uk
Feedback
Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги

Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги

Відкрити в Telegram

Ушбу каналда ўзбек тилида кўпчилик йўл қўядиган турли хатоликлар ва уларни бартараф қилиш ҳақида сўз боради. Лотин алифбосида: @xatoliklar_lotin Имло бўйича саволлар: @xatoliklarbot Админ: @nuqtavergul Моддий қўллаб-қувватлаш: t.me/xatoliklar/1059

Показати більше
2025 рік у цифрахsnowflakes fon
card fon
18 993
Підписники
-1424 години
-657 днів
-24430 день
Архів дописів
Копирайтинг курсини сўраб туришибди. Янги гуруҳга қабул очайликми?
Показати все...
🔥 57👍 42🤣 13💯 3🤯 2❤‍🔥 1🤬 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Вергулми ёки нуқта? Биргина тиниш белгиси гапнинг маъносини бутунлай ўзгартириб юбориши мумкин. Расмдаги гапда санаб ўтилган уюшиқ бўлаклар феълга боғланиб қолган, яъни шу-шу сифатлар талаб этилмайди, деган маъно ҳосил бўлган. Қандай ёзиш керак эди? Хушмуомалалик билан гапни тугатиб, тажриба талаб этилмаслигини алоҳида гап қилиб ёзиш керак эди. Талаблар: мулоқот қилиш ва жамоада ишлаш қобилиятлари, озодалик, қатъият, хушмуомалалик. Иш тажрибаси талаб этилмайди. ✅ Сиз қандай ёзган бўлардингиз? *Расм обуначиларимиздан @xatoliklar
Показати все...
👍 118🤣 43🔥 12😁 7
Ўзбек лотин алифбосида қай бири тўғри?Anonymous voting
  • Abdullaev
  • Abdullayev
0 votes
👍 62😁 26💯 11🔥 7🤔 4😱 3🕊 1
Қай бири тўғри?Anonymous voting
  • Тонг отганда, қушлар сайраган бўларди.
  • Тонг отганда қушлар сайраган бўларди.
0 votes
👍 52😱 28🤔 11💯 8👏 3🥰 2🔥 1🤯 1🕊 1
Қай бири тўғри?Anonymous voting
  • Тонг отганда, қушлар сайрайди
  • Тонг отганда қушлар сайрайди
0 votes
👍 68💯 22😱 7🔥 3🤔 3👌 1🕊 1🐳 1
ChatGPT ҳақида икки оғиз Мендан кўпинча матнлар ёзиш ва уларни таҳрирлашда ёрдам бера оладиган ChatGPT ҳақида сўрашади. У ҳақиқатан ҳам ақллими? Албатта, у мантиқли, мазмунли ва таъсирли матнлар ёза олади. Лекин ҳар қандай тиниқ кўзгу ҳам атрофдаги дунёни аниқ акс эттиради, аммо ҳеч ким кўзгуни ақлли деб айтмайди. ChatGPT ҳам инсон фикрини акс эттиради, яъни у фақат ўзига берилган маълумотлар асосида ишлайди. Ундан чиққан ғоялар янги эмас, балки олдинги миллионлаб билимларнинг таҳлили ва қайта ишланган варианти. Шунинг учун ChatGPT доно эмас, балки ўта яхши ташкил этилган восита. Бугун унинг имкониятлари ақл бовар қилмас даражага чиқди. У яхши ёрдамчи — кундалик саволларга жавоб беради, матнларни таҳрир ва таржима қилади, янги марраларга илҳомлантиради. Аммо унга тўлиқ ишониш эмас, балки ундан фойдаланиш керак. Ахир қалам ҳам ўз-ўзидан китоб ёза олмайди, шундай эмасми? Стюарт Расселнинг “Сунъий интеллект” китобидан илҳомланиб ёзилди.
Показати все...
👍 142🔥 44💯 9🕊 4
Тоғни ... қилди.Anonymous voting
  • толқон | tolqon
  • талқон | talqon
0 votes
🤔 62👍 23🤯 17🔥 9🤬 4💯 2😁 1
Қай бири тўғри?Anonymous voting
  • Натижада, ҳаммаси яхши тугади
  • Натижада ҳаммаси яхши тугади
0 votes
👍 78🔥 13💯 13😁 3🤔 2🐳 1
Қўрқинчли хатоми? Бунақа ҳолатлар унчалик ҳам катта хато ҳисобланмайди, чунки унга саводсизлик туфайли эмас, шунчаки теришда шошқалоқлик ва эътиборсизлик туфайли йўл қўйилган. Матн билан ишловчи мутахассис сифатида айта оламан: ҳар қандай кучли муҳаррир/мусаҳҳиҳ ҳам баъзида хатоларни ўтказиб юбориши, керакли жойларни кўзи илғамай қолиши мумкин. Чунки у инсон — толиқади, диққати тарқайди, кўзи хиралашади. Умуман, инсон омили бор жойда камчилик бўлади. Шунинг учун ҳеч толиқмайдиган, бирорта ҳарфни эътибордан четда қолдирмайдиган технология имкониятларидан ҳам фойдаланиб туриш керак. Масалан, Tahrirchi'дан. @xatoliklar
Показати все...
