ELTUZ
Відкрити в Telegram
Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @eltuzportali_bot. Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.me/eltuz_reklama
Показати більше2025 рік у цифрах

147 659
Підписники
-4924 години
+2617 днів
+9230 день
Архів дописів
00:44
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Бугун Фарғона ухламайди. Фарғона вилояти ҳокими топшириғи билан ҳаво мўътадиллиги тозалигини сақлаш мақсадида барча куч ва техника воситалари ёрдамида сув сепиш ишлари бошланди. Фарғонада тонг отгунча....
farghona uxlamaydi.mp415.55 MB
01:07
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Тошкентда ноқонуний теплицаларга қарши рейдлар бошланди
teplitsalar.mp45.54 MB
😁 106👍 36❤ 11🔥 4🤬 3🤔 2😢 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️ТРАМП–ПУТИН ЎҚИ: ЕВРОПА ҚИТЪАСИ МОЛИЯВИЙ ЖАВОБГА ТАЙЁР
Кейинги пайтда ўзбеклар орасидаги ўрисқул, пайтавақулоқ итваччалар думини ликкиллатиб бошлади. Бу итваччаларни бир тепиб ҳайдаш жоиз.
Хуллас, агар Трамп Россиянинг Украинага тажовузини қонунийлаштирмоқчи бўлса, Европа Америка молиявий тизимини тубдан ларзага келтира оладиган даражада кучли иқтисодий зарба билан жавоб беришга тайёр. — Wall Street Journal
Европа Американинг энасини кўрсатади.
Трампнинг ўрислар билан ашир-нашир бўлгани ортидан Европа жиддий хавотиир ва тадорикда.
Европа сиëсатчилари ишонишича, Трамп Европанинг хавфсизлигини амалда Россияга “сотадиган” ва Путиннинг диктаторлик режими билан қандайдир яширин келишув режалаштирмоқда.
Бу сафар Европа вақтни бекорга сарфламаяпти. Вазирятни стратегик фавқулодда ҳолат деб аташмоқда ва ҳатто ядровий иқтисодий қуролдан фойдаланишга тайёр.
Европанинг режаси қандай ?
Агар Трамп Путинга рухсат берса, Европа атайлаб АҚШнинг молиявий тизимини қулатади. Американинг экономикасини онтариб ташлайдиган механизм бор Европа Иттифоқида.
Улар буни триллионлаб долларлик АҚШ давлат қарзини - уларнинг кўпчилиги эгалик қиладиган облигацияларни - катта миқдорда сотиб юбориш орқали амалга оширади.
Бу шунчаки ёмон бўлиб қолмайди, балки 2008-йилдаги инқироздан ҳам оғир бўлган ҳақиқий фалокат бўлади.
Натижа - АҚШ иқтисодининг онтарилиб, оëғи осмондан келиб, тўлиқ иқтисодий қулаши бўлади:
Доллар кескин тушади, банклар музлаб қолади, АҚШдаги кредит фоиз ставкалари осмонга кўтарилади.
Сиёсий жиҳатдан-чи? Бу Трамп ва республикачилар учун кафолатланган фалокат бўлади, чунки бу у Россия иқтисоди Италияникидан ҳам кичик бўлган мамлакат билан шубҳали битимни бутун эркин дунё барқарорлигидан устун қўйганини кўрсатади.
Хулоса оддий: Европа энди АҚШга ишонмайди ва агар Трамп қизил чизиқни босиб ўтса, улар унга қарши молиявий зарба беришга тайёр.
Гурзийи мубораклари билан биринчи урганидаëқ томоғигача ерга киргизиб ташайди.
Булунғурлик Анвар аканинг ўғли Рустам Умаров кўрпа остида иш бирлиги қилган Америка сиëсатчиларига ўрта бармоғини кўрсатганида жасоратни Европа Иттифоқидан олди.
Ашнақа гаплар. Буни сиëсат дейди. Марди майдон дейди.
Украинага шарафлар! Ботирларга шуҳрат!
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
👍 132❤ 102😁 41🤬 16🎉 5🤯 4
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Қирғизистонда Nomad TV (Кўчманчи ТВ) деган канал очилди.
Очилди ва бир ҳафта ўтар-ўтмай Путиндан эксклюзив интервью ҳам олишга улгурди. Қирғиз ҳамкасбларнинг айтишича, бошқа ОАВлардан журналист ва ходимларни икки баравар катта ойликлар билан Номадга чақиришяпти ва кўплар рози бўляпти. Студиялари, техникаси ва Бишкекдаги нуфузли жойлашувига қараганда, бу янги телеканалдан пулни аяшмаган.
Канал қирғиз ва рус тилларида кўрсатувлар узатяпти, ва ўзини "маҳаллий матбуот" деб таништиряпти. Лекин сайтининг домени Санкт-Петербургда жойлашган. Дабдабали очилиш маросимига кимсан Мария Захарованинг ўзи келибди. Машҳур қирғиз телебошловчи Россияга бориб Скобеева ва Поповлар билан тиржайиб расмгаям тушибди.
