Huquqiy axborot
Kanalga Telegram’da o‘tish
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал. ▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin ▪️|Рус тилида — @pravoinf ▪️|Инглиз тилида — @leginf ▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Ko'proq ko'rsatish2025 yil raqamlarda

333 186
Obunachilar
+48824 soatlar
-4017 kunlar
+1 19730 kunlar
Postlar arxiv
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ ҚҚСдан тушган тушумларнинг бир қисми маҳаллий бюджетларга ўтказилади“Маҳаллий бюджетлар ва бюджет ташкилотларининг молиявий барқарорлигини ошириш, бюджет интизомини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–387-сон, 26.12.2025 й.) қабул қилинди. 🔰 Қарорга кўра, 2026 йил 1 январдан: 🔹 ҚҚСдан тушган тушумлардан Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетига 5 фоиз ва қолган ҳудудлар маҳаллий бюджетларига 20 фоиз ўтказилади; 🔹 маҳаллий бюджетларга келиб тушадиган ҚҚС, фойда солиғи ва бензин, дизель ёқилғиси ва газни якуний истеъмолчига реализация қилишда тўланадиган акциз солиғи, давлат божи, жарима ва йиғимлар ҳисобидан тушадиган даромадлардан туман (шаҳар)лар бюджетларига ажратмалар меъёрлари белгиланади; 🔹 Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларига алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун ҳамда умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимларнинг чекланган ставкаларини 20 фоизгача ошириш ваколати берилади ҳамда мазкур йиғимлардан тушган тушумлар тўлиқ миқдорда туман (шаҳар)лар бюджетларига йўналтирилади; 🔹 қуйидаги тушумлар маҳаллий бюджетларга ўтказилади ва қўшимча манба сифатида фойдаланилади: ➖ қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни тўғридан-тўғри ижарага беришдан Давлат бюджетига ўтказилиши белгиланган маблағлар тегишли туман (шаҳар)лар бюджетларига йўналтирилади; ➖ деҳқон бозорлари, ихтисослаштирилган ва буюм бозорларидан республика бюджетига тушган солиқлар ушбу соҳадаги ҳамда маҳаллаларда инфратузилмани яхшилаш учун мазкур бозорлар жойлашган туман (шаҳар)лар бюджетларига ўтказилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчмликдаги_янгиликлар
❗️ “Давлат таъминотидаги оила” тоифасига киритилган оилаларга ижтимоий ёрдам пакети жорий этилади📑 Фармонга кўра, 2026 йил 1 февралдан “Давлат таъминотидаги оила” тоифасига киритилган оилалар учун қуйидагиларни ўз ичига олган ижтимоий ёрдам пакети жорий этилади: 🔸 ушбу оилалар хонадонига қуввати 7-10 кВтлик қуёш панелларини ўрнатиш учун БҲМнинг 100 бараваригача субсидия ажратилади; 🔸 ушбу оилаларга Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида тижорат банклари орқали 4 йилгача БҲМнинг 75 бараваригача қуйидаги мақсад ва шартларда кредит ажратилади: ➖ кредит оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоларининг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ёки кенгайтириш, шу жумладан, чорва моллари, парранда, қуён, балиқ ва асалари уяси, кўчма дўконлар, мотороллер, скутер ва бошқа асосий воситаларни сотиб олиш ёки иссиқхона қуриш учун ажратилади; ➖ кредит 1 йиллик имтиёзли давр билан “давлат таъминотидаги оила” тоифасидаги оила аъзосининг ижтимоий картасига ўтказилади; ➖ кредит фоиз ставкаси Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасидаги фоиз ставкасида ҳисобланади ва фоиз тўловлари Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармасига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан тижорат банкларига қоплаб борилади. ✅ Оилаларни Ижтимоий реестрга киритиш, тоифаларини белгилаш ва ундан чиқаришга доир низоларни тезкорликда ҳал этиш мақсадида 2026 йил 1 февралдан туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузурида апелляция кенгаши ташкил этилади. Бунда: ▫️ апелляция кенгаши ўз фаолиятини давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва мансабдор шахслардан мустақил амалга оширади; ▫️ апелляция кенгаши оилаларни Ижтимоий реестрга киритиш бўйича