uk
Feedback
Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги

Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги

Відкрити в Telegram

Ушбу каналда ўзбек тилида кўпчилик йўл қўядиган турли хатоликлар ва уларни бартараф қилиш ҳақида сўз боради. Лотин алифбосида: @xatoliklar_lotin Имло бўйича саволлар: @xatoliklarbot Админ: @nuqtavergul Моддий қўллаб-қувватлаш: t.me/xatoliklar/1059

Показати більше
2025 рік у цифрахsnowflakes fon
card fon
18 996
Підписники
-1324 години
-517 днів
-24430 день
Архів дописів
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Шу кепси деганлари — янгича ва ҳангомали ўзлашма. Ўз тарихи бор. Асли насли — KFC (кей-эф-си), яъни Кентукки штатидаги қовурилган товуқ гўшти деган сўзларнинг қисқартмаси. Бренд номи билан муайян нарсани ифодалашяпти, худди “Tefal” деганда электр чойнакни назарда тутгандек. Кепси ҳозирча сўзлашув услубида ишлатиляпти, лекин бир неча йилдан кейин “махсус усулда қовурилган товуқ гўшти” деган изоҳ билан луғатларга кириб қолса, ҳайрон бўлманг. *Расм обуначиларимиздан @xatoliklar
Показати все...
😁 71🤣 36👍 22🔥 6🌚 3❤‍🔥 2💯 2🥰 1
Қай бири тўғри?Anonymous voting
  • Ассалому алайкум | Assalomu alaykum
  • Ассалому алейкум | Assalomu aleykum
0 votes
👍 77😁 19💯 17🔥 5🤝 5❤‍🔥 2
Қай бири тўғри?Anonymous voting
  • Ассалому алайкум | Аssalomu alaykum
  • Ассалому алейкум | Аssalomu aleykum
0 votes
🔥 1🤔 1🤝 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Тадбиркорлардан дадил юриш бўлибди. Бошқалар ўрнак олса арзийди. Майда камчиликлари бўлиши мумкин, лекин асосийси — ўзбек тилига кўрсатилган ҳурмат. Сиз нима дейсиз? @xatoliklar
Показати все...
👍 323🔥 64👏 43❤‍🔥 14😁 8💯 3🥰 1
Яхши фазилат бўлмайдими? Плеоназм мавзусини аввал батафсил ёритганмиз. Бу гапда бир тушунчани ифодаловчи бир нечта сўзларни (ортиқча) қўллашдир. Масалан, “тепмоқ” сўзида айнан оёқ ҳаракати назарда тутилади, шу боис “оёғи билан тепди” дейиш нотўғри бўлганидек, фазилатни яхши ёки ёмон дейиш ҳам хато бўлади. Чунки “фазилат” сўзининг ўзи яхши хислат, ижобий тараф, афзаллик деган маъноларни англатади. Аммо, диққат қилинг, фазилатлар ичида бошқаларидан яхшироқлари бўлиши мумкин: Ҳалоллик энг яхши фазилатдир (яъни фазилатлар ичида энг яхшисидир). Қандай айтса, тўғри бўлади? Яхши фазилат ❌ Фазилат ✅ Яхши хислат ✅ Ёмон фазилат ❌ Ёмон хислат ✅ @xatoliklar
Показати все...
👍 93🔥 17🤝 9👏 5❤‍🔥 2🤬 1
Қай бири тўғри?Anonymous voting
  • Яхши фазилат
  • Ёмон фазилат
  • Иккови ҳам хато
0 votes
👍 36🤔 9❤‍🔥 4🌚 3💯 3😱 2🔥 1🐳 1
Қай бири тўғри?Anonymous voting
  • Дислайк | Dislayk
  • Дизлайк | Dizlayk
0 votes
👍 47😁 22😱 13🔥 7🤬 5❤‍🔥 1💯 1🤝 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Вебинар нима? Бу сўз инглизча web-based seminar жумласидан ҳосил бўлган, маъноси — интернетда ўтказиладиган семинар. Бу жонли тарзда онлайн ўтказиладиган тақдимот ёки маъруза. Ўзбек тили луғатларидан ҳали ўрин олиб улгурмаган, аммо кундалик ҳаётимизда анча муомалага кириб қолган сўзлардан. Энди бу сўзнинг маъноси ва тўғри ёзилишини ўрганиб олдик. Imarat брендига эса яхши копирайтер тилаб қоламиз. Вибенар | Vibenar ❌ Вебинар | Vebinar ✅ @xatoliklar
Показати все...
