Dorixona 💊
Відкрити в Telegram
САЛОМАТЛИК СИРЛАРИ - инсон саломатлигига доир мақола ва маслахатлар, узоқ умр кўриш сирлари хамда доимо тетик ва соғлом бўлиши учун тавсиялар. 👉Reklama uchun: @Udroid_admin Reklama: @shokin_pricee tg.segroup.me?uz 📌Асло касал бўлманг
Показати більше2025 рік у цифрах

56 199
Підписники
Немає даних24 години
-367 днів
-24730 день
Архів дописів
Фото недоступнеДивитись в Telegram
📍Иштаҳасизликнинг давоси оддий
✅ Иштаҳасизлик турли сабабларга кўра келиб чиқиши мумкин. Уни уй шароитида даволаса бўлади.
▪️Ерқалампир (хрен) қирғичдан ўтказиб олинади. Унга 1:1 нисбатда шакар ёки асал аралаштириб, ҳар куни овқатланишдан 30 дақиқа олдин истеъмол қилинади.
▪️Сельдерей ошкўкининг суви сиқиб олинади. Ҳар куни 3 маҳал овқатланишдан олдин 1 ош қошиқдан шу ўсимликнинг шарбати ичиб турилади. Фойдаси тезда сезилади.
❗️Яқинларга Ҳам Улашинг
@dorixona - каналига аъзо бўлинг!
Фото недоступнеДивитись в Telegram
❓Кофе қон босимини оширадими?
✅ Кам миқдорда (кунига 1-2 стакан) мунтазам равишда қаҳва ичадиган одамларда қон босими билан деярли ҳеч қандай муаммо бўлмайди.
🔻Аммо камдан-кам қаҳва ичганда ҳам қон босимининг ошиши кузатилса, бу қон томирлари кофеинга ўрганмаганлиги сабабли содир бўлади.
✅ Шундай экан, агар сизда қон босими юқори бўлса, эрталаб бу ичимликдан кичик пиёлада ичишингиз мумкин. Аммо ортиқчаси мумкин эмас.
❗️Яқинларга Ҳам Улашинг
@dorixona - каналига аъзо бўлинг!
Фото недоступнеДивитись в Telegram
🔘 Тана сувсизланганлигини аниқловчи тест
✅ Организмда сув даражаси етарлилигини аниқлаш учун оддий тест мавжуд. Қўл терисининг бир бурмасини мулойимлик билан чимчилаб, қўйиб юборинг. Сув даражаси нормал бўлган одамнинг териси дарҳол текисланади.
✔️Аммо сувсизланиш мавжуд бўлса, бурманинг текисланиши бир неча сония давом этиши мумкин. Бу саломатлик кўрсаткичларини билдирадиган муҳим белгидир.
👨⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
Фото недоступнеДивитись в Telegram
📍Сариёғ кузда иммунитет тизимини мустаҳкамлашга ёрдам беради
✔️ Қайта ишлаш жараёнида барча зарарли моддалар ёғда эритилади ва фақат фойдали моддалар қолади. Сариёғ таркибида Б витаминлари, шунингдек, А, Е, Д, ПП мавжуд.
📍Унинг энг муҳим хусусияти шундаки, у иммунитет тизимини мустаҳкамлайди ва турли вирусли инфекциялар билан касалланиш эҳтимолини камайтиради.
🔻Бу маҳсулотни сутга қўшиб ичиш яхшидир. Ушбу ичимлик нафас йўлларини "мойлайди" ва йўтални бартараф қилишга ёрдам беради.
❗️Яқинларга Ҳам Улашинг
@dorixona - каналига аъзо бўлинг!
Фото недоступнеДивитись в Telegram
❓Шамоллашнинг пневмонияга айланаётганини қандай аниқлаш мумкин?
▪️Кўкрак қафасидаги оғриқ
Оғриқ ҳатто тинч ҳолатда ҳам мавжуд бўлади. Бундан ташқари, йўталаётганда ва чуқур нафас олишга ҳаракат қилганда кучайиб боради.
.
▪️ Нафас қисилиши
Дам олиш ва жисмоний машқлар пайтида нафас қисилиши. Нафас олишда қийинчилик ва бош айланиши. Юз ва қўл териси кўкимтир рангга эга бўлиши мумкин.
