uk
Feedback
ELTUZ

ELTUZ

Відкрити в Telegram

Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @eltuzportali_bot. Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.me/eltuz_reklama

Показати більше
2025 рік у цифрахsnowflakes fon
card fon
147 750
Підписники
+9324 години
+2 2997 днів
+20930 день
Архів дописів
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️ДЕҲҚОНОБОДДА СЕКС-ОТЕЛЬ ЙЎҚ, ЛЕКИН «ХАТА» БОР Қашқадарёнинг Деҳқонобод туманида мобил алоқа ва газ каби цивилизация неъматлари охирги навбатда етиб келади. Табиийки, қақраган чўл, тоғ-тошлар орасида жинсий муносабатлар қилиш учун алоҳида меҳмонхона (ўзи, умуман, Оддий меҳмонхона ҳам) йўқ. Шундай шароитда севишганларга уйидан жой берувчи «тадбиркорлар» монополга айланган. Деҳқонободда секс учун ижара уй кираси 300 минг сўм. Туманидаги бир эр-хотин ўз уйини ижара бериб даромад қилиб келган. Суд ҳужжатларида исми сир тутилган ушбу эр-хотиннинг икки нафар фарзанди бор. Улар касалманд кенжа боласини даволатишга пул тополмай, иш тополмай шу йўлга ўтишганини таъкидлашди. Деҳқонобод кўз ёшларга ишонмайди. Эркак 3 йил 1 ойга, хотин эса 3 йилга озодликни чеклаш жазосига ноил бўлди. Кечаси уйда ухлашади. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Показати все...
😁 69 59😢 14🤬 7🤔 5👍 2🎉 2🔥 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
ЎЗБЕКИСТОН НАҚД ПУЛНИ ЧЕКЛАШ БЎЙИЧА ДУНЁДА ЭНГ ОЛДИНДА Эндиликда квартира, машина, спиртли ичимликлар ва 25 млн сўмдан қиммат сувни Ўзбекистонда фақат карта ёки рақамли банк тизими орқали га сотиб олиш мумкин. Ўзбекистон Республикаси ҳукумати норасмий иқтисодиётга қарши курашиш ва нақд пулсиз тўловлар улушини ошириш мақсадида дунёда мисли кўрилмаган чекловларни жорий қилди. Халқаро ва маҳаллий ОАВлар, жумладан Bloombеrg нашрининг ёзишича, Ўзбекистон нақд пулга сотув тақиқланган товарлар рўйхати бўйича биринчи мамлакатга айланди. Президент фармонига кўра, 2026 йил 1 апрелдан бошлаб қуйидаги товар ва хизматлар учун нақд пул билан ҳисоб-китоб қилишга қатъий тақиқ ўрнатилади:
• Кўчмас мулк: Квартира, уй, бино ва иншоотларни сотиб олиш. • Автомобиллар: Барча турдаги (10 йилдан ошмаган) автотранспорт воситаларини сотиш ва сотиб олиш. • Қиммат харидлар: Нархи 25 миллион сўмдан (тақрибан $2000) юқори бўлган барча товар ва хизматлар (айрим қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бундан мустасно). • Алкоголь ва тамаки: Спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари (нархидан қатъи назар). • Ёнилғи ва коммунал: АЁҚШда ёқилғи, электр энергияси, табиий газ ва ҳатто ичимлик суви учун тўловлар. • Давлат хизматлари: Барча давлат органлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар.
Расмийлар ушбу чоралар орқали коррупция ва нақд пул билан маош бериш каби норасмий иқтисодий фаолиятни кескин камайтиришни мақсад қилган. Фуқаролар энди юқорида келтирилган харидлар учун фақат банк карталари ёки электрон тўлов тизимларидан фойдаланиши шарт бўлади. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Показати все...
79🤬 64👍 33🤔 9😁 7🤯 6😢 2
00:29
Відео недоступнеДивитись в Telegram
⚡️⚡️⚡️Янгийўл туманидаги "Enter Steel" ишчилари ҳам иш ташлашди...
Показати все...
янгийўл.mp411.02 MB
👍 112😢 30🤔 9 8😱 3 2🤯 2🤬 2🎉 2😁 1
⚡️⚡️⚡️ОЛМАЛИҚДА ЯНА ИШ ТАШЛАШ: “ENTER STEEL ALMALYK” ХОДИМЛАРИ 7 ОЙДАН БУЁН ОЙЛИКСИЗ Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳридаги “Enter Steel Almalyk” МЧЖ ходимлари 11 декабр куни яна иш ташлади. Корхона олдида тўпланган ишчиларнинг айтишича, улар 6–7 ойдан бери ўз маошларини ўз вақтида ололмаяпти. Ишчиларнинг шикоятига кўра, раҳбарият ҳар гал “кутинглар”, “яқин кунларда ҳал бўлади” деган ваъда билан чекланади, амалда эса ҳеч нарса ўзгармаяпти. “Сабр қилиб ўтира олмаймиз. Оиламиз, болаларимизнинг эҳтиёжини қандай қондиримиз?” дейди Элтузга мурожаат қилган ходимлардан бири. Корхонага нисбатан судга мурожаат қилган ва иши МИБга ўтган ходимлар ҳам муаммо ечилмаётганини айтишмоқда. Уларга ҳам ҳалигача бир тийин ҳам ундириб берилмаган. “Ҳеч бир ташкилот ёрдам бермаяпти. Қайси эшикни қоқишни билмай қолдик,” дейди ишчилар. Корхона раҳбарияти томонидан ҳолат юзасидан ҳозирча расмий изоҳ берилмади. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Показати все...
