uk
Feedback
Rost24 | Расмий канал

Rost24 | Расмий канал

Відкрити в Telegram

Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА •instagram.com/rost24uzyoutube.com/@rost24official Реклама: +99890 047 23 78 Мурожаат учун — @rost24aloqa_bot

Показати більше
2025 рік у цифрахsnowflakes fon
card fon
39 436
Підписники
-4424 години
-1757 днів
-80630 день
Архів дописів
02:31
Відео недоступнеДивитись в Telegram
⚡️Хоразм ва Фарғонада ер билан боғлиқ коррупцион ҳолатлар фош этилди Хоразм вилоятида ИИБ Тезкор-қидирув хизмати катта тезкор вакили қишлоқ хўжалиги учун ажратилган 12 сотих ер майдонида уй-жой қуришга рухсат олиб беришни ваъда қилиб, фуқародан 30 минг АҚШ доллари олган вақтда қўлга олинди. Шунингдек, Фарғона вилояти Бувайда туманида 1998 йилда туғилган шахс таниши билан тил бириктириб, давлат томонидан деҳқончилик учун имтиёзли шартларда ажратилган 3 гектар ер майдонини бошқа шахс номига расмийлаштириб бериш эвазига 115 миллион сўм талаб қилган. Улар 9 500 АҚШ доллари ва 700 минг сўм олган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ушланди. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Показати все...
Ер_сотиш tg.mp417.27 MB
5😁 3🥴 1🤣 1
Repost from TgId: 2223535587
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️Янги йилда ўзбекистонликлар неча кун дам олади? Яқинлашиб келаётган Янги йил муносабати билан қўшимча ёки кўчирилган дам олиш кунлари белгиланмаган.
Тақвимга кўра: ➖ 31 декабрь — байрамолди, камида 1 соатга қисқартирилган иш куни; ➖ 1 январь (пайшанба) — Янги йил байрами, дам олиш куни; ➖ 2 январь (жума) — одатдаги иш куни; ➖ 3 январь (шанба) — ▪️ 5 кунлик иш ҳафтаси учун дам олиш, ▪️ 6 кунлик иш ҳафтаси учун иш куни; ➖ 4 январь (якшанба) — барча учун дам олиш куни.
Йилнинг қолган қисмида қўшимча дам олиш ёки кўчириш кунлари назарда тутилмаган. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Показати все...
👎 9🥴 7 3😁 2
Repost from TgId: 2223535587
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️Янги йилда ўзбекистонликлар неча кун дам олади? Яқинлашиб келаётган Янги йил муносабати билан қўшимча ёки кўчирилган дам олиш кунлари белгиланмаган.
Тақвимга кўра: ➖ 31 декабрь — байрамолди, камида 1 соатга қисқартирилган иш куни; ➖ 1 январь (пайшанба) — Янги йил байрами, дам олиш куни; ➖ 2 январь (жума) — одатдаги иш куни; ➖ 3 январь (шанба) — ▪️ 5 кунлик иш ҳафтаси учун дам олиш, ▪️ 6 кунлик иш ҳафтаси учун иш куни; ➖ 4 январь (якшанба) — барча учун дам олиш куни.
Йилнинг қолган қисмида қўшимча дам олиш ёки кўчириш кунлари назарда тутилмаган. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Показати все...
👎 8 6🤮 3🎄 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️Россияда ўлдирилган Қобилжоннинг онасига Тожикистонда уй берилди Россиянинг Москва вилоятидаги мактабда ўлдирилган 10 ёшли Қобилжон Алиевнинг онаси Нилуфар Сафоевага Тожикистонда уй-жой берилди. Бу ҳақда кеча, 22 декабрь куни марҳум бола яшаган уйда бўлиб қайтган Қобилжоннинг қариндошларидан бири “Asia-Plus”га маълум қилди. Нашрнинг ёзишича, манба уй қандай тартибда ва қачон берилгани борасида батафсил маълумот беришдан бош тортган. “Asia-Plus ”нинг бошқа манбалари ҳам бу маълумотни на тасдиқлаган, на инкор этган. Қобилжоннинг қариндоши Шерзод Ализода “уй давлат номидан тақдим этилган”, дея маълум қилган, бироқ қайси давлат органи томонидан берилганига аниқлик киритмаган. Шу билан бирга, хабардор манбанинг нашрга айтишича, кеча, 22 декабрь куни эрталаб бир нечта юқори лавозимли мансабдор шахслар Қобилжон Алиевнинг хонадонига ташриф буюриб, таъзия билдирган. Аммо қайси мансабдорлар боргани аниқлаштирилмаган. Уй ҳукумат томонидан ёки пойтахт ҳокимияти томонидан берилгани ҳақидаги саволларга аниқлик киритишнинг имкони бўлмаган. Қариндошлар, шунингдек, оила ҳозирда маблағ йиғишга муҳтож эмаслигини маълум қилган. “Ёрдам кўрсатган ва ёрдам бермоқчи бўлган барчага миннатдорлик билдирамиз. Шу билан бирга, жамоатчилик билишини истаймизки, ҳозир биз ёрдамга муҳтож эмасмиз, Қобилжоннинг онаси номига очилган банк ҳисоби ёпилган. Шу сабабли ҳеч қандай банк ҳисоб рақамларига пул ўтказмасликни сўраймиз”, дейди оиланинг қариндошлари. Қайд этилишича, Қобилжон Алиевнинг қариндошлари чуқур мотамда бўлиб, журналистлар билан батафсил мулоқот қилишдан бош тортган. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Показати все...
