ELTUZ
Відкрити в Telegram
Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @eltuzportali_bot. Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.me/eltuz_reklama
Показати більше2025 рік у цифрах

147 769
Підписники
+34424 години
+2 0747 днів
+630 день
Архів дописів
⚡️АФРИКАДАГИ ТУРИСТЛАР УЧУН ТУЗОҚЛАР
Алжир ва Марокаш – бой тарих ва маданиятга эга бўлган ажойиб мамлакатлар. Лекин кўплаб машҳур сайёҳлик йўналишларидагидек, бу ерда ҳам сайёҳлар учун турли хил тузоқлар бор.
Масалан, Марокашда – машҳур Марракеш шаҳрида сайёҳларни базмлар ва ҳунармандчилик маҳсулотлари билан таништиришади, лекин кўпинча бу товарлар учун нархлар жуда баланд бўлади, савдолашиш керак.
Алжирнинг туризмга мўлжалланган ҳудудларда эса сайёҳларни юқори нархлар ва кўпинча сифати паст бўлган хизматлар кутмоқда. Бундан ташқари, гидлар ҳам бор, улар сайёҳларга қиммат экскурсияларни таклиф қилишади, аммо кўпинча бу экскурсиялар кутилган даражада сифатли эмас.
Бундай ҳолатлардан қочиш учун, олдиндан маҳаллий нархларни ўрганиш, фикр-мулоҳазаларни ўқиш ва ишончли манбаларга мурожаат қилиш керак. Умуман олганда турист қадами етган жойда қимматчилик ва алдов бор. Бу борада Чорсудаги сувенир сотадиган майда тужжорлар билан Париж марказидаги пишириқхоналару, Африканинг бозорлари бир-биридан фарқ қилмайди.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 68👍 30😁 12🤔 5🔥 2😱 1
00:41
Відео недоступнеДивитись в Telegram
⚡️ГАЗ ЗАПРАПКАДА НАВБАТЛАР: ТЕШИК БОШМОҚЛИ ҒАЙРАТ ҚАЧОН ДОД СОЛАДИ?
Ўзбекистонни душман армияси эмас, «аномал» об-ҳаво шароитларининг ўзи тиз чўктиради.
Бутун мамлакат тақводорлари узала тушиб ёғингарчилик сўраб илтижо қилганди. Мабўлди оқибат? Мана икки кундан бери айрим ҳудудларда қор тинмаяпти. Қор ёғмаган жойларда ҳам газ босими пасайди. Оқибат – яна метан запрапкаларда газ тортилиб, навбат ҳосил бўла бошлади.
Ғузор тумани ҳокими метан запрапкага бориб, навбат кутаётган мардумга қарата «Қорни Худо ёғдирди, бағига сабр қилиш керак» деди.
Тўғриямда, ўзингиз ёмғир-қорни тилаб олдингиз, уч-тўрт кун қозонга сув ташлаб сабр қилинглар.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
15.19 MB
😁 131❤ 58🤬 41👍 21🔥 3😢 2😍 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️БОЛА САВДОСИ ТАНЛОВМИ ЁКИ МАЖБУРИЯТ?
Фейсбукнинг аёллар гуруҳида чақалоқ савдоси ҳақида пост пайдо бўлди. Постга кўра, кенжа келинчак қайнонаси в эрининг қистови билан қорнидаги чақалоқни бефарзанд қайни акага беришга рози бўлган.
Бироқ вақт ўтиб чақалоғини қўмсаб оғир аҳволга тушган. Буни кўриб турган келиннинг опаси хотинлар гуруҳига аноним мурожаат қилган: «синглим оғир аҳволда. Боласини соғиняпти, мен нима қилсам экан? Боласини сотиб юборишди деб 102га телефон қилсаммикан, ичим ёниб кетяпти...»
Бу юзага чиқиб қолган биргина ҳолат. Оммага маълум бўлмаган ҳолатлар қанча?
Айни шунга ўхшаш ҳолат Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани Шўрсув маҳалласида содир бўлди. Абдуллаева Зуҳрахон Турғуновна бировнинг боласини бир жуфтликка 2 минг доллар эвазига сотиб юборди. 2023 йилда туғилган қизалоқ Б. Гребнева болафуруш нишонига айланди.