Enter steel1.mp47.51 MB
58😢 35👍 19🤬 17😁 9🔥 4🤯 3
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️КИТОБХОНЛИК – ЯНГИ ЙИЛДА ПУЛ ЮВИШГА ЯНГИ БАҲОНА Узун-юлуқ гапларга қараганда келаётган йил – «Китобхонлик ва китобга эътибор йили» бўлади. Руслан Давлетовнинг ўзи келаётган йилда Ёшлар Агентлиги билан катта-катта лойиҳалар қилишни мўлжаллаётгани ҳақида мақтаниб юрибди. Бюджетдан 35 миллиардни совуриб, 2 йилда зўрға 5-6 та брошюрадек келадиган китоб тақдим қила олган агентликми, ё “Мутолаа” пулларини Алишер оғайнисининг хотини ҳисобига кеткизаётган ташкилотми бу? Китобхонлик бўйича барча лойиҳалари «провал» бўлган ташкилотга яна шу ишни қайси калла билан ишониб топширмоқчи Давлетов? Агар келаётган йил чиндан ҳам шундай номланса соҳа пул ювишлар билан буткул барбод бўлади. Зотан Ўзбекистондаги бош тенденция шул – йил қандай номланса, ўша соҳа расво бўлади. Маърифат улашадиган ягона соҳани сақлаб қолиш учун ҳам йилни бундай номлашдан қочиш керак. Масалан, Марказий банк китобхонликка «берилиб кетиб», шунча фуқаронинг ҳисобини фирибгарлардан ҳимоя қила олмай ўтирибди. Маърипат деган ҳаводаги гаплар билан пул ювиш осон-да. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Показати все...
😁 67 45👍 24🤬 10🤔 3🤯 2😢 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️БУХОРО ДАВЛАТ ТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИ ЖИНОЯТЛАР РЕЙТИНГИ БЎЙИЧА ИККИНЧИ ЎРИНДА Бухоро давлат техника университети атрофида шубҳали ҳолатлар ҳақида турли гап-сўзлар, мурожаатлар ва норозилик кайфиятлари кузатилмоқда. Ушбу университет олий таълим муассасалари орасида жиноятчилик ва коррупциявий холатлар бўйича иккинчи ўринда турибди. Бироқ университет раҳбарияти вазиятни шарҳламайди. Кўрилаётган эҳтиёт чора-тадбирлари ҳақида очиқ маълумотлар йўқ. Катта-кичик коррупция, интизомий қоидабузарликлар вақтида ҳал этилмаса, жиддийроқ жиноятлар эшик қоқади. Муаммони ёпиш, босди-босди қилиш, сукут — буларнинг ҳеч бири ечим бўлолмайди. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигида эса университетлар юқори эшелонига кескин таъсир қилиш қудрати йўқ. Шундай экан, мавжуд коррупция, гуруҳбозлик, ўқув ишларидаги оқсаш осонликча бартараф этилмайди. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Показати все...
49😁 17👍 16🤯 2😱 1
01:01
Відео недоступнеДивитись в Telegram
⚡️ШАҲРИХОНДАГИ АСОСИЙ ЙЎЛ АҲВОЛИ: МАСЪУЛЛАР ҚАЧОН ИШГА ТУШАДИ? Ассалому алайкум, Элтуз. Андижон вилояти Шаҳрихон туманидан йўл ҳолатини видеога олиб юборяпман. Бу йўл - Шахрихонни Қўштепа ва Чинобод қишлоқлари билан боғлаб турувчи асосий йўл. Ҳар куни топган-тутганимизни машинанинг ходовойи ва мойкасига сарфлаяпмиз. Масъуллар умуман ишламайди, айниқса Шаҳрихон туманидаги Автойўл ходимлари. Илтимос, ушбу йўлни тузатишга ёрдам бериб, савобли ишга шерик бўлинг. Элтуздан:
Ассалому алайкум, азиз шаҳрихонликлар. Йўлингиз видеосини кўриб, муҳарририятдаги столларимиз ҳам титраб кетди. Қўштепа билан Чинободни боғлайдиган асосий йўл эмас, худди Марсга олиб борувчи космик трассага ўхшайди. Автойўл масъуллари эса шу пайтгача, эҳтимол, “йўл яхши, фақат машинангиз ёмон” деган илмий назария устида ишлаб ўтирганга ўхшайди. Видеони оммага тақдим қилганимиздан кейин ажабмас уларга кетларини ёпишиб қолган курсидан қимирлатсалар …
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Показати все...
Шаҳрихон йўл.mp425.30 MB
🤬 43 36🤯 16😁 14😱 6🔥 4
⚡️БУХОРО ТЕХНИКУМИДАГИ ЯШИРИН СХЕМАЛАР ИДДАОСИ Бухоро нефть ва газ саноати техникумида кейинги бир неча йилда давом этаётган ҳолатлар ҳақида тўпланган маълумотлар кўпчиликни ташвишга сола бошлади. Техникум директори сифатида тайинланганидан кейин Усмонов Сафар атрофида тўпланаётган айбловлар сони ортиб боряпти. Ўқитувчилар ва ходимлар орасида тарқалаётган маълумотлар тизимли суиистеъмол ва коррупция манзарасини эсга солади. 2020 йилда техникумнинг камида беш сотих ер майдони ноқонуний равишда сотилгани, бу ерда ҳозир икки участка қад ростлагани ҳақида гап-сўзлар айланмоқда. Шу йили карантин даврида Enter Engineering ишчилари икки йил давомида техникум ётоқхонасида кунлик тўлов эвазига яшагани, тушумнинг эса техникум ҳисобига тўлиқ тушмагани айтилади. Кейинги йилларда эса Покистон ва Ҳиндистондан келган талабалар, шунингдек бошқа олийгоҳ ўқувчилари ойма-ой тўлов қилиб турадиган калонтархонга айланган ётоқхонадан тушадиган пулларнинг фақат бир қисми расмий равишда кирим қилиниб, қолгани нақд шаклда йиғилаётгани ҳақида иддаолар бор.