😢 17 13🤔 2👎 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#Рост_ҳикматлар Ҳар қандай золим қулликни бўйнига олган одамларга ҳукмини ўтказади, ўзини эркин ҳис этувчи, қадрини билувчи одамларга ҳукмини ўтказа олмайди. ✍️ Халил Жуброн КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ БЎЛСИН! Каналга уланиш: ROST24.uz | Telegram | YouTube
Показати все...
👍 20 4🤔 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️Доналд Трамп Мирзиёевни G20 саммитига таклиф қилди АҚШ президенти Доналд Трамп ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилганини маълум қилди. Суҳбат давомида глобал можароларни тинч йўл билан ҳал этиш, ўзаро савдо ва ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Доналд Трамп келаси йили Майами шаҳрида бўлиб ўтадиган G20 саммитига Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчиларини фахрий меҳмон сифатида таклиф қилишини билдирди. Ўз навбатида, Шавкат Мирзиёев АҚШ президентини ўзи учун қулай муддатда Ўзбекистонга ташриф билан келишга таклиф этди. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Показати все...
👍 130 25🔥 16🤔 4🤡 2👎 1🤮 1🤣 1
Rost24.uz ўтказиб келаётган “Энг ёмон вазирлик ва идоралар” танлови бу йил ҳам ўтказилсинми?Anonymous voting
  • Ҳа, бу очиқлик ва жамоатчилик назоратини кучайтиради
  • Ҳа, лекин танлов тартиби яхшиланиши керак
  • Йўқ, бу таққослашлар салбий муҳит яратади
  • Фойдаси йўқ. Улар ўзгармайди
  • Фақат холис бўлиши керак
  • Танловни ҳар 3 ойда, тез-тез ўтказиш керак
  • Ўз фикримни комментда қолдираман
0 votes
👍 8🔥 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️Электрон рецепт: бозор тайёрми ёки одамлар ҳали мослаша олмадими? Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими жорий этилиши жамоатчилик орасида турли баҳсларга сабаб бўлди. Уларни икки кутбга ажратиб қўйди десак ҳам бўлади қайсидир маънода. Айримлар бу тизим дорихоналар савдосини кескин чеклайди, деб хавотир олса, бошқалар уни умуман ишламайди, дея шубҳа билан қабул қилди. Аммо дастлабки таҳлиллар бу қўрқувлар ҳозирча ўз тасдиғини топмаганини кўрсатмоқда. Datfo Analytics маълумотларига кўра, 2025 йил 10 декабрдан Тошкент шаҳри ва яна 15 та ҳудудда электрон рецептлар пилот тарзда жорий этилганидан кейин дорихоналар савдосида кутилган кескин пасайиш кузатилмади. Айрим оғриқ қолдирувчи ва антибиотик дори воситалари сотуви ҳатто ошган. Назарий жиҳатдан, бу тизим савдога жиддий таъсир қилиши мумкин эди: ўртача дорихона кунига 300 нафар мижозга хизмат кўрсатади, чекларнинг 65 фоизидан ортиғи рецептур препаратларга тўғри келади. Бироқ амалда бозор ҳозирча эски тартибда ҳаракатланмоқда. Бу ҳолат асосий саволни ўртага қўяди: тизим ишламадими ёки аҳоли ҳали унга тайёр эмасми? Эътиборли жиҳати шундаки, “Электрон рецепт” тизими кеча қабул қилинган қарор эмас. У 2023 йил 1 майда қабул қилинган ПҚ–140-сонли президент қарори асосида жорий этилмоқда. Давлат бу ислоҳот учун молиявий ресурслар ва вақт ажратган. Бироқ муаммо техникада эмас, инсон омилида. Аҳоли орасида тушунмовчилик, ишончсизлик ва дорисиз қолиб кетиш қўрқуви сақланиб қолмоқда. Шу сабабли айримлар “захира учун харид” қилишни маъқул кўрмоқда, кимдир эса эски амалиёт давом этади, деган фикрга ишонмоқда. Таҳлиллар ҳаётий муҳим препаратларга талаб электрон ёки қоғоз рецептдан қатъи назар сақланишини кўрсатади. Демак, дорихона бизнеси тўлиқ тўхтаб қолиши ҳақидаги гаплар ҳозирча асоссиз. Электрон рецепт тизими ишламай қолгани йўқ, аммо у ҳали тўлиқ ишга тушгани ҳам йўқ. Ислоҳот муваффақияти техникадан кўра кўпроқ одамларни тайёрлаш, тушунтириш ва ишончни оширишга боғлиқ. Акс ҳолда рақамли тизим қоғозда ишлаб, амалиётда эса эски қоидалар сақланиб қолаверади. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Показати все...
