uk
Feedback
ELTUZ

ELTUZ

Відкрити в Telegram

Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @eltuzportali_bot. Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.me/eltuz_reklama

Показати більше
2025 рік у цифрахsnowflakes fon
card fon
147 664
Підписники
-4924 години
+2617 днів
+9230 день
Архів дописів
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️КАПИТАЛБАНК МИЖОЗНИНГ 200 ДОЛЛАР ПУЛИНИ ЮТИБ ЮБОРИБ ҚАЙТАРИШГА КЕЛГАНДА «ЭРТАЛАР» БИЛАН БОҚМОҚДА Капиталбанк ўз мижозининг 200 доллар пулини ютиб юбориб 16 кундан бери қайтармаяпти.
Элтузга мурожаат қилган банк мижози 9-ноябр куни Самарқанд шаҳри, Гагарин кўчасидаги “Буюк” супермаркетида жойлашган Капиталбанк банкоматида долларни сўмга айлантирмоқчи бўлган. У конвертация учун 200 доллар пулни Капиталбанк банкоматига қўйганда чироқ ўчиб қолди.
Банкомат пулни ютиб юборгач қайтармади. Капиталбанк 5 кун ичида мижозга пулни қайтариб беришни кафолатлаган. Банк ходими билан телефон суҳбати ёзиб олинган. Воқеа содир бўлган банкомат коди: SAMR0283. Мен конвертация қилиш учун банкоматга 200 АҚШ доллари солганимда, пулни ўзбек сўмига айлантириб, чиқариш жараёнида кутилмаганда свет ўчиб қолди. Натижада пул банкомат ичида қолиб кетди.
«Пулим банкоматда қолиб кетиши билан, шу заҳоти банкнинг ишонч рақамига қўнғироқ қилдим. Барча суҳбатлар ёзиб олинган бўлиб, операторлар масала 5 иш кунида кўриб чиқилишини, пулни фақат паспортим билан олишим мумкинлигини айтишди. Мен вақт йўқотмаслик учун талаб қилинган барча маълумотларни дарҳол тақдим қилдим» – дейди мижоз.
Капиталбанк каби йирик молия институти учун атиги 200 доллар шунчалик "глобал" муаммоми? Банк бундай арзимас суммани қайтариш учун нега 5 кунлик меъёрий муддатни 16 кунгача чўзмоқда?
Супермаркет ҳудудидаги камера ёзувларини текшириш мумкин. Ёки банк ходимлари камералар ёзувларининг “тасодифан” ўчиб кетишини кутишяптими?
Банк мижозга берган ваъдани шунчалик бемалол бузаверса, унинг хизмат сифатига ва мижозларга бўлган муносабатига қандай баҳо бериш мумкин?
Аслида, мижоз бу масалани ҳеч қаерга ошкор қилмоқчи эмасди. У банкка вақт берган, унинг стандартларига ишонган. Аммо банкнинг ўзи мижозни ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун оммавий ахборот воситаларига чиқишга мажбур қилди.
Капиталбанк ушбу шикоятнинг Марказий банкка етиб боришини кутмоқдами? 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Показати все...
99🤬 44😁 16😱 11👍 10🔥 1
БУВАЙДАДА ЗАҲОКИМ ЭКОИНСПЕКТОРНИ КАЛТАКЛАДИ Фарғонанинг Бувайда туманида ҳокимликнинг катта мансабдори экоинспекторга қўл кўтарди. Аҳоли шикаоятидан кейин жойига етиб борган Экология қўмитаси инспектори Ахроржон Ниёзов ноқонуний дарахт кесилаётганини кўриб, жараённи тўхтатиш ва ҳужжатлаштиришга уринган. Лекин туман ҳокими ўринбосари Саидали Хидировга бу ёқмади. Гувоҳларнинг айтишича, у инспекторга босим ўтказиб, ҳатто калтаклаган. Кейин Миллий гвардия ходимлари ҳам жалб қилиниб, Ниёзов куч ишлатилган ҳолда туман ИИБга олиб кетилган. Қонуний талабини айтган инспекторга нисбатан зўравонлик содир этилгани айтилаяпти. Бу ҳолат аҳоли, экологлар ва ҳуқуқшуносларда кескин норозилик уйғотди. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Показати все...
Бувайда 5.mp441.44 MB
Бувайда 3.mp417.60 MB
Бувайда 4.mp411.60 MB
Бувайда 2.mp44.96 KB
Бувайда 1.mp41.24 MB
star reaction 50🤬 256 52😱 15😁 8👍 5🤔 4🤩 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️ҚАЙНОТА, КЕЛИН ВА ЎҒИЛ УЧБУРЧАГИ Самарқандда фуқаро Нориев Жавлонбек Баҳодирович отаси сабаб шармисор бўлди. Устачилик билан шуғулланувчи 24 яшар ушбу йигит оилали ва икки нафар фарзанди бор.
У ишлаб топган пулларини ота-онасига йиғиб туриш учун бериб келган. Фурсати келганда уй кўтараман, алоҳида чиқаман дея ота-онасидан йиғилган пулларини сўрай бошлади.