👍 96😁 25🔥 7👏 6❤‍🔥 4💯 2🥰 1🕊 1🌚 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Сал аввалроқ жўнатишган экан. Телевидениедаги хатоларга одам ўрганиб ҳам қолди. Лекин келиб-келиб “президент” сўзида ҳам адашадими? Президнет ❌ Президент ✅ *Расм обуначиларимиздан @xatoliklar
Показати все...
😁 91🤯 26👍 20😢 15🤣 8❤‍🔥 2👏 2🥰 1😱 1👌 1🌚 1
Сўзнинг заволи ҳақида икки оғиз сўз... Тилнинг миллий табиатини ҳис этмаган одам нимани таржима қилмасин, аслият тили жодусига берилиб, “аслига тўғри” қилиб ағдариб кетаверади. Русча “принимать” — энг кўп қўлланадиган, аммо ҳамиша хато ўгириладиган сўзлардан бири. Ҳа, унинг илк маъноси — “қабул қилмоқ”дир. Аммо исталган ўринда эмас-да. “Мы приняли решение” деган калима ўзбек тилида “Биз шундай қарорга келдик” бўлади, “Биз шундай қарор қабул қилдик” эмас. Ахир қарорни кимдан қабул қилиб оламиз? Шу тариқа “Парламент принял закон”ни тили бузилмаган ўзбек “Парламент қонун чиқарди” дейди, “Указ, принятый Президентом” жумласи “Президент чиқарган фармон” бўлади. Чунки давлат раҳбари фармонни бировдан қабул қилиб олмайди, акс ҳолда, фармон берган эмас, бажариш учун қабул қилган бўлиб қолади. Манба: Таржима ва тил, Зуҳриддин ИСОМИДДИНОВ @xatoliklar
Показати все...
👍 91🔥 16👏 10👌 5
🟡 Йил сарҳисоби (2024) “Ҳечдан кўра кеч” деганларидек, ўтган йил сарҳисобини қилиб қўйсак. 2024 йилда (ўзим ва кичик жамоам) эришганларимиз мен ўйлаганчалик катта бўлмади, аммо ютуқларни умуман йўқ ҳам деб бўлмайди. Баъзиларини санаб ўтсак: ▪️ «Тўғри копирайтинг» муаллифлик курсим ўқувчилари сони 400 га етди. ▪️ Saber Publisher таҳририяти билан ҳамкорликни йўлга қўйдим. ▪️ 4 та агентлик билан ҳамкорликни давом эттирдим, булар: Minim Design, McCann Tashkent, Wunder Digital (Samsung), Web Promotion. ▪️ Oyina платформаси учун интервью бердим. ▪️ Ўзим истаган BYD E2 электромобилини олдим. ▪️ Экран диагонали нақ 12.4 дюйм бўлган кучли планшет олдим. ▪️ Ёшлар ишлари агентлигининг 1000kitob лойиҳаси доирасида Стюарт Расселнинг “Инсонга мос сунъий интеллект” китобига муҳаррирлик/мусаҳҳиҳлик қилдим. ▪️ Отабек Маҳкамовнинг “Юксаклик сари тасодиф бўлмаган 100 та учрашув” номли китоби қайта нашр этилди, у учун қайта таҳрир/тасҳиҳ қилинди. ▪️ @xatolik_bot конвертация ботимизни такомиллаштириш устида ишладик, тез орада янги талқинда ишга тушади. ▪️ Ғиёсиддин Юсуф ва Надия Рамазон муаллифлигидаги “Солиҳалар гулшани” китобига мусаҳҳиҳ бўлиш насиб этди. ▪️ oncogid.uz сайтини ўзбек тилига ўгирдик. ▪️ Яна тиббиёт, тадбиркорлик, қурилиш, маркетинг, публицистика ва бошқа йўналишларидаги бир қанча лойиҳалар учун копирайтинг, таржима, таҳрир ва тасҳиҳ хизматларини кўрсатдик. 2024 йилда сиз қандай ютуқларга эришдингиз?
Показати все...