▪️Ҳарорат
Пневмонияда ҳарорат 39-40 даражага кўтарилади ва бир неча кун давом этади. Иситма туширувчи дорилар ёрдам бермаслиги мумкин.
▪️Йўтал
Қаттиқ йўтал тутади. Аввалига қуруқ, кейин нам бўлади. Ҳўл йўтал билан балғам чиқарилади, баъзан йиринг ва озгина қон кетади.
❗️Яқинларга Ҳам Улашинг
@dorixona - каналига аъзо бўлинг!
Фото недоступнеДивитись в Telegram
📍Кўз нурини ўткирлаштирадиган машқлар
🔘 Энг аввало, хона ўртасига ўтириб олинг. Сўнгра тўғрингизга қаранг ва бошингизни қимирлатмасдан кўзингиз билан хона бурчакларидан «юриб» чиқинг. Биринчи бўлиб, соат стрелкаси бўйлаб 20 марта, сўнгра тескари томонга ҳам 20 марта.
⭕️ Бу машқ тугагач, кўз атрофи (пешона, ёноқ, бурун усти) қўл бармоқлари ёрдамида ишқаланади. Сўнгра шу соҳалар секин-секин шапатиланади. Бунинг сабаби айнан шу соҳаларда асаб толалари кўп бўлиб, машқлар ёрдамида қон айланиши яхшиланади. Бу эса ўз навбатида кўз ўткирлигига хизмат қилади.
❗️Яқинларга Ҳам Улашинг
@dorixona - каналига аъзо бўлинг!
Фото недоступнеДивитись в Telegram
❓Токсикозни енгиллатишга нима ёрдам беради?
✅ Ферментланган сут маҳсулотлари - кам ёғли творог, йогурт, кефир жуда самарали таъсир кўрсатади. Донли ва Б витаминларига бой нонлар ҳам организмдаги токсикоз билан курашишга ёрдам беради.
✅ Сув балансига ҳам алоҳида эътибор бериш керак. Кунига етарли миқдорда тоза сув ичиш токсикозни сезиларли даражада енгиллаштиради.
❗️Яқинларга Ҳам Улашинг
@dorixona - каналига аъзо бўлинг!
Фото недоступнеДивитись в Telegram
📍Сочларни силлиқ, жилвакор ва майин қилувчи рецепт
🔻Сочларни мустаҳкамлаш ва ўстириш учун ажойиб рецепт бор:
▪️1 ош қошиқ канакунжут ёғи.
▪️1 ош қошиқ асал.
▪️1 дона тухум сариғи.
✔️ Ҳамма маҳсулотларни силлиқ бўлгунча аралаштиринг ва 40 дақиқа давомида соч илдизига суртиб қўйинг. Сўнгра сув ва шампунь билан ювиб ташланг.
✅ Бу ниқобдан ҳафтада 1-2 марта фойдаланиш мумкин.
❗️Яқинларга Ҳам Улашинг
@dorixona - каналига аъзо бўлинг!
Фото недоступнеДивитись в Telegram
❓Эмизиш ҳомиладорликдан сақлай оладими?
❌ Бу нотўғри тушунча. Эмизиш контрацептив воситаси эмас.
✅ Бундай нотўғри тушунча туфайли аёллар кўпинча аборт билан юзлашишади. Тўғри, эмизиш ҳайз цикли тиклангунга қадар ҳомиладорликдан сақлай олиши мумкин. Аммо бу ҳамма учун хам амал қилмайди.
🔻Шунинг учун бу усулга таянмасдан, маҳаллий гинеколог тавсия этган контрацептив воситалардан фойдаланганингиз маъқул.
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Ҳайз цикли нега бузилади?
• Ташқи омиллар – стресс, озиқланиш рационининг ўзгариши, иқлим ўзгариши;
• Ички аъзолар касалликлари;
• Тухумдонлар касалликлари;
• Жинсий гормонларни ишлаб чиқарувчи гипоталамо-гипофизар тизим назорати бузилиши;
• Эндометрий (бачадон ички шиллиқ қавати) полипи;
• Бачадоннинг яллиғланиш касалликлари ;
• Эндометриоз касаллиги;
• Саратон касаллиги;
• Абортлар ва бачадон шиллиқ қаватини қирдириш;
• Тухумдонларни операция қилдириш;
• Жигар касалликлари;
• Қон ивиш тизими касалликлари;
📨 @dorixona
Фото недоступнеДивитись в Telegram
❓Қайси витаминлар етишмаётганлигини қандай аниқлаш мумкин?
