uz
Feedback
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Kanalga Telegram’da o‘tish

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Ko'proq ko'rsatish
2025 yil raqamlardasnowflakes fon
card fon
24 625
Obunachilar
-2524 soatlar
-1557 kunlar
-78630 kunlar
Postlar arxiv
00:12
Video unavailableShow in Telegram
#Бисмиллах Дуои саломлари ила тонгларга файз бахш этган ЯХШИЛАРИМ!      АССАЛОМУ АЛАЙКУМ !!! 🫶 ⛅️ Файзли Душанба тонги муборак бўлсин!!! Янги кун барчамиз учун хайрли, хуш дийдор ва хуш хабарларга бой бўлсин. 🌦 ХАЙРЛИ ТОНГ❄️
Hammasini ko'rsatish...
2.25 MB
3🥰 1
00:10
Video unavailableShow in Telegram
✨🌙 Х А Й Р Л И  Т У Н ✨ ✨🌙 Т И Л А Г И М 🤲      🌙 Орзулар саробидан ✨ Армоннинг гирдобидан 🌙 Севгининг азобидан ✨ Душманнинг кўзидан 🌙 Тухматнинг сўзидан ✨ Бевафонинг ўзидан 🌙 Омад тарк этишидан ✨ Бахт қўлдан кетишидан 🌙 Соғликни йўқотишдан ✨ Аллох ўзи асрасин. ✨🌙 ХАЙРЛИ ТУН КАЛБИ МУХАББАТГА ОШНО ҚАЛБЛАР ЯХШИ ДАМ ОЛИНГИЗЛАР АЛЛОХИМГА ОМОНАТСИЗЛАР АЗИЗЛАРИ...!!!
Hammasini ko'rsatish...
4.24 KB
4🥰 2
00:31
Video unavailableShow in Telegram
- Voyvooooy, namuncha semirib ketdiiiiz???! O'ziyam 10 mahal ovqatlanibsiz shekilli - a? Sizni ham ko’rib shunday deyishadimi❓ Agar siz ham tanani ovqat semirtiradi deb o'ylasangiz, adashasiz! Tanani stresslar semirtiradi. Demak, siz aslida 🍛 ovqatni emas, o'z hissiyotlaringizni yeb semirasiz. Bu endi siz hech qachon ozolmaysiz degani emas Bu muammo tezroq yechim toping 🔥 Tezroq kiramiz qizla👇 https://t.me/+LQds7Jfc_6kyNmIy
Hammasini ko'rsatish...
IMG_8433.MP42.71 MB
😍Hoziroq qo'shilish
👠Chiroyli qomatli bo'lish
🎁Bonus Sovg'ani olish
#Қарғалар_маҳкамаси 160-қисм “Узр! Мен шунча йил, мени ким олар экан деб яшадим. Эрга тегиб яна ўн йил эримнинг қайтишини кутгандан кўра. Яна шунча эр этмай кутганим маъқул. Келганда, чиқиш эшигини кўргандирсиз?”,-дегандим ғазабланиб, еридан турди. Синглиси чопиб олдига чиқди. Ака-сингл бирга уйдан чиқишди. Холамнинг қизи эса менга қараб келарди. “Менга қара! Сени аниқ бир кишинг бор-у? Шундай йигитга йўқ дединг-а? Уйланмаган йигит бўлса, уй- жойи аниқ. Қизлари бизни қўлимизда. Мазза қилиб яшар эдинг?” “Нималар деганингизни биласизми? Сиз у келинни одам ўрнида кўрмайсизларми? Бу қанақа тушунча? Ундан кейин мен нега ота-онаси учун уйланиб, ташлаб кетадиганга тегишим керак?” “Ҳой, ақлли қиз! Бизда ҳамма деярли шундай яшайди. Эри четда ишлайди. Хотини ота-онасининг хизматини қилади”,-деганда ўзимни тута олмадим. “Кейин нима бўлади биласизми? Сабр қилиб яшагани яшайди-да. Шайтон йўлдан ургани нималар қилмайди? Мен бир йилда нечта аёлнинг жиноятига гувоҳ бўламан хабарингиз борми? Баъзи нарсаларни кўз билиб туриб, қулоқ эшитмаслигига йўл қўйиб беряпмиз”,-деб гапирган эдим. “Сен ўзинг бирортага иккинчи хотин бўлиб яшаб юрмабсанми?”,-деганида кўзларим тўлди. Бизни бегонлар яраламас эди. Бизни ўзимизникилар юрагимизни оғритарди. Қишлоқа қайтишганида нима гаплар бўлишини тасаввур қиляпман. Бечора онам, опаларим ва акаларимга, бўлмаган гаплар боришининг шамоли бу савол. “Бу гапни ўйламай...” Гапимни тугатишга фурсат бўлмади чунки келин қайтиб кирди. Унинг юзига қараганимда, бир ифода ўқиш қийин бўлди. “Пастда..”,-деб ҳали келин