Rost24 | Расмий канал
Відкрити в Telegram
Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА •instagram.com/rost24uz •youtube.com/@rost24official Реклама: +99890 047 23 78 Мурожаат учун — @rost24aloqa_bot
Показати більше2025 рік у цифрах

39 399
Підписники
-5524 години
-2307 днів
-83930 день
Архів дописів
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️220 киши тўлиқ озод қилинди, яна юзлаб маҳкумга енгиллик берилди
Шавкат Мирзиёев Конституция куни муносабати билан афв тўғрисидаги фармонни имзолади. Унга кўра, қилмишидан пушаймон бўлиб, тузалиш йўлига ўтган 615 нафар маҳкум афв этилди.
Афв фармони доирасида жами 615 нафар шахсга енгиллик берилди. Улардан 220 нафари тўлиқ озод қилинди, 123 нафари муддатидан олдин шартли равишда озод этилди, 97 нафарининг жазоси енгилроқ турдаги жазо билан алмаштирилди, 175 нафарга эса жазо муддатлари қисқартирилди.
Афв этилганлар орасида 9 нафар чет эл фуқаролари, 29 нафар аёллар, 23 нафар 60 ёшдан ошган эркаклар, 264 нафар ёшлар (жумладан, 2 нафар вояга етмаган) ҳамда 9 нафар тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ҳам бор.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
👍 135🔥 21❤ 7🤔 6😁 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️Когонда портлаш юз берди, 4 нафар фуқаро ҳалок бўлган
Бухоро вилояти Когон туманидa кучли портлаш юз берди. Ҳодиса «Shams LTD» МЧЖ портловчи моддалар ишлаб чиқариш цехида 6 декабрь куни кундузи рўй берган.
Соат 09:40 да содир бўлган портлашдан кейин ёнғин келиб чиққан. Ёнғин ФВБнинг 7 та бўлинмаси томонидан 10:27 да ўчирилгани хабар берилган.
Ҳодиса пайтида цехда 30 нафар ишчи бўлган, улардан 4 нафари ҳалок бўлган. Шунингдек, 4 нафар ходим жароҳат олган, 2 нафарининг аҳволи яхши, уларга уйига жавоб берилган.
Вазият юзасидан президент топшириғи билан ҳукумат комиссияси тузилган. Ҳозирда портлаш сабаблари ўрганилаётгани ва жабрланганларга ёрдам кўрсатилаётгани айтилмоқда.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
😢 16❤ 5🤔 2😡 2👍 1🥰 1🤯 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️Шаҳрихонда бузилган бир тандир пулини ҳокимнинг ўзи тўлаб берди
Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида ўтказилган экорейд вақтида бузиб ташланган тандир туман ҳокими томонидан қоплаб берилган. Бу ҳақда Шаҳрихон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Рахматилло Раззақов маълум қилди.
Шаҳрихон туманида ҳаво ифлосланишининг олдини олиш ҳамда экологик барқарорликни таъминлаш мақсадида ташкил этилган ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган рейд тадбирлари давомида гуруҳ раҳбари туман ҳокимининг кўрсатмаси билан умумий овқатланиш объектларидаги тандирлар бузиб ташланганди.
Тадбир вақтида битта тандир бузиб ташланган. Иккита тандир ичкарига олиб кириб қўйдирилган, ҳозир улар ишлатиляпти. Улар йўл четидаги ноқонуний қурилма бўлган. Бузилган тандир пулини ҳоким ўз ёнидан тўлаб берди, деди Рахматилло Раззақов.
Бироқ ҳокимлик ўзининг расмий саҳифаларида тарқатган видеода 3 та турли кўринишдаги тандир бузиб ташланган эди.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
😁 44❤ 13🥴 11🤔 6🤡 5😢 2🤨 2🕊 1🤣 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️Тошкентдаги саноат корхоналарига Сирдарёга кўчиши мумкин
Тошкент шаҳрида жойлашган айрим саноат корхоналари режа билан пoйтахтдан ташқарига босқичма-босқич кўчирилмоқда. Шундай корхоналарга Сирдарёга кўчиш таклиф этилди. Уларга бир қатор имтиёзлар берилиши айтилган.
Президентнинг бугун Сирдарёга амалга оширилган ташрифи давомида айтилишича, кўпчилик корхоналар меҳнат ресурслари, инфратузилмаси мавжуд, ер ва мулк солиғи арзонроқ бўлган ҳудудларга кўчишга ҳаракат қиляпти. Сирдарё вилояти бу борада яхши номзод бўлиши мумкин.
