uz
Feedback
Mehrob.uz

Mehrob.uz

Kanalga Telegram’da o‘tish

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали. instagram.com/mehrob.uzofficial fb.com/Mehrob.uz2 youtube.com/MehrobUz ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси: 1153

Ko'proq ko'rsatish
2025 yil raqamlardasnowflakes fon
card fon
234 016
Obunachilar
+9024 soatlar
-3837 kunlar
+1 29330 kunlar
Postlar arxiv
00:26
Video unavailableShow in Telegram
🍸 Ajoyib ta’mni his eting!
Milliy Cola – Milliy Brend Sharqona ta'm!
Kanalga aʼzo boʻlish: 👇 📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg @mehrob_uz
Hammasini ko'rsatish...
AQPIwohUxWNPx_eZ4PAAxjWETCUs_bbKNEwiXd_eDVC3pLxP9HEkObQYqj3Ac5q.mp47.02 MB
108👍 30😱 29👏 27😢 20🔥 4🕊 2🎉 1
Photo unavailableShow in Telegram
«Бас, (эй инсонлар ва жинлар!) Раббингизнинг қайси неъматларини инкор этасиз?!» Шу оят Ар-Раҳмон сурасида 31 марта такрорланган: – 8 марта Аллоҳ таоло яратган нарсалар нақадар ажиблигидан кейин; – 7 марта жаҳаннам ва унинг даҳшатлари, дўзах эшиклари ададидан кейин; – 8 марта аввалги жаннат васфи, унинг неъматлари, жаннат дарвозалари зикридан кейин; – 8 марта иккинчи жаннат васфи, унинг неъматлари ва дарвозалари зикридан кейин. Др. Аҳмад Исо МАЪСОРОВИЙ @mehrob_uz
Hammasini ko'rsatish...
223👍 91😢 53🕊 11💯 6👏 2😱 1
#савол_жавоб Саждани узоқ қилиш мумкинми? Савол: Фарз намозларини якка ҳолда ўқиганимда саждани узоқ қилишим мумкинми? 📨Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, мумкин. Намозда руку ва сажда тасбеҳларини уч мартадан айтиш суннат. Тоқ ҳолатда 5, 7, 9... қилиб кўпайтириш эса нур устига нурдир. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирингиз руку қилса, уч марта “Субҳаана Раббиял азийм”, десин. Бу энг озидир. Сажда қилса, уч марта “Субҳаана Раббиял аъла”, десин. Бу энг озидир”, дедилар». Бу ҳукмлар ёлғиз намоз ўқувчилар учундир. Аммо имом “Тасбеҳлар сонини кўпайтираман”, деб жамоатдаги намозхонларни бездириб қўйиши мумкин эмас. Шунинг учун имом ҳадисда келган миқдордан оширмаслиги керак. У ҳам бўлса, тасбеҳларни уч мартадан айтишдир. Валлоҳу аълам. “Фатволар тўплами”дан @mehrob_uz
Hammasini ko'rsatish...
283👍 76👏 33😍 16🕊 10🔥 4
01:17
Video unavailableShow in Telegram
#архив Ўзингга нимани муносиб кўрасан? ❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий Яқинларингизга улашинг! 👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
Hammasini ko'rsatish...
telegram 8. O'zingga nimani munosib ko'rasan.mp47.44 MB
👍 116 74😢 32🔥 8💯 7🕊 6👏 2🎉 2
Мутолаанинг фойдалари 1. Уйқусизликдан қутилишга ёрдам беради. 2. Асабни тинчлантиради. 3. Дунёқарашни, тинглаш қобилиятини ривожлантиради. 4. Сўз бойлигини оширади. 5. Паришонхотирликнинг олдини олади. 6. Ижодкорликни ривожлантиради. 7. Хотира ва фикрлашни яхшилайди. 8. Ҳаётдаги мақсадни англашга ва қийинчиликларни енгишга ёрдам беради. 9. Кўп китоб ўқийдиган болалар дарсларни яхши ўзлаштиради. 10. Ота-оналарнинг фарзандлари билан биргаликда китоб ўқишлари ўзаро муносабатларни яхшилайди. 11. Китоб ўқийдиган инсонлар ҳаётда фаол бўлади. 12. Чет тилини ўрганишни осонлаштиради. Яқинларингизга улашинг @mehrob_uz
Hammasini ko'rsatish...