гапини тугатмасдан эшик жиринглади. Холамнинг қизи, келин иккиси эшик олдида ким келди деб кутарди. Мен эса ҳеч нарсадан бехабар эшикни очдим. Бир аёл турарди қўлида оппоқ дастурхони билан. Мен ҳали аёлни кимлигини сўрашга улгурмай, калтош тоға ҳам кўринди эшикда. Икки бетим ловуллаганини кўрганингизда эди. Бироз аввалги Журъатбекка кекайиб гапирган қиз кетиб,бир пайтлар қайнонам бўлишини орзу қилганим аёл қаршисида уятчан тортинчоқ Зумрад келганди. Демак ҳаё ҳам ишқдан бир парча эканда? Йиллаб ўйладим, онаси мени билганида қабул қилар эдими,деб. Одатда пойтахдаги оилалар вилоятдан қиз олишмасди. Бошим ўз ўзидан эгилди. Кўзларига қарай олмадим. Калтош тоғага ҳали жаҳлим пасаймаган эди. Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
Hammasini ko'rsatish...
69👍 28🔥 10❤‍🔥 2🥰 1
#Қарғалар_маҳкамаси 159-қисм Худди келган меҳмонларни сенинг уйинга олиб киряпман-да, шикоят қилиб гапирасан, деб ичимда унга жаҳлим ва Юсуфга аламим билан ичкарига кирдим. Кетди-я ноинсоф. Мен ҳозир хўп десам? Кейинчи? Ахмоқ! Уйга кирганимда холамнинг қизи мени чеккага тортди. “Зумрад! У келган ким? Гаплашиб юрганинг бор эдими, жиян? Нега айтмадинг?”,-деб мени саволга тутди. “Йўқ опа, бошлиғим. Хужжат бергани келибди”,-деганимга қўлимга қаради. “Қани хужжат?” Оббо! Тергов қилган, имтиҳонда қийнаган одамларимнинг уволи тутдими? Бу нима сўроқ? Гулни унинг қўлига тутқазиб, ўзим ичкарига кирдим. Келинимиз акаси билан ўтирар эди. Холамнинг қизи келинини ёрдам баҳонасида чақирди. Журъатбек диваннинг бир учида мен эса бурчакдаги стулга ўтирдим. Икки лакатор қулоқ эса, сал нарироғда бизни кузатарди. “Кетдими бошлиғингиз?”,-деб овоз оҳанги ўзгариб сўради. “Кетди!” “Тўйдан кейин ишлашингизни истамайман. Кейин бу нима кийиниш? Сал аёл кишига ўхшаб кийинсангиз бўлмайдими?” Бинго! Омад шоу дастуридан менга чиққан латарейидаги рақамни қаранг. Эҳ, Юсуф-а? Ҳакки қушини қаердан ақлимга қўйиб кетдинг? Мана раунд бир ва илк тақиқ-ишламас эмишман. Икки-аёлга ўхшаб кийинар эмишман. Эгнимда кўк жинси ва енгил қора свиторим бор эди. “Яна?”,-деб унга аслида энсамни қотирган эдим, атрофга қаради. “Бу уй кимники? Ўзингизники бўлса, ижарага берамиз чунки сиз воҳада ота-онам билан яшайсиз”,-деганида менинг илҳом париларим кела бошлади, хабари йўқ. “Мен ота-онангиз билан яшаганда, сиз қаерда яшамоқчисиз?”,-деб ўзига саволни қайтрадим. “Мен ишлагани кетаманда қайтиб”,-деди дадил “Кореяга? Қанчада қайтасиз кейин?”,-деб энди шунчаки сўраётган эдим. “Келиб- кетиш осон эмас. Мана ўн йил деганда қайтдим. Уй-жой қилиш керак. Эртага болаларга ҳам бир нарсалар қилиш керак”,-деганди ўйланиб қолдим. Ишқимдан ўлиб бу одамга турмушга чиқсам яна умрим кутиш билан ўтар экан-да? Устига ота-онасига қараб , ишимдан воз кечиб шунчаки яшар эканман. “Мен ишламасам, ўзингиз таъминлаб турасизми?”,-деб сўрадим шунчаки менга жавоби қизиқ эди. “Ҳар ой рўзғорга пул жўнатаман. Онам ҳамма нарсага етказади. Сиз ҳам нима керак бўлса айтсангиз олиб беради”,-деган гапи сўнги томчи бўлди . Индмай ўрнимдан турдим. Келтирган гули ва ичида ширинлик деб тахмин қилган пакетини олиб унинг қўлига тутқаздим. Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
Hammasini ko'rsatish...
61👍 32🔥 11🥰 2😁 2👏 1
00:51
Video unavailableShow in Telegram
Қор ёғаётган оқшом шаҳарни кезсанг, Ўйласанг олисларда қолган кимнидир... ✍ Хуршид Даврон 🎤 Шоирнинг ўзи ўқиган
Hammasini ko'rsatish...
5.36 MB
4👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
Шундай одамларни ахтарингки, улар билан суҳбат қилмоқ яхши китоб ўқимоққа баробар бўлсин. Шундай китобларни ахтарингки, мутолааси файласуфлар суҳбатига тенг бўлсин. ✍️Френсис Бекон
Hammasini ko'rsatish...
🔥 7 3
#Қарғалар_маҳкамаси 158-қисм “Журъатбек”,-дедим. Ўйин қилма дегандек қаради. “Рост! Исми Журъатбек!”,-деганимда бу сафар у ўзини кулгидан зўрға тутди. “Оилам мажбур қиляпти”,-деб қўшиб қўйдим. Қаттиқ ютинди. “Қаердан чиқди бу?”,-деб қўлини белига қўйди. “Made in Korea” “Ҳазиллашма!”,-деб огоҳлантирди. “Рост! Кореяда яшаб келган экан”,-дедим очиқлик киритиб. Қошини чимириб бир муддат ўйланиб қолди. “Местный ола қарғадан қутилиб, энди корейс ҳаккаси келдими?”,-деганида ола қарғани тушиндим-да, бу ҳаккаси нима эди? “Нега ҳакка? Балки семурғдир. Ўлдим деганда янгидан тирилган қуш”,-деб ўзимча катта гапирдим. Ичкарига жўнатганим ким билади нима? “Корейсларнинг рамзи, яъни қуши- тумшуғи қора ҳакка”,-деганида энди етиб борди. “Фақат ҳакки шимолий Корея рамзи. Ва у сенга тўғри келмайди”,-деганида мени камситдими ёки ҳаккани била олмадим. “Нега эмиш?” “Чунки ҳакка- ўғри қушдир. У бошқа инларга кириб тухум ўғирлайди, итларнинг суягини олиб қочади. Ҳатто товуқларнинг жўжасини ҳам ўғирлайди. Сен эса, ўғриларни тергов қилувчисан. Сенга ҳам ҳайронман, бир қарса қотил қарғадан гул оласан бир қара ўғри ҳаккадан”,-деб кула бошлади. Бу эса асабимга тегарди. Ундан ўч оламан деб калака бўлдимми? “Ҳа энди, нима қилай? Одам деб ўйлаганим аввал юрагимни ўғирлаб, кейин орзуларимнинг қотили бўлди-ку? Буларида ҳеч бўлмаса биттадан сифати бор. Қалбимни ўғирласа, орзуларимга индамас. Орзуларимни ўлдирмоқчи бўлгани, юрагимга тегмас”,-деганимда юзи қизариб нигоҳларини мендан олиб қочди. “Дафтарни бер, уйда меҳмонларим кутяпти”,- дегандим боши билан йўқ деди. “Сени ҳозир вақтинг йўқ. Кейин орзуларинга бирров тегмаса, ишинга қайта олсанг, бирга қараб чиқамиз”,-деб жавоб берди. “У нима деганинг?” “Ҳаккалар ялтироқ нарсага ўч бўлади. Сенинг зийнатингни эса, фақат кўзи ўткир қуш кўра олади”,-деб машинасига ўтирди ва кетди. Мен эса қўлимдаги гул, ҳакки ҳақидаки маълумот ва деразадан мени кузатиб турган терговчи шпион қўшни билан қолгандим. Подезд эшига етганимда кутилган савол келди. “Зумрадхон! Шу меҳмонжонлардан айланай киносини сиздан илҳомланиб олишган-ов. Тинмай уйингизга меҳмон келади. Яна кунлаб ётиб қолишади”,-деди тиржайиб. “Бизда меҳмон шунчаки вақт ўтказиш учун эмас, ё дардига малҳам топиш учун ёки ташвишингизни енгиллаштириш учун келади, Зебо опа”,-деганимда бети ҳам қизармади. Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
Hammasini ko'rsatish...
