uz
Feedback
davletovuz

davletovuz

Kanalga Telegram’da o‘tish

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot

Ko'proq ko'rsatish
2025 yil raqamlardasnowflakes fon
card fon
79 283
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
+627 kunlar
-11930 kunlar
Postlar arxiv
Photo unavailableShow in Telegram
2026 йилдан мажбурий суғурта тизимида жиддий ўзгаришлар бўлади Йўлларда содир бўладиган энг оддий тўқнашув ҳам яхшигина харажат дегани. Масалан, бампер бўяшнинг ўзи ўртача 500 минг сўмдан бошланади. Аввалги 14 млн сўмлик максимал товон эса кўпинча таъмирлаш харажатларини қоплашга етмасди. 2026 йил 1 январдан бошлаб ОСАГО бўйича тўлов лимити 80 млн сўмга кўтарилиши ҳайдовчилар учун молиявий ҳимояни сезиларли даражада оширади. Имкон суғурта OTP Group мутахассисларининг қайд этишича, янги лимитлар суғурта компанияларига зарарларни тўлиқроқ қоплаш имконини беради. Автотранспортни мажбурий суғурталаш (ОСАГО) илгари асосан қонун талабини бажариш воситаси бўлган. Энди эса у ҳайдовчиларга ҳақиқий молиявий ҳимоя механизми сифатида хизмат қилади. Полис нархи ҳам янгиланади: вилоятларда тахминан 160 минг сўм, Тошкентда 192 минг сўм атрофида бўлади. ОСАГО мажбурий суғурта сифатида реалроқ ҳимоя воситасига айланаётгани кўриниб турибди. Шу билан бирга, Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан олиб борилган модернизация жараёнлари тизимни шаффоф ва тартибли қилишга хизмат қилиши кутилмоқда. Реклама
Hammasini ko'rsatish...
Саида Мирзиёева Татаристон раиси Рустам Минниханов билан учрашиб, иқтисодий ва гуманитар ҳамкорликни муҳокама қилди Администрация раҳбари таъкидлашича, Ўзбекистонда энг йирик татар диаспораси яшайди, Татаристон олийгоҳларида эса минглаб ўзбекистонлик талабалар таҳсил олмоқда. Қозон Кремлида «Оламлар орасидаги нур» кўргазмаси очилиб, «Янги Қуддус» ва Савицкий музейи коллекцияларидан рус авангард усталарининг 70 та асари намойиш этилди. Шунингдек, Галиасқар Камал театрида Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри ва «Richter Trio» иштирокида Sands of Time концерти бўлиб ўтди. Дастур Берлин, Тошкент, Лондон, Париж ва Токиодан кейин Қозонда ҳам тақдим этилди. Саида Мирзиёеванинг Татаристонга ташрифи қуйидаги йўналишларда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди: - Иқтисодий ҳамкорлик: янги лойиҳалар ва ривожланиш нуқталари муҳокама қилинди. - Гуманитар ва таълим алоқалари: халқлар ўртасидаги яқинлик ва ёшлар орқали мулоқот чуқурлашмоқда. - Маданий ҳамкорлик: кўргазма ва концерт орқали икки ҳудуд ўртасидаги маданий алмашинув янги мазмун касб этди.
Hammasini ko'rsatish...
IMG_0879.MP416.49 MB
IMG_0923.MP419.30 MB
00:12
Video unavailableShow in Telegram
“Менга таклиф керак, муаммо керак”
Hammasini ko'rsatish...
IMG_0865.MP43.65 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Улуғбек Мавлонович Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди. У 2024 йил 19 декабрда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган эди.
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистон ва Афғонистонни боғлаб турувчи Термиз—Ҳайратон кўприги орқали фуқароларни ўтказиш пунктлари қайта иш бошлади. Энди йўловчилар икки давлат орасида тўғридан-тўғри ҳаракатланиши мумкин. Шу билан бирга, виза талаби ўз кучида қолади. Маълумки, 2021 йилда фуқаролар ҳаракати чекланган эди. Эндиликда бу чекловлар бекор қилинди ва йўл яна очилди.
Hammasini ko'rsatish...
