uk
Feedback
SIRDARYOLIKLAR | Расмий канал

SIRDARYOLIKLAR | Расмий канал

Відкрити в Telegram

• Сирдарё ва юртимиз ҳаётига оид энг сўнги янгиликлар ва кўнгил очар лавҳалар бизнинг каналда Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз 👇 Мурожаат учун: @Sirdaryoliklar_uz_admin Реклама учун: +998948215555

Показати більше
2025 рік у цифрахsnowflakes fon
card fon
7 448
Підписники
-1424 години
-447 днів
-7130 день
Архів дописів
⚡️🌧 Тайёр туринг: Тошкентда об-ҳаво тезда ёмонлашмоқда. Ёмғир кетма-кет 12 кун давом этади, демоқда синоптиклар. Маълумот берилишича, яқин кунларда пойтахтда деярли ҳар куни ёғингарчилик бўлади. Кундузги ҳарорат +3°C дан +5°C гача, кечаси эса 0°C дан -3°C гача тушади, музлаш эҳтимоли бор. Ҳайдовчилар ва пиёдалардан айниқса эҳтиёт бўлишлари сўралади: кундузи асфальт ҳўл, кечаси эса сирпанчиқ бўлади. @Sirdaryoliklar_uz
Показати все...
2👍 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚠️☎️ Сизга албатта керак бўладиган телефон рақамлари Муаммолар юзага келганда мурожаат қилишингиз мумкин бўлган ишонч телефонлари рақамлари: • газ билан – 104/1104; • сув билан – 1054; • иситиш ва иссиқ сув масалалари бўйича – 1347; • электр энергияси билан – 1154; • бошқа барча турдаги коммунал муаммолар учун – 1055. Ушбу хабарни сақлаб олинг ва яқинларингизга юборинг, бу жуда фойдали бўлади. @Sirdaryoliklar_uz
Показати все...
01:00
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Айни пайтда қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан Гулистон шаҳридаги "Муҳташам" базмгоҳида вилоят  байрам тадбири ўтказилмоқда. Байрам тадбирида вилоятимиз аграр соҳасида хизмат қилаётган бир гуруҳ фидойилар вазирликлар ва вилоят ҳокимлигининг эсдалик совғалари, диплом ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланишди. @Sirdaryoliklar_uz
Показати все...
7.77 MB
6👍 1
01:02
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Вилоят ҳокимининг Сирдарё туманидаги ўрганишлари давом этмоқда… @Sirdaryoliklar_uz
Показати все...
IMG_0368.MP422.56 MB
😢 3 2🔥 1
00:22
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Борми оғриқ? Айни вақтларда Реал Мадридга энг керакли инсон😁 Реалчиларга юбориб қўямиз)) @Sirdaryoliklar_uz
Показати все...
SaveVid_Net_AQOVagmIZLJFYOLT1_kD1Awnxm61u9WVbGi4k0NUlj_INV4QJox.mp43.30 MB
4🤣 3
00:33
Відео недоступнеДивитись в Telegram
🎞 Айни пайтда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов Сирдарё туманида олиб борилаётган қурилиш-бунёдкорлик ишлари билан танишмоқда. @Sirdaryoliklar_uz
Показати все...
IMG_4749.MOV26.28 MB
00:48
Відео недоступнеДивитись в Telegram
#диққат #тарқатинг ❗️⚡️💸 Бу маълумотни билиб олсангиз зарар қилмайди! Яқинларингизга ҳам юбориб қўйинг! @Sirdaryoliklar_uz
Показати все...
AQMysdUV0EhfEazIq5FAzk4g9btfvytFdYa0_NWAHI9sWqh3MzaJ7FhW49oEW3f.mp417.14 MB
👍 5
00:37
Відео недоступнеДивитись в Telegram
🇺🇿 Ўзбекистон. Наҳорги ош. @Sirdaryoliklar_uz
Показати все...
3.MP429.47 MB
10
00:12
Відео недоступнеДивитись в Telegram
❄️ ХАЙРЛИ ТОНГ! 🌧 Aссалому алайкум. Шанба тонги муборак бўлсин 😊 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин! Бошланган янги кун барчага омадли келсин! @Sirdaryoliklar_uz
Показати все...
2.44 MB
1
00:39
Відео недоступнеДивитись в Telegram
#Даҳшат ☄️Ёш болаларга доимо хушёр бўлинг, эски машина ўйинчоқни ўйнаб балонини ўқи бошига санчилиб қолибди Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз @Sirdaryoliklar_uz
Показати все...
4.06 MB
😱 3 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#намозвақтлари 13-Декабрь куни ўқиладиган Намоз вақтлари.(Сирдарё вақти билан) @Sirdaryoliklar_uz
Показати все...
9
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Дорихона — супермаркет эмас. Нима учун назорат керак? Сўнгги пайтларда дорихоналардан дори олишдаги ўзгаришлар кўпчиликнинг эътирозига сабаб бўлмоқда. Лекин келинг, танганинг иккинчи томонига қарайлик. Бугун дунё тиббиёти, хусусан Ўзбекистон ҳам жиддий муаммо қаршисида турибди: бу — ўзбошимчалик билан даволаниш. Оддий шамоллашга ҳам энг кучли антибиотикларни ичиш, қўшнининг маслаҳати билан қон босими дориларини қабул қилиш оқибатида минглаб беморларда оғир асоратлар кузатилмоқда. Антибиотикларга чидамлилик эса даволаш самарасини деярли йўққа чиқармоқда.Янги тартибнинг мақсади — Сизни доридан маҳрум қилиш эмас, аксинча, сизни ҳимоя қилишдир. Ривожланган давлатларда (Европа, АҚШ, Жанубий Корея) ҳатто оддий оғриқ қолдирувчи воситалардан ташқари, аксарият дорилар фақат шифокор рецепти билан берилади. Бизда жорий этилаётган электрон рецепт тизими ҳам дори қабул қилишни тизимли, асосли ва энг муҳими — хавфсиз қилишга қаратилган. Саломатлигингиз тажриба майдони эмас, дориларни шифокор назоратисиз қабул қилманг! @Sirdaryoliklar_uz
