Pressuzb
Відкрити в Telegram
Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси Алоқа учун: @pressuzbot
Показати більше2025 рік у цифрах

23 216
Підписники
-724 години
-977 днів
-33130 день
Архів дописів
Ўзбекистон Эквадор билан ЖСТга қўшилиш бўйича музокараларни якунлади
Президентнинг Жаҳон савдо ташкилоти бўйича вакили Азизбек Урунов Эквадор билан бозорга кириш доирасидаги икки томонлама музокаралар бўйича келишувга эришилганини маълум қилди.
“Эквадор томонига конструктив мулоқот ва қўллаб-қувватлаш учун самимий миннатдорлик билдираман. Биз бу жараёнга тўлиқ ишонамиз ва биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз билан фахрланамиз. Ишлар давом этмоқда — олдинда ЖСТнинг яна иккита аъзоси турибди”, - деб ёзди Урунов.Бундан бир кун олдин, 6 ноябрь куни Ўзбекистон Канада ва Панама билан ЖСТга аъзо бўлиш бўйича музокараларни якунлагани маълум бўлганди. Шундай қилиб, яна икки давлат қолди. @pressuzb
Ўзбекистонда биринчи микромолия банки ташкил этилди
Марказий банк қарорига мувофиқ, “Tayyab Finance Mikromoliya Tashkiloti” акциядорлик жамиятига микромолия банки фаолиятини амалга ошириш учун расмий лицензия берилди.
Шу муносабат билан “Tayyab Finance” микромолия ташкилоти фаолияти “TAYANCH” микромолия банки фаолиятига айлантирилди. Ҳозирда тегишли реестрларда зарур ўзгаришлар киритилмоқда.
@pressuzb
05:56
Відео недоступнеДивитись в Telegram
🏦 Асакабанк ташкил топганига бугун 30 йил тўлди!
Асакабанк 30 йиллик тарихини ўзи яратган видеоролик орқали намойиш этди. Унда ўтган йиллардаги меҳнат, интилиш ва садоқатни уйғунлаштирган банк жамоаси, банк мижозлари ва ҳамкорларининг Асакабанкнинг бугунги мавқеига қўшган ҳиссаси алоҳида эътироф этилган. Банк бугун ҳам аҳоли ҳам тадбиркорларнинг ишончли ҳамкори ва таянчи сифатида, барқарор фаолият олиб бормоқда.
@pressuzb
74.91 MB
Фото недоступнеДивитись в Telegram
АҚШ Президенти Доналд Трамп “Truth Social” ижтимоий тармоғидаги саҳифасида қуйидаги постни ёзиб қолдирди:
“Америка Қўшма Штатлари ва Ўзбекистон ўртасидаги мисли кўрилмаган савдо-иқтисодий келишувни эълон қилишдан мамнунман. Яқин уч йил ичида Ўзбекистон Американинг муҳим минераллар, авиация, автомобил бутловчи қисмлари, инфратузилма, қишлоқ хўжалиги, энергетика ва кимё, ахборот технологиялари ва бошқа муҳим тармоқларига қарийб 35 миллиард доллар, келгуси ўн йилда эса 100 миллиард доллардан ортиқ инвестиция киритади ва харидларни амалга оширади.
Мен Ўзбекистоннинг юксак ҳурматли Президенти Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдираман. Мамлакатларимиз ўртасидаги узоқ муддатли ва самарали муносабатларни интизорлик билан кутамиз!”
@pressuzb
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Ўзбекистонда Apple Pay ва Google Pay тўлов тизимлари ишга тушади
Вашингтон шаҳрига амалий ташрифнинг ишбилармонлик дастури якунида Президент Шавкат Мирзиёев АҚШнинг етакчи компаниялари, инвестиция фондлари ва молия институтлари вакиллари билан учрашув ўтказди.
Эътиборлиси, Ўзбекистонда Apple Pay ва Google Pay тўлов тизимларини жорий этиш, Рақамли академия ва стартап-хаблар тармоғини яратиш режалари ҳам очиқланди.
Бундай лойиҳаларни илгари суриш ва молиявий қўллаб-қувватлаш учун DFC корпорацияси ҳамда АҚШ Эксимбанки жалб қилинади.
@pressuzb
Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ ҳукуматининг йирик молиявий ривожланиш институтлари раҳбарлари билан учрашди
Давлат раҳбари 6 ноябрь куни Вашингтондаги амалий ташрифи доирасида АҚШнинг етакчи молиявий ташкилотлари — Экспорт-импорт банки (Эксимбанк) раҳбари Жон Йованович ва Халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси (DFC) бош директори Бен Блэк билан учрашувлар ўтказди.
