Mehrob.uz
Kanalga Telegram’da o‘tish
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали. instagram.com/mehrob.uzofficial fb.com/Mehrob.uz2 youtube.com/MehrobUz ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси: 1153
Ko'proq ko'rsatish2025 yil raqamlarda

233 969
Obunachilar
-20724 soatlar
-4677 kunlar
-1 25830 kunlar
Postlar arxiv
ЖАННАТГА КИРИШНИНГ ОСОН ЙЎЛИ
Аллоҳ таоло ота-онага хизмат қилишни ажру савобга эга бўлишнинг енгил йўли қилиб қўйган. Бир ҳадисда ота-онанинг юзига бир маротаба меҳру муҳаббат билан назар солиш нафл ҳаж ва умра савобига тенглаштирилган. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақда шундай деганлар:
“Хор бўлсин, хор бўлсин, яна хор бўлсин”, дедилар”. Шунда: “Эй, Аллоҳнинг Расули! У ким?”, дейилди. У зот: “Ота-онасидан бири ёки ҳар иккисини кексалик ҳолларида топиб, жаннатга кирмаган киши”, дедилар” (Имом Муслим, Имом Аҳмад ривоятлари).
Ҳадисдан шу келиб чиқади-ки, кекса ота-онаси бор инсонларнинг жаннатга киришлари мушкул иш эмас. Бундай кишилар ота-оналарини яхши кўриб, уларга хизмат қилсалар, жаннатни осонлик билан қўлга киритадилар. Бунга бепарво бўлганлар эса хор бўлишга лойиқдирлар.
@mehrob_uz
❤ 450😢 143👍 118🕊 18😍 10🔥 9🎉 6👏 4🤩 3
#савол_жавоб
Намозда Фотиҳадан кейин икки ёки учта зам сура ўқиса бўладими?
❓Савол: Намозда Фотиҳадан кейин икки ёки учта зам сурани кетма-кет ўқиса бўладими? Намозда қироат чиройли бўлиши учун бир оятни икки марта қайтариб ўқиса бўладими?
✉️Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Зам сурага 2–3 та сурани ўқиш жоиз. Лекин фарз намозларда бир оят ё сурани бир ракатни ўзида ёки кейинги ракатда қайта ўқиш макруҳ. Нафл намозларда бу ишлар макруҳ эмас. Валлоҳу аълам.
“Фатволар тўплами”дан
@mehrob_uz
❤ 251👍 92🔥 20💯 16🤩 10👏 6🕊 3
Photo unavailableShow in Telegram
Одамлар «Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабаракотуҳ» дейиш ўрнига «Ассалому алайкум» дея бошладилар.
Бунинг оқибатида ҳамма нарсада "раҳмат" ва "барака"ни йўқотдик.
Саломни тўлиқ қилинглар, ҳаётингиз ҳам тўлиқ бўлсин!
Доктор Аҳмад Исо МАЪСОРОВИЙ
✅Яқинларигизга улашинг
@mehrob_uz
❤ 368👍 138😢 47🕊 29💯 17😍 12🎉 7😱 4
Кимнинг хулқи ёмон бўлса, ризқи тораяди. Кимнинг наздида мол-дунё хор билса, орзулар унга юзланади. Ким молини саховат қилса, улуғ бўлади, ким обрўсини сочса, хор бўлади.
Изоҳ. Инсоннинг гуноҳ ва Яратувчисига итоатсизлик қилиши хулки ёмонлигининг белгисидир. Гуноҳ ва маъсият, тавбага шошилмасдан ёмон ишларни ошкора қилишга ўтиш, Оллоҳдан қўрқмаслик ризқни торайтиради. Оллоҳ таоло бу ҳақда шундай эслатади: «Агар у қишлоқларнинг аҳли иймон келтириб, Оллоҳдан қўрққанларида эди, албатта Биз уларга осмону ердан баракот (дарвозаларини) очиб қўйган бўлур эдик» Аъроф, 96-оят.