Қирғизистонда, Ўзбекистонга ўхшаб, русча ОАВлар кўп, Россия каналлари ҳам кўп кўрилади. Масалан, Ўзбекистондагидек, Спутникнинг қирғиз ходимлари ҳар қандай хорижий ОАВникидан кўп. Лекин, шу пайтгача ҳеч бир Россия матбуот воситаси ўзини "маҳаллий матбуот" дея тақдим қилишга уринмаганди.
Мана энди рус пропагандасини қирғиз тилида кечаю кундуз узатадиган бутун бошли канал очилди. Яқин орада Марказий Осиёнинг бошқа давлатларига ҳам бу тарқалса ҳайрон бўлмайман. (Журналист Ибрат Сафо)
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
🤬 89❤ 62😱 11👍 10😁 7🤯 6
Фото недоступнеДивитись в Telegram
РАССОМ ТУЗ ИИВ САФИДАГИ САВОДСИЗЛИК, ИРИМ ВА ПОРА СИНДРОМИ ҲАҚИДА
Бугун бир юртдош билан ИИВ сафларини тўлдирган погонли қовоқбошлар ҳақида гаплашдик.
Аксарияти тузукроқ ўқиш ëзишни билмайди. Ер юмалоқ экани ва Ўзбекистоннинг дунëвий, конституциявий давлат эканидан бехабар.
Фарғоналик депутат шоира Гулбаҳор Саидғани махаллий ИИБ ходими Ўзбекистонни шариат давлати ва кўпхотинлиликни қонуний норма деб ўйлашини эшитиб ҳайратланганини ëзган эди. Кўп ҳолларда ИИВ сафларига шунчаки тамаъгирлик погон таққан қароқчи бўлиш учун ишга кирганларни кўрамиз.
Ноябр охирида бундай погонли қароқчилардан камида учтаси "ичкарига апкириб қўйилди" ва тизимга умуман яқинлашмайдиган қилинди.
Ўзбекистоннинг уч вилоятида ҳуқуқ-тартибот органлари пора олаётган ходимларни ушлаб, уларга нисбатан жиноят иши қўзғатди. Бу ҳақда ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти матбуот хизмати хабар берди.
1. Тошкент вилоятида ИИВнинг Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ходими истеъмолга яроқсиз гўштни олиб киришга уринаётган эркакка чора кўрмаслик эвазига 500 АҚШ доллар талаб қилади. Пулни олаётган пайтда у қўлга олинган ва унга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди (пора олиш) бўйича жиноят иши қўзғатилган. У тизимдан бўшатилган ва қамоққа олинган.
2. Пастдарғом тумани ИИБ профилактика инспектори иш юритувидаги ҳужжатлар бўйича фуқарога чора кўрмаслик эвазига 800 доллар олаётганда қўлга олинди. Ходим лавозимидан озод этилган ва Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 3 қисми “а” банди ва 211 (Пора бериш) моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ходимга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.
3. Давлатобод тумани ИИБ патруль-пост хизмати ходими фуқаронинг автомобилида гиёҳванд моддаси топилгач, тегишли чораларни кўрмаслик эвазига 11 миллион сўмлик тилла тақинчоқларни пора сифатида олаётганда қўлга олинган. У ҳам ишдан бўшатилиб "қамағда" ўтириш шарафига ноил бўлди.
2025 йил бошидан бери ҳуқуқ-тартибот органлари деярли 60 нафар ходимга нисбатан тезкор тадбирлар ўтказган. Натижада 250 нафар ходим орасида эҳтимолий ҳуқуқбузарликларнинг олди олинган. 300 дан ортиқ ходим бўйича пора таклифи билан боғлиқ ҳолатлар бўйича тезкор чоралар кўрилган: 557 нафар раҳбар ва ходим интизомий жазога тортилган, 479 нафари эса тизимдан бўшатилган.
ИИВ тизими ўз таркибини тасодифий кимсалар ва погонли талончи зўравонлардан тозалаëтгани олқишга лойиқ.
Ҳатто эшак ҳам ерга онтарилиб елкасини ишқалаб ўз баданига ëпишган паразит каналардан қутилади.
Бошқа йўли йўқ буни.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 92👍 34😁 17🔥 5🤔 3🤯 2
00:19
Відео недоступнеДивитись в Telegram
⚡️ ЧОРТОҚДАГИ ЧАНГ МУАММОСИ: ТУМАН РАҲБАРИЯТИ ЧОРА КЎРМАЯПТИМИ?
«Ассалому алайкум, ҳурматли Элтуз канали. Тасвирларда кўриниб турганингиз Наманган вилояти Чортоқ туманини қоплаган чанг. Давлат раҳбари Чортоқ тумани ҳокимига бу масала юзасидан бир неча маротаба қаттиқ танбеҳ бергани маълум. Аммо афсуски, туман ҳокимига бу огоҳлантиришлар таъсир қилмаётган кўринади.Туман ҳокимлиги тасарруфида бир қатор ташкилотлар, жумладан Экология бўлими ҳам мавжуд. Шунга қарамай, муаммо йиллар давомида ҳал қилинмаяпти. Ҳоким эса асосий эътиборни уй-жой қурилишига қаратгани, фуқаролар саломатлигига бўлган таъсир эса эътиборсиз қолётгани айтилади.
