uk
Feedback
ELTUZ

ELTUZ

Відкрити в Telegram

Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @eltuzportali_bot. Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.me/eltuz_reklama

Показати більше
2025 рік у цифрахsnowflakes fon
card fon
147 720
Підписники
+9324 години
+2 2997 днів
+20930 день
Архів дописів
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️ЯРИМ ЙИЛДАН БЕРИ ЁМҒИРГА ЁЛЧИМАДИК Тарковскийнинг «Сталкер» деган киноси бор. Кино махсус зона туннелидан ўтган одамнинг тилаги ижобат бўлишидан баҳс қилади. Кино қаҳрамони туннелдан ўтади лекин тилаги амалга ошмайди. У «касал акам тузалиб кетсин» деб тилак билдирди аммо акаси тузалмай касалдан ўлади. Туннелдан чиққан бу пилигрим эса тезда бойиб кетади. Хулоса: Тунел тангриси одамнинг ҳақиқий истагини амалга оширади. Бу одам ич-ичидан бойиб кетишни истаган. Тилининг учидагина «акам тузалсин» деб тиланган. Тангри унинг қалбидаги чин истагини рўëбга чиқарди. Кинони кўрмасангизлар ҳам майли. Лекин жума кунги ëмғир дуосидан бери олти кун ўтди. Челаклаб ёмғир ёғдими? 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Показати все...
😁 126 39🤬 16🔥 7😢 4👍 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️⚡️⚡️Олмалиқда Конституция кунига бағишланган байрам бўлиб ўтяпти. Ички ишлар бошлиғи эса тадбир иштирокчилари ва бошқаларга беҳурматлик қилиб, телефонда гаплашиб ўтирибди. Мана шундай муҳим тадбирларда телефондан валақлашиб ўтирганда кейин  Конституция амал қилмай ишлайверади-да. Бу бошлиқни тезда тандир бузишга сафарбар этиш керак.... 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Показати все...
😁 199 29👍 22🤬 11🤔 5🔥 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️ҚОРАҚАЛПОҚ ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИ ҚАРЗ ВА МАЖЛИС БОТҚОҒИГА ҒАРҚ БЎЛДИ Қорақалпоғистондаги Беруний тумани тиббиёт бирлашмаси боши берк кўчага кириб қолди – бу ҳақида Элтузга тизим ходимлари хабар берди. «Давлат тиббий механизмларини жорий этишга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республиккаси Президентининг 2024 йил 5 сентябрьдаги ПҚ-311-сон қарорига мувофиқ «Кафолатланган пакет» яъни Давлат бюджети хисобидан қопланадиган тиббий хизмат ва дори воситалари хажми белгилаб қўйилди. Бу пакетдан фойдаланиш тартиби, муддати ва механизмлари аниқ белгиланган. Кафолатланган пакетдан ташқари қилинадиган тиббий хизматлар ва дори воситалари таъминоти эса пуллик хизмат асосида олиб борилади. Беруний туманида бу қарор умуман ишламаяпди. Беморларнинг аксарияти қайси вақтда қаерга боришни билишмайди, Беруний ТТБ га бир неча бор келиб сарсон бўлганлари эса хусусий касалхоналарга бориб даволанмоқда. Аҳоли доим «пятиминуткада» бўлган дўхтирлардан норози. «Беморлар бошқа туман ва қўшни вилоятларга кетиб қолишининг яна икки сабаби бор. Биринчиси, беморлар шифокорни топа олишмайди. иккинчиси, шифокорлар бемор олдига бормайди.» Тиббиёт бирлашмасида ҳар куни соат 10-00 гача (ҳар шанба 11-30 гача) “пятиминутка” мажлис бўлади. Мажлис 09-00 дан 10-00 гача умумий мажлислар залида, унгача хар бир бўлимда 08-30 дан 09-00 гача давом этади. Дўхтир анализ айтиб қолса, беморлар саҳарлаб оч қоринга келади ва чошгоҳгача пойлайди. «Соат 10 да мажлисдан чиққан шифокор тушгача қанча бемор қабул қилиши мумкин, навбат кутиб чарчаган беморни анализга учун лабораторияга юборса, анализ ҳам соат 11-00 дан кейин қабул қилинмайди.» Шунингдек, тиббиёт бирлашмаси бўлимларининг давлат тиббиёт суғуртасидан қарзи 1,5 млрд сўмдан ошиб кетган. Собиқ ҚҚР Бош прокурори тақдимномаси бўйича ишдан кетиши керак бўлган бош шифокор эса ҳануз ўз лавозимида ўтирибди. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Показати все...
