uk
Feedback
Burchak | Rasmiy kanal

Burchak | Rasmiy kanal

Відкрити в Telegram

@Burchak Расмий канал! - Ўзбекистон ва жаҳондаги муҳим сиёсий хабарлар. - Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлсангиз бизга юборинг биз уни каналга жойлаймиз: @letspr_admin

Показати більше
2025 рік у цифрахsnowflakes fon
card fon
326 750
Підписники
-1 29424 години
-9 2957 днів
+109 09230 день
Архів дописів
00:12
Відео недоступнеДивитись в Telegram
☄️🥶 Якутияда ҳарорат −56° гача тушди — бу айни пайтда Ер юзидаги энг паст кўрсаткич. Mаълумотларга кўра, Тикси қишлоғида аҳоли уч кундан бери аномал совуқга қарши курашмоқда — кучли бўрон сабаб мактаблар ва болалар боғчалари ёпилган. Яқин кунларда синоптиклар ҳарорат −60° гача тушишини прогноз қилмоқда — қор уйларнинг кириш эшикларини ҳам кўмиб қўймоқда. Одамлар ўзининг кўп қаватли уйларидан чиқолмай қолишган. INSTAGRAM | TELEGRAM
Показати все...
2025-12-24 17.05.14.mp43.11 MB
😨 11 5👏 1😱 1
00:12
Відео недоступнеДивитись в Telegram
❄️🩵Ассалому алайкум❄️🩵 Хайрли Тонг...       Азизларим!             Сизларга Бахтли ва                   Қувончли кун                         Тилаймиз! Хафтанин Пайшанба тонги муборак бўлсин!   Аллоҳ барчамизни юзи нурли, сўзи ҳузурли, толеимизни баланд, ризқимизни кенг қилсин. Қалбимиздаги ниятларимизни ижобат айласин. Кунимизни мазмунли қилиб,    хайру барокатларини ёғдирсин. Омин.  🤲                Ҳамиша                     Омад                         Қувонч                             Тарк этмасин. Юбориб қўйинг..! 🌹 Қадрлисиз жигарларим ❤️ INSTAGRAM | TELEGRAM
Показати все...
AQOznr_1lY_B4Ql4o3RQhTkVONnjPmhZMVzDtZ_4pSf7oRQMrUjqCNGOqGXwQeq.mp42.12 MB
4
Фото недоступнеДивитись в Telegram
💥Бугун 25-декабр Оила куни, оила муқаддас даргох Бугунги кундан фойдаланиб турмуш ўртоқларингизни табрикланг. Вақтингизни оила даврасида ўтказинг, паркларга боринглар, ота-онангизни зиёрат қилинг, уларни ширин таомлар билан мехмон қилинг INSTAGRAM | TELEGRAM
Показати все...
3
Фото недоступнеДивитись в Telegram
🇺🇸 “Эпштейн иши”га доир файллар орасидан Трамп бир аёлни зўрлагани ҳақидаги маълумот топилди — The Insider "Вояга етмаганларни жинсий эксплуатация қилишда айбланган Жеффри Эпштейн иши бўйича ҳужжатлар орасида 2020 йилда ФҚБга қилинган қўнғироқнинг стенограммаси аниқланган. Исми сир тутилган гувоҳ зўрлаш ҳолати ҳақида хабар берган ва унда Доналд Трампни айблаган", дея ёзмоқда нашр. Маълумотларга кўра, 2000 йил январида ўша аёл вафот этган. Унинг бошида жиддий жароҳатлар аниқланган бўлиб, жасад топилган жойни кўздан кечирган полиция ходимлари бу ҳолат ўз жонига қасд қилиш эҳтимолини истисно этишини айтишган. Шунга қарамай, суд-тиббий экспертиза хулосасида айнан ўз жонига қасд қилган деган қарор чиқарилган. INSTAGRAM | TELEGRAM
Показати все...