Ётоқхонадаги хоналар сони сунъий оширилиб, аввал ошхона бўлган ҳудудлар ҳам ётоққа айлантирилгани, бу эса умумий тушумни яна ҳам орттиргани айтилади. 2022 йилда ДХХ кечаси ётоқхонани текширганидан кейин бир куннинг ўзида 100 миллион сўмдан ортиқ пул банкка топширилгани, буни ўша пайтдаги банк ҳисоботларидан ҳам кўриш мумкинлиги таъкидланади.
Техникумда дарс соатлари ва амалиёт журналлари билан боғлиқ “ўлик жонлар” муаммоси ҳам тилга олинмоқда. Айтишларича, бир қатор ходимлар номига амалиёт соатлари очилиб, журналлар тўлдирилган, лекин ўша одамларнинг ўзи дарсда ҳам, амалиётда ҳам қатнашмаган.
Имзоларнинг кўпчиси сохта экани ҳақида шубҳалар бор. Шу орқали тушадиган пулларнинг маълум қисми масъулларга нақд берилиши, айрим ходимлар пластик карталари орқали пул қабул қилиб, кейин уни қайтариб беришга мажбур қилинаётгани айтилмоқда. Мутахассислиги тўғри келмайдиган, ҳатто дипломи йўқ шахсларга юқори ставка ва қўшимча соатлар ажратилиши эса коррупция иддаоларини янада кучайтиради.
Кўп йиллик ўқитувчилар ўрнига раҳбариятга яқинлар ишга олиниши, айрим ҳолларда ишга қабул учун 400–1000 доллар атрофида пул талаб қилингани ҳақида ҳам ходимлар ўртасида гап-сўзлар кўп. Эски кадрлар турли баҳона билан соатсиз қолдирилиб, ишдан кетишга мажбурлангани айтилади. Мукофот ва қўшимча тўловлар эса деярли ҳамиша бир нечта “ҳамтовоқ”лар орасида тақсимланган, қолган ходимларга навбат етмаган. Айтишларича, техникум биноларидаги камералар 2020 йилдан бери ишламайди. Бундай тасодифий узилишлар кимларгадир жиноят изини яшириш учун керак бўлгани ҳақида гумонлар бор. Техникум ҳудудида шaхсий манфаатга хизмат қиладиган фаолиятлар - бассейндан тушум, кўй боқиш, пресс қилинган ўтларни сотиш каби ишлар ҳам йиллар давомида яширинча амалга ошириб келингани тилга олинмоқда. Кечалари техникум ҳудудида раҳбарнинг танишлари билан йиғин, нонушта, қимор ва ичкилик муҳити вужудга келаётгани ҳақида гувоҳлар гапирмоқда. Бу пайтда бегона шахсларнинг таълим масканига бемалол кириб-чиқиши ҳам саволлар уйғотади. 2025 йилда техникум “Ўзбекнефтгаз” таркибидан чиқиб бюджетга ўтганидан сўнг, гўёки аввалги йиллар текширилмайди, ҳамма нарса ёпиқ қолади деган фикр янада мустаҳкамлангани айтилади. Буларнинг барчаси бир неча йил давомида йиғилиб келаётган шикоятлар ва ички гап-сўзлар бўлиб, уларнинг қанчалик ҳаққоний эканини фақат мустақил текширув кўрсата олади. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Показати все...
79👍 15🤬 10🤯 4
ҚАРИНДОШЛИК ТИЗИМИ ЁХУД МИНГБУЛОҚДАГИ ФОЖЕАДАН КЕЙИН КУЧАЙГАН ДАЪВОЛАР Мингбулоқда ноқонуний ўрнатилган подстанция боланинг икки қўлидан айирган фожеадан кейин, аҳолида сўнгги йилларда йиғилган норозилик янада очиқ шаклга ўтди. Элтузга келган қўшимча маълумотлар билан ўртоқлашамиз: икки қўлидан айрилган болакай, Жамшидбек Холматов, 2022 йилда туғилган. Воқеа 2025 йил 11 ноябр куни юз берган. Айни пайтда Мингбулоқ электр тармоқлари раҳбари Бобиржон Ғуломқодиров ва унинг атрофидаги қариндошлик тизими ҳақида яна жиддий даъволар айтилаётир. Маълумотларга кўра, Ғуломқодиров Янги Наманган тумани ҳокими Жобир Абдуллаевнинг жияни, шунингдек Наманган техника университети ректори М. Дадамирзаевнинг ўғли экани тилга олинмоқда. Шу муносабат билан аҳоли орасида: «Нима учун ҳеч ким бу раҳбардан жавоб талаб қилолмаяпти?» - деган савол яна кескин янграяпти. Маълумотларда Жобир Абдуллаевнинг Истиқбол электр тармоқлари раҳбарлигидан ҳокимликка келгани, ҳозир эса Истиқбол, Давлатобод, Марказ ва Мингбулоқ электр тармоқларига норасмий таъсир ўтказаётгани айтилади. Яна таъкидланишича, вилоят электр тармоқлари раҳбарияти ҳам бу масалада овоз чиқаришга қўрқаяпти, чунки улар Абдуллаевни вилоят ҳокимлигига яқин шахс сифатида кўришади. Жобир Абдуллаевнинг тоғаси Шерзод Раҳимов Республика прокуратурасида ишлаши масалани янада мураккаблаштирган. Айримлар буни «энг юқори даражадаги ҳимоя» деб атаяпти. Ер сотилиши масаласида ҳам саволлар кўпайган. Янги Наманганда ерлар ҳокимлик раҳбарлигида ноқонуний равишда сотилгани ҳақидаги даъволар фуқароларни яна хавотирга солган. Яқинда ушланган прокурор ҳақидаги хабар эса бу тизимда яна каттароқ муаммолар борлигини кўрсатгандек қабул қилинди. Фуқароларнинг умумий хулосаси жуда қатъий: – Ички ишлар, Прокуратура, Департамент, ҳокимлик — ҳеч бири ҳаракат қилмаяпти. Ҳаммаси қўғирчоққа айланган. Бу эса Наманганда уруғ-аймоқчилик ва коррупция нечоғли чуқурлашганини кўрсатади. Фожеа содир бўлганига бир неча кун бўлди. Подстанция эса ҳануз ўша жойда турибди. Фуқароларнинг талаби эса мана бу: — Бу масалалар бўйича Республика Бош прокуратураси, Энергетика вазирлиги ва бошқа масъул идоралар очиқ ва аниқ жавоб бериши шарт. Сукусни жавоб деб бўлмайди. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Показати все...
