиган дам олишни банд қилинг 🌎asialuxe.uz 📱 1111 — Contact Centre 24/7 Web | Instagram | Telegram | Facebook | YouTube |Реклама
Показати все...
25
🏦 Халқ банки бирламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредити ажратиш шартларини юмшатди. Тошкент шаҳридан уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредити расмийлаштиришда минимал бошланғчич бадал (15 фоиз) шакллантирган жисмоний шахсларнинг қарз юки инобатга олинмайди ҳамда расмий даромад талаб этилмайди. Бошқа ҳудудларда 30 фоиз бошланғич бадал билан расмий даромадга эга бўлмасдан туриб ипотека кредити олиш мумкин. ✔️ Кредит 20 йил муддатга Тошкент шаҳрида 420 млн сўмгача, ҳудудларда 330 млн сўмгача ажратилади. Мазкур ипотека кредити 👉 расмий даромадга эга шахслар учун: • бошланғич бадал: – 15 фоиз бўлганида йиллик 18%; – 30 фоиз бўлганида йиллик 17,5%; – 50 фоиз бўлганида йиллик 17% ставкада; 👉 ўзини ўзи банд қилганлар учун: • 30 фоиз бошланғич бадал билан йиллик 18% ставкада тақдим этилади. @bankmijoz
Показати все...
star reaction 2👍 47 25👎 13🤔 3🔥 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Марказий банк тижорат банклари томонидан тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга ажратилган кредитлар тўғрисида маълумот тақдим этди. Унга кўра, 2025 йилнинг январь-май ойлари давомида ушбу йўналишда 201,7 мингта субъектга жами 43,8 трлн сўмлик кредит берилган. Мазкур кредитларнинг 39,1 трлн сўми эркак тадбиркорларга (175,5 минг нафар) ва 4,7 трлн сўми аёл тадбиркорларга (26,2 минг нафар) ажратилган. @bankmijoz
Показати все...
🤔 14 6👍 3👎 1🔥 1
00:59
Відео недоступнеДивитись в Telegram
🔒 Хавфсиз маҳалла — бизнинг устувор вазифамиз! ASIA ALLIANCE BANK кўмагида Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги "Янги Камолон" маҳалласида 22 гектар майдонда хавфсизликни таъминлаш ва ҳудудни рақамлаштириш бўйича йирик лойиҳа муваффақиятли якунланди. 📍 Амалга оширилган ишлар: ✅ Маҳаллада 20 қаватли уй ва ички йўллар кесишмаларига жами 185 та видеокамера ўрнатилди; ✅ Маҳаллада истиқомат қилувчи 1561 та оила учун 24 соатлик видео кузатув тизими йўлга қўйилди; ✅ Маҳалла ҳудуди замонавий рақамли технологиялар ва техник воситалар билан жиҳозланди; ✅ Лойиҳанинг умумий қиймати 900 миллион сўмни ташкил этди. 🎯 Лойиҳа "Янги Камолон" маҳалласининг 6080 нафар аҳоли, жумладан 840 нафар нафақахўр учун хавфсиз ва қулай яшаш муҳитини яратишга қаратилган. 💼 ASIA ALLIANCE BANK доимо ижтимоий аҳамиятга эга маҳалла ташаббусларни қўллаб-қувватлайди ҳамда жамиятга хизмат қилиш ва фуқаролар фаровонлигини оширишни ўзининг устувор вазифаси деб билади. Реклама
Показати все...
IMG_6444.MP411.69 MB
13👍 9🤔 2🔥 1😢 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Асакабанк иш ҳақи лойиҳаси иштирокчилари учун онлайн микроқарз тақдим этмоқда. Шартлари: ◦ миқдори – 50 млн.сўмгача; ◦ фоизи ва муддати: – 24 ойга йиллик 25%; – 48 ойга йиллик 27%. Микроқарз суғурта полиси асосида ажратилади. @bankmijoz
Показати все...