Фарғона вилоят суди болафуруш Абдуллаева Зуҳрахон Турғуновнани 6 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бироқ болафуруш бу оилага қандай яқинлашгани ҳужжатларида очиқланман.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 56🤬 24😢 10
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️МУСТАҚИЛ ФАТВОЧИГА ЎҚИЛГАН ҲУКМ
Тоза эътиқод айирмачилик, ўзаро нафрат ва бошқа ишончларни камситишга қаратилмайди. Бироқ Ўзбекистонда диний эркинлик бағрикенгликни сиқиб чиқармоқда.
Хусусан, давлат билан конструктив мулоқотга чорловчи муллалар «сарой мулласи» ва ҳатто кофир деб айбланади.
Тошкентда навбатдаги рижол айни шу риторикадан илҳомланиб «фалончи мулланинг ортида туриб жамоат намози ўқиш мумкин эмас. Кофир сифат муллалар ортида намоз қилиш саҳиҳ бўлмайди» қабилидаги видеоларни Телеграм каналга жойлаб келди.
Текширув давомида унинг «Ўзбекистон исломий ҳаракати», «Ҳилофот овози» каби террористик ташкилот ва гуруҳларнинг видеоларини мунтазам ёйиб келаётгани маълум бўлди.
Олмазор туман суди ушбу ишсиз, ўрта мактабни коридорда битирган бўйдоқ рижолга 2 йил 7 ой 7 кун муддатга озодликни чеклаш жазосини тайинлади. Хуфтондан пешингача уйда ухлайди.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 40😁 26🔥 5👍 3🤬 2😢 1
02:55
Відео недоступнеДивитись в Telegram
БУВАЙДАДА ТАДБИРКОР АЁЛГА БОСИМ
Бувайда тумани маркази - Янгиқўрғонда тадбиркор аёлга нисбатан босим бўлаётгани айтилмоқда. Ҳоким Беҳзод Ибрагимов унинг дўконларини буздиришга топшириқ берган.
Тадбиркорнинг айтишича, унинг дўконлари икки томондан бошқа тадбиркорлар объектлари билан ўралган: ўнг томонда дўконлар аллақачон ишлаб турибди, чап томонда эса янги қурилиш кетяпти. Аммо нега айнан шу аёлнинг дўконлари нишонга олингани тушунарсиз.
Ҳар куни кадастр бўлими бошлиғи ва бошқа масъуллар чиқиб, бузиш ҳақида топшириқ бериб кетяпти.
Тадбиркор эса дўкон қурилган кундан бери туман ҳокимлиги ўтказган тадбирлар учун 130 миллион сўмдан ортиқ “ҳомийлик ёрдами” кўрсатганини айтмоқда.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Тадбиркор аёл.mp4215.78 MB
🤬 38❤ 23😢 7😱 5👍 1
00:57
Відео недоступнеДивитись в Telegram
ҚИБРАЙДА “БАЙРАМ” КИМ УЧУН ЎТКАЗИЛМОҚДА?
Тошкент вилояти Қибрай тумани ҳокимлиги рўпарасида ўтказилаётган байрам тадбири аҳоли норозилигига сабаб бўлмоқда. Майдон темир тўсиқлар билан ўраб олинган, оддий фуқаролар ичкари киролмай, четдан томоша қилишга мажбур.
Энг ачинарлиси, 10 метр нарида ҳам йўл қилинмаган. Одамлар ботқоқ ердан юриб ўтишга мажбур. “Бу байрам халқ учунми ёки фақат “валломатлар” учунми?” – дея савол бермоқда маҳаллий аҳоли вакиллари.
Фуқароларга қулайлик яратилмаган, хавфсизлик ва инфратузилма эса эътибордан четда қолган.
Кимга керак бунақа байрам?
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
qibray1.MP420.55 MB
🤬 66👍 37❤ 28😁 19🤯 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
УЧТЕПАДА ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР БЎЛИМИ ИНСПЕКТОРИ ЎЗИНИ ОСДИ
Кеча 21 декабрь куни Учтепа тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими инспектори Ҳаммадуллаев Худоёр Бахтиёр ўғли ўзини осган.