77😢 23🤯 6🔥 2🤬 1
⚡️ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ ЮЗИДАГИ ПАРДАНИ ОЧДИ: “ЖУВОНМАРГ БЎЛИБ КЕТАСАН” 9 декабрь куни Фарғона вилоят ҳокими Хайрулла Бозоров халқ учун сайёр қабул ўтказар экан ўз қилиғи билан ўзини ҳали ҳам Каримов давридаги мутлақ ҳокимият эгаси деб ўйлаётгандек таассурот қолдирди. Очиғи, жамоатчилик олдида блогерга “жувонмарг бўлиб кетасан”, “мен билан ўйнашма”, “қаерга бормоқчи бўлсанг бор” деган сўзлар билан таҳдид қилиши - бу на давлат хизмати маданияти, на қонун устуворлигини тан оладиган тизимнинг белгиси.
Унинг жиззаки рафторига гувоҳ бўлган журналистлар ҳам бор: Effect.uz мухбири Ҳамид Аҳмедов, мустақил журналист Маъруфа Солиева ва Фарғона телевидениеси ходимлари. Одамлар олдида блогерга қичқириб, таҳдид қилиб, уни Элтуз, Озодлик билан боғлаш — бу ўтган асрда қолган сиёсий параноянинг тирик қолдиғига ўхшайди.
Бозоров танқидни эшитиш, муаммони ечиш ўрнига душман қидиргани афсуски, унинг ярим чақага қиммат, ўпка ва узоқни кўра олмайдиган раҳбар ҳолига келиб қолганини кўрсатади.
Ҳокимнинг “сан мани билмайсан”, “хоҳлаган жойингга чиқ”, “жувонмарг бўлиб кетасан” деган гаплари унинг нафақат бир блогерни, балки бутун жамоатчиликни ҳурмат қилмаслигига ишора.
Тепадагиларга ялтоқланиб, пастдагиларни тепкилаши ҳақида Элтуз етарли маълумотга эга. Зарур бўлса, бу ҳокимтўрага жойини кўрсатиб қўя оламиз.
Душанба кунги ҳолатда янада ачинарлиси ҳоким ахборот хизмати раҳбарини ҳам ёнига чақириб, унинг олдида блогерни ҳақорат қилишда давом этгани. Бу эса тизим ичида қўрқув ва бўйсунувга қурилган муҳит борлигидан далолат. Бу - раҳбарнинг ўзини қонундан юқори қўяётгани белгиси.
Шермўҳаммад Деҳқонов - ҳеч кимни ҳақорат қилмаган, ҳуқуқий жараёнларни ёритиб юрадиган, жамоатчиликка хизмат қилишни мақсад қилган ёш блогер. Унга “танишларинг бор”, “кимга ишлаяпсан”, “Элтуз–Озодлик” деган айбловларни улоқтириш - танқидни бўғишдан бошқа усул эмас. Бу усулни эса биз жуда яхши биламиз. У қачон ишлаганини ҳам яхши биламиз.
Элтуз шуни расман маълум қиладики, Шермуҳаммад Деҳқонов Элтуз мухбири эмас, Элтуз учун ишламайди.
Хайрулло Бозоров илгарилари ҳам мустақил фикрдаги фаолларга ҳам айни шундай тамға ва ёрлиқларни ёпиштирган. Жумладан, халқаро мукофотга сазовор бўлган таниқли ҳуқуқбон Шарифа Муродга ҳам Элтузга ишлайсан дея таҳдид қилгани маълум.
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров нега тилига эрк берди? Агар бир блогернинг ёзгани, айтаётгани унчалик ҳам ёқмаса, жавоб бериш - очиқ мулоқот, инкор, фактлар билан изоҳлаш мумкин эди. Лекин таҳдид ва бақириқ - бу аргумент эмас. Бу – ҳокимият берган ваколатни оёқ ости қилиш.
Мансабдор шахснинг жамоатчилик олдида оддий фуқарога таҳдид қилишини кўриб, кимдир Каримов давридан қолган “ҳоким — пошшо”, “танқид — жиноят” деган хаёллар ҳали ҳам йўқолмаган экан деган фикрга келади. Агар бугун бир блогерга бақирилса, эртага бу риторика бошқа фуқароларга нисбатан ҳам қўлланиши мумкин. Шу боис, жамоатчилик бундай ҳодисаларга лоқайд қараши мумкин эмас.
Ҳокимият мансаби - инсонга ҳурматли муомала қилиш, танқидни эшитиш, фуқаролар олдида жавобгар бўлиш масъулиятини юклайди. Таҳдид қилиш ҳуқуқини бермайди. Бозоровнинг кечаги жирриллаши эса ҳали ҳам ўзини қонундан устун қўядиган раҳбарлар борлигини эслатиб қўйди.
