Rost24 | Расмий канал
Відкрити в Telegram
Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА •instagram.com/rost24uz •youtube.com/@rost24official Реклама: +99890 047 23 78 Мурожаат учун — @rost24aloqa_bot
Показати більше2025 рік у цифрах

39 399
Підписники
-5524 години
-2307 днів
-83930 день
Архів дописів
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️"Ўзэнергоинспекция" ва “Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари”га янги раҳбарлар тайинланди
Дадажон Исоқулов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзэнергоинспекция" бошлиғи этиб тайинланди. У бунга қадар “Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси сифатида ишлаган.
“Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари”га эса Абдумалик Назиров раҳбар этиб тайинланди. У тайинловга қадар компания бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
🤡 11❤ 4🤣 3🤔 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️Ўзбекистонда “Nvidia” компанияси билан суперкомпьютер кластер ишга туширилади
Бу ҳақда бугун Шавкат Мирзиёев сунъий интеллект форумида маълум қилди.
Сунъий интеллект соҳасини ривожлантириш бўйича бошқа режалар:
➖ АҚШнинг Кремний водийсида Миллий трансфер офиси очилади, барча ҳудудлардаги "Келажак марказлари"да СИ бўйича мактаб дастури жорий қилинади;
➖ Мактаблар ўртасида ҳар йили сунъий интеллект йўналишида энг яхши стартап ғоялари бўйича танлов ўтказиш тизими йўлга қўйилади. Ҳар бир ҳудудда ғолибликни қўлга киритган мактабда энг замонавий сунъий интеллект лабораторияси ташкил этилади;
➖ Сунъий интеллект бўйича Президент танлови ташкил этилади. Ҳар йили 100 нафар энг иқтидорли ёшлар саралаб олиниб, АҚШ, БАА, Европанинг илғор технологик компанияларига стажировкака юборилади;
➖ Ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган йирик ташаббус – "5 миллион сунъий интеллект етакчилари" лойиҳасига старт берилади;
➖ 2030-йилга қадар 4,75 миллион ўқувчи ва талаба, 150 минг ўқитувчи, 100 минг давлат хизматчиси ўқитилади. Бунда сунъий интеллект мактаб, касб таълими ва олий таълим тизимларига ҳам интеграция қилинади;
➖ Ҳар йили ноябрь ойи "Ёшлар учун сунъий интеллект ойлиги" деб эълон қилинади ва доимий равишда "Ипак йўли сунъий интеллект форуми" ўтказиб борилади.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
👍 55❤ 53🔥 47👏 33
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️ОТМга киришдаги баъзи имтиёзлар бекор қилинди
Президент фармонига мувофиқ, 2026 йил 1 мартдан бошлаб ушбу йўналишга ўқишга қабул қилишда қуйидагиларга татбиқ этиладиганлардан ташқари барча имтиёзлар бекор қилинади:
✅ Қуролли кучлар ҳарбийлари;
✅ Ички ишлар органларининг ходимлари;
✅ Фан олимпиадалари ғолиблари;
✅ Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар.
Эндиликда «Юриспруденция» йўналишига алоқадор бўлмаган ОТМларга киришда татбиқ этиладиган имтиёзларга эга абитуриентлар (масалан, “Зулфия”, “Мард ўғлон” мукофотлари совриндорлари) юридик йўналишда ўқиш учун имтиёз ололмайди.
чоралари кўрилади.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
👍 12❤ 2🤣 1🤝 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️Тошкент давлат юридик университети Янги Тошкентга кўчирилади
Президент фармонида белгиланишича, Янги Тошкент ҳудудидан университетнинг замонавий кампусини барпо этиш учун зарур ҳудуд ажратилади. Қурилиш ишлари 2028 йилда якунланади.
Адлия вазирлиги буюртмачи билан биргаликда энг мақбул таклифларни танлаш асосида ТДЮнинг замонавий кампусини қуриш ишларини ташкил этади.
Кампусни лойиҳалаш ва қуриш жараёнига ҳамда уни молиялаштиришга халқаро молия институтлари, халқаро, минтақавий ва хорижий банкларнинг имтиёзли маблағларини ҳамда хорижий йирик қурувчи компанияларни жалб этиш чоралари кўрилади.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
👍 60🔥 45❤ 32👏 21💯 20🤔 2🤯 1🤣 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️Айрим товарларга қўшимча бож жорий қилинади
Ишлаб чиқарилган мамлакати номаълум товарларга нисбатан қўшимча бож жорий қилинади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг 27 ноябрь куни қабул қилинган, 1097-сон қонуни билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган Божхона кодексида сўз боради.