49👍 21🔥 13👏 2
02:17
Video unavailableShow in Telegram
Ён қўшни жон қўшни...
Hammasini ko'rsatish...
6.23 MB
👍 10
00:11
Video unavailableShow in Telegram
❄️Болакайнинг қор билан илк танишуви😍
Hammasini ko'rsatish...
9.52 KB
🥰 3 2
#Қарғалар_маҳкамаси 157-қисм Бир қайтар дунё қонуни айтади-ки, “Яшатганингни яшатмагунигча, бу дунёдан кетмайсан!” Хўш, азизлар! Қасос еми иссиқ бўлса яхшими, ёки совуқ? Гарчи мендек узоқ йиллар қийналган биров учун алам ўчоғи доим ёниқ ва унда пишадиган таом албатта иссиқ. Фақат рўпарамда турган инсон учун бироз совиган бўлса, унда хотираси унга яхшигина иситиб беради. Бир ерда ўқиган эдим. Инсон кечирмайдиган инсонидан бир деганда воз кечади. Фақат кечирган одамини қийноқларга солиб, кейин уни ўзига яқинлаштиради. Мен қийноқнинг даражасини ўлчагунимча, келинимизнинг акаси менга қараб келди. “Салом! Зумрад яхшимисиз?” “Салом!”,-деб саломига алик олдим. “Исмим Журъатбек. Келиш сабабимни, синглим айтган бўлса керак. Булар сизга”,-деб гулдастасини менга узатди. Бунда кейин ким гулдан бошқа нарса олиб келса, шунга турмушга чиқишга онд ичдим. “Рахмат!”,-деб мажбур гулини олдим. Чунки ёндан қараб турган одамнинг кўришини истадим.Фақат мендаги омад калда бўлсайди, сочи чиқарди. Юсуф кўрсин деган нарсамни, Зебо опа телевизорда кино кўргандек, бизни томоша қилиб кўраётган эди. Шу аёл ҳам ўйласа керак, бу қиз ундан-бундан гул олиб, ҳеч қайсисига тегиб кетмади деб. Начора, Зебо опа! Бу фильм бир неча қисмли сизга ёқимли томошлар. менга эса омадлар. Биздан бир неча қадам олдинда турган холамнинг қизи ва келинга қараб,”Сизлар юқорига чиқаверинглар. Мен бошлиғимдан хужжатларимни олиб, ортингиздан чиқаман”,-дедим. Холамнинг қизи бир-икки бўйин чўзиб, ким экан деб қарамоқчи бўлди. Унгача эса “Бошлиқ ишда берса бўлмайдими хужжатини? Ишчисининг уйига келиб нима қилади?”,- деганди Журъатбек дўстимиз. Ва ўйинда илк ютқизадиган ўзи бўлишини тасдиқлаб қўйди. “Мен қотилларнинг изини қидираман. Шунда бизнинг ишда, иш -вақти деган нарса йўқ”,-деб жавоб бердим. Бир нарсалар деб ғўдирданиб қолди. Синглиси ва холамнинг қизи уни етаклаб уйга киришди. Фильмнинг иккинчи қисми бошланганди.Орага рекламасиз фақат бир томошабин билан давом этардик. Юсуф мени кўриб машинасидан тушди. “Ҳазиллашдинг деб ўйлаган эдим”,-деди. Юзидаги ифодани кўрганимда оҳ, ичим баттар бўл дерди. “Ҳаётим масаласида ҳазиллашмайман”,-деб гулга қараб табассум қилдим. “Ким экан бу кишим? Журъат қилиб сендек қизга совчи жўнатадиган?” Унинг гапларидан кулиб юбормаслик учун ўзимни тийиб юзимда жиддий ифода билан жавоб бердим. Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
Hammasini ko'rsatish...
