Шифо-инфо
Відкрити в Telegram
«ШИФО-инфо» газетасининг расмий телеграм канали Канал «ШИФО-инфо» ижодий жамоаси, газета таҳрир ҳайъати аъзолари — академик, профессор, олим-шифокорлар билан ҳамкорликда тайёрланади. Реклама: 97 702-15-35
Показати більше2025 рік у цифрах

61 544
Підписники
Немає даних24 години
Немає даних7 днів
+19830 день
Архів дописів
#Иймон_шифоси
МЎМИН УЧУН ХОТИРЖАМ ҲАЁТ АСОСЛАРИ
👉 Кибрли бўлманг. Камтарин ва мулойим бўлинг.
👉 Ўзингизга ҳаддан ташқари ишонманг.
👉 Ҳамма нарсага эришаман деб, ўзингизни қийнаманг.
👉 Чорасизлик тузоғига тушманг. Ҳар қандай ҳолатда умид чироғи борлиги ёдингизда бўлсин.
👉 Менда ҳар доим ҳаммаси яхши бўлади, деб ҳаëтингизни чигаллаштириб юборманг.
👉 Манманлик ва такаббурликка берилиб, атрофингиздагиларга озор етказманг, одамларни ўзингиздан
узоқлаштирманг.
👉 Одамларга эвазсиз ва тамасиз яхшилик қилинг.
👉 Инсон ëлғизликда бахт ва ҳаловат топмайди. Атрофингиздагиларни севинтиришга ҳаракат қилинг.
👉 Ўлимдан қўрқманг, аксинча, унинг ҳақлигини ҳар доим ёдингизда тутинг.
👉 Одамларга қилган яхшилигингиз ва хайр-саховатингизни унутинг. Уларни миннат қилиб савобингизни гуноҳга айлантирманг.
👉 Сизга ёмонлик қилганларга ёмонлик билан жавоб берманг, ғазабингизни тийинг.
👉 Ҳаловатингизни бузадиганлардан узоқ бўлинг. Қайғуга ботманг.
👉 Ибодатларда собит бўлинг.
👉 Хеч бир амалингиз қиёматга қадар сирлилигича қолади деб ўйламанг.
«Иймон ва ҳузун» китобидан
🔔 Telegram | Instagram | Youtubе
❤ 3👍 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
«"Грипп" бўлган болалар кўп, шифохоналар тирбанд...»
Кейинги кунларда ЎРВИга ўхшаш инфекция ич кетиши ва қайт қилиш симптомлари билан намоён бўлаётгани айтилган маълумотлар тарқалмоқда.
ССВ болалар орасида мавсумий ўткир респиратор вирусли касалликларга ўхшаш инфекция тарқалаётгани билан боғлиқ шу каби хабарлар юзасидан муносабат билдирди.
«Кузатувларга кўра, шамоллаш мавсумининг бошланиши одатда август ойи охири ва сентябрь ойига тўғри келади. Жорий йилда эса бу муддат бироз кечроқ — октябрь ойининг охирги 10 кунлигида бошланди. Яъни бу, ижтимоий тармоқларда айтилаётганидек, ҳеч қандай ғайриодатий ҳолат эмас», — дейилган бунга жавобан ССВ хабарида.
Қайд этилишича, баъзида респиратор белгилар йўталиш, аксириш, бурун ачишиши, тана ҳарорати кўтарилиши билан кузатилса, айрим беморларда ошқозон-ичак тизимининг бузилиши тарзида намоён бўлади.
Вазирлик таъкидича, умуман, Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарор. Шу боис ҳеч қандай хавотирга ўрин йўқ.
🔔 Telegram | Instagram | Youtubе
Фото недоступнеДивитись в Telegram
🍏ОЛМА СИРКАСИ УЙҚУСИЗЛИККА МАЛҲАМ БЎЛАДИ
✅Олмали сиркадан фойдалансангиз, уйқуни чақиришга яхши ёрдам беради.
📝Бунинг учун 3 чойқошиқ олма сиркаси 200 г асалга аралаштирилади.
Тайёр қоришма ухлашдан олдин 2 чойқошиқдан қабул қилинади. Ярим соат ўтар-ўтмас, кўзингизга уйқу келаётганини сезасиз.
❗️Яқинларга ҳам улашинг
Telegram Instagram You tube
👍 3👏 3
00:08
Відео недоступнеДивитись в Telegram
#Xayrli_tong
😊 Tabassum harflarsiz ham tushuniladigan soʻzdir...
Har qanday vaziyatda ham tabassum qila olishingiz bu sizning sofdilligingizdan dalolatdir...
Kuningiz xayrli oʻtsin!!!
2.35 MB
❤ 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#Ибн_Сино_хазинасидан
СЕДАНА+АСАЛ
✅Абу Али ибн Сино седана дамламасига асал қўшиб ичилса, буйрак, пешоб йўлларидаги тошни майдалайдиган дорига айланади. Хусусан, унинг тозалаш хусусияти бўлиб, у буйрак ва қовуқ тошларини чиқаради.
