Тезкор хабарлар | Расмий канал
Відкрити в Telegram
✅ Тезкор хабарлар | Расмий Telegram каналга Хуш келибсиз! ⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар, энг сўнгги тезкор хабарлар ва долзарб янгиликлар! • Реклама учун — @tezkor24admin • Гувохнома №0659322 дан 15.02.21 .
Показати більше2025 рік у цифрах

157 196
Підписники
-12824 години
-1 0007 днів
-4 25430 день
Архів дописів
Фото недоступнеДивитись в Telegram
1 январдан Андижон шаҳридаги автобусларда нақд шаклдаги тўлов қабул қилинмайди
Йўловчилар банк картаси, ATTO картаси ёки мобил иловалар орқали тўлов қилиши мумкин, бунда йўлкира 2100 сўмни ташкил этади. Инфокиоскдан олинадиган бир марталик QR-чипта эса 3000 сўм туради.
👉 @Tezkor24official
Repost from texnomart.uz
😉 Yangi yilga yangi texnika olishni istaganmidingiz?
Hozir ayni payti, texnomart’da 31-dekabrgacha dunyo brendlarining texnikalari katta chegirmalarda!
Shoshiling, texnikalar soni cheklangan!
1 mijozga — 1 texnika!
🚀 Yaqinlaringizga yuborib qo‘ying!
—
😉 Хотели приобрести новую технику к Новому году?
Сейчас самое время, в texnomart до 31 декабря техники мировых брендов по большим скидкам!
Поспешите, количество товаров ограничено!
1 клиенту — 1 техника!
🚀 Отправьте своим близким!
➡️ Buyurtma bering 71-209-99-44 | texnomart.uz 👉 Obuna bo'ling: @texnomart
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️Эртага Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси бўлиб ўтади
👉 @Tezkor24official
▶️Россиядан олиб келинаётган наркотик модда тўхтатиб қолинди
💥Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Божхона қўмитаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Россия Федерациясидан олиб келинаётган наркотик модда тўхтатиб қолинди.
Хусусан, Тошкент вилоятида жойлашган “Навоий” чегара божхона постига Қозоғистон Республикасидан кириб келган, Бухоро шаҳрида яшовчи, 2000 й.т. фуқаро бошқарувидаги “Лада Ларгус” автотранспорт воситаси тегишли тартибда текширувдан ўтказилди. Натижада автомашина юкхонасида бўлган “Газель” русумли транспорт воситаси учун мўлжалланган узатмалар қутиси (коробка передач) ичида хуфиёна тарзда яширилган, 5 дона ўрамдаги, умумий оғирлиги 2 кг 300 граммни ташкил қилувчи “Мефедрон” синтетик наркотик моддаси борлиги маълум бўлди. 🚛Аниқланишича, “Ўзбекистон – Россия” йўналишида киракашлик билан шуғулланувчи мазкур фуқаро ушбу автоэҳтиёт қисмни Тошкент вилоятида кутиб турган, 2000 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган шахсга етказиши маълум бўлиб, тезкор тадбир давом эттирилди ҳамда буюртмани қабул қилиб олган вақтида у ҳам қўлга олинди. ⚖️Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 246-моддаси 2-қисми (контрабанда) ва 273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш...) билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.🕵️♂️Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 👉 @Tezkor24official
8.28 MB
Фото недоступнеДивитись в Telegram
❗️Тожикистон–Афғонистон чегарасида кескин тўқнашув содир бўлди
Чегарада террорчилар гуруҳи билан қуролли тўқнашув юз берди. Икки нафар тожик чегарачиси ҳалок бўлган, уч жангари эса йўқ қилинган. Ҳодиса жойидан қурол-яроғ, граната ва портловчи моддалар топилди.
Бу сўнгги бир ойда учинчи шундай воқеа. Расмийлар чегара хавфсизлиги бўйича жиддий хавотир билдирмоқда.
