ELTUZ
Відкрити в Telegram
Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @eltuzportali_bot. Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.me/eltuz_reklama
Показати більше2025 рік у цифрах

147 752
Підписники
+9324 години
+2 2997 днів
+20930 день
Архів дописів
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️ВАҚТ МАШИНАСИ: 17 декабр – инсоннинг илк парвози, Бетховен ва Симпсонлар
17 декабрда қандай оламшумул воқеалар юз берган ва қандай буюк шахслар туғилган? Бугун бу ҳақда энг қисқа сатрларда Элтузнинг «Вақт машинаси» орқали билишингиз мумкин:
⁃ 1903 йил: Биринчи бошқариладиган моторли парвоз. Ака-ука Райтлар (Орвилл ва Уилбур Райт) Шимолий Каролинадаги Китти-Ҳоукда "Флайер" номли самолётда тарихдаги биринчи муваффақиятли, бошқариладиган ва ўз-ўзидан ҳаракатланадиган моторли парвозни амалга оширдилар. Бу воқеа авиация даврининг бошланиши бўлиб, дунёни тубдан ўзгартирди.
⁃ 1989 йил: "Симпсонлар" сериалининг дебюти. Дунё бўйлаб машҳур ва таъсир кўлами кенг бўлган анимацион ситком "Симпсонлар" (The Simpsons) АҚШда Fox телеканалида расман намойиш этила бошлади.
⁃ 1991 йил: Қозоғистон Республикаси Мустақиллигининг эълон қилиниши. Қозоғистон расман мустақил давлат деб эълон қилинди (Мустақиллик куни 16 декабр, аммо расмий эълон 17 декабрда бўлиб ўтган). Бу собиқ Совет Иттифоқининг парчаланиши билан боғлиқ муҳим геосиёсий воқеалардан бири эди.
⁃ 1947 йил: Boeing B-47 Stratojet’нинг биринчи парвози. Биринчи муваффақиятли реактив бомбардимончи самолётнинг парвози авиация техникаси ривожида муҳим қадам бўлди.
⁃ 1939 йил: Иккинчи Жаҳон уруши даврида Жанубий Атлантикада Британия ҳарбий-денгиз кучларининг Германиянинг "Адмирал Граф Шпее" чўнтак линкорига қарши Ла-Плата жанги деб номланган муваффақиятли акцияси якунланди.
Шунингдек, 17 декабрда қуйидаги машҳур шахслар туғилган:
⁃ 1770 йил: Людвиг ван Бетховен. Немис композитори ва пианиночиси. Ғарб классик мусиқаси тарихидаги энг буюк ва энг таъсирли шахслардан бири ҳисобланади. Унинг асарлари Классицизм давридан Романтизм даврига ўтишни акс эттиради.
⁃ 1749 йил: Доменико Чимароза. Машҳур итальян композитори. Асосан, опера-буффа (комик опера) жанридаги асарлари билан танилган.
⁃ 1778 йил: Ҳамфри Деви. Инглиз кимёгари ва физиги. Электрокимё соҳасидаги пионерлардан бири. У натрий, калий, кальций, магний, бор ва бошқа элементларни ажратиб олган. Шунингдек, кончилар учун хавфсиз лампани ихтиро қилган.
⁃ 1797 йил: Жозеф Генри. Америкалик физик. Электромагнетизм соҳасида муҳим кашфиётлар қилган. У электромагнит релени ихтиро қилиш ва ўзаро индукцияни кашф этиш орқали телеграфнинг ривожланишига катта ҳисса қўшган.
⁃ 1706 йил: Эмили дю Шатле. Француз математиги, физик ва ёзувчиси. У Ньютоннинг "Philosophiæ Naturalis Principia Mathematica" асарини француз тилига таржима қилиб, изоҳлари билан нашр эттирган, бу эса Францияда Ньютон физикасининг тарқалишига катта таъсир кўрсатган.
⁃ 1734 йил: Португалиянинг биринчи қироличаси Мария I туғилган. У 1777 йилдан то вафотига қадар ҳукмронлик қилган.
⁃ 1936 йил: Папа Франциск. Католик черковининг 266-Рим Папаси (2013 йилдан бошлаб). Аргентиналик бўлиб, АҚШдан ташқарида туғилган биринчи Папа ва Лотин Америкасидан чиққан биринчи Пападир.
Бу шахслар ўз соҳаларида чуқур из қолдирганлар ва уларнинг мероси бутун дунё тарихига таъсир кўрсатган.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 89👍 21🤬 2
⚡️УРАН НАРХИ ОШДИ: ЎЗЕКИСТОН УЧУН ИМКОНИЯТ ВА ХАВФЛАР
Сўнгги хабарларга кўра, жаҳон бозорида уран нархи кескин ошди. Бунинг асосий сабаби сифатида энергияга бўлган талабнинг ортгани, шунингдек, АҚШда ёпилган атом электр станцияларини (АЭС) қайта ишга тушириш жараёнлари кўрсатилмоқда.
Ўзбекистон дунёдаги йирик уран ишлаб чиқарувчилардан бири сифатида ушбу глобал тенденциядан катта фойда кўриши мумкин.
Узоқ муддатли шартномалар бўйича ураннинг бир фунт нархи $86 гача етган – бу 2008 йилдан бери қайд этилган максимал кўрсаткич. Прогнозларга кўра, 2040 йилга келиб уранга бўлган талаб йилига 150 минг тоннагача икки баравар ошиши мумкин.
Сўнгги маълумотлар шуни кўрсатадики, Ўзбекистоннинг уран қазиб олиш бўйича асосий оператори бўлган "Навоийуран" корхонаси глобал талабнинг ошиши шароитида ўз имкониятларини кенгайтирмоқда. 2025 йилнинг 9 ойи давомида "Навоийуран" томонидан 10,6 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Ўсиш суръати 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 137,7% ни ташкил этди. Корхонанинг соф фойдаси эса 28,6% га ошган.
