PORTAL24 | Расмий канал
Відкрити в Telegram
Мурожат: +998771444424 ☎️ 🌏 Ўзбекистон ва жаҳондаги тезкор хабарлар Ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми? Унда уни бизга юборинг: @portal24_murojaatbot ✉️ 💰Реклама учун: @Portal24ReklamaBot
Показати більше2025 рік у цифрах

84 908
Підписники
-42724 години
-2 1567 днів
-7 80430 день
Архів дописів
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Роналду Қизил денгиз оролларидан 8 млн долларга иккита вилла сотиб олди
"Ал Насср"нинг 40 ёшли ҳужумчиси ва сардори Криштиану Роналду Нужума курортидан 8 млн долларга иккита вилла сотиб олди. Португалияликнинг янги кўчмас мулки жойлашган Қизил денгиздаги орол Саудия Арабистонининг материк қисмидан 20 км дан ортиқ масофада жойлашган. Оролга фақат сув транспорти орқали етиб бориш мумкин. Португалиялик харидни ушбу жой билан чуқур боғлиқлик ҳис қилгани билан изоҳлади. "Биринчи ташрифданоқ Жоржина ва мен ушбу орол ҳамда ҳайратланарли табиий гўзаллик билан чуқур боғлиқликни ҳис қилдик. Бу биз хотиржамлик ва ҳаловат топадиган жой", – деди Роналду.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Бугун Республикамизнинг айрим туманларида қор ёғади
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 0-2, кундузи 10-12 даража илиқ бўлади. Қорақалпоғистон Республикасида ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади. Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 1 даражагача совуқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади. Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 3 даражагача совуқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади. Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 0-5, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади. Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
00:10
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Зеленский Рождество арафасида номаълум шахсга ўлим тилади
Бугун, 24 декабрь куни Украина Президенти Владимир Зеленский католик Рождествоси муносабати билан мамлакат аҳолисига видеомурожаат йўллади. Чиқиши давомида у исмини очиқ айтмаган бир шахсга ўлим тилади. UNIAN нашри ёзишича, Зеленский баёнотида россияликларни «худосизлар» деб атаган, шунингдек, номи тилга олинмаган бир кишининг ўлимини тилаган. Нашр талқинига кўра, Зеленский бу сўзлари билан Россия Президенти Владимир Путинни назарда тутган.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
2.mp42.10 MB
Фото недоступнеДивитись в Telegram
2026 йил байрамларида дам олиш кунлари аниқ бўлди
2026 йилда кўплаб байрамларда ҳам 3 ёки 4 кунлик кетма-кет дам олиш кунлари бўлади: — Янги йилда 5 кун, — 8 Март байрамида 3 кун, — Наврўз байрамида 3 кун (Рамазон ҳайити ҳам шу кунларга тўғри келиши кутиляпти), — 9 майда 3 кун, — Қурбон ҳайитида (май охири) 4 кун, — Мустақиллик байрамида 4 кун, — 2027 йилги Янги йил байрамида эса 4 кун дам олиш кунлари бўлиши кутилмоқда.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
01:38
Відео недоступнеДивитись в Telegram
ЙҲХХ: интернет орқали транспортни оммавий кузатиш мумкин эмас
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати интернетда Ўзбекистон йўлларидаги камералар орқали транспорт воситаларини оммавий кузатиш мумкинлиги ҳақидаги хабарларни рад этди. Қоидабузарликлар тадбиркорлик субъектлари хизмат кўрсатадиган камералар орқали аниқланиб, ЙҲХХнинг “Маъмурий амалиёт” тизимига юборилади. Cloud.yhxx.uz сайти орқали фуқаролар фақат ўз қоидабузарликларини махсус ҳавола билан кўра олади. Видеоларда шахсий маълумотлар мавжуд эмас, ахборот тизимлари эса кўп босқичли киберхавфсизлик текширувларидан ўтган.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
12.20 MB
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Москвада портлаш: икки полициячи ҳалок бўлди