😁 10👎 4😱 4 2👍 1
00:47
Відео недоступнеДивитись в Telegram
❗️Янги йил муносабати билан кетма-кет 5 кун дам олиш бўлади Ўзбекистон Республикаси Президентининг 257- фармонига мувофиқ, Янги йил байрами муносабати билан 2026 йил бошида дам олиш кунлари қуйидагича белгиланди: • 31 декабрь — қўшимча дам олиш куни; • 1 январь — Янги йил байрами; • 2 январь — қўшимча дам олиш куни; • 3 январь (шанба) — 5 иш кунида ишловчилар учун одатий дам олиш куни, 6 иш кунида ишловчилар учун қўшимча дам олиш куни; • 4 январь (якшанба) — барча ходимлар учун одатий дам олиш куни. INSTAGRAM | TELEGRAM
Показати все...
IMG_2796.MOV37.37 MB
👍 50🔥 18 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Норвегия тинч аҳолини эвакуация қилиш режасини ишлаб чиқмоқда, чунки... Режани ишлаб чиқишда Норвегия Россиянинг Украинага бостириб кириши тажрибасидан келиб чиқмоқда. INSTAGRAM | TELEGRAM
Показати все...
🤣 5😡 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Норвегия тинч аҳолини эвакуация қилиш режасини ишлаб чиқмоқда, чунки... Режани ишлаб чиқишда Норвегия Россиянинг Украинага бостириб кириши тажрибасидан келиб чиқмоқда. 👍 @Shoshilinchuz - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг !
Показати все...
00:23
Відео недоступнеДивитись в Telegram
🇨🇳 Хитойда ишлаб чиқарилаётган кийим-кечакларнинг нисбатан арзон бўлишига асосий сабаб — тўлиқ автоматлаштирилган фабрикалардир. Бунга мисол сифатида Синьцзян вилоятидаги Арал шаҳрида жойлашган тўқимачилик ишлаб чиқаришини келтириш мумкин. Бу ерда 5 мингта тўқув дастгоҳи сутка давомида, деярли инсон иштирокисиз ишлайди. Ишлаб чиқариш жараёнлари сунъий интеллект ва робототехника орқали бошқарилади, бу эса тезликни оширади, харажатларни камайтиради ва доимий сифатни таъминлайди. INSTAGRAM | TELEGRAM
Показати все...
IMG_0762.MP44.42 MB
14👍 5
01:17
Відео недоступнеДивитись в Telegram
❗️🇺🇿🇰🇿🇺🇸 Нега Ўзбекистон ва Қозоғистон танланди? INSTAGRAM | TELEGRAM
Показати все...
9.25 MB
👏 8 3
02:00
Відео недоступнеДивитись в Telegram
🇺🇿🇺🇦🇷🇺 “Хоҳла 1 йил жанг қил, хоҳла 12,5 йилга қамал” - Ўзбекистонлик шахс Россияда таҳдид билан урушга юборилди Ижтимоий тармоқларда тарқалган мазкур видеода Ўзбекистон фуқароси бир блогерга ўзини Украинадаги урушга наркотик савдоси орқали қилинган туҳмат ва таҳдидлар билан жўнатмоқчи бўлишганини айтиб берган. Ушбу шахснинг айтишича, у 6 кун давомида қаттиқ қийноқлар билан ҳибсда сақланган ва саккизинчи суд бўлган. У яна “1 йил урушга бориш” таклифини олганини маълум қилди, акс ҳолда унга камида 12 ярим йилга қамалиш айтилган. INSTAGRAM | TELEGRAM
Показати все...
IMG_0761.MP423.75 MB
😡 23 13👎 3🤣 3
00:44
Відео недоступнеДивитись в Telegram
🇨🇳 Хитойда 8 қаватли бино катталигидаги қор одами қурилди. INSTAGRAM | TELEGRAM
Показати все...
6.mp49.99 MB
👍 23 4
00:21
Відео недоступнеДивитись в Telegram
🇺🇿 Тошкент ҳайвонот боғида йигит йўлбарсларни қорбўрон қилди Тошкент ҳайвонот боғига ташриф буюрувчи йигит қоидаларни қўпол равишда бузиб, қафасдаги Fufunya лақабли Оқ бенгал йўлбарси ва Наврўз лақабли Амур йўлбарсига qor otgani учун ҳудуддан чиқариб юборилди. Текширув давомида маълум бўлишича, у отган қор бўлаклари ичига тош солинган бўлиб, ҳайвонларга атайлаб зарар yetkazishga уринилган. Ҳодиса юзасидан тегишли чоралар кўрилмоқда. INSTAGRAM | TELEGRAM
Показати все...
