uk
Feedback
Rasmiy xabarlar I Официальные новости

Rasmiy xabarlar I Официальные новости

Відкрити в Telegram

Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади. Ҳамкорлик учун: @Rasmiy_aloqabot

Показати більше
2025 рік у цифрахsnowflakes fon
card fon
79 690
Підписники
-80024 години
-1 4867 днів
-1 90730 день
Архів дописів
00:38
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Ватан ҳимояси – ҳар бир юрак уришидаги ҳақиқий қаҳрамонликдир! Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
Показати все...
56789.mp450.32 MB
👍 9👏 4😍 1
01:16
Відео недоступнеДивитись в Telegram
❗️Болалар учун янги йил туҳфаси: илк 3D анимацион фильм
Албатта фарзандингиз билан бориб кўринг!
Ўзбекистон тарихида илк бор 3D форматда ишланган «Sehrlandiya: қаҳрамонлик миссияси» анимацион фильмининг премьераси бўлиб ўтди. Тақдимотда Саида Мирзиёева ҳам иштирок этди.
«Она сифатида айтаман: болаларимиз ўз тилида, ўз руҳиятига яқин, замонавий мултфилмларни кўриб улғайиши жуда муҳим», — деди С.Мирзиёева.
Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
Показати все...
6.64 MB
👍 45👏 31
Шавкат Мирзиёевнинг Японияга расмий ташрифи якунига етди. Президент Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган Евроосиё Олий иқтисодий кенгашининг йиғилиши ва МДҲ етакчиларининг норасмий саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Россияга жўнаб кетди. Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
Показати все...
👍 50👏 34
00:27
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Шавкат Мирзиёев ва Санаэ Такаичи Келгуси авлодлар учун кенгайтирилган стратегик шериклик тўғрисидаги қўшма баёнотни имзоладилар. Музокараларнинг асосий натижалари: ➖ Мазкур саммитга тайёргарлик доирасида қиймати 12 миллиард доллардан ортиқ бўлган кооперация лойиҳаларининг янги портфели шакллантирилгани мамнуният билан қайд этилди. ➖ Самарқанд вилоятида Япония модели ва стандартларига асосланган махсус иқтисодий зонани барпо этиш режалари эълон қилинди. ➖ Цукуба университети билан биргаликда Тошкент шаҳрида биринчи Ўзбекистон – Япония университетини ташкил этиш режалаштирилмоқда. ➖ Дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 35 йиллиги муносабати билан 2027 йилда икки мамлакатда Маданият йиллари ўзаро ўтказилади. ➖ Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, сув ресурслари, транспорт, шаҳарсозлик, туризм, қишлоқ хўжалиги, табиий офатлар хавфини камайтириш соҳаларида келишувлар тўплами қабул қилинди. Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
Показати все...
reels_rashirenka_tg_new3.mp45.86 MB
👍 51👏 28
07:51
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Ўзбекистон тиббиётида Миллий аккредитация тизими жорий этилди Тиббиёт ташкилотларини Миллий аккредитациядан ўтказиш тизими илк бор амалиётга жорий этилди. Миллий аккредитация – тиббий хизматлар сифатини ошириш, беморлар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда тиббиёт муассасаларида сифат маданиятини шакллантиришга қаратилган замонавий ва тизимли механизмдир.
Ушбу тизим Президентимиз бошчилигида соғлиқни сақлаш соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг муҳим таркибий қисмларидан бири  бўлиб, тиббиёт ташкилотлари фаолиятини хавфсизлик, самарадорлик ва миллий ва халқаро стандартлар асосида баҳолаш имконини беради.
Аккредитация жараёнлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази томонидан мувофиқлаштирилади. Марказ томонидан Тиббиёт ташкилотларини аккредитациялаш Миллий стандартлари халқаро талаблар ҳамда маҳаллий тажриба асосида ишлаб чиқилган бўлиб, 2025 йилда расман тасдиқланди ва амалиётга жорий этилди. Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи “M-Clinic” кўп функцияли тиббиёт маркази биринчи бўлиб Миллий аккредитациядан муваффақиятли ўтди ва олий тоифа баҳосига лойиқ деб топилди. Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
Показати все...