Йигитнинг отаси пулни қайтаришни хоҳламасдан уйда доимий жанжал чиқараверди. Навбатдаги жанжал ярим кечаси содир бўлди. Йигитнинг отаси келинни суюқоёқликда айблаб, бегона эркак билан тутиб олганини таъкидлади. Жанжал катталашгандан катталашиб, келин ўта оғир ҳақоратларни эшитди.
«Ўғлимни сен айнитяпсан. Пулни сўратиб орага совуқчилик тушуряпсан» дея қайнота келини ва икки неварасини ярим тунда уйдан ҳайдаб чиқарди.
Келин 102 қўнғироқ қилди ва оилавий низони тинчитиш учун икки профилактика инспектори етиб келди. Шу пайт ичкарида ухлаб ётган ўғил чиқиб келиб инспекторлардан бирини уриб бурнини синдирди.
Пайариқ туман суди ИИБ ходимини урган Нориев Жавлонбекнинг озодлигини 3 йилга чеклади.
Кечаси уйда ухлайди. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Показати все...
67😁 34🤬 28😱 13😢 9👍 2🎉 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
СИРОЖИДДИН ИСЛОМ: РУСЧАНИ МУКАММАЛ БИЛИШ ШАРТМИ?
Журналист Сирожиддин Ислом ёзади: Баъзан жамият бир бирига ўхшаш вазиятларга мутлақо турлича муносабат билдиради. Ўзбекистондаги тил муҳити бунинг ёрқин мисолидир. Русчани талаффуз билан гапирган ўзбек кўпинча масхара қилинади. Аксинча, ўзбекча гапиришга ҳаракат қилаётган рус эса ҳурмат ва ҳайрат билан қарши олинади. Агар бир умр Ўзбекистонда яшаган бир русийзабондан “Ўзбекистонда яшаб туриб нега ўзбекчани билмайсан?” деб сўрасанг, у сенинг бу саволингни миллатчиликка йўйиши мумкин.
Бу мисоллар бир қарашда мантиқан тушунарсиз туюлади, аммо икки тилга икки хил муносабат ортида камида бир аср давомида шаклланган психологик механизмлар ётади деб ўйлайман.
Бу асимметриянинг илдизлари Совет даврига бориб тақалади. Рус тили айниқса Иккинчи жаҳон урушидан кейин карьера, ҳокимият, илм-фан ва келажак тили сифатида қабул қилинди.
Русча билиш ижтимоий лифтларни очар, замонавийлик рамзи ҳисобланар эди. Шунинг учун ҳам ўзбек амалдорларининг кўпи рус ёки русийзабонга уйланган. Уларнинг фарзандлари бугун бешинчи колоннанинг меҳварини ташкил этади.
Ўзбек тили эса асосан оила ва маҳаллий муҳит билан боғлиқ тил бўлиб қолганди. Вақт ўтиши билан жамоавий онгда барқарор иерархия шаклланди: рус тили - нуфузли ва ўрганиши шарт бўлган тил, ўзбек тили - иккинчи даражали ва ихтиёрий тил. Совет Иттифоқи парчаланиб кетганига қарамай эски моделлар одамлар онгида яшашда давом этмоқда ва бу моделлар уларнинг хатти-ҳаракатини белгилаб беряпти.
Айни шу иерархия рус актёрининг русчани талаффуз билан гапирган ўзбекни нега масхара қилганини тушунишга ёрдам беради. Бизга кўп йиллар давомида рус тили “мукаммал” бўлиши шарт деган фикр сингдирилди. Советлар пайтида ҳар қандай хато ёки акцент қишлоқилик ёки камсаводлик белгиси сифатида қабул қилинди.
Шу боис кўп одамларда ички комплекс шаклланди. Бугун рус тилини ўзи ҳам яхши билмайдиган айрим ўзбеклар ўзини тинчлантириш учун русчани улардан ҳам ёмон гапирадиганларни қидиради. Қолаверса, фильмлар ва анекдотларда “русчани ёмон биладиган ўзбек” образи йиллар давомида масхара объекти сифатида намоён бўлиб келди. Бу шаблонлар бугун ҳам ўз кучини йўқотмаган.
Бунинг тескарисини ўзбекчани биладиган рус ёки русийзабонда кўриш мумкин. Бугунги жамиятда “рус ўзбекча билмаслиги табиий ҳол” деган кўникма ҳали ҳам анча кучли. Шунинг учун ҳам ўзбек тилига бўлган ҳар қандай қизиқиш ҳайрат ва олқиш билан қабул қилинади. Яъни, ўзбек учун мажбурий бўлган нарса рус учун деярли қаҳрамонликка айланиб, табиий мувозанатни бузган.
Русийзабондан “Ўзбекистонда бир умр яшаб нега ўзбекча билмайсан?” деб сўрасангиз, унда кучли муҳофаза механизми ишга тушади. Бундай саволни у яширин айблов сифатида қабул қилади. Гўё у шу ерда яшайдию лекин атрофдагилaргa мослашиш учун ҳаракат қилмаган деган айблов. Бундай ноқулайликдан қутулишнинг энг осон йўли - айбни тан олиш эмас, аксинча унга бундай савол билан мурожаат қилган инсонни айблаш. “Сен миллатчисан” деган айблов суҳбатга нуқта қўяди ва айбдорлик ҳиссини савол берган инсонга ўтказади. Постсовет маданиятда бундай сўзлар кучли эмоционал таъсирга эга, шунинг учун улар орқали ўзини ноқулай саволлардан ҳимоя қилиш осон.