⭐️SQB Хивада тайёр меҳмонхона ва савдо мажмуасини сотувга чиқарди “ARDA KHIVA” бу — туризмнинг марказий нуқтасида жойлашган, тўлиқ ишлашга тайёр, меҳмонхона ва савдо мажмуасини бирлаштирган замонавий туристик комплекс. Мажмуа инфратузилмаси:
• Меҳмонхона – 39 хона, 90 ўрин (шу жумладан VIP хона) – 6 290 м² • “Бухоро" миллий таомлари ресторани – 1 002,04 м² • “Самарқанд” миллий таомлари ресторани – 576,77 м² • Кинозал (кинотеатр) – 959,57 м² • Тўйхона – 506,54 м² • Кафе – 521,07 м² • Овқатланиш шохобчалари – 551,20 м² ва 84,5 м² • Бассейн ва фин сауна – 903,43 м² • Тилла буюмлар дўкони – 925,27 м² • Савдо дўконлари – 6 та, майдони 45,6 м² дан 86,6 м² гача
Афзалликлари:
• Тайёр бизнес – қўшимча сармоя ва вақт талаб қилинмайди, иш бошланиши биланоқ даромад олиш имконияти мавжуд. • Барча объектлар замонавий мебел, техника ва коммуникациялар билан тўлиқ жиҳозланган. • Ресторан, кафе ва савдо объектлари ишлашга тайёр ҳолатда. • Хива – йил давомида юқори туристик оқимга эга шаҳар • Ҳужжатлар тўлиқ расмийлаштирилган, инфратузилма тўлиқ шаклланган.
“ARDA KHIVA” бу – барқарор даромад келтирадиган тайёр бизнес. Манзил: Хоразм вилояти Хива шаҳри — “ARDA KHIVA” туристик мажмуаси ҳудуди, ЮНЕСКО мероси рўйхатидаги шаҳар марказида. 📞 +998555185080 👉Батафсил Реклама
Hammasini ko'rsatish...
01:04
Video unavailableShow in Telegram
Changan янги йил арафасида акция бошлади 1 декабрдан 31 декабргача Changan брендининг CS55 PLUS, UNI-K, UNI-V вa UNI-T каби янги автомобилларини харид қилган мижозлар қимматбаҳо совринлар ўйини иштирокчисига айланади. Бош соврин — "Аll Inclusive" дастури доирасида Дубайга икки кишилик, 7 кунлик унутилмас саёҳат! Лекин бу ҳали ҳаммаси эмас! Компания Янги йилни янада ёрқин ва эсда қоларли қиладиган 9та қўшимча совғаларни ҳам тайёрлаб қўйган. Иштирок этиш учун шартлари оддий. Changan автомобилини харид қилганингизда, лотерея чиптасини оласиз, бу автоматик равишда сизни танлов иштирокчисига айлантиради. ☎️ Батафсил маълумот учун: +998712088855 🌍 Расмий сайт: changan.uz 📍Changan расмий дилерларининг манзиллари Реклама
Hammasini ko'rsatish...
IMG_5796.MOV48.74 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Хитой томонидан фазога учирилиши режалаштирилаётган гиперспектрал сунъий йўлдошга 2028 йил Самарқандда ўтказиладиган Халқаро астронавтика конгрессини рамзий ифодалаш мақсадида “Samarqand-2028” номи берилади — Ўзкосмос
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Шунча саъй-ҳаракатларга қарамай, даромад солиғи тўлайдиган жисмоний шахслар сони ўсмаётгани ҳозирги ёндашувнинг самара бермаётганлигини кўрсатади. Бир йил ичида уларнинг сони бор-йўғи 27 мингтага кўпайган, холос. Бунинг ичида қатъий белгиланган даромад солиғи тўлайдиган ЯТТлар ҳам бор. Бу, ўз навбатида, яратилган (минглаб, миллионлаб) янги иш ўринларига, солиқ сиёсати ва маъмурчилигига саволлар туғдиради.