✔️Дамлама тайёрлаш учун ярим л ли чойнакка бир чой қошиққора ёки кўк чой, устига 25-35 дона седана солиб, қайноқ сув қуйиб чўғда 3-4 минут дамланади. Сўнгра ширинликлар билан ичилади, агар асал қўшилса, янада фойдали бўлади.
🔔 Telegram | Instagram | Youtubе
❤ 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Седана минг бир дардга даво.
☑️ Седана ингичка ва қовоқ уруғига ўхшаган қуртларни ўлдиради, уни асал билан еса буйрак тошини туширади. Иситмаларга 1 чой қошиқдан капаласа фойда қилади.
☑️ Кечаси сиркада ивитиб ва бурнига озгина тиқиб ётилса, бош оғриғи қолади, чўзма бош оғриғи ҳам қолади.
☑️ Сирка кўшиб яралар ва кўғирга суртиш. Тумовга чўққа сепиб тутатса ҳамма вирусларни ўлдиради.
☑️ Осилиб турган сўгал, холлар, доғ, айниқса, песни кеткизади (суртиб боғлаш керак).
❗️Яқинларга ҳам улашинг
Telegram Instagram You tube
❤ 3👏 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
ҚЎЛИГА СУЯНГАН ҲОЛДА ЎТИРИШСАВОЛ: Чап қўлни орқага қилган ҳолда, унга суяниб ўтириш жоизми? Ёши катталар бу ишни "ёмон" деб, қайтаришади. ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бу иш жоиз эмас. Ёши катталар бу ишни бежизга "ёмон" деб, қайтаришмаган. Зеро, бу макруҳ амал саналади. Бу ҳақда Шарид ибн Сувайд исмли саҳобий розияллоҳу анҳу шундай деганлар: “Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг олдимдан ўтиб қолдилар. Мен чап қўлимни орқамга қўйиб, қўлимнинг кафтига суяниб ўтирган эдим. Шунда У Зот “Ғазаб қилинганларни ўтириши каби ўтирасанми?”, деб танбеҳ бердилар”. (Имом Аҳмад ва Абу Довуд ривояти). Шунга кўра фақиҳлар "Киши хоҳ бир қўлига суянсин, хоҳ икки қўлига суянсин, фарқи йўқдир. Яъни, ҳар иккала ҳолатда ҳам макруҳ бўлади", деганлар ("Мирқотул-мафотиҳ" китоби асосида). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 🔔 Telegram | Instagram | Youtubе
❤ 3👍 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
☑️ Мустаҳкам хотира учун рецепт
☑️Тухум сариғи ҳам хотира учун фойдали ҳисобланади. Аввало, қайнаталиган тухум сариғидан 3 дона олиб, уни асал билан яхшилаб аралаштириш керак. Уни оч қоринга истеъмол қилинг. Даво муддати 1 ой. Кутилган натижа 1 ҳафта ичида билина бошлайди.
☑️Бундан ташқари банан истеъмол қилиш стресс ҳолатидан олиб чиқишга ҳам ёрдам беради, стресс эса болаларда хотира сусайишининг бир сабабидир.
❗️Яқинларга ҳам улашинг
Telegram Instagram You tube
❤ 2🤩 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Вазн йўқотиш учун супер рецепт!
✅ Диетолог Синтия Сасснинг деярли тасодифий кашфиёти қоринлардан қутулмоқчи бўлган кўплаб аёллар учун қутқарувчи бўлди!
✅ Керак бўлади:
• 2 литр сув
• 1 чой қошиқ майдаланган занжабил
• 1 дона майда бодринг
• Лимонни ингичка қилиб тўғранг
• Бир даста ялпиз
✅ Барча ингредиентларни сув билан аралаштиринг ва музлатгичга қўйинг. Ичимлик кечқурун тайёрланади, кейинги кун давомида ичилади. Курс 3-4 ҳафта давомида ичинг
❗️Яқинларга ҳам улашинг
Telegram Instagram You tube
❤ 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Кунжут — синишдан ҳимоя қилувчи маҳсулот
Суякларингиз мустаҳкам бўлишини хоҳлайсизми? Унда кунжут еб юринг
🔠 Нима учун кунжут?
100 грамм кунжутда 975 мг кальций бор — бу ҳатто катта пишлоқдан ҳам кўпроқ
🔠 Қандай еса фойдаси кўпроқ бўлади?
➡️ Донларини эзиб еган маъқул — бутун ҳолатда ҳазм бўлиши қийин
➡️ 2–3 соат сувга солиб қўйинг — шунда кальций яхши сингади
🔠 Қанча еса етарли?
Кунга 1–2 қошиқ (15–30 г) кунжут еса, организмга керакли кальцийни оласиз
Telegram Instagram You tube
❤ 3
Фото недоступнеДивитись в Telegram
ШАМОЛЛАГАНДА САМАРАЛИ ТАБИИЙ РЕЦЕПТ
✅ Уни тайёрлаш жуда оддий, аммо таъсири шунчаки ажойиб.