Бу нуқтада бир нарсани тушуниш муҳим: ҳимоя механизми одамларнинг “ёзилмаган характери” ёки “миллий хусусияти” билан боғлиқ эмас. Бу ўтмишдан мерос бўлиб қолган, бир тилни иккинчисидан юқори қўйган моделнинг узоқ муддатли таъсиридир. Хуллас, рус тили расман ўз кучини йўқотган бўлса ҳам, одамларнинг шуурини ҳамон шакллантирмоқда. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Показати все...
👍 68 62🔥 8🤬 3😢 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
СССР тарихидаги ўзбек раҳбарлардан бири Рашидовнинг нутқларини эшитиб кўринг. Ютубда бор. Акцент билан гапирган ўрисчани. Ундан кейинги авлод учун "акцент билан гапириш" иснод эди. Ўрисдан ҳам ўрисроқ бўлгиси келган авлод хотираси генларда яшаяпти. Мен умуман пропагандист ўрисларни Ўзбекистонга киритмаслик тарафдориман. Безруковни айиқ еса "ош бўлсин" дейман. Лекин Безруков "гўристон мудири ўрисчани билмайди ва Белий деган сўзни акцент билан айтди" деганида бир ҳақорат кўрмадим. Оддий юмор. Йўл ҳикояси. Аммо биз каби ўрисга содиқ қулларга "ўрисчани билмайсан дейиш бу улкан бир фожеа. Масалан, дейлик, кимдир инглиз тилини ëмон ëки хато гапирса индалмайди. Лекин кимдир ўрисчани хато гапирса ëки ëзса мустамлакачилар тарбиялаган элита ëтиб олиб устидан кулади, "наҳотки суббота билан шестницани адаштирса" дея. Мен бу воғирдини "Постколониал иситма" деб биламан. Олдинроқ тармоқдаги русийзабон культурний сволочлар битта ўрис тили маллимни сазойи кесакбўрон қилишганди. Бир иккита қушни атини айтганда ўрисчасига тили келишмади деб. Битта чет юрт одами 12 йил Ҳарвардда ўзбек тили ўқиб келиб Тошкентдаги ТВга чиқиб, "меники сеникинини сивадий. Меники узбекиш лангвич биладий" деб чулдираса, "вой жаллаб, ўзбекчани сув қиб ичворибди. Инглиз одам ўзбекча гапирвоттия" деб кончат қиб ташашади. Ҳеч ким бу тоға ўзбекчада хато қилди демайди. Ëки ҳаво йўлларидаги стюардесса ўзбекчани бузиб гапирса ëки қандайдир халқ артс Райҳон ниххуя ўзбекча билмаса у никого нет дело. Аммо, Хидо кўрсатмасин, қайсидир ўзбек ўрисча ëзаëтип битта мягкий знакни туширип қолдирса, ҳамма расмга олиб, "хато қипти" қотинглар деб думалайди. Бир марта Собчак опа "ўзбеклар пушкинни ўқимайди" деганда қанақа додлашган "биз этамматтан кечгача Пушкин хатм қиламиз" деб. Мен ўрисчада акцент билан гапирсам, ўрис тили профессори эътибор қилмай гаплашиб ўтираверади. Омо лекин ëнимда яна бир русийзабон культурний сволоч бўлса қиëмат қойим бўлади. «Ока узру. Но в слове «жерло́» допускали ошибку в ударении. ...» дейишади. Яъни зарбани «э» га эмас «о» га бериш жоиз экан. Зарбани сенга бериш керак чулчут. Умуман, 35 йилдан бери яшаëтган ўрислар ўзбекчани қачон ўрганади? 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Показати все...
star reaction 10 164👍 71😁 47🔥 4 3😢 3🤩 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️ОММАВИЙ САВОДСИЗЛИК ЭПИДЕМИЯСИ Математика ўқитувчиси ҳеч бўмаганда ўнгача санашни, она тили адабиëт ўқитувчиси эса тутлиқмай ўқиш ва хатосиз ëзишни билиши керак.
Ўзим мактабда расм ўқитувчиси бўлиб ишлаганимда мактаб пештоқига илинадиган шиорларни матога ëзиб берардим. Шиорлар матнини эса адабиëт ўқитувчиси ëзиб берарди.
Уч ëки тўрт жумлалик шиорда камида олти хато бўларди. Масалан, «Ватанимизга садоқат билан ўқиймиз» деган сўзда садоқатни содакат деб ëзарди.
Райком инструктори келиб шиорни ким ëзди деганда мени кўрсатишган. Мен бўлсам адабиëт ўқитувчиси ëзиб берган қоғозни кўрсатганман. Чунки мен "бу хато" десам ҳам мактаб мудири "адабиëт муаллим нимани ëзиб берса, шуни ўзгартирмай ëз" деб амр берганди.