star reaction 2👍 34 14👎 8😁 6🤔 6🔥 5
Фото недоступнеДивитись в Telegram
😎🥳🤦 “КАТМ” Кредит бюроси O‘zMSt ISO/IEC 27001:2023 стандарти талабларига мувофиқ Ахборот хавфсизлиги бўйича сертификатини олди“Киберхавфсизлик маркази” ДУК ҳузуридаги Ахборот хавфсизлиги менежмент тизимини сертификатлаш органи томонидан “КАТМ” Кредит бюросига “O‘zMSt ISO/IEC 27001:2023” стандарти талабларига мувофиқлик сертификати топширилибди. 🔛 “КАТМ” Кредит бюросида Ахборот хавфсизлиги менежмент тизимини мазкур стандарт талаблари асосида жорий этилиши хавфсизликни тасодифий чоралар билан эмас, балки тизимли ва режалаштирилган жараён сифатида бошқаришга ёрдам беради. Бу эса ўз навбатида ахборот рискларини камайтиради ва энг асосийси, мижозлар билан ишончли алоқани мустаҳкамлайди. @bankmijoz
Показати все...
23👍 11🐳 5
❗️Бугундан банкларда ички назорат қоидаларига киритилган бир қатор ўзгариш ва қўшимчалар кучга киради Апрель ойида тижорат банкларида ички назорат қоидаларига ўзгариш ва қўшимчалар (№2886-11, 04.04.2025й) киритилган эди. Мазкур ўзгаришлар бугундан бошлаб кучга киради. Унга кўра, ➖ жисмоний шахс банк мобил иловаси орқали аккаунт очиш учун мурожаат қилганда лозим даражада текширилади; ➖ банклар ахборот тизимларидаги аниқлик даражасини ҳар бир хизмат ёки операция тоифасининг таваккалчилик даражасидан келиб чиққан ҳолда белгилаши керак бўлади; ➖ банкларда тўхтатиб турилган операцияларни ҳамда ишга солмай тўхтатиб қўйилган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкларни доимий назорат ва мониторинг қилиш тартиби ишлаб чиқилади; ➖ филиаллари ёки банк хизматлари офислари сони 50 та ёки ундан ортиқ бўлган тижорат банкларининг бош офисидаги Ички назорат хизмати штат бирлиги 10 тадан кам бўлмаслиги лозим (ҳозирда фақат филиаллар кўзда тутилган); ➖ тижорат банклари юридик шахсларни лозим даражада текшириш жараёнида мижознинг директори ёки таъсисчилари (акциядорлари, иштирокчилари) номинант эканлиги аниқлаган тақдирда, бу ҳақида ва номинатор тўғрисида махсус ваколатли давлат органига хабар бериши лозим бўлади; ➖ гумонли ва шубҳали операциялар мезонларини аниқлашда операциялар миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараваридан 1000 бараварига кўтарилмоқда. @bankmijoz
Показати все...
34👍 16🐳 4 2👎 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Халқ банки огоҳлантиради Халқ банки ўз эҳтиёжлари учун амалга ошираётган харидлар доирасида барча иштирокчиларни қонун ҳужжатларига риоя қилган ҳолда ҳаракат қилишга чақиради. Барча харид жараёнлари Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунига қатъий мувофиқликда ташкил этилади. Ғолиб фақат энг мақбул таклифа асосан танланади. Харид якунлангунига қадар буюртмачи, электрон савдо платформаси операторлари ва харидда иштирок этувчи ташкилотлар ўртасида ҳар қандай музокаралар ўтказилиши мумкин эмас. Агар кимдир ўзини Халқ банки вакили сифатида таништириб, “ёрдам берамиз” ёки “таъсир ўтказамиз” деган таклиф билан сизга мурожаат қилса — бу фирибгарлик ҳолати бўлиши мумкин. Ҳар қандай харид фақат расмий тартибда ва расмий платформа орқали амалга оширилиши лозим! @bankmijoz
Показати все...
25👍 25🐳 5👎 2
00:35
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Ўзсаноатқурилишбанкда ёш кадрлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди Банк раҳбарияти ташаббуси билан 80 нафар ёш ва фаол ходим иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди. Тадбир давомида ёш мутахассислар ўзларининг орзу ва мақсадлари, дуч келаётган муаммолари ҳамда амалга оширишни истаган янги ғоялари билан ўртоқлашдилар. Ушбу мулоқот ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг фикрларини эшитиш ҳамда келгусидаги фаолиятларига куч ва ишонч бағишлаш имконини берди. @bankmijoz
Показати все...
