Muslim.uz
Kanalga Telegram’da o‘tish
🌙 O'zbekiston musulmonlari idorasi muslim.uz portali. 📩 Murojaat uchun: @Muslimuzadmin2bot ❓ Diniy savollar uchun +998781503344 🔹Batafsil: https://taplink.cc/muslimuz
Ko'proq ko'rsatish2025 yil raqamlarda

92 772
Obunachilar
-2024 soatlar
-887 kunlar
-42830 kunlar
Postlar arxiv
#xabar #istisqo #namoz
🕌 ЮРТИМИЗДАГИ МАСЖИДЛАРДА ИСТИСҚО НАМОЗИ АДО ЭТИЛДИ
🗣 Бугун, 28 ноябрь куни юртдошларимиз жума намозидан сўнг ихлос ила истисқо намозини адо этдилар.
🤲 Намоздан кейин имом бошчилигида қиблага юзланган ҳолда: “Ё Аллоҳ! Қалбларни иймон билан, ерни эса ёмғир ва майин томчилар билан сероб қил”, дея дуога қўл очдилар.💬 Ҳар бир юртдошимизнинг қалбини илоҳий бир шукуҳ қамраб олди. Қалблар бирдек Аллоҳнинг раҳматидан умидвор, дуолар ижобат бўлишига ишонч билан тўлиб тошди.
☝️ Аллоҳга юзланган қалблар юмшаб, гуноҳларини англаб, тавба қилишга, Аллоҳга янада яқинлашишга интилди десак муболаға бўлмайди. 📿 Зеро, ривоятларда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам жума намози вақтида истисқо ўқиганлари ва тез орада дуолари ижобат бўлгани келтирилади.🌍 Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, 2025 йилда кузатилаётган глобал иқлим ўзгариши шароитида истисқо намозлари Иордания, Бирлашган Араб Амирликлари, Қувайт, Саудия Арабистони, Қатар, Покистон каби давлатларда ҳам кенг миқёсда адо этилган.
🌧 Аллоҳ таоло қилинган ушбу ибодат ва дуоларни қабул айлаб, тез орада ер юзига, хоссатан, юртимизга баракали ёмғирларини ёғдирсин!✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🟢 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Duo sd.mp411.60 MB
👍 74😢 10🕊 6🤝 3💯 1
#xabar #Iordaniya #talaba #muloqot
💬 ИОРДАНИЯДАГИ ТАЛАБА ЁШЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ
🌙 Амман сафари чоғида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Иордания халқаро ислом илмлари университетида таълим олаётган юртимиздан борган талаба ёшлар билан учрашдилар.
💬 Мулоқотда мамлакатимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, таълим йўналишидаги янгиликлар, илм олиш ва инсонларга фойда келтиришнинг савоби ҳамда она Ватанга садоқат ва мазкур олийгоҳни тамомлагандан кейин юрт тараққиёти ва мусулмон уммати саодатига ҳисса қўшиш каби масалаларга алоҳида тўхталдилар. 🏫 Иордания университети раҳбарияти ўзбек талабаларининг одоб-ахлоқи, илм олишга чанқоқлиги, меҳр-муҳаббати, ақл-заковати ва устозларга бўлган эҳтиромини жуда юқори баҳолади.🤲 Мусофирликда таълим олаётган талабалар Муфтий ҳазратларининг ҳол-аҳвол сўраб келганлари учун миннатдорлик билдириб, “Инсон қадри учун” тамойили амалда бўлган мамлакатимиздаги ислоҳотлар, узоқ юртларда ўқиш ёки ишлаш мақсадида юртган фуқароларимиз доимо эътиборда эканидан мамнунликларини изҳор этдилар. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
👍 64🕊 3💯 3🤝 3⚡ 1
00:11
Video unavailableShow in Telegram
#anons #juma #jonli_efir
📢 ЖУМА МАЪРУЗАЛАРИ — ЖОНЛИ ЭФИРДА!
📖Бугун, 28 ноябрь куни мамлакатимиз бўйлаб жоме масжидларда "Бир ҳадис шарҳи" мавзусида маърузалар бўлиб ўтади.