Адабиëт ўқитувчиси педучилишени тугатиб мактабга жойлашиб кейин сиртдан бир амаллаб ОТМ диплломи оволган.
Райком инструктори уни турғазиб қўйиб сўкиб "Сталин даври бўлганда отилиб кетардинг" деб қўрқитди.
Муаллим хотин йиғлади сиқтади, болам бор, бақрам бор, уй қуряпмиз ҳамма мени ойлигимга қараган, эрим танбал ишламайди, ағини сиз давом эттиринг...
Бу энди ҳамма мақтаган совет давридаги гап. Бугунги ўқитувчиларнинг оммавий саводсиз, руҳий мажруҳ, туғма овсар ва қул бўлишга тайëр умуртқасиз экани абсолют ҳақиқат.
Улар кунда кунора ичи тўла хато, эга кесимсиз ëзилган аризаларни тонналаб ююборишади. Ғиж-ғиж хатога тўла аризаларни ўқиб улар қўлида ўқиëтган ўзбек болаларига ичим увишди.
Энг сўнгги янгилик: Тошкентда Аттестация жараёнидан норози бўлиб, Мактаб таълими вазирлигини судга берган 4 нафар тарих ўқитувчисининг шикояти суд томонидан рад этилди.
Яшасин дунëда энг одил суд Тошкент суди!!! 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Показати все...
😁 114 67👍 26😢 9🤬 4 2🤯 1🤩 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️ЖУРНАЛИСТИКА УНИВЕРСИТЕТИДА АНТИ-ҲИЖОБ КАМПАНИЯСИ Ўзбекистон журналистика ва Оммавий коммуникациялар университети талабаларидан келган мурожаатга кўра, ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректор Санжар Рашидов талабаларга жуда қўпол муносабатда бўлмоқда. Талабаларнинг таъкидлашича, Рашидовнинг асосий ташвиши – ҳижоб. У қизлардан бўйинни очиб рўмолни орқадан ўрашни талаб қилмоқда.
«Проректор формаси йўқ талабаларга «маймунмисан» деб ўшқиради. Бу давлат учун таълимда асосий муаммо форма бўлиб қолаверадими?» – талабалар гапида жон бор. Афтидан, университетнинг формадан, шакл-шамойилдан бошқа ташвиши йўқ.
Агар ростан ҳам шундай бўлса, нега проректор барчадан бирдек форма интизомини талаб қилмайди?
«Масалан, этаги калта ёки спорт стрит услубида кийинган қизларга эътироз йўқ. Барча ҳақорат ва таҳқир рўмолли қизларга ёғилади? – дейди талабалар.
Саволларга жавобни проректор Санжар Рашидов ёки ректор Қудратхўжанинг ўзи беради деб умид қиламиз. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Показати все...
👍 95🤬 81 40😁 16 7🔥 3🎉 2🤩 2
⚡️ЧОРТОҚДАГИ СУДЛАНГАН БОШ ШИФОКОР ТАЛОН-ТОРОЖНИ ДАВОМ ЭТТИРМОҚДА Элтуз таҳририятига Чортоқ тумани соғлиқни сақлаш бўлими ходимларидан мурожаат келиб тушди. Мурожаатда туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори жамоанинг мукофот пулларини ўмараётгани таъкиланади. Ходимлар иддаосига кўра, бош врач судланганига қарамай лавозимини сақлаб қолган ва фаолиятини давом эттирмоқда. Бош шифокор катта-кичик давраларда ўзини Чортоқ туман ДХХ ходими Жасурбек ва Наманган вилояти прокуратураси вакили Абдулбосит Нурматовга яқин эканини таъкидлайди.
«Бош шифокор бизларни мукофот пули ведомостларига қўл қўйишга мажбурлайди. Ким қўл қўймаса ишдан бўшатаман, ДХХ орқали қаматаман деб пўписа қилади» дейди тиббиёт бирлашмаси ходимлари.
Бирлашма ходимлари 2025 йил июль, август ва сентябрь ойлари учун ёзилган рағбатлантириш тўловларини ҳалигача ололмаëтганини, бу маблағлар ноқонуний тарзда ушлаб қолингани ҳақида иддао қилмоқда. Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбари Абдилходи Иминов эса ушбу ҳолатга кўз юмиб келмоқда. Бошқарма раҳбари ва бош шифокор орасида қандай олди-берди муносабати борлиги мавҳум. Масала юзасидан ДХХ, прокуратура, Наманган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасидан амалий чоралар кўриш сўралади. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Показати все...