Ижтимоий тармоқларда бошқа туманлардаги шунга ўхшаш чанг муаммолари бўйича амалий чоралар кўрилаётгани кўриниб турибди. У ердаги ҳокимлар фуқаролар манфаатини ўйлаб ҳаракат қилмоқда. Аммо Чортоқда на алтернатив йўл очилди, на тиббиёт муассасалари ортиқча зарар кўраётган аҳолига махсус ёрдам ташкил этди.Илтимос, бу мурожаатимизни эътиборсиз қолдирманг. Балки юқори ташкилотлар бу муаммога жиддий эътибор қаратиб, амалда чора кўрар деган умиддамиз.» 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Чортоқ тумани.mp43.03 MB
❤ 43🤬 14😁 6👍 4😱 3
00:19
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Бугун Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида кучли портлаш юз берди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар бор. Гувоҳлар айтишича, ҳалок бўлганлар ҳам бўлиши мумкин, аммо расмий идоралар бу ҳақда ҳозирча тасдиқ бермаяпти.
Портлаш “Бек Кластер” муассиси Улуғбек Сотиболдиевга тегишли кафеда содир бўлгани айтилмоқда.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Портлаш бўйича.mp42.45 MB
😱 52❤ 22😢 15👍 1🤯 1
⚡️БЕКАТСИЗ АВТОБУС
Навоий шаҳрида аҳолига транспорт хизматини кўрсатиб келаётган автобуслар учун жуда катта ноқулайлик туғилди.
Шаҳар марказида жойлашган «Дельфин» сузиш ҳавзасига яқин бекатга 2 ва бошқа йўналишларда хизмат кўрсатаётган автобуслар тўхтай олмаяпти.
Бекат атрофини дўкон эгаларининг мошиналари банд қилиб олган. Маҳаллий аҳолининг Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБга қилган мурожаатлари бесамар кетмоқда. Бекат тирбанд, автобуслар тўхтолмай сарсон. ГАИ бирор чора кўриб бекатни тозалаши учун албатта авария бўлиши, бир икки киши ўлиши керакми?
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
3.50 MB
4.31 MB
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️ЖИЗЗАХЛИК ЭРКАКНИ ЎЗ ТУҒИЛГАН КУНИДА ХОТИНИ БЎҒИБ ЎЛДИРГАЧ ЁҚИБ ЮБОРДИ
Жиззах вилоятида эрини ўлдириб ёқиб юборган аёлга ҳукм ўқилди. Олий суд маълумотига кўра, воқеа эркакнинг туғилган кунида содир бўлган.
Туғилган кунни нишонлаш учун уйда меҳмонлар йиғилди, шундан сўнг маст эр хотини билан жанжаллашиб қолди.
Эр меҳмонлар олдида хотинини камситиб ҳақоратлади. Меҳмонлар кетгандан сўнг, эркак ухлаб қолгач, хотин рўмол билан эрнинг қўл-оёғини боғлади ва юзига ёстиқ босиб ўлдирди
Шундан сўнг аёл жасадни кўчага Нексия 2 мошинга ўтқазиб, мошин-пошин билан бирга ёқиб юборди.
Бу хотин судда ўз айбига иқрор бўлиб, эрининг зўравонлигига чидай олмаганини айтди. Маълум бўлишича, оилада доимий равишда жанжаллар бўлиб турган.
«Ўзимни оқламоқчи эмасман, лекин бу ишни бекорга қилмадим. У мени мазаҳ қилди. Ўзимни ўлдирмоқчи бўлдим, лекин болаларимга раҳмим келди, чунки улар менга боғланиб қолган. Мен бу эркак билан 8 йилдан бери яшайман ва ҳеч қачон бахтли бўлмаганман. Болаларимни ота-онамга топширишингизни сўрайман. Аниқ биламан, болаларим мендан воз кечишмайди. Барчадан кечирим сўрайман» дея иқрор бўлган айбланувчи.Аёл умумий 13 йил 1 ойга озодликдан маҳрум этилди. Жазони умумий режимдаги колонияда ўтайди. Эр гўрда, хотин қамағда. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
😢 115❤ 63🤬 12🔥 6😁 6👍 5🎉 5🤯 4😱 1
⚡️ЗАНГИОТАДА МОЛИЯ ҚАЁҚҚА ЙЎҚОЛДИ? ВАЗИРЛИК СУД ҚАРОРИНИ ҲАМ ПИСАНД ҚИЛМАЯПТИ
Элтузга Зангиота туманидаги 21-сон ЖИЭМ ва 24-сон Тарбия колонияси қошидаги касб-ҳунарга ўқитиш маркази ходимлари оғриқли мурожаат юборди. Бу ерда аёллар ва вояга етмаган тарбияланувчилар тарбияланади. Президент қарорлари билан молиялаштирилиши шарт бўлган ўқув марказлари ҳозир мутлақо эътибордан четда қолган.