62🤬 15👍 5😱 5🔥 3😁 3
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️БОЁВУТДА СУЛТОНҲОВУЗ СУВОМБОРИ ҚУРИЛСА АҲОЛИ КЎЧИРИЛАДИМИ? Президент Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида 2026 йил Боёвутда сиғими 100 миллион куб метр бўлган «Султонҳовуз» қурилишини маълум қилди. Сув омбори шу ҳудуддаги экин ерларида сув таъминотини яхшилайди. Натижада Боёвут, Гулистон, Сайхунобод, Сирдарё ва Мирзаобод туманларидаги 110 минг гектарда йилига 2 марта ҳосил олиш имконияти яратилади. Бу режа ҳақида 5 йилдан бери гап-сўз тарқаб келаётган эди. Демак, режа амалга оширилиши расман тасдиқланди. Ҳаммаси яхши, мақсадлар эзгу. Бироқ бу янгиликдан Султонҳовузда яшаб турган аҳоли саросимага тушмоқда. Улар кўчириб юбориладими? Сувомбор қурилса аҳоли қаерга кўчирилади? Уларга тупканинг тагидан қақраган ер бериб, арзимаган товон пули тарқатиб уй-жойни ўзингиз қуриб олинг дейишадими? 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Показати все...
43🤔 21😁 9🤬 5😢 5👍 1🔥 1
01:11
Відео недоступнеДивитись в Telegram
⚡️НАРКОТИКФУРУШ ҲУҚУҚ ЎҚИТУВЧИСИ НЕГА ЖАЗОЛАНМАДИ? Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги 1 мактабнинг ҳуқуқ, тарих ва тарбия ўқитувчиси Ҳошимов Фаррух марихуанна сотаётганда қўлга олинган. Ўқитувчи нарко савдони мактаб ҳудудида қилганда ушланди. Бу ҳақида ҳатто Ички ишлар вазирлигининг видеоси бор. Бироқ бу оғуфуруш ўқитувчига ҳеч қандай чора кўрилмади. Аксинча, у ҳали ҳам мактабда ўқитувчилик қилиб юрибди. Ота-оналар ўз болаларидан ҳавотирда. Оғуфурушдан тарбиячи Устоз чиқадими? Масалага Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги эътибор қаратишини сўраймиз. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Показати все...
21.80 MB
😁 57 38🤬 26👍 8🤯 5🔥 1😱 1
ПУТИН: УКРАИНА ДОНБАССДАН ЧИҚМАСА, РОССИЯ ҲУДУДНИ КУЧ БИЛАН ОЛАДИ Россия президенти Владимир Путин Украинанинг шарқидаги Донбассдан украин қўшинлари чиқарилмаса, Россия бу ерларни куч ишлатиб эгаллашини билдирди. У бу масалада келишувга бормаслигини айтди. Москва ҳозир Донбасснинг 85 фоизини назорат қилади. Украина президенти Володимир Зеленский эса мамлакати ҳеч қандай ҳудудий ён беришга рози бўлмаслигини такрорлади. Бу баёнот АҚШнинг янги тинчлик режаси муҳокама қилинганидан кейин янгради. Дональд Трамп вакилларининг Москвадаги учрашуви анча ўтгани айтилди, аммо келишув учун ҳали эрта эканлиги қайд этилди. АҚШнинг дастлабки режаси Донбасснинг Украина назоратидаги қисмини ҳам амалий жиҳатдан Россияга ўтказишни назарда тутади. Бу режа Европа ва Киев томонидан танқид қилинмоқда. Путин Уиткофф ва Кушнер билан учрашувда режанинг айрим бандларига Москва рози эмаслигини билдирди. Россия ва Украина ўртасидаги асосий баҳс икки масалада қолмоқда: Россия эгаллаган ҳудудлар тақдири ва Украинанинг хавфсизлик кафолатлари. Европа лидерлари ҳам АҚШ музокараларидан хавотир билдирмоқдалар. Der Spiegel’нинг ёпиқ конференция баёнига кўра, Макрон АҚШ «Украинани хавфсизлик кафолатларисиз ҳудуд масаласида сотиб юбориши» мумкинлигини айтган. Германия канцлери Мерц Зеленскийни «эҳтиёткор бўлиш»га чақирган. Киев эса Путинни музокараларни атайлаб чўзиб, кўпроқ ҳудудларни эгаллашга уринаётганликда айбламоқда. Россия 2022 йилги босқинидан бери Украина ҳудудининг тахминан 20 фоизини назорат қилиб турибди. Сўнгги ҳафталарда Россия қўшинлари жануби-шарқда секинлик билан олға силжишни давом эттирмоқда. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Показати все...