Унга кўра, бож тарифи билан белгиланган ставкалар миқдоридаги божхона божлари, товарни жўнатувчи ва экспорт қилувчи мамлакатдан қатъи назар, Ўзбекистон савдо-иқтисодий муносабатларида энг кўп қулайлик бериш режимини қўллаётган мамлакатларда ишлаб чиқарилган товарларга нисбатан қўлланилади.
Савдо-иқтисодий муносабатларда энг кўп қулайлик бериш режими назарда тутилмаган мамлакатларда ишлаб чиқарилган ёхуд ишлаб чиқарилган мамлакати аниқланмаган товарларга нисбатан бож тарифидан ташқари қуйидаги миқдорларда қўшимча божхона божи ундирилади:
божхона божининг адвалор ставкаси тури 10 фоизгача бўлган товарларга нисбатан – 5 фоиз;
божхона божининг адвалор ставкаси 10 фоиздан 20 фоизгача бўлган товарларга нисбатан – 10 фоиз;
божхона божининг адвалор ставкаси 20 фоиздан 30 фоизгача бўлган товарларга нисбатан – 15 фоиз;
божхона божининг адвалор ставкаси 30 фоиз ва ундан юқори бўлган товарларга нисбатан – 20 фоиз.
Мазкур қонун расмий эълон қилинган кунда эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
👎 8🤣 3
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️"Бизнесни ривожлантириш банки" коррупцияга қарши курашиш натижалари ҳақида ахборот берди
«9 декабрь — Халқаро коррупцияга қарши курашиш» куни муносабати билан ўтказилаётган Аксилкоррупция ойлиги доирасида "Бизнесчи ривожлантириш банки" АТБ Ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Орипов иштирокида брифинг ўтказилди.
Унда жорий йилда банкнинг коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими ташқи аудитдан ўтказилиб, ISO 37001:2016 халқаро стандартига мувофиқ деб топилгани маълум қилинди.
Батафсил: https://rost24.uz/uz/news/2441
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
👍 5❤ 3🥴 2🤣 2
⚡️Гонконгдаги йирик ёнғинда ҳалок бўлганлар сони 94 нафарга етди
Гонконгнинг Wang Fuk Court турар-жой мажмуасида содир бўлган кучли ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар сони 94 нафаргача ошди. Бу ҳодиса сўнгги 17 йилда мамлакатда рўй берган энг катта талофатли ёнғин сифатида баҳоланмоқда.
Хитой ОАВнинг хабарига кўра, ёнғин бамбукдан қилинган қурилиш тўсинлари устига ташланган сигарета сабаб юзага келгани тахмин қилинмоқда. Шу билан бирга, мажмуадаги айрим хонадонлар ойнаси пенополистирол материаллари билан беркитилгани, баъзи ёнғин вақтида огоҳлантириш сигналлари таъмир жараёнида ўчириб қўйилгани ёнғиннинг тез ёйилишига имкон берган.
Ҳодисадан сўнг қурилиш компаниясининг уч ходими эҳтиётсизлик ортидан инсонлар ўлимига сабаб бўлганликда айбланиб қўлга олинди.
Маҳаллий ҳукумат ёнғиннинг тез тарқалиш сабабларини ўрганиш ва масъулларни аниқлаш мақсадида жиноий иш очган.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
😢 9❤ 5🤯 2🙏 1
Rost24.uz ўтказиб келаётган “Энг ёмон вазирлик ва идоралар” танлови бу йил ҳам ўтказилсинми?Anonymous voting
- Ҳа, бу очиқлик ва жамоатчилик назоратини кучайтиради
- Ҳа, лекин танлов тартиби яхшиланиши керак
- Йўқ, бу таққослашлар салбий муҳит яратади
- Фойдаси йўқ. Улар ўзгармайди
- Фақат холис бўлиши керак
- Танловни ҳар 3 ойда, тез-тез ўтказиш керак
- Ўз фикримни комментда қолдираман
👍 17❤ 4😁 4🔥 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️Жавоҳир Синдаровга “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” унвони берилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига кўра, шахмат бўйича миллий терма жамоа аъзоси Жавоҳир Санжарбекович Синдаров халқаро мусобақалардаги юқори натижалари, Ватан шарафини муносиб ҳимоя қилгани ва шахмат спорт турини оммалаштиришга қўшган ҳиссаси учун “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони билан тақдирланди.