Ўзингизни босиб олинг Бозоров, раҳбарлик бу фақат ер ва бозорни сотиб, пул қилиб, ўдағайлаш эмас. Сизнинг нима ўт еганингизни чортоқликлар ҳалиям унутгани йўқ. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Показати все...
243👍 72😁 30🤬 20😢 6😱 5🤔 3🎉 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️ВАҚТ МАШИНАСИ: РОССИЯНИНГ ЗАИФЛИГИНИ НАМОЙИШ ЭТГАН БИРИНЧИ ЧЕЧЕН УРУШИ Айнан ўттиз йил олдин, 1994 йилнинг 11 декабрида, Россия танклари Чеченистонга бостириб кирди. Давлатнинг кучини намойиш этиши керак бўлган, аммо аксинча унинг заифлигини ва қонхўрлигини ошкор қилган уруш бошланди. Москва бўйсунмаган эрксевар бу республикани қайта бўйсундириш учун тезкор "махсус оператсия»ни амалга оширишни режалаган эди, аммо чеченлар Кремль кутмаган қатъий қаршилик билан жавоб беришди. Россия ҳарбийлари чечен халқига нисбатан очиқчасига геноцидни қўллашди. Минглаб тинч аҳоли русларнинг даҳшатли ҳарбий жиноятлари қурбонларига айланди. Оммавий бомбардимонлар Чеченистон шаҳарларини, худди ҳозир Украина шаҳарларни култепага айлантираётгани каби, вайроналарга айлантирди. Биринчи Чечен уруши 1996 йилда Хасавюрт келишувлари имзоланиши билан тугади, аммо тинчлик мўрт ва вақтинчалик эди. Ушбу можаро иккинчи, янада шафқатсиз урушга сабаб бўлди, шундан сўнггина Россия Федерацияси Чеченистонни бўйсундиришга муваффақ бўлди ва Кавказ республикасига Кадировлардан иборат шафқатсиз коллаборантлар аймоғини бош қилиб қўйди. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Показати все...
74👍 51😢 24🔥 9😁 9😱 8 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️ЎЗБЕКЧА СЎЗДАН КИМ ҚЎРҚАДИ? "Ўлди деб ëзманг" дея ëқамдан олишди "Ўлмас ака ўлди" деб ëзсам. Улар арабча ëзишимни истайди. "Вафот қилмас ака вафот қилди" деб ëзсам тўрвасига танга тушган тиланчидай севинишмоқчи. Таниқли актёрга исм қўйилган пайтда элнинг олди қисми ўзбекча гапирсам дерди. Ўша давр шоирлари «ҳаëт» деган арабча сўз ўрнига «яшаш» (Зулфия) «Ғалаба» деган араб сўзи ўрнига «Енгиш куни» (Ғ. Ғулом) сўзларини қўллашган. Шу боис ўша пайтда туғилган болага Ўлмас деб исм қўйишди. Ўлмас бу ўлдининг оппозити. У даврдаги газетларда бир буюк одам ўлса ўлди деб ëзилган. «Дорул бақога рихлат этди», «ўз аҳдига вафо айлади», «Вафот этди» дейилмаган. Шайхзода ўзининг машҳур поэмасини «Ленин ўлди..» дея бошлайди. Газеталрда «генерал Собир Рахимов ўлди», «ўртоқ Сталин ўлди» дейилган. Ўрисчаси «Умер товарищ Сталин». Ўзбеклар ҳали ашинча араблашиб ўз тилидан, ўзбекча гапиришдан ор қилмайдиган вақтларда ëзилган достон, мақол ва маталларда ҳам ўлганни «ўлди» дейди. «Ўлди – азиз бўлди, шишди – семиз бўлди».... «Боланг ўлди дедилар¸ болам белимда дедим, хотининг ўлди дедилар, хотин йўлимда дедим...» Ўлим, ўлиш – бу бир биологик яратиқ финалининг номланиши. Мен бирор нарса ëзсам шуни ўзбекчаси борми деб қараб ўзбекча ëзиб қўяа қоламан. Ўзбеклар барча турк халқлари каби «хотин» деган сўзни ишлатиб келган. Бу сўз тамалида хотин қизларга катта ҳурмат ëтади. (Жалолидинни онаси Туркон хотин) Араблар эса хотинларни паст кўриб «аëл» (бола чақа, оиланинг бир қисми) деб айтади. Ҳозир арабқуллик градуси ааашинча ошиб кетгани учун газета журналларга сизиб кириб эртадан кечгача ўзбекча сўзларни арабча қилиб ўтирадиган мўйловсиз соқол қўйганлар кўп. Мен улардан эмасман. Улар «ҳомиладор» деб арабча форсча қилиб ëзади. Мен «бўғоз» дея ўзбекчасини ëзаман. «Иккиқат», «бўйида бор», «юкли» деган ўзбекча вариантлари ҳам бор. Географияда ернинг денгизга дўмпайиб чиқиб турганига «бўғоз» дейилади – Босфор бўғози. Яна бир эски туркча сўзни ишлатсам ўз тилидан уяладиган рижол ва шаҳидкалар додлаб ерларга онтарилади. Бу «эмчак» сўзи. Эмизиш сўзидан ясалган. Араблашмаган пайтдаги элнинг мақол маталида ҳам кўп бу сўз. «Йиғламаган болага эмчак йўқ» дейишади. Ëки таниқли шоир Ҳамзанинг «Она» деган шеърида «кечалар эмчак тутиб» деган мисралар бор. Ўзбекистонда «Қиз эмчак» деган топоним ҳам бор эди аммо буни ўзбек тили душмани бўлган Бош вазир Арипов қирғин қилди. Оролнинг у томонидаги миқти қозоқлар соғ бўлсин «Қиз эмчак» номини йўқ қилмай сақлаб қўйишибди. Сўзликда «бол» деган атама бўлишига қарамай, асал дея арабча ëзишмоқда. Ҳолбуки ҳали бу ерлар араблашмаган кезда коррупция ҳақида «Бол туткан бармоғини ялайди» деган нақл айтиларди. 1972 йилги Алифбе китобида «бол ари» деган сўз бор эди. Кейин бу сўзни дарслик ëзадиган ўзбек тили душманлари енг ичида билдирмай диверсия қилиб «асал ари» қилиб қўйишди. Ўлмас ака ва мен туғилган Урганчда «сикишни орасига суқиш қўшма» дейишади. Бу жумла ҳар бир гап ўз номи билан аниқ айтилсин деган маъно беради. Бугун 9 декабр. мен севган ëзувчи Роберт Шекли ўлган кун. Шекли ўлди десам сизнинг юзингизга учуқ тошиб кетмайдими? Мендан ойтш. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Показати все...