далолатнома ва хулосаларни қисман ёки тўлиқ бекор қилиш ёхуд уларга ўзгартириш киритиш бўйича “маҳалла еттилиги”га мажбурият юклаш ҳақида қарорлар қабул қилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўлаш тартиби🔰 Фармонга кўра, Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўлашнинг қуйидаги тартиби жорий этилади: 🔹 “давлат таъминотидаги оила” тоифасидаги оилаларга ижтимоий хизмат ва ёрдамлар, шу жумладан, болалар нафақаси ва моддий ёрдам улар мазкур тоифада бўлган даврида оила аъзоларининг бандлик ҳолатидан қатъи назар ва қўшимча мурожаат талаб этмаган ҳолда кўрсатиб борилади. ▫️ Бунда оиланинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати оила Ижтимоий реестрга киритилгандан 12 ойдан сўнг қайта баҳоланади, бундан оиланинг ҳолати вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари орқали ўрганилиши мустасно; 🔹 “камбағал оила” тоифасига киритилган оилаларга: ▫️ болалар нафақаси ёки моддий ёрдам улар тайинланган вақтдан эътиборан 6 ой давомида оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоларининг расмий бандлигини таъминлаш шарти билан тайинланади; ▫️ меҳнатга лаёқатли оила аъзоларининг расмий бандлиги таъминланганда болалар нафақаси ёхуд моддий ёрдам қўшимча мурожаат талаб қилмаган ҳолда узлуксиз тўлаб борилади; ▫️ оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоларининг расмий бандлигини таъминлаш шарти бажарилмаганда болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўлаш тўхтатилади. ▫️ Бунда оила болалар нафақаси ва моддий ёрдам олиш учун қайта мурожаат қилганда “камбағал оила” тоифасига киритилгани учун оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоларининг бандлигини истисно этувчи қоида 6 ой давомида қўлланмайди; 🔹 “камбағаллик чегарасидаги оила” тоифасига киритилган оилаларга: ▫️ болалар нафақаси ёки моддий ёрдам оилалар мазкур тоифага киритилган вақтдан эътиборан 6 ой давомида тўланади; ▫️ оила аъзоларининг ҳар бирига тўғри келадиган жами ўртача ойлик даромад минимал истеъмол харажатларининг 1 бараваридан 1,25 бараваригача бўлганда, уларга тўланадиган болалар нафақаси ёки моддий ёрдамнинг миқдори ушбу нафақа ёки моддий ёрдамнинг 75 фоизини ташкил этади; ▫️ оила аъзоларининг ҳар бирига тўғри келадиган жами ўртача ойлик даромад минимал истеъмол харажатларининг 1,25 бараваридан 1,5 бараваригача бўлганда эса тегишли нафақа ёки моддий ёрдамнинг 50 фоизини ташкил этади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчмликдаги_янгиликлар
❗️ Ягона Ижтимоий реестр юритилади“Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларига давлат ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларини тақдим этиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–258-сон, 26.12.2025 й.) қабул қилинди. 🔰 Фармонга кўра, 2026 йил 1 февралдан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ва Камбағал оилалар реестри негизида ягона Ижтимоий реестр юритилади. ✅ Ижтимоий реестр – “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизимида юритилиб, давлат ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари тақдим этиладиган оилалар (шахслар)ни аниқлаш ва уларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини баҳолаш вазифаларини бажаради. 📋 Ижтимоий реестрда оилалар ижтимоий-иқтисодий ҳолатидан келиб чиқиб, “давлат таъминотидаги оила”, “камбағал оила” ва “камбағаллик чегарасидаги оила” тоифаларига ажратилади. 