80🤬 52👍 18😁 6🔥 2🤔 1😢 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️АҚШ УКРАИНАНИ РОССИЯГА ТАСЛИМ ҚИЛИШИ МУМКИН Немис нашри Der Spiegel Владимир Зеленский душанба куни Европа Иттифоқи раҳбарлари билан ўтказган ёпиқ телефон суҳбати мазмунини эълон қилди. Суҳбат иштирокчиларига кўра, АҚШ Украина иштирокисиз Россия билан келишув тузиши ва амалда  Зеленскийни ҳудудий ён беришга мажбурлаши мумкин. Эммануэль Макрон: «АҚШ аниқ хавфсизлик кафолатларисиз ҳудудий масалада Украинага хиёнат қилиши хавфи мавжуд». Нашрнинг таъкидлашича, Макрон Зеленскийни «катта хавф» ҳақида огоҳлантирган. Бироқ Елисей саройи бу маълумотни рад этди. Фридрих Мерц Зеленскийни «яқин кунларда ўта эҳтиёт бўлиш»га чақирди. «Америкаликлар ҳам сиз билан, ҳам биз билан ўйин ўйнамоқда»,– дея қўшимча қилди у. Финляндия президенти Александр Стубб шундай деди: «Биз Украина ва Владимир (Зеленский)ни бу йигитлар билан ёлғиз қолдирмаслигимиз керак». НАТО Бош котиби Марк Рютте уни қўллаб-қувватлади: «Владимир (Зеленский)ни ҳимоя қилишимиз керак». Суҳбат иштирокчилари музлатилган Россия активлари масаласи фақат Европада, Америка босимисиз ҳал қилиниши кераклигини таъкидладилар. Шунингдек, европаликлар Россия билан мулоқот олиб бораётган Америка музокарачилари – Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер билан ўзлари алоҳида учрашишга ҳаракат қилишди. Аммо учрашув бўлиб ўтмади.
Показати все...
93😢 26😁 20🤔 7👍 2
ШАҲРИХОНЛИК ДОН КИХОТ ҲАЙФСАН ОЛДИ 16-аср иккинчи ярми ва 17-аср бошида ижод қилган испан ёзувчиси Мигель де Сервантес Испан қироллиги адабиётининг “Олтин асри” вакилларидан бири сифатида танилган. У ёзган “Дон Кихот” романи инсоният тарихида энг кўп ўқилган романлардан бири ҳисобланади. Асар қаҳрамони Дон Кихот йўлида учраган катта тегирмонни ҳақиқий аждаҳо деб ўйлаб, қўлига найза оладию қартайиб қолган оти Росинантени унинг устига ҳайдайди. Найза тегирмон қанотига илиниб, Дон Кихотни ҳавога учиради. Кеча Дон Кихот Ламанча саҳроларидан чиқиб келиб Шаҳрихон тумандаги тандирларга қарши “экологик жанг” бошлагандай бўлди. Ҳоким ҳазратлари Ҳикматилло Дадахонов шамол тегирмонлари ўрнига тандирларни экологияни бузаётган асосий ёвузлик манбаи деб топди. Бечора сомса пиширувчилар эса ҳайрон.... Бугун кечга яқин эса янги хабар келди: Дон Кихотимизга расман вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов “ҳайфсан” берибди. Эҳтимол, энди у ҳавони заҳарлаётган нарса сомса эмас, балки ортиқча шижоат эканини англаб етар. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Показати все...
😁 239 56👍 14🤬 7🔥 2🤯 1
ЯНА БИР БОР, АДАБИЁТ НАДИР? (Рассом ТУЗнинг адабиëт ҳақидаги тушунчаси) Эсимни таниганимда адабиëт – бу мактабдаги дарс эди. Бу дарсни ўриндошлик асосида магазинда қоровул бўлиб ишлайдиган «адабиëт муаллими» ўқитарди. У киши адабиëтдан кўра яқинда болалаган итининг кўзи очилмаган кучуклари ҳақида таъсирлироқ гапирарди. Мен дарсдан қочган пайтимда папкамни омонат қилиб қолдирганим мактаб қоровули эса Арипжанов босмахонасида тош босма усулда 1913 йилда босилган Афанди латифалари ва Жангномаий Або Муслим ўқирди.