55🔥 25👍 15
#Қарғалар_маҳкамаси Бонус! 156-қисм Столим устида бир плитка шоколад турарди. Устида “пористый молочный ”деб ёзилган эди. Менинг бунақа шоколад яхши кўришимни фақат бир киши биларди бу бинода ва шоколадни қўлимга олиб атрофга қарадим. У кўринмасди. Ёндаги ҳамкасбимдан Юсуфни кўриб кўрмаганини, сўрадим. Эрталаб келиб кейин адлияга кетгани айтди. Столим устида қолдирган нарсаси эса бу ердагиларга кўргазма деб қабул қилгим келди. 🐦‍⬛ “Йўл азоби, гўр азоби деб бекорга айтмаганда, жиян”,-деб холамнинг катта қизи ва келини келганди. Уларни вақтида кутиб олиш учун ишдан эрта чиқиб, уйга келдим. Қишлоғимдан яна бир парчлар келиб мени бу шаҳар машмашасидан ва жиноят оламидан сал бўлсада чалғитган бўлди. Икки меҳмоним бироз дамини олгунича мен ҳам уйдаги бир-икки ишимни ҳал қилиб олдим. Ёш келинчак бошқа вилоятдан келин бўлиб тушган эди. Холамнинг қизи бу келинчакни боласи бўлмаяпти деб шифокорга олиб келган экан. “Эри нега келмади?Бир ўзи даволанадими?,-деб сўраганимда “Эри соппа- соғ. Келинда киста бор деди ўзимизникилар шунга, пойтахтда яхшироқ текширади деб келавердик”,-деди холаваччам. Турмуш қурмай туриб ортиқча гапиришга ҳам тортинар экан киши. Аммо баъзида билиб гапириш кераклигини ҳам унитиб қўйганимни навбатдаги гапидан билдим. “Зумрад жиян ,бу касаллик баҳона. Биз ўзи, бошқа нарса учун келдик”,-деганида ишқилиб ўйлаган нарсам бўлмасинда деб турдим. “Келинимизни акаси Корейдан келди. Ҳали уйланмаган”,-деганди мақсадлари равшан бўлган бу икки меҳмонимга қараб “Бахтини топсин илоҳим. Лекин менга таклиф қилаётган бўлсангиз гапирмай қўяверинг”,-деб гапларини олдини олдим. “Унақа дема,ўлай сенга. Холамни мазаси йўқ. Бир сен қолдинг. Қўй холам ҳам тинчисин. Доим сени ўйлагани ўйлаган”,-деди ёлғондан кўзи ёшлангандек бўлиб. Буларнинг ҳаммасини опаларим ташкил қилмаган бўлса менинг исмим Зумрад эмас. Уларнинг гапига кўп ҳам эътибор қилмай ўзимни бошқа нарсаларга чалғитдим. Бирга овқатландик. Атрофимиздаги биноларнинг остидаги дўконларни айландик. Уйга қайтишда эса, Телефоним жиринглай бошлади. Юсуф бу пайтда нега қўнғироқ қилди экан деб ҳайрон қолдим. “Алло!” “Зумрад қаердасан?”,-деган саволни кутмаган эдим. “Уйдаман тинчликми?”,-деб сўраганимда ёнимдаги икки меҳмон қулоғи тўрт, кўзи саккиз бўлиб мени кузатарди. “Ҳайдар ака билан гаплашдим ва дафтарини олдим.Ичидаги нарсаларни бир кўрсанг..”,-деб гапи чала қолганди. Биз уй эшиги олдига етиб келгандик. Ва подезд олдида биров қўлида бир пакет ва гул кўтариб турарди. Ёнимдаги келин олдинга қараб юрганига қараганда, ҳақиқатдан уйимга совчи келганди. “Мен сенга кейинроқ қўнғироқ қиламан”,-деб гўшакни қўймоқчи бўлдим. Чунки бу иккала иш битирувчи билан очиқча гаплашадиган гапим бор эди. Фақат Юсуфнинг ”Мен келдим.Туш дафтарни ол!”,-деган гапи билан машинасинг ёнгинамизда тўхташи бир бўлди. Давоми бор. Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
Hammasini ko'rsatish...