6👎 5😁 2👍 1🤔 1🤣 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️АҚШ ўз ихтиёри билан мамлакатни тарк этган ноқонуний мигрантларга 3 минг доллар мукофот пули бермоқчи АҚШ Президенти маъмурияти ўз ихтиёри билан мамлакатни тарк этадиган ноқонуний мигрантлар учун мукофотни 3 минг долларгача оширишга қарор қилди. Бу ҳақда Ички хавфсизлик вазири Кристи Ноэм маълумот берди. Унинг сўзларига кўра, бу мукофот 2025 йил охиригача ариза топширадиган мигрантларга берилади. Ноэмнинг қўшимча қилишича, Янги йил мавсумида солиқ тўловчилар рағбатни уч баробар оширди, шунда мигрантлар ўз ихтиёри билан мамлакатни тарк этишга кўпроқ ундалади. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп маъмурияти 14 ёшдан катта бўлган норасмий мигрант ўсмирларга ўз ихтиёри билан ватанларига қайтган тақдирда 2500 доллар миқдорида тўлов таклиф қилмоқчилиги ҳақида хабар берилганди. Шу билан бирга, ўз ихтиёри билан чиқиб кетишни бошлаганларга йўл харажатига ёрдам кўрсатилиши ва ватанига етиб борганидан сўнг 1000 доллар тўланиши ҳам эълон қилинганди. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Показати все...
🤔 7 4🤣 4👍 2😁 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️Рақобат қўмитаси байрам арафасида нархларни ошириб юбормаслик тўғрисида огоҳлантирди Рақобат қўмитаси чакана савдо тармоқларига огоҳлантиришлар юборганини маълум қилмоқда. Қўмита Янги йил байрами арафасида кескин талаб ошадиган ижтимоий муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш бўйича хабарлар юборган. Унга кўра, “Корзинка”, “Макро”, “Ҳавас”, “Барака”, “Магнум”, “Ассорти”, “B1” ва “Магнит” каби савдо тармоқлари етказиб берувчи корхоналар томонидан нархларни ўзгартириши, логистика харажатлари ва бошқа нархнинг ошишига олиб келиши мумкин бўлган омиллар тўғрисида Қўмитани тезкор хабардор қилиб бориши, етказиб берувчиларни асоссиз нархларни оширишга йўл қўймаслик юзасидан огоҳлантириб боришлари лозим. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Показати все...
😁 22 10🤣 5👍 2😢 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️Ўзбекистонда қотиллик камайиб, номусга тегиш жинояти ошган Айни вақтда ИИВ “Янги Ўзбекистон ички ишлар органлари фаолияти юзасидан йил сарҳисоби: таҳлил, натижа ва камчиликлар ҳамда устувор вазифалар” мавзусида матбуот анжумани ўтказмоқда. Анжуманда Ички ишлар вазири ўринбосари Тергов департаменти раҳбари полковник Рамазон Ашрапов қуйидаги маълумотларни берди. “2025 йил якунига кўра, жиноятлар 1662 тадан 1211 тага, вояга етмаганлар томонидан содир этилаётган жиноятлар 2870 тадан 2306 тага тушди. Аёллар томонидан содир этилган жиноятлар 4167 тадан 3214 тага пасайган бўлса, муқаддам судланганлар 5418 тадан 4405 тага камайди. Маст ҳолатда содир этилган жиноятлар 2004 тадан 1650 тага тушди. Ишсизлар томонидан 3604 тадан 3097 тага ва гуруҳлар томонидан содир этилаётган жиноятлар 4497 тадан 3480 тага камайишига эришилган. 2024 йилда 60 та қотиллик жинояти қайд этилган бўлса, 2025 йилда бу кўрсаткич 31 тага тушган. Бироқ номусга тегиш жинояти 359 тадан 387 тага, яъни 6 фоизга ошган”. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Показати все...
