uk
Feedback
Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги

Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги

Відкрити в Telegram

Ушбу каналда ўзбек тилида кўпчилик йўл қўядиган турли хатоликлар ва уларни бартараф қилиш ҳақида сўз боради. Лотин алифбосида: @xatoliklar_lotin Имло бўйича саволлар: @xatoliklarbot Админ: @nuqtavergul Моддий қўллаб-қувватлаш: t.me/xatoliklar/1059

Показати більше
2025 рік у цифрахsnowflakes fon
card fon
18 988
Підписники
-924 години
-737 днів
-24530 день
Архів дописів
Оқ қоғозни қачон қоралаймиз? Ёзиш билан шуғулланадиган барча мутахассисларда битта умумий муаммо бор — оқ қоғоздан қўрқиш. Иш бор, пул тўлашяпти, аммо ўзингиздан мазмунли бир нарса чиқара олмайсиз. Натижада қўрқув, кайфиятсизлик бўлади, муддатлар ўтиб кетади. Сизлар учун Telegram'нинг «энасини кўрсатган» копирайтерлардан тавсияларни тўплаб қўйдик. Уларнинг кўп қисмини билсангиз ҳам керак, аммо такрорлаш зарар қилмайди. Оқ қоғоздан қўрқмаслик учун: 1. Миянгизни бўшатинг Хонада изғинг, 15-20 дақиқа ухлаб олинг, деразадан каллангизни чиқариб, чуқур нафас олинг. Миянгизни бўшатиш учун нима қилсангиз қилинг. 2. Тасаввурингиздаги дўстингиз қани? У сизни тинглайди, фикрларингизни танқид қилмайди, устингиздан кулмайди, ишдан ҳайдаб юбормайди. Хижолат тортмай истаганингизни айта оладиган ягона инсон шу. Унга бор фикрларингизни тўкиб солинг, кейин уларнинг ичидан мавзуга мосроқ ғояни танлаб оласиз. 3. Ўртасидан бошланг Охиридан бошласангиз ҳам бўлади. Кўпинча сиз кириш қисмини ёза олмаганингиз учун қийналасиз, шунинг учун бошқа қисмдан ёзишни бошлайверинг. 4. Масалага бошқа тарафдан боқинг Бир нуқтага қараб тураверсангиз, кўзингиз чарчайдими? Худди шу каби мия ҳам чарчаши мумкин. Маълумотларга очиқ бўлинг: трендлар билан танишинг, мемларни кўринг, ўзингизга ёқадиган нарсаларни ўқинг. Мавзу билан бундай аралаш усулда танишиш орқали сиз нафақат муаммога ҳар тарафдан назар сола оласиз, балки касбий дидни ҳам ривожлантирасиз. 5. Қисқасини айтганда... Ҳар қандай ҳолатда ишлайдиган усул. Матнни «қисқасини айтганда...», «хулласи калом...», деган жумлалар билан бошлаб кўринг, гаплар ичингиздан булоқ бўлиб чиқишига ҳайрон қоласиз кейин. Вақт ва тажрибада синалган усул. Охирида заруратга кўра таҳрирлайверасиз. #копирайтер @xatoliklar
Показати все...
👍 65👏 9🔥 8😁 5👌 3❤‍🔥 2💯 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Яқин кунларда «Алоҳида мавзу»нинг тил мавзусига бағишланган сони чиқиб қолади. Суҳбатда ўзбек тили, алифбо ва имло ислоҳи, тил мавқеи, ўзлашма сўзлар имлоси масалалари кўтарилди. Айтмоқчи бўлган гапларимнинг кўп қисмини ҳаяжон туфайлими, диққатимни жамлай олмаганим сабаблими, — тўғри ифодалай олмадим. Тил мавзусига бефарқ бўлмасангиз, секин-аста бу фикрларимни тўлиқроқ ва аниқроқ баён қилиб бораман. Насиб бўлса, лойиҳанинг бу сони тил байрамига премьера бўлади. @Abduazim_uz
Показати все...