👉 @Tezkor24official
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#диққат
⚡️⚡️Давлат хизматчиларига декабрь ойи учун иш ҳақи тўлови 30 декабр кунига қадар (шу куни ҳам) тўлаб берилиши керак
Меҳнат кодексининг 253-моддаси:
"Иш ҳақи тўланадиган кун дам олиш кунига ёки ишланмайдиган байрам кунига тўғри келиб қолганда иш ҳақи ушбу кунлар арафасида тўланади".
👉 @Tezkor24official
01:58
Відео недоступнеДивитись в Telegram
#тезкор
☄️Пойтахт ИИББ томонидан гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп моддалар савдоси учун яратилган махсус бот фош қилинди
👉 @Tezkor24official
NARKO SHOP tg.mp413.82 MB
00:12
Відео недоступнеДивитись в Telegram
❗️Заправкалар қисқартирилиши ортидан Тошкентда автобуслар газ қуйиш шохобчаларида узун навбатларда туришга мажбур бўлмоқда.
👉 @Tezkor24official
IMG_7167.MP41.04 MB
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#диққат
💵 Янги йил муносабати билан байрам мукофотини бериш мажбурийми?
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги мамлакат қонунчилигига таяниб бу масалага аниқлик киритди. Қайд этилишича, Меҳнат кодексининг 252-моддасига кўра, мукофот ва бошқа рағбатлантирувчи тўловлар тартиби иш берувчи томонидан белгиланади ҳамда жамоа шартномаси ёки ички ҳужжат билан расмийлаштирилади. Агар ички ҳужжатда барча ходимларга байрам муносабати билан мукофот бериш мажбурияти белгиланган бўлса, иш берувчи уни бериши шарт. Акс ҳолда, бу қарздорликни келтириб чиқаради. Агар бундай мажбурият ички ҳужжатларда кўзда тутилмаган бўлса, мукофот бериш мажбурий эмас, у ихтиёрий ҳисобланади. Мукофотлашда камситишга йўл қўйилмайди. Меҳнат кодексининг 4-моддасига кўра, жинс, ёш, лавозим ёки меҳнат натижаларига боғлиқ бўлмаган бошқа ҳолатлар асосида фарқлаш камситиш ҳисобланади. Байрам мукофотини байрамдан олдин ҳам, кейин ҳам бериш мумкин — қонунчиликда аниқ муддат белгиланмаган. Бюджет ташкилотларида мукофотлаш тартиби фақат қонунчиликда белгиланган ҳолатларда амалга оширилади.Ишхонадагилар, бизни байрам пулимиздан дарак борми?! 👉 @Tezkor24official
00:10
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Sherin delikateslari bilan dasturxoningiz haqiqiy bayramga aylanadi!
Har bir uyda Sherin!
Barcha eng qiziqarlisi bizning kanalimizda
1_Sherin_10sec_uz.mp411.85 MB
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Тошкентда автобусларга газ қуйиш шохобчалари 33 тадан 11 тагача қисқартирилди
Ижтимоий тармоқларда айрим автобусларнинг газ қуйиш шохобчаларида навбатда туриб қолиши ҳақида хабарлар тарқалгани ортидан «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ вазиятга расмий изоҳ берди. Компанияга кўра, совуқ об-ҳаво шароитида аҳоли ва муҳим объектларга табиий газни тенг етказиб бериш мақсадида автобусларга хизмат кўрсатувчи АГТШ сони 33 тадан 11 тагача қисқартирилган.
👉 @Tezkor24official
01:48
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Портлаш — Қашқадарё вилояти Китоб тумани Макрид маҳалласига қўшни хитойликларнинг цемент заводида содир бўлган ҳолат видеоси тарқалмоқда.
“Яшаб бўлмай қолди-ку бу ерда”, дейди видеога олаётган одам.