👍 46😁 13🔥 9❤‍🔥 1🤔 1💯 1
Қай бири тўғри?Anonymous voting
  • Вебинар | Vebinar
  • Вибенар | Vibenar
0 votes
👍 33🔥 4🤝 4😁 3💯 2❤‍🔥 1
Қай бири тўғри?Anonymous voting
  • Сурп | Surp
  • Суруп | Surup
0 votes
👍 29😁 10🔥 6😱 4💯 4🤝 4🤬 2❤‍🔥 1
Қабул ёпиляпти Ўқувчилар етарлича йиғилди. Бугун-эрта уларни махсус гуруҳга қўшиб, бирламчи маълумотларни берамиз. Ҳафта бошидан 1-дарсни тақдим этамиз. Курсга ёзилишга улгурмай қолганлар бўлса, бу сизга охирги имконият. @Copywriting_Support
Показати все...
👍 17🌚 6❤‍🔥 4🤝 3🔥 2
Сут маҳсулотиAnonymous voting
  • Қурут | Qurut
  • Қурт | Qurt
0 votes
👍 39😱 36😁 12💯 6🤬 4🔥 2❤‍🔥 1🤝 1
Қай бири тўғри?Anonymous voting
  • Муруч | Muruch
  • Мурч | Murch
0 votes
👍 27💯 23🔥 5🤣 5😱 3🌚 2❤‍🔥 1
Қай бири тўғри?Anonymous voting
  • Туруп | Turup
  • Турп | Turp
0 votes
👍 42🔥 9😱 8💯 7🤣 2❤‍🔥 1👌 1
Тез кунда дарсларни бошлаймиз Курсда ўқимоқчи бўлиб, тўлов қилишга улгурмаганлар, тезроқ отни қамчилаб қолинг. @Copywriting_Support
Показати все...
🔥 16👍 11🤝 3❤‍🔥 1😁 1
Обуначилар айтишяпти: ChatGPT бор-ку, копирайтинг курси нимага керак? Мантиқан тўғри савол. Мен бу саволга шундай жавоб бераман: айнан ChatGPT борлиги учун ҳам сиз копирайтинг курсида ўқишингиз керак. Тасаввур қилинг: 1. Болалар учун инглиз тилини ўқитиш марказини реклама қилиш керак. ❌ ChatGPT (ёки курсда ўқимаган одам) ёзади: — Инглиз тилини тез ва осон ўрганинг. Тажрибали устозлар, замонавий усуллар билан. Ҳозироқ қўнғироқ қилинг! 👉 Сийқаси чиққан жумлалар. Зерикарли ва эътиборни тортмайди. Пул тўлайдиган одамга қарата ёзилмаган. ———————————— ✅ Курсни битирган копирайтер эса ёзади: — Устозларига қулоқ солмаётган фарзандингиз учун ёшларбоп инглиз тили. Мактаб ёдлашни ўргатади, Netflix тинглашга одатлантиради, биз эса гапир — қўрқма, деймиз. Бизда ҳеч ким эснаб ўтирмайди. 👉 Бу матнни ёзиш учун копирайтер муаммони ўрганган, эътиборни пул тўлайдиган одамга қаратган ва ёшларга мўлжалланганини билдириш учун улар тилидан фойдаланган. ———————————— Яна бир мисол: 2. Кичик қандолатчи рекламаси ❌ ChatGPT (ёки курсда ўқимаган одам) ёзади: — Буюртма асосида сифатли ва мазали домашний торт ва пишириқлар. 👉 Жозибаси йўқ, қуруқ матн. ✅ Курсни битирган копирайтер эса ёзади: — У узукка “йўқ” деди-ю, тортни кўриб “ҳа” деворди! Эҳтиёт бўлинг: бу пишириқлар ўрганиш ва яна буюртма қилиш истагини чақиради. 