😎 Юртимиз таниқли ва воиз уламоларининг жума суҳбатларини қуйидаги ҳаволалар (линк) орқали тўғридан-тўғри онлайн кузатиш имкониятига эга бўласиз:⏺1. Ҳомиджон домла Ишматбеков, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари 🟥https://www.youtube.com/watch?v=kgCPJ5Xkn60 ⏺2. Зайниддин домла Эшонқулов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари 🟥https://www.youtube.com/live/8q22kO_H1jo ⏺3. Шайх Алижон қори, "Қуръон ва тажвид" бўлими бошлиғи 🟥https://youtube.com/live/hOSlABLR_EY?feature=share ⏺4. Жобир домла Элов, Бухоро вилояти бош имом-хатиби 🟥https://www.youtube.com/live/Ff_qwdrPfeI ⏺5. Мирзамақсуд домла Алимов, Андижон вилояти бош имом-хатиби 🟥https://www.youtube.com/live/K4LFNmKoNI4 ⏺6. Абдуқаҳҳор домла Юнусов, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби 🟥https://www.youtube.com/live/XjlgNUzpsYY ⏺7. Ҳасан домла Қодиров, Тошкент шаҳридаги “Сирож Солиҳ” масжиди имом-хатиби 🟥https://youtube.com/live/xzWunqWc6I8?feature=share ⏺8. Раҳматуллоҳ домла Сайфуддинов, Тошкент шаҳридаги “Минор” масжиди имом-хатиби 🟥https://www.youtube.com/live/bWJM_Th48cA ⏺9. Исмоил домла Муҳаммад Содиқ, Тошкент шаҳридаги “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” масжиди имом-хатиби 🟥https://www.youtube.com/live/zI3Y2MOeiog ⏺10. Ҳабибуллоҳ домла Абдураззоқов, "Ҳазрати Имом" масжиди имом-хатиби 📷https://www.instagram.com/reel/DRR0t0jDFyw/?igsh=eXAxcnRxZGVtaWlu ⏺11. Азизхўжа домла Иноятов, Бухоро вилояти "Чор Бакр" масжиди имом-хатиби 🟥https://youtube.com/live/AajU2hkocYw?feature=share ⏺12. Ботиржон домла Тожибоев, Андижон шаҳар "Эски гумбаз" масжиди имом-хатиби 📷https://www.instagram.com/gumbaz_masjid?igsh=MXd2NHNydHk0eWRs&utm_source=qr ⏺13. Раҳимберди домла Раҳмонов, Тошкент шаҳри “Хўжа Аламбардор” масжиди имом-хатиби 🟥https://www.youtube.com/live/sYOoFp2Bk9I ⏺14. Дониёр домла Икромов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби 🟥https://www.youtube.com/live/mmfIAVnB9xM ⏺15. Одилжон домла Саъдиллоев, Бухоро шаҳри “Халифа Худойдод” масжиди имом-хатиби 📷https://www.instagram.com/buxoriylar__avlodi?igsh=MWtwaXF3d3hrdjV1NQ== 🤲 Аллоҳ таоло бир-биридан гўзал жума суҳбатларини халқимиз учун хайрли ва манфаатли қилсин! ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🟢 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Yangilik live.mov1.90 MB
👍 53👏 2🤩 2🤝 1
00:21
Video unavailableShow in Telegram
🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди». (Табароний ривоят қилган)⏺ Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади. 🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД
📿 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти)#ЖУМА #tabrik MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook
Juma muborak 4.mov6.68 MB
👍 40💯 15🤝 3🕊 2
#xabar #Iordaniya #talim
📚 ТАЪЛИМ СОҲАСИДАГИ ҲАМКОРЛИК МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
📍 Иордания сафари мобайнида Амман шаҳрида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Иордания халқаро ислом илмлари университети ректори, доктор Жаъфар ал-Фанатсеҳ, Ҳанафий мазҳаби факультети декани, профессор Салоҳ Абулҳож ва бир қатор профессор-ўқитувчилар билан учрашув ўтказдилар.