M clinik sertifikat topshirish+2 tg.mp446.25 MB
👍 6
00:33
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Токиода «Марказий Осиё + Япония» мулоқотининг биринчи саммитида иштирок этди ва муҳим ташаббусларни илгари сурди: 🔹 Давлат раҳбарлари саммитини ҳар 2 йилда бир марта ўтказиш ва навбатдаги учрашувни Ўзбекистонда ташкил этиш таклиф қилинди. 🔹 «Марказий Осиё – Япония 2040» ҳамкорлик стратегиясини ишлаб чиқиш ташаббуси илгари сурилди. 🔹 Марказий Осиёнинг инфратузилмаси ва саноатини ривожлантириш инвестиция жамғармасини таъсис этиш таклиф қилинди. 🔹 «Марказий Осиё – Япония» рақамли хаби – рақамли ечимлар, сунъий интеллект, «буюмлар интернети», киберхавфсизлик ва инновацион иқтисодиёт соҳаларида кўп томонлама ҳамкорлик платформасини яратиш муҳимлигини қайд этди. 🔹 Минтақада сейсмик барқарорликни баҳолаш ва ошириш бўйича қўшма дастурни ишга тушириш, Тошкент шаҳрида Япония стандартлари бўйича муҳандислар, архитекторлар, қутқарув хизматларини тайёрлаш учун Минтақавий малака ошириш марказини очиш таклиф қилинди. Тадбир якунида Токио декларацияси қабул қилинди. Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
Показати все...
reels_sammit_tg_new.mp46.72 MB
👍 7👏 2
02:04
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Ўзбекистонда янги қурилаётган объектларнинг қонунийлигини текшириш учун онлайн-карта ишга туширилди Эндиликда уй-жой сотиб олишдан олдин фуқаролар қурилаётган объектларнинг қонунийлиги ва мақомини онлайн тарзда текширишлари, шунингдек, лойиҳага оид ҳужжатлар ва амалга ошириш муддатлари билан танишишлари мумкин. Онлай-карта: dshk.shaffofqurilish.uz Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
Показати все...
24.99 MB
👍 6👏 1
Саида МирзиёеваThe Walt Disney Company” компаниясининг вице-президенти, "Эмми" мукофотининг 7 карра совриндори Ҳайма Вашингтон билан учрашув ўтказди. Мақсад — Ўзбекистон пойтахтини болалар контенти ишлаб чиқариш бўйича минтақавий марказга айлантириш: ➖ Голливуд мутахассислари билан ҳамкорликда аниматорлар, режиссёрлар ва сценарийнависларнинг янги авлодини тайёрлаш кўзда тутилган; ➖ Ўзбекистонда "Дисней"нинг Марказий Осиёдаги ваколатхонасини очиш ва контенти тўлиқ ўзбек тилидаги телеканал ташкил этишга қизиқиш билдирилди; ➖ халқаро компаниялар учун имтиёзли шароитлар яратиладиган “Cinema Park” креатив паркини ташкил этиш, шунингдек, келгусида минтақа туризми учун янги драйверга айланадиган "Диснейланд" тематик боғини барпо этиш ғояси ҳам бор. Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
Показати все...
👍 53👏 16🤝 1
00:56
Відео недоступнеДивитись в Telegram
"Қамчиқ" довонида майдалаб қор ёғишни бошлади Барча ҳайдовчилардан об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда ҳаракатланишларини, белгиланган қоидаларга риоя этишларини ҳамда оралиқ масофани сақлашларини сўраймиз. Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
Показати все...
IMG_1917.MP411.17 MB
👍 5
Бугун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Японияга расмий ташрифининг ишбилармонлик дастурига мувофиқ, ушбу мамлакатнинг етакчи компаниялари, молия институтлари ва бизнес уюшмалари раҳбарлари билан учрашув ўтказди. Тадбирда Япония иқтисодиёт, савдо ва саноат вазири Рёсэй Аказава, “Sojitz”, “Sumitomo”, “Toyota”, “ITOCHU”, “Mitsubishi”, “Marubeni”, “Daito Trust Construction”, “NEC”, “SBI Holdings”, “Ajinomoto”, “Japan Tobacco”, “Hitachi”, “Mitsui”, “Balcom”, “NEC”, “Eurus Energy”, “Chubu Electric Power”, “Shikoku Electric”, “Shimizu”, “Hankyu Travel International”, Япония металл ва энергетика соҳасида хавфсизлик ташкилоти (JOGMEC), Япония халқаро ҳамкорлик банки (JBIC), Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA), Япония экспорт ва инвестицияларни суғурталаш компанияси (NEXI), Япония ташқи савдо ташкилоти (JETRO), Япония МДҲ мамлакатлари билан савдо бўйича ассоциацияси (ROTOBO), “Norinchukin” ва “SBI Shinsei” банклари, Япония сайёҳлик агентликлари ассоциацияси каби йирик корпорациялар ва молия институтларининг топ-менежерлари иштирок этди. Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
Показати все...