209👍 107🔥 14💯 11🕊 7
Марям сураси 53-оят.mp32.55 KB
91👍 35
Photo unavailableShow in Telegram
53. Ва унга Ўз раҳматимиздан оғаси Ҳорунни Пайғамбар қилиб ҳадя этдик. Оғалари Ҳоруннинг Пайғамбар бўлишини Мусо алайҳиссаломнинг ўзлари Аллоҳ таолога дуо қилиб сўраган эдилар. Энди Пайғамбарлар отаси Иброҳим алайҳиссаломнинг зурриётларидан яна бир сулола–арабларнинг отаси Исмоил алайҳиссалом ҳақида сўз боради: @mehrob_uz
Hammasini ko'rsatish...
140👍 48👏 8🎉 5🕊 5😱 2
Яхшиликнинг афзали кулфатга учраганга берилган ёрдамдир. Изоҳ. Одамларнинг бир-бирига ёрдам қўлини чўзиши инсоний табиатда мавжуд яхшилик қилиш эҳтиёжининг натижасидир. Кўзи очиқ одам сиздан йул сўради, йўлни кўрсатиб қўйдингиз, албатта, бу яхшилик. Кўзи ожиз одамнинг қўлидан ушлаб, йўлдан ўтказиб қўйдингиз, бу ҳам яхшилик, лекин яхшиликнинг афзалидир. Чунки айни вазиятда кўзи очиқ одамга нисбатан кўзи ожиз одамнинг кулфати каттароқдир.. “Унвонул баён”дан @mehrob_uz
Hammasini ko'rsatish...
222👍 39👏 28💯 24🕊 12😢 6🎉 3🔥 2
00:08
Video unavailableShow in Telegram
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ! 🌸🌼 ХАЙРЛИ ТОНГ! 🌼🌸 🤲 Биз ҳам, мулк ҳам оламлар парвардигори Аллоҳники бўлган ҳолда тонг оттирдик. Эй Раббим, бу куннинг яхшисини, фатҳ бўлишини, ғалабасини, нурини, баракасини, ҳидоятини сўрайман. Ва Сендан бу куннинг ва бу кундан кейингисининг ёмонлигидан паноҳ тилайман. 🌷Амин йа роббал аламин! @mehrob_uz
Hammasini ko'rsatish...
d0840137202434cd07159fd491450c89.mp42.73 MB
269👍 83🕊 19💯 8🎉 7🤩 2
Усмон розияллоҳу анҳунинг миллати Муҳаммад ибн Абдураҳмон раҳимаҳуллоҳ деди: «Куфада бир киши: “Усмон ибн Аффон яҳудий эди”, дер эди. Бу гапни эшитган Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ унинг уйига совчиликка бориб, унга: – Сенинг қизингга шарафли, бой-бадавлат, Аллоҳнинг Китобини ёд олган, сахий, Аллоҳдан қўрққани учун тун бўйи йиғлаб намоз ўқиб бедор бўлиб чиқадиган киши учун совчиликка келдим, – деди. Ҳалиги киши: – Бўлди, бўлди, розиман, – деди. Шунда Имоми Аъзам раҳимаҳуллоҳ: – Лекин унинг бир айби бор, – деди. Ҳалиги киши: – Қанақа айб? – деб сўради. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ: – У яҳудий, – деди. Ҳалиги киши: – Субҳоналлоҳ! Кўра-била туриб қизимни яҳудийга узатишимни хоҳлаяпсизми? – деди. Имоми Аъзам раҳимаҳуллоҳ: – Қизингни бермайсанми? – деди. У одам: – Йўқ, – деди қатъий оҳангда. Шунда Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ: – Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам икки қизларини яҳудийга узатган деб даъво қилар экансан. Сен бир қизинги яҳудийга раво кўрмаянсан-ку, у зот пайғамбар бўла туриб қандай қилиб икки қизларини яҳудийга берсинлар?! – деди. Ҳалиги киши: – Астағфируллоҳ, мен адашибман, Аллоҳга тинмай тавба қиламан, Раббим менинг гуноҳларимни кечирсин, – деб йиғлаб юборди». Хатиб Бағдодий, (“Тариху Бағдод”, 13-жилд, 364-бет). @mehrob_uz
Hammasini ko'rsatish...