2030 йил охиригача уран ишлаб чиқариш ҳажмини йилига 7100 тоннагача етказиш, яъни ҳозирги даражасига нисбатан қарийб икки баравар ошириш режалаштирилган.
👉 МАҚОЛАНИ ТЎЛИҚ ЎҚИШ УЧУН (БОСИНГ) 👈
❤ 62🤔 18👍 8🤬 2🔥 1🎉 1
01:37
Відео недоступнеДивитись в Telegram
⚡️ЎРТАЧИРЧИҚДАГИ МАКТАБ МОЛ-МУЛКИ ТАЛОН-ТОРОЖ ҚИЛИНДИ
Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида жойлашган 27-умумтаълим мактабида бир қатор нохуш ҳолатлар кузатилаётгани ҳақида хабар берилмоқда. Хусусан, 16 декабрь куни давлат маблағлари ҳисобидан қурилган иссиқхона биноси бегона шахслар томонидан бузиб ташланиб, ичидаги жиҳозлари билан бирга олиб кетилгани айтилмоқда.
Маълумотларга кўра, мазкур иссиқхонадан диаметри 1000 миллиметрли тахминан 25 метр қувур, шунингдек, 150 миллиметрли турбалар ва бошқа ускуналар олиб чиқиб кетилган. Ҳолат бўйича мактаб атрофидаги жамоатчилик фаоллари мактаб раҳбариятидан изоҳ сўраганида, мактаб директори бу ишлар Тошкент вилояти ҳокимининг қарори асосида амалга оширилаётганини билдирган.
Бироқ айтилишича, бузиш ишлари жараёнида мактаб атрофидаги йўллар қазиб ташланган, асфальт кўчирилган ва натижада болалар ҳар куни юрадиган мактаб йўли хавфли ҳолатга келиб қолган. Айрим ота-оналар фарзандларининг мактабга бориб-келиши қийинлашганини билдирмоқда.
Шунингдек, мактаб орқасида жойлашган кўплаб терак дарахтлари сотиб юборилгани, улардан тушган маблағлар мактаб эҳтиёжлари учун сарфланмагани ҳақида ҳам эътирозлар бор. Бу ҳолат бўйича ҳам аниқ ҳисобот тақдим этилмагани айтилмоқда.
Мурожаатларда таъкидланишича, мактабда йўқолган китоблар учун ҳар бир ўқувчидан тахминан 150 минг сўмдан пул йиғилган. Мактабда 500 нафарга яқин ўқувчи таҳсил олиши инобатга олинса, ушбу маблағлар қаерга сарфлангани жамоатчиликда саволлар уйғотмоқда.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
O'rtachirchiq.mp438.91 MB
❤ 43🤬 25🤯 7👍 4😢 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️ ИҚБОЛ ТАБИБ 10 СУТКАГА ҚАМАЛДИ
Табиблик билан шуғулланиб, халқ орасида “Био нур” соҳиби сифатида танилган Иқбол Салиев 10 суткага маъмурий қамоққа олинди.
Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг 2025 йил 17 декабрдаги қарорига кўра, 54 яшар Иқбол Салиев Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 59-5-моддаси 3-қисми — халқ табобати тўғрисидаги қонунчиликни бузишда айбли деб топилди.
Шу билан бирга, биринчи инстанция судининг мазкур қарори устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатларда Фарғона вилояти судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция ёки кассация тартибида шикоят бериш ҳуқуқига эгалиги маълум қилинди.
Иқбол Салиев бунгача ҳам жавобгарликка тортилган. Хусусан, 2025 йил 10 январь куни Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг қарори билан у Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 59-5-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга БҲМнинг 20 баравари миқдорида маъмурий жарима солинган эди.
Иқбол табибнинг мижозлари унинг уйи ўнгида ўн кутишларига тўғри келади. Унгача Иқбол табиб қамағда қамохона нозирларини даволаб туради.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
😁 129❤ 54👍 41🔥 5🤬 3😢 2🤯 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️ТРАНСПОРТ ВАЗИРЛИГИ ПРЕЗИДЕНТ СИЁСАТИГА ҚАРШИМИ? ТАКСИЧИЛАР ВА ТАДБИРКОРЛАРНИ ЭЗАЁТГАН ТИЗИМ ҲАҚИДА ОЧИҚ МУРОЖААТ
Президент Шавкат Мирзиёев деярли ҳар куни давлат идораларининг асосий вазифаси — халққа хизмат қилиш, тадбиркорни қўллаб-қувватлаш, одамларни рози қилиш эканини очиқ айтиб келмоқда. Бироқ жойларда, хусусан Транспорт вазирлиги тизимида бу сиёсатга мутлақо тескари манзара шакллангани ҳақида Элтузга кескин мурожаат келиб тушди.
Мурожаат муаллифининг таъкидлашича, Транспорт вазирлиги ва унга қарашли тузилмалар бугун халққа хизмат қилиш ўрнига фуқароларни эзиш, жарималар орқали босим ўтказиш, такси фаолияти билан шуғулланишга сунъий тўсиқлар қўйиш, тадбиркорларнинг лицензияларини бекор қилиш ва молиявий жазолар билан қўрқитишни одат қилди.
Расман “ислоҳот” сифатида тақдим этилаётган қонун ва қарорлар амалда фуқароларнинг қора қозонини қайнатишига тўсқинлик қилмоқда. Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 августда қабул қилинган, 12 ноябрдан кучга кирган 501-сон қарорига мувофиқ йўналишларни вақтинчалик бириктириш электрон тендер орқали амалга оширилиши керак эди. Аммо мурожаатга кўра, шу кунгача бу масалада биронта ҳам тендер ўтказилмаган. Қарор бор, ижро эса йўқ.
Шу билан бир вақтда Транспорт инспекцияси томонидан “Дамас” ҳайдовчиларига лицензия олиш ҳақида оммавий огоҳлантиришлар берилмоқда. Ҳайдовчи қонуний ишлаш учун лицензия олишга ҳаракат қилади, аммо тадбиркор фақат тендер орқали лицензия расмийлаштириши мумкин. Тендерда эса аксар ҳолларда янги, қиммат автомобиллар қатнашади. Йили эски машиналар билан ишлаётган минглаб одамлар учун бу йўл ёпиқ. Устига-устак, тендер ойига бор-йўғи бир марта ўтказилади. Натижада фуқаро бир ойлаб лицензия ололмай юради ва охирида жарима тўлашга мажбур бўлади.