Қариндошлик муносабатларини узиш ҳам ризқни торайтиради.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу Пайғамбар алайҳиссаломдан эшитганини ривоят қилади: «Ким ризқининг кенг қилиниши ва умрига барака берилиши ёки вафотидан сўнг чиройли эсланишни хуш кўрса, қариндошлик ришталарини узмасин» Бухорий ва Муслим ривояти.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган қуйидаги ҳадис ҳам гўзал ахлоқдан таълим беради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким мендан ушбу калималарни ёдлаб олади ва уларга амал қилади ёки амал қиладиганларга ўргатади?» – деб сўрадилар. Шунда: – Мен шу ишни қиламан, эй Оллоҳнинг дедим, дейди Абу Ҳурайра. Пайгамбар алайҳиссалом расули, қўлларимдан ушлаб, бешта амални санаб, дедилар: «Ҳаромлардан сақлан, инсонларнинг энг обиди бўласан; Оллоҳ сенга тақсим килганига рози бўл, инсонларнинг энг бойи бўласан; қўшнингга яхшилик қил, мўмин бўласан; ўзингга яхши кўрганингни одамлар учун ҳам яхши кўр, мусулмон бўласан; кулгуни кўпайтирма, чунки кўп кулиш қалбни ўлдиради». Имом Аҳмад ва Термизий ривояти.
“Унвонул баён”дан
@mehrob_uz
❤ 266👍 94🔥 19😢 11😍 8🕊 7👏 5🎉 1🤩 1
01:06
Video unavailableShow in Telegram
БАЙТУЛ МАҚДИС ҲАҚИДА
❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
✅Яқинларингизга улашинг!
👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
telegram 4. Baytul maqdis nomi haqida.mp48.13 MB
👍 131❤ 82🕊 8😱 1🎉 1
8 декабрь – Конституция куни
ИСЛОМ ВА КОНСТИТУЦИЯ
Асосий Қонунимизда уч минг йиллик миллий давлатчилик ҳамда дунё қонунчилик тажрибаси, халқаро инсон ҳуқуқлари мезонлари мужассамлашган. Қонунимизда давлат халқнинг иродасини ифода этиши, унинг манфаатларига хизмат қилиши, давлат муассасалари ва мансабдор шахсларнинг жамият ва фуқаролар олдида масъуллиги белгилаб қўйилган.
Бу қоида Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг қуйидаги ҳадиси шарифларига ҳамоҳангдир: «Ҳар бирингиз мутасаддисиз, ҳар бирингиз қўл остингиздагилар учун масъулсиз. Ҳар бир раҳбар инсонлар устидан мутасаддидир ва улар учун масъулдир. Эр ўз аҳли аёли ва қўл остидагилар устидан мутасаддидир ва улар учун масъулдир. Хотин эрининг уйида мутасаддидир ва қўл остидагилар учун масъулдир. Қул хожасининг молига мутасаддидир ва унинг учун масъулдир. Ҳар бирингиз қўл остингиздагилар учун масъулсиз» (Имом Бухорий ривояти).
Аллоҳ таоло Ислом динини, Ўзининг шариатини икки дунёда инсониятнинг бахт-саодатини таъминлаш учун жорий қилган. Ислом динининг барча таълимотлари, қонун-қоидалари бешта асосий мақсадни кўзда тутади:
1) инсоннинг ҳаётини;
2) ақлини;
3) динини;
4) наслини;
5) мол-мулкини муҳофаза қилиш.
Ишонч билан айтамизки, Ўзбёкистон Республикаси Конституцияси ушбу мақсадларнинг барчасига мувофиқ, уйғун ва ҳамоҳангдир. Ўзбекистоннинг Асосий Қонуни ушбу муҳим вазифаларни ҳаётга татбиқ этишда мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилаётир.
Унда инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиймати, диний эътиқоди ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият эканлиги белгилаб қўйилган.
Конституциямизда жинси, миллати, дини, ирқи, ёши, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар, барча фуқаролар тенг ҳуқуқли деб эълон қилинган бўлиб, унда инсон ҳуқуқлари ва эътиқод эркинлигини камситиш қатъий қораланган.
Ватанимизда яшовчи барча фуқаролар ушбу Қомусда белгилаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлардан кенг ва тўлиқ фойдаланмоқдалар.