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
InfinBANK янги “Маҳаллий” корпоратив тарифини жорий этди Ушбу тариф корпоратив молиявий операциялардаги харажатларни оптималлаштириш ва самарадорликни ошириш учун мўлжалланган. Асосий афзалликлари: ➖ Ойлик 1 миллиард сўмгача бўлган барча тўловлар бепул амалга оширилади. ➖ Корпоратив картани тўлдиришда атиги 0,3% комиссия белгиланади. ➖ Нақд пул ечиб олишда пасайтирилган 0,5% комиссия таклиф этилади. “Маҳаллий” тарифи корхоналарнинг харажатларини камайтириб, барқарор ўсишини таъминлайди. Батафсил маълумот +998 71 202 50 80 Реклама
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Шавкат Мирзиёеа Жиззахга “Afrosiyob”да йўл олибди.
Hammasini ko'rsatish...
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташриф буюради ва халқ депутатлари Жиззах вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этади.
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Президент ҳузурида: ➖Иссиқхоналар, қурилиш майдонлари, автотранспорт воситалари ва ноқонуний фаолият юритувчи объектлар юзасидан текширувлар, шаҳар бўйлаб кўчаларни намлаш, ариқларни тозалаш, фаввораларни ишга тушириш каби экологияни барқарорлаштириш тадбирлари нафақат пойтахтда, балки ҳудудларда ҳам тизимли давом эттириш кераклиги топширилди; ➖Қиш мавсумида энергия ресурслари аҳолига узлуксиз етказиб берилиши шартлиги кўрсатиб ўтилди. ➖Биноларнинг ташқи деворларида кучли ёнувчан материалларни қўллаш тақиқланади.
Hammasini ko'rsatish...
01:03
Video unavailableShow in Telegram
Африкадаги йирик стоматология тармоғи асосчиси Тошкентга қайтиб, Hamroh кўмагида ўз бизнесини йўлга қўйди Замбияда 18 йил давомида энг йирик стоматология тармоқларидан бирини барпо этган Феруза Ниязова ватанга қайтиб, Тошкентда Dentora Global Dental Care клиникасини очди. Мутахассис 40 дан ортиқ давлатда орттирган амалиёт ва бошқарув тажрибасини энди маҳаллий тиббий хизматга жорий қилади. Унинг қайтишига мамлакатда аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш бўйича ислоҳотлар туртки берди. Клиникани очишда Hamroh компанияси ҳал қилувчи роль ўйнаб, ҳужжатлар, юридик ва молиявий масалалар ҳамда бизнесни ишга тушириш бўйича тўлиқ акселерация ва менторлик кўмаги кўрсатди. Президент қарори билан ташкил этилган мазкур лойиҳа бугунгача 10 мингдан ортиқ аёлларнинг лойиҳаларини амалга оширишда ёрдам берган.
Hammasini ko'rsatish...
HAMROH UZ-copy(2).mp428.75 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Ер ва мол-мулк солиғидан қарздорларга ҳам электр учун тўловлар чекланади Келаси йил 1 январдан бошлаб Наманган вилоятида жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк ва (ёки) ер солиғи бўйича умумий суммаси бир миллион сўмдан ошган солиқ қарздорлигини ундиришда электр энергиясининг биллинг тизими механизмидан фойдаланиш жорий этилади. 2026 йил 1 октябрга қадар эксперимент натижалари асосида уни бошқа ҳудудларда жорий этиш бўйича таклифлар ҳукуматга киритилади.
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
🏦 Universalbank янги «Ishonch» микроқарзини йўлга қўймоқда - қулай шартлар билан қулай ечим! - Мақсадсиз 50 миллион сўмгача - Муддат 36 ойгача. + 1 ойгача имтиёзли давр. - Ставка атиги йиллик 31%* - Минимал ҳужжатлар, тезкор расмийлаштириш Кредит расмий даромадга эга бўлган 18 ёшдан ошган Ўзбекистон резидентларига тақдим этилади. Расмийлаштириш учун паспорт ва иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома керак. «Ishonch» - бу сизнинг молиявий қарорларингиз учун мослашувчан шартлар, шаффофлик ва қулайликдир. Батафсил: 1355 Сайт: universalbank.uz Telegram: Universalbank Реклама
Hammasini ko'rsatish...