Мулоқотлар чоғида энергетика, муҳим минерал ресурслар, транспорт, қишлоқ хўжалиги, молия ва ахборот технологиялари соҳаларидаги йирик қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва молиялаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрида Халқаро молиявий тараққиёт корпорациясининг минтақавий офисини очиш масаласи ҳам кўриб чиқилган.
@pressuzb
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоев Самарқандда Украина ташқи ишлар вазири ўринбосари Марьяна Беца билан учрашув ўтказди.
Суҳбат давомида Ўзбекистон–Украина муносабатларининг долзарб масалалари ҳамда халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Марьяна Беца ЮНEСКО Бош конференциясининг 43-сессияси Самарқанд шаҳрида ўтказилгани ўзбек дипломатиясининг катта ютуғи бўлганини ва Ўзбекистон халқаро мулоқотнинг муҳим маркази ҳамда дунёга очиқлик рамзи сифатидаги мақомини яна бир бор тасдиқлаганини таъкидлади.
@pressuzb
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Рысюкова Юлия Васильевна Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази директори этиб тайинланди.
@pressuzb
00:10
Відео недоступнеДивитись в Telegram
🏦 Микроқарз расмийлаштиринг ва ANOR BONUS'да дарҳол* совға ютиб олинг!
ANORBANK'дан микроқарз олинг — ва 6 та BYD автомобилидан бирини ҳамда минглаб бошқа совринларни ютиб олиш имкониятига эга бўлинг.
Ҳар бир иштирокчи учун кафолатланган совғалар: обуналар ва бренд аксессуарлардан то iPhone 17 Pro ва ноутбукларгача.
Акция 28 октябрдан 28 январгача амал қилади.
*совринни олиш шартлари — акциянинг оммавий офертасида.
Кутиб ўтирманг — ғолиб бўлинг!
ТГ узб.mp416.33 MB
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Қатарга амалий ташрифини якунлаб, Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ етакчиларининг “C5+1” форматидаги саммитида иштирок этиш учун Вашингтон шаҳрига жўнаб кетди.
@pressuzb
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Президент администрацияси раҳбари Саида Шавкатовна Мирзиёева бугун, 4 ноябрь куни 41 ёшни қарши олди.
@pressuzb
00:16
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев ташрифи муносабати билан Қатардаги тайёргарлик.
@pressuzb
AQMZmvqtm6S2GFszy4HGwHb_d0UoGXXQWUbIP5neaZhIlbZaZySjI0F6KwYoA9w.mp43.53 MB
01:42
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Самарқанд шаҳрида ЮНЕСКОнинг 43-Бош конференцияси бўлиб ўтмоқда.
Ушбу нуфузли анжуман доирасидаги тадбирларни ёритишда юзлаб хорижий ва маҳаллий ОАВ ходимлари иштирок этмоқда.
Матбуот марказида медиа вакиллари тезкор ва сифатли ахборот тайёрлаши, узатиши ҳамда самарали ишлаши учун барча зарур шарт-шароитлар яратилди.
@pressuzb
19.19 MB
Uzcard раҳбариятига 9 ойда 21 млрд сўм мукофот пули тўланди
Uzcard 2025 йил январь–сентябрь ойларига оид аудитланган молиявий ҳисоботини эълон қилди.
Унга кўра, компания ушбу даврда ходимларга жами 155,51 миллиард сўм сарфлаган. Бу маблағнинг 101,08 миллиард сўми ойлик маошларга, 46,81 миллиард сўми эса мукофот ва бонусларга тўғри келган.
Асосий бошқарув — бош директор, унинг ўринбосари ва Кузатув кенгаши аъзолари (жами 10 киши) учун 21,02 миллиард сўм миқдорида мукофот пули тўланган.
@pressuzb
Фото недоступнеДивитись в Telegram
“Milliy TV” телеканалининг “Ўткир тергов” лойиҳасидаги “Қайнонасининг гўштидан манти қилган келин” номли кўрсатуви бадиий тўқима маҳсули ҳисобланади. Бу ҳақида Олий суд матбуот котиби хабар берди.
“Кенг жамоатчилик ўртасида қизғин муҳокама этилаётган ушбу воқелик аслида ижодкорларнинг бадиий тўқимаси бўлиб, унда намойиш этилган ҳолат ҳақиқатга мос келмайди. Аниқроғи, юртимизда бундай жиноят юз бермаган ва судлар томонидан кўриб чиқилмаган. Гарчанд кўрсатувда “Реал воқеалар асосида” деган қайднома мавжуд бўлса-да, телелойиҳа ижодкорлари бу гал анъанадан бироз чекинган ҳолда ижод қилганлар. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан эса реал воқеликка асосланмаган ушбу кўрсатув борасида турли нотўғри талқинлар қилмаслик сўралади” дейилади Азиз Абидов хабарида.@pressuzb