IMG_9705.MP424.49 MB
24🤔 10🔥 7👍 6👎 2🐳 1
"Кредит ахбороти алмашинуви тартиби тўғрисида"ги низом (№3646, 07.07.2025) тасдиқланди ва жорий йил 8 июлдан бошлаб кучга кирди. Шу муносабат билан, амалдаги қуйидаги низомлар ўз кучини йўқотди: ➖"Кредит бюролари ва кредит бюроларига кредит ахборотини тақдим этувчи органлар ва ташкилотлар ўртасида кредит ахбороти алмашинуви тартиби тўғрисида"ги низом (№2330, 12.03.2012). ➖ "Кредит ташкилотлари томонидан Кредит ахборотининг давлат реестрига ва кредит бюроларига кредит ахборотини тақдим этиш тартиби тўғрисида"ги низом (№2332, 12.03.2012). @bankmijoz
Показати все...
Кредит ахбороти низом.pdf8.86 KB
17👍 4🤔 3
🏦 BRB иловасида барча банк карталари (Humo, Uzcard) ўртасидаги бепул пул ўтказмалари миқдори 10 млн сўмгача оширилибди. 👉 Бошқа банкларнинг бепул пул ўтказмалари ҳақида бу ерда танишишингиз мумкин. @bankmijoz
Показати все...
👍 74 8🔥 5👏 2👎 1🎉 1🐳 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Июнь ойида Ўзбекистонда энг кўп юклаб олинган иловалар топ-10 рейтинги маълум қилинди 💰 Унга кўра, Android фойдаланувчилари учун Халқ банкининг xazna иловаси энг кўп юклаб олинган миллий илова бўлиб қолмоқда. У ўтган ойга нисбатан бир поғона кўтарилиб, 6-ўринни эгаллаган. 💳 App Store'да эса Uzumbank нақд етти ўринга юқорилаб, рейтингни пешқадамига айланган. @bankmijoz
Показати все...
🔥 23👍 14 9🤔 5👎 2
2025 йил биринчи чорак якунлари бўйича Марказий банкнинг Статистик бюллетени Бюллетенда 2025 йил январь-март ойлари учун Ўзбекистоннинг макроиқтисодий кўрсаткичлари, пул-кредит статистикаси, депозитлар ва аҳоли омонатлари, ажратилган кредитлар, кредит қолдиқлари, тўлов тизими кўрсаткичлари, шунингдек, молия бозори ҳамда кредит ташкилотлари фаолиятига оид бошқа маълумотлар батафсил акс эттирилган. @bankmijoz
Показати все...
MB_Statistik_byulleteni_2025_yil_Mart.pdf9.10 MB
10👍 3😁 1🐳 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Ipoteka bank OTP Group Ўзбекистонда автокредитлар бўйича энг паст ставкаларни таклиф қилмоқда Марказий банк томонидан жорий ой бошидан банкларнинг айрим кредит турлари бўйича ўртача фоиз ставкалари ҳақида маълумотларни эълон қилиниши йўлга қўйилди. Синов тариқасида жорий этилган ушбу янги механизм молиявий бозорнинг шаффофлигини ошириш ва рақобатни кучайтиришга қаратилган. Эълон қилинган маълумотларга кўра, Ipoteka bank OTP Group банклар орасида автокредитлар бўйича энг паст фоиз ставкасини – 21,1% таклиф қилмоқда, бу эса бозор ўртача кўрсаткичи бўлган 24,1% дан сезиларли пастдир.
Ушбу ҳолатга Ipoteka bank OTP Group Бошқаруви раиси Сандро Ртвеладзе қуйидагичи изоҳ берди: "Биз кредит бозори шаффофлигини ошириш бўйича Марказий банк ташаббусини қўллаб-қувватлаймиз. Мижозлар учун бу – молиявий қарорларни онгли равишда қабул қилиш имкониятидир. Биз учун эса бу қулай молиялаштириш сиёсатимиз самарадорлигининг исботи».
Марказий банк таъкидлашича, дастлабки босқичда ушбу механизм бозордаги иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари асосида босқичма-босқич такомиллаштириб борилади.
Показати все...