Ўзбек жамияти мадраса ва унинг ичидаги икки асосий предметдан бири адабиëтга яқин турган доимо. Бу тўплим (афкор омма) кўрилувчи санъат (Ҳайкал, картина, графика, перформанс, инсталация, пантомимо, балет, кино) тилини тушунмайди. Эшитилувчи санъат (Симфоник оркестр, опера, пианино, скрипка, вилончел) ҳис қилмайди.
Сиз айтишингиз мумкин, куй қўшиқни яхши кўради деб. Аслида бу жамият мусиқа деб атайдиган нарса ҳам адабиëт. Шеърларни мусиқа фонида бадиий ўқиш холос. Бу ерда асосан адабиëт доминант. Кино ва театрда ҳам шу. Асосан адабиëт. (Унинг заиф ва нотавон адабиëтлиги бошқа мавзу.) 19 асрдаги Хивада 100та мадраса бўлса 100 тасида ҳам фақат дин ва адабиëт ўқитилган. Бу адабиëт асосан диний догмаларнинг бадиий иллюстрацияси ва импровизациясидан иборат. Дидактикага асосланган сўз ўйини.
Совет давридаги адабиëт эса мутлақо совет мафкураси тарғиботчиси эди. Мустақилликдан кейин "адабиëт ўлди". Аммо бир трактор тепаликка чиқиб мотори ўчиб қолса, инерция билан пастга қараб ўчган мотор билан ҳам юрганидек бу "ўлик адабиëт" ҳам "юришда" давом этди. Яхшиям ғилдираги бор.
Бу кириш сўзини ëзганим боиси биз адабиëт деб ўйлаганимиз воқеликни мен қандай кўришимни билишингиз учундир. Ғарбда бу соҳанинг номи лотинча literatura — ҳарфлар билан ëзилган деган мазмунда. lit сўзи харф дегани. Бизда эса бу "Адаб" деган сўзига асосланган. Яъни "одобнома" десак бўлади. Бу тарз адабиëтнинг классик намунаси "Кобуснома"дир. 1082 йилда ëзилган. Бу "адабиëт" Кайковус тарафидан миллат ëки халққа атаб эмас Ғилоншоҳдай ҳукмдорга атаб ëзилган. "Эй фарзанд, қул сотиб олсанг унинг тишларини текшириб ол", "Эй фарзанд, хотин билан через день секс қилғил" форматидаги панд насиҳатлар тўплами. Шу маънода орадан 1000 йил ўтиб ҳам бу адабиëт деярли ўзгармай турибди. Асосий гапга ўтсам. Адабиëт надир? 👉 МАҚОЛАНИ ТЎЛИҚ ЎҚИШ УЧУН (БОСИНГ) 👈
Показати все...
83👍 23😢 4😁 2 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️БОШ ВАЗИРНИНГ ҚУДАСИ ЯНА ЛАВОЗИМИДАН АЙРИЛДИ Бош вазирнинг қудаси Aлишер Хўжаев Кинематография агентлиги директори ўринбосари лавозимидан озод этилди. (Илгари ҳам жуда банд бўлмаган аслида.) Алишер Хўжаев 2024 йил 28 мартдан бери ушбу лавозимда ўтирганди. Бундан аввал эса узоқ йиллар Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раҳбари лавозимида ишлаган. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Показати все...