Масъала нимада?
Президентнинг ПҚ-4006, ПҚ-4138 ва Вазирлар Маҳкамасининг 318-сонли қарорлари бу марказларнинг фаолиятини қонуний равишда кафолатлайди. Давлат уларни молиялаштириши шарт. Лекин Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 2025 йил 6 январдаги 1-сонли буйруқни баҳона қилиб, молияни бир томонлама тўхтатиб қўйган.
Яъни вазирлик: "Бу марказлар рўйхатимизда йўқ экан" - деган арзимас сабаб билан Президент қарорларини, Вазирлар Маҳкамаси қарорини, ҳатто суд қарорини ҳам пучга чиқармоқда.
Энг қизиғи шундаки, Президентнинг ПҚ-347-сон қарори бу муассасаларга мутлақо тааллуқли эмас. Низом ҳам мос келмайди. Ҳозир ҳам амал қилиб турган 318-сонли ва ПҚ-4804-сонли қарорлар ҳануз кучда. Ҳеч ким уларни бекор қилмаган.
Аммо вазирлик ўзини қонундан ҳам, суддан ҳам устун қўйиб, “ўз билганича” иш тутмоқда.
Ходимлар бу ноқонуний вазият юзасидан Зангиота туман фуқаролик судига мурожаат қилган ва суд уларнинг талабини қаноатлантирган. Суд қарорини вазирлик бажариши шарт эди. Лекин вазирлик суд қарорига қулоқ ҳам солмаяпти.
Қисқа қилиб айтганда: суд бор, қонун бор, Президент қарорлари бор — лекин бажарадиган муассаса йўқ.
Бундан ким жабр кўрди? Касб-ҳунарга муҳтож бўлган аёллар. Ётоқхоналарда ётиб тарбияланаётган вояга етмаганлар. Яъни жамиятнинг энг ҳимояга муҳтож қатлами.
Марказ ходимлари шундай дейди: “Биз қонун билан ишлаяпмиз, вазирлик эса буйруқ билан қонунни бекор қиляпти. Суд қарори ҳам улар учун ҳеч нарса эмас”.
Элтуз ушбу масала юзасидан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигидан жавоб кутмоқда. Агар вазирлик Президент қарорини, Вазирлар Маҳкамасини, судни ҳам писанда қилмайдиган бўлса, қонун устуворлиги қаерда қолади?
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 53👍 11🤬 5🤯 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️ИНВЕСТОРЛАР НЕГА ЎЗБЕКИСТОНДАН ЧЎЧИЙДИ?
Ўзбекистонда инвестицион жозибадорликни ошириш бўйича катта имкониятлар мавжуд. Бироқ инвесторлар бир қатор оғир муаммоларга дуч келмоқда. Transparency International рейтингига кўра, мамлакатда коррупцион тизим ва қонунчиликдаги оқсоқликлар инвесторлар учун катта хавф саналади.
Транспорт ва логистика инфратузилмаси — автомобиль йўллари, темир йўл тармоқлари, божхона хизматлари, халқаро компаниялар учун хизмат кўрсатиш тартиби қонунан кафолатланмаган ва нархлар муқобил эмас. Белгиланган сумма ҳеч бир қоғозда ўз аксини топмаган. Ҳужжат гапирадиган замонда бу инвесторларни янада чўчитади.2025-йилда Logistics Performance Index (LPI) бўйича Ўзбекистон 139 та давлат орасида 107 ўринга тушган. Бу — логистика ва товар ҳаракатида катта тўсиқлар борлигини кўрсатади. Ҳеч ким вақтида етказиб берилмаган товар учун жарима тўлаш кафолатини бўйнига олмайди. Бу инвесторлар талабида бўлса-да, Ўзбекистон қонунчилигида бу бўйича бирор ҳужжат мавжуд эмас.
Кўпинча хорижий капитал тақдири сўроқ остида қолади. Хорижий компаниялар Ўзбекистонда керакли малакали кадр топишда қийинчиликка дуч келади. Тилни яхши биладиган бироқ соҳани яхши тушунмайдиган кадрлар билан улар келажакни кўра олмайди.Мамлакат таълим тизимида берилаётган дарслар кўп ҳолларда бозор талабларига, амалий талабларга тўла жавоб бермайди.
2023 йилдаги маълумотларга кўра, республикада юқори малака талаб қилинадиган IT, муҳандислик, электр-энергия соҳалари салоҳиятли кадрларга муҳтож.Иқтисодчи Тўлқин Бобоқулов тавсифича, хорижий инвесторларнинг Ўзбекистон бозорига қизиқиши 2025 йилда ҳар қачонгидан пасайган. Бунинг сабаби — миллий валюта қадрсизланиши ва ташқи савдо мувозанатининг муаммолари билан боғлиқлигида дейилади.