Сирдарё эркин иқтисодий зонасида бўш турган майдонлар Тошкентдаги мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини жойлаштириш учун катта имконият бўла олади. Ўз корхоналарини Сирдарёга кўчирмоқчи бўлган тадбиркорларга қатор қулайликлар таклиф этилган.
Тадбиркорларга қуйидаги имтиёзлар берилиши маълум қилинган:
Саноат зонасидаги ер участкалари — соддалаштирилган тартибда ва чегирма асосида ажратилади.
10 миллиард сўмгача имтиёзли кредит берилади.
Хомашёни темир йўл орқали ташишда арзонлаштирилган тарифлар қўлланади.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
👍 148🔥 93❤ 19👏 14💯 13😁 4🤣 2👎 1🤔 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️Президент: “Тоза энергия ҳисобига 7 млрд куб метр газ тежаймиз”
Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида янги энергетика қувватларини ишга тушириш маросими бўлиб ўтмоқда. Умумий қиймати 11 млрд долларлик 42 та лойиҳа фойдаланишга топширилмоқда, яна 21 та янги лойиҳанинг қурилиши бошланади.
Маросим доирасида ҳудудларда жами 3 500 МВт қувватга эга 16 та қуёш, шамол, иссиқлик ва гидро станциялар ишга туширилади. Улар тўлиқ қувватга чиққанидан кейин йилига 15 млрд кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқаради. Келгуси йилда мамлакатда “яшил” энергия ҳажми 23 млрд кВт/соатга етказилади.
Бу кўрсаткич мамлакат аҳолисининг йиллик электр энергия истеъмолини тўлиқ қоплашга тенг. “Тоза” энергия ҳисобига 7 млрд куб метр табиий газ тежалади ва атмосферага чиқадиган зарарли моддалар 11 млн тоннага камаяди.
Шунингдек, 1 245 МВт қувватли 10 та энергия сақлаш тизими, 11 та йирик подстанция ва 420 км юқори кучланишли тармоқлар ишга туширилмоқда.
Маросимда таъкидланишича, келгуси беш йилда 150 млрд доллардан ортиқ хорижий инвестициялар жалб этилиб, минглаб саноат ва инфратузилма объектлари барпо этилади. Шу жумладан, “Янги Ўзбекистон” массивлари ва бошқа ҳудудларда 800 мингдан ортиқ хонадонли энергия тежамкор уй-жойлар қурилади.
Айни пайтда Саудиянинг DataVolt компанияси 3 млрд долларлик, қуввати 500 МВт бўлган дата-марказ қурилишини бошлаган. Бу соҳадаги катта лойиҳалар электр энергиясига талабни камида 1,5 баробарга ошириши қайд этилди.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
👍 69❤ 21🔥 18😁 9🤣 2🤔 1🤡 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️Тошкент метроси бекатларида 9 декабрдан кассалар ёпилади
Тошкент метрополитенида 9 декабрдан бошлаб “Ерусти ҳалқа йўли” йўналишидаги барча 14 та бекатдаги, шунингдек, “Пахтакор” ва “Алишер Навоий” бекатларида кассалар ёпилади. Бу ҳақда метрополитен матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, ушбу бекатларда нақд пул билан амалга оширилаётган тўлов кўрсаткичлари паст. Ушбу бекатларда кассалар ўрнига янги замонавий QR-кодли чипталар берувчи аппаратлар – инфокиосклар ишга туширилган.
Метрополитен инфокиосклар орқали чипта хариди тезлашиши, навбатлар камайишини таъкидлаган. Шунингдек, QR-код асосидаги чипталарни мобил телефон ёки чоп этилган квитанция шаклида ишлатиш мумкинлигини эслатган.
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
❤ 8👎 3🤔 2😢 1😡 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️Ўзбекистон МТЖ Жаҳон чемпионатидаги рақиблари маълум бўлди
Гуруҳда қуйидагилар бор:
1. Португалия;
2. Янги Каледония, Ямайка, Конго ДР терма жамоалари ғолиби;
3. Ўзбекистон;
4. Колумбия.
Чемпионатда терма жамоамиз "K" гуруҳидан жой олди.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
👍 18❤ 6🙏 5😁 1🕊 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️Талабалар ва ўқувчилар учун қишки таътил муддати белгиланди
Олий таълим, ўрта махсус ва касбий таълим муассасалари ҳамда академик лицейларда қишки таътил 2025 йил 28 декабрдан бошланиб, 2026 йил 10 январигача давом этади.
