Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
Відкрити в Telegram
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси. Таҳририят: info@bankers.uz Реклама ва ҳамкорлик: @bankersuzpr
Показати більше2025 рік у цифрах

17 234
Підписники
-724 години
-257 днів
+2130 день
Архів дописів
00:36
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Аҳоли рўйхатга олиниши — бу шунчаки статистик жараён эмас, балки ҳар бир фуқаронинг келажакда қандай шароитда яшашига бевосита таъсир қиладиган муҳим тадбир. Тўпланган маълумотлар асосида муҳим қарорлар қабул қилиниши туфайли, ҳар бир иштирок мамлакат ривожи учун жуда аҳамиятлидир.
Келгуси йил 15–31 январь оралиғида census.stat.uz орқали жараёнда онлайн иштирок этиши мумкин. Ёки февраль ойида рўйхатга олувчилар фуқаро уйига бориб, жараённи ўзлари ўтказишади.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2920
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Ҳар_бир_маълумот_—_тараққиёт_учун_хизмат_қилади!.mp45.22 MB
👍 4🤔 1😢 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
The Banker нашри Ipoteka Bank OTP Group’нинг уч асосий йўналиш: чакана бизнеснинг сифатини ошириш, корпоратив банк хизматларини модернизация қилиш ва рақамли инфратузилмани изчил ривожлантириш бўйича муваффақиятли ва кенг қамровли трансформациясини юқори баҳолаб, Ўзбекистоннинг “Йил банки” деб эътироф этди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2921
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍 10👎 6🔥 6🤔 5👏 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Ижтимоий тармоқларда Humans иловасига бириктирилган банк карталаридан фойдаланувчиларнинг рухсатисиз пуллар ечиб олингани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолатдан жабр кўрган юзлаб фуқаролар Телеграм тармоғида гуруҳ очишган. Улар тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ОАВларга шикоят қилишганини айтишмоқда.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2919
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍 11🔥 3👏 2🤔 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари кетма-кет тўртинчи ой мутлақ рекордни янгиламоқда. Ноябрь ойида захиралар ҳажми яна 1,9 млрд долларга кўпайиб, 61,2 млрд доллардан ошди. 2025 йил бошидан буён олтин-валюта захираларимиз 20 млрд доллардан кўпроққа ўсди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2918
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍 6👏 3🔥 2🤔 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
👍 Муҳрим Аъзамхўжаев — Daryo.uz бош муҳаррири этиб тайинланди
М.Аъзамхўжаев интернет журналистикаси соҳасида кўп йиллик тажрибага эга. У бир нечта ОАВда муҳаррир, бош муҳаррир вазифаларида ишлаган. Жумладан, 2015—2019 йилларда бош муҳаррир ўринбосари, 2019—2022 йилларда бош муҳаррир сифатида “Daryo” таҳририятини бошқарган.
Bankers.uz жамоаси Муҳрим Аъзамхўжаевга келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилайди.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Fitch Ratings’нинг баҳолашича, 2026 йилда Ўзбекистон банкларидаги муаммоли кредитлар улуши 9–10% гача етиши мумкин. Бу, асосан, давлат банкларидаги олдиндан тўпланиб келган "эски хавфлар"ни тан олиш ва чакана кредитлар бўйича “муаммоларнинг юзага чиқиши" билан боғлиқ. Шу билан бирга, жами кредитлар ҳажми келаси йил ҳам тахминан 15% ўсиши кутилмоқда.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2903
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
😢 4👎 3🤔 3👍 2🔥 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
OSON финтех-холдинги корпоратив ижтимоий масъулият доирасида инсон капиталига инвестиция қилишда давом этмоқда. Хусусан, АҚШ элчихонаси билан ҳамкорликдаги Academy for Women Entrepreneurs (AWE) дастури орқали 34 нафар қорақалпоғистонлик аёллар грант асосида бизнес-таълим олиш имкониятига эга бўлди. Лойиҳа IT, ESG, экспорт, медиа ва хизмат кўрсатиш каби янги йўналишларда аёллар бизнесини ривожлантиришни мақсад қилган.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2906
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍 4🔥 2🤔 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
2024 йил январь ойидан жорий йил ноябрь ойига қадар "InFinBank" АЖ бошқаруви раиси лавозимида ишлаган Ольга Леонидовна Нуманова "APEX BANK" АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2905
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍 17👏 6🤔 6🔥 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
PixelCraft компанияси Микрокредитбанкнинг корпоратив сайтини тўлиқ янгилаганини маълум қилди. Сайтнинг асосий устунликлари сифатида барча турдаги мижозлар учун алоҳида мақсадли саҳифалар, қорақалпоқ тилидаги версия, Google PageSpeed Insights бўйича юқори кўрсаткичлар, савдо ва тендер платформалари билан интеграция ва уникал қулай интерфейс эканлиги қайд этилган.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2904
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Азия Альянс банк "шартномалар шартлари мунтазам равишда бузилганлиги ва ўз зиммасига олинган мажбуриятлар бажарилмаганлиги" сабабли Humans ва Humans Companies компаниялар гуруҳини судга берди. Банк улардан 65 млрд сўмдан ортиқ қарздорликни ундиришни сўрамоқда.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2902
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍 13🤔 7😢 3
🏦 Ўзмиллийбанк "Hastimom Touristic Center” ҳудудидаги тижорат объектлари сотувга чиқарди
Мажмуа таркибига қуйидагилар киради:
• “Бухоро” меҳмонхонаси — 56 ўринли, 200 кишилик ресторан;
• “Самарқанд” меҳмонхонаси — 30 ўринли, 300 кишилик ресторан;
• “Боғдод” ресторани — умумий майдони 866 м²;
• 25 та савдо дўконлари ва кафелар — майдонлари 29 м² дан 632 м² гача.