🇺🇿 Маълумки, муҳтарам Президентимизнинг таклифига биноан Иордания Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн шу йил 25-26 август кунлари мамлакатимизга тарихий ташрифини амалга оширди. Музокаралар доирасида 15 та ҳужжат имзоланди. Жумладан, олий таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасида ҳамкорлик, дипломларни тан олиш ва диний соҳа кадрлари малакасини ошириш йўналишида ҳам тегишли ҳужжатлар имзоланди. Шундан сўнг, делегацияларнинг Иорданияга сафари чоғида мазкур университет билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасалари ўртасида Меморандум тузилган эди. Ушбу учрашув чоғида мазкур ҳужжатда белгиланган таълим-тарбия, илмий-тадқиқот ва касб-маҳоратни ошириш йўналишлари муҳокама қилинди.
✅ Таъкидлаш керакки, Иордания халқаро ислом илмлари университети бугун минтақадаги нуфузли илмий марказлардан бири бўлиб, унда фиқҳий йўналишлар билан бирга 🕌 Ислом меъморчилиги, 💻 Ахборот технологиялари, 💼 Молия ва бизнес, 📘 Педагогика каби йўналишлар ҳам муваффақиятли ривожланиб келмоқда. Бу эса ўз навбатида ўзбекистонлик ёшларнинг замонавий билим ва илмий изланишлар билан уйғун ҳолда таҳсил олиш имкониятларини кенгайтиради.🤲 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Иордания халқаро ислом илмлари университети студияси орқали барча устоз ва талабаларга эзгу тилак ва дуоларини видеотабрик сифатида йўлладилар. 🔍 Ўзбекистон делегацияси ташриф давомида университетнинг таълим-тарбия жараёнлари, ахборот ресурс марказлари, ўқув аудиториялари, илмий тадқиқот лабораториялари ва бошқа таркибий бўлинмалари билан батафсил танишиб, таълим муассасаларида жорий этиш мумкин бўлган бир қатор илғор тажрибаларни ўргандилар. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
👍 46👏 2💯 2⚡ 1🤩 1
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ@muslimuzportal
🗣Мир Араб олий мадрасаси талабаси грант соҳиби бўлди...Танловда республиканинг турли олий таълим муассасаларидан 3000 дан ортиқ иқтидорли талабалари қатнашди. Қувонарлиси, мазкур лойиҳа доирасида Мир Араб олий мадрасасининг 2-босқич талабаси Дилшод Норбоев ҳам муваффақиятли иштирок этиб, таълим грантини соҳиби бўлди... ➡️ Батафсил
🗣Талабалар билан самимий суҳбат...26 ноябрь куни Фарғона вилояти бош имом-хатиби Убайдуллоҳ домла Абдуллаев Андижондаги “Саййид Муҳйиддин Махдум” ўрта махсус ислом билим юртида бўлиб, мазкур масканда таҳсил олаётган талабалар билан самимий ва мазмунли давра суҳбати ўтказди... ➡️ Батафсил
🗣«Ислом идеаллари ва қадриятлари: Бир Уммат – умумий тақдир» номли XVI Халқаро илмий-амалий конференцияда Диний идорамиз вакили иштирок этди...Россия мусулмонлари Марказий диний идорасининг таклифига асосан Уфа шаҳрида ўтказилган «Ислом идеаллари ва қадриятлари: Бир Уммат – умумий тақдир» номли XVI Халқаро илмий-амалий конференцияда Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакили Иброҳимжон домла Иномов иштирок этди... ➡️ Батафсил
🗣Бектемир туманидаги юздан зиёд хонадонга кирилди...2025 йил 24 ноябрь куни Бектемир туманидаги «Алибек» жоме масжидида сайёр йиғилиш ўтказилди... ➡️ Батафсил #yangiliklar ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 😄 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
👍 50👏 1
🗣 ОНЛАЙН ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБЛАР 17-СОНИ 06.11.2025
😎 Youtube орқали томоша қилиш
📱 Facebook орқали томоша қилиш
📱 Instagram орқали томоша қилиш
#fatvo_markazi_javob_beradi
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази
✅ УЛАШИНГ🗣
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
👍 44👏 3🤩 2🕊 1💯 1
03:30
Video unavailableShow in Telegram
#mutolaa #is
🤲 🌧 ИСТИСҚО НАМОЗИ ҚАНДАЙ ЎҚИЛАДИ?