Агар ҳудудда тендер орқали 1000 та машинага лицензия берилса, аҳолининг йирик улуши таксичилик қилиб рўзғор тебратаётган бўлса, қолган минглаб машиналар қаердан лицензия олиши керак?
Ёки кунига бир марта йўлга чиқадиган ўқитувчи, деҳқон, оддий фуқаро тендер асосида қаердан лицензия олади? Улар на ташувчи корхоналарга керак, на расмий йўналишларга киритилади.
Муаллифнинг сўзларига кўра, бу соҳада иш битиши учун фақат ариза ёзишнинг ўзи етарли эмас — орқасидан юриб, илтимос қилиш керак. Бу эса тизимда виждон, адолат ва хизмат қилиш тушунчаси йўқолганидан далолат.
Транспорт вазирлиги фуқароларга тўсиқ қўйишни бас қилиб, лицензия олишни енгиллаштириши шарт. Тадбиркор давлатнинг душмани эмас, ҳамкори бўлиши керак.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
👍 53❤ 51🔥 8🤬 1😢 1
⚡️⚡️⚡️САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ҲОКИМЛИГИ МИЛЛИОНЛАРНИ ҚАЕРГА САРФЛАДИ?
Самарқанд вилояти ҳокимлиги хизмат автомобилларини таъмирлаш учун якка тартибдаги тадбиркор А.Р. Раджабов билан 113,6 миллион сўмлик шартнома тузган.
Ҳужжатларни ўрганар эканмиз, бир қизиқ ҳолатга дуч келдик: вилоят ҳокимлиги ҳали-ҳануз хорижий русумдаги хизмат машиналаридан фойдаланиб келаётгандек.
Ваҳоланки, ҳокимлик матбуот хизмати бу масалага ойдинлик киритиб,
«2025 йил март ойидан бери Самарқанд вилояти ҳокимлигида иномарка автомобиллардан фойдаланилмаяпти, улар аукцион савдоларига қўйилган»,
дея расмий изоҳ берган.
Аммо шартнома ва унга илова қилинган далолатномалар бу баёнотга мутлақо зид.
Хусусан, 2025 йил 11 декабрь куни имзоланган шартномада ва шу куни тасдиқланган ҳужжатларда давлат рақами 30 201 DAV бўлган Toyota Sequoia SRS автомобилига 1 миллион сўм тўланиб, тонировка ишлари қилингани қайд этилган.
Яна бир мисол: давлат рақами 30 003 DAV бўлган Toyota Land Cruiser Prado VX 2.7L хизматига 5,5 миллион сўм ажратилиб, мой алмаштириш ва бошқа таъмирлаш ишлари бажарилган.
-Агар иномаркадан фойдаланилмаяпти, унда бу харажатлар ким учун қилинган?
Бундан ҳам қизиғи, хизмат автомобиллари рўйхатида давлат рақами 30 G 707 YA бўлган, жисмоний шахсга тегишли Chevrolet Tahoe ҳам бор. У ҳам ҳокимлик ҳисобидан таъмирланган.
Бу ҳолатга нисбатан матбуот хизмати яна бир изоҳ берди:
мазкур автомобил ижара маркази – ижарага берувчи – ижарага олувчи ўртасида тузилган уч томонлама шартнома асосида фойдаланилаётган экан.
Бироқ энг муҳим жиҳат - ижара қиймати. Матбуот хизмати бу рақамни
«ижарачи ҳуқуқлари»ни рўкач қилиб, ошкор этмаслигини маълум қилди.
Хулоса қилишни ўқувчига қолдирамиз: сўзларда - тежамкорлик ва ислоҳот,
ҳужжатларда эса - қимматбаҳо иномаркалар, таъмир ва тонировкалар.
Ҳозирча саволлар жавоблардан кўп.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 85👍 29🤬 25😱 16😁 7🤔 3
⚡️⚡️⚡️Қашқадарёда улоқ чемпиони "Портал" лақабли ушбу расмдаги қашқа от 220 минг долларга сотилди.
🔥 162👍 130😁 40🤔 32😱 28🤯 22🤬 17❤ 15😢 7🎉 6🤩 3
⚡️⚡️⚡️Расман! Тошкентга кириш чекланмайди
Айрим ОАВ ва ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарлар нотўғри талқин қилинмоқда. Пойтахтга кириш нуқталарида ташкил этилаётган автопарклар шаҳарга кириш ёки автомобиль ҳаракатини чеклашни назарда тутмайди.
Ушбу парклар фақат қўшимча ихтиёрий қулайлик бўлиб, ҳайдовчилар истагига кўра автомобилни қолдириб, жамоат транспортидан фойдаланиши мумкин.
👍 78😁 50❤ 22🤬 9😢 2🤔 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️CУЛАЙМОННИНГ ОЁҒИНИ КИМ СИНДИРДИ?
Инстаграмда мен ўзимни бегoна шаҳарга боргандай ҳис қиламан. Тилини тушунмайман, улар йиғлаган нарсага кулгим, кулганига йиғлагим келади. Бугун бутун инстаграм ахли ëс тутиб кўк кийиб, оқ бойлаб ерларга онтарилиб йиғлаб ëтибди. Нимаўлди десам,«Нилуни ули Сулаймонди аяғи синди» дейишди.
Нилу ким десам, ҳожонани қизи дейишди.
Олтиариқда ҳожиўмаган эна қолдими? Қайси ҳожоана десам,«Ану олтикўт Юлдуз» дейишди.
Илмдан узоқ гапни севмайман. Одам деган махлуқда анатомия фанига кўра икки паллага ажралган битта кўт бўлади. Билганим шуки, ора сира ўрисди кийимини кийиб испиртни темир кружкада сув қўшмай уриб Катюша айтадиган халқ артсти у.