👍 70🔥 22👏 4🤣 3❤‍🔥 2🤔 2💯 1
Қай бири тўғри?Anonymous voting
  • Байроқ ҳилпираб турибди
  • Байроқ ҳирпираб турибди
0 votes
👍 66💯 24🔥 13😁 11🐳 4🕊 3❤‍🔥 1
Копирайтинг бу шунчаки матн ёзиш эмас Копирайтинг ҳеч қачон шунчаки матн ёзиш ҳақидаги касб бўлмаган. Унинг негизида доимо ғоя, ижодкорлик ва санъат туради. Бу касбни чуқурроқ ўрганиб, янги инсайтлар топиб ривожланишни истасангиз, ҳамкасбим Саид Назриллаевнинг блогига қўшилинг. Саид — TAF! фестивали талқинига кўра Ўзбекистондаги №1 агентлик дея тан олинган Lokals CA бош копирайтери, ўтган йили эса халқаро Cannes Young Lions фестивалида бутун дунё миқёсида 5-ўринни эгаллаган креатив копирайтер. Маҳаллий ва халқаро трендлар, копирайтер учун муҳим фикрлар ва мулоҳазалар, самарали рекламага мисоллар — ҳаммаси «Ўзбекча ёз!» блогида. @ozbekchayoz
Показати все...
👍 27🔥 15🤔 2❤‍🔥 1
Қай бири тўғриAnonymous voting
  • Баҳорнинг сўнгги тонги
  • Баҳорнинг сўнги тонгги
  • Баҳорнинг сўнги тонги
0 votes
👍 86😱 33😁 13💯 13🔥 10❤‍🔥 2🤬 2👌 2🕊 1
Бу каналда мени кўпчилик билади, аммо яна бошқа копирайтерларни ҳам таниб олсангиз, зарар қилмайди. Ўзбек копирайтинги намояндалари ўзи унчалик ҳам кўп эмас. Обуна бўлиб қўйинг 👇 📌 Копирайтерлар каналлари
Показати все...
👍 29🔥 4👏 3💯 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
— Сиз кимсиз? — Ҳеч ким! — Лавозимингиз қандай? — Ҳеч ким деяпман-у. Шунчаки бўшлиққа ўринбосарман, бўшлиқ вазифасини бажараман. *Расм обуначиларимиздан @xatoliklar
Показати все...
🤣 364😁 33👍 22😢 15🔥 5😱 3❤‍🔥 2🌚 1💯 1
Қай бири тўғри?Anonymous voting
  • Довруғ | Dovrug‘
  • Довруқ | Dovruq
0 votes
👍 75🤔 39😱 20😁 11🔥 8🤯 7👏 4🤬 4🌚 3❤‍🔥 2💯 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Сўнгги пайт ё коланинг копирайтери алмашган, ё унинг баннерларини дўкон/ресторанларнинг ўзи ёзяпти. Ойила | Oyila ❌ Оила | Oila ✅ *Расм обуначиларимиздан @xatoliklar
Показати все...
👍 78😁 52🔥 5🤯 4🤬 1🌚 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Эшитганимизни ёзсак ҳам майли, биладиганларимизга асосланиб қўшиб ҳам қўйишимиз ортиқча. Минтал арифметика ❌ Ментал арифметика ✅ Чорт ❌ Чўт ✅ *Расм обуначиларимиздан @xatoliklar
Показати все...
🤣 151😁 93👍 16🤯 5😱 5🔥 3😢 2🌚 2🤬 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Ҳуқуқий саводхонлик яхши, аммо телемуҳаррирга имловий саводхонлик муҳимроқ. *Расм обуначиларимиздан @xatoliklar
Показати все...
👍 79😁 37😱 4🔥 3😢 2👏 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Манфаатли билим сизни ҳеч қачон хор қилиб қўймайди, шунинг учун иккиланманг, ўқинг. #ўқувчилар
Показати все...
👍 72🥰 5🕊 2❤‍🔥 1
Одамларга йўл кўрсатувчи шамчироқ бўлмиш устоз ва мураббийлар, байрам муборак бўлсин!
Показати все...
👍 127👏 22🔥 13❤‍🔥 5🕊 5
Таржимоннинг иши қийин Латифалар, ҳажвиялар, мақолларни таржима қилиш осон иш эмас. Бир куни икки тараф музокара ўтказаётганда биринчи тараф ҳазил гап айтибди. Бу ҳазилни тўғри таржима қила олмаслигини тушунган таржимон иккинчи тарафга шундай дебди: «Бу одам ўзига кулгили туюлган бир гап айтди. Мен уни сизга ҳам кулгили бўладиган ҳолда таржима қилиб бера олмайман, шунинг учун мен гапимни тугатганимда сиздан кулиб қўйишни илтимос қиламан». Таржимоннинг иши қийин, уларнинг меҳнатини ва вақтини қадрлаш керак. Халқаро таржимонлар куни билан табриклайман, ҳурматли ҳамкасблар! @xatoliklar
Показати все...