😢 11🤔 9😡 5 1😁 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️Эко-стикер ранги мос келмайдиган ҳудудга кирган ҳайдовчиларга  жарима қўлланилади 2026 йил 1 январдан Ўзбекистон шароитида эко-стикер, яъни «Экологик транспорт» тизими кучга кирмоқда. Эко-стикер ранги мос келмайдиган ҳудудга кирганда ҳайдовчиларга тегишли тартибда жарималар қўлланади. Бу ҳақда ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти ЙҲХХ матбуот котиби Зойир Йўлдошев маълумот берди. Мутахассис жарималар миқдори ва уларнинг қўлланиши тартибига аниқлик киритмади. —Эко-стикерлар уч хил — яшил, сариқ ва қизил рангда бўлади, — деди Зойир Йўлдошев. — Дастлаб машинаси сариқ ёки қизил стикер олган ҳайдовчи стикерлар рангини ўзгартириш ҳуқуқига эга. Мамлакатимиздаги барча ҳудудларда диагностик марказлар фаолияти йўлга қўйилган. Сариқ ёки қизил стикер олган фуқаролар транспорт воситаларини шу диагностик кўрикдан ўтказиб, стикерлари рангини ўзгартириши мумкин. Масалан, қизил стикерли автомашиналар тоза ҳудудга кирмоқчи бўлганида бевосита хабари бериб борилади. Чунки транспорт воситалари тўғрисидаги маълумотлар ва ҳисоботлар Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимида электрон тарзда юритиб борилади. Бу борада ягона электрон тизим мавжуд. Бугунги кунда марказий шаҳарларнинг аксарият қисмида дастурлаштирилган камералар ва кузатиш имконини берувчи бошқа воситалар мавжуд. Мутахассиснинг сўзларига кўра, жарима қўллаш тизими 2026 йил 1 январдан бошланмайди. Эко-стикер ранги мос келмайдиган ҳудудга кирилганда ҳайдовчиларга тегишли тартибда жарималар қўллаш 2 йилдан сўнг бошланади. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Показати все...
😡 13🤣 4 2👍 2😢 2👎 1🤔 1
01:07
Відео недоступнеДивитись в Telegram
⚡️Тожикистонлик боланинг ўлими юзасидан Путин ҳамдардлик билдирди Россия президенти Владимир Путин Подмосковьедаги мактабда ҳалок бўлган 10 ёшли Қобилжон Алиев воқеаси муносабати билан Тожикистон президенти Имомали Раҳмонга ҳамдардлик билдирибди. Унинг фикрича, бу жиноят “даҳшатли ва инсон ақлига сиғмайдиган теракт” бўлиб, айбдорлар албатта жавобгарликка тортилар экан. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Показати все...
IMG_4899.MP412.97 MB
🤨 15😡 9😢 7👎 2🤡 2 1👍 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#Рост_ҳикматлар ✅Илмни ким воситаи жоҳ этар, Ўзини-ю халқни гумроҳ этар! ✍️Алишер Навоий 🌟Кунингиз хайрли ўтсин! Каналига уланиш: ⬇️⬇️⬇️ ROST24.uz | Telegram | YouTube
Показати все...