📑 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг тоифаларини белгилашнинг қуйидаги тартиб жорий этилади: 🔹 оила аъзолари меҳнатга лаёқатсиз ёки меҳнат қилиш имконияти чекланган ва уларнинг ҳар бирига тўғри келадиган жами ўртача ойлик даромади минимал истеъмол харажатларидан кам бўлган белгиланган оилалар “давлат таъминотидаги оила” тоифасига киритилади; 🔹 оила аъзолари меҳнатга лаёқатли ёки меҳнат қилиш имкониятига эга бўлган ва уларнинг ҳар бирига тўғри келадиган жами ўртача ойлик даромади минимал истеъмол харажатларидан кам бўлган оилалар “камбағал оила” тоифасига киритилади; 🔹 оила аъзоларининг ҳар бирига тўғри келадиган жами ўртача ойлик даромади минимал истеъмол харажатларининг 1 бараваридан 1,5 бараваригача бўлган қуйидаги оилалар “камбағаллик чегарасидаги оила” тоифасига киритилади: ▫️ “давлат таъминотидаги оила” ёки “камбағал оила” тоифаларидан чиқарилган оилалар; ▫️ “маҳалла еттилиги”нинг тавсияси асосида Фармонда белгиланган оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оила деб топилган оилалар. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Photo unavailableShow in Telegram
#2026_йил_1_январдан
💰 Қонунчиликка кўра, умумий ўрта таълим ташкилотларининг директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан директор ва унинг ўринбосарларига фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари (KPI) натижасига кўра базавий тариф ставкаларига нисбатан тегишлича 20 ва 10 фоиз миқдорида ҳар ойлик устамалар белгиланади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Ер усти сувларидан фойдаланишда сувдан махсус фойдаланиш учун рухсатнома неча йил муддатга берилади?Anonymous voting
- 3 йил
- 5 йил
- 7 йил
- 10 йил
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Тадбиркорларга солиқ муносабатларида енгилликлар бериладиҚонун (ЎРҚ–1108-сон, 25.12.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиди. 🔰 Киритилган кўшимчаларга кўра, қуйидаги ҳолатда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юритишни бошлаш мумкин эмаслиги, бошланган иш эса тугатилиши лозимлиги белгиланди: 🔹 агар солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан охирги 3 ой ичида солиқ ҳисоботлари ўз вақтида тақдим этилган ва кейинги ҳисобот даври учун солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатининг кечиктирилиши 5 иш кунидан ошмаган бўлса . ⏳ Шунингдек, Иқтисодий процессуал кодексдаги ҳуқуқий таъсир чоралари жумласига “ҚҚСни тўловчи сифатида махсус рўйхатга олиш ҳисобига қўйилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини 30 кундан ортиқ бўлган муддатга тўхтатиб туриш киритилди. 📝 Бундан ташқари, солиқ қарзи мавжуд бўлган юридик шахслар ва ЯТТлар солиқ органига солиқ қарзини ўз дебитори ҳисобидан ундиришни сўраб мурожаат қилишга ҳақли. 📑 Мурожаатга ўзаро тасдиқланган ёки бир томонлама имзоланган ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномаси илова қилиниши лозим. 💸 Фойда солиғи бўйича солиқ имтиёзлари Президент қарорлари билан, фақат амортизация қилинадиган асосий воситаларни тезлаштирилган амортизация қилиш ҳуқуқини бериш тарзида, 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берилиши кўзда тутилди. 📁 Солиқ тўловчининг дебитори билдириш хати олинган кундан эътиборан 10 иш кунида ўзаро ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномасини имзолаши (тасдиқлаши) ёки солиштирма далолатномада кўрсатилган қарз мавжуд эмаслигини асослаган ҳолда рад жавобини бериши шарт. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Электрон ишончномаларни “Vakolat.uz” платформаси орқали расмийлаштириш тартиби белгиландиҲукумат қарори (825-сон, 25.12.2025 й.) билан “Электрон ишончномаларни расмийлаштириш, ўзгартириш ва бекор қилиш, шунингдек, ишончномаларнинг реестрини юритиш бўйича “Vakolat.uz” платформаси тўғрисида”ги низом тасдиқланди. ⏳ Низомга кўра, ишончнома жисмоний ва юридик шахсларнинг хоҳишига кўра сўровномада кўрсатилган, бироқ 3 йилдан ошмаган муддатга берилади. 📝 Ишонч билдирувчи ишончномани расмийлаштириш учун OneID орқали Vakolat.uz платформасида рўйхатдан ўтади ва тегишли сўровномани тўлдиради. 