Юрист блогер /расмий канал
Kanalga Telegram’da o‘tish
Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз. Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz БЕПУЛ МАСЛАҲАТ 👉 @yuristdan_javob_bot Ариза ва шикоят ёзиб бериш хизмати 👉 @Yurist_ariza_xizmati
Ko'proq ko'rsatish2025 yil raqamlarda

63 935
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
Ma'lumot yo'q7 kunlar
-80330 kunlar
Postlar arxiv
⚡️ МУҲИМ
❗️ЁШЛАР ЕТАКЧИЛАРИ ВАЗИФАСИГА КИРМАЙДИГАН ИШЛАРГА ЖАЛБ ЭТИЛИШИ МУМКИН ЭМАС!
📄 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.01.2022 йилдаги ПҚ-92-сон қарорини 21-бандида,
➖ Етакчиларни уларнинг вазифа ва фаолият йўналишлари билан боғлиқ бўлмаган йиғилиш ва бошқа тадбирларга жалб қилиш, уларнинг фаолиятига асоссиз аралашиш, тааллуқли бўлмаган вазифаларни юклаш тақиқланиши белгиланган.
✏️ Ҳар бир тизим ўзини ишини қилса иш сифати хам яхши бўлади, натижа хам шунга яраша бўлади. Юқори органлар ҳеч бўлмаса манашу ёшлар ишлайдиган тизимларда меҳнат қонунчилиги яхши ишлашига қўйиб бериши керак. Давлат келажаги, миллатнинг тақдири шу ёшларнинг қўлида. Бугун биз уларга нимани ўргатсак эртага анашу нарса содир бўлади. Ҳурматли раҳбарлар! Сизлар шу кунгача қандай ишладингиз, нима қилдингиз, қандай қилдингиз, нималарни кўрдингиз, қандай бажардингиз ўзингизга ҳақвола, лекин ёшларга тегманглар!
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
❤ 20👍 7
❗️ДИҚҚАТ
⚡️ЭНДИЛИКДА БАРЧА ФУҚАРОЛАРНИНГ УЙ ҲАЙВОНЛАРИ ИДЕНТИФИКАЦИЯ ҚИЛИНАДИ
📄 Ўзбекистон Республикасининг 06.08.2025 йил кунги "Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тўғрисида"ги ЎРҚ-1079-сон Қонуни билан, Ўзбекистон ҳудудида жисмоний ёки юридик шахслар томонидан сақланадиган ва кўпайтириладиган ҳайвонларни белгиланган тартибда идентификация қилиш ҳамда рўйхатга олиш асоси белгиланди.
❗️2026 йилда кучга кириши белгиланган мазкур қонунга кўра, ҳайвонларни идентификация қилиш ва рўйхатга олиш қуйидаги муддатларда амалга оширилади:
➖ қорамол, кўй, эчки ва туялар – туғилганидан 14 кундан кейин;
➖ отлар – туғилганидан 4 ойдан кейин;
➖ чўчқалар туғилганидан – 1 ойдан кейин;
➖ итлар ва мушуклар – туғилганидан 3 ойдан кейин.
✅ Қонун талаби бўйича юқоридаги муддатларда идентификация қилиб рўйхатга олинган ҳар битта ҳайвонга бошқа ҳайвонларда такрорланмайдиган ҳарф ва сонлардан иборат ноёб кодли идентификация рақами берилади.
✏️ Ха энди бу қонунни ноодатий бўлганлиги учун кўпчилик бошқача қабул қилиши мумкин. Лекин, бундай қонунлар кўплаб бошқа давлатларда анча олдин қабул қилинган. Ҳар бирига тўхталмаймиз, лекин бу қонунни анчагина яхши томонлари бор. Ушбу қонун кучга кирганидан кейин масалан, мулкий низо келиб чиққан вақтда уй ҳайвонлари хам инобатга олинадиган бўлади. Сигирингизни кимдир ўғирласа уни топиш масаласи осонроқ кечади ва ҳоказо.