Юлдуз Усмонованинг олдинги доирачи эридан туғилган қизи Нилуфар Усмонованинг ўғли Сулаймонни оëғи синиб гипс қилиб қўйишибди. Нимаўпти шунга? Иссиқ жон. Битиб кетади февралгача. Битта ўрта бармоғимдай хотин мошинда ўтирволиб изиллаб йиғлади.
Кейин башарасини бўқдай қилиб «Мендан Соҳибни сўраманглар. Соҳиб билан ҳаммасига тўчка қўйдим. Соҳиб энди мени ҳаëтимда йўқ. Сиз кўрган гўзал манзараларди ҳаммаси инстаграм учун эди...» деб яна йиғлашда давом этди.
Эй мардум, мен билмагичга ойтинглар. Соҳиб ким?
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
😁 204❤ 81🤔 12👍 8
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️ЎҒРИЛИК – БИЗНИНГ ГЕНОМ
Бутун дунëда мулозимларнинг давлат чўнтагига қўл тиқиши қаттиқ жазоланади. Британиялик мулозима хотин дўконда тўтиқуши учун ем олгаётганда адашиб кетиб давлатнинг картаси билан пул тўлаб қўйган. Бирор беш доллар ҳақида кетяпти гап бор-йўғи.
Бу талон-торож ошкор бўлгач, Буюк Британияда қиëмат қўпди. Одамлар кўчага чиқди. Бу мулозима хотин устидан текширув тайинланди.
Шундай буюк Британия аҳли бир мулозима хотин беш долларлик емни давлат пулидан олганини кўтара олмади.
Қашшоқ мамлакатларда эса «давлатнинг олди тор, орқаси кенг» дея мулозимлар қучоғига сиққанича ўпиришади.
Давлат ҳазинаси олдига «ўғирлаш тақиқланган» деган арқон тортилган. Кучлилар бу арқон устидан сакраб ўтиб ўмаради, кучсизлар тагидан эмаклаб ўтиб ўмаради. Интернетда ўғри мулозимни қарғаган мардумлар ҳам амал курсиси тегиб қолса, ўғирлайди.
Эртадан кечгача давлат эмчагини эмадиган бу бетамизлар сурувига кишт дейиш Рассом оғангиз зиммасига тушди.
Кишт.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
👍 100❤ 61😁 29😢 8🔥 5🤬 2
⚡️ТОШКЕНТ ҚАССОБХОНАЛАРИНИНГ ҚОН САРҚИТИ ЯНГИ ҲАЁТ ТУМАНИНИ ҚЎЛАНСА ҚИЛМОҚДА
Тошкент шаҳар Янги ҳаёт туманидаги катта кўприк ости қўланса ботқоққа айланди.
Гап шундаки, шу атрофдаги ариққа шаҳар кушхоналарининг қон аралаш оқлва суви тўкилади. Нисбатан тоза ариқ суви мутлақ яроқсиз ҳолга келган. Атрофни бадбўй хид қуршаб олди, туман Эко-бўлими ҳам, ҳокимлик ҳам бирор чора кўришга шошмаяпти.
«Навбатчилик қилиб кўприк атрофини кузатишга мажбур бўляпмиз. Одатда кундуз куни соат 14:00 дан кейин ва ярим тунда катта-катта цистерналар келиб, қонли сувни тўкиб кетади» дейди маҳаллий аҳоли.Бу ифлос сув касалликлар, турли бактерияларга тўла бўлиши мумкин. Қўланса ҳиднику айтмаса ҳам бўлар. Цивилизация кўрганмамлакатларда бу каби чиқиндилар махсус кимёвий воситалар билан зарарсизлатирилади. Сув эса техник жиҳатдан яроқли даражага келтирилади. Бир неча босқичли филЬтрацияга электр-энергия, махсус ускуналар зарур. Энергия – бу пул дегани. Қайси кушхона эгаси ўз фойдасидан кечиб, бунинг учун чўнтагидан алоҳида бадал ёки солиқ тўлайди? Тўлаган тақдирда ҳам шу маблағ айнан ўз нувтасига етиб боришини ҳеч ким кафолатлмайди. Худди ҳар ой вақтида пул тўлаб маҳалладаги чиқиндихонани вақтида тозалаттиролмаганимиз каби бу масала ҳам жарима ва солиқлар билан ҳал бўлмайди. Шундай экан, маъмурий бошқарув принуипидан келиб чиқиб, муаммога маҳаллий ҳокимликнинг аралашувини кутиб қоламиз. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
47.21 MB
5.09 MB
😱 45❤ 29🤬 15😢 6🤯 1
⚡️БУХОРО СУДИ НОГИРОННИНГ ТОВОН ҲАҚИНИ БЕКОР ҚИЛДИ
Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро суди II гуруҳ ногиронига тўланиши керак бўлган товонни бекор қилди.
Бухоро давлат техника университетининг 21.02.2025 йилдаги Ш-389-сонли буйруғи билан даъвогар Ғ.Ҳотамов билан тузилган меҳнат шартномаси Меҳнат кодексининг 161-моддаси 2-қисми 5-бандига асосан бекор қилинган.
Даъвогарнинг буйруқни бекор қилиш, ишга тиклаш, мажбурий прогул кунлари учун иш ҳақи ва маънавий зарар ундириш ҳақидаги даъво талаблари қаноатлантирилиб, суднинг 11.06.2025 йилдаги ҳал қилув қарори билан Ш-389-сонли буйруғи ғайриқонуний деб топилиб бекор қилиниб, лавозимига тикланган ва жавобгар институтдан унинг фойдасига мажбурий прогул кунлари учун 9.368.363 сўм иш ҳақи, 3.000.000 сўм маънавий зарар ва 37.500 сўм почта харажати ундирилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси МКнинг 174-моддасига асосан, ўзи билан меҳнат шартномаси қонунга хилоф равишда бузиглан ходимни аввалги иш жоймга тиклаш ҳамда ўзига етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ва маънавий зиённи (агар меҳнат шартномаси қонунга хилоф равишда бекор қилинганлиги натижасида ходимга маънавий ёки жисмоний азоблар етказилган бўлса) компенсация қилиш тўғрисидаги талаблари қаноатлантирилиши лозим.