64🤯 22🤬 22👍 9😁 3🎉 2
⚡️САМАРҚАНД ЙПХ XОДИМЛАРИ: “БИЗНИНГ ДАРДНИ ЭШИТАДИГАН ОДАМ ҚОЛМАДИМИ?” “Ассалому алайкум Элтуз! Самарқанд ЙПХнинг дардини кимга айтайликки, амалда ёрдам бўлсин? Ўз раҳбарларимизга ёрдам сўраб мурожаат қилсак, “хиёнатчи”га айланамиз. Бошқа ташкилотга юзлансак, “терпила”га айланамиз. Қисқа қилиб айтганда, кимдан нажот кутиришни билмай қолдик. Тадбирлар тинимсиз, меҳмонлар узлуксиз. Бу ҳолат қачон тугайди? Ҳурматли Самарқанд вилояти ИИБ ва ЙҲХБ раҳбарияти, сизлардан илтимос: ходимларга, ҳеч бўлмаса, бир оз дам беришни ўйланглар. Самарқандда ким қиммат машинада юрса, шунга йўл-йўлакни очиб беришни ходимларга мажбурлашяпти. TAHOE, Mers, BMW’да юрадиганларнинг бошқалардан фарқи нима? Ёки улар ходимдан устунми? Агар устун бўлса, хизмат машинасида юрсин, бўлмаса қонун ҳаммага баравар бўлсин. Катталарнинг эрка-тентак одамлари телефон қилиб яшил чироқ сўрайди. Шундан кейин катта рация орқали “фалон машинога яшил чироқ берилади” дейишади. Йўлдан ўтаётган ҳар бир бойваччага йўл очиб бериш эмас, йўл очишга мажбурланиш — бу аҳмоқлик. Биз ҳам одаммиз. Бизда ҳам оила бор, бола-чақа бор. Ходимни тўхтовсиз нагрузка билан ишлатаверадиган бу тизим қандай тизим ўзи? Яна қайси вилоятда шундай? Ҳеч қайси. Ҳеч бир вилоят Самарқанддек оғир режимда ишламаяпти. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Показати все...
самарқанд йпх3.mp4152.27 MB
Самарқанд ЙПХ1.mp43.39 MB
👍 131 74😢 22😁 18🤯 7 1🎉 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️⚡️⚡️Сиëсат ҳақида ëзсам, "мана кўриб турибмиз сиëсатчиларни" деб нолишди. Ўзбекистонда сиëсатчи йўқ. Сиëсатчи чиқадиган тутум ва тузум йўқ. Сиз кўрсатаëтган одамлар оилавий фирма менежерлари, мулозим ва амалдорлар холос. Улар ҳам лаëқати, билими учун бу ишга ëлланишмаган. Фирма эгасини қизи, ўғли ëки куëви бўлгани учун қўйилган холос. Ер юзида сиëсатчи партиялар ичида етишиб, тарбияланиб чиқади. Нутқлар сўзлайди¸ халқ дардини ўртага қўяди. Шундан кейин миллат уни ўз вакили қилиб парламентга сайлайди. Уни палончи ака ëки пистиëн мўҳтарам ишга олмайди, балки халқ сайлайди. Шу боис у халқ қўлловини йўқотмаслик учун доимий кураш ҳолида туради. Ўзбекистондаги партиялар давлат пулига ишлайдиган МЧЖ фирма ва ипи тортилса қимирлайдиган қўғирчоқ холос. Шу боис "мана сиëсатчиларни кўриб турибмиз" дея олмайсиз. Чунки улар йўқ. Ўзбекистон тарихида сиëсати Горбачев эркинлиги даврида ўта қисқа муддат бўлган ва дарров йўқолган. Тарихий тажриба йўқ. Генларда эса хону султонларга сиғиниш, патинка ўпиш бор холос. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Показати все...
👍 162 57😁 46🔥 11😢 7 5🤬 1🎉 1
ПРЕЗИДЕНТ ТАШРИФИ ОЛДИДАН МИРЗО УЛУҒБЕК ТУМАНИ ФУҚАРОЛАРИ: ФЕРУЗА МАССИВИГА ҲАМ КИРИБ ЎТИНГ Мирзо Улуғбек туманининг Феруза массиви, Камолот МФЙ фуқаролари Элтуз орқали Президент Шавкат Мирзиёевга очиқ мурожаат йўлладилар. Мурожаатга кўра, 26 ноябрь куни ТТЗ йўналишида метро қурилишига тамал тош қўйиш маросими муносабати билан Президентнинг туманга бориши кутилмоқда. Фуқароларнинг айтишича, Президент ташрифи олдидан ҳудуддаги бир қатор йўллар тозаланиб, таъмирланмоқда. Улар бу ишлардан мамнун эканини билдириб, туман ҳокими Боходир Рихсиалиев ва масъуллар фаолиятидан рози эканликларини таъкидлашди. Бироқ асосий илтимос бошқа: Президентдан Феруза массиви ва Камолот маҳалласига ҳам шахсан кириб ўтиш сўралмоқда. Фуқароларнинг таъкидлашича, мурожаатнинг мақсади бирор шахсни шаффофсизликда айблаш эмас. Улар Вазирлар Маҳкамасининг 194-сонли қароридаги иккинчи банд экология ва тартиб-интизомга зид деб ҳисобланиши сабаб, уни қайта кўриб чиқиш учун Президентдан амалий ёрдам кутишмоқда. «Сизнинг ташрифингиз биз учун катта имконият. Биз фақат экологияга зарар келтираётган қарорни қайта кўриб чиқишда ёрдам сўраймиз. Бу мурожаатингиз Сизга етиб боришига умид қиламиз», дейилади фуқаролар хатида. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Показати все...