251👍 94😢 69💯 12🕊 6🔥 4
Photo unavailableShow in Telegram
Намоз вақтлари: 16.12.2025 - Сешанба Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Hammasini ko'rsatish...
182👍 59😍 10🕊 8👏 4🎉 1
01:02
Video unavailableShow in Telegram
Мусибат хабари келганда истиржо айтинг ❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий Яқинларингизга улашинг! 👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
Hammasini ko'rsatish...
telegram 7.mp49.84 MB
120😢 62👍 47🕊 10🔥 3
#саждаи_саҳв_масалалари МАСБУҚ САЖДАИ САҲВ САЛОМИНИ ОХИРГИ САЛОМ ДЕБ ЎЙЛАБ ТУРИБ КЕТИШИ Агар масбуқ имом билан бирга саждаи саҳв қилмасдан, тарк бўлган ракъатларини адо қилиш учун туриб кетса, намози дуруст ҳисобланади. Лекин ундан саждаи саҳв соқит бўлмайди. Яъни намоз охирида саждаи саҳв қилиши лозим бўлади. («Фатово Оламгирий», 1-ж, 128-б; «Раддул муҳтор», 2-ж, 82-б.) ИМОМ САЛОМ БЕРГАЧ БИР ОЗДАН СЎНГ САЖДАИ САҲВ ҚИЛСА, МАСБУҚ НИМА ҚИЛАДИ? Бир имомга саждаи саҳв вожиб бўлди. Лекин сажда қилиш ёдидан кўтарилиб, икки томонга охирги саломни берди. Унга иқтидо қилган масбуқ тарк этилган ракъатларни адо қилиш учун ўрнидан турганидан сўнг имом ўз зиммасига саждаи саҳв вожиблиги ёдига тушиб қолди. Бу кўринишда имом дарҳол саждаи саҳв қилади. Агар масбуқ ўша ракъатнинг саждасини қилмаган бўлса, ортга қайтиб, имом билан бирга саждаи саҳвда шерик бўлади. Имом охирги саломни бергач, масбуқ туриб, қолган намозини адо қилади. Маълум бўлсинки, шу ишлар асносида масбуқнинг қилган қиём, қироат ва рукуъси гўё қилинмаган, деб тасаввур қилинади. Бироқ масбуқ ортга қайтиб, имом билан бирга саждаи саҳв қилмаса ҳам намози дуруст ҳисобланаверади. Лекин намоз охирида саждаи саҳв қилиши вожиб бўлади. Албатта, агар масбуқ ушбу ракъатнинг саждасини ҳам қилишга улгурган бўлса, ортига қайтмайди. Агар ортига қайтса, намози бузилади. («Фатово Оламгирий», 1-ж, 128-б.) МАСБУҚ ИМОМ БИЛАН БИРГА САЖДАИ САҲВ ҚИЛМАСА ВА ҚОЛДИРГАН РАКЪАТЛАРИДА САҲВ БЎЛСА Агар масбуқ имом билан бирга саждаи саҳв қилмаса ва ўрнидан туриб тарк қилган ракъатларини адо қилишда ундан бирор саҳв содир бўлса, намоз охирида бир маротаба саждаи саҳв қилмоқлиги етарлидир. Албатта, масбуқ саломни кутмасдан туриб кетса гуноҳкор бўлади. («Фатово Оламгирий», 1-ж, 129-б.) МАСБУҚ ИМОМДАН АВВАЛ ЁКИ БАРОБАР САЛОМ БЕРСА Масбуқ киши имомдан аввал ёки имом билан баробар салом берса, унга саждаи саҳв вожиб бўлмайди. («Фатово Оламгирий», 1-ж, 91-б.) МУСОФИР ИМОМНИНГ ОРТИДАГИ МУҚИМ, МАСБУҚ КАБИДИР Муқим киши мусофир имомнинг ортида тўрт ракъатли намозни ўқиса, имом салом бергандан сўнг у қолган икки ракъат намозини ўқиш учун туради. Бунда агар бирорта саҳв қилса, унга саждаи саҳв вожиб бўлади. Саждаи саҳв борасида унинг ҳукми масбуқнинг ҳукми кабидир. Агар бир ракъатни топса, ўзининг уч ракъатини ўқиш вақтида, аввал икки ракъатни қироатсиз адо қилади ва охирги ракъатни қироат билан тугатади. («Фатово Оламгирий», 1-ж, 129-б.) ИМОМ САҲВ ҚИЛГАНДАН СЎНГ УНГА БЕТАҲОРАТЛИК ЕТСА ВА ЎЗ ЎРНИГА МАСБУҚНИ ҚЎЙСА Бирор имом намозда саҳв қилса, бундан сўнг унга бетаҳоратлик ҳам етса, имом сафдан бир масбуқни ўз ўрнига тайин қилади. Масбуқ эса саломгача намозни адо қилади, лекин салом бермайди. Салом бериш вақтида бирор мудрикни олдинга ўтказади, мудрик ўтиб, саждаи саҳв қилади сўнг ташаҳҳуд ва бошқаларни ўқиб салом беради. Масбуқ ҳам у билан бирга саждаи саҳв қилади. Саломдан кейин туриб намозини давом эттиради. («Фатово Оламгирий», 1-ж, 129-б.) @mehrob_uz
Hammasini ko'rsatish...
141👍 52🕊 7🔥 6😍 2😱 1
Photo unavailableShow in Telegram
Доктор Аҳмад Исо Маъсоровий деди: «Баъзи ориф зотлар айтадилар: "Сабр қилувчилар дунё ва охират яхшиликлари билан кетдилар. Чунки улар Аллоҳ билан бирга бўлишга ноил бўлган эдилар. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: "(Эй Муҳаммад!) Сиз Раббингизнинг ҳукмига сабр қилинг! Зотан, Сиз Бизнинг кўз ўнгимизда (ҳимоямизда)дирсиз!" (Тур сураси, 48-оят). "Иддатус собирийн (Собирлар саноғи)" китоби. @mehrob_uz
Hammasini ko'rsatish...
231👍 71🕊 14👏 10🔥 5😢 5😍 4🤩 2😱 1
Photo unavailableShow in Telegram
Икки куни бир хил ўтган зарардадир Англияда биринчи синфдан то университетнинг сўнгги босқичигача бўлган даврда ўқувчи ва талабаларнинг дарс китобларида 71 мингдан кўп сўз қўлланилар экан. Бу кўрсаткич Японияда 42 минг, Италияда 30 мингдан ортиқроқ, Туркияда эса 7–10 минг орасида экан. Одатда, бошланғич синф ўқувчилари “навбатчи сўзлар”ни кўп ишлатадилар: “Яхшимисиз?”, “келдим-кетдим”, “кўрдим”, “ўқидим”, “жавоб қайтаролмадим”, “ёздим-чиздим”, “раҳмат”, “соғ бўлинг”, “хайр” ва ҳоказо. Худди шу сўзларни университетнинг юқори босқич талабалари ҳам қўллайдилар. Бу нимадан дарак? Бу сўз бойлигимиз камлигидан, китоб ўқимаслгимиздан дарак. Ҳатто кўрган-кечирганларимиз воқеа-ҳодисаларни ҳам эплаб айтиб бера олмаймиз. Нега? Чунки мутолаадан йироқлашиб кетдик. 🔗 https://mehrob.uz/maqolalar/390 @mehrob_uz
Hammasini ko'rsatish...