📜 Қуйидаги ҳолларда ишончнома ишонч билдирувчи томонидан ўзгартирилиши мумкин: ▪️ жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганда; ▪️ юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгарганда; ▪️ жисмоний шахснинг биометрик паспорти (ID-карта) маълумотлари ўзгарганда; ▪️ ишончноманинг амал қилиш муддати узайтирилганда. ⛔️ Қуйидаги ҳолларда ишончнома Платформа томонидан автоматик равишда бекор қилинади: ▫️ ишончноманинг муддати тугаганда; ▫️ жисмоний шахс вафот этганда; ▫️ юридик шахс тугатилганда. ☑️ Реестр ишончномаларни уникал рақам орқали қидириш учун барчага очиқ ҳисобланади. ⏭️ “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизимида расмийлаштирилган ишончномалар Реестрга автоматик равишда киритилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Байрамларнинг ғоявий-маънавий мазмуни янада кучайтириладиҲукумат қарори (824-сон, 24.12.2025 й.) билан “Ўзбекистонда байрамларнинг ғоявий-маънавий мазмунини янада кучайтириш ва оммалаштириш” концепцияси тасдиқланди. 🔰 Концепцияга кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда 50 дан ортиқ умумхалқ байрамлари, муҳим саналар, касб байрамлари ва халқаро кунлар турли даражаларда нишонланиб келинмоқда. ✳️ Ҳар бир умумхалқ байрамининг ўзига хослигини инобатга олган ҳолда, умумхалқ байрамларининг таъсирчан ва жозибадор мусиқий атрибутлари, ўзига хос тароналари, турли безаклари ишлаб чиқилади. 📝 Ҳар бир умумхалқ байрамининг ғоявий-маънавий мазмуни, тарихий шаклланиши ва жамият тараққиётидаги аҳамиятини очиб берувчи қўлланмалар тайёрланади ва кенг тарқатилади. 📑 Умумхалқ байрамлари доирасида “Энг иқтидорли ёш” акция-шоу дастурини ўтказиш орқали муваффақиятга эришган ёшларни халққа танитиш ва шу орқали бошқа ёшларни ўз мақсадлари йўлида руҳлантиришга оид интерактив тадбирлар ташкил қилинади. 📙 Байрам кунларига оид оммабоп адабиётлар, шу жумладан, “Ўзбекистон байрамлари” китоби тайёрланади ва чоп этилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ 2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиришлар киритилдиҚонун (ЎРҚ–1106-сон, 25.12.2025 й.) билан “2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиришлар киритилди. 💸 Киритилган ўзгартиришларга кўра, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спортни ривожлантириш, “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасидаги тадбирларни молиялаштириш ҳамда кўп квартирали уй-жойлар ва ижтимоий соҳа муассасаларида энергия самарадорлигини яхшилаш билан боғлиқ тадбирлар учун қўшимча маблағлар ажратилади. ▶️ Бундан ташқари Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳажми, Давлат бюджетидан давлат мақсадли жамғармаларига ажратиладиган трансфертлар миқдорлари, ушбу жамғармаларнинг даромадлари ҳамда харажатлари ўзгартирилади. ✅ Шунингдек, Бюджет маблағларининг мақсадлилиги, самарадорлигини ошириш, бюджет интизомини мустаҳкамлаш доирасида маблағларнинг бир қисмини мақбуллаштириш ва уларни қўшимча харажатларга йўналтириш назарда тутилди. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ 2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиришлар киритилдиҚонун (ЎРҚ–1106-сон, 25.12.2025 й.) билан “2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиришлар киритилди. 💸 Киритилган ўзгартиришларга кўра, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спортни ривожлантириш, “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасидаги тадбирларни молиялаштириш ҳамда кўп квартирали уй-жойлар ва ижтимоий соҳа муассасаларида энергия самарадорлигини яхшилаш билан боғлиқ тадбирлар учун қўшимча маблағлар ажратилади. ▶️ Бундан ташқари Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳажми, Давлат бюджетидан давлат мақсадли жамғармаларига ажратиладиган трансфертлар миқдорлари, ушбу жамғармаларнинг даромадлари ҳамда харажатлари ўзгартирилади. ✅ Шунингдек, Бюджет маблағларининг мақсадлилиги, самарадорлигини ошириш, бюджет интизомини мустаҳкамлаш доирасида маблағларнинг бир қисмини мақбуллаштириш ва уларни қўшимча харажатларга йўналтириш назарда тутилди. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Photo unavailableShow in Telegram
#Адлиятв #Эслатма
✅ "Уй олишдан олдин нималарга эътибор бериш керак” мавзусида жонли эфир бошланди.