76👍 17😁 11🤔 3😢 2🤬 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг фармойиши билан Комил Исмоилович Алламжонов маслаҳатчи-вакил — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг АҚШдаги вакили лавозимига тайинланди. Шу билан бирга, у Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг маслаҳатчиси лавозимидаги фаолиятини давом эттиради. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Показати все...
163👍 150🔥 132😁 79🤬 38🤔 12🤯 6😢 3🎉 3😱 2
БУХОРО ДАВЛАТ ТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИ РЕКТОРИ СУДЬЯНИ «СОТИБ ОЛГАНМИ»? Элтуз таҳририятига Бухоро давлат техника университетининг ўзини жонкуяр ходим деб таништирган шахсдан мурожаат келди. Мурожаатда фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судида бир-бирига бутунлай зид бўлган икки ҳал қилув қарори қабул қилингани, уларда университет ректори Садоқат Сиддиқованинг ўртача ойлик иш ҳақи икки хил кўрсатилгани айтилган. 2025 йил 6 майда судья Ойбек Шомуродов чиқарган қарорда ректорнинг ўртача ойлик маоши 54 миллион 328 минг 207 сўм деб белгиланган бўлса, 2025 йил 24 октябрда судья Зубайда Курбонова қабул қилган иккинчи қарорда бу сумма 13 миллион 344 минг 362 сўм қилиб кўрсатилган. Икки ўртача маош ўртасидаги катта фарқ мурожаат муаллифида жиддий шубҳалар уйғотган. Меҳнат кодексининг 257-моддасида ўртача ойлик иш ҳақи сўнгги 12 календарь ойда ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги барча даромадларнинг 1/12 қисми сифатида аниқланиши шартлиги белгиланган. Мурожаатда ректорнинг ўзини ўзи моддий рағбатлантиргани сабаб унинг ҳақиқий ўртача ойлик маоши юқори чиқиши лозимлиги, аммо иккинчи суд қарорида бу сумма сунъий равишда бир неча баробар камайтирилгани иддао қилинган. Муаллиф бу ҳолатни судья томонидан қонун талабларини бузиш, одил судлов тамойилларига амал қилмаслик ва суд ишини ташкил этишда бепарволик сифатида баҳолаган. Шунингдек, Бухоро шаҳар прокуратураси ходимлари суд жараёнида бу зидликка эътибор қаратмагани ҳам танқид қилинган. Мурожаат муаллифи Олий суддан Бухоро туманлараро судида қабул қилинган суд қарорларидаги бундай зидликлар ва эҳтимолий сохтакорликларни текширишни сўраган. Айни вақтда ректор Садоқат Сиддиқова, судьялар Ойбек Шомуродов ва Зубайда Курбоновалар, шунингдек Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан ушбу иддаолар юзасидан очиқ расмий муносабат билдирилмаган. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Показати все...
59🤬 25👍 10😁 5😢 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
ТИЛИНИ ТИЯ ОЛМАГАН ШОВОТ ҲОКИМИ МУШТ ЕДИ (Реал воқеага асосланган сатирик ҳикоя) 2025 йил 21 ноябрь Шовотда ғайриоддий иш куни бўлишини ҳеч ким билмасди. Саҳнада Мурод Давлатов бор экан, вазият тезда ўзгариши турган гап. Туман чорва бўлими бошлиғи навбатдаги ҳисоботни берар экан, ҳоким тилини тийиб тура олмади. Одатий танбеҳдан бошланган ҳолат охирига бориб ҳақоратлар марафонига айланади. Ҳатто бўлим бошлиғининг онаси ҳам «иккиқат бўлди». Шундан кейин воқеа клип тезлигида ўзгаради. Чорва бўлими бошлиғи «чидаб тура олмай» тугмани босиб қўяқолди: Мурод Давлатовнинг нозик юзига мушти билан иккита – аввал жеб кейин хук берди. Мушт еган ҳоким олдинга бир қадам, орқага бир қадам ташлади, кейин «энааа..!!!!» дедию ерга шилқ этиб қулади. Далангининг ўртасида осмонга қараб юлдуз санаб ётди. У ёғи нима бўлгани Элтузга қоронғу. Аммо чорва бўлими бошлиғига эслатмамиз бор: ташкилотга бугун ёки эртага прокуратурадан қўнғироқ бўлади. Ҳужжат тўғри, чой иссиқ, юрак сокин турсин. Мурод Давлатовга эса битта тилак: тилни бир оз назорат қилинг ёшулли. Тилга эрк берилганда мушт ишга тушади. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Показати все...