IMG_3733.MOV7.56 MB
🤬 21🤣 8 4👎 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Андижонда Instagram'да ЙПХ ходимларини ҳақорат қилган эркак 7 суткага қамалди - видео Эркак ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида йўл-патруль хизмати ходимларига нисбатан ҳақоратли сўзлар ёзиб қолдирган. INSTAGRAM | TELEGRAM
Показати все...
🤣 22😁 3 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
🇬🇧 Лондон Исроилнинг Ғарбий Соҳилда 19 та янги аҳоли пункти қуриш қарорини қоралади Буюк Британиянинг Ғарбий Осиё бўйича вазири ўринбосари Ҳэмиш Фалконер Исроилнинг босиб олинган Ғарбий Соҳилда 19 та ноқонуний аҳоли пункти қурилишини маъқуллаш ҳақидаги қарорини кескин қоралади. Унинг сўзларига кўра, бундай ҳаракатлар халқаро ҳуқуққа зид бўлиб, можарони ҳал қилиш бўйича режанинг амалга оширилишига хавф туғдиради. Бундан аввал, Исроил Хавфсизлик Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида Исроил ҳукумати ушбу аҳоли пунктларини яратишни тасдиқлаган эди. Молия ва мудофаа вазирлари бунга ташаббускор бўлишган. INSTAGRAM | TELEGRAM
Показати все...
👏 14 7
Фото недоступнеДивитись в Telegram
❗️Олтин ва кумуш нархи янги рекорд ўрнатди Сўнгги маълумотларга кўра: 💰 Олтин – бир унцияси 4500 доллардан ошди; 💰 Кумуш – бир унцияси 72,27 долларга етди. 📊 Йил давомида нарх ўзгариши: ➖ Олтин: +72%; ➖ Кумуш: деярли +150%. Бу кўтарилиш қимматбаҳо металлар бозорида рекордга айланди ва инвесторлар эътиборини янада жалб қилмоқда. INSTAGRAM | TELEGRAM
Показати все...
star reaction 1👏 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
“2025 йилда хизмат вазифасини бажариш чоғида 6 нафар ходим вафот этди, 131 нафари жароҳатланди” – ИИВ Вазирликка кўра, жамоат хавфсизлигини таъминлаш учун республика бўйича ҳар куни 4 617 нафар ИИО ходими 3 мингдан ортиқ патруллик йўналишларида хизмат олиб борган. INSTAGRAM | TELEGRAM
Показати все...
2😢 2👎 1🤔 1
01:12
Відео недоступнеДивитись в Telegram
🇷🇺🇺🇦 Ҳарбий-сиёсий таҳлил бюросининг маълумотларига кўра, Қўшма ҳарбий операциялар давомида Тор ҳаво мудофааси тизимлари томонидан камида 3 миллион нишон уриб туширилган. Йўқ қилинган нишонлар орасида самолётлар, вертолётлар, круиз ракеталари, бошқариладиган ва бошқарилмайдиган ўқ-дорилар, жумладан, HIMARS ва ATACMS ракеталари, шунингдек, турли хил учувчисиз учиш аппаратлари мавжуд. Тор-М2 бир вақтнинг ўзида 32 км гача бўлган масофада 48 тагача нишонни аниқлай олади, уларни таҳдид даражаси бўйича саралайди ва энг хавфли 10 тасини кузатиб боради. Тўрттагача ҳаво ҳужуми қуроллари - круиз ракеталаридан тортиб дронларгача - бир вақтнинг ўзида 16 км дан ортиқ масофада ва 10 метрдан 12 км гача баландликда ишлатилиши мумкин. INSTAGRAM | TELEGRAM
Показати все...
5.mp447.16 MB
👏 6 1👍 1👎 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Москвада портлаш оқибатида икки полициячи ҳалок бўлди Генерал Фанил Сарваров ўлдирилган жой яқинида икки кун ўтиб йўл-патрул хизмати машинаси портлади. INSTAGRAM | TELEGRAM
Показати все...
8👏 6😢 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
🇷🇺🇦🇿 Путин Озарбайжон президентини туғилган куни билан табриклади “Сизнинг раҳбарлигингизда Озарбайжон ижтимоий ва иқтисодий соҳаларда умумеътироф этилган ютуқларга эришди, халқаро майдонда ўз мавқеини мустаҳкамлаб бормоқда”, дейилади Путиннинг табрик телеграммасида. INSTAGRAM | TELEGRAM
Показати все...