Москва шаҳрининг Елецкая кўчасида 24 декабрга ўтар кечаси ЙПХ хизмати автомобили яқинида портлаш содир бўлди. Тергов қўмитасига кўра, полициячилар шубҳали шахсни текширишга яқинлашган пайтда портловчи қурилма ишга тушган. Оқибатда 24 ва 25 ёшли икки полициячи олинган жароҳатлардан ҳалок бўлган. Уларга яқин турган яна бир шахс ҳам вафот этган. Маълумотга кўра, у портловчи қурилмани ўрнатишда гумон қилинган шахс бўлиши мумкин. Айрим манбалар портлашни содир этган шахс фирибгарлар таъсирига тушган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда, аммо бу маълумот ҳозирча расман тасдиқланмаган.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Янги йил муносабати билан кетма-кет 5 кун дам олинади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча дам олиш кунларини белгилаш ва дам олиш кунларини кўчиришга оид ПФ-257-сон Фармони имзоланди. “1 январь — Янги йил” байрам муносабати билан аҳоли (5 иш кунида ишловчилар ва 6 иш кунида ишловчилар ҳам) 5 кун дам олади: 31 декабрь – қўшимча дам олиш куни; 1 январь – Янги йил байрами; 2 январь – қўшимча дам олиш куни; 3 январь (шанба) – 5 иш кунида ишловчиларга одатий дам олиш куни, 6 иш кунида ишловчиларга қўшимча дам олиш куни; 4 январь (якшанба) – барчага одатий дам олиш куни. Бу кунларда боғча ва мактаблар ҳам дам олади.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Намангандa 7 ёшли қариндошини зўрлаган педофил 18 йилга қамалди
Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида жорий йилнинг 14 октябрь куни оғир жиноят содир этилган. 38 ёшли эркак ўзининг 7 ёшли қариндош қизни зўрлаганликда гумонланиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, 24 декабрь куни жиноят ишлари бўйича Янгиқўрғон туман судида иш кўриб чиқилди. Суд мажлисида барча далиллар, экспертиза хулосалари ва ишга оид ҳолатлар атрофлича ўрганилди. Суд ҳукмига кўра, айбланувчи айбдор деб топилиб, 18 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Қонун устуворлиги ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш давлат учун устувор вазифа экани яна бир бор таъкидланди.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Трамп ўзини танқид қиладиган телеканалларни ёпмоқчи
АҚШ президенти Доналд Трамп ўзини, МАGA ҳаракатини ва Республикачилар партиясини танқид қиладиган телеканалларга нисбатан кескин баёнот берди. Унинг сўзларига кўра, агар янгиликлар каналлари ва кечки шоулар деярли 100 фоиз салбий позицияни ушлаб келаётган бўлса, бундай ОАВларнинг эфирга узатиш лицензияларини бекор қилиш керак. Трамп бу фикрни Truth Social ижтимоий тармоғида ёзиб қолдирди. Баёнот АҚШда сўз эркинлиги, ОАВ мустақиллиги ва сиёсий босим масалалари юзасидан янги баҳсларни келтириб чиқариши кутилмоқда.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Қишки таътилда қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади
Йўловчилар талабини қондириш учун 2025 йил 26 декабрдан 2026 йил 12 январгача бир қатор йўналишларда қўшимча поездлар ва вагонлар қатнайди. 🚈 Қўшимча қатновлар: Тошкент – Самарқанд – Тошкент: 26–31 декабрь ва 4 январь кунлари «Афросиёб» — 14 та рейс; Тошкент – Бухоро – Тошкент: 26–31 декабрь — 4 та рейс Тошкент – Хива – Тошкент: 12 январга қадар — 12 та рейс; 🚆 Қўшимча вагонлар: Тошкент – Хива, Шовот, Қўнғирот, Термиз ва Бухоро йўналишларидаги поездларга ҳар куни 4 тадан қўшимча вагон қўшилади.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Ироқ сув танқислиги сабаб нефтини сувга айирбошламоқчи
Сўнгги ўн йилликларда энг оғир сув танқислигига дуч келган Ироқ Туркия билан сув ресурслари бўйича йирик ҳамкорлик келишувига эришди. Бунда: ➖ Туркия компаниялари Ироқда сув омборлари ва дамбалар қуриши; ➖ лойиҳалар нефть экспортидан тушадиган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилиши; ➖ ҳукумат сув ресурслари устидан тўлиқ суверенитет сақланишини таъкидламоқда. БМТ маълумотига кўра, мамлакатда қурғоқчилик ва экологик муаммолар туфайли 168 мингдан ортиқ киши уйини тарк этган, минглаб фермерлар эса деҳқончиликни ташлаб қўйган. Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
00:28
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Хорижликлар ўзбек сўмини ёқиб, тамаки тутатди
Ижтимоий тармоқларда 2000 сўмлик банкнотани ёқиб, оловида тамаки тутатган хорижлик фуқаролар акс этган видео тарқалди. Видео мазмунига кўра, улар хитойлик бўлиши мумкин. Маълумот учун: Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ, миллий валютага нисбатан бундай ҳаракатлар жавобгарликка сабаб бўлади.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
4.14 MB
Фото недоступнеДивитись в Telegram
2025 йил сўнгги 10 йил ичида магнит бўронлари сони бўйича рекорд ўрнатди