138👍 68😁 26🤬 3😢 1
ТОШКЕНТДА 5 ЙИЛЛИК ЯНГИ УЙ “ЁМҒИРГА” ДОШ БЕРМАДИ Тошкентда ҳар сафар ёмғир ёққанида бир хил манзара такрорланади: девордан сизиган сув, томдан томилаётган чакка, полни асраб қолиш учун хона ўртасида терилган пақиру тоғора. Бу бир-икки йиллик эмас, Мирзо Улуғбек тумани, Авайхон МФЙ, Дурмон йўли кўчасидаги 42 ва 52-уйларда истиқомат қилаётган фуқароларнинг айтишича, беш йилдан бери давом этаётган манзара. 2025 йил 10 декабр куни ёмғир ёғиши билан вазият яна қайталанди. Фуқаролар томдан ёмғирни видеога олди – суратларда янги уй деб сотилган хонадонларда сув шариллаб оқиб тушаётгани яққол кўринади. Уйдаги пол ва мебель чириб кетмаслиги учун аҳоли идишларни тайёрлаб қўйишга мажбур. “Биз уйда эмас, сув остида яшаяпмиз”, дейди улар. Афсуски, фуқаролaр шикоят қилишича, беш йил давомида ҳеч бир идора аниқ жавоб бермаган, ҳеч ким масъулиятни ўз зиммасига олмаган. Қурувчи “Янги Замон” МЧЖ айбни топширувчига - “Авайхон Обод Гроуп” МЧЖга йўналтирган. “Авайхон Обод Груп” эса уй бизни бошқарувимизда эмас, деб, айбни фуқаролар танлаган янги бошқарувчи компания - “Ассусман” МЧЖга ўтказган. Мазмуни бир бўлган “айб ўтказиш эстафетаси” беш йилдан бери давом этади. Фуқаролар айтишича, Прокуратура ҳам, Қурилиш вазирлиги ҳам на қурилишдаги камчиликлар учун, на бракни қабул қилиб олган сервис компаниясига нисбатан жиддий чора кўрмаган. Одамлар неча марта ариза билан мурожаат қилган, уйларнинг техник ҳужжатлари кўрсатилган, экспертиза сўралган - бироқ натижа деярли нол. Шикоятчилар таъкидлашича, ҳаттоки Президент администрацияси вакиллари келиб муаммони ўрганган, аммо бу ҳам амалда ҳеч қандай ўзгариш бермаган. Фуқаролар икки ўт орасида қолганлар: қурилишчи “биз топширганмиз”, дейди; топширувчи “биз бошқармаймиз”, дейди; ҳозирги бошқарув компанияси эса “муаммо бизнинг давримиздан олдин”, деб жавоб қайтаради. Ҳар бир тараф бошқасига ишора қилади, бироқ уйлар ҳар ёмғир ёққанда сувга тўлиб, одамлар нафақат мол-мулкидан, балки соғлиғидан ҳам хавотирда яшашда давом этмоқда. Аҳоли бир оғиз саволни қайта-қайта такрорлаяпти: беш йилдан буён давом этаётган бракли қурилиш ва битмас-туганмас айб тўнкаш ўйини учун давлат органлари қачон жавоб беради? 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Показати все...
авайхон2.mp49.41 MB
80😢 23👍 11😁 6🤬 5🔥 3🤯 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️НАФАҚАДАГИ МАМА РЎЗА Термиз шаҳрининг Учқизил маҳалласида 60 ёшни қоралаган нафақахўр Алимова Махсуда Матиевна ўз уйидан исловатхона очди. Жинсий алоқа ва ишқий муносабат илинжида бўлганлар ушбу беканинг уйи тўридан жой олади. Шароитлар ўша-ўша: битта хона, кўрпа ёстиқ, обдастада сув. Хона ижараси 100 минг сўм. Ушбу мўжаз «тадбиркорлик объектини» анъанага мувофиқ ички ишлар ходимлари фош қилди. Подставной мижоз уйга кириб бекага пул тутқазганда мелисалар бостириб кирди. Термиз туман суди пенсионер борделчига 4 миллион 120 минг сўм жарима жазосини тайинлади. Бизнес минусда. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Показати все...
😁 69 37🤬 15👍 4🔥 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️ЖАРИМА МАЙДОНЧАСИДАГИ КАЙП Ўзбекистон исловатхона бизнесини кичик қадамлар билан пенсионерлар эгалламоқда. Сурхондарё вилояти Бандихон туманида 69 яшар фуқаро Нормуродов Бердимурод Эшбоевич ўзи қоровуллик қиладиган «штраф стоянкани» секс учрашувлар масканига айлантирди. Жуфтликлар автотураргоҳ қоровулхонасида учрашадилар. Шароит люкс эмас, хона кираси 200 минг сўм. Қоровул ўзи таниган бир аёлга мижоз билан учрашиш учун хонани ижарага берганда қўлга тушди. ИИБ ходимлари уни қўлида пул билан тутишди. Бандихон туман суди бу омади юришмаган борделчи бобонинг озодлигини 1 йилга чеклади. Кечаси уйда ухлайди. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Показати все...