25 ёшли йигит нима худкушлик қилишга ундагани ўрганилмоқда.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
😢 91❤ 22😱 17🤯 3🤬 2👍 1😁 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️САУДИЯ АРАБИСТОНИДА ҚАТЛЛАР РЕКОРДИ ЯНГИЛАНДИ
Саудия Арабистони 2025 йилда қатл этилганлар сони бўйича яна рекорд ўрнатди. Британияда жойлашган Reprieve маълумотига кўра, йил бошидан бери камида 347 киши ўлим жазосига ҳукм этилган. Бу ўтган йилги 345 та кўрсаткичдан ҳам юқори. Ташкилот бунни “кузатув бошланганидан бери энг қонли йил” деб атади.
Қатл этилганлар орасида икки нафар покистонлик, бир журналист, шунингдек, жиноят содир этган пайтида вояга етмаган икки йигит ҳам бор. Беш нафар аёл ҳам қатл қилинган. Reprieve’га кўра, ўлим жазоларининг қарийб учдан икки қисми одам ўлдириш билан боғлиқ бўлмаган, асосан наркотик жиноятлар учун чиқарилган. Бу эса БМТ томонидан халқаро меъёрларга зид, деб баҳоланади.
Қатл қилинганларнинг ярмидан кўпи чет эл фуқаролари. Бу ҳолат Саудияда “гиёҳвандликка қарши уруш” сиёсати кучайгани билан боғланмоқда. Норасмий мораторий 2022 йил охирида бекор қилинганидан кейин наркотик жиноятлар учун қатллар кескин ошган.
Reprieve ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари терговларда қийноқ ва мажбурий “иқрорлар” кенг тарқалганини айтмоқда. Айрим оилалар қатл ҳақида олдиндан огоҳлантирилмаслиги, жасадлар берилмаслиги ва дафн жойи ошкор қилинмаслигини билдирган.
Саудиянинг амалдаги раҳбари Муҳаммад Бин Салмон даврида ижтимоий очиқлик ошгани айтилса-да, инсон ҳуқуқлари бўйича ҳолат ҳали ҳам жиддий танқид остида. Ҳуқуқ фаолларига кўра, сўнгги йилларда фақат Хитой ва Эрон Саудиядан кўра кўпроқ қатл амалга оширган.
БМТ махсус маърузачиси Саудияда қатлларга зудлик билан мораторий жорий этишга чақирди. Саудия расмийлари эса аввалроқ инсон ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши ва ўлим жазоси фақат “энг оғир жиноятлар” учун қўлланишини таъкидлаганлар.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 87😢 28👍 16😱 7🤬 7🤔 4😁 2🔥 1
ШЎРҚУДУҚ ЙЎЛИГА ТАНК ҲАМ ЧИДАМАЙДИ
Бу «йўл» Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани аҳолисини ҳар куни азоблайди. Шўрқудуқ аҳлининг пешонаси шўр экан – ўнқир-чўнқир, лой кечиб мошина ходовойларини тўкишади. Сотиб олаётган ёқилғингиз нархида йўл солиғи борлигини унутманг.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Шўрқудуқ.mp46.38 MB
Шўрқудуқ3.mp49.83 MB
Шўрқудуқ1.mp45.24 MB
🤬 72❤ 34👍 15😁 6🤯 4😱 3🎉 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️ГАИ ИНСПЕКТОРИ ЯНА ПОРА ОЛМАДИ
Қоровулбозор туманида давлат рақамисиз юк мошина миниб юрган шўпр қўлга тушди. Одилов Фаҳоджон Имомович йўл ҳаракати ҳавфсизлиги ходимига 200 доллар пора тиқиштирди. Инспектор бу порани ололмаслигини айтиб мошинани жарима майдонида қамаб қўйди.
Қоровулбозор туман суди пора тутқазган шўпрнинг озодлигини 2 йил 6 ойга чеклади. Кечаси уйда ухлайди, ашинча пайт кечки рейслар, тирикчилик отмен.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
😁 60❤ 33👍 16
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️МАСТ ШЎПРНИНГ ПОРАСИ ҲАВОГА УЧДИ
Сурхондарё вилояти Қизириқ туманидаги ГАИ рейдида маст шўпр қўлга тушди. Дамас ҳайдовчиси маст ҳолда йўлга чиқиб ҳавфли вазиятлар келтириб чиқарган.
Йўл ҳаракати хавфсихлиги инспекторининг жарима ва акт тузишига тўсқинлик қилиб 400 доллар пора узатди.