👍 251 77😁 56🔥 7🤩 4 2🎉 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
ҚАНДАЙ ҚИЛИБ БЕЗРУКОВ ТОШКЕНТНИНГ КИР ҲАВОСИДАГИ ЧАНГНИ “ТАРҚАТИБ ЮБОРДИ” Мен ўзбек сегментидаги Facebook’ни жуда яхши кўраман — ҳақиқий янгиликлар портали: цензурасиз, тўсиқсиз, ҳеч қачон ҳеч ким ëн бермайдиган ва меъёрсиз даражада ҳиссиз. Бу ерда ҳамма нарса хронологик, шахсий гаплар йўқ, ортиқча нарса йўқ. Қўрқмас блогерлар ва номсиз фойдаланувчиларнинг постлари орқали кейинги йиллардаги энг шов-шувли воқеалар тарихини осон кузатиш мумкин. Ўтган ҳафта давомида энг фаол муҳокама қилинган мавзу — Тошкент осмонини қоплаган ифлос чанг тутун бўлди. Бундай ҳиссиётли пўртиллаш “узнет”да ҳали бўлмаган — жамоатчилик айбдорларни топиб, жавобгарликка тортишни талаб қиляпти. Кайфият кескинлиги критик нуқтага етди — хохласанг-хоҳламасанг, энди номдор шоирлар ҳам фамилия ва баланд лавозимларни очиқ айтишди. Бюджетдан ем ейдиган троллар фабрикаси етишмай қолди — уларни оддийгина “шиппак” билан пашшани ўлдиргандай уриб ташлашяпти ва блоклашяпти. Узгидрометнинг айбни табиатга ағдаришга қилган юраксиз уриниши эса фақатгина ижтимоий тармоқлардаги ғазабни оширди холос. Нима қилиш керак? Қани, нима бӯлди-ўзи? Халқ “қон” талаб қиляпти. Ал қасос дея бақирмоқда. Аниқ эдики, дарҳол кескинлик даражасини тушириш ва эътиборни чалғитиш керак. Янги инфоповод зарур — Тошкентнинг қоронғу осмонидан ҳам ярқироқ. Шундай инфо маврид бўлсинки, миллатни бирлаштирсин ва оммавий ғазаб объектини алмаштирсин. Ва шу ерда — та-да-да-дам! Сергей Безруков — 90-йиллар даҳшатли бандити Саша Белый — баъзи ўзбек амалдорларининг қизиб кетган “кўтларини” жарима ва жавобгарликдан қутқарувчи қаҳрамон бўлиб чиқди. Ҳа, биз уни яхши кўрамиз, севамиз, қизил йўлакчаларга таклиф қиламиз, гул берамиз пул тўлаймиз, ош ошатиб чопонлар кийдириб совғалар бериб юрамиз. Лекин бу сафар кечиринглар, қурбонлик қилинадиган қўчқор керак — ё Саша, ёки бизникилардан бири. Зўр ақлли одамлар шошиб-пишиб икки ой аввалги Безруков интервьюсини топишди, Интервюда Безруков тўрт йил олдинги воқеани енгил ва самимий юмор йўғрилган ҳазил қилади. Безруков у ҳазил билан гўристон қоровулини ўрисча билмаслиги ва биргина Белий сўзини ўзбекча акцентда гапирганию ва атрофдаги ўзбекларнинг эмоционал шовқинини тақлид қилган эди. Масалан биз қозоқларни "шешенди сигей" деганини ëнгсилаб тақлид қилиб кулганмиз каби беозор юмор. Лекин бечора Белый қабристон мудирини кулгига соларкан, бизда сиёсий технологиялар қай даражада ривожланганини билмасди. Коллектив онгни манипуляция қилишда мутахассисларимиз қандай “илгарилаб кетганини” тасаввур ҳам қилмасди. Ва ҳаммаси, пиздец. Осмоннинг чангига асбобни қўйинг, ёнса ёниб кетсин. Бизга қолса бутун дунëни чанги ўпкамизнни йўлдирсин. Бу мухим эмас. Мухими биздаги гўристон мудирининг гўзал нутқи устидан кулишди. Биз каби содиқларни ўрисчани билишимизга шак келтиришди. Бизния??? Энг мухими ўзбек халқининг барча балоларига айбдор кимлиги аниқ бўлди! Безруков экан. Браво, азизлар! Охуенний вброс. (Анзор Бухарский) 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Показати все...
😁 106 90🤬 16👍 11😢 1
01:19
Відео недоступнеДивитись в Telegram
⚡️МУЛЛАНИНГ БОШИНИ ОЛИБ ДЕПУТАТНИНГ БОШИГА УР Диний воиз Шайх Термизий (Раҳматуллоҳ Сайфутдинов) ҳазратлари Тошкент ҳавосининг ифлосланишига инсонлар ўртасидаги нафрат сабаб деб чиқибди. Мошоллоҳ.... Ана чуқур илмий таҳлилга асосланган олимона хулоса! Ўзбекистонда иккита олим бўлса, биттаси шу Раҳматуллоҳ Сайфутдинов бўладилар. Агар битта бўлса яна шу ҳазрат бўладилар. Бул зот илгарилари кинотанқидчи ва гинеколог олим сифатида танилган эдилар. Э воҳ, эколог ҳам эканларку.... Бир домлага қирқ ҳунар оз. Ўзбекистондаги мусулмонлар орасида илмли ва қатъиятли имом деб танилган Раҳматуллоҳ Сайфутдинов қатор ижтимоий мавзулардаги зиддиятли маърузалари билан аввал ҳам муҳокамаларга сабаб бўлган. Бир неча йил олдин бу домла турк сериалларини кўрган аёллардан “к*т” туғилади деганди. Яна бир маърузасида Сайфутдинов жаноблари эркакларнинг доялик қилишини "шармандалик" деб атаганди. Кейин бу маърузаси матбуотда "нотўғри талқин" этилаëтганини айтиб чиқди. Куни кеча депутат Алишер Қодир ҳукуматни танқид қилиш ҳавода “негатив зарралар” миқдорини оширади деб чиқди. Хуллас, муллосиям депутатиям ҳукуматни танқид қилсаларинг ҳаво булғанади дейишяпти. Шунга, барчамиз ҳукуматни мақтаб турайлик зора ҳаво очилиб кетса. Ё бўлмаса мулланинг бошини олиб депутатнинг бошига уриш керак. Худди тухум уруштиргандек. Зора ўшанда қуёш чарақлаб чиқиб, ифлосланиш даражаси озайса. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Показати все...