😁 60 43👍 6😱 3🔥 2🤬 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ТЎПИНИ ОЛИШГА УРИНГАН ЎСМИР ДАРЁДА ЧЎКИБ КЕТДИ Тошкент вилоятида ўсмир футбол ўйнаш учун уйдан чиқиб, қайтиб келмаган, шундан сўнг унинг жасади дарёдан топилган. Воқеа 7-декабр куни Чирчиқ шаҳрида содир бўлган. 15 ёшли ўқувчи дўстлари билан футбол ўйнаш учун уйдан чиққан, шундан сўнг бедарак йўқолган. Эртаси куни унинг отаси ИИБга бедарак йўқолгани ҳақида ариза билан мурожаат қилган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари излашга киришган. Унда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ўсмирнинг тўпи Чирчиқ дарёсига тушиб кетганини, бола тўпни олмоқчи бўлганида эҳтиёцизлик қилиб, сувга тушиб кетиб, чўкиб кетганини аниқлади. Кейинроқ ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари унинг жасадини дарёдан топган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Аввалроқ Тошкентда йигит кепкасини оламан деб каналга чўкиб кетгани ҳақида хабар берилганди. Дўсти уни қутқармоқчи бўлди, аммо ўзи зўрға сувдан чиқиб олди. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Показати все...
😢 77 37🤬 7🤯 2👍 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
ТИМУР ИШМЕТОВ, ЙИҒИШТИРИНГ МАЙНАВОЗЧИЛИКНИ Тимур Ишметов, йиғиштиринг майнавозчиликни, сизнинг вазифангиз ва ваколатингиз китобчиликдан ҳам юксакроқ. Тармоқни банк-молия соҳасидаги негативлар эгаллаб олган бир пайтда сизнинг китоб-китоб ўйнашингиз кап-катта жиддий одамга ярашмайдиган иш. Марказий банк директорининг саҳифасида бирорта соҳага доир баёнот, янгилик йўқ, ҳаммаси бемаза тадбир, китобхонлик, жиннихона. Циркка айлантириб ташладинглар туппа-тузук ташкилотни, ҳеч қайси даврда бунчалик хўрланмаган бўлса керак Марказий банк. Одамлар яқинда Марказий банк деса хаёлига китоб чиқарадиган бирнима келиб улгурмасидан олдин йиғиштириб олинглар тизимни. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Показати все...
👍 133 52😁 32🔥 15🤬 3 2
⚡️⚡️⚡️Одамлар HumansUz билан боғлиқ можародан оғир бадаллар тўлаётган бир пайтда соҳа регуляторининг қилиб юрган ишини кўринг. Марказий банк ва Ишметов молиявий ишлардан бошқа ҳамма ишларни қилиб кўришяпти: китоб чиқаради, шахматчиларни қўллаб-қувватлайди, нашриётларни PR қилади, аммо юртнинг банк-кредит тизими кирадиган жойига кириб ётибди. Ишметов балки оғайниларининг хотинларини “за заслугу” қўлига олиб, уларга йўқ лавозим яратиб, учта бўлим яратиб, керак-керакмас китоб чиқаришлари учун миллионларни тўлагунча ўз ишини қилмайдими? Қайси давлатда бор шундай жиннилик? Қайси мамлакатнинг бош молявий регулятори китоб чиқариш билан машғул, камига аввалги проектдан провал еган, лойиҳанинг бор обрўсини туширган одамни яна худди шундай лойиҳага бош-қош қилиш учун одам ё кўр, ё кимдандир тили қисиқ бўлиши керак. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Показати все...
😁 74 54😱 19👍 14🤬 9🔥 7
ЗАИФ ҚАТЛАМНИ ҲИМОЯ ҚИЛУВЧИ ДАВЛАТ ИДОРАСИ НЕГА HUMANS-ГА СУЯНГАН? Humans билан амалга оширилган “Humans for Humans” лойиҳаси Ўзбекистонда аввалига ижобий ташаббус сифатида қабул қилинган эди. Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги бу лойиҳа орқали аҳолининг заиф қатламларини қўллаб-қувватлашни мақсад қилган, минглаб фуқаролар эса ўз Humans карталарини хайрия мақсадида олиб, давлат идорасига ишонч билдирган эди. Бироқ Humans компаниясида охирги ойларда юзага келган молиявий муаммолар, хизматлардаги узилишлар ва айрим фойдаланувчилар карталаридан маблағ ечиб олингани ҳақидаги шикоятлар ортидан жамоатчилик ўртасида жиддий хавотир пайдо бўлди. Давлатнинг ижтимоий ҳимояси билан шуғулланадиган асосий орган қандай қилиб молиявий барқарорлиги савол остида турган тижорат компаниясига бу даражада ишонган? Агентлик Humans билан ҳамкорликни бошлаган пайтда қанча маблағ тўпланиши, унинг сарфи ва назорати қандай амалга оширилиши ҳақида аниқ ва очиқ механизмлар эълон қилинмагани айтилади. Бугун эса хайрия қилган фуқаролар орасида шундай хавотир борки, агар Humans атрофидаги молиявий инқироз давом этса, хайрия учун боғланган карталардан пул ечилиши мумкин. Ижтимоий ҳимоя идораси айнан шундай эҳтимолий хатарларга йўл қўймаслик учун мавжуд. Одамлар давлатга ишонган, картасини боғлаган, фуқаролик бурчини адо этган - аммо бу меҳр-мурувват тизими қай даражада ҳимоялангани ҳозирча ноаниқ. Жамоатчиликда пайдо бўлаётган саволлар шунчаки эмоция эмас, балки давлат тузилмасига нисбатан ишонч масаласи. Нега лойиҳани йўлга қўйишдан олдин ҳамкор компаниянинг барқарорлиги, молиявий ҳолати ва хизматларининг узлуксизлиги чуқур ўрганилмади? Нега Humans ҳақида олдинроқ чиққан салбий сигналлар инобатга олинмади? Нега хайрия пулининг ҳаракати бўйича очиқ ҳисоботлар эълон қилинмади? Лойиҳа ҳозир қандай аҳволда эканлиги, Humans билан тузилган битимнинг амалда сақланиш-сақланмаслиги, хайрия қилиб уланган карталар хавфсизлигини ким кафолатлаши ҳақида ҳам аниқ маълумот берилмаган. Агар маблағлар йўқолган бўлса, жавобгарлик ким зиммасига тушиши ҳақида ҳам расмий изоҳ йўқ. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги мамлакатда энг заиф қатламларни ҳимоя қилиши керак бўлган тузилма экани инобатга олинса, унинг Humans билан ҳамкорликдаги хато ёки етарлича ўйланмаган қарорлари жиддий эътибор талаб қилади. Жамоатчилик бу ҳолатда очиқлик ва жавобгарликни кутишга ҳақли. Лойиҳа бўйича тўлиқ ҳисобот эълон қилиниши, хайрия карталари бўйича кафолатли хавфсизлик берилгани ёки берилмагани ойдинлаштирилиши, Humans билан тузилган шартномалар очиқланиши ва масъуллар ўз позициясини аниқ тушунтириши зарур. Фуқаролар давлатга ишонди - энди давлат уларга жавоб бериши шарт. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Показати все...