Инспектор порани рад этиб далолатномаларни тузиб юборди. Қизириқ туман суди ГАИга пора узатган ишсиз фуқарога 20 миллион 600 минг жарима жазосини тайинлади. Кетса, бойдан кетибди-да.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 47😁 37😢 11👍 6🤬 5⚡ 2🎉 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
НЕМИСНИ ЭСКИ ҚОЗОНИГА ҲАМ ЗАПРЕТЬ ҚЎЙИЛДИ
Ассалому алайкум Элтуз!
Бугун бир ҳолатга дуч келдим. Паст газ босимида ишлайдиган, конденсацион Vaillant ақлли иситиш қозонини халқ сотиб олиб, ўрнатиб уйларини иситиб юришганди.
Бу қозонлар нархи қувватига қараб 350-500 доллар эди. Бу қозонлар илгари Европада ишлатилган, эски, лекин Германия маҳсулоти бўлгани учун ишлаш ресурси катта ва тежамкор. Яъни эскиси ҳам ҳозирги янги қозонлардан анча мустаҳкам.
Масала нимада? Шунақа Vaillant қозони сотиб олмоқчи бўлиб интернетдаги сотувчиларга қўнғироқ қилсам, бирортасидаям қолмабди.
Вой, яхши нарса нега тугайди, нега олиб кирмаяпсилар, десам, Артелни эгаси боракан Жаҳонгир ака Ортиқхўжаев деган, ўша ёпиб қўйибди, таможня ўтказмаяпти энди, дейишяпти. Янги, яхши қозон ўрнатаман десангиз, нархи 1000-1500 доллар.
Немисни эски қозониниям сотиб олишга йўл қўйишмаяпти энди.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
⚡️ ҚЎҚОНДАГИ КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАРДА ОДАМЛАР ЎТИН ЁҚИБ ИСИНЯПТИ
Қўқон шаҳридаги аҳоли яшаш шароити юзасидан Элтузга навбатдаги мурожаат келиб тушди. Фуқароларнинг айтишича, 55-Истиқбол МФЙга қарашли кўп қаватли уйларда умуман газ йўқ. Бунга қўшимча равишда, электр таъминоти ҳам тез-тез ўчириб қўйилмоқда.
Мурожаатга кўра, газ ва свет бўлмагани сабаб фуқаролар кўп қаватли уйларда печка ўрнатиб, ўтин ёқишга мажбур бўлмоқда.
Айниқса, кекса ёшдагилар ва ёш болалар совуқдан қаттиқ қийналаётгани айтилади. Қишнинг энг совуқ кунларида иситишсиз қолган хонадонларда яшаш тобора оғирлашиб бормоқда.
Мурожаатда таъкидланишича, маҳаллий раҳбарлар, соҳага масъул ташкилотлар ҳамда МФЙ масъулларидан ҳеч ким оддий халқ дарди билан қизиқмаяпти. Аҳоли мурожаат қилса ҳам, муаммога ечим кўринмаяпти.
Домларда одамлар қачонгача печка ўрнатиб ўтин ёқади?
Элтуз ушбу ҳолат юзасидан мутасадди идоралардан изоҳ кутади.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Қўқон ўтин.mp45.89 MB
қЎҚОН ЎТИН2.mp428.59 MB
😢 85🤬 37❤ 34😁 11👍 4😱 4
01:25
Відео недоступнеДивитись в Telegram
⚡️⚡️⚡️Собиқ депутат, Экология вазирининг маслаҳатчиси Расул Кушераевнинг башорат қилишича, Россияни парчаланиш кутиб турибди. Россияга нисбатан бундай кескин сўзлар ўзбек мулозими оғзидан илк бор янграмоқда. Олқишлар!