Показати все...
5👍 1👎 1🤣 1
00:38
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Вилоят раҳбари Алпомиш спорт мажмуасидаги таъмирлаш ишлари билан танишди Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов Гулистон шаҳрида жойлашган “Алпомиш” спорт мажмуасида олиб борилаётган мукаммал таъмирлаш жараёнлари билан танишди. Ҳозирги кунда объектда асосий қурилиш ва бунёдкорлик ишлари якунланган бўлиб, ички ва ташқи пардозлаш ишлари амалга оширилмоқда. Ҳоким таъмирлаш жараёнида сифатга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, спортчилар ва мураббийлар учун замонавий ва қулай шарт-шароит яратиш бўйича ўз таклиф ва фикр-мулоҳазаларини билдирди. @Sirdaryoliklar_uz
Показати все...
IMG_0319.MP413.79 MB
4
00:35
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Давлатимиз раҳбари Ашхободдаги халқаро форумда сўзга чиқди. @Sirdaryoliklar_uz
Показати все...
reels_sammit_tg_new.mp433.15 MB
🔥 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#диққат ☄️Метан заправкаларнинг ишлаш вақти тонги соат 06:00 дан 18:00 гача этиб белгиланди. Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз @Sirdaryoliklar_uz
Показати все...
👎 5🤣 2
00:21
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Эркинжон Турдимов Гулистонда қурилиш ва тайёргарлик ишларини назорат қилмоқда Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов Гулистон шаҳрида қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилаётган объектларда сайёр муҳокамалар ўтказмоқда. Биринчиси – шаҳар марказий истироҳат боғида қад ростлаётган Янги йил арчаси майдони. Ҳоким майдоннинг халқ учун қулай ва хавфсиз бўлиши, болажонлар учун эса унутилмас хотирага айлантирилиши зарурлигини таъкидлаб, масъулларга аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берди. @Sirdaryoliklar_uz
Показати все...
IMG_0318.MP47.54 MB
1🎉 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#Ана_холос ⚡️❗️Ўзбекистонда дори сотишнинг янги қоидалари туфайли тартибсизлик: одамлар поликлиникаларга ҳужум қилмоқда, шифокорлар эса рецепт ёзолмаяпти Бутун мамлакат бўйлаб эрталабдан шифохоналарда навбатлар кузатилмоқда: грипп мавсуми авжида, кўпчилик болалар касал, лекин оддий парасетамол ва нимесил энди фақат электрон рецепт орқали сотилади. Шифокорлар «Электрон рецепт» тизимида рўйхатдан ўта олмаётганликларини билдиради — рецептларни расмийлаштириш секинлашмоқда, беморлар соатлар давомида қабулни кутмоқда. ⚠️ Парацетамол, ибупрофен, нимесил ва бошқа кўплаб оғриқ қолдирувчи дорилар фақат ДМЕД орқали рақамли буюртма асосида берилади. Ҳозирда поликлиникаларга юклама кескин ошди, янги тизимга ўтиш эса муаммолар билан кечмоқда. Хабарни тез тарқатинг @Sirdaryoliklar_uz
Показати все...
#Диққат #Тарқатинг ☝️📑 ДОРИ РЕЦЕПТЛАРИНИНГ ТЎЛИҚ РЎЙХАТИ БИЛАН ҲАВОЛАДА ТАНИШИНГ ⚠️Ҳатто Парацетамол ҳам энди Ўзбекистонда фақат рецепт бўйича берилади. Бугундан бошлаб, ҳатто энг кенг тарқалган дорилар - жумладан, парацетамол, ибупрофен, кетонал ва бошқа кўплаб дорилар ҳам - фақат шифокор рецепти бўйича сотилади. @Sirdaryoliklar_uz
Показати все...
Реестр_лекарств,_отпускаемых_по_рецепту.xlsx1.38 MB
👍 2👎 2
00:49
Відео недоступнеДивитись в Telegram
#Диққат ☄️Газлаштирилмаган ҳудудларда имтиёзли электр тарифлари жорий этилиши мумкин
Ўзбекистонда газлаштирилмаган ҳудудлардаги ҳовлилар ва табиий газ тармоқларига уланмаган кўп хонадонли уйлар учун электр энергиясига имтиёзли тарифларни жорий этиш бўйича ҳисоб-китобларга асосланган таклифлар ишлаб чиқилди.
Қайд этилишича, энергия истеъмоли маданиятини ошириш ва электрлаштириш жараёнларини тезлаштириш мақсадида ишлаб чиқилган лойиҳага кўра, овқат тайёрлаш учун электр плиталари билан жиҳозланган, иситиш тизими тўлиқ электрлаштирилган ҳамда газ тармоқларига уланмаган хонадонларга ойлик истеъмол ҳажми асосида:
иситиш мавсумида — 2000 кВт/соатгача, иситиш мавсумидан ташқари — 1000 кВт/соатгача, амалдаги тарифларга нисбатан 50 фоизгача чегирма қўллаш таклиф этилмоқда.
Энергетика вазирига кўра келгуси йилдан амалиётга жорий этилиши мумкин. Жамоатчиликка эса жараёнга холисона ёндашиш ва расмий маълумотларга таяниш тавсия этилмоқда.
@Sirdaryoliklar_uz
Показати все...
4.12 MB
👍 2👎 2🤣 1