Ходимга тўланиши лозим бўлган пулли компенсациянинг миқдори Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаш ставкасининг ўн фоизи миқдорида белгиланади. Мазкур пулли компенсацияни тўлаш мажбурияти иш берувчининг ойлик иш ҳақи ёки ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни тўлашнинг кечиктирилишида айби бор-йўқлигидан қатъий назар юзага келади.
Аммо судья Ойбек Шомуродов қонунларга амал қилмасликни танлади. II-гуруҳ ногиронига 137 кун учун тўланиши керак бўлган пулли компенсацияни ўрта белидан урди. Олий суд ушбу суд амалиётларини меҳнат қонунчилигига амал қилинишини назоратга олиши зарур.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 62🤬 41👍 4🤯 3😢 1
⚡️ТАЛАБАЛАР УЧУН «ЗАКОВАТ» ЎЙИНИ КАТТАЛАРНИНГ ҚОРА КАССАСИГА АЙЛАНДИ
Республика бўйлаб талаба ёшлар учун «Заковат» интеллектуал ўйинлари ўтказилмоқда. Соврин ҳар йили 100 миллиард сўмга етади.
Бу ўйин категорияси талаба ёшларни қамраши керак. Шу нуқтага диққат қилинг, зотан фокуc-мокус шунда бошланади.
Талаба ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни интеллектуал ўйинларга жалб қилишга қаратилган ўйинларда 30-40 яшар профессионал ўйинчилар қатнашмоқда. Уларнинг аксарияти номигагина, расмиятчилик учун хусусий университетга қайта ўқишга кирган.
«Талабалар турнирларида ҳар йили бир хил билимдонлар мукофот олади. Орада магистратурага ўқишга кириб 3-4 йиллаб битирмай юрган талаба профессионаллар ҳам бор. Ҳаром-ҳариш, фитна аралаш ютуқлар муборак бўлсин деб чапак чалиб қолаверамиз уларга» – дейди турнирда қатнашавериб ҳафсаласи пир бўлган талабалар.Гап шундаки, талаба турнирлари низомида профессионал лига ўйинчилари қатнашишига рухсат берилган. Суратларни бир кўринг, юзларига ажин, сочларига ўқдин-ўқдин оқ оралаган 30-40 ёш атрофидаги бу кимсалар қандай қилиб ёш талаба бўлиши мумкин? Хўп, улар талаба ҳам дейдик. Бу турнирда ёшлар қўлидаги ютуқларни «илиб кетиб», сўнг қайси виждон билан профессионал ўйинларда қатнашадилар? Устоз-шогирдчилик анъанаси деган емаган баҳонани тиқиштирманг. Бу важга КРУ «ишонар», ақли расо одам ишонмайди. Масалан, талабалар турнирида бир 3-4 йиллардан бери магистратурани тугатолмаётган Шаҳзод Жабборов, профессионал ўйинчилар Соҳиб Жўраев, Миржалол Каттаевлар қатнашади.
«Ташкилотнинг раҳбари Ҳаётилло Раҳмоновнинг ўзи ҳалигача ўйинларда қатнашяпти. Бу «билимдон» директор манфаатлар тўқнашуви деган жумлани эшитганмикан? Раҳбар одам ўз қўл остидаги, ўз назоратидаги ўйинларда қатнашгач, қолганлардан ҳафа бўлмасак ҳам бўлар.»Бу қатнашчилар ўзларини ўзи овутиши мумкин: «Низомдан четга чиқмадик, доим ҳам ютмаяпмизку...» Бироқ кўзи очиқ, хуши жойида одамлар тушуниб турибди: сумбатдек профессионаллар ушбу талаба ёшлар турнирида фақат моддий манфаатни кўзлаб қатнашишади. Уларга «изн» берган «Заковат» ННТнинг раҳбарияти ҳам бундан фойдаланиши мумкин. Йирик мукофот пуллари хотинларнинг қора касса (гап/алғов) пули каби бир профессионал чўнтагидан бошқасига кўчиб юрибди. Бу жараёнда талабалар, ҳатто онда-сонда ютадиган ҳаваскорлар ҳам умумий декорациянинг бир қисми холос. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 59😁 36🤬 16😱 7😢 7🔥 4👍 3🤔 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган (табиб) Иқбол Салиев ҳақидаги хабарлар юзасидан расмий ахборот
Халқ орасида табиблик билан шуғулланиб, “Био нур” соҳиби сифатида танилган И.Салиевнинг фаолияти қонунийлиги ўрганилганда 05.08.2020 йилда солиқ органларидан “Халқ табобати” фаолият тури бўйича рўйхатдан ўтган бўлсада, Ўзбекистон халқ табобати Ассоциацияси томонидан берилган гувоҳнома муддати 21.12.2024 йилда тугаганлиги маълум бўлган.
Унга нисбатан Қўқон шаҳар ИИБ томонидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судига юборилган. Суд томонидан 2025 йил 10 январь куни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 59⁵-моддаси (Халқ табобати тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) 1-қисми билан, 7.500.000 сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган.
Шунингдек, унинг ижтимоий тармоқлардаги чиқишлари фуқароларнинг эътирозларига сабаб бўлганлиги инобатга олиниб, ИИО ходимлари томонидан расмий огоҳлантирилган.