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Кушербаев.mp415.98 MB
01:11
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Элтузнинг 👆танқидидан сўнг Тошкент вилояти ҳокимлиги мулозимлари кетини кўтариб, кўчаларни қордан тозалашга чиқишди. Унгача бугун ким қанча пул олиб келади дея кўчага термулиб ўтиришганмиди?
tozalash.mp47.66 MB
😁 87👍 83❤ 14😢 5🔥 2🤩 1😍 1
00:08
Відео недоступнеДивитись в Telegram
⚡️ УРГАНЧДАГИ ПОЛИГОН "КЎМИЛДИ", АММО ВАЗИЯТ ЯХШИЛАНМАДИ
Урганч шаҳри ҳавосининг ифлосланиб бораётгани ҳақида Элтузда мурожаат эълон қилинганидан сўнг, ҳолатга гўёки чора кўрилгандек бўлди. Шаҳарга яқин, Чўлобод маҳалласида жойлашган чиқинди полигонига 50 та «КамАЗ» тупроқ келтириб тўкилди. Аммо бу тупроқ полигон ҳудудининг ҳатто ўндан бир қисмини ҳам қоплагани йўқ.
Элтузга йўлланган мурожаатга кўра, экология идораси кўзга кўринадиган жойларгагина тупроқ тўкиб, шу ҳолатни суратга олиб “полигон кўмилди” деган мазмунда ёлғон хабар тарқатган. Аммо, орадан бир ҳафта ҳам ўтмасдан, чиқиндиларни ёқиш амалиёти қайтадан бошланган.
Айни пайтда полигон яқинида катта цех ишга туширилгани айтилмоқда. У ерда елим ва қоғоз маҳсулотлари ишлаб чиқариляпти, жараён эса атроф-муҳит учун зарарли тарзда олиб борилмоқда. Полигондан тарқалаётган бадбўй ҳид ва доимий тутун атроф маҳаллалар аҳолисининг нафас олишини қийинлаштирмоқда.
Мурожаатда таъкидланишича, чиқинди полигони деярли ҳар кеча ёқиб юборилади. Шамолли кечаларда бадбўй тутун бир неча километр ҳудудга ёйилиб, одамларда кўнгил айниши, қайт қилиш, ҳатто нафас қисилиши ҳолатларини келтириб чиқармоқда.
Соғлиқни сақлаш органларининг бу вазиятга нисбатан бефарқлиги ҳам алоҳида эътироз сифатида кўтарилган. Қолаверса, полигон Урганч шаҳрига жуда яқин жойлашган.
Аввалроқ чиқинди полигонини вилоятнинг чеккароқ ҳудуди - Қўшкўпир туманининг чўл қисмига кўчириш ваъда қилинган эди. Аммо бу ваъдалар ҳалигача бажарилгани йўқ.
Элтузга йўлланган мурожаат муаллифлари Экология қўмитаси раҳбарларидан вазиятга жиддий эътибор қаратишни, чиқинди майдонини аҳоли яшайдиган ҳудуддан узоқроққа кўчиришни ва соҳага оид коррупцияга қарши қатъий чоралар кўришни талаб қилмоқда.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Чўлобод1.mp41.19 MB
❤ 59🤬 15👍 3😱 2🤯 1
00:21
Відео недоступнеДивитись в Telegram
⚡️ТЎРАЧИЛИК АНЪАНАСИНИ ҚЎМСАГАН ҚУДБИЕВ ВА ҚУРИЛИШ ВАЗИРИДАН ҲАЛОЛЛИК ТОМОШАСИ
Собиқ Солиқ қўмитаси раиси Кудбиев ноқонуний қурилишни қонуний қилиб олиш учун Қурилиш вазирига 8 марта телефон қилганини айтди.
«Роса алам қилди. Ман солиқ қўмитасини раисиман. Тадбиркор ёки бир нима эмас, Солиқ Қўмитасининг Раисиман, қаёқдаги кичкина ойна деб, Битта қаёқдаги, пастдаги, кичкина бир инспектор... Шерзод Саиджоновичга (Қурилиш вазирига) 8 марта телефон қилдим...» дейди у.«Ноқонунийку қурилишингиз...» орага гап суқади вазир. Бу кичик видеода икковлон бир месседжни бермоқчи: қурилиш шаффоф ва ҳалол тизим. Ҳатто солиқ қўмитаси раиси ҳам бирор ишини илтимос билан ҳал қилолмайди. Кринж пропаганда. Ким ишонади шунга? Эски домлар орасига тиқиб қурилаётган янги уйларни кўриб турибмиз. Яна қанчадан-қанча ноқонуний биноларнинг кадастри чиқмаётир. Шу бинолар қуриб битказилгунча қурилиш вазирлиги жим турган, масалан. Хуллас, жаноблар, сохта покдомонлик томошангиз ўхшамади. Ишонмадик. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
UCHRASHUV.mp431.92 MB
😁 149❤ 71👍 20🤬 13😱 7🤔 2
⚡️ЮНУСОБОДДА ТАДБИРКОР ПИЧОҚЛАНДИ – ИИБ ИШНИ ЁПИБ ЮБОРИШ ПАЙИДА
10 декабрь Юнусобод туманида жойлашган "Makon" кафеси олдида жанжал чиқди. Натижада кафе эгаси Машҳур Рахимберганов пичоқланди.