Бош Қомусимиз нафақат халқчил тамойилларга, балки минг йиллар давомида ривожланиб келган миллий маънавиятимиз асосларига ҳам таянади. Зеро, ҳар бир миллат ўзининг руҳий-эътиқодий илдизларидан узилса, инқирозга учраши табиий.
Ҳуқуқ, эркинлик, аввало, инсонга Аллоҳ таоло томонидан берилган энг олий туҳфа. Инсон ҳаётини мазмунли ва чиройли ўтказиши учун қонун-қоидаларга бўйсуниши керак. Юртимизда яшаётган ҳар бир фуқаро Конституциямизда белгиланган барча қоидалар доирасида ҳаракат қилмоғи лозим.
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ ТЕРМИЗИЙ
✅Яқинларигизга улашинг
@mehrob_uz
❤ 174👍 58🕊 10🎉 7👏 6😍 4
Photo unavailableShow in Telegram
46. У: «Эй Иброҳим, сен менинг худоларимдан юз ўгирувчимисан?! Қасамки, агар тўхтамасанг, сени, албатта, тошбўрон қиламан! Мендан узоқ кет!» деди.
Яъни, «Эй Иброҳим, ҳали сен менинг худоларимдан юз ўгиряпсанми?! Уларга ибодатдан бош тортяпсанми?! Билиб қўй! Қасам ичиб айтаманки, агар уларни таҳқирлашдан тўхтамасанг, сени ўлим кутади, албатта, тошбўрон қиламан. Йўқол! Кўзимга кўринма! Мендан узоқ кет!» деди.
Бундай қаттиқ таҳдиддан кейин ҳам Иброҳим алайҳиссалом жаҳл қилмадилар. Босиқлик билан гапларида давом этдилар.
@mehrob_uz
❤ 169👍 53😢 30🕊 7👏 1
00:30
Video unavailableShow in Telegram
🗣️ “ЭРТАЛАБ ҚИЛИНГАН САДАҚА БАЛО-ОФАТНИ ҚАЙТАРАДИ”
✔️ Эзгу ишларни “MEHROB HIMMATI” билан бирга амалга оширинг!
Эҳсон қилиш учун: 💳 HUMO: 9860090105667720 JUMAYEV B UZCARD: 6262720196472800 JUMAYEV B "SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI Asia Alliance bank: Ҳ/р: 20212000505392419001 (МФО 01095) ИНН 207339666Хайрия қилиш учун устига босинг👇 Clic | Payme | Paynet ✅Яқинларингизга улашинг! 🌐 Instagram |🌐 Telegram
09_САДАҚА_БАЛОДАН_УЗОҚЛАШТИРАДИ!.mp44.68 MB
❤ 166👍 56👏 6🕊 4😍 4🔥 2
00:08
Video unavailableShow in Telegram
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
💐 Хайрли тонг! 💐
🕊Аллоҳ таоло юзимизни ёруғ;
🍀Қалбимизни кенг;
🕊Қадримизни баланд;
🍀Сўзимизни олий;
🕊Ҳаётда муваффақиятли;
🍀Охиратда саодатли;
🕊Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
🍀Қарзларимизга нажот;
🕊Ризқимизга кенглик;
🍀Кунимизга барака;
🕊Бизни билган ва билмаганларга истарали кўрсатиб,
🍀Дунёда муборак;
🕊Охиратда гуноҳлари мағфират қилинганлардан қилсин! Амиин!
🤲Кунингиз хайрли, барокатли ўтсин!