🔴 Жонли эфирни ушбу ҳавола орқали кузатиш мумкин: https://www.youtube.com/watch?v=BGQmsDOXInI
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари
❗️ "2026 — Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили"🔰 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси бўлиб ўтмоқда. ✔️ Унга кўра, “2026 йил — Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” деб эълон қилинди. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Бюджет жараёни такомиллаштириладиҚонун (ЎРҚ–1107-сон, 25.12.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. 🔰 Киритилган қўшимчаларга кўра, Ўзбекистоннинг Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармаларидан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни етказиб берувчилар билан тузилган шартномалар ғазначилик органларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради. ⏭️ Навбатдаги йил учун Ўзбекистоннинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритиладиган лойиҳалар портфеллари Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳар йили 1 июлгача Қонунчилик палатасига киритиб борилади. 📑 Ўзбекистоннинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритиладиган лойиҳалар портфели фракцияларда ҳамда Қонунчилик палатаси қўмиталарида муҳокама қилинади. ⏳ Лойиҳалар портфели фракциялар ва Қонунчилик палатаси қўмиталари томонидан 10 кун ичида кўриб чиқилади ҳамда таклиф ва тавсиялар Вазирлар Маҳкамасига юборилади. 📁 Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан ҳар йили 15 апрелгача ўрта муддатли давр учун камида 2 та сценарийдаги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнозининг дастлабки баҳоси ишлаб чиқилади. 📝 Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги чораклик ҳисобот бюджет таснифига мувофиқ муайян давр учун Давлат бюджети даромадлари ва харажатларининг ижроси натижаларидан иборат бўлади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ 2026 йил учун Давлат бюджети тасдиқланди“2026 йил учун (ЎРҚ–1105-сон, 25.12.2025 й.) Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. 🔰 Ушбу Қонуннинг мақсади 2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджетини шакллантириш ва ижро этиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишдан иборат. ✅ Қонунга кўра, 1-даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ушбу Қонунга мувофиқ ажратиладиган бюджет маблағларидан фақат 2026 молия йили давомида фойдаланилади ва улар келгуси молия йилига ўтказилмайди. 🗒 2026 йил учун қуйидагилар тасдиқланди: ▪️ мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний ва юридик шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкалари; ▪️ товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғимларнинг чекланган ставкалари; ▪️ чет давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғимларнинг ставкалари. ▶️ 2026 йил учун Ўзбекистон Республикаси консолидациялашган бюджети тақчиллигининг чекланган миқдори ялпи ички маҳсулотнинг 3 фоизи миқдорида белгиланди. 📌 Ушбу Қонун 2026 йил 1 январдан эътиборан кучга киради. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Photo unavailableShow in Telegram
#Адлия_хабари
❗️ Янги йил байрами муносабати билан неча кун дам оламиз?🔰 Янги йил байрами муносабати билан қуйидаги кунлар дам олинади: 🔹 31 декабрь (чоршанба) — қўшимча дам олиш куни; 🔹1 январь (пайшанба) — Янги йил байрами; 🔹2 январь (жума) — қўшимча дам олиш куни; 🔹3 январь (шанба) — 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун одатий, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Қўшилган қиймати юқори бўлган товарларни ишлаб чиқариш кенгайтириладиҚонун (ЎРҚ–1104-сон, 25.12.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди 📙 Киритилган қўшимча ва ўзгартиришларга кўра, жисмоний шахс бўлган тадбиркорлик субъектининг фаолиятини тугатиш унинг қарорига ёки суднинг ёхуд рўйхатдан ўтказувчи органнинг қарорига кўра амалга оширилиши белгиланди. ✅ Солиқ имтиёзларидан фойдаланилганидан кейин жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисобланган солиқ суммасининг камайишига олиб келадиган аниқлаштирилган солиқ ҳисоботлари уларнинг асослилиги солиқ органлари томонидан ўрганиб чиқилганидан кейин қабул қилинади. 📁 2025 йил 1 январдан 2028 йил 1 январга қадар бўлган даврда тикув-трикотаж, пойабзал ва чарм-атторлик саноати йўналишларида ишлаб чиқариш фаолиятини юритаётган тадбиркорлик субъектлари фойда солиғини 2 фоиз ва ижтимоий солиқни 1 фоиз миқдордаги солиқ ставкалари бўйича тўлайди. 