Бироқ И.Салиев такроран ўз фаолиятини давом эттириб, видеороликларни ижтимоий тармоқларга жойлаб келганлиги аниқланиб, жорий йил 27 ноябрь куни Қўқон шаҳар ИИБ томонидан унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 59⁵-моддаси 3-қисми (Халқ табобати соҳасида фаолият олиб бориш учун тегишли ҳуқуққа эга бўлмаган шахс томонидан фуқароларга тиббий ташхис қўйиш ва уларни даволаш хизматларини кўрсатиш ҳамда мазкур хизматларни омма олдида тарғиб қилиш) билан ҳужжатлар расмийлаштирилган ҳамда тегишли тартибда суд органига юборилган.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 107👍 51😁 42🤔 8😢 2🤬 1
⚡️ЖАҲЛИ ЧИҚСА ШЕЪР ЁЗСИН СОЛИЙ
Катта энам (отамнинг онаси) Равшан момо боғчада ошчи эди. Шу боғчага энамни олдига борганимда боғча ховлисида бола кўтариб турган ҳайкални "монтаж" қилаëтган одамни кўриб рассомликка ҳавас қилгандим. Бу боғча мудири Сора опа ва журналист Қодир Матчоннинг "художник ўғли" Солий Қодир эди. Солий Кодиров.
Эсимни танибманки Хоразмда Солий Қодир деган рассом бор. Уни илк кўрганимда қандай тик оëқда бардам бақувват турган бўлса, бугун ҳам шундай.
Умуман, ҳайкалтарошлар бақувват одам бўлади. Соли оғага ҳайкалтарошлик ўргатган устоз Абдимўмин ака ҳам узоқ умр кўриб бардам-бақувват юрган.
Соли оғанинг отаси Қодир Матжон отамга журналистикани ўргатган устоз ҳисобланади.
Солий оға журналист ойдин зиëли оиласида туғилгани учун адабиëт, тарих ва шеъриятни энг етишкин мунаққидлар каби билади.
Ўзбекистон тарихидаги энг белгили шоир Мухаммад Солиҳ ўз адаши Солий Қодир билан дўст-қадрдон эскидан.
Шоир Матназар Абдулҳаким умрининг охиригача Солий Қодирни дўст деб қадрлади, мозор тошимни Солий ясасин деб васият ҳам қилди.
Матназар оға Солий Қодирга атаб ëзган шеърлари унинг китобларидан ўрин олган.
Матназар оға ҳам расм чизар ва агар Соли бу расмларни тан олмаса, у ҳам шеър ëзсин деб ҳазил қиларди. Шундай расмлардан бири иловада.
Мана шундай мукаммал "асар" Чизди бугун мана Матназар. У ишлади рассом мисоли Жаҳли чиқса шеър ëзсин Соли.Солий Қодир Ўзбекистон мустақил бўлсин деб СССР даврида курашган ботирлардан бири эканлигини кўпчилик билмайди. Ўзбекистон мустақиллигини мақсад қилган Эрк демократик партиясининг Урганч шахар бўлими бошлиғи эди Солий Қодир. Айнан унинг жиддий кураши билан дўсти Муҳаммад Солиҳ Хоразмда Каримовдан кўп овоз олиб президентлик сайловида вилоят миқëсида ғалаба қозонган эди. Шу боис у ҳақида "Солий Қодир — ҳар ишга қодир!" дейишади. Республика бўйлаб танловда айнан Солий оға ишлаган "Насриддин Афанди" ҳайкали биринчи ўринни олди. 1990 йили Лондондаги "Замон" галереяси Соли Қодирнинг "Депутат хотин" деган асарини кубизм намунаси ўлароқ намойиш қилди. Ўзбекистонда бугун тирик яшаëтган ҳайкатарошлар Солий оғани ўта ҳурмат қилишади, талантига тан беришади. Барча даврларнинг энг ëш, энг умидли, энг оқкўнгил ва энг некбин рассоми Солий Қодир бугун Урганчда "Кубизм" деган кўргазма очди. Бориб кўринглар. Хоразмдаги бой-бадавлат одамлар бориб шундай элдоши борлигидан фахрланиб рассомни сийласин. Расмларини сотиб олсин. Олмасаям рассом чўнтагига пул солиб кетсин. Эл ўз элдошини қўлласа, манглайи оқаради. Бўлмаса чакида ҳалта билан урсанг ҳам оқармайди. Мендан ойтш. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 98👍 26😁 18🔥 3🤬 3
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️ВАҚТ МАШИНАСИ: 16 декабрь - Ҳуқуқлар тўғрисидаги илк қонун қабул қилинди.
Ўзбекистон бир неча хонликларга бўлинган, инсон ҳуқуқлари хор қилинган ХVII асрда, аниқроғи, 1689 йил 16 декабрь – Буюк Британияда якка ҳокимликни йўқ қилиб, парламент устиворлигини ўрнатган ва инглиз фуқароларининг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини мустаҳкамлаган ҳуқуқлар тўғрисидаги илк қонун (The Bill of Rights) қабул қилинди.
Бу қонун нафақат Буюк Британия тарихи, балки бутун замонавий демократия ва инсон ҳуқуқлари тарихи учун беқиёс аҳамиятга эга бўлган асосий ҳужжатлардан биридир. Шунингдек, бугунги кунда ҳам ўрта аср хонликлари каби авторитар ҳокимиятни мустаҳкамлашга уринаётган Марказий Осиё лидерлари учун ўрнак олишга арзийдиган қонундир. Унинг бугунги кун учун муҳимлигини яна бир қанча йўналишларда кўриш мумкин:
Парламент устунлиги
«Ҳуқуқлар тўғрисидаги Билль» Англияда мутлақ монархия даврига нуқта қўйди. У бугунги кунда ҳам амал қилаётган қуйидаги асосий тамойилларни ўрнатди:
⁃ Қирол (ёки Қиролича) эндиликда Парламент розилигисиз қонунларни бекор қила олмайдиган, солиқ сола олмайдиган ёки доимий армия туза олмайдиган бўлди.
⁃ Қонун лойиҳаси Парламентга тегишли бўлиб қолди. Бу билан ҳокимиятнинг бир шахс (монарх) қўлида тўпланишига чек қўйилди ва ҳокимият тақсимоти тамойили мустаҳкамланди.
⁃ Парламент депутатларининг нутқ эркинлиги (дебатларда сўз эркинлиги) таъминланди, бу уларнинг масъулиятни ҳис қилган ҳолда ишлашига имкон берди.