81😱 23🤬 9👍 4🤯 4🔥 2
00:34
Відео недоступнеДивитись в Telegram
⚡️МИНГБУЛОҚДА ФОЖИА: НОҚОНУНИЙ ЎРНАТИЛГАН ПОДСТАНЦИЯ БОЛАНИНГ ИККИ ҚЎЛИДАН АЙИРДИ Мингбулоқ туманида содир бўлган фожеа йиллаб йиғилиб келаётган эътирозларни портлатиб юборди. Фуқароларнинг айтишича, Электр тармоқлари корхонаси раҳбари Бобиржон Ғуломқодиров манфаат излаб, Жамошуй шаҳарчасидаги Халқ таълими бўлими ҳудудига, фуқаролар ҳаракатланадиган очиқ жойга ноқонуний подстанция ўрнатган. Ҳеч қандай ҳимоясиз, ҳеч қандай хавфсизлик талабларисиз. Унинг оқибатида эса – мурғак бола икки қўлидан айрилди. Бу подстанциянинг жойи нотўғри танлангани ҳақида тегишли идораларнинг хулосалари бор, дейди маҳалла аҳли. Лекин, айтишларича, ҳеч ким Ғуломқодировга “буни нега қилдинг?” деб сўрашга журъат қилолмаган. Сабаб - у Янги Наманган туманининг ҳокими Жобир Абдуллаевнинг жияни экани ҳақидаги гап-сўзлар. Мана шунинг учун ҳам, фуқароларнинг иддаосига кўра, фожеа содир бўлган кундан бери Мингбулоқ тумани прокуратураси ҳеч кимни терговга чақирмаган. Боланинг қўллари йўқ, айбдор деб кўрсатилган подстанция эса ҳали ҳам ўша ерда турибди. Жавобгарлик-чи? Туман аҳолиси орасида Ғуломқодировнинг бошқа “ишлари” ҳақида ҳам оғир иддаолар юради. Масалан, 18 дона бетон столбани ноқонуний равишда парандачилик билан шуғулланувчи тадбиркорга сотиб юборгани, хонадонларга ўрнатилиши керак бўлган 250 КВлик трансформаторларни “кейинроқ” деб чўзиб юргани, бу ортиқча пул талаб қилингани билан боғлиқлиги ҳақида гап-сўзлар бор. Натижада — аҳоли ойма-ой электрсиз қолади, ўша пайтда эса кимдир “келишиб ишлаётгани”ни айтишади. Фуқароларнинг яна бир жиддий иддаосига кўра, Халқ банкига тегишли трансформатор ҳам “бир миллион сўмга расмийлаштириб”, ноқонуний равишда тадбиркорга ўтказиб юборилган. Банкники тавон бўлиб, коллеж ичидан жой олган. Бу қандай қилиб мумкин бўлди? Ҳеч қандай жавоб йўқ. Корхона ичидаги ҳолат ҳам фуқаролар таъкидлашига кўра — мутлақ тартибсизлик. Малакаси бор муҳандислар ишдан ҳайдалиб, ўрнига “қулоққа яқин” одамлар олингани айтилади. Масалан, инженер Уришов Дилмуроднинг ўрнига соҳадан узоқ Шавкат Жўраев тайинланиши ҳам шунга далил сифатида тилга олинади. Натижада корхонада коррупция ва қўрқув фазоси яратилган, дейди ходимлар. Боланинг икки қўлидан айрилган тақдирига бирорта мансабдор чиқиб изоҳ бермади. Боланинг оиласи, маҳалла, халқ - жавоб кутиб турипти. Жавоб берадиганлар эса гўё узоқда, гўё эшитмаётгандек. Бу ҳолатлар бўйича фуқаролар Республика Бош прокуратураси, Энергетика вазирлиги ва масъул идоралардан очиқ, расмий ва муросасиз изоҳ талаб қилишмоқда. Чунки боланинг қўллари қайтмайди - лекин адолат қайтиши керак. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Показати все...
болакай 2.mp413.13 MB
😢 118 76🤬 46😱 14👍 2🔥 2🤯 1