@mehrob_uz
1.30 MB
❤ 284👍 80🕊 17💯 11🎉 7😢 6
ПАЙҒАМБАРИМИЗ “ЯХШИ САВОЛ БЎЛДИ” ДЕДИЛАР
Аёллар илм эгаллашда эркаклардан ортда қолмаганлар. Бир куни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хузурларига бир саҳобия аёл келиб: “Эй Аллоҳ таолонинг Ҳабиби! Эркаклар амалда бизни ортда қолдирмоқдалар. Улар сиз билан урушга борадилар, жаноза намозини адо этадилар, беш вақт намозни масжидда ўқийдилар. Биз эса, уйдан ташқарига чиқмаймиз, болаларга тарбия берамиз, рўзғор ишлари билан банд бўламиз. Шу сабабли, эркаклар эришаётган яхши амалларни қила олмаяпмиз”, деди.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Савол берувчи яхши савол берди, – дедилар. Шундан сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Гап шундаки, кечалари фарзанди сабабли иссиқ ўрнидан турадиган аёлларга сарҳадларни душман ҳужумидан ҳимоя қилувчи чегарачиларга бериладиган ажр берилади. Уйида намоз ўқувчи аёлларга масжидда жамоат билан биринчи такбирга етишган кишига бериладиган ажр берилади”, дедилар.
@mehrob_uz
❤ 661👍 279😢 90🔥 30🤩 28👏 18🕊 10🎉 5😍 5
Photo unavailableShow in Telegram
Буюк тобеин Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ дедилар:
«Яхшилик икки нарсададир:
1) Аллоҳ буюрган нарсани қилиш;
2) Аллоҳ қайтарган нарсадан қайтиш».
✅Яқинларигизга улашинг
@mehrob_uz
❤ 391😢 91👍 55👏 29🔥 14💯 12🕊 10🤩 4
#саждаи_саҳв_масалалари
МАСБУҚ ВА ЛОҲИҚНИНГ САЖДАИ САҲВИ
МАСБУҚ КИШИ ИМОМ БИЛАН БИРГА САҲВ САЛОМИНИ БЕРМАЙДИ
Намознинг бир-икки ракъатига кечиккан киши масбуқ дейилади. Бундай киши ўз имомига саждаи саҳв қилишда эргашади, лекин саждадан олдин бериладиган саломда имомга эргашмайди. Саждадан кейин ташаҳҳуднинг ўзини ўқийди. Имом охирги саломни берганидан сўнг туриб, қолган ракъатларни мукаммал қилиб ўқиб олади. («Фатово Оламгирий», 1-ж, 90-б.)
МАСБУҚ ИМОМ БИЛАН БИРГА ИККИ ТОМОНГА САЛОМ БЕРГАНИДАН СЎНГ ЁДИГА КЕЛСА
Дейлик, масбуқ киши ўзининг масбуқлигини эсдан чиқариб, имом билан бирга икки томонга салом берди. Бировнинг ёдга солиши билан ўрнидан турди. Агар биров ёдига солиши биланоқ ўрнидан турса, намози бузилади. Бир оз ўтиргандан сўнг ёки ўзининг ёдига тушгани учун ўрнидан турган бўлса, намози дуруст ҳисобланади. Албатта, унга саждаи саҳв вожиб бўлади. («Фатово Оламгирий», 1-ж, 91-б.)
МАСБУҚНИНГ ЎЗИ ТАРК ҚИЛГАН РАКЪАТЛАРДА САҲВ ҚИЛИШИ
Масбуқ ўзи тарк қилган ракъатларни адо қилишда адашиб бирор вожибни ташлаб кетса, унга саждаи саҳв қилиш вожиб бўлади. («Раддул муҳтор», 2-ж, 82-6.)
МАСБУҚ ШОМ НАМОЗИДА ЕТОЛМАГАН ИККИ РАКЪАТ ОРАСИДА ҚАЪДА ҚИЛМАСА
Бир киши шом намозида имом билан бирга фақат бир ракъатни топди, икки ракъат қўлидан чиқди. Имом салом берганидан сўнг, қолган икки ракъатни адо қилишда уларнинг орасида қаъдага ўтирмаса, саждаи саҳв вожиб бўлмайди, намози дуруст ҳисобланади. Лекин орада қаъда қилиши яхшироқдир. («Кабирий», 440-б; «Сағирий», 240–241-б.)
МАСБУҚ ИМОМГА САЖДАИ САҲВДАН СЎНГ ИҚТИДО ҚИЛИШИ
Зиммасига саждаи саҳв вожиб бўлиб, саждаи саҳв қилганидан сўнг аттаҳиётни ўқиётган имомга иқтидо қилган масбуқнинг иқтидоси дуруст ҳисобланади. Намоз охирида унга саждаи саҳв қилиш вожиб бўлмайди. («Фатово Оламгирий», 1-ж, 128-б.)