✏️ Ҳозирги кунда ҳайвони йўқолган одамлар агар ҳайвон ўғриси из қолдириб кетадиган нўноқроқ ўғри бўлса хоп-хоп. Бир-иккита жойга ариза қилиб ҳайвонини топиши мумкин. Агар ўғри профессионал ўғри бўлса, унда хайр ҳайвон деяверинг. Ҳақиқатдан хам шундай. Ҳозирги кунда айтайлик сигири йўқолиб қолган одамлар нима қилади? Кўчага чиқиб қўшниларидан, — ранги оқ-сариқдан келган, қулоқлари тикка, бурни катта, хушрўйгина сигиримни кўрмадингизми деб сўрайдими ёки ҳали сигир бўлишга улгирмаган эди, бирон марта қочмаган, яъни қочиб кетмаган эди, балки энди қочгандир ёки кимдир ўғирлагандир, ҳалигача буқалардан узоқ юрарди бечара дейдими ? Хуллас энди ундай бўлмайди. Эндиликда қандайдир ҳайвонингиз йўқолса уни қидириш учун ёки топиб беришларини сўраб қаергадир ариза қилаётганингизда "00000" идентификация рақамли ҳайвон. Исми маша, томом. "Сразу" топилади...
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
😁 58❤ 34👎 22👍 17🤔 6👏 3
Photo unavailableShow in Telegram
❗️ҲОКИМЛАРГА ХАММА НАРСА МУМКИНМИ 🫤
⚡️ Юрист_ЖМА ўзининг "YouTube" каналида ҳокимларга хамма нарсага рухсатми деган саволга жавоб берипти 👉https://youtube.com/shorts/DFijhx_OIBE?si=QmjT89i58IXHd5NL👈
➖ Юрист_ЖМА 👉 (БУ ЕРДА) 👈 агар вазият "Кўрмаганни кўргани қурсин" деган жойигача етиб борса ҳокимларга берилган ваколат ва ҳуқуқлар бир кунда қайтариб олиниши мумкинлиги ҳақида гапирган.
👉 @Yurist_Blogerr
❤ 25👏 6🔥 3💯 3😁 1👌 1
❗️ИШ БЕРУВЧИ ҲОДИМЛАРНИ АСОССИЗ ИШДАН БЎШАТИШГА ҲАҚЛИ ЭМАС!
📄 Меҳнат кодексининг 161-моддасига асосан,
➖ Номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини, шунингдек муддати тугагунига қадар муддатли меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш асосланган бўлиши керак.
✔️ Қуйидаги сабаблардан (асослардан) бирининг мавжудлиги меҳнат шартномасини бекор қилишнинг асосланганлигини билдиради:
1️⃣ ташкилот ўз муассисларининг ёки таъсис ҳужжатлари билан бунга ваколат берилган юридик шахс органининг қарори билан тугатилганлиги ёхуд якка тартибдаги тадбиркор томонидан фаолиятнинг тугатилганлиги;
2️⃣ технологиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг ўзгариши, ишлар ҳажмининг қисқариши билан боғлиқ бўлган ташкилот, якка тартибдаги тадбиркор ходимлари сонининг ёки штатининг ўзгарганлиги;
3️⃣ ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли эгаллаб турган лавозимига ёки бажараётган ишига мувофиқ эмаслиги;
4️⃣ ходимнинг ўз меҳнат мажбуриятларини мунтазам равишда бузганлиги;
5️⃣ ходимнинг ўз меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузганлиги;
6️⃣ Меҳнат Кодексида ва бошқа қонунларда белгиланган ўзга сабаблар (асослар).
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
❤ 30🤣 3👍 2
⚡️ МУҲИМ
❗️ОИЛАСИ ТАРКИБИДА НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХС БОР ОИЛАЛАР ЕР СОТИБ ОЛАЁТГАНИДА УЛАРГА 41 200 000 СЎМГАЧА ПУЛ БЕРИЛАДИ
📃 Ҳукуматнинг 23.07.2025 йил кунги 462-сон қарорига кўра,
➖ ногиронлиги бўлган шахс ва таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оила электрон-аукцион орқали ер участкаси сотиб олаётганда уларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача (Бугунги кун ҳолатига 41 200 000 сўм) маблағ ажратилади.
❓Ҳош, ушбу маблағни олиш учун белгиланган талаблар қандай ?
✔️ Қарор талаби бўйича ушбу имкониятдан фойдаланаман деган талабгорларнинг охирги 12 ой давомида ўзи ёки оила аъзолари номида яшаш учун мўлжалланган турар жойи ёки ер участкаси мавжуд бўлмаслиги;
✔️ ер участкаси охирги 3 ой ичида аукцион орқали харид қилинган ва Ўзбекистон ҳудудида бўлиши;
✔️ Расмий равишда ногиронлиги бўлган шахс деб топилган ва камбағал оилалар реестрига киритилган бўлиши керак.
❗️Мазкур маблағлар талабгор шахснинг пластик карта рақамига пул ўтказиб бериш йўли билан тўланади.