💬Бу йил куз фасли ёғингарчиликсиз ўтаётгани, яқин кунларда ҳам ёмғир кутилмаётгани эътиборидан республикамизнинг барча масжидларида истисқо намозини ўқиш мақсадга мувофиқ, деб топилди.
🧎♂️ Истисқо намозини адо этиш учун катта жамоат бўлиши эътиборидан истисқо намозини жума намози вақтида адо этиш айни муддаодир. Зеро, ривоятларда пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳам жума намози вақтида истисқо дуосини ўқиганлари келтирилади.
🌙 Фиқҳий китобларимизда истисқо намозидан олдин унга руҳан тайёргарлик кўрилиши баён этилган. Жумладан, ўтган гуноҳларни ёдга олиб, унга тавба қилиш, истиғфор калимасини кўп айтиш, ўзгаларнинг ҳақини адо этиш, қарзларни узиш, ўзаро аразлашганлар бўлса ўртани ислоҳ қилиб, бир-бирларидан розилик олишлари, моддий имкониятга эга кишилар камбағал ва муҳтожларга садақа ва эҳсон тарқатишлари тавсия этилади.
📢 Демак, эртага ўқиладиган истисқо намози жума намозининг фарзи ва ундан кейинги тўрт ракатли суннатини адо этиб бўлгандан кейин ўқилади. Намоз бошланиши олдидан муаззин жамоатни сафланишга чорлаши билан саф тортилади. Намозга ният қилишда: 💬 “Икки ракатли истисқо намози ўқишни ният қилдим, ҳозир бўлган имомга иқтидо қилдим”, дейилади. Истисқо намози икки ракат, худди жума намозидек адо этилади. Намоздан кейин имом қавмга юзланган ҳолда тик туриб қисқача хутба қилади. Хутбадан кейин қиблага юзланиб тик турган ҳолда дуо қилади. Жамоат эса, ўтирган ҳолида имомнинг дуосига “омин” деб туради.🤲 Имом ҳар гал “Аллоҳумма” деб дуо қилганида, жамоат “Омин”, деб туриши айни муддаодир. Чунки, “омин” калимаси “ижобат қил”, “қабул қил”, “шундай бўлсин”, деган маънони англатади. 💬 Батафсил ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 😄 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Istisqo namozi BANER TG.mp410.35 MB
👍 109💯 23🤝 8😢 5🤩 4🕊 3
Photo unavailableShow in Telegram
ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ
🤲 Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси узоқ йиллар давомида дин ва миллат равнақи йўлида хизмат қилиб келган Тошкент шаҳар Яшнобод тумани «Дорул ислом» жоме масжиди имом-хатиби Жаҳонгир домла Мирзалиевнинг вафоти муносабати билан оила аъзолари, яқинлари ва қадрдонларига таъзия билдиради.
Аллоҳ таоло марҳум домлани Ўз мағфиратига олсин, имонларини саломат қилсин, дин ва Ватан равнақи йўлида қилган солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!
Ҳақ таоло домланинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин.
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Muslim.uz
😢 161👍 9🤩 1
#xabar #Iordaniya
📣 ЎЗБЕКИСТОН ВА ИОРДАНИЯ ФАТВО МАРКАЗЛАРИ
ИЛМИЙ ҲАЙЪАТИ ТУЗИЛДИ
🗓 Шу йил 26 ноябрь куни Амман шаҳрида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Иордания бош муфтийси Аҳмад Иброҳим Ҳасанот жаноблари билан учрашув ўтказдилар.🤝 Мулоқот давомида икки идора фатво марказлари ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
📘 Хусусан, фатво мутахассисларининг ўзаро тажриба алмашиши, замонавий шаръий масалаларда қўшма фатволар ишлаб чиқиш, фатво бериш методологиясини такомиллаштириш, шунингдек, доимий илмий мулоқот ва маълумот алмашинувини йўлга қўйиш юзасидан келишувларга эришилди.🕌 Учрашувда Иордания бош муфтийси юртимиздан етишиб чиққан Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий каби улуғ муҳаддис ва мутакаллимларнинг ислом цивилизацияси ривожидаги беқиёс ўрнига алоҳида тўхталиб, Ўзбекистон уламоларининг илмий мероси бутун мусулмон олами учун улкан муҳим манба эканини таъкидлади. ✅ 📑 Музокаралар якунлари бўйича қуйидаги келишувларга эришилди:
⏺🇺🇿🤝🇯🇴 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази ва Иордания Фатво маркази ўртасида илмий ҳайъат ташкил этилди. Ушбу ҳайъат замонавий масалалар бўйича фатво тайёрлаш, илмий таҳлиллар ўтказиш ва методологик қўлланмалар ишлаб чиқиш билан шуғулланади; ⏺📜 Ижтимоий-диний муаммолар ҳамда долзарб масалалар юзасидан биргаликда фатво ишлаб чиқиш ва жамоатчиликка эълон қилади; ⏺🌐📚 Икки мамлакат фатво марказларининг илмий ва маърифий фаолиятини ривожлантириш мақсадида фатволар, жума тезислари ва илмий нашрларни ўзбек тилига таржима қилиш ҳамда уларни кенг оммага етказиш бўйича ҳамкорлик кучайтирилади.ℹ️ Маълумот учун: Иордания Фатво маркази 1921 йилда ташкил этилган бўлиб, мусулмон мамлакатлари орасида фатво масалаларини тизимли равишда тартибга солган илк муассаса ҳисобланади. Марказ замонавий ҳаётда юзага келаётган янги шаръий масалалар бўйича фатволар эълон қилади ва фатво бериш жараёнида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланади. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
👍 60🤩 3🤝 3👏 2🕊 2
Photo unavailableShow in Telegram
🟢 ҚУРЪОН ҚИРОАТИ САБОҚЛАРИНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!
📍 27 ноябрь куни, соат ⏰ 14:00 да «Хатми Қуръон қиламиз» номли Қуръон қироати сабоқлари ўтказилади.
🔵 Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal
🎬 Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCQGFSBrqwBCKY5SYk_6wm7A
📷 Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/
🤲 Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишни бардавом ва манфаатли бўлишини насиб этсин!
👍 50🤩 3🤝 3
#xabar #Iordaniya #vaqf
🟢Иорданияда имом-хатиблар малака оширади
🗣 Шу йил 25 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Иорданиядаги Подшоҳ Абдуллоҳ II номидаги Имомлар тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази директори доктор Абдусаттор Муҳаммад ал-Қудо билан касб-маҳоратни ошириш масалаларини муҳокама қилдилар.
💬 Мулоқотда мазкур марказ ўқувларида бутун дунёдан келган фатво мутахассислари қаторида Диний идора Фатво маркази уламолари ҳам фаол иштирок этаётгани эътироф этилди. Шунингдек, тингловчиларга фазилатли устозлар ва етук олимлар томонидан маърузалар ўқилаётгани, ўзаро тажриба алмашилаётгани ва муқаддас қадамжоларга зиёратлар уюштирилаётгани юқори баҳоланди.
⏺Институт директори “Амман ташаббуси (Рисолату Аммон)” дастури доирасидаги малака ошириш ўқувларига бутун дунё давлатларидан бир нафардан мутахассис қабул қилинаётган бўлса, буюк мутафаккирлар юрти бўлган Ўзбекистон заминидан уч нафар диний соҳа ходими таклиф этишини билдирди.