🔻Агар сизда тез-тез оғиздан нохуш ҳид таралса, бу В³ витамини етишмаслигидан дарак беради.
🔻Сизда енгил лат ейишларда ҳам кўкариш узоқ муддат сақланса, демак сизда С витамини кам.
🔻Сурункали ич қотишининг сабабларидан бири В гуруҳ витаминларнинг етишмаслигидир.
🔻Кўзнинг қизариши, қоронғига тезда мослаша олмаслик А ва В² витамини етишмаслиги оқибатида келиб чиқади.
🔻Шикоятингиз бош айланиши ва қулоқда шовқин бўлса, сизда В³ ва Е витамини етарли эмас.
📨 @dorixona
Фото недоступнеДивитись в Telegram
❓Чекишни ташлагандан сўнг организмда қандай ўзгаришлар бўлади?
🔻 Чекишни тўхтатгандан сўнг атиги 20 дақиқа вақт ўтиб юрак уриши, қон босими ва тана ҳарорати нормаллашади.
🔻1 сутка ўтиб эса, юрак хуружлари пайдо бўлиш хавфи камаяди, организмни кислород билан таъминланиш даражаси ортади.
🔻 2 кундан сўнг эса, таъм ва ҳид билиш фаолияти нормаллашади.
🔻2-3 ҳафта вақт ўтиб, нафас қисиши ва йўтал хуружлари камайганини сезасиз. Ўпка раки пайдо бўлиш хавфи ҳам камаяди.
🔻1-9 ой ўтиб, бурун бўшлиғи битиши, сурункали чарчоқ сезиларли даражада камаяди.
🔻1 йил вақт ўтиб, юрак-қон томир касалликлари пайдо бўлиши доимий чекиб юрувчиларга қараганда 50 фоизгача камаяди.
🔻 15 йил чекмаган одамнинг организми умуман чекмаган одам каби бўлади.
📨 @dorixona
Фото недоступнеДивитись в Telegram
📌Соат 22:00 дан 6:00 гача ухланг
Турли аъзоларимиз қайси вақтда янгиланиши ва уларни қандай қилиб тўғри ишлашини тушунтирувчи бутун тизимни яратган хитойлик олимларнинг фикрига кўра, бу ухлаш учун энг яхши вақт.
Мисол учун, иммун тизими вирусларга қарши курашади ва 21 дан 23 гача танадан токсинларни олиб ташлайди. Жигар 23:00 дан 1:00 гача фаол равишда тикланади, ўпка эса 3 дан 5 гача тозаланади. Шунинг учун биз бу даврда баъзан озгина йўталамиз. Ичаклар эрталабга яқинроқ бўшатилади - 5:00 дан 7:00 гача.
📨 @dorixona
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#Биласизми
🏷 Орқангиздан гапиришса, демак сиз олдиндасиз.
🏷 Сизнинг ҳаётингизни муҳокама қилишса, демак бу уларникидан кўра қизиқроқ.
🏷 Агар камчиликларингизни топишга ҳаракат қилсалар, бу уларнинг ҳасад қилишларини англатади.
❗️Яқинларга Ҳам Улашинг
@dorixona - каналига аъзо бўлинг!
Фото недоступнеДивитись в Telegram
📍Шўрва - энг фойдали ва енгил ҳазм бўладиган таом
🍲 Биринчидан, шўрва асосий таомларга қараганда анча кам калорияли.
🍲 Иккинчидан, шўрва ошқозон ва ичакларда тез ҳазм бўлади.
🍲 Шўрва ошқозоннинг бир хил массали бўлгани учун ошқозон шиллиқ қаватига таъсир этмайди. Шунинг учун шўрва гастрит ёки ошқозон яраси бўлган одамлар учун фойдалидир.
❗️Яқинларга Ҳам Улашинг
@dorixona - каналига аъзо бўлинг!