Таътил пайтида талабалар ва ўқувчилар ўз уйларига осон бориб-келиши учун Транспорт вазирлиги, “Ўзбекистон темир йўллари” ва “Uzbekistan Airways” томонидан томонидан қўшимча шароитлар яратилади.
Шунингдек, 2025 йил 18 декабрдан 2026 йил 12 январигача талаба ва ўқувчилар учун йўл чипталарига 50% чегирма берилади.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
❤ 4👍 4
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️“Бизнесни ривожлантириш банки” ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарга муносабат билдирди
Унда маълум қилинишича, банк ходимининг кредит маблағларини ажратишда фирибгарлик ҳолати содир этганлиги ҳақидаги хабар юзасидан ўрганиш ўтказилган.
Жорий йилнинг cентябрь ойида Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида бўлиб ўтган мазкур ҳолатда банкнинг собиқ ходими томонидан тадбиркорлик субъектига кредит ажратиш жараёнида гаров таъминотини юқори баҳолатиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатига йўл қўйилган.
Расмий муносабатда ушбу шахс олдин бир нечта ташкилотларда, жумладан, “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБнинг Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасида кредит ажратиш билан боғлиқ бўлмаган лавозимда қисқа муддат фаолият юритгани ва жиноий иш қўзғатишга асос бўлган ҳолат мазкур банк фаолияти билан боғлиқ эмаслиги билдирилган.
Қайд этилишича, банк ўз фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлашга интилмоқда.
Банкда коррупциянинг ҳар қандай кўриниши юзасидан автоматик равишда мурожаатларни қабул қилишга мўлжалланган ишонч линиялари узлуксиз - 24/7 режимида фаолият кўрсатаётгани маълум қилинган.
Шунингдек, банк кенг жамоатчиликни, блогерлар ва журналистларни коррупцияга қарши биргаликда курашишга чақирган.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
❤ 4👍 2🔥 2🤣 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️Энди Ўзбекистонда миллий таомимиз – сомса йўқоладими?
Сомсачи: тайёрласак ҳам жарима, тайёрламасак ҳам жарима экан.
Ўзбекистонда миллий таом саналган сомса тақдири ҳавф остида қолгандек. Ижтимоий тармоқларда 20 йилдан бери сомсапазлик қилиб келаётган фуқаронинг мурожаати кенг муҳокамага сабаб бўлмоқда. Унинг айтишича, бугунги кунда сомса тайёрлаш деярли “жиноят”га айланган.
"20 йилдан бери сомса пишираман. Бир ҳафта олдин табиий газимиз "юқори"дан блокланди. Газга мурожаат қилсак — ўтинда ишланг дейишди. Ўтинда ишласак — экологлар келиб, жарима соламиз, деб турибди", — дейди сомсапаз.
Мурожаатчининг сўзларига кўра, табиий газ блокланган, ўтинда ишлаш тақиқланган, экологлар жарима қилишга тайёр. Сўнгра унга суюлтирилган газ тавсия қилинган, аммо бу гал ёнғин хавфсизлиги ходимлари Сирдарё воқеасини эслаб, “мумкин эмас” дея рад этган.
Электрга ўтиш ҳақида маслаҳат берилган, аммо бу ерда ҳам муаммо:
Спиралли тандирни электрда ишлатса — лимитдан ошиб кетади, тўлов уч бараварга чиқади;
Уч фазали электрга ўтиш учун талаб қилинган шартлар — деярли бажариб бўлмас даражада;
Электрнинг ўзи ҳам кўп жойда чекланган.
Шундай ҳолатда икки кун ишлай олмаган сомсапазга солиқ инспекцияси келиб “Нега компьютерда чек урилмаган?”
деб яна бир жарима таҳдидини қўшиб қўйган.
Натижада сомсапаз қайси томонга ёндашса – жарима, қайси усулда пиширса – тақиқ. Узоқ йиллик миллий таомимиз бўлган сомса эса “йўқолиш хавфи”га дуч келмоқда.
Таъбир жоиз бўлса, сомса тайёрлаш бугун — таваккалчилик, ҳар бир қадам — жарима хавфи остида турибди. Мурожаатчи ҳам, бошқа сомсапазлар ҳам аниқ ва амалий ечим кутмоқда.