Ҳар қандай замонавий демократик давлатда ҳокимият тақсимоти (Қонунчилик, Ижро этувчи ва Суд ҳокимияти) муҳим ҳисобланади. Билль айнан мана шу тақсимотнинг Европадаги илк муҳим асосларидан бири бўлган.
Инсон Ҳуқуқларининг мустаҳкамланиши
Гарчи Билль аввало Парламент ҳуқуқларини ҳимоя қилган бўлса-да, унда оддий фуқароларнинг ҳам муҳим ҳуқуқлари назарда тутилган:
• Ҳаддан ташқари шафқатсиз жазолардан ҳимоя: Қонунда «шафқатсиз ва ғайриоддий жазола» қўллаш тақиқланди.
• Адолатли суд жараёни: Судлар қиролича ва қиролнинг мустақил қароридан ҳоли бўлиши керак эди.
• Петиция ҳуқуқи: Фуқароларга монархга мурожаат қилиш (петиция топшириш) ҳуқуқи берилди.
«Шафқатсиз ва ғайриоддий жазолар»га қарши қонун бугунги кунда АҚШ Конституциясига (8-тузатиш) ва Европа Инсон Ҳуқуқлари Конвенциясига киритилган бўлиб, умуман дунё бўйлаб инсон ҳуқуқлари стандартларининг ажралмас қисмига айланган.
Ўзбекистон учун ўрнак бўлган қонун
«Ҳуқуқлар тўғрисидаги Билль» инсоният тарихида ҳукумат ва фуқаролар ўртасидаги муносабатларни расмийлаштирган муҳим ҳужжат сифатида эътироф этилади.
Бу ҳужжатда белгиланган ҳуқуқлар Европа ва ғарб давлатларининг жумладан Ўзбекистоннинг амалдаги Конституцияси учун ҳам ўрнак сифатида фойдаланилган, жумладан 1791 йилги АҚШ Конституциясига киритилган асосий тузатишлар Англияда 1989 йил қабул қилинган ҳужжатга асосланиб яратилди.
Шунингдек, бу қонун БМТнинг Инсон Ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси (1948): ва бошқа халқаро ҳуқуқ меъёрларига ўз таъсирини ўтказган.
Хулоса қилиб айтганда, 1689 йилги "Ҳуқуқлар тўғрисидаги Билль" ҳокимиятнинг қонун билан чекланиши, шахсий эркинликларнинг кафолатланиши ва сайланган вакиллик органининг устуворлиги тамойилларини ўрнатиб, барча замонавий демократик тузумларнинг тамал тошини қўйган ҳужжатлардан бири ҳисобланади.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 63👍 21😁 5😢 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️ЧЕТ ЭЛЛИК ИНВЕСТОР ЎЗБЕКИСТОНГА ГИЁҲВАНД МОДДА ОЛИБ КИРДИ
Чет эллик инвестор Қурилиш материаллари савдоси баҳонасида ўзбекистонлик ҳамкорлари билан келишиб мамлакат ҳудудига наркотик моддалар олиб киришга уринди. Улар ушбу ҳамкорликни биринчи маротаба қилишмаган. Ҳамкорлик тажрибаси бўлган.
Самарқанд вилоятида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан мармар плиталар орасига яширилган 37 килодан ортиқ гиёҳвандлик моддалари аниқланд.
Тадбир давомида 1992 йилда туғилган чет эл фуқароси шунингдек, Самарқанд вилоятида яшовчи 1981 ва 1995 йилларда туғилган уч нафар Ўзбекистон фуқаролари қўлга олинди.
Хорижлик «тадбиркор» гиёҳванд моддаларни мармар плиталар орасига яшириб, мамлакат ҳудудига олиб кирган, маҳаллий шериклар эса ушбу гиёҳванд моддаларни сотиб беришган.
Олиб борилган тезкор тадбирлар давомида жами 37 кило 421 грамм «экстрацион опий» гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил сифатида олинди. Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Гумонланувчилар ҳибсга олинган, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 71😁 21🤬 13👍 8😢 3🔥 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️ЎҚИШ БАҲОНАСИДА ЧЕТГА «СУРИШ» ТРЕНДИ НЕГА ПАСАЙДИ?
Сўнгги йилларда Ўзбекистон ёшлари орасида хорижда таълим олишга қизиқиш пасайиб бормоқда. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январ-октябрь ойларида 26,4 минг нафар Ўзбекистон фуқароси ўқиш мақсадида хорижга чиққан бўлиб, бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан қарийб 19 фоизга камайган. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, ушбу пасайиш тасодифий эмас, балки бир қатор ижтимоий-иқтисодий ва таълимий омиллар билан боғлиқ.Расмий маълумотларга кўра, ўзбекистонлик талабалар асосан МДҲ ва Осиё мамлакатларини танламоқда.
Ёшларимиз Россия (5863 нафар), Тожикистон (5761) ва Қирғизистон (3835) етакчи ўринларда. Шунингдек, Жанубий Корея (3344), Туркия (2256), Хитой (1186), Қозоғистон (1014) каби давлатларга асосан ўқиш учун боришади.Европа ва АҚШ каби йўналишларда эса кўрсаткичлар анча паст: Буюк Британия — 839, Германия — 366, АҚШ — 318 нафарни ташкил этади.
Бир қарашда, бу рақамлар ёшларнинг халқаро таълимга қизиқиши сақланиб қолганини кўрсатгандек туюлади. Аммо аслида хорижда ўқишнинг қимматлиги, мураккаблиги ва виза олишдаги қийинчиликлар кўплаб талабалар учун жиддий тўсиққа айланмоқда.Масалан, Европа ёки АҚШда бир йиллик контракт пули ўртача 15-30 минг доллардан кам эмас. Бунга яшаш, суғурта, транспорт ва кундалик харажатларни қўшганда, умумий сумма кўплаб оилалар имкониятидан анча ошиб кетади. Ўзбек оилаларининг кўп қисми бир болани чет элда ўқитгандан кўра, уни ўша ерда ишчи сифатида ишлатиб, унга пул сарфламасдан, кам бўлса-да, даромад олишни афзал кўради.