👍 107😁 42🔥 16🥰 3❤‍🔥 2
Бошланғич даражадаги копирайтерни қийнайдиган масалалар: — "Сиз" сўзини бош ҳарф билан ёзайми ёки кичик? — Пулни белгилар сонига қараб олайми ёки матнлар сонига? — Сарлавҳада нечта сўз бўлиши керак? — Матн қанчалик креатив бўлиши керак? — "Ҳисобланади" деган сўзни ишлатса бўладими ёки йўқ? Малакали копирайтерни ўйлантирадиган масалалар: — Бизнес мақсадлари — Трафикнинг қизиганлик даражаси — Аудитория қизиқишлари — Қамров, конверсия, CTR — Сотув воронкаси, сторителлинг ва фактлар. Сиз қандай копирайтерсиз? @xatoliklar
Показати все...
👍 48😁 10🔥 9💯 7🤣 4❤‍🔥 3🤔 1🐳 1🌚 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Пиёда юришнинг фойдалари кўп. Масалан, мана шунақа эълонларни расмга олиш имконияти. Ҳалос | Halos ❌ Халос | Xalos ✅ *Расм ўзимдан @xatoliklar
Показати все...
👍 72😁 18👏 4💯 4😢 1🐳 1
Халқаро ҳамкорлик Биз копирайтинг бўйича Telegram'даги энг йирик канал — «Копирайтер Движ» билан расмий ҳамкорликни йўлга қўйдик. Бу канални Telegram бозори лидерлари, Teleres таҳририяти олиб боради. Энди @prepod_rus каналидаги соҳага оид фойдали ва энг янги маълумотлар каналимизда ҳам жойлаб борилади. Муҳими, постлар шунчаки таржима қилиб қўйилмайди, балки ўзбек тили руҳиятига мослаштирилади, адаптация қилинади. @xatoliklar + @prepod_rus
Показати все...
👍 54🔥 7❤‍🔥 5👏 3👌 2💯 1
Росмана ёки ростмана? Кўпчилик буни ростмана деб ёзишига сабаб сўзнинг ўзаги "рост" деб ўйлашида. Бу сўзининг ўзаги тожикча "рост" эмас, балки арабча "расм"дир. Росмана — урф-одат, маросим, таомил маъноларини англатувчи расм ва тожикча -она аффикси қўшилмасидан ҳосил бўлган сўз. Намойишкорона, тезкорона, ўзбекона каби сўзлар худди шу -она аффикси билан ясалган. Расмона нима? Расмона қуйидаги маъноларда ишлатилади: — оддий, одатдари, рисоладаги, урф-одатга тўғри келадиган; — чинакамига, астойдил, ростакамига; — расмиятчилик юзасидаги, қоидага кўра. Сўзлашув тили таъсирида аввал бу сўзнинг расмана, кейин росмана шакли пайдо бўлган. Ҳозирги кунда сўзнинг асл шакли (расмона) камдан-кам ҳолларда ишлатиляпти, росмана эса меъёрий ҳолатга айланиб боряпти. Имло луғатида сўзнинг расмана шакли берилган холос, изоҳли луғатда расмона шакли адабий сўз сифатида, расмана ва росмана эса сўзлашув тилидаги шакл сифатида тақдим этилган. Хулоса: Ростмана | Rostmana ❌ Росмана | Rosmana ✅💬 Расмана | Rasmana ✅💬 Расмона | Rasmona ✅✅ @xatoliklar
Показати все...
👍 74🔥 14💯 8❤‍🔥 3👌 2🌚 2👏 1
Қай бири тўғри?Anonymous voting
  • Росмана | Rosmana
  • Ростмана | Rostmana
0 votes
👍 69🤔 28😱 10💯 8👏 6🤬 5❤‍🔥 1
Telegram'ни янгилаганлар ва Premium аккаунти борлар бўлса, қуйидаги ҳавола орқали каналимиз учун баҳо беринг. Ҳозир каналда 1066 кишида Premium аккаунти бор экан. Баҳо бериш: https://t.me/xatoliklar?boost
Показати все...
👍 38👌 17🔥 14❤‍🔥 11🤣 9