👍 134🔥 33👏 25❤‍🔥 4🥰 2🕊 1💯 1
Савол: ёққанда ёки ёғганда? Бу саволга жавоб матн қайси алифбода ёзилишига қараб турлича бўлади. Биз ҳануз икки алифбодан бирдек фойдаланаётган давлат бўлиб қолаётган эканмиз, ҳар иккисининг қоидаларини билиб қўйганимиз ўринли бўлади. — Кирилл алифбосида Ўзаги ғ ҳарфи билан тугайдиган сўзларга -га, -ган, -ганча, -гунча, -гани каби қўшимчалар қўшилса, талаффузда ҳам, ёзувда ҳам товуш алмашиши (қ + қа) кузатилади: Тоғ + га = тоққа Ёғ + ган = ёққан Оғ + гунча = оққунча — Лотин алифбосида Ўзаги g‘ ҳарфи билан тугайдиган сўзларга -ga, -gan, -gancha, -guncha, -gani каби қўшимчалар қўшилса, фақатгина нутқда товуш алмашиши кузатилади (q + qa), ёзувда эса аслича қолаверади (g‘ + ga): Tog‘ + ga = tog‘ga Yog‘ + gan = yog‘gan Og‘ + guncha = og‘guncha — Талаффузда Аслида, талаффузда ҳам товушлар ўзгаради: боши оққан томонга кетди, қор ёққанда боққа борамиз. Аммо сўнгги пайтларда аслича айтиш ҳам урфга киряпти. Балки, бир неча йиллар ўтиб, сўзлашувдаги ҳолат таъсирида ёзилганидек айтилиши (bog‘ga, yog‘ganda...) меъёрга айланиб қолар. — Демак, ёзувда: Қор ёғганда ❌ Қор ёққанда ✅ Qor yoqqanda ❌ Qor yog‘ganda ✅ @xatoliklar
Показати все...
👍 101🤯 40🔥 16🤔 10😁 3❤‍🔥 2👌 2🥰 1
Енг шимариб “Астойдил, жон-жаҳди билан” маъносини билдиради. Бу иборанинг юзага келиши халқимизнинг кийиниш маданияти билан боғлиқ. Маълумки, аввал енги калта кийим кийиш урф бўлмаган, айниқса, ўзбек аёллари кийимларининг енги, шаръий қоидаларга кўра, қўл бармоқлари бошланадиган жойгача бўлган. Шу сабабли бирор юмуш бажаришдан олдин кир бўлмаслиги, халақит қилмаслиги учун кийим енги шимариб олинган. Масалан, “Нусратилла почча енг шимариб, ошга қўл узатди” (Мурод Мансур, Жудолик диёри), “Асқаралининг келини енг шимариб таппи ёпарди” (Тоҳир Малик, Девона) гапларида қаҳрамонлар, ҳақиқатан, кийим енгини шимариб ишга киришган. Аммо кейинчалик кийимлар енги қисқаргач, енгил-елпи ишларни бажариш учун, дейлик, кўйлак енгини шимариш шарт бўлмай қолган. Натижада енг шимариб бирикмаси кўчма маънода қўлланишни бошлаган ва шу кўчма маъноси билан бирга иборалашган. Масалан: “Бугун, шанба куни, эрталабдан таҳририятга келиб, енг шимариб ишлаб ўтирсам, қўнғироқ бўлиб қолди”. (А.Мелибоев, Қирқ бешинчи бекат) жумласида бирон-бир юмушни “астойдил, жон-жаҳди билан” қилмоқ маъносида келган. Ёрқинжон Одилов @xatoliklar
Показати все...
👍 74🔥 13❤‍🔥 8🥰 1👌 1🕊 1
Бир _______ қолди.Anonymous voting
  • баҳя | bahya
  • бахя | baxya
0 votes
🤔 53👍 37🤯 24❤‍🔥 4🤣 4👏 3🔥 2🐳 2💯 2🥰 1
Қай бири тўғри?Anonymous voting
  • Кулимсирамоқ | Kulimsiramoq
  • Кулумсирамоқ | Kulumsiramoq
0 votes
👍 36🔥 8❤‍🔥 1💯 1
Қай бири тўғри?Anonymous voting
  • Ковламоқ | Kovlamoq
  • Кавламоқ | Kavlamoq
0 votes
😱 70👍 45🤣 17🤯 9👌 5🌚 5💯 4❤‍🔥 2🤬 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Тежамкорлик ва эътиборсизлик Hilton Garden Inn деган анчагина йирик меҳмонхоналар тармоғи ҳақида кўпчилик эшитган, дунёнинг 62 та мамлакатида мингдан ортиқ меҳмонхонаси бор. Меҳмонхона даражаси бўйича ўрта ва юқори сегмент учун. Расмда кўриб турганингиз — Термиздаги Hilton Garden Inn меҳмонхонаси. Бу ерда эътиборни матнга эмас, расмга қаратамиз. Одатдагидек, бу ерда ҳам "ҳаммасини ўзимиз эплаймиз, осон-ку" қабилида иш кўрилган — пул тежаб қолинган. Яъни эълондаги расмда Canva'нинг ҳимоя белгиси (watermark) турибди. Бу дегани, “дизайнер” платформанинг бепул версиясидан фойдаланган ва ҳатто ҳимоя белгисига аҳамият бермаган. Бу худди “Lorem ipsum...” ёзуви билан эълон осишга ўхшайди. Премиум тоифасидаги меҳмонхона тармоғи учун бу анчагина хунук ҳолат. *Расм обуначиларимиздан @xatoliklar
Показати все...