😁 97👍 47 42😱 4🤯 2
⚡️ЎЗБЕКИСТОН МУЛКДОРЛАРИНИНГ МУЛКИ ХАВФ ОСТИДА Ўзбекистонда шахсий мулк ҳуқуқи қонунлар даражасида кафолатланган бўлса-да, амалда кўпчилик мулкдорларнинг уй-жой, ер, бино ёки бизнес объектлари хавф остида қолмоқда. Қонун бор, бироқ у мулкдорни ҳимоя қилишга қодир эмас. Конституцияда хусусий мулк дахлсизлиги кафолатланган. Шунингдек, қонунчиликда мулкдорга суд орқали ўз ҳуқуқини ҳимоя қилишни таъминловчи нормалар мавжуд. Амалда эса мулкий дахлсизлик назарда тутилган каби таъминланмайди. Масалан, Янги Ўзбекистонда бу ҳолат урчиб кетди. Айниқса, кўп каватли уйлар ёнидаги қурилишлар ҳеч бир асоссий бузиб ташлаш ҳолатлари кўп кузатилмоқда. Қуриб бўлгунча ҳеч ким уни назорат қилмаган, битган ва фаолиятга кирган обьект бузиб ташланади. Фуқаролар розилиги ва адекват компенсациясиз мусодара қилиниши, ёки бузилиши ҳолатлари кўп учрамоқда. Булар ижтимоий адолат йўқлиги ва мулкдорлар ҳуқуқлари фақатгина қоғозда қолганини билдиради. Судлар эса асосан давлат тарафида қарор қабул қилади. Мулкий дахлсизлик амалда ҳимояланмаётган шароитда мулкдор ўзини фақат ҳуқуқий йўллар билан муҳофаза қилиши керак. Биринчи навбатда, ҳар бир мулк объекти бўйича ҳужжатларни тўлиқ расмийлаштириш, кадастр ва мулк ҳуқуқи тўғрисидаги маълумотларни янгилаб туриш зарур. Ҳужжатсиз мулк — ҳимоясиз мулк демакдир. Иккинчидан, ҳар қандай давлат органининг талаб ёки қарорларини жазава билан қабул қилмасдан, уларнинг қонунийлигини адвокат билан бирга текшириб чиқиши ва жараёнларни ўзи назоратига олиши шарт. Қонун бузилиши ҳолати бўлса, ер ажратиш ёки компенсация таклиф қилинса, мулкдор расмий равишда эътироз билдириши, ариза ва шикоятларни ёзма равишда юбориши керак. Учинчидан, ҳар қандай вазиятда судга мурожаат қилишдан қўрқмаслик зарур. Амалда кўп судлар давлат фойдасига қарор чиқарса-да, мустақил ҳуқуқий кураш орқали адолат тикланган ҳолатлар ҳам учрайди. Бунда мулкдор ҳар қандай вазиятда амалдаги қонунларини ўзига намуна қилиб олиши керак. Шу билан бирга, жамоавий ҳаракат – ахборот тарқатиш, жамоатчилик фикрини жалб этиш — босимни ошириб, қарорлар ўзгаришига сабаб бўлиши мумкин. Бунда энг тўғри йўл курашиш ва жамоат назоратини пайдо қилиш. Бундай таҳликали даврда мулкдор ўз ҳуқуқларини яхши билиши ва уларни талаб қилишдан воз кечмаслиги муҳим. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Показати все...
64👍 28🤬 10 4😢 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️УЧКЎПРИКДА ПРЕЗИДЕНТ ТОПШИРИҒИ НИҚОБИ БИЛАН ЕР БОЗОРИ АВЖ ОЛДИ Учкўприк туманида ҳоким ва прокурор ўзаро келишиб зовурларни кичкина оддий палитилин турба билан кўмиб юборгани иддао қилинмоқда. 2024 йил Президент Андижон вилоятига ташрифи давомида зовурларни ёпиқ дренаж тизмига ўтказиш бўйича топшириқ берган.
«Ҳоқим ва прокурор эса топшириқ баҳонасида кўмилган зовурлар майдонини ҳар бир дўкон эгасига 15 минг доллардан сотишяпти» – дейди нарх ставкаларидан хабар тадбиркорлар.
Шунча дарахт кесилгани учун эса келишилган холатда 27 миллион жарима шакилантирган. Кўмилган айрим зовурлар Президент топшириғини бажариш учун Вилоят ҳокими чиқарган қарорнинг манзилли рўйхатида йўқ.
«Туман ҳокими ва прокурори ўзаро келишиб ўзларига яқин тадбиркор Нуриддин Тожиевга зовур ерларини сотмоқда.»
Иддаоларга кўра, ушбу тадбиркорга  дом қуриш учун буйруқ берилганда қурувчи фирмаси Барқорорлик тизмида «қизилда» бўлган. Туман марказидаги эски ҳовлиларни амаллаб буздирган ушбу тадбиркор энди зовурларни ўзбошимчалик билан сохта хулосалар ва лойиҳалар асосида  кўмдириб, ерга эга чиқмоқда. Фарғона вилояти ҳокими Бозоров, Учкўприкдаги ер бозорига қачон барҳам берасиз? 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Показати все...