Номаълум валютавий хавф, ўзгарувчан иқтисодий шароит ва барқарор бўлмаган иқтисодиёт муҳити оқибатда халқаро сармоядорларнинг Ўзбекистонга қизиқиши сусайган. Хорижий сармоядорлар ва маҳаллий тадбиркорлар учун жуда катта хатар. Маҳаллий тадбиркорлар ҳам инвесторларга сунъий тўсиқлар пайдо қилади, ишларига билвосита ҳалал беради.Ўзбекистонда инвестицион жозибадорликни ошириш учун коррупцияни кескин камайтириш, қонунчиликда мукаммал ва дадил қарорларни ишлаб чиқиш лозим.
Транспорт-логистика инфратузилмасини модернизация қилиш, тарифларни ошкора белгилаш, тизимда маълум ислоҳотлар амалга оширилиши шарт. Инвесторлар ҳуқуқларини кафолатловчи амалдаги ҳужжатлар ислоҳ қилиш, малакали кадрларни тайёрлаш тизимини бозор талабларига мослаштириш лозим. Инвестицион форумлар ва конференциялар ўтказишдан наф йўқ.👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 71👍 25😁 9🔥 4😢 4⚡ 1
⚡️ОЛОТЛИК ЎҚУВЧИЛАРГА АВТОБУС КИРАСИНИ КИМ ТЎЛАБ БЕРОЛАДИ?
Олот тумани Нуробод маҳалласидаги 5 ўрта мактаб таъмири бошланди. Шу сабабдан ўқувчилар 4-5 километр узоқроқдаги коллеж биносига қатнаб ўқиб юришибди. Автобус кираси 4 минг сўм.
Шароити оғир оилаларга шу ҳаражат ортиқча юк бўлди. Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ёки туман ҳокимлиги шу ўқувчиларга шароит яратиб вақтинчалик бепул автобус таъминлаб бероладими?
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
11.81 MB
8.46 MB
25.19 MB
37.61 MB
8.99 MB
2.90 MB
51.36 MB
17.43 MB
19.95 MB
❤ 58👍 36⚡ 8😱 8🔥 5🤬 2😢 2
АНДИЖОН ТУМАНИДА ЎҚИТУВЧИЛАР УСТИДАН БОСИМ КУЧАЙМОҚДА. МАЖБУРИЙ МЕҲНАТ ВА ҚЎРҚИТИШ ҚАЧОН ТУГАЙДИ?
Андижон тумани 35-мактаб атрофида 30 ноябрь куни Элтузда эълон қилинган шикоятдан сўнг вазият янада оғирлашди. Ўқитувчилар Элтузга иккинчи мурожаат йўллаб, ҳақиқатни ёпиш учун уларга босим ўтказилганини маълум қилишди.
30 ноябрдаги хабарда айтилишича, Ички ишлар вазири ташрифи олдидан ўқитувчилар мажбурий равишда мактаб тозалаш ишларига жалб қилинган. Уларнинг орасида ҳомиладор устозлар ҳам бўлган.
1 декабрда эса мактабга Ички ишлар ходимлари келиб, ўқитувчилардан тушунтириш хати олган. Устозлар айтишича, улар қўрққанидан ўз хоҳишлари билан ишлагани ҳақида тушунтириш хати ёзишга мажбур бўлганлар.
Энг ёмони, мактаб директори Х. Шаробиддинов ўқитувчиларни тозалик ишларини қилмасанг ишдан бўшатаман деб қўрқитмоқда. Устозлар таъкидлашича, янги директор даврида ҳам ишдан ҳайдаш билан таҳдид қилиш доимий босим воситасига айланган.
Устоз ўз вазифасини бажариши керакми ёки мактаб ҳовли супуриши керакми?
Қонун мажбурий меҳнатни тақиқлайди. Ҳурматли раҳбарлар эса бу қонунни менсимай, ўқитувчиларни арзон ишчи кучига айлантиришни давом эттирмоқда.
35-мактаб ўқитувчилари Элтуздан нажот кутмоқда. Улар ишидан айрилмаслик учун ҳақиқатни очиқча айтишга қўрқишади, аммо кўтарилган муаммога ечим топилмагани уларнинг тинчини бузган.
Бу воқеа бутун таълим тизимидаги муаммонинг очиқ мисоли. Устозни қадрламас эканмиз, таълимдан қандай натижа кутамиз?
Тегишли идоралар бу ҳолатга дарҳол жавоб бериши, мажбурий меҳнат ва таъқибни тўхтатиши шарт.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 52🤬 30👍 9🤯 3⚡ 1
⚡️ЎЗЖОКУ ТАЛАБАСИ: РЕКТОР МЕНИНГ ОТАМ!
Элтузга Ўзбекистон журналистлика ва ахборот коммуникациялари университетининг намунали талабаси мурожаат йўллади. Ахборот баланси учун ушбу мақтов хатини улашамиз. Журналист талаба имлоси тўлиқ сақланган. Элтуз бу хатдаги имло, услубий ва тиниш белгиларидаги хатоларга масъул эмас.
"Авваломбор ассалому алеком! Сизларга бир гап айтмоқчиман.
Ва мурожаатим Ўзжоку талабалари ва ўзбек халқимизгадир. Анча вақтдан бери кўрябман фақат ЎЗЖОКУ ҳақида ёмон куракда турмас гаплар билан халқни кўзига ёмон кўрсатябсиз.