ИМОМ САҲВ ҚИЛГАНИДАН СЎНГ МАСБУҚ УНГА ИҚТИДО ҚИЛИШИ
Бирор масбуқ имомга саҳв (саждайи саҳв вожиб бўладиган иш) қилганидан сўнг иқтидо қилса, у ҳам имомга эргашиб бирга саждаи саҳв қилади. («Фатово Оламгирий», 1-ж, 129-б; «Раддул муҳтор», 2-ж, 82-б.)
МАСБУҚ САЖДАИ САҲВНИНГ ИККИНЧИ САЖДАСИДА ШЕРИК БЎЛДИ
Имомга саждаи саҳв вожиб бўлиб, саждаи саҳв қилди. Имомнинг иккинчи саждасида келиб, унга иқтидо қилса, яъни иккинчи саждада имомга шерик бўлган масбуқнинг зиммасига аввалги сажданинг қазоси вожиб бўлмайди. («Фатово Оламгирий», 1-ж, 66-б.)
✅Яқинларигизга улашинг
@mehrob_uz
❤ 156👍 43🕊 8👏 4😢 1
00:40
Video unavailableShow in Telegram
Онанинг ўрни беқиёс
❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
✅Яқинларингизга улашинг!
👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
telegram 1. ONAM.mp46.95 MB
❤ 251👍 88😢 38🕊 12🔥 6👏 3🎉 2
Photo unavailableShow in Telegram
45. Эй отажон, албатта, мен сени Роҳман томонидан азоб тутишидан ва шайтонга дўст бўлиб қолишингдан қўрқаман», деган эди.
Ушбу тўрт ояти каримада «Пайғамбарлар отаси» лақабини олмиш зот, Аллоҳнинг улуғ Пайғамбари Иброҳим алайҳиссаломнинг оталарини Аллоҳнинг ибодатига чақиришлари баён қилинмоқда. Иброҳим алайҳиссалом оталарини тўғри йўлга даъват этишдан олдин, ота нотўғри йўлда эканини савол йўсинида баён қилдилар.
«Эй отажон, нима учун эшитмайдиган, кўрмайдиган ва сенга бирон фойда бермайдиган нарсага ибодат қиласан?»
Тўлиқ ўқинг
@mehrob_uz
❤ 181👍 54😢 30🕊 8👏 1😍 1
«Барча мазали нарсаларни тотиб кўрдим. Офиятдан кўра мазалироқ нарсани кўрмадим. Барча аччиқ нарсаларни ҳам тотиб кўрдим. Одамларга муҳтож бўлишдан кўра аччиқроқ нарсани кўрмадим. Темир ва ҳарсанг тошни кўтардим. Қарздан кўра оғирроқ нарсани кўрмадим».
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу
@mehrob_uz
❤ 319😢 208👍 100💯 38🎉 10🕊 5🔥 3👏 3
00:10
Video unavailableShow in Telegram
🌷Хайрли тонг🌷
УЙДАН ЧИҚАЁТГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Киши уйидан чиқаётганда «Бисмиллаҳи, таваккалту ъалаллооҳи, лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи» деса, ўша пайтда унга «Ҳидоят қилиндинг, кифоя қилиндинг ва сақландинг», дейилади. Шайтон ундан четланади. Бошқа бир шайтон унга: «Ҳидоят қилинган, кифоя қилинган ва сақланган одамга нима ҳам қила олардинг?» дейди».
«Сунан» эгалари ривоят қилишган.
Дуонинг маъноси: «Аллоҳнинг исми билан. Аллоҳга таваккул қилдим. Ҳол ва қувват фақат Аллоҳ биландир».
@mehrob_uz
AQPKaT29pSY_c8Nef0e5zPKGOBFU_Tw0jvjfoUS8s629eYDmylz5iyjzq_x_Qf_.mp41.52 MB
❤ 312👍 86🔥 21🕊 18🎉 7😍 5💯 1