👍 133 79🔥 47🤬 15😱 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
“ЕВРОПАДА НОН ЎҒИРЛАГАНГА ТУНАНИ ҚЎШИБ БЕРИШАДИ, БИЗДА ЭСА ВИДЕОГА ОЛИБ ТАҲҚИРЛАЙМИЗ” Европа ва АҚШдаги супермаркетларда кунига минглаб майда ўғриликлар юз беради. Кимдир бир қисм михни чўнтагига солади, кимдир қиммат ширинликни. Дўкон қўриқчилари видеокузатув қилиб ўғриларни тутишади. Европадаги аксар мамлакатларда ўғирланган сумма 200 евродан ошсагина полиция чақирилади. Кўп ҳолларда "ўғри" ўзи ўмарган нарсани қайтариб қўяди ëки пулини тўлаб, "қутулиб қолади". Кўп магазин қоровуллари сурункали майда ўғриларни танишади ва улар дўконга киритилмайди. Мен ("Рассом Туз") бир муддат Европадаги дўконлардан бирида қўриқчилик ҳам қилганман. Бир марта бир одамнинг бир буханка нон ва бир юмалоқ пишлоқни қўйнига тиққанини кўриб қолдим. Дарҳол уни ушлаб, махсус хонага олиб кирдим. Дўкондаги бош сотувчи (мудир) келиб "ўғридан" нега ундай қилдинг, деб сўради. "Ўғри" бўлса, "очман", деди. Мудир "ўғри"ни етаклаб касса олдига борди. Ўз чўнтагидан пул чиқариб, нон ва пишлоқ ҳақини тўлади. Ëнига бир юмалоқ туна балиқ консервасини ҳам қўшиб, "ўғри"га берди ва индамай уни чиқариб юборди. Мудир менга чекни берди ва "нон ўғирлаганни ушлаш учун ортиқча ғайрат қилмагин", дея тушунча берди. Европадаги қонун қоидаларга кўра, майда ўғриларнинг магазиндаги ўғрилиги акс этган видеоларни тарқатиб, ўғрини обрўсизлантириш тақиқланади. (Виждон азобига йўлиққан ўғри ўзини ўлдириши ëки кимлардир уни сазойи самосуд қилиши мумкинлиги ва қатор бошқа омиллар боис) Бу ëзганларим узууун кириш эди. Сабаби "Дайди ўқ" деган ФБ ва ТГ каналида Тошкентдаги дўкондан 20 та шампунни кўйнаги ичига яшириб ўмармоқчи бўлган 30 ëшлардаги ҳижобли хотин видеоси қўйилган. Видеода ҳижобли хотин дўкончининг дашномлари остида кўйлаги ичидан бирин кетин 20 та шампунни чиқаради. "Рўза ойида ҳижобли ўзбек хотин шампун ўмарди," деган мессеж бор. Биринчидан, ҳижоб кийиш - бу "ўғри эмас" деган униформа эмас. (Ҳозир Қатортолдаги фоҳишалар ҳам ҳижобли форматга ўтган) Эрон, Покистон ва Афғонистондаги ўғри хотинларнинг ҳаммаси ҳижобда. "Рўза пайтида ўғрилаб бўлмайди" деган гап ҳам кулгили. Ўғрига барибир қайси ойда ўмариши. Туркия, Эрон, Покистон ва Афғонистондаги криминал статистика рўза ойида ҳам ўхшаш рақамларда қолади. Айтмоқчи бўлган гапим, ўғри - бу ўғри. Қонунларда ҳижоб кийиб ўғирлаш жазони оғирлаштирмайдиям енгиллаштирмайдиям. Иккинчидан, майда ўғриларни эмас ҳукумат ичини эгаллаган катта ўғриларни фош қилайлик. Барчамизга икки дунë саодати насиб қилиб юртимизда демократия ва либерализм ғалабасини кўришлик раво бўлсин. Ва ахиру даъвана анил ҳамдулиллаҳи Раббил аламин. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Показати все...
152👍 87😁 25😱 6🤔 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
САНКТ ПЕТЕРБУРГДА ҚОЗОҚ ЙИГИТ УРУШГА ҚАРШИ ЧИҚИШ УЧУН РАДИОЭФИРНИ ЭГАЛЛАДИ Қозоғистон ватандоши Санкт-Петербургнинг “ШОК” радиостанциясига бостириб кириб, Украинадаги Россиянинг босқинчилик урушини қоралаб эфирга чиққан. Қозоқ йигити студиядаги ўрисларга портлатиш билан таҳдид қилган, аммо унинг ёнидан портловчи моддалар топилмаган. Воқеа 30 ноябрда содир бўлган. Бу биринчи ҳолат эмас. Ўрис матбуотига кўра жорий йилнинг октябрь ойида шу йигит тинчликпарвар шиорларни эфирда айтиш талаби билан бошқа бир Петербург станцияси студиясига ҳам киришга уринган эди. Энди бу жасур қозоғистонлик билан ФСБ шуғулланмоқда. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Показати все...