👏 9 6🤣 4
Фото недоступнеДивитись в Telegram
🇺🇦🇺🇸🇷🇺 Зеленский Украинадаги можарони тартибга солиш бўйича 20 банддан иборат тинчлик режасини эълон қилди Украина президентининг маълум қилишича режа қуйидаги бандларни ўз ичига олади: ◾️ Украина суверенитетини тасдиқлаш; ◾️ Россия ва Украина ўртасида ҳужум қилмаслик тўғрисида битим, оташкесим чизиғида мониторинг ўрнатиш; ◾️ Хавфсизлик кафолатлари; ◾️ Тинчлик даврида Украина Қуролли кучлари сони 800 минг нафар бўлиши; ◾️ АҚШ, NATO ва Европа Украинага Шимолий Атлантика шартномаси ташкилоти низомининг 5-моддаси андозаси бўйича хавфсизлик кафолатлари беради. Россия Украинага бостириб кирган тақдирда ҳарбий жавоб чораси кўрилади; ◾️ Россия Европа ва Украинага нисбатан ҳужум қилмаслик сиёсатини барча қонуний асосда мустаҳкамлайди; ◾️ Украина белгиланган муддатда Европа Иттифоқига аъзо бўлади; ◾️ Халқаро ривожланиш пакети қабул қилинади; ◾️ Қайта тиклаш масалаларини ҳал қилиш учун бир нечта жамғармалар ташкил этилади. Бунинг учун 800 млрд доллар жалб этиш режалаштирилган; ◾️ Украина АҚШ билан эркин савдо тўғрисидаги келишувни тузиш жараёнини тезлаштиради; ◾️ Украинанинг ядросиз давлат мақоми мустаҳкамланади; ◾️ Запорижжя АЭС масаласида муросага йўл йўқ. АҚШ уч томонлама қўшма бошқарувни таклиф қилмоқда, бунда америкаликлар асосий менежер бўлади. Украинанинг муросавий таклифи: АҚШ ва Украина ўртасида 50/50 нисбатда нисбатда бошқарув; ◾️ Мактабларда турли маданиятларни тушуниш ва уларга бағрикенгликни оширишга, ирқчилик ва камситишларни бартараф этишга қаратилган таълим дастурлари йўлга қўйилади; ◾️ Ҳудудлар масаласи бўйича вариантлардан бири: Россия Днепропетровск, Николаев, Суми ва Харков вилоятларидан тўлиқ чиқади. Донецк, Луганск, Запорижжя ва Херсон вилоятларида “қаерда турган бўлсак, ўша ерда қоламиз” тамойили амал қилади. Россия Украинанинг Донбассдан чиқишини талаб қилмоқда. АҚШ муроса сифатида бу ҳудудда “эркин иқтисодий зона” яратишни таклиф этмоқда. Агар “қаерда турган бўлсак, ўша ерда қоламиз” варианти бўйича келишувга эришилмаса, “эркин иқтисодий зона” фақат референдум орқали қабул қилиниши мумкин; ◾️ Украина ва Россия келишувларни куч асосида ўзгартирмаслик мажбуриятини олади; ◾️ Россия Украинага Днепр дарёси ва Қора денгиздан тижорат мақсадларида фойдаланишга тўсқинлик қилмайди. Кинбурн ҳудуди қуролсизлантирилади қилинади; ◾️ “Барчани барчага” тамойили бўйича асирлар алмашинуви ўтказилади: фуқаролар, болалар ва сиёсий маҳбусларни қайтарилади; ◾️ Келишув имзолангач, Украина имкон қадар қисқа муддатда сайловлар ўтказади; ◾️ Келишув юридик жиҳатдан мажбурий бўлади. Унинг ижросини АҚШ президенти Доналд Трамп бошчилигидаги Тинчлик кенгаши назорат қилади; ◾️ Барча томонлар ушбу келишувга рози бўлгач, дарҳол тўлиқ ўт очишни тўхтатиш режими кучга киради. INSTAGRAM | TELEGRAM
Показати все...
19🤣 9👍 5😱 1😡 1