👉 Бу ерда юмор, ҳиссиёт ва бренд оҳанги бор. Ўқиган одамни ҳолатни тасаввур қилишга ундайди ва қизиқиш уйғотади. ———————————— Демак, ChatGPT 99% ҳолатда қолип гаплар, одатий жумлаларни чиқариб беради. Ҳали унчалик ҳам креатив эмас. У аниқ, мақсадли ва диққатни тортадиган натижа чиқариб бериши учун тўғри промт териш ҳам муҳим. Тўғри промт териш учун копирайтинг, маркетинг ва психология асосларини билиш талаб қилинади. 🎯 Курс сизга нима учун керак экан? • Матн ёзиш учун эмас, копирайтер каби фикрлашни бошлаш учун. • Ҳозир ChatGPT имкониятларининг 20 фоизидан фойдаланаётган бўлсангиз, 200 фоизидан фойдаланиш учун. • ChatGPT билан ўзини копирайтер ҳисоблашни бошлаганлардан ажралиб туриш учун. Бу ўйинда фақатгина ўйин қоидаларини билганлар ғолиб бўлади. Қоидалар ҳақида эса курсда билиб оласиз. @Copywriting_Support @xatoliklar
Показати все...
👍 63🔥 17👏 12😁 4🤬 2❤‍🔥 1🤔 1👌 1
Натижа бўлмаса, пул ҳақиқатан ҳам қайтариладими? Пул қайтарилишининг шартлари бор: — 12 та дарсни тўлиқ кўриб чиқиш — устоз назорати хизмати олинган бўлса, вазифаларни тўлиқ топшириш (акс ҳолда, ҳеч бўлмаганда 3-4 та вазифани мустақил бажариш) — ҳеч қандай натижа олинмагани ҳақида бизга хабар бериш. Шу кунгача тақрибан 400 кишидан 4 киши пулини қайтариб олган. Аммо курсдан натижа ололмагани учун эмас, ўзининг шахсий муаммолари бўлгани учун — ё дарсларда қатнаша олмаган, ё тўлаган пули ўзига зарур бўлиб қолган. Шартларни бажармай, тўлов қайтарилишини сўраганларга пул қайтарилмайди. Чунки дарсларни кўриб чиққан одам муқаррар бирор нима олади, билмаганини ўрганади, энг камида дунёқараши ўзгаради, ҳаётга бошқача нигоҳ билан қарашни бошлайди. Батафсил: https://teletype.in/@xatoliklar/kurs-noyabr Тўлов: 9860 3501 4202 2168 (R. A.) Мурожаат: @Copywriting_Support
Показати все...
👍 23🤝 6🔥 5❤‍🔥 1👏 1
Копирайтинг курси бўйича саволлар кўп экан. Лекин админимизга савол билан мурожаат қилишга ҳам эринчоқлик қилаётганлар бор. Саволингизни шу пост остига изоҳ сифатида ёзинг. Сиз учун шахсан ўзим жавоб бераман.
Показати все...
👍 19🔥 8😁 3❤‍🔥 2🐳 1
Қай бири тўғри?Anonymous voting
  • Мурожаат | Murojaat
  • Муроожат | Muroojat
0 votes
👍 40🤝 8😁 3❤‍🔥 1🔥 1
Қабул очилди 3 ой деганда янги гуруҳга қабул очдик. Асосий маълумотлар: — копирайтинг нима?бу соҳа кимлар учун?нималарни ўрганаман?бошқа курслардан фарқи Курс давомийлиги: 1 ой (12 та видеодарс) Курс нархи: 1 млн сўм Устоз назорати (қўшимча хизмат): 250 минг сўм 🔥 Биринчи тўлов қилган 3 кишига курс нархидан 25% чегирма бор, яъни 250 000 сўм қайтариб берилади. Тўлов учун: 9860 3501 4202 2168 (R. A.) Мурожаат қилинг: @Copywriting_Support
Показати все...
🔥 13👍 10❤‍🔥 4🌚 2🤝 2