90👍 44😁 26😱 10🔥 2
Ассалому алайкум Элтуз, Бухоро шаҳар Пиридастгир кўчаси 11Б уйда яшовчи фуқаролармиз. Биз Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.09.2014 йилдаги 250-сон “Мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида фаол қатнашаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бўйича жамиятнинг ижтимоий ҳаётидаги фаоллигимиз учун имтиёзли ипотека кредити шартлари асосида уй олиб 2015 йил сентябр ойидан буён ушбу уйда яшаб келмоқдамиз. Тўғриси бу мурожаатни сизгача йўллашдан олдин бир неча бор масъул ташкилотларга мурожаат қилдик маҳалла, хусусий уй жой мулкдорлари ширкати, ҳокимият лекин қилган мурожаатимиз сансоларликка солиниб биз фуқаролар жуда қийналмоқдамиз. Уйимизда иссиқлик тизими аянчли аҳволга келган: ертўлани бир неча бор сув босди; иссиқлик таъминоти, ҳеч бўлмаганда, кунора ўчади. Биз иссиқлик тизимини марказлашган ҳолатда “БУХОРОЭНЕРГОМАРКАЗ” АЖ дан оламиз. Тўловларини олдиндан амалга ошириб келамиз ва свет ўчирилган вақт учун бизга тўловларда чегирма қилинмайди. Ўн йилдан бери шу аҳвол. Шу йил “БУХОРОЭНЕРГОМАРКАЗ” АЖ ташаббуси билан иссиқлик йўқотишларнинг олдини олиш ва иссиқлик таъминоти сифатини яхшилаш мақсадида янги тизим қилиниб, қувурлар янгиланди ва ҳоказо ишлар бажарилди. Аммо шунча қилинган харажатга кўра ертўладаги сув узатиш қувурлари номутахассис пудратчи ташкилотлар ва усталар томонидан стандарт талаблари бўйича монтаж қилинмаган (суратларга боқинг). Натижада ўрнатилган қувурлардан сув сизиб чиқиб ертўлада яна кўлмаклар ҳосил бўлмоқда ва бу турли хил юқумли касалликлар келтириб чиқишига сабаб бўлмоқда. Қувурлар изоляция қилинмаган, нотўғри монтаж қилинган. Хуллас, ҳамма қилинган ишлар қўл учида бажарилган. Бу ишлар ёзда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш даврида эмас, балки қиш кириб келиб, иссиқлик таминоти бериладиган вақтда амалга оширилмоқда. Шошмашошарлик билан ишлар ўлда-жўлда қилиб сифатсиз бажарилган. Натижада ҳар кун ертўла сувга тўлади, иссиқлик тизими ишламайди, иссиқ сув йўқ ва биз совуқ уйда ётишга, совуқ сувда ювинишга мажбур бўлмаоқдамиз. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Показати все...
Бухоро дом5.mp454.45 MB
Бухоро дом2.mp433.48 MB
64🤬 18👍 7😱 5 2😢 1
ДАНГАРА АҲОЛИСИ: “ҚУРУҚ ШАҒАЛ БИЛАН АЛДАНДИК” Ассалому алайкум Элтуз. Дангара тумани, Шодлик МФЙ, Қирқлар қишлоғида йўл таъмири билан боғлиқ жиддий эътирозлар пайдо бўлди. Маҳаллий аҳолига кўра, давлат томонидан 51 миллион сўм маблағ ажратилиб, 200 метр йўлга асфальт ётқизилиши керак бўлган. Аммо ўрнатилган “асфальт” амалда қуруқ шағалдан бошқа нарса эмас. Мурожаатчилар айтишича, мутасадди ходимлар ишлар сифатини назорат қилмаган. Натижада давлат маблағи қаерга сарфлангани, ажратилган пулнинг қай қисми ҳақиқатан йўлга кетгани ноаниқ ҳолатда қолмоқда. Маҳалла аҳли бир саволни қўяпти: "51 миллион сўм кимларнинг чўнтагидан жой олди? Нега йўл деб шағал тўкиб кетишган? Бу ёлғон ишлар қачон тўхтайди?" Айни пайтда аҳоли мутасаддилардан жавоб ва аниқ текширув талаб қилмоқда. Аҳоли йўлга сарфланган бюджет маблағлари бўйича очиқ-ошкора ҳисобот тақдим этилишини талаб қилябди. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Показати все...