Айни кунларда жойларда бир-биридан фарқ қилувчи, лекин моҳиятан ўхшаш ҳолатлар кузатилмоқда. Қайсидир ҳоким аёллар тандирда нон ёпмаётгани саратон касаллиги кўпайишига олиб келаётганини айтса, бошқа бир ҳоким оммавий тандирларга қарши "кураш" очиб, уларни буздириш билан шуғулланмоқда.
Гўёки айрим амалдорларимиз учун барча муаммоларнинг ечимини тандирдан излаш одат тусига киргандек.
Бу каби кескин чора-тадбирлар эса кўп йиллардан бери шу соҳада меҳнат қилиб келаётган сомсапазлар ва нонвойлар фаолиятини хавф остида қолдирмоқда. Улар тирикчилиги, даромад манбаи нима бўлиши ҳозирги шароитда энг муҳим саволлардан бири бўлиб турибди.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
👍 35🤯 15❤ 11😡 11😁 5🤔 4😢 4🤣 2🔥 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️Марказий Осиё давлатлари 2026 йил учун сувни тақсимлади
Амударё бўйича 2025 йил октябрдан 2026 йил октябргача сув хўжалиги йилига сув олишнинг умумий лимити қарийб 55,4 миллиард куб метр миқдорида белгиланди. Шундан 15,9 миллиард куб метри совуқ давр — октябрдан апрелгача бўлган даврга тўғри келади.
Батафсил: https://rost24.uz/uz/news/2446
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
👍 7🤔 6❤ 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️Президент: “Тоза энергия ҳисобига 7 млрд куб метр газ тежаймиз”
Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида янги энергетика қувватларини ишга тушириш маросими бўлиб ўтмоқда. Умумий қиймати 11 млрд долларлик 42 та лойиҳа фойдаланишга топширилмоқда, яна 21 та янги лойиҳанинг қурилиши бошланади.
Маросим доирасида ҳудудларда жами 3 500 МВт қувватга эга 16 та қуёш, шамол, иссиқлик ва гидро станциялар ишга туширилади. Улар тўлиқ қувватга чиққанидан кейин йилига 15 млрд кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқаради. Келгуси йилда мамлакатда “яшил” энергия ҳажми 23 млрд кВт/соатга етказилади.
Бу кўрсаткич мамлакат аҳолисининг йиллик электр энергия истеъмолини тўлиқ қоплашга тенг. “Тоза” энергия ҳисобига 7 млрд куб метр табиий газ тежалади ва атмосферага чиқадиган зарарли моддалар 11 млн тоннага камаяди.
Шунингдек, 1 245 МВт қувватли 10 та энергия сақлаш тизими, 11 та йирик подстанция ва 420 км юқори кучланишли тармоқлар ишга туширилмоқда.
Маросимда таъкидланишича, келгуси беш йилда 150 млрд доллардан ортиқ хорижий инвестициялар жалб этилиб, минглаб саноат ва инфратузилма объектлари барпо этилади. Шу жумладан, “Янги Ўзбекистон” массивлари ва бошқа ҳудудларда 800 мингдан ортиқ хонадонли энергия тежамкор уй-жойлар қурилади.
Айни пайтда Саудиянинг DataVolt компанияси 3 млрд долларлик, қуввати 500 МВт бўлган дата-марказ қурилишини бошлаган. Бу соҳадаги катта лойиҳалар электр энергиясига талабни камида 1,5 баробарга ошириши қайд этилди.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
👍 65❤ 21🔥 16👌 15💯 12👏 11😁 8🤣 4🤔 1
06:20
Відео недоступнеДивитись в Telegram
#реал_воқеа
"Энг охирги паллада нажот қўнғироғи чалинди"
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан тайёрланган видеороликда Мадина Комилованинг матонати ҳақида ҳикоя қилинади.
“Ногирон хотиннинг кимга кераги бор?” деган оғриқли сўзлар уни буткул руҳий пароканда қилди. Мадина умидсизлик тубига тушиб бўлган эди. Ўз жонига қасд қилиш фикри ҳам уни тарк этмай қўйди.📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
IMG_4744.MOV138.81 MB
❤ 8😢 5👍 2🔥 2🙏 2👎 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️Нега ёмғирдан кейин ҳам Тошкент ҳавоси тозаланмади?
Кеча, 4 декабрь куни Тошкент
шаҳрида ёмғир ёғди, бироқ бу билан ҳаво тозаланмади. Ўзгидромет бунинг сабабини тушунтирди.