👉 @Tezkor24official
IMG_3774.MP421.54 MB
00:10
Відео недоступнеДивитись в Telegram
#ХАЙРЛИ_ТОНГ
⛅️ Aссалому алайкум. Пайшанба тонги муборак бўлсин 😊
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Бошланган янги кун барчага омадли келсин!👇
👉 @Tezkor24official
3.53 MB
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️ Бугун 25-декабр Оила куни, оила муқаддас даргох
Бугунги кундан фойдаланиб турмуш ўртоқларингизни табрикланг. Вақтингизни оила даврасида ўтказинг, паркларга боринглар, ота-онангизни зиёрат қилинг, уларни ширин таомлар билан мехмон қилинг 👇
👉 @Tezkor24official
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Тошкентда янги йил арчалари қаерда ўрнатилди?
Асосий байрам тадбирлари Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси майдонида 25 декабрдан 10 январга қадар соат 11:00 дан 23:00 гача давом этади.
Янги йил арчалари ўрнатилган барча манзиллар ва байрам тадбирлари вақти билан батафсил инфографикамизда танишинг.
👉 @Tezkor24official
00:47
Відео недоступнеДивитись в Telegram
❗️Янги йил муносабати билан кетма-кет 5 кун дам олиш бўлади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 257- фармонига мувофиқ, Янги йил байрами муносабати билан 2026 йил бошида дам олиш кунлари қуйидагича белгиланди:
• 31 декабрь — қўшимча дам олиш куни;
• 1 январь — Янги йил байрами;
• 2 январь — қўшимча дам олиш куни;
• 3 январь (шанба) — 5 иш кунида ишловчилар учун одатий дам олиш куни, 6 иш кунида ишловчилар учун қўшимча дам олиш куни;
• 4 январь (якшанба) — барча ходимлар учун одатий дам олиш куни.
👉 @Tezkor24official
IMG_2796.MOV37.37 MB
Фото недоступнеДивитись в Telegram
❗️2026 йилдаги дам олиш кунлари расман эълон қилинди
➖ 2026 йилги Янги йилда 5 кун;
➖ 8 Март байрамида 3 кун;
➖ Наврўз байрамида 3 кун;
➖ Рамазон ҳайити байрамида 3 кун;
➖ 9 майда 3 кун;
➖ Қурбон ҳайитида (май охири) 4 кун;
➖ Мустақиллик байрамида 4 кун.
ГРУППАЛАРГА ТАРҚАТИБ ҚЎЯМИЗ.
👉 @Tezkor24official
00:45
Відео недоступнеДивитись в Telegram
#диққат #тезкор
❗️Кибер фирибгарлар энди «МЕНИНГ ЮРТИМ» телеканали номидан одамлардан пул сўрашмоқда.
Телеканал ходимлари хеч қачон сиздан пул ёки смс код сўрашмайди.
Тушиб қолманг!
👉 @Tezkor24official
IMG_7705.MOV16.46 MB
01:00
Відео недоступнеДивитись в Telegram
❗️Ўзбек сўмини ёқиб тамаки тутатган шахслар Тошкент вилоятидаги корхоналардан бирида ишлаётган Хитой фуқаролари экани маълум бўлди
Бу ҳаракат Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ жиноий жавогарликка сабаб бўлиши мумкин. Боиси Жиноят кодексининг 215-моддасига кўра (давлат рамзларига ҳурмацизлик қилиш) Ўзбекистон Республикаси ёки Қорақалпоғистон Республикасининг давлат байроғи, давлат герби ёхуд давлат мадҳиясига ҳурмацизлик қилиш БҲМнинг 25 бараваригача миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.👉 @Tezkor24official
video_2025-12-24_23-10-24.mp49.32 MB
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#диққат
☄️Ўзбекистонда профессионал тутинган оила хизмати жорий этилади
Ҳар бир бола учун тутинган оилага ҳар ойда энг кам иш ҳақининг икки баравари миқдорида тўлов амалга оширилади ҳамда боланинг яшаш харажатлари давлат ҳисобидан қопланади
👉 @Tezkor24official