✅ Тайёрлаш: Биз стаканга 1 ош қошиқ малинали мураббо, 1 ош қошиқ асал, 1 ош қошиқ лимон шарбати 1 та аспирин таблетка. Устидан қайноқ сув қуйинг ва аралаштиринг ва ичинг. Тезда кўрпа остида ва хотиржам телевизор томоша қилинг. Эрталаб соғлом уйғонинг!
❗️Яқинларга ҳам улашинг
Telegram Instagram You tube
❤ 1🎉 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
✴️ Sogʻlom turmush tarzi — bu sizning eng katta investitsiyangiz!
Har bir soat, har bir tanlov — sizning sogʻligʻingiz sari tashlangan qadamingizdir.
Toʻgʻri ovqatlanish, vaqtida tamaddilar va muvozanatli menyu sizga:
✅ Energiya,
✅Chiroyli tana,
✅ Toza teri,
✅ Va eng muhimi — ichki muvozanat hadya etadi.
Sogʻlom hayot — bu oson diet emas, bu hayot tarzi.
Bugundan boshlang, tana sizga rahmat aytadi 😁
Telegram Instagram You tube
❤ 2🔥 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Қаришни истамасангиз, анор енг!
🩸Анор юрак-қон томир тизими касалликларини олдини олишга ёрдам берадиган ҳақиқий табиий эликсир бўлиб, бошқа кўплаб шифобахш хусусиятларга эга.
🩸Анорда кўп миқдорда А, C ва Е витаминлари; темир ва антиоксидантлар - организмдаги ҳалокатли жараёнларни қўзғатадиган зарарли эркин радикалларни нейтраллаштирувчи моддалар мавжуд.
❗️Яқинларга ҳам улашинг
Telegram Instagram You tube
❤ 6
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Қон томирларидаги тиқинмаларни очадиган ва ҳаётингизга 10 йил қўшадиган 8 та озиқ-овқат
➖ Балиқ.
➖ Ситрус мевалари.
➖ Ёнғоқлар.
➖ Зиғир уруғлари.⠀
➖ Куркума. (зердечал)
➖ Яшил чой.⠀
➖ Долчин.
➖ Анор
‼️Агар сиз узоқ умр кўришни истасангиз - бу маҳсулотлардан КУНДА фойдаланинг!
❗️Яқинларга ҳам улашинг
Telegram Instagram You tube
Фото недоступнеДивитись в Telegram
💥 БЕҲИ УРУҒИ СТОМАТИТГА ДАВО✅ Стоматит касаллигида беҳи уруғи майдаланиб, унинг 40 граммига 200 мл. қайноқ сув қуйилади ва 2-3 соатга чайқатиб, тиндирилади. Ҳосил бўлган шиллиқ моддадан ҳар куни оғиз бўшлиғи тўрт-беш марта стоматит йўқолгунча чайилади. Бу усул бир неча маротаба амалга оширилгач, стоматитдан асар ҳам қолмайди. Шарофат РИЗАЕВА, пенсионер, Жиззах шаҳри 🔔Telegram | Instagram | Youtube
❤ 3
Фото недоступнеДивитись в Telegram
✔️Ларингитни уй шароитида даволашнинг энг машҳур усули
🟡мармарак;
🟡далачой;
🟡календула;
🟡мойчечак;
🟡эвкалипт.
🔘юқоридаги гиёҳларни тенг нисбатда аралаштирилган қайнатма жуда самарали. Ҳар бир ярим-икки соатда томоқни ювиш керак. Булённи олдиндан филтрлаш ва 37-38 даража ҳароратгача совитиш керак. Битта процедура учун 100 мл суюқлик етарли.
❗️Яқинларга ҳам улашинг
Telegram Instagram You tube
❤ 1
МУҲИМ САВОЛЛАРГА, МУҲИМ ЖАВОБЛАР“Оғриқнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – сабр” дедим. “Муваффақиятсизликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – ўша ишни такроран бажариб кўриш” дедим. “Ҳасаднинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – ўзини билмаганга олиш” дедим. “Фақирликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – қаноат” дедим. “Заифликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – иймон” дедим. “Ҳунукликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – гўзал ахлоқ” дедим. “Жоҳилликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – илм ўрганиш” дедим. “Аҳмоқликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – сукут сақлаш” дедим. “Душманликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – эҳсон, яхшилик қилиш” дедим. “Ёқтирмасликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – муҳаббат” дедим. “Оғриқ ва изтиробларнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – табассум” дедим. “Мусибатнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – истиғфор айтиш” дедим. “Нафснинг гуноҳ бўлган истакларининг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – уни ўша истаклардан маҳрум этиш” дедим. “Чарчоқнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – уйқу” дедим. “Юқоридаги саволлардаги ҳолатларнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – “Эй Роббим!” деб дуога қўл очмоқдир” дедим. 🔔 Telegram | Instagram | Youtubе
❤ 3👍 2