👍 112👏 23😱 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
❗️20-22 декабр кунлари жамоат транспорти онлайн кузатувида вақтинчалик узилишлар бўлиши мумкин “Uzbusmonitoring” тизимида техник ишлар олиб борилиши сабабли жамоат транспорти ҳаракатини реал вақтда кузатишга мўлжалланган мобил иловалар ва онлайн хизматларда вақтинчалик узилишлар бўлиши мумкин. Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
Показати все...
🤔 2😐 2👍 1🤝 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Рақамли сакраш: Ўзбекистон GovTech indeksiда 71 поғона юқорилаб, дунёнинг ТОП–10 давлати қаторидан жой олдиРақамли технологиялар вазирлиги Жаҳон банки томонидан эълон қилиб бориладиган Давлатларнинг технологик етуклик индекси (GovTech Maturity Index, GTMI) 2025 натижаларига кўра, Ўзбекистон 9-ўринни эгаллади. 2020 йилга нисбатан мамлакатимиз 71 поғонага юқорилаб, индекс қийматини 0,617 дан 0,958 га етказди. Натижада Ўзбекистон А гуруҳи — “GovTech'нинг юқори даражадаги етуклиги” (Extensive GovTech Maturity) тоифасида ўз ўрнини мустаҳкамлади. Индекс давлат бошқарувида рақамли трансформация даражасини тўртта йўналиш бўйича баҳолайди: асосий давлат тизимлари, онлайн давлат хизматларини кўрсатиш, фуқароларнинг рақамли иштироки ҳамда GovTech ривожланишини қўллаб-қувватловчи омиллар.
2025 йилги натижаларга кўра, Ўзбекистон Марказий Осиёда 1-ўринни эгаллади. Шунингдек, рейтингда юқори ўринни эгаллаган ТОП-10 мамлакатлар – Жанубий Корея, Австралия, Ҳиндистон, Канада каби давлатлар қаторидан жой олди. 📈 Шунингдек, GTMI натижалари Ўзбекистоннинг сўнгги йилларда изчил ўсиш динамикасини яққол намоён этади. Хусусан, 2020 йилда мамлакатимиз 80-ўринда (0,617 балл) қайд этилган бўлса, 2022 йилда 43-ўринга (0,813 балл) кўтарилган, 2025 йилда эса 9-ўринни (0,958 балл) эгаллади.
Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
Показати все...
👍 3🤔 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Тошкент шаҳрида Янги йил тадбирлари 25 декабрдан бошлаб 2026 йил 10 январгача ўтказилади. Асосий байрам майдони — Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона олди, шаҳар бўйлаб эса боғлар, марказий майдонлар ва 24/7 туризм кўчаларида байрам дастурлари ташкил этилади.
Янги йил байрами ўтказиладиган жойлар рўйхати
Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
Показати все...
👍 4
Рақобат қўмитаси самолётга сиғмай қолган фуқароларнинг мурожаатини ўрганди Фуқаро 2025 йил 26 сентябрь санасида “Centrum-Air” сайти орқали Истанбул–Наманган йўналиши учун 2 та авиа чипта сотиб олган бўлса-да, авиакомпания томонидан ортиқча чипта сотилгани натижасида у ва турмуш ўртоғи самолётга сиғмай, Истанбул аэропортида қолиб кетишган. Бир суткадан сўнг уларга мажбурий равишда Истанбул–Тошкент рейсида парвоз қилиш таклиф қилинган ва фуқаролар шу рейсда қайтиб келишган. У мазкур ҳолатдан норози бўлиб, мурожаат қилган. Ўрганишлар давомида, “Centrum-Air”  авиакомпанияси ўз хатоси сабаб юзага келган ноқулайлик учун фуқаро билан келишилган ҳолда қуйидаги компенсация ва имтиёзлар тақдим этган.
Унга кўра: 🔘500 евро миқдорда компенсация; 🔘қўшимча 865 200 сўм пуллик товон; 🔘авиакомпаниянинг исталган йўналишларига кейинги сафар 20 фоиз чегирма берувчи промокод; 🔘23 кг қўшимча бепул багаж; 🔘парвоз давомида самолётнинг биринчи қаторидаги жойлардан бепул фойдаланиш имконияти.
Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
Показати все...