Пичоқлаган одам маст бўлган, гувоҳлар унинг кимлигини билмайди. Фақат 1999 йилда туғилгани ва воқеадан кейин водий томонга қочиб кетгани маълум.
Воқеадан сўнг гувоҳлар 102 га мурожаат қилишди ва пичоқлаган шахс водийга кетиш йўлида тутиб қайтариб олиб келинди.
«Ички ишлар ходимлари ушбу жиноятни ими-жимида ҳал қилиш билан овора. Пичоқ унган одамга 109 модда (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) айби қўйиляпти. Лекин шикаст енгилгина эмас» – дейди гувоҳлар.
ИИБ бу ишни босди-босди қилмоқчилигини қандай тушуниш мумкин? Мақсад – йил охирида жиноят статистикасини кўтариб юбормасликми?
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
27.89 MB
22.35 MB
🤬 102❤ 77😱 42🤔 6😢 3👍 2😁 2
Коррупция ва адолатсизлик ўнгида ўзингизни ожиз ҳис қилишдан чарчадингизми?
Овозингиз эшитилишини истайсизми? Жиноятчиларнинг жавобгарликка тортилишиничи?
https://t.me/eltuzportali 👈 - халққа минбар берувчи Телеграм канали.
Бизнинг постларимиз обуначиларимиз ва каналимиз меҳмонлари томонидан юборилган фош этувчи материалларга асосланади.
Биз фақат сиз учун муҳим бўлган масалаларни ёритамиз.
Телеграм каналимизга аъзо бўлинг ва жамиятимиздаги ислоҳотларга ҳисса қўшинг.
Арз-додингиз ва шикоятингиз бўлса, фош этувчи материалингиз бўлса, бизнинг @eltuzportali_bot манзилимизга йўлланг.
❤ 19👍 14🤔 1
00:25
Відео недоступнеДивитись в Telegram
#NO_COMMENT ЁХУД ҚОРЛИ ПИАР ОРТИГА ЯШИРИНГАН ҲОКИМИЯТ
Пойтахт ва Тошкент вилояти ҳокимликлари ахборот хизматлари #no_comment рукни остида пиар видеолар чиқаряпти. Лекин мазмун - осмон билан ерча фарқ қилади.
Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати “қиш зийнати” деб чиқарган роликни кўриб, ростдан ҳам тушуниш қийин: улар Нурафшонда қордан тозаланмаган йўллар ва пиёдалар йўлакларини танқид қилиб кўрсатмоқчими ёки ҳокимият ҳеч бало қилмаётганини бутун дунёга кўрсатиб фахрланяптими?
Президент анча аввалроқ Учтепа туманига ташрифи чоғида “одамлар нимадан норози, мана шундан норози” дея айнан қордан тозаланмаган йўллакларга эътибор қаратган эди.
Тўғри, қор - қиш зийнати. Аммо йўллар ўз вақтида тозаланмаса, музламага айланади. Аварияларга сабаб бўлади. Ҳокимиятнинг вазифаси эса буни кўз-кўз қилиш эмас, балки йўлларни тозалаш, одамлар хавфсизлигини таъминлаш. Агар вилоят марказида шу аҳвол бўлса, қолган туман-қишлоқларда аҳвол қандай эканини тасаввур қилиш қийин эмас.
Тошкент шаҳар ҳокимияти ҳам #no_comment видео чиқарди, аммо фарқи бор: у ерда ҳеч бўлмаса йўлларни тозалаш жараёни кўрсатилган, иш бор.
Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати эса гўё ҳокимликка пиар қиляпман деб, аксинча, унинг обрўсини тўкиш билан машғулдек.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Кўча тозалаш.mp415.85 MB
❤ 87😁 31🤬 12👍 6🔥 2