Шунингдек, Жаҳон кубоги совриндори бўлган шахматчимизга Президент томонидан 3 хонали хонадон совға қилинади, унинг мураббийлари эса пул мукофотлари билан тақдирланади.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
👍 43❤ 9👎 1🤔 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️Аҳоли семириб кетмаслиги учун 1 кг картошка чипсига 15 минг сўм солиқ солинади
Ўзбекистонда 2026 йилда картошка чипслари учун акциз солиғи жорий этилиши мумкин. Бу таклиф Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан 2026−2028 йиллар учун тақдим этилган бюджетномада илгари сурилган.
Унга мувофиқ, 2026 йил 1 апрелдан бошлаб истеъмолга тайёр 1 кг картошка чипслари учун 15 минг сўм миқдорда акциз солиғини жорий этиш таклиф этилмоқда. Ушбу акциз солиғи картошка чипсларини ишлаб чиқарувчи юридик шахслар ва Ўзбекистон ҳудудига товарларни олиб кирувчилар томонидан тўланиши белгиланмоқда.
Таъкидланишича, мазкур таклиф Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ортиқча вазнга қарши курашиш чораларини кучайтириш ҳамда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг соғлом овқатланишни қўллаб-қувватлаш бўйича тавсиялари асосида ишлаб чиқилган ва бу бўйича бошқа давлатлар тажрибалари ўрганилган.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
😁 36🤡 9❤ 6👎 3🔥 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️Алимент тўловчиларга суғурта полиси орқали хорижга чиқишга рухсат берилади
Эндиликда алимент тўлаши шарт бўлган шахслар эндиликда суғурта полиси асосида 3 ойгача бўлган муддатга хорижга бориб келиши мумкин бўлади.
Маълумотга кўра, қарздор шахс суғурта полисини илова қилган ҳолда давлат ижрочисига илтимоснома билан мурожаат этса, уларнинг чет элга чиқиши бўйича қўйилган вақтинчалик чеклов тўхтатиб турилади.
Бундай суғурта турларини фақат тегишли лицензияга эга бўлган суғурталовчи компаниялар расмийлаштириши мумкин.
Суғурта полисининг ҳақиқийлиги Мажбурий ижро бюроси томонидан Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг ахборот тизими орқали автоматик тарзда текширилади.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
❤ 6😁 4🤣 3🤔 1
⚡️Саида Мирзиёева Қорақалпоғистондаги “Karakalpak Basalt Wood” заводига ташриф буюрди
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Қорақалпоғистондаги саноат корхонасида бўлди. Бу ҳақда у ўзининг телеграм саҳифасида маълумот берди.
Маълум қилинишича, Қорақалпоғистонда маҳаллий хомашёдан фойдаланган ҳолда энергия тежамкор ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган янги объектлар ишга туширилмоқда. Мирзиёеванинг маълум қилишича, базальтдан иссиқлик сақловчи минерал плиталар ишлаб чиқарадиган “Karakalpak Basalt Wood” МЧЖ заводида маҳаллийлаштириш даражаси 80 фоизни ташкил этмоқда.
Лойиҳа ҳудуднинг экспорт салоҳиятини ошириш, янги иш ўринлари яратиш ва Қорақалпоғистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ҳисса қўшиши айтиб ўтилди.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
👍 60❤ 17🔥 16👎 5😁 5🤔 2🤮 1🤣 1
01:12
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Показати все...
IMG_2096.MP413.95 MB
👍 98❤ 30👏 24🔥 19👎 5😁 2🕊 1
02:46
Відео недоступнеДивитись в Telegram
⚡️Юк машиналаридан тўкилган қум, тупроқ ва қурилиш материаллари PM 2.5 хавфини кескин оширмоқда
Шаҳарларда ва туманлараро йўлларда юк машиналаридан қум, тупроқ ва қурилиш материаллари йўлга тўкилиши кўп учрайди. Бу ҳолат нафақат йўл ҳаракати хавфсизлигига, балки атроф-муҳитга ҳам зарар етказади.
Мутахассислар фикрига кўра, бу майда зарралар ҳавога кўтарилганда PM 10 ва PM 2.5 каби микрозарраларга айланади, улар инсон ўпкасига кириб, нафас олиш тизимини заифлаштириши мумкин. Йўлга тўкилган қум, лой ва шағал транспорт ҳаракатини хавф остига қўяди.