✅Таъкидлаш жоизки, Амман ташаббуси Подшоҳ Абдулла II томонидан халқаро даражада илгари сурилган ва дунё миқёсида эътироф этилиб, кўп мамлакатлар томонидан қўллаб-қувватлаган маърифий лойиҳа бўлиб, асосий мақсад – Ислом динининг ҳақиқий қиёфасини намойиш этиш, мазҳабга эргашишга даъват этиш ва мутаассибликка қарши курашишдир.📝 Учрашув якунида Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари институтнинг хотира китобига эзгу тилакларини қайд этдилар. ℹ️Маълумот ўрнида, ушбу Имомлар тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида имомлар, муаззинлар ва тарғиботчилар малака оширади. Забардаст уламолар томонидан ақида, тафсир, ҳадис, фиқҳ, давлат ва дин муносабатлари ҳамда фатво тайёрлаш мавзуларида маърузалар ўқилади. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
👍 67🕊 4💯 2🤝 1
01:49
Video unavailableShow in Telegram
🇺🇿Президент Шавкат Мирзиёевнинг Самарқандга ташрифи: Инсон қадрини улуғлаш, аҳолига янада қулай шароит яратиш, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳада янги имкониятлар эшигини очиш – олинаётган барча марра ва режаларнинг бош мақсади.
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
82.88 MB
👍 78🤩 2🤝 2🕊 1
#xabar #Iordaniya #vaqf
🤝 ИОРДАНИЯ ВАҚФ ВАЗИРЛИГИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК РИВОЖЛАНАДИ
🗣Шу йил 25 ноябрь куни Аммон шаҳрида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Иордания Вақф, ислом ишлари ва муқаддас қадамжолар вазири Муҳаммад Аҳмад Муслим ал-Халояла жаноблари билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича мулоқот ўтказдилар.💬 Учрашувда икки давлат раҳбарлари саъй-ҳаракатлари билан диний-маърифий соҳадаги ҳамкорликни ривожлантириш, икки мамлакат вақф муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари ва диний таълим муассасалари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга эришилаётгани эътироф этилди.
✅Шунингдек, музокараларда ўзбекистонлик мутахассислар вақф йўналишида замонавий малака ва кўникмаларга эга бўлишида алоқаларни ўрнатиш ҳамда муштарак илмий лойиҳаларни амалга ошириш, вақф мулкларини бошқариш бўйича мавжуд тажрибани ўрганиш мақсадида Иорданияда малака оширишларини йўлга қўйиш каби қатор масалалар муҳокама қилинди. Жумладан, учрашувда қуйидаги натижаларга эришилди: 🟢- Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Вақф” хайрия жамоат фонди мутахассисларининг Иорданияда малака ошириш курслари ҳамда амалиёт ўташларини яқин ойларда ташкил этиш; 🟢- Вақф мулкларини тасарруф этишдаги илғор ва замонавий тажрибаларни ўрганиш учун “Вақф” хайрия жамоат фонди мутахассисларини яқин кунларда Иорданияга ишчи сафарларини уюштириш; 🟢- Иорданиялик профессор олимлар томонидан вақф мулклари тартиблари, тарихи, бугуни ва истиқболлари тўғрисида касб-маҳорат машғулотлари ўтказиш кабиларга келишилди.ℹ️ Маълумот ўрнида, Иордания Вақф, ислом ишлари ва муқаддас қадамжолар вазирлиги вақф мулклари, зиёратгоҳлар, хайрия фондларини бошқариш, ҳаж, умра сафарларини ташкил этиш, масжидлар, имомлар фаолиятини юритиш, илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, диний таълим, Қуръони каримни курслари, Мусҳафлар чоп этиш ва жума тезисларини ёзиш каби фаолият турларига бошчилик қилади. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
👍 57🤝 5
Photo unavailableShow in Telegram
🌙 БУГУН ҚУРЪОН ҚИРОАТИ САБОҚЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ
🖥 Бугун, 26 ноябрь куни, соат ⏰ 14:00 да (Тошкент вақти билан) тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматов иштирокида "Хатми Қуръон қиламиз" номли Қуръон қироати сабоқларининг 125-машғулоти ўтказилади.