🗓 Ўзбекистон Республикасининг резидентлари ва норезидентлари бўлган юридик шахсларнинг ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари ҳамда улар қошидаги махсус ваколатли ташкилотлар томонидан эмиссия қилинган облигациялар бўйича даромадлари 2030 йил 1 январга қадар фойда солиғидан озод қилинади. 📝 Креатив паркнинг резидентлари 2025 йил 1 майдан 2031 йил 1 январга қадар: ▪️ ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳамда ижтимоий солиқни белгиланган солиқ ставкаларига нисбатан 50 фоиз камайтирилган солиқ ставкалари бўйича тўлайди; ▪️ товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади миқдоридан қатъи назар, айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ҳисобланади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолияти ташкил этиладиҲукумат қарори (819-сон, 24.12.2025 й.) билан “Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. 🔰 Низомга кўра, иш берувчи ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш тизимини жорий этиши ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматини ташкил этиши шарт. ✔️ Ходимларни меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитиш қуйидагиларни ўз ичига олади, жумладан: ▪️ кириш йўл-йўриғи ва иш жойидаги йўл-йўриқларни ўтказиш; ▪️ иш жойидаги стажировка ва билимларни текшириш; ▪️ ходимларни бахтсиз ҳодисалардан жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатишга ўқитиш. ⏳ Иш берувчи ҳар йили 20 январгача ЯММТ ИДАКга қуйидаги маълумотлар киритилишини таъминлайди: 🔹 меҳнат шароити тўғрисидаги маълумотлар; 🔹 зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш омилининг мавжудлиги билан тавсифланадиган меҳнат шароитларида ишлаганлик учун имтиёз ва компенсациялар суммаси тўғрисидаги маълумотлар; 🔹 бахтсиз ҳодисалардан жабрланган ва касб билан боғлиқ касаллик 1-маротаба аниқланган шахслар сони тўғрисидаги маълумотлар. 🏛 Ташкилотларда маъмурий-жамоатчилик назорати ташкил этилиши керак. ✅ Маъмурий-жамоатчилик назорати қуйидаги тартибда амалга оширилади: ▪️ 1-босқич – бўлинма ва бўлимларнинг (цех) участкаси, смена, бригадада; ▪️ 2-босқич – бўлинма, бўлим, ишлаб чиқариш ёки ташкилот участкасида; ▪️ 3-босқич – ташкилотда умумий. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Кўп функционал инклюзив-ресурс мактаблари ташкил этилади“Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга сифатли таълим олиш имкониятини яратиш, уларни жамиятга интеграция қилиш ва индивидуал ривожланишини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (818-сон, 24.12.2025 й.) қабул қилинди. 🏢 Қарорга кўра, Тошкент шаҳрида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги Кўп функционал инклюзив-ресурс маркази (Инклюзив марказ) ва Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 1 тадан алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ёки мактаб-интернатлар негизида Кўп функционал инклюзив-ресурс мактаблари ташкил этилади. 🏠 2026/2027 ўқув йилидан Инклюзив марказ таркибида тажриба-синов тариқасида инклюзив-коррекцион мактаб фаолияти йўлга қўйилади. ✅ Унда бошланғич синфлар учун ўқувчиларни мослаштириш, таълим ва мулоқот кўникмаларини шакллантириш ҳамда ривожлантириш, шунингдек, индивидуал таълим режаси асосида коррекцион ва қўшимча машғулотларни ўз ичига олган инклюзив синфлар фаолияти йўлга қўйилади 📝 Инклюзив марказда умумтаълим мактабларининг инклюзив синфларида таълим олувчи ногиронлиги бўлган ўқувчилар учун асосий мактабдаги дарсларига қўшимча фан, касб ва коррекцион машғулотлар йўлга қўйилади. 📑 2027 йил 1 январдан Инклюзив марказда давлат таълим ташкилотлари махсус педагогларининг билим ва кўникмасини баҳолаш учун махсус педагогларни касбий сертификатлаш тизими жорий қилинади. ☑️ 2027/2028 ўқув йилидан ҳудудларда босқичма-босқич Инклюзив мактаблар фаолияти йўлга қўйилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Photo unavailableShow in Telegram
#Адлия_хабари
❗️ Адлия органлари тизимида коррупцияга қарши муросасиз кураш эълон қилинган🏢 Бунда Адлия органлари ва муассасаларидаги коррупция ҳолатлари ҳақида маълумотларни телеграмдаги @antikorbot ботига, (71) 207-04-64 (1321 ёки 1322) телефон рақамига ёки вазирлик расмий веб-сайтидаги махсус платформага юбориш мумкин. ⚠️ Юборилган хабарлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ҳамда мурожаат қилувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