235👍 116😢 68💯 44🔥 12🕊 5👏 3😱 3😍 2
01:04
Video unavailableShow in Telegram
АЛЛОҲ ҲАҚИДА ЯХШИ ГУМОНДА БЎЛИНГ! ❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий Яқинларингизга улашинг! 👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
Hammasini ko'rsatish...
telegram 3. “Shayton nima uchun lain boʻlgan edi.mp47.94 MB
206👍 80🔥 14💯 14🕊 5😢 4😍 3🎉 1
Китоб ўқиш умрни узайтиради Китоб ўқиш ақлий салоҳиятимизни кучайтириб, тасаввуримизни бойитади. Олимлар бу мароқли машғулот умрни узайтирувчи восита эканини ҳам аниқлашди. АҚШнинг Йел университети олимлари мутолаа ва инсон умри узвийлигига оид тадқиқот ўтказишди. 12 йил давом этган илмий изланишда уч минг олти юзга яқин кекса қатнашди. Улар орасида чинакам китобсеварлар ҳам, китобни қўлига фақат уй йиғиштирда оладиганлар ҳам бор. Аниқланишича, мутолаани севадиган ва бу иш билан мунтазам шуғулланадиганлар бошқаларга нисбатан 2 йил кўпроқ умр кўрар экан. Ҳафтасига 3,5 соатини ва ундан кўпроқ вақтини ўқишга сарфлайдиган кексаларда ўлим хавфи бошқаларга нисбатан 20 фоизга кам бўлади. @mehrob_uz
Hammasini ko'rsatish...
237👍 104👏 14🕊 9🔥 8
Марям сураси 52-оят.mp32.63 KB
97👍 31🕊 5
Photo unavailableShow in Telegram
52. Биз унга Турнинг ўнг томонидан нидо қилдик ва муножот учун Ўзимизни яқинлаштирдик. Яъни, Биз Мусога Тур тоғининг ўнг томонидан нидо қилдик. Нидо қандай тарзда бўлганининг тафсили бошқа сураларда баён қилинди. Бу сураи каримада эса, сиёққа мос равишда бир эслатма шаклида келтирилмоқда, холос. «...ва муножот учун Ўзимизни яқинлаштирдик». Яъни, Мусо алайҳиссаломни инсониятга муножот қилиш учун ўзимизга яқинлаштирдик. У билан фаришта воситасисиз, бевосита мулоқот қилиш учун шундай қилдик. Бу эса, ўз навбатида, Мусо алайҳиссаломнинг Аллоҳ таоло томонидан қанчалик лутфу марҳаматга сазовор бўлганликларини яққол кўрсатади. @mehrob_uz
Hammasini ko'rsatish...
👍 110 109🕊 14👏 4😍 2
Repost from TgId: 1401273985
Photo unavailableShow in Telegram
Садақани имкон қадар куннинг аввалида адо этинг Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Садақани эртароқ қилинглар, шунда бало-офат уни ҳатлаб ўта олмайди», деганлар. Демак, садақа бало-офат қаршисида катта тўғон сингари бўлади. Балолар унинг устидан ўтиб кета олмайди. Бир ривоятда: «Садақа бало-офат турларидан етмиштасини қайтаради. Уларнинг энг енгили – мохов ва пес касаллигидир», дейилган. ✔️ Эзгу ишларни “MEHROB HIMMATI” билан бирга амалга оширинг!
Эҳсон қилиш учун: 💳 HUMO: 9860090105667720 JUMAYEV B UZCARD: 6262720196472800 JUMAYEV B "SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI Asia Alliance bank: Ҳ/р: 20212000505392419001 (МФО 01095) ИНН 207339666
Хайрия қилиш учун устига босинг👇 Clic | Payme | Paynet Яқинларингизга улашинг! 🌐 Instagram |🌐 Telegram
Hammasini ko'rsatish...
148👍 57🕊 10🔥 7👏 3