Аслида манам шу университет талабасиман ва бундан фахрланаман. Мани фикримча хамма жойдаям тўлин тўкис хаёт ёқ. Хаттоки ўз уйимизда хам кўпинча йетишмовчилик ёки қандайдир узилиш бўлиб қолади шундай эмасми?
Университетимиз ректорига келадиган бўлсак улар бизнинг отамиз каби хар доим биз билан иллиқ муносабатда бўлади хар бир талаба учун қўлидан келганини қилади хар доим ттж га киришдан олдин ош хар хил совғалар юборади озиқ-овқат билан таъминлайди ва байрам тадбирлари уюштирилса доим бизнинг ёнимизда бўлади. Отаси ёқ талабалар учун отадек мехр беради дардимизни эшитиб хал қилиб беради. Сизлар бўлса фақат уларни ёмонлаш билан овворасиз. Бошқа университет ректорлари каби охрана билан юрсала ёки талабалар билан узоқдан туриб расм видеоларга олиб гаплашсалар нима қилар эдилар?
Ректоримиз Шерзодхон Қудратхўжанинг ишлари талайгина хатто иш вақтидан ташқари университетда қолиб биз билан хамсухбат бўлади. Ман жуда қаттиқ ранжидим талабалардан! Проректо Санжар Ботиржоновичга келсак аввало шахсий дахлсизликка риоя этишларини сўрардим. Хар кимнинг ўз хаёти бор, биров учун биров жавоб бермайди. Тўғри, форма сўридилар нима учун бизнинг ташқи кўринишимиз чиройли бўлиши учун чунки биз журналистмиз хар қандай вазиятга тайёр бўлмоғимиз даркор.
Проректорнинг ўзлари доим формада юрадилар ва ман бунга қарши эмасман. Илтимос шу мурожаатимни халқимизга Ўзжоку талабаларига эълон қмлинглар. Зеро Ўзжокуда адолат учун курашувчи талабалар бисёр!"
Талабага отадек бўлган ректор бу хатни ўқиб, меҳри жўшиб унга битта имло луғати совға қилади деган умиддамиз.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
😁 466❤ 106👍 48🤔 13😢 9😱 8🤯 7😍 3🔥 2🎉 2⚡ 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️ЎзМТРК – АДОЛАТСИЗЛИК ВА КОРРУПЦИЯ МАКОНИ
Яхшиям ЭЛТУЗ бор, бизнинг оҳу-нолаларимизни шу канал орқали дунё эшитиб турибди. Акс ҳолда бизнинг нидоларимиз ЎзМТРК панжарасидан ташқарига чиқмай йўқ бўлиб кетарди.
Дарвоқе, компаниядаги панжаралардан қамоқхоналарда ҳам бор. Биз ўзимизни эркин инсонлар деб ҳисобласак-да, панжара ичида яшаймиз.
Ҳозирда компанияда ишлаётган ҳар бир ижодкор эрталаб соат 9: 00 да ишга келмаса, унга ҳайфсан берилади ва ойлиги кесилади. Тўғри, ҳар бир ташкилотда тартиб-интизом бўлгани яхши албатта. Аммо тартиб интизом ижодий муҳитга таъсир кўрсатадиган бўлса, у компания ривожига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.Ташкилот ойлиги жуда паст, гонорарга кунимиз қолган. Картошка пулларию, байрамлик мукофотлар ҳам ўлда-жўлда, ёлчитмасдан тўланади. Ижодкорлар рўзғор учун тирикчилик қилишлари ҳам керак ахир.
Бош вазир Абдулла Ариповнинг марҳамати билан компанияга раис бўлиб келган Абдурашид Жўрабоев ҳануз бу жараённи тўла англаб етмади. Унинг битта ўринбосари Мадамин ҳожи Сафаров эса ўз ҳамтовоқлари билан гонорар ва мукофот пулларини ўмаришдан бошқа иш ҳақида ўйламайди. Техника бўйича ўринбосар Нусратилла Ҳикматуллаев (бош вазир Абдуллар Ариповнинг ҳолаваччаси) эса техника сотиб оламиз деб откат қилишдан нарига ўтмайди.Компания маблағлари шу тариқа еб тугатилаётган бир пайтда ижодкордан эрталаб 9:00 да ишга келишни талаб қилиш иккиюзламачиликку!
Биз 9 да келиб кечги 6 да ишдан кетадиган бўлса, 2 ярим ёки 3 миллиондан ортиқ маош ололмаймиз. Азбаройи бойиб кетиш учун эмас, шунчаки болаларига яхшироқ овқат ва кийим-кечак олиб бериш учун бечора ижодкор кеч соат 22 00 ёки 24 00 қадар ишлаши керак бўлади. Ана шундагина гонорарлар билан бирга 5-6 миллион сўм маош чиқиши мумкин.Эрталаб 9:00 ишга ходимларнинг келишини ҳар куни назорат қиладиган раҳбарият уларнинг неччида ишдан кетиши, шанба ва якшанба кунлари ҳам 1-2 сўм гонорар ишлайман деб ишхонадан кетмасдан юриши, қандай кун кечираётганлиги ҳақида ўйлаб ҳам кўришмайди. Виждонни ямламай ютиб юборганлар шундай бўларкан... 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 83👍 49😢 22🤬 12😱 5🔥 4
01:12
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Бразилияда урғочи арслон 19 ёшли йигитни ўлдирди.