Бу атроф-муҳит учун катта зарар бўлиб, транспорт воситаларидан чиқадиган зарарли газлар табиатни ифлослантиради. Карбон моноксид, азот оксидлари ва бошқа чиқиндилар ҳавони заҳарлайди, ўсимлик ва ҳайвонларга зарар етказади. Шу газлар ҳаво сифати ва экотизимнинг мувозанатини бузади.
ЙҲҚнинг 160-бандида транспорт воситаси ортган юкнинг вазни меъёрдан ошмаслиги шартлиги қатъий белгилаб қўйилган. 162-бандда эса, тўкиладиган ҳар қандай юк — албатта брезент ёки қалин материал билан, бортдан камида 20 см пастга туширилган ҳолда маҳкам ёпилиши кераклиги талаб қилинган.
Бу қоидаларга амал қилинмаса, МЖтКнинг 125¹-моддасига асосан БҲМнинг 10 баравари миқдорида жаримага сабаб бўлади. Шунингдек, йўл қопламасини ифлослантириш алоҳида тартибда — фуқаролар учун БҲМнинг 5 баравари, мансабдорлар учун 20 бараваргача жавобгарликни юзага келтиради.
Худди шу каби, 2021 йилдаги 125-сонли қарор асосида, автомобиллардан чиқадиган зарарли моддаларнинг рухсат этилган меъёрлари ҳам кузатиб борилмоқда ва назорат тадбирлари кучайтирилмоқда.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
YUKMOSHINA LAVHA TG(HD).mp433.24 MB
👍 85❤ 21👏 20🔥 17💯 16😁 7🕊 1🥴 1🤣 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️Жавоҳир Синдаров шахмат бўйича Жаҳон кубоги ғолиби бўлди
Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида FIDE ҳомийлигида ўтказилган шахмат турнири финалида Жавоҳир Синдоров Хитой гроссмейстери Вэй Ини мағлуб этди.
Энди у 2026 йилги Давогарлар турнирига расмий йўлланмага эга бўлди ва ғолиб сифатида $120 минг миқдоридаги мукофотни қўлга киритди.
2026 йилги шахмат бўйича Талабгорлар турнири Кипрда 28 мартдан 16 апрелгача ўтказилади. У амалдаги жаҳон чемпиони — ҳиндистонлик Гукеш Доммаражу билан ўйнайдиган даъвогарни аниқлайдиган турнирлар сериясининг якуний босқичи ҳисобланади.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
👍 50❤ 12
01:22
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Показати все...
Sequence 03_1.mp423.39 MB
🤣 45👍 7👎 2🤔 2🤮 2😁 1😢 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️Ҳар куни ўртача 137 нафар аёл турмуш ўртоғи ёки яқин қариндоши томонидан ўлдирилган
2024 йилда дунё бўйлаб 83 минг аёл ва қиз қасддан ўлдирилган. Деярли ҳар 10 дақиқада, яъни ҳар куни ўртача 137 нафар аёл ёки қиз турмуш ўртоғи ёки яқин қариндоши томонидан ўлдирилган. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси (UNODC) ҳамда БМТ Аёллар ташкилоти томонидан Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни муносабати билан кеча, 24 ноябрь куни эълон қилинган ҳисоботда сўз боради.
Қайд этилишича, ўлдирилган аёл ва қизларнинг 60 фоизи (50 минг нафари) улар билан бирга яшаган эркаклар ёки оила аъзолари томонидан ўлдирилган. Таққослаш учун: эркакларга қарши қотилликларнинг атиги 11 фоизи оила ёки турмуш ўртоғи томонидан содир этилади.
Шунингдек, ҳисоботда Африкада энг кўп аёллар қурбон бўлиши қайд этилган. Африкадаги ҳар 100 минг аёлга 3 та ўлим ҳолати тўғри келади. Ундан кейинги ўринни Америка эгаллаган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь-август ойларида 8 мингга яқин киши оиладаги зўравонлик (ЖК ва МЖТК бўйича), 1450 киши эса шаҳвоний шилқимлик айби билан судланди. Бу даврда, шунингдек, 37 та оиланинг никоҳи зўравонлик сабаби билан бекор қилинди.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
❤ 6🤔 6😡 5🤯 3👏 1😱 1