👍 13🔥 6 3
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️Эко-стикер ранги мос келмайдиган ҳудудга кирган ҳайдовчиларга  жарима қўлланилади 2026 йил 1 январдан Ўзбекистон шароитида эко-стикер, яъни «Экологик транспорт» тизими кучга кирмоқда. Эко-стикер ранги мос келмайдиган ҳудудга кирганда ҳайдовчиларга тегишли тартибда жарималар қўлланади. Бу ҳақда ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти ЙҲХХ матбуот котиби Зойир Йўлдошев маълумот берди. Мутахассис жарималар миқдори ва уларнинг қўлланиши тартибига аниқлик киритмади. —Эко-стикерлар уч хил — яшил, сариқ ва қизил рангда бўлади, — деди Зойир Йўлдошев. — Дастлаб машинаси сариқ ёки қизил стикер олган ҳайдовчи стикерлар рангини ўзгартириш ҳуқуқига эга. Мамлакатимиздаги барча ҳудудларда диагностик марказлар фаолияти йўлга қўйилган. Сариқ ёки қизил стикер олган фуқаролар транспорт воситаларини шу диагностик кўрикдан ўтказиб, стикерлари рангини ўзгартириши мумкин. Масалан, қизил стикерли автомашиналар тоза ҳудудга кирмоқчи бўлганида бевосита хабари бериб борилади. Чунки транспорт воситалари тўғрисидаги маълумотлар ва ҳисоботлар Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимида электрон тарзда юритиб борилади. Бу борада ягона электрон тизим мавжуд. Бугунги кунда марказий шаҳарларнинг аксарият қисмида дастурлаштирилган камералар ва кузатиш имконини берувчи бошқа воситалар мавжуд. Мутахассис сўзларига кўра, эко-стикер ранги мос келмайдиган ҳудудга кирилганда ҳайдовчиларга тегишли тартибда жарималар қўлланади. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Показати все...
😡 17😁 13🤮 8👎 4🤡 2🤨 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️Электрон рецепт: бозор тайёрми ёки одамлар ҳали мослаша олмадими? Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими жорий этилиши жамоатчилик орасида турли баҳсларга сабаб бўлди. Уларни икки кутбга ажратиб қўйди десак ҳам бўлади қайсидир маънода. Айримлар бу тизим дорихоналар савдосини кескин чеклайди, деб хавотир олса, бошқалар уни умуман ишламайди, дея шубҳа билан қабул қилди. Аммо дастлабки таҳлиллар бу қўрқувлар ҳозирча ўз тасдиғини топмаганини кўрсатмоқда. Datfo Analytics маълумотларига кўра, 2025 йил 10 декабрдан Тошкент шаҳри ва яна 15 та ҳудудда электрон рецептлар пилот тарзда жорий этилганидан кейин дорихоналар савдосида кутилган кескин пасайиш кузатилмади. Айрим оғриқ қолдирувчи ва антибиотик дори воситалари сотуви ҳатто ошган. Назарий жиҳатдан, бу тизим савдога жиддий таъсир қилиши мумкин эди: ўртача дорихона кунига 300 нафар мижозга хизмат кўрсатади, чекларнинг 65 фоизидан ортиғи рецептур препаратларга тўғри келади. Бироқ амалда бозор ҳозирча эски тартибда ҳаракатланмоқда. Бу ҳолат асосий саволни ўртага қўяди: тизим ишламадими ёки аҳоли ҳали унга тайёр эмасми? Эътиборли жиҳати шундаки, “Электрон рецепт” тизими кеча қабул қилинган қарор эмас. У 2023 йил 1 майда қабул қилинган ПҚ–140-сонли президент қарори асосида жорий этилмоқда. Давлат бу ислоҳот учун молиявий ресурслар ва вақт ажратган. Бироқ муаммо техникада эмас, инсон омилида. Аҳоли орасида тушунмовчилик, ишончсизлик ва дорисиз қолиб кетиш қўрқуви сақланиб қолмоқда. Шу сабабли айримлар “захира учун харид” қилишни маъқул кўрмоқда, кимдир эса эски амалиёт давом этади, деган фикрга ишонмоқда. Таҳлиллар ҳаётий муҳим препаратларга талаб электрон ёки қоғоз рецептдан қатъи назар сақланишини кўрсатади. Демак, дорихона бизнеси тўлиқ тўхтаб қолиши ҳақидаги гаплар ҳозирча асоссиз. Электрон рецепт тизими ишламай қолгани йўқ, аммо у ҳали тўлиқ ишга тушгани ҳам йўқ. Ислоҳот муваффақияти техникадан кўра кўпроқ одамларни тайёрлаш, тушунтириш ва ишончни оширишга боғлиқ. Акс ҳолда рақамли тизим қоғозда ишлаб, амалиётда эса эски қоидалар сақланиб қолаверади. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Показати все...