👍 49😁 8💯 6🔥 5❤‍🔥 4😢 3🤔 2
«Ундай эмас, бундай бўлади. Сизлар адашяпсизлар!» Ижтимоий психологияда Даннинг-Крюгер эффекти деган тушунча бор. Бу нима дегани? — Бирор соҳада етарлича малакага эга бўлмаган одамда ўзига бўлган ишонч жуда юқори бўлишини кузатганмисиз? Бунақа одам ўзини профессионал, тажрибали мутахассис деб ҳисоблайди. Қобилиятларини юксак баҳолагани боис қилаётган хатоларини кўра олмайди, бошқаларнинг гапларини инкор қилади. — Ўз ишининг ҳақиқий устаси бўла туриб, қобилиятларини етарлича баҳоламайдиган, ишончсизликдан азият чекадиган одамларни ҳам учратган бўлсангиз керак. Мана шу ҳодиса Даннинг-Крюгер эффекти дейилади. Соддароқ тушунтирсак, билими оз бўлган одам ўзига катта баҳо беради, билими юз чандон кўп одам эса ўзини ерга уради. Қизиқ жиҳати, билимсизнинг ўзига бўлган ишончи манманликдан эмас, кўпроқ билимсизлигини билмаслиги туфайли бўлади. Билимли одамнинг ўзини ерга уриши эса камтарликдан эмас, шунчаки ўзига тўғри баҳо бера олмаслигидан бўлади. Даннинг-Крюгер эффекти деган тушунча яқиндагина — 1999 йилда илгари сурилган бўлса-да, бу ҳақда одамлар минг йиллар аввал ҳам фикр юритган. Келинг, Суқротнинг бир гапини эслаймиз: — Мен ҳеч нарсани билмаслигимни биламан, аммо бошқалар шуни ҳам билмайди! Бу ерда "ҳеч нарсани билмаслик" деб мажозий маънода айтилган. Ушбу иқтибосдан бир нечта хулосалар олиш мумкин: — билимсизлик ўз-ўзидан айб эмас, чунки инсон билиб туғилмайди, ҳаёти давомида билиб боради; — билимсизлигини билмаслик ва тан олмаслик — айб; — билмаслигини билиш одамни бошқалардан устун қилади. ____________________________ Нима қилиш керак? Биринчи тоифадаги одамда ўзига бўлган ишонч шу қадар юқорики, ҳатто хатоларини ҳам ютуқдек қабул қилади. Агар сиз шундай одамга йўлиқсангиз, у билан ортиқча баҳслашманг, фойдаси йўқ. Ягона ечим — у қайси соҳада ўзини мутахассис деб билса, уни ўша соҳанинг ҳақиқий мутахассислари даврасига тушириб қўйиш. Ҳақиқий мутахассислар қандай бўлиши кераклигини у ўз кўзлари билан кўрсагина унинг шира босган кўзлари очилади, оёғи қайтиб ерга тегади, ўзига бўлган ортиқча ишончи меъёрга келади. Агар иккинчи тоифадаги инсонга йўлиқсангиз, шунчаки унга: — у билган нарсаларни ҳамма ҳам билавермаслигини, — у қилган ишни ҳамма ҳам қила олмаслигини, — у осон деб ўйлаган нарсалар оддий одамлар учун осон эмаслигини тушунтириш керак. @xatoliklar
Показати все...
👍 105👏 20🔥 18💯 9❤‍🔥 6👌 4
Қай бири тўғри?Anonymous voting
  • Қувғин қилинди
  • Қувғун қилинди
0 votes
🤔 101🌚 35👍 21😁 15😱 14🕊 3❤‍🔥 2