👍 27 10👎 8😁 7🤔 5
Кредит қарздорлигини ундириш Банк кредит бўйича қарздорликни ундиришни кредит шартномасида ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ва асосларда амалга оширади. Кредит бўйича қарздорликни ундириш мақсадида банк қарздорликни сўндириш зарурлиги ва кредит бўйича мажбуриятлар бажарилмаслигининг оқибатлари ҳақида тегишли тарзда қарздорни хабардор қилади. Қарздорлик тўғрисидаги хабарнома асосий қарз суммаси, ҳисобланган фоизлар, воситачилик ҳақи, неустойка, бошқа тўловлар (агар мавжуд бўлса) кўрсатилган ҳолда қарздорлик миқдори тўғрисида қарздор учун қисқача ахборотни ўз ичига олган бўлиши керак. Хабарномани қўлга топшириш ҳамда у ҳақида телефон воситалари орқали оғзаки эслатмалар қилиш маҳаллий вақт билан соат 20:00 дан 8:00 гача йўл қўйилмайди. 3030-низом. @bankmijoz
Показати все...
23👍 23🤔 5👎 1
Ўзсаноатқурилишбанк раҳбарияти Қорақалпоғистонда очиқ мулоқотлар уюштирди 1–4 июль кунлари Ўзсаноатқурилишбанк раҳбарияти вакиллари Қорақалпоғистоннинг Тахиатош ва Қўнғирот туманларида бўлиб, маҳаллий тадбиркорлар ва аҳоли билан очиқ мулоқотлар ўтказди. Ушбу ташрифлар Давлат раҳбари ташаббуси билан бошланган "маҳаллабай" ишлаш ва "бир контур – бир маҳсулот" каби ташаббуслар ижросини жойларда самарали ташкил этишга қаратилди. Учрашувларда 60 дан зиёд тадбиркор иштирок этди, ҳудуддаги иқтисодий имкониятлар, бизнесни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди. Банк мутахассислари томонидан тадбиркорларга молиявий ёрдам, кредит воситалари ва амалий ечимлар ҳақида маълумот берилди. 18 дан ортиқ масала ва мурожаатлар жойида ҳал қилинди. Банк раҳбарияти маҳаллалардаги микролойиҳаларнинг бориши, фуқароларнинг чорвачилик, ҳунармандчилик ва аграр йўналишлардаги фаолияти билан яқиндан танишди. “Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосидаги ислоҳотларнинг жойлардаги ижроси, ерлардан самарали фойдаланиш ҳолати ўрганилди. Ишчи гуруҳлар фаолияти изчил давом этмоқда. @bankmijoz
Показати все...
19👍 16🔥 5😁 2🐳 2🆒 1
ANORBANK билан боғлиқ фикрлар Бизда банк дейилганда кўпинча "осон пул топадиган ташкилот" тушунилади. Бу — хато стереотип. Ўзим ва балки аксарият ҳамкасбларим фикримни тасдиқласа керак: рақамлар ва пул билан ишлаш учун салоҳиятли жамоа бўлиши керак. Энди тасаввур қилинг, 0 дан банк очиб, уни қисқа вақт ичида Ўзбекистондаги энг яхши ва таниқли банклар қаторига олиб чиқиш учун қанча меҳнат кетган. ANORBANK нафақат барқарор даромад топувчи, балки ижтимоий лойиҳалардаям фаол банк сифатида танилишни бошлаганди. Сўнгги кунларда банк вакилига хорижда бўлган нохуш ҳодиса жуда кўп муҳокамаларга сабаб бўлди. Аслида бу шунчаки янгилик эмас — бу инсон тақдири, оғриғи, синови билан боғлиқ воқеа эди. Шундай пайтда бизда танлов бор: муҳокама қилиш ёки қўллаб-қувватлаш. Банк соҳаси вакили сифатида мен ҳам иккинчисини танладим. @bankmijoz
Показати все...
👍 111👎 46 32🔥 11😡 5🐳 1
Тўғри тажриба Тошкент метрополитенининг нақд тўлов қиладиган йўловчилар сони кам бўлган 13 та метро бекатларида (Мирзо Улуғбек, Халқлар дўстлиги, Пахтакор, Ҳамид Олимжон, Пушкин, Дўстлик, Тошкент, Ойбек, Тинчлик, Шаҳристон, Бодомзор, Минор ҳамда Абдулла Қодирий) биттадан вестибюлларидаги кассалари ёпилади. Уларга чипта сотиб олиш учун автоматлаштирилган банкоматларни синов тариқасида ўрнатилади.