46👍 23❤‍🔥 8🤔 7🔥 2
Photo unavailableShow in Telegram
Баъзи бир шундай инсонлар борки кимлардандир чўчиб яшашади... Худдики уларнинг олдида айби бордек... УНУТМА! Одамларнинг гапидан қўрқиб яшасанг ҳаётдаги мақсадингни йўқотиб қўясан. Мақсадинг бўлмаса сен деярли мавжуд эмассан. Одамларга гап учун арзимаган сабаб керак. Ким нима деса десин. Сен эса мақсадларинг сари дадил қадам ташла! Ҳаёт ўзингники!!
Hammasini ko'rsatish...
6👍 5
00:25
Video unavailableShow in Telegram
Хуршид Карим шеъри
Hammasini ko'rsatish...
7.47 MB
👍 5 2
#Қарғалар_маҳкамаси 155-қисм Кўнглим айнишни бошлаган эди. “Ҳа, Жуфтлик. Менимча хотин қўйиб юборган у ***дан кўра менинг олдимга кўпроқ ярашар эдингиз?”,-деб мени баттар ўзидан жиркантирди. Унинг қарашлари ва ҳатти- ҳаракатларига қараб бир неча сонияда бошқа нарса келди ақлимга.Бу бир синов! Зумрад ақлингни йиғ. Бу бир психологик тест деб тушун. У суперконтрактда ўқиган бўлсада, ҳозир сенга терговчиларнинг усулида руҳий босим ўтказиб у ҳақида қанча нарса билиб, билмаганимни текшириб кўрмоқчи. Шунинг учун ўзини шунақа тутаётган бўлиши мумкин. “Афсус юрак қулоқсиз бўларкан. Бир марта бошқасини деб урдими, қайтиб ўлсада ўзганинг илтифотини, гапини эшитмайди экан”,-деб аслида унга Юсуфга бир имкон берганимни билдирмоқчи бўлдим. Чунки ичкаридаги сотқин Юсуф билан яқинлигим ҳақида хабар берган бўлиши керак. Ҳамма шундай билсин деб қўлидан келганини қилаётганди Юсуф. Бу шунчаки мени текшириш учун келди. Гапларимдан кинояли кулди. “Сиз ҳали ҳаётингизда ҳақиқий эркакни учратмаганингиз учун юрагингизни карлар қаторига қўшиб қўяпсиз. Агар бир эркак бир аёлни истаса, унинг гапирмаган қалбини ҳам, қулоқсиз юрагини ҳам ўзига қарата олади”,-деб қўлини яна сочларимга қаратган эди, ўзимни олиб қочдим. Бу одамнинг қайта-қайта эркак сўзига урғу беришида бир маъно бўлиши керак. Ё бу бир ўйин, ёки-да биз аллақачон бир ўйин ичида юрибмиз. Махсус хизмат эшиги олдида тўхтаганида,ўзимни худди игна устида ўтиргандек ҳис эта бошлагандим. Бу очиқча бизнинг ишимиз устидан кулиш эди. Бу одам ўзини махсус хизмат текширганини билиб туриб, эшиги олдигача яна бир ходимини олиб келяётган эди. Атрофга қарадим биров йўқми, дея. Бўлмаса, нима фойда? Ҳамма ерда кузатув камералари бор эди. Ташқаридан қараганда оддий бир адвокат ва бир ходимдек кўринсакда, аслини бу бинодагилар ва ёнимда ўтирган киши жуда яхши биларди. Машинадан тушаман деганимда қўлимдан қаттиқ ушлаб олди. “У киберчиларинга айт.Телеграм каналимга спам ташлаб хейклашни бас қилсин”,-оғриган қўлимни тортганимда эса, “Эҳтиёт бўл, гўзалим”,-деб менга бир кўзини қисиб қўйди. Машинасидан тез тушиб, бино ичкарисига юра бошладим. Аксига олганидек ташқарига бошлиқнинг югурдаги хужжат кўтариб чиқиб қолди. Ҳатто эшикни менга ушлаб турди, мен ичкарига кирдим. Эрталабдан кайфиятим бузилиб бўлганди. Махсус турникетдан ўтиб ишлайдиган қаватга чиқдим. Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
Hammasini ko'rsatish...