Ўзгидрометнинг маълум қилишича, мамлакатнинг барча ҳудудларида 3–10 декабрь кунлари ҳаво асосан ўзгарувчан бўлади, қисман юмшоқ об-ҳаво сақланади. Кунларнинг кўп қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат айрим вилоятларда 4–5 ва 9–10 декабрь кунлари қисқа муддатли ёмғир (тоғли ҳудудларда ёмғир-қор) кузатилиши мумкин. Ҳарорат республика бўйлаб кечалари асосан 0° атрофида совуқ-илиқ оралиғида, кундузи 6–15° илиқ, жанубий ҳудудларда эса янада баландроқ бўлиши кутилмоқда.
Hammasini ko'rsatish...
01:14
Video unavailableShow in Telegram
Leapmotor, GAC AION ва AITO автомобилларининг Ўзбекистондаги расмий дистрибютори Сергелида янги флагман автосалонини очди 28 ноябрь куни Сергели тумани Ҳалқа автомобил йўлида Evolution Motors’нинг янги флагман автосалони ўз эшикларини очди. Evolution Motors — Ўзбекистонда Leapmotor, GAC AION ва AITO брендининг расмий дистрибютори бўлиб, электромобиллар ва гибрид технологияларига ихтисослашган машиналарни ўзбекистонлик мижозларга расмий кафолат асосида етказиб беради. Янги автосалонда компания томонидан расман олиб кириладиган брендларнинг барча асосий моделлари бўлади. Мижозлар бу ерда исталган модел тест-драйв ўтказиши ва ўзларига ёққан машинани ўша куннинг ўзида «ҳисоб-маълумотнома»си орқали тезкор расмийлаштириб олиши мумкин бўлади. Янги автосалон очилиши муносабати билан мижозлар учун бир қатор қулай таклифлар тақдим этилмоқда. Жумладан: • AITO ва GAC AION электромобилларига фоизсиз муддатли тўлов • бошланғич тўлов эвазига 12 ёки 24 ойга бўлиб тўлаш • Ҳеч қандай қўшимча тўловларсиз, нарх ўзгармаган ҳолда расмийлаштириш имконияти Evolution Motors Сергели автосалони манзили: Локация Реклама
Hammasini ko'rsatish...
1129(2).mp4107.73 MB
Халқаро конгресс марказида ўтказилган сунъий интеллектга бағишланган форумда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган энг асосий ташаббуслардан бири "5 миллион сунъий интеллект етакчилари" лойиҳаси бўлди. Ушбу кенг кўламли дастур доирасида: 2030 йилга қадар 4,75 миллион ўқувчи ва талаба сунъий интеллект бўйича ўқитилади. 150 минг ўқитувчи ушбу йўналишда тайёрланади. Сунъий интеллект мактаб, касб-ҳунар ва олий таълим тизимларига тўлиқ интеграция қилинади. Таълим соҳасидаги бошқа муҳим режалар ҳам белгиланди: Янги Ўзбекистон университети ва Халифа университети (БАА) ҳамкорлигида икки дипломлик магистратура дастури жорий этилади. Шунингдек, соҳанинг технологик инфратузилмасини мустаҳкамлаш мақсадида "Nvidia" билан суперкомпьютер кластери ишга туширилиши ва АҚШда Миллий трансфер офиси очилиши ҳам кўзда тутилган.
Hammasini ko'rsatish...
“Uzbekistan Airways” Airbus концернининг фавқулодда кўрсатмасига мувофиқ Airbus A320 ва Airbus A321 ceo ҳамда neo туркумидаги бутун паркда парвозни бошқариш тизими дастурий таъминоти модификация қилинганини билдирди. Европа авиация хавфсизлиги агентлиги 2025 йил 28 ноябрда қуёш радиациясининг кучайиши натижасида аппарат таъминотида юзага келиши мумкин бўлган заифликларни олдини олиш мақсадида электрон учишни бошқариш комплекси дастурий таъминот версиясини алмаштириш талабини киритган эди. Компания расмий хабарида айтилишича, кўрсатмадан сўнг мутахассислар бир соат ичида режа ишлаб чиқди ва модификация авиакомпания эксплуатация қилаётган барча A320/321 ceo/neo самолётларида бажарилди. Барча ҳаво кемаларида дастурий таъминот янгиланиш жараёнининг тўлиқ якунланиши Тошкент вақти билан соат 23:00 га қадар кутилмоқда.
Hammasini ko'rsatish...