Bugun.uz | Расмий канал
Відкрити в Telegram
2025 рік у цифрах

23 794
Підписники
-2424 години
-1397 днів
-54030 день
Архів дописів
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Golden House мижозларига нисбатан агар улар компания фаолиятидан норози бўлиб ОАВ ёки тегишли идораларга мурожаат қилса, «корхона обрўсига путур етказиш» деб баҳолаб, мижозга нисбатан 10 фоиз жарима қўллаб келгани аниқланган.
Рақобат қўмитаси бу каби шартлар истеъмолчилар ҳуқуқларини чекловчи ҳолатлар қаторига киришини қайд этиб, Golden House Property Group МЧЖга қонунбузилиш ҳолатларини ихтиёрий равишда бартараф этиш юзасидан кўрсатма берган.
Финландия Президенти Александр Стубб Ислом цивилизацияси марказининг маънавий меросни асраш ва тарғиб этишдаги улкан аҳамиятини юқори баҳолади.
«Ростини айтсам, бу ерда кўрганларим мени чуқур таассуротга солди. Ҳар бир экспозиция, ҳар бир зал, ҳар бир жиҳат ниҳоятда пухта ўйланган. Уч минг йиллик тарихни шундай замонавий шаклда ифодалаш — бу ҳақиқий санъат ва юксак маҳорат намунасидир. Бу Марказ фақат ўтмиш меросини қайта жонлантирибгина қолмай, балки келажак авлодлар учун ҳам илҳом манбаига айланган. Айниқса, интерактив намойишлар ва инновацион технологиялар ёшларни ўзига тортади — бу ерда тарихни ўқимайдилар, уни ҳис қиладилар. Марказда яратилган муҳитда зерикишнинг ўзи мумкин эмас. Ҳар бир саҳна, ҳар бир ёритилган тафсилот ўзига хос маъно ва руҳга эга. Мен бу ердан чуқур ҳаяжон ва самимий миннатдорлик туйғулари билан чиқяпман», - деди Финляндия Республикаси Президенти Александр Стубб.
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Шавкат Мирзиёев UNESCO экологик пойтахти глобал ташаббусини илгари сурди.
30 октабрь куни Самарқандда ЮНЕСКО Бош конференцияси 43-сессиясининг очилиш маросими Президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.
Фото недоступнеДивитись в Telegram
31-октябрь Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.
Пойтахтда шамол тезлиги 10-12 м/с гача кучаяди. Чанг кўтарилиши мумкин.
Ўзбекистонга ташриф доирасида Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич Тошкент шаҳрида жойлашган Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, ислом дунёси маънавий ва маданий меросини асраб-авайлаш ҳамда тарғиб этишда ушбу марказнинг ўрни ва аҳамиятини юқори баҳолади.
«Ўзбекистон Президенти ва бутун ўзбек халқини бундай муҳташам мажмуа очилиши билан самимий табриклайман. Аввало, бизни бу бетакрор марказ билан яқиндан танишиш имконияти билан таъминлаганингиз учун миннатдорлик билдираман. Ислом цивилизацияси — бу асрлар давомида инсониятни илм, санъат ва маърифат сари илҳомлантириб келган буюк маънавий ва маданий асосдир. Ушбу марказ ана шу улкан мероснинг чуқур илдизларини ва ўзбек халқи тарихий қадриятларига бўлган эҳтиромини ёрқин намоён этади. Бугун мен учун жуда кўп янгилик очилди ва, албатта, бу ерга яна қайтиш истагидаман. Ислом цивилизацияси маркази жуда замонавий ва таъсирчан услубда барпо этилган — мен бунга ўхшаш марказни ҳали ҳеч қаерда кўрмаганман. Мен ўзимнинг барча сербиялик ватандошларимга шундай деган бўлардим: “Азиз дўстларим, мен катта хато қилганман — чунки ҳалигача Ўзбекистонга келмаганман. Илтимос, имконият туғилиши билан албатта бу гўзал юртни зиёрат қилинглар!», - деди Александр Вучич.
01:08
Відео недоступнеДивитись в Telegram
«Сузук ота» маҳалласида Мадина Қосимбоева ўзининг каштачилик устахонасини очди. Бу ер — бир вақтнинг ўзида ҳам мактаб, ҳам устахона, ҳам галерея. Мадина Қосимбоева — сўзана санъатига қайта жон киритган ҳунарманд.
Лойиҳа Президент топшириғи билан амалга оширилган. Лойиҳадан мақсад — қадимий каштачилик анъаналарини асраб, қизларга ўқиш, ижод қилиш ҳамда уларга мустақил бўлиш имконини бериш.
IMG_8025.MP454.37 MB