45🔥 19👍 9🤔 3
#Қарғалар_маҳкамаси 154-қисм “Тегасанми?”,-деб овози паст чиқарди. “Бўлмасам-чи? Менинг ҳам оила қуришга ҳаққим бор ахир. Фарзандли бўлишга...”,-деб ҳали гапимни якунламаган эдим. “Тушунарли!”,-деб машинасини қайта ўт олдирди. Бу ҳаракати менга машинадан туш дегани бўлди. У билан хайрлашиб уйимга кирдим. Мени узун тун ва жуда кўп саволларнинг жавобини топиш кутарди. 🐦‍⬛️ Эрта тонгдан уйимдаги ишларни ҳал қилиб бироз китоб ўқишга ҳам вақт топган эдим. Бугун ишхонада ярим кун ишлашимни билиб кўп ҳам ўзимни шошилтирмай йўлга тушдим. Орада Людмилага қўнғироқ қилиб у билан аниқ бир учрашув вақти белгиладим. Катта йўлга чиқиб автобус бекатигача юрдим. Қиладиган ишларимнинг режасини тузиб кетар эканман, ёнимда бир машина тўхтади. Юрагим қўрқувдан тез ура бошлади. Чунки машина Фирдавсники эди. “Зумрадхон, кафедрагами?”,-деб мулойимлик билан сўради. Мажбур у томонга қарадим. “Ишга!”,- деган эдим “Юринг йўлим усти, ташлаб ўтаман”,-деган таклифни берди. “Йўқ, рахмат! Ўзим етиб оламан”,-деб юришда давом этдим. “Зумрадхон! Зумрадхон! Сизни иллоки, таҳдид билан ўтирғизишим керакми машинага?”,-деганида, йўлимда тўхтадим. “Нима хоҳлайсиз мендан? Ишни тўхтат дедингиз қўлимни ҳам урмаяпман”,-деб дўқ қилдим. “Сиздек гўзал қизга ярашадими бундай муомала. Ўтиринг шу ёпмоқчи бўлган ишингизни гаплашамиз”,-деди . “Ишга кеч қоляпман. Ва сиз менинг вақтимни оляпсиз”,-деб сўнги умид билан гапирдим. Зора имдамай кетса. “Сизнинг ишингиз, оилангиз жонидан муҳим эмас”,-деганда бақириб юбормаслик учун ўзимни куч билан тохтатдим. Кечаги Ҳайдар ака ва нечаларини шу зайилда қўрқитиб келдими булар, дея мажбур машинасига миндим. Кўзидаги маъно ва ҳар ҳаракатимни кузатиши мени ундан баттар жирканишга ундарди. Худди кечаги гаплар мийямда айлангандек бўлди. “Мана шундай, Зумрадхон!”,-деб машинасини ҳайдашда давом этди. “Нима истайсиз мендан? Бу қўрқитиб машинангизга миндиришингиз бир...” “Унақа эмас, гўзалим”,-деб қўлини сочларимга келтирган эди қўлингни торт деб жеркиб бердим. “Бунақа қўрслигингиз ҳар қандай эркакни баттар ўзига тортади, хабрингиз йўқ”,-деганида юзига қарадим. Сен ҳам эркакмисан демоқчи бўлдим фақат сабр қилиб, бошимга ортиқча ғавғони олмасликни танладим. “Мақсадингиз нима? Аралашма дедингиз шунга ҳаракат қиляпман”,-дедим қатъий кўринишга ҳаракат қилиб. “Эҳ, Зумрад! Зумрад! Сиз билан яхши жуфтлик бўлар эдик шу ўйинларингиз бўлмаса” “Жуфтлик?” Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
Hammasini ko'rsatish...