62.36 MB
😁 246 77👍 16🤬 11🤯 3😢 3
⚡️ДАВЛАТ ТЕРРОР ТАРҒИБОТИНИ ЛАТИПОВГА ТОПШИРДИМИ? Мана, аҳмоқ одамни ҳукуматга яқинлаштириш оқибати. Латипов дегич одамни чўнтагидан бошқа иши йўқ, касопат блогер ҳукумат даражасидаги пиарларга қўшилиб юрибди. Дабдабали тўй қилиб бергани билан ном қозонган раҳбар Латиповни бачча қилиб, Афғонга апкетибди, у ердаги баччалардан мастер-класс олгани. Бу бўлса ҳали у толибонни мақтайди, ҳали бунисини қурол-асбобларини ушлагиси келади. Шундоқ ҳам толибон ишқида ёниб кул бўлган авом қалбида яна толибонга меҳр учқунини ёқиб келди.  Умуман кўплаб блогер-вайнерлар серқатнов бўлиб қолди Афғонга, ҳаммаси гўзал, фаровон деган мессаж олиб келишяпти. Тўхтатиш керак бу тенденцияни, давлат эса бу террор тарғиботи учун пул тўлаб беряпти, қизиқ. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Показати все...
89🤬 61😁 33😱 23👍 9🤯 8 1
⚡️НАМАНГАНДАГИ ЯНГИ УЙЛАРДА НЕГА ГАЗ ЙЎҚ? Наманган шаҳри Давлатобод тумани Юксалиш мавзесидаги «Ижоз» компанияси мижозларини алдади. Компания уй сотаётганда уй тўлиқ газлаштирилади деб таъкидлаган. Режа бўйича ҳам газ берилиши керак. Хонадонлар рекламасида ошхонага газ плита ўрнатилганини кўришимиз мумкин. Лекин уй битгач қурувчи савдо пайтида таъкидланган шарт-шароитдан тониб, газ берилмаслигини таъкидламоқда. Бу уйларни ГАСН қабул қилган, Кадастр уй тархини тасдиқлаган. Лекин қандай тасдиқлаган, буниси мавҳум. Кредитга уй олган аҳоли масала юзасидан Президент порталига мурожаат қилди. Шундан сўнг комиссия келиб текшириб елка қисиб кетди. Аҳоли қиш бўсағасида газсиз қолди, уларга ҳеч бўлмаса электр таъминотини чегирма нархда бериш керак. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Показати все...
38👍 17😁 7🔥 3😢 2
⚡️БУХОРОДА ҲАМ ИИБ ХОДИМИ ВА ОИЛАСИ ИС ГАЗИДАН ҲАЛОК БЎЛДИ Бухоро шаҳрида ҳам бир фожиали ҳолат рўй берди. Ҳамза кўчасидаги 17-кўп қаватли уйда яшаган ИИБ ходими, унинг аёли ва икки фарзанди ис газидан заҳарланиб вафот этди. Ҳодиса 23 ноябрь куни, дам олиш пайти кечга яқин маълум бўлган. Манбаларнинг айтишича, топилган пайтда оиланинг барча аъзолари аллақачон ўлган бўлган. Ҳодиса содир бўлган жой ўша заҳоти ёпиб қўйилган. Кўчага тумонат одам йиғилган. Вилоят раҳбарияти ва масъул идоралар ҳам жойига келгани айтилмоқда. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, ис газининг тарқалиши қурилма носозлиги ёки хавфсизлик қоидалари бузилиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Расмий изоҳ ҳали берилмади. Бу ҳолат жорий ҳафтада ички ишлар ходимлари билан рўй берган иккинчи фожиадир. Икки кун аввал Андижонда Ички Ишлар органи ходими Ойбек Ёқубов ва унинг фарзандлари хизмат уйида ис газидан заҳарланиб ҳалок бўлгани хабар қилинган эди. 7 ёшли қизалоқ ўша куни вафот этган. Уч ёшли гўдак эса жонлантириш бўлимида оғир аҳволда экани айтилган. Икки вилоятда бир ҳафта ичида содир бўлган бу фожиалар ис гази билан боғлиқ хавфсизлик қоидаларига яна бир бор жиддий эътибор қаратиш зарурлигини кўрсатмоқда. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Показати все...
😢 101 54😱 12🤯 4👍 2😁 1