У ёш йигит зоопаркдаги унинг вольерига ноқонуний кириб олган.
Ҳодиса Жуан-Песоа деб номланган сайёҳлар кўп борадиган қирғоқбўйи шаҳрида содир бўлди.
Ҳодисадан сўнг зоопарк ҳужум юзасидан олиб борилаётган текширув тугагунча ёпиб қўйилди.
Йигит арслоннинг ошқозонида...
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
arslon brazilia.MP46.32 MB
🤯 64❤ 51😢 42😁 19👍 10🤔 5🤬 2🎉 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️ЖУМАНАЗАР («Friday eyes»)
У махсус скафандр шаклидаги дурбин ва блутуз ëрдамида дурбинни дастаклайдиган телефон аппаратини темир челакка ташлади. Ортидан махсус дастур ëзилган лаптопни ҳам челакка ирғитди. Устидан скипидар қуйиб гугурт чақди.
Яхши ëнсин деб эски газеталарни ҳам челакка ташади. Сассиқ қора тутун чиқди.
Аммо қаҳрамонимизнинг кўнгли хотиржам эди. У Рамштейн қўшиғини ҳуштак қилиб куйлаб қўлини чўнтагига солиб кўчага чиқиб кетди.
Энди у бемалол юрар, ҳавотир ва таҳлика уни тарк этган эди.
Қаҳрамонимиз бўлган бу йигитнинг оти Йўлчи. Онасининг айтишича, Сингапурдан Тошкентга учаëтган учоқ ичида туғилгани учун учоқ капитани шундай от қўйган. Кўринишидан ботаникка ўхшаш Йўлчи аввалига Шовотдаги математика интернатида ўқиди. Кейин Варшавада амалий математика бўйича институтнинг оптик физика бўлимини тугаллади.
21 ëшида тунда кўрадиган дурбинларни такомиллаштириш бўйича НАТОдан буюртма олди.
АҚШнинг Нью Мексика штатидаги Альбукерке шаҳридаги Пентагон лабароториясида ишлади. Тошкентдаги онаси касал бўлиб ëтиб қолганида ўз ҳисобидан узоқ муддатли таътил олиб Тошкентга келди.
Келганининг учинчи куни Коронавирус васвасаси бошланди. Ўсал бўлиб ëтган онаси бошида ўтирган Йўлчи зерикканидан вирусни кўрадиган дурбин устида ишлай бошлади.
Коронавируснинг 20 та тури бор экан. Вирусолог олимлар билан ëзишиб ўзи учун керакли маълумотларни олди. Дурбин прототипи бир ҳафтада тайëр бўлди. Тайëр бўлган куни жума эди. Дурбинга ўзбекча «Жуманазар» инглизча «Friday eyes» деб ном берди.
Ташқи кўринишидан у 3D кинолар кўриш учун юзга тақиладиган скафандрни эслатарди. Йўлчи коронавирусни қизил ранг билан маркировка қилди. Туберкулëз, зарғалдоқ, эбола, яшил, ўлат, мовий ичтерлама эса сариқ рангда эди. Қолган вируслар кулрангда белгиланди.
Шанба куни Йўлчи дурбинни кийиб уйни кўздан кечирди. Коронавирус йўқ эди. Аммо минглаб бошқа вируслар бор эди. Йўлчи вирусология институти тарафга қараб кўзида дурбин билан юра бошлади.
Эшик тутқичлари, дарахтлар деворлар ва энг даҳшатлиси ҳавода минглаб вируслар бор эди. Бу вируслар одамлар кийган ниқоблардан бемалол ўтиб уларнинг бурун ва томоқлари орқали кириб бутун аъзоий баданини қоплаган эди.
Игна учидай сатҳда икки миллон вирус бақрайиб ўтирганини кўрган Йўлчи даҳшатга тушди. Йўлчи қўрқиб кетиб уйига қайтди.
Эртасига якшанба куни эрталабдан дурбинни тақиб электр скутерга ўтириб Юнусобод тарафга йўл олди. Интерконти меҳмонхонасида учрашуви бор эди. Йўлчи интерконти меҳмонхонасининг коронавирус билан тўлиб тошганини кўриб ўтакаси ëрилди.
Шу кеча ухлай олмади. Оила дўсти бўлган профессор уни эшитиб кўриб параноял шизофрениянинг илк аломатлари бор деган диагноз қўйди.
Кейинги бир ҳафта ичида Йўлчи бутунлай восвос бўлиб қоди.
Ухлай олмас, ухлаганида вируслар унга қараб мўр малахдай ëпирилгандай бўлаверарди.
«Жуманазарнинг кўзини ўйиш керак» деган қарорга келди. Душанба куни у барча ашқол-дашқолларни ëқиб юбориш учун темир челакни ҳовлига олиб чиқди.