Илгари бир марталик QR-кодли чипталардан метро йўловчиларининг 45-50% фойдаланган бўлса, ҳозирги вақтга келиб қарийб 6-7% ни ташкил қилмоқда.
Показати все...
👍 56 11👎 5🔥 3🤔 2
Онлайн микроқарзлар Банкларнинг мобил иловалари орқали ҳеч қандай ҳужжатларсиз скоринг асосида доимий даромадга эга жисмоний шахслар онлайн микроқарз расмийлаштиришлари мумкин. 🏦 Халқ банки*: ◦ муддати – 48 ойгача; ◦ миқдори – 100 млн.сўмгача; ◦ фоизи – йиллик 25-32; 🏦 Ўзмиллийбанк**: ◦ миқдори – 100 млн.сўмгача; ◦ муддати – 60 ойгача; ◦ фоизи – йиллик 26-27%. 🏦 Ипотека-банк: ◦ миқдори – 100 млн.сўмгача; ◦ муддати – 36 ва 60 ойгача; ◦ фоизи – йиллик 24-47%. 🏦 Алоқабанк*: ◦ муддати – 48 ойгача; ◦ миқдори – 100 млн.сўмгача; ◦ фоизи – йиллик 26-30%. 🏦 БРБ: ◦ муддати – 48 ойгача; ◦ миқдори – 100 млн.сўмгача; ◦ фоизи – йиллик 28-31%. 🏦 ЎзСҚБ: ◦ муддати – 48 ойгача; ◦ миқдори – 100 млн.сўмгача; ◦ фоизи – йиллик 29-32%. 🏦 Агробанк: ◦ муддати – 24 ойгача; ◦ миқдори – 100 млн.сўмгача; ◦ фоизи – йиллик 32% (бюджет ташкилотлари ходимлари учун 25%*). 🏦 Tenge Bank: ◦ муддати – 24 ойгача; ◦ миқдори – 90 млн.сўмгача; ◦ фоизи – йиллик 30,9-39,9%. 🏦 Ипак Йўли банки: ◦ муддати – 36 ойгача; ◦ миқдори – 100 млн.сўмгача; ◦ фоизи – йиллик 30,9-40,9%. 🏦 Hamkorbank: ◦ муддати – 36 ойгача; ◦ миқдори – 100 млн.сўмгача; ◦ фоизи – йиллик 32-40%. 🏦 Даврбанк: ◦ муддати – 60 ойгача; ◦ миқдори – 100 млн.сўмгача; ◦ фоизи – йиллик 37%. 🏦 ANORBANK: ◦ муддати – 36 ойгача; ◦ миқдори – 100 млн.сўмгача; ◦ фоизи – йиллик 27–41%. 🏦 TBC Bank: ◦ муддати – 36 ойгача; ◦ миқдори – 100 млн.сўмгача; ◦ фоизи – йиллик 28–49%. 📞 Микроқарз расмийлаштириш жараёнида юзага келадиган саволлар бўйича банкларнинг контакт марказларига мурожаат қилишингизни сўраймиз. @bankmijoz
Показати все...
40👎 30👍 8🤔 3😡 3🔥 1
Ипотека кредитлари бўйича субсидияга аризалар қабул қилиш 10 июлдан бошланади 2025 йил учун белгиланган мақсадли кўрсаткичлар доирасида ипотека кредитлари бўйича субсидия хабарномаларининг фойдаланилмаган қисми ҳисобидан аризалар 2025 йил 10 июль куни соат 09:00 дан бошлаб қабул қилинади. ✔️ Субсидия олиш: ➖ Давлат хизматлари марказларига бевосита мурожаат қилиш орқали ➖ электрон тарзда my.gov.uz портали орқали амалга оширилади. ❗️Ариза берувчи ва унинг яқин қариндошларининг (бунда яқин қариндошлар аризада кўрсатилган ҳолларда) ўртача даромад миқдори қуйидаги чегараларда бўлиши зарур: ➖ Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 3,12 млн сўмдан – 9,24 млн сўмгача; ➖ Тошкент шаҳрида 3,12 млн сўмдан – 10,63 млн сўмгача. @bankmijoz
Показати все...
22👍 11🤔 4 2