Данғара шағал ер.mp414.52 MB
46👍 38😱 7😁 5🤬 3
ТРАНСПОРТ НАЗОРАТИ ИНСПЕКЦИЯСИДА СУД ҚАРОРЛАРИ ËПИҚ РАҚОБАТГА АЙЛАНДИ. РАҲБАРИЯТ ХОДИМЛАРГА БОСИМНИ КУЧАЙТИРМОҚДА Салом, Элтуз жамоаси. Транспорт назорати инспекциясида суд қарори билан ишга тикланган ходимлар масаласида яна бир шубҳали вазият юзага чиққан. Мажбурий ижро бюроси маълумотларига кўра, инспекциянинг (СТИР: 310705144) ҳозирги кунда 1 миллиард сўмдан ортиқ мажбурий ундирув қарзи мавжуд. Аммо, негадир, МИБ бу масалада бутунлай жим. Суд қарори бор, ундирув бор, бирок ижродан дарак йўқ. Шу билан бирга, судда ўз ҳақини исботлаб, ишига қайтган ходимлар ҳам осойишта ишлай олмаяпти. Манбаларга кўра, қайтган ходимларнинг уч нафарига хизмат текшируви ёпилиб, уларга “ҳайфсан” берилган. Қолган ходимлар ҳам раҳбарият томонидан турли босим ва тазйиққа дуч келаётгани айтилмоқда. Мурожаатчининг таъкидлашича, бу босимлар ортидаги асосий мақсад аниқ: суд қарорида белгиланган тўловлардан ходимларни воз кечтиришга мажбурлаш. Яъни давлат органи ўз ходимини судни инкор этишга ўзи ундаётган кўриниши пайдо бўлмоқда. Транспорт соҳасидаги ҳал қилиниши керак бўлган муаммолар эса четда қолган. Раҳбарият хизмат вазифасини бажариш ўрнига ички кураш, тазйиқ ва таъқиб билан шуғулланаëтгани айтилади. Натижада тизимда самарасизлик кучайиб, иш жараёнлари янада издан чиқмоқда. “Агар бу раҳбарият соҳани адолатли ва малакали бошқара олмаса, эҳтимол, уни ёки унга ақл ўргатаётган ёрдамчиларни алмаштириш вақти келгандир,” дейди мурожаатчи. Хуллас, қонун устуворми ёки раҳбариятнинг шахсий манфаати? 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Показати все...
45👍 6🔥 6🤬 2
00:52
Відео недоступнеДивитись в Telegram
АНДИЖОНДА ҲАВОНИ СОМСАПАЗЛАР БУЗАЁТГАН ЭКАН... 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Показати все...
АНДИЖОНДА_ҲАВОНИ_ТОЗАЛАШГА_БЎЛГАН_САЙ_ҲАРАКАТ.mp45.55 MB
😁 348🤬 104🤯 24 17🔥 4🤔 2😱 2😢 1
00:53
Відео недоступнеДивитись в Telegram
⚡️МАҲАЛЛА ГАЗЧИЛАРИГА ҲАҚОРАТЛИ МЕССЕДЖ Аудода Ташкент вилояти Ўртачирчиқ туман газ таъминоти бўлими Маҳаллабай хизматининг асабий ва чарчаган бошлиғи Ўткир Азаматов маҳалла газчилари, экспедиция ходимларини бўралаб сўкмоқда. «Ҳурматсиз ходимлар, одамлардан пул олиб документ тўғирлаб бергансанлар, биламан. Пулини олганга яраша абонентга счётчикни ҳам бириктириб қўйларинг, пидаразлар» дейди раҳбар. Ўзбекистонда ходимлар ҳақорат эшитмаса ишлай олмайдими? 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Показати все...
36.16 MB
👍 83😁 58 43🤬 6🔥 2🤯 2
⚡️НОГИРОНЛАРГА АТАЛГАН БЎМ-БЎШ БАЙРАМ ДАСТУРХОНИ Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Навоий шаҳрида ташкил этилган «байрам» дастурхонини кўриб кўнглингиз бузилади. Бўм-бўш дастурхонларни кузатар экансиз байрамга борганларнинг қорни учун эмас, қадри учун ўксийсиз.
«Шаҳар ҳокими ва хотин-қизлар қўмитаси вакили учун тузалган дастурхон эса жуда тўкин» – дейди болаларини байрамга олиб борган ота-оналар.
Тўкин дастурхон атрофида бемалол ўтирган ўша мулозимларга ҳам ачиниш керак – уларнинг руҳи мажруҳ. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Показати все...
10.00 MB
6.13 MB
12.02 MB
12.10 MB
🤬 316😢 123 49👍 16😱 13 2🔥 1🤯 1