Қайд этилишича, ёғингарчиликка қарамай, 5 декабрь куни тонгда пойтахтда PM2.5 концентрацияси яна рухсат этилган меъёрдан юқори бўлган.
Тошкент шаҳридаги атмосфера ҳавосини автоматик кузатиш станцияларининг маълум қилишича, соат 09:00 ҳолатига кўра:
РМ10'нинг майда дисперс заррачалари миқдори 88,5 мкг/м3 ни ташкил этди, бу РЕМ (300 мкг/м3) дан ошмади;
PM2,5 майда дисперс заррачаларининг миқдори 64 мкг/м3 ни ташкил этди, бу РЕМдан 1,07 баравар (60 мкг/м3) ошди.
Билдирилишича, ҳароратнинг ўзгариши кўрсаткичларнинг ошишига олиб келган.
“Ҳароратнинг кескин ўзгариши инверсия жараёнини келтириб чиқаради, бунда атмосферадаги майда дисперс заррачалар чўкади ва уларнинг кўрсаткичлари ошади”, дея тушунтирди Ўзгидромет.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
🤣 25❤ 6🤔 4👎 2👍 1😁 1😢 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️Нодирбек Абдусатторов яна бир тарихий ғалабани қўлга киритди
Лондон шаҳридаги Emirates Stadium мажмуасида ўтказилган шахмат бўйича London Chess Classic 2025 турнирининг 8-тур ўйинларида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ғолибликни қўлга киритди.
Мукофот жамғармаси 50 минг фунт стерлингни ташкил этган. ушбу нуфузли мусобақада дунёнинг энг кучли 10 нафар шахматчилари қаторида ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов ҳам бош соврин учун кураш олиб борди. Биринчи турда британиялик шахматчи Гавайн Жонс билан дуранг ўйнаган Абдусатторов кетма-кет олтита ўйинда ғалаба ва битта баҳсда дурангга эришди ҳамда муддатидан аввал мусобақа ғолиблигини қўлга киритди.
Абдусатторовни кейинги турлардаги рақиблари:
иккинчи турда – ҳиндистонлик Мишра Абхиманюни;
учинчи турда россиялик Никита Витюгов;
тўртинчи турда британиялик Майкл Адамс;
бешинчи турда грециялик Николас Теодору;
олтинчи турда АҚШ чемпиони Сем Шенкленд;
еттинчи турда британиялик Люк Макшейн;
саккизинчи турда Франция шарафини ҳимоя қилган Алиреза Фирузжа.
Абдусатторов 8 имкониятдан 7 очко жамғарган ҳолда, мусобақа якунланишига бир тур қолганда чемпионликни қўлга киритди.
Шундай қилиб, Нодирбек Абдусатторов мазкур турнирдаги ғалабадан сўнг ўз рейтингини 20 очкога яхшилаб, онлайн жадвалида 22-ўриндан 12-ўринга кўтарилди.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
👍 50👏 14❤ 9
Repost from Rost24 | Расмий канал
Rost24.uz ўтказиб келаётган “Энг ёмон вазирлик ва идоралар” танлови бу йил ҳам ўтказилсинми?Anonymous voting
- Ҳа, бу очиқлик ва жамоатчилик назоратини кучайтиради
- Ҳа, лекин танлов тартиби яхшиланиши керак
- Йўқ, бу таққослашлар салбий муҳит яратади
- Фойдаси йўқ. Улар ўзгармайди
- Фақат холис бўлиши керак
- Танловни ҳар 3 ойда, тез-тез ўтказиш керак
- Ўз фикримни комментда қолдираман
👍 6
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️“Бизнесни ривожлантириш банки” ҳудудларда “Очиқ эшиклар куни” ўтказмоқда
“9 декабрь — Халқаро коррупцияга қарши курашиш” куни муносабати билан ўтказилаётган Аксилкоррупция ойлиги доирасида “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ томонидан Самарқанд ва Нурафшон шаҳарларида “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди.
Банк масъуллари, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва прокуратура ходимлари, мижозлар, оммавий ахборот воситалари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирларда коррупциянинг олдини олиш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди.
Батафсил: https://rost24.uz/uz/news/2445
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
❤ 3😁 1🥴 1🤣 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️Конституция куни муносабати билан неча кун дам оламиз?
Конституция куни арафасида қуйидаги кунлар дам олинади:
🔹 6 декабрь (шанба) – 5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун иш куни;
🔹 7 декабрь (якшанба) – дам олиш куни;
🔹8 декабрь (душанба) – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
👍 6❤ 5