👏 13👍 4🤔 1
01:51
Відео недоступнеДивитись в Telegram
#Brifing Келгуси йил ҳосили учун уруғлик чигит захираси шакллантирилмоқда ✅Республикада 2026 йил пахта ҳосили учун уруғлик чигит тайёрлаш бўйича белгиланган режалар асосида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, келгуси йил ҳосили учун жами 45 минг 500 тонна уруғлик чигитни тозалаш-саралаш, 19 минг 900 тоннасини туксизлантириш ҳамда 27 минг 900 тоннасини дорилаш ишлари режалаштирилган. Бу ҳақида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш маркази Матбуот хизмати раҳбари Чарос Омонова брифингда маълумот берди. ➡️Тозалаш-саралаш ишлари асосан ноябрь–январь ойларида, хорижий навлар бўйича эса ноябрь–декабрь ойларида амалга оширилади. Дорилаш ишлари эса декабрь–февраль ойларида якунланиши режалаштирилган. 🔺Бугунги кунга қадар уруғлик тайёрлаш корхоналари томонидан 8 минг 700 тонна, яъни режанинг 19,2 фоизи миқдорида уруғлик чигит тозалаб-сараланди. Шунингдек, 505 тонна уруғлик чигит туксизлантирилиб, 587 тоннаси дориланди. Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
Показати все...
30.03 MB
👍 3👏 1🤝 1
16
Показати все...
00:49
Відео недоступнеДивитись в Telegram
☎️ 1369 – Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш марказининг қисқа рақами бўлиб, тиббий фаолиятга оид масалалар бўйича мурожаат қилиш учун мўлжалланган. Аҳоли учун ➖тиббий хизмат сифати бўйича мурожаат ва шикоятлар; ➖ лицензия ва қонунийликка оид саволлар; ➖ коррупция ҳолатлари ҳақида хабар бериш. Тиббиёт муассасалари учун ➖ лицензиялаш талаблари; ➖ аккредитация жараёнлари; ➖ ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича маслаҳатлар. ❗️1369 орқали келиб тушган ҳар бир мурожаат белгиланган тартибда кўриб чиқилади. Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
Показати все...
1369 murojaat rolik+2 tg.mp43.33 MB
👍 3
00:09
Відео недоступнеДивитись в Telegram
#ob_havo ❄️Дам олиш кунлари ёмғир ва қор ёғади Бугун кундузи Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати 0-5 даража илиқ, жанубда 6-9 даража илиқ атрофида бўлади. Республикамизга шанба ва якшанба кунлари нам ҳаво массаларининг янги қисми кириб келади. Республика бўйича вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари 0-5 даража совуқ, кундуз кунлари 0-5 даража илиқ атрофида бўлади. Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қор ёғади. Қор кўчиши хавфи бор. Тошкентда шанба куни асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади, Ҳарорат кечаси ва кундузи 2 даража совуқ-3 даража илиқ атрофида бўлади.
Показати все...
Мотивирющая_публикация_instagram,_фото_тюльпанов,_уведомление_с.mp42.54 MB
👍 2
04:40
Відео недоступнеДивитись в Telegram
#Brifing ❌Божхона органлари томонидан жорий йил давомида ўтказилган тезкор тадбирлар ҳамда божхона назорати жараёнида жами 119 та ҳолатда қиймати 2,3 млрд. сўмдан зиёд бўлган, миқдори 7 млн. 250 минг донадан ортиқ пиротехника буюмлари ушлаб қолинган. Бу ҳақида Божхона қўмитасининг навбатдаги брифингида қўмита Матбуот хизмати раҳбари Ҳусан Тангриев хабар берди. 🔵Амалдаги қонунчиликка кўра, пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш маъмурий ёки жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. 🔵Хавфлиликнинг II классига тегишли маиший пиротехника буюмларининг жисмоний ва юридик шахслар томонидан яратилиши, ишлаб чиқарилиши, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши, ташилиши, реализация қилиниши, сотиб олиниши, сақланиши ва фойдаланилиши тақиқланади. 🔵Ноқонуний муомаладан олиб қўйилган барча пиротхеника воситалари вақтинча сақлаш учун худудий фавқулодда вазиятлар бошқармаларига топширилган. 🔵Агар сиз пиротхника буюмларининг ноқонуний муомаласига доир ҳолатларга дуч келсангиз, Божхона қўмитасининг кечаю кундуз фаолият юритаётган 11-08 қисқа рақамли ишонч телефони орқали хабар беришингиз мумкин. Бунда мурожаатлар анонимлиги кафолатланади. Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
Показати все...
Brifing 2 telegaram.mp432.01 MB
00:34
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Интерактив хизматлар портали | "Видеоконференцалоқа" хизмати орқали суд мажлисида масофадан туриб иштирок этиш Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
Показати все...
8аа.mp412.82 MB
👍 2