Бу ҳақда Россия Фанлар академияси Қуёш астрономияси лабораторияси хабар берди. Таъкидланишича, йил бошидан буён ўтган 358 кун ичида 69 марта магнит бўронлари қайд этилган. Солиштириш учун, 2024 йилда бу кўрсаткич 44 тани ташкил этган. Жадвалга кўра, XXI асрдаги мутлақ рекорд 2003 йилга тўғри келади. Ўша йили 365 кундан 272 куни геомагнит фаоллик билан ўтган.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Сурхондарё салоҳиятини тўлиқ ишга солиш вазифалари белгилаб берилди
Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, иш ўринлари яратиш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Сўнгги саккиз йилда вилоятга 3 млрд доллар инвестиция жалб қилиниб, 4 мингта саноат корхонаси ишга туширилди. Саноат ҳажми икки баробарга ошиб, жорий йилда 17,2 трлн сўмга етиши кутилмоқда. Жорий йилда 126 минг оила камбағалликдан чиқарилиб, унинг даражаси 5,6 фоизга тушиши прогноз қилинмоқда. “Тўпаланг” сув омборидан қувур тортилиши натижасида 2 млн аҳолининг ичимлик сув муаммоси ҳал этилди. Йиғилишда ҳудудда йўллар, уй-жой ва ижтимоий инфратузилмани яхшилаш бўйича қўшимча вазифалар белгиланди.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
00:05
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Туркияда Ливия генерали бор самолёт қулади
Авиаҳодиса оқибатида Ливия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Муҳаммад ал-Ҳаддад ҳалок бўлди. У Анқарадаги расмий ташрифдан қайтаётган эди. Барча йўловчилар ҳалок бўлди. Ҳозирда расмий тергов ишлари олиб борилмоқда. Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
2.64 KB
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Байрам муносабати билан Сергелидаги айрим йўллар ёпилади
Сергели туманида эртага, 25 декабрь кундан бошлаб, гастрономик Туризм кўчасида “Янги Йил” байрами тадбирлари ўтказилиши муносабати билан Суғдиёна кўчасининг Янги Сергели кўчаси кесишмасидан Жалойир ва Бағрикенг кўчалари кесишмасигача ва Жалойир кўчасининг Суғдиёна кўчаси кесишмасидан Обиҳаёт кўчаси кесишмасигача бўлган қисми 10 январь кунига қадар ёпилади.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Фото недоступнеДивитись в Telegram
“Софи оши” географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтди
Бухоро вилоятига хос бўлган машҳур миллий таом — “Софи оши” географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди. Энди мазкур овқатнинг номи ҳамда уни тайёрлашга оид анъанавий технологиялар қонун ҳимояси остида бўлади. Бу қарор орқали “Софи оши”нинг асл келиб чиқиши, ўзига хос таъми ва асрлар давомида шаклланган тайёрлаш усулларини сақлаб қолиш мақсад қилинган. Шунингдек, таом номидан нотўғри ёки ўзга ҳудудларга нисбатан асоссиз фойдаланишнинг олди олинади. Мутахассислар фикрича, миллий таомларни географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтказиш ҳудудий брендни мустаҳкамлаш, гастрономик туризмни ривожлантириш ва маҳаллий ошпазлик анъаналарини қўллаб-қувватлашга хизмат қилади. “Софи оши”нинг давлат рўйхатидан ўтказилиши эса Бухоронинг бой маданий ва кулинар меросини янада кенг тарғиб қилишга замин яратади.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
00:40
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Лазерли нур тарқатгич учун катта жарима белгиланмоқда
Оддий лазерли нур тарқатгичдан фойдаланиш учун 10 млн сўмдан ортиқ жарима қўлланилиши мумкин. Агар ушбу ускунани Ўзбекистонга олиб киришга уриниш аниқланса, жарима миқдори 20 млн 600 минг сўмгача етади. Тегишли қонун сенаторлар томонидан маъқулланди. Президент томонидан имзолангандан сўнг, нормалар кучга киради.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Husan aka.mp44.23 MB
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Қозоғистонда 16 ёшли қизни зўрлаб ўлдирган ўзбекистонлик эркак умрбодга қамалди
Туркистон вилояти Тўрткўл қишлоғида 16 ёшли қизнинг зўрланиши ва ўлдирилиши билан боғлиқ резонансли жиноят иши бўйича суд якуний ҳукмни чиқарган. Айбланувчига энг оғир жазо – умрбод озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинланган. Шунингдек, у марҳуманинг оиласига 50 млн тенге (1 млрд 165 млн 500 минг сўм) миқдорида маънавий зарар учун компенсатсия тўлаши лозим. Жиноят жорий йилнинг июнь ойида содир бўлган. Қиз дўкондан уйига қайтаётганида йўқолиб қолган. Уни қариндошлари ва қишлоқ аҳолиси полиция билан бирга тун бўйи қидириб, эрталаб жасадини болалар боғчаси ёнидаги йўлдан топишган.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