📖 Мазкур қироат сабоғида Қуръони каримнинг Аъроф сураcининг 58-оятидан 112-оятигача ўқилади
✅ Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal
📹 Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ
🌐 Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/
🤲 Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишни бардавом ва манфаатли бўлишини насиб этсин!
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
👍 52💯 4🤩 2
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ@muslimuzportal
🗣Атроф-муҳитни ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида қаралмоқда...Тошкент шаҳар ҳокимлиги Тошкент шаҳри ҳудудида атмосфера ҳавосининг сифатига ижобий таъсир кўрсатадиган микроиқлим барқарорлигини таъминлаш мақсадида Сув хўжалиги вазирлиги ва “Ўзсувтаъминот” АЖ билан биргаликда уч ой муддатда пойтахтнинг 4 та йўналишида (шарқ, ғарб, шимол ва жануб қисмларига) камида 3 тадан сунъий кўл ва сув ҳавзаларини ташкил этиши белгиланди... ➡️ Батафсил
🗣Қашқадарёда “Фиқҳ ва ақидага оид ихтилофли масалалар ечими” китоби асосида заковат мусобақаси ўтказилди...Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қашқадарё вилояти вакиллиги ташаббуси билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг қаламига мансуб “Фиқҳ ва ақидага оид ихтилофли масалалар ечими” китоби асосида имом-хатиблар ўртасида илмий-маърифий заковат мусобақаси ташкил этилди. Тадбирда шаҳар ва туманларда хизмат қилаётган диний соҳа вакиллари иштирок этди... ➡️ Батафсил
🗣Маҳдуми Аъзам қадамжоси янада обод бўлади...Маҳдуми Аъзам зиёратгоҳининг умумий майдони қарийб 5 гектарни ташкил этади. Бу масканга келувчи зиёратчилар ҳам кўп. Уларга шароитларни яхшилаш мақсадида Маҳдуми Аъзам мақбараси ёнида уч қаватли замонавий автотураргоҳ, кириш дарвозаси, кушхона ва маъмурий бинолар, таҳоратхона, минг кишилик масжид ва қўшимча айвонлар қурилмоқда... ➡️ Батафсил
🗣Варшава “Марказий” масжидига ташриф...24 ноябрь куни шом намозини адо этиш мақсадида Польша Республикаси пойтахти Варшавадаги “Марказий” масжидга ташриф буюрилди. Зайниддин домла Эшонқулов шом намозига имомликка ўтиб, намоздан сўнг, намозхонлар ва ватандошларимиз билан самимий суҳбат ўтказилди... ➡️ Батафсил
🗣Жума куни истисқо намози ўқилади...Жорий йилда куз фасли ёмғирсиз ўтаётгани, келгуси кунларда ҳам ёғингарчилик кутилмаётгани, ёмғир эса ризқу рўз, мўл-кўлчилик омили экани эътиборидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуслари билан 2025 йил 28 ноябрь куни жума намозидан кейин юртимиздаги барча масжидларда Аллоҳ таолодан тавба-тазарру, истиғфор ила ёмғир сўраб, жамоат билан икки ракат истисқо намози ўқилади... ➡️ Батафсил
🗣Имом Бухорий мажмуаси – халқимиз маърифати, бунёдкорлик салоҳиятининг намунаси...Президент Шавкат Мирзиёев 25 ноябрь куни ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар жараёнлари билан танишиш ҳамда келгусидаги вазифаларни фаоллар иштирокида белгилаб олиш учун Самарқанд вилоятига ташриф буюрди... ➡️ Батафсил
🗣Халқаро Қуръон мусобақасида вакилимиз қатнашмоқда...Жорий йилнинг 24-29 ноябрь кунлари Покистон Ислом Республикасида ўтказилаётган Халқаро Қуръони карим мусобақасида Тошкент ислом институти битирувчи курс талабаси Сайдбурхон Фазлиддинов ҳам иштирок этмоқда... ➡️ Батафсил #yangiliklar ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 😄 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
👍 66🤝 3⚡ 1🕊 1