Сотиб олиш шартлари: дастлабки тўлов — шартнома имзоланган кундан бошлаб 20 календарь кун ичида 30%, қолган 70% — кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилгандан сўнг 1 ой ичида. Зарур ҳолларда инвесторга объект қийматининг 70 фоизигача тўловни амалга ошириш учун Ўзмиллийбанкдан кредит тақдим этилади.
Батафсил маълумот: +998 78 148-26-58, +998 97 443-42-82
Ҳамкорлик асосида
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Улуғ Британиянинг Revolut необанки 1 декабрдан бошлаб Марказий Осиё давлатлари карталаридан ҳисобни тўлдириш имкониятини чеклади. Компания буни ҳамкор тўлов тизимлари талабига кўра, деб изоҳлаган ва бу рўйхатга яна 50 га яқин давлатни киритган. Улар орасида 2022 йилдан кейин россияликлар кўчиб борган мамлакатлар ҳам бор.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2901
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👎 8👍 5🤔 5🔥 4😢 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Ўзбекистон Президентининг Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзсаноатқурилишбанк раҳбарияти ҳудудлардаги тадбиркорлар билан учрашувлар ташкил этмоқда. Мулоқотларда тадбиркорларнинг мурожаатлари тингланиб, қатор масалалар жойида ҳал этилди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2900
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Fitch Ratings халқаро агентлиги TBC Bank Uzbekistan бўйича прогнозини қайтадан "барқарор"га ўзгартирди. Жорий йил сентябрь ойида агентлик банк бўйича прогнозини "барқарор"дан "салбий"га туширган эди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2899
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍 6🔥 5👏 4🤔 4👎 3
Фото недоступнеДивитись в Telegram
SQB Forex платформаси ишга туширилди
Ўзсаноатқурилишбанк экспорт-импорт билан шуғулланувчи корхоналар учун валюта олди-сотдисини янада енгиллаштирувчи SQB Forex сервисини ишга туширди. Энди мижозлар конверсия операцияларини реал вақт режимида, ортиқча ҳужжатларсиз ва кечикишларсиз онлайн амалга оширишлари мумкин. Платформа валюта курсларини жонли кузатиш, операцияларни сониялар ичида бажариш ва курсни олдиндан белгилаб, бозор ўзгаришларидан ҳимояланиш имконини беради.
SQB Forex орқали корхоналар жаҳон молия бозорига тўғридан-тўғри чиқиш, ўз валюта операцияларини тезкор ва ишончли тарзда бошқариш имкониятига эга бўлади. Хизматдан фойдаланиш учун “SQB Business” дастури орқали уланиш кифоя.
Батафсил
Маълумот учун телефон: 1180 ёки 78 777 11 80
👍 3🤔 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Жорий йилнинг 17–25 ноябрь кунлари Ўзбекистонга ташриф буюрган Халқаро валюта жамғармаси миссияси вакиллари мамлакат иқтисодий ҳолатига оид баёнотини эълон қилди. Миссия фискал интизомни кучайтириш, солиқ базасини кенгайтириш, пул-кредит сиёсатида қатъийликни сақлаш ҳамда банк сектори ислоҳотларини жадаллаштиришни тавсия қилди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2898
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍 4🔥 3👏 3👎 2🤔 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
AVO bank бошқаруви раиси ўринбосари, Операцион ва Молиявий директор лавозимида ишлаб келган Дмитрий Святославович Мусиенко мазкур банк бошқаруви раиси этиб тайинланди. Амалдаги тартибларга кўра, Д.Мусиенко номзоди Марказий банкдан тасдиқлангунга қадар, у бошқарув раиси в.б. сифатида фаолият олиб боради.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2897
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍 10👎 6🤔 3👏 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
"InFinBank" АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Бахтиёржон Самадович Джураев мазкур банк бошқаруви раиси этиб тайинланди. Тайинлов Марказий банк билан келишилгунга қадар Б.Джураев раис вазифасини бажарувчи сифатида фаолият олиб боради.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2895
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси томонидан ташкиллаштирилган “Яшил ва қулай уй–жой” халқаро форумида "Hamkorbank" АТБ "Энг креатив банк" номинацияси ғолиби бўлди. Ушбу номинация банкка аҳоли учун ипотека ва "яшил" кредитларни ажратишда қулай ва осон ечимларни тақдим этаётгани учун берилди (реклама).
Батафсил: https://bankers.uz/news/2894
Instagram | Facebook | YouTube | Telegram
Фото недоступнеДивитись в Telegram
“Ўзбекистонда молиявий технологиялар соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, Марказий банк қошида устав фонди 50 млн АҚШ долларига тенг венчур фонди ҳамда молиявий технологиялар соҳасидаги стартаплар учун инновацион хаб ташкил этилади.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2893
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍 5🤔 2