👎 10 7🔥 1😢 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️Янги йил байрамига давлат бюджетидан қанча пул сарфланади? Ҳар йили Янги йил байрами учун республиканинг барча туман ва шаҳар марказларида байрам арчаси миллиардлаб маблағ сарфланиши натижасида безатилади. Бунинг учун ҳар йили маҳаллий ҳокимликлар бюджетдан пул ажратади ва энг қизиғи, бу пуллар ҳар йили ажратилади. Яъни, нима учундир, арчалар ҳар йили янги ўйинчоқлар билан безатилади (ёки шундай дейилади). Нима учун? Бунга жавоб берадиган бирор мард ҳали чиқмади. Очиқланган маълумотларга кўра, ўтган йили: • Жиззах вилояти арча учун 1 млрд; • Сурхондарё вилояти 674 млн; • Фарғона вилояти 432 млн; • Бухоро вилояти 315 млн; • Навоий вилояти 937 млн; • Самарқанд вилояти 496 млн; • Қорақалпоғистон Республикаси 300 млн; • Сирдарё вилояти 136 млн; • Тошкент вилояти 470 млн сўм маблағ сарфлаган. Аммо, бу ҳали очиқлангани. Яъни, бундай маълумотни очиқламаган бир қанча вилоят, шаҳар ва туманлар бор. Масалан, Тошкент шаҳри, Қашқадарё ва Андижон, Наманган вилоятлари, шунингдек яна бир қанча туманлар. Аммо, бу ажратилган пуллар чиндан ҳам фақат арча безатиш учун тўлиғича ишлатиляптими? Негадир, реаллик билан солиштирганда, бу ҳақиқатга у қадар мос тушмаётгандек туюлади. Балки, арча учун бюджетдан сарфланаётган миллиардлаб пуллар назоратга олиниши, ўтган йили, ўтдан аввал, ундан ҳам аввал ишлатилган ўйинчоқлар, безаклар агар қайта ишлатилмасдан ташлаб юборилаётган бўлса, қайта ишлатилиши таъминланиши керакдир? Чунки, бу маблағлар давлатга, халққа у қадар арзонгинага тушмаётгани рақамлардан кўриниб турибди. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Показати все...
👍 26 16👎 5🤪 4🤣 3🤔 2😡 2
Repost from TgId: 2223535587
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️Ҳукумат қарори билан давлат идораларига бюджет ҳисобидан Янги йил корпоративларини ўтказиш тақиқланди Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига кўра, вазирликлар, идоралар, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳамда давлат улуши 50 фоиздан кам бўлмаган хўжалик бирлашмаларига бюджет ва ундан ташқари маблағлар ҳисобидан Янги йил байрами муносабати билан корпоратив тадбирлар ўтказиш ҳамда байрам дастурхонини ёзиш ман этилди. Бу тақиқ айнан бюджет маблағлари ва ундан ташқари маблағларни сарфламасликка қаратилган бўлиб, давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари ўз ойлик маошлари ҳамда рағбат пуллари ҳисобига ишдан ташқари вақтларда Янги йил байрами тадбирларини ташкил этишлари мумкин. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Показати все...
😁 24👍 14 4👏 1🤔 1🥴 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️Адвокат фирибгарликда гумонланиб қўлга олинди Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти шаҳар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида пойтахтда фаолият юритувчи адвокат фирибгарлик содир этишда гумонланиб қўлга олинди. Маълум бўлишича, муқаддам судланган мазкур адвокат жиноят иши доирасида гумонланувчига нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланмаслигини мансабдор танишлари орқали ҳал қилиб беришини ваъда қилиб, 2 минг АҚШ доллари олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган. Аниқланишича, ушбу ҳолат Шайхонтоҳур туман ИИО ФМБ Тергов бўлими иш юритувидаги Жиноят кодексининг 168-моддаси билан қўзғатилган жиноят иши доирасида содир этилган. Ҳозирда адвокатга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ҳамда 28, 211-моддаси 1-қисмига асосан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Айни пайтда иш бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Показати все...
8🤔 3👏 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️2026 йилда қайси солиқ ставкалари оширилади? Келаси йил Ўзбекистонда қатор солиқ ставкаларида ўзгаришлар бўлади, айрим маҳсулотларга янги солиқлар жорий этилади. Бу ҳақда 18 декабрь куни ўтган Сенат мажлисида бош вазир ўринбосари, иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров маълум қилди. 2026 йил 1 январдан товарлар (ишлар, хизматлар) электрон савдоси билан шуғулланувчилар учун фойда солиғи 15 фоиз (амалда 10 фоиз), айланмадан олинадиган солиқ 4 фоиз (амалда 3 фоиз) ставкада белгиланади. Батафсил: https://rost24.uz/uz/news/2457 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Показати все...
😡 22👎 10 7🤡 3🤔 2😢 2🤨 1