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Суякни бақувватлаштириш учун, пишлоқ истеъмол қилишни кўпайтиринг
✅ 30 ёшдан сўнг инсон калтсий ва бошқа минералларни йўқота бошлайди. Бундай ҳолат остеопороз касаллигини келтириб чиқариши мумкин. Касалликнинг олдини олиш учун сизга тўғри таомланиш ёрдам беради.
✅ Йогурт, сут маҳсулотлари калцийдаги кундалик талабни қондириши мумкин, лекин уларни уч махал ейишни ҳамма хоҳлайвермайди. Бундай пайтда сизга пишлоқ ёрдам беради. Пишлоқ еб юрсангиз кони фойда.
❗️Яқинларга Ҳам Улашинг
@dorixona - каналига аъзо бўлинг!
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Суякларингизни пишлоқ билан мустаҳкамлаймиз.
✅ 30 ёшдан сўнг инсон кальций ва бошқа минералларни йўқота бошлайди. Бундай ҳолат эса остеопороз касаллигини келтириб чиқариши мумкин.
Касалликнинг олдини олиш учун сизга тўғри овқатланиш ёрдам беради.
✅ Йогурт, сут маҳсулотлари кальцийдаги кундалик талабни қондириши мумкин. Лекин уларни уч маҳал ейишни ҳамма ҳам хоҳламайди.
Бундай пайтда сизга пишлоқ ёрдам беради
❗️Яқинларга Ҳам Улашинг
@dorixona - каналига аъзо бўлинг!
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Овқатланиш учун энг мақбул вақтлар
🕒 Нонушта: соат 07:00 — 08:30 оралиғида тановул қилиш керак. Лекин 10:00 дан кеч қолмаслик керак.
🕒 Тушлик: соат 12:30 — 14:00 оралиғи яхши. Лекин 16:00 дан кечиктирмаслик керак.
🕒 Кечки овқат: 18:00 — 19:30 оралиғида овқатланинг. Лекин 21:00 дан кеч эмас. Ухлашдан 3 саот олдин истеъмол қилингани мақсадга мувофиқ
❗️Яқинларга Ҳам Улашинг
@dorixona - каналига аъзо бўлинг!
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Эмизикли фарзанди бор оналар учун муҳим тавсиялар
✅ Болани ҳар гал каравотдан ёки бешикдан олаётганингизда уни қўлтиғи остидан кўтариб туринг. Бу болага қоринда йиғилган дамлардан халос бўлишига ёрдам беради.
✅ Агар бола кечаси чўчиб уйғонаётган бўлса, уни ухлатишдан олдин йўргаклаб ётқизган маъқул.
✅ Йиғлаётган болани овқатлантириб бўлмайди. Аввал уни тинчлантириш лозим.
✅ Агар ухлаётган бола оғзини очишини истасангиз, бармоғингизни унинг юқори лабига теккизишингизнинг ўзи кифоя.
✅ Йиғлаётган болани тинчлантиришнинг энг осон йўлларидан яна бири – уни кўтариб, бағрингизга босишингиздир.
✅ Боланинг бошини юваётганингизда олдиндан орқага қаратиб ювинг. Шунда унинг юзи ва кўзига совун тегмайди.
❗️Яқинларга Ҳам Улашинг
@dorixona - каналига аъзо бўлинг!
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Анорнинг сиз билмаган фойдали хусусиятлари
✅ Гемоглобинни оширади. Анемияда суюлтирилган анор шарбатини 2 ой давомида овқатдан 30 дақиқа олдин кунига 3 махал 0,5 стакандан ичинг.
✅ Қон босимини пасайтиради. Шунингдек, пўстлоғи қайнатиб ичилса, асаб тизимини тинчлантиради ва тунги уйқуни яхшилашга ёрдам беради.
✅ Оғиз ва томоқни дезинфексия қилади. Томоқ оғриғида анор пўстлоғи қайнатиб ичилса, оғриқни камайтиради ва инфексияларни ўлдиради.
✅ Шунингдек анор уруғлари организмда гормонал мувозанатни тиклашга хизмат қилади
❗️Яқинларга Ҳам Улашинг
@dorixona - каналига аъзо бўлинг!