Шу билан бирга, кўплаб талабалар хорижга ўқиш учун кетганидан сўнг таълимни тўлиқ якунлай олмаётгани ҳам сир эмас. Айниқса, Россия, Қозоғистон ва Жанубий Корея каби мамлакатларда ўқиётган ўзбекистонлик талабалар орасида ўқишни ташлаб, ишга ва пул топишга қизиқиб кетиш ҳолатлари кўп учрамоқда. Бунга асосий сабаб – иқтисодий қийинчилик. Контракт ва яшаш харажатларини қоплаш учун талабалар расман ёки норасмий ишлашга мажбур бўлади, натижада ўқиш иккинчи ўринга тушиб қолмоқда.Аниқ мисол сифатида, Россияда таҳсил олаётган талабаларнинг катта қисми хизмат кўрсатиш соҳасида ишлайди. Кундалик иш соатларининг кўплиги, дарс жадвалларига мос келмаслик ва чарчоқ сабабли таълимни ўзлаштира олмайди. Натижада айрим талабалар сессиядан ўта олмайди ёки ўқишни умуман ташлаб кетади. Жанубий Кореяда ҳам худди шундай ҳолатлар кузатилади: иш ҳақи анчайин яхши бўлгани учун талабалар ўқишдан кўра ишлашни афзал кўра бошлайди.
Ўзбекистонда сўнгги йилларда ички таълим сифати ҳам, қабул квоталари ҳам анча ўсди. Ўқиш осон, арзон ва таълимнинг ҳар хил шакллари бор. Янги университетлар, хорижий олий таълим муассасаларининг филиаллари, қўшма таълим дастурлари ва грантлар сони кўпайди. Бу эса ёшлар учун хорижга чиқмасдан дипломли бўлиш имкони борлигини кўрсатмоқда. Шу сабабли кўплаб абитуриентлар қийин ва қиммат хорижий таълим ўрнига маҳаллий олийгоҳларни танламоқда.Ўзбек талабаларининг хорижга ўқишга кетиши камайиши салбий ҳолат эмас. Аксинча, бу ёшларнинг реал имкониятларни тўғри баҳолай бошлагани, хорижда ўқишнинг нафақат имконият, балки катта молиявий ва психологик масъулият эканини англаётганини кўрсатади. Ички таълим тизимининг ривожланиши эса ушбу тенденциянинг энг асосий ижобий омилларидан бири бўлиб қолмоқдa. @eltuz
❤ 90👍 39🤔 18😁 6
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️БИЗНЕСМЕН ВА КОРРУПЦИОНЕР БОШ ВРАЧГА СТОП БЕЛГИСИ КЎРСАТИЛМАДИ
Чортоқ туман тиббиёт бирлашмаси ҳудудида гўзаллик салони ишлаб турибди. Туққан хотинлар камерачи, ижарага олинган қиммат мошин, Мики Маус ва айиқчалар олдига чиқиб боришдан аввал аши салонда сочини жингалак қилиб, киприк улайди. Кринж.
«Раҳбар хусусий тадбиркордан каттагина улуш олмаганда гўзаллик салони касалхона ичида хўжалик ҳисоби деган ёзув билан сақлаб қолинмас эди. Касалхонада беморлар ортидан келаётганларга шароит йўқ. Реанимациядаги беморлар яқинларига кутиш учун махсус жой хам йўқ аммо гўзаллик салони эгаси ёнғин хавфсиздигини таъминловчи ҳовуз тепасига жойлаштириб қўйилди» – дейди ходимлар.
Умуман олганда, мамлакат бўйлаб роддоми бор барча касалхоналарда салон бор. Нима қилибди энди шунга? Лекин Чортоқ туман тиббиёт бирлашмаси бош врачи катта маблағни ўзлаштириб, жавобгарликка тортилгач суд ҳукмидан кейин ҳам ўз лавозимида қолаётгани шубҳали. Бу борада вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва прокуратура нима дейди?
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
😁 40❤ 36🤬 18⚡ 6👍 4🤯 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️ҚЎҚОНЛИК АПРС ИҚБОЛ ТАБИБ СУДГА БЕРИЛДИ
Халқ орасида апрс сифатида танилган Иқбол Солиев судга берилди. Бу ҳақда 16 декабрь куни Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Унинг апрслик фаолияти ўрганилганда 2020 йил августида солиқ органларидан «Халқ табобати» фаолият тури бўйича рўйхатдан ўтган бўлса-да, Ўзбекистон халқ табобати ассотциацияси томонидан берилган гувоҳнома муддати 2024 йил декабрида тугагани маълум бўлган.
Унга нисбатан Қўқон шаҳар ИИБ томонидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судига юборилган. Суд томонидан 2025 йил 10 январь куни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 59-5-моддаси (халқ табобати тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) 1-қисми билан 7,5 миллион сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган.
Шунингдек, унинг ижтимоий тармоқлардаги чиқишлари фуқароларнинг эътирозларига сабаб бўлгани инобатга олиниб, ИИО ходимлари томонидан расмий огоҳлантирилган.
Бироқ Иқбол Солиев такроран ўз фаолиятини давом эттириб, видеороликларни ижтимоий тармоқларга жойлаб келгани аниқланиб, 27 ноябрь куни Қўқон шаҳар ИИБ томонидан унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 59-5-моддаси 3-қисми (ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилиши) билан ҳужжатлар расмийлаштирилди ҳамда тегишли тартибда суд органига юборилди.
Халқ табобати тўғрисидаги қонунчиликни бузиш маъмурий жазо чораси қўлланганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилиши базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 30 бараваригача миқдорда (8 миллион 240 минг сўмдан 12 миллион 360 минг сўмгача) жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Халқ табобати ассоциацияси раиси Рўзимуҳаммад Хонназаровдан муносабат кутамиз.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
😁 87❤ 68👍 39🤯 3😢 3🔥 2