31👍 24🤔 21
#Қарғалар_маҳкамаси 153-қисм “Сотқин ҳақида бошқа тахминим бор. Мен бироз суриштиришим керак”,-деди. “Ким?” “Аввал ўзим амин бўлай кейин айтаман сенга”,-деб яна йўлида давом этарди. Мени йўлда ташлаб кет десам-да, кўнмай уйгача олиб келганди. “Ҳайдар ака билан яна гаплашамиз ҳали. У кўп нарса билади. Бизни биринчи марта кўриб тургани учун усти ёпиқ гапиргандек туюлди менга. Бугун тоғам билан гаплашиб уни кўндириб беришини сўрайман”,-деди ўйланиб. “Қирқдан зиёд гувоҳ бор деди. Уларнинг рўйхати бўлганида эди.Балким бирма-бир гаплашиб кўрар эдик” “Ҳайдар акага ўхшаган эски терговчилар, бизга ўхшаган компьютерда хужжат ёзиб сақламайди. Айниқса ўша пайтлар рапорт учун кундалик бир дафтари бўлган. Расмий хужжат эса ё котиби ёзаган ёки ўзи устида ўтириб бировга ёздирган. Нафақага чиққан қариндошларимдан биламан. Ҳеч бири ўзининг қоралама дафтарини ташлаб юбормаган”,-деб ўзига ишонч билан гапирди. “Агар сен айтгандек қоралама дафтари бўлса, ва бизга берса унда ишимиз анча енгиллашарди. Ўн уч йил оғизга осон. Лекин у йиллар ичида нималар унитилади. Ҳислар қоламайди. Инсонлар бошида Чаросга ачиниб гувоҳлик берган бўлса, кейинчалик бечора қизни унутган бўлиши ҳам мумкин”,-деб ўзимча тушкунликка тушдим. “Ўн уч йил эмас ўн уч аср ўтсада унутилмайдиган ҳислар бор”,-деганида унинг гапни бошқа ёққа бурганини сезиб қовоғимни уйгандим. “Қўрқув каби”,-деб жумласини тузатди. Индамадим. “Зумрад мен...” “Ишдан бошқа мавзуларга кирмаймиз деб сўз берган эдик”,-деб гапини бўлдим. Бошини эгди майли дегандек қимирлатиб индамай йўлини якунлади. “Эртага ишдан кейин бирор ерда ўтириб ишласак яхши бўлади”,-деди машинасини ўчириб. Уйим олдига етиб келган эдик. Қоронғу тушганди. Ташқарида унча киши йўқ эди. Зебо опанинг ойнасига қарадим.Чироғи ёниқ. “Эртага бўлмаса керак, чунки қишлоқдан меҳмонларим тушлик пайти келишади. Бир-икки кун улар билан овора бўламан”,-деб ростини айтдим. Бугун опам қўнғироқ қилиб холамнинг қизи ва келини пойтахтга бораётганини ва уйимнинг манзилини олишганини айтди. “Меҳмон ким?”,-деб қизиқиб сўради. “Совчилар”,-дедим нима жин уриб. Ҳазиллашгим келганди. Юзининг ранги ўзгарди. Ўзимни кулишдан зўрға тийиб турдим. Зебо опанинг айтганидек қари қиз бўлсамда, худди Юсуфдан бошқа вариант йўқдек ҳис этгим келмади. Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
Hammasini ko'rsatish...
55🔥 14👍 12🤔 1
Photo unavailableShow in Telegram
ЯНГИ ХИКОЯ КУН ДАВОМИДА ҚАРГАЛАР МАХКАМАСИ МУАЛЛИФ - СУЛХИДА ДАВРОН
Hammasini ko'rsatish...
🔥 5👍 2
00:09
Video unavailableShow in Telegram
🎊РАЖАБ ОЙИ МУБОРАК БЎЛСИН!🎊 🌸❄️ РАЖАБ ойида Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! 🤲 «Аллоҳим! Ражаб ва шаъбон ойларида бизга барака бергин ва Рамазон ойига етказгин». 🤲
Hammasini ko'rsatish...
1.51 MB
8
00:18
Video unavailableShow in Telegram
Ассалому Алайкум! Дилга яқин инсонларим❄️ ❄️ Якшанба кунингиз хайрли ва файзли бўлсин!! ❄️Умрингизнинг яна бир қайтарилмас тонги муборак ва хайрли булсин!  ❄️Аллоҳим Хар бир қилаётган хайрли ишингиздан, босган хар бир қадамингиздан рози бўлсин. ❄️Топганингиз халол бойлик, қилган ибодатларингиз ажру савобларга тўла бўлсин!🤲
Hammasini ko'rsatish...
5.38 MB
4🥰 1🕊 1