Rassom TUZ
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 124🤔 22😁 21😱 5😢 3🤬 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️Ўзбекистонда фанга номаълум, янги касалликлар ортиб бормоқда
Ўзбекистонда сўнгги йилларда фанга ҳали номаълум бўлган касалликлар ортиши ва бунинг оқибатида тиббиётнинг ожиз томонлари ошкор бўлиб қолмоқда. Ушбу касалликларни қайд этилаётгани мутахассислар эътиборини тортмоқда. Уларнинг номлари ҳам ғалати — “Сирли шамол”, “Терининг сезувчан синдроми”, “Қисқа нафас касалликлари” ва “Норитм ўзгариши симптоми” деб шартли аталмоқда.
Бу касалликлар фанга қай даражада номаълум бўлса, уни даволаш ҳам мутахассисларда шундай ечими қийинлигича қолмоқда. Бу эса аҳоли саломатлигига хавф келтирмоқда. Мутахассислар ушбу касалликларнинг келиб чиқиши, тарқалиш динамикаси ва хавф омилларини ўрганиш учун кенг кўламли тадқиқотларни бошлаган. Дастлабки тадқиқот натижаларига кўра, касалликларнинг аксарияти иқлим билан боғлиқлиги аниқланган.
Ушбу касалликлар инсоннинг яшаш тарзидаги ўзгаришлар, истеъмол маҳсулотларининг такомиллашгани, ҳайвонлар билан бирга яшаш, фаолият ва экологиядаги ўзгаришлар оқибатида урчиб бормоқда.
2025 йил январь ойида пойтахтда ана шундай зооноз касалликлари хавфи бўйича халқаро семинар ўтказилган. Унда иқлим ва ҳайвонлар туфайли янги касалликлар кўпайиб бораётгани илмий исботланган. Шунингдек, чорвачилик ва чорва аҳволи, омбор ва чорвачилик сектори фаолияти кенгайгани боис одам ва ҳайвонлар ўртасида касалликларнинг “спил-овери” (юқиши) эҳтимоли ортмоқда. Экологик ва атроф-муҳит омиллари — ҳаво ва сув ифлосланиши, саноат ва иқлим ўзгаришлари инфекциялар тарқалиши ва етакчи касалликлар (ёки янги патогенлар) кўпайишини тезлаштирмоқда. Жорий йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистонда аҳолининг катта қисми грипп билан курашди. Бунда салмоқ юқори бўлишида чанг ва гардли ҳаво ҳам катта роль ўйнади.
Ўзбекистонда — дунё миқёсида қайта авж олган касалликлардан бири Chikungunya вируси ҳисобланади.
Chikungunya иммунитетсизлик оқибатида организмда кучли ўрнашиб олади. У ич қотиши, юқори ҳарорат, оғриқлар ва суяк-буғимда оғриқлар (артралгия) билан намоён бўлади. Баъзи ҳолатларда бу оғриқлар ойлаб, ҳатто йиллаб давом этиши мумкин. Агар экологик шароит, ҳайвон ва инсон фаолияти тартибга солинса, инсонларда ушбу касаллик учрамайди.
Шуниси маълумки — мамлакат соғлиқни сақлаш тизими ҳукумат, ветеринария ва экология хизматлари билан ҳамкорликда “One Health” стратегияси асосида касалликларни бартараф этиш, кузатиш ва профилактика қилишни кучайтириш ишларини такомиллаштириш ва бу жараёнларни янги босқичга олиб чиқиш вақти келди.
Янги касалликлар шу аҳволда назоратсиз қолса, тиббиёт ва давлат катта зиён кўради. Айниқса, зооноз касалликлар назорат қилинмаса, ҳайвонларнинг ўзлари даволанмаса, чорва ва иқтисодий соҳалар катта зарар кўради. Инсоният ҳам юқтирувчи ва жабрланувчига айланади.
Соғлиқни сақлаш тизимига катта “нагрузка” тушади. Янги вируслар, респиратор ва вирусли инфекциялар тарқалиши билан касалхона ва лабораториялар кучли босим остида қолади. Миграция, шахсий ва жамоат гигиенаси, экологик шароит назорати издан чиқса, иқтисодий ва ижтимоий оқибатлар ёмонлашишига олиб келади. Янги касалликлар тарқалиши билан бирга, одамлар иммунитетини сусайтириб, янги инфекциялардан ҳимоя имкониятларини пасайтиради.
Шундай бўлса-да, ҳар бир фуқаро шахсий гигиенага ва хонадонида ҳайвон боқишда алоҳида эътибор бериши керак. Тозалик, эҳтиёткорлик, муҳитни асраш ва гигиена қоидаларига риоя қилиш инсонни юқумли ва иммун тизими билан боғлиқ касалликлардан асрайди. Бироқ прогнозлар шуни кўрсатадики, экологик муаммолар бартараф этилмас экан, ушбу касалликлар билан курашишда инсон ожизлигича қолаверади.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 99😢 34😱 10👍 8⚡ 2😁 2🔥 1🤯 1