Қўшимча саволлар учун 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
❤ 33👎 4😁 3
❗️ЭНДИЛИКДА КАМБАҒАЛ ОИЛАЛАРНИНГ ОЛИЙ ТАЪЛИМДА ЎҚИЁТГАН АЪЗОЛАРИНИ КОНТРАКТ ПУЛИ ТЎЛАБ БЕРИЛАДИ
📃Вазирлар Маҳкамасининг 23.07.2025 йил кунги 462-сон қарорига асосан,
➖ камбағал оилалар реестрига киритилган ва олий таълимда таҳсил олаётган хотин-қизлар ва уларнинг фарзандларини контракт тўловини маълум қисми тўлаб берилади.
❓Контракт тўлови айнан қандай шахсларга тўланади ?
✅ Контракт тўлови камбағал оилалар реестрига киритилган 30 ёшдан катта хотин-қизлар ва уларнинг олий таълимда ўқиётган фарзандларидан бирига тўланади.
❓Бу имтиёздан фойдаланаман деган шахслар олий таълимнинг қандай йўналишида ўқиётган бўлиши керак ?
✅ Талабгорлар бакалавриат ёки магистратура йўналишининг кундузги шаклида таълим олаётган бўлиши керак.
❓Талабгор хотин-қизлар бу имтиёздан фойдаланиш учун неча ёшда бўлиши керак ?
✅ Юқоридаги қарор талаби бўйича бундай имконият 30 ёшдан ошган хотин-қизларга берилади. Уларнинг фарзандлари учун эса ёш чегараси қарорда кўрсатилмаган.
❓Талабгорлардан қандай хужжатлар талаб қилинади ?
✅ Талабгорларнинг олий таълимга ўқишга кирганлиги бўйича олий таълим ташкилоти буйруғи хамда тўлов-контракт шартномаси талаб этилади.
❓Контрактнинг қанча қисми тўлаб берилади ?
✅ Контрактнинг 50 фоизигача, лекин БХМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда тўлаб берилади.
❓Бу имкониятдан бойвачча оиланинг аъзолари хам фойдаланса бўладими ?
✏️ "Бўлади, фақат ўша бойвачча оила банкрот бўлганидан кейин Камбағал оилалар реестрига киритилса, ундай оила аъзолари хам бемалол бу имкониятдан фойдаланиши мумкин. Бунда оилани банкрот бўлганлиги ҳақидаги 14 та ташкилотнинг хулосаси хамда 28 та қўшнининг улар ҳақиқатдан банкрот бўлганлигини тасдиқловчи гувоҳлик далолатномаси аризага илова қилиниши керак"...
Қўшимча саволлар учун 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
❤ 58😁 31👍 14🥴 4👀 4👎 3🤔 2🔥 1🥰 1
❗️ЭНДИЛИКДА КАМБАҒАЛ ОИЛАЛАРНИНГ КОММУНАЛ ХИЗМАТЛАРДАН ҚАРЗДОРЛИГИ ҚОПЛАБ БЕРИЛАДИ
📃 Вазирлар Маҳкамасининг 23.07.2025 йил кунги "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари" ва "Саховат ва кўмак" жамғармалари маблағлари ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги 462-сон қарорига асосан,
➖ Коммунал хизматлар бўйича қарздорликни қоплаш учун Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга мавсумий тарзда бир йилда икки мартагача ва БҲМнинг 5 баравари(2 060 000 сўм)гача бўлган миқдорда моддий ёрдам ажратилиши кўрсатилган. Қарор асосида бу миқдор маҳаллий манбалар ҳисобидан янада кўпайтирилиши хам мумкин.
✅ Қарорда мазкур маблағлар коммунал хизматлар бўйича таъминот корхоналарига шартномага мувофиқ тўғридан-тўғри ўтказиб берилиши белгиланган.
❗️Асосий талаб: Оиланинг камбағал оилалар реестрида бўлиши.
➖ Бу имтиёздан фойдаланиш учун талаб этиладиган хужжат нима ?
✅ Мазкур имтиёздан фойдаланиш учун эҳтиёжманд оиланинг коммунал хизматлардан қарздорлиги борлигини тасдиқловчи хужжат нусҳаси талаб этилади.
Қўшимча саволлар учун 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
👍 29❤ 22
❗️ТОМОРҚАНГИЗДА МЕҲНАТ ҚИЛИБ ХАМ РАСМИЙ МЕҲНАТ СТАЖИГА ЭГА БЎЛИШИНГИЗ МУМКИНЛИГИДАН ҲАБАРДОРМИСИЗ ?
📃 Президентнинг 366-сон қарорига кўра,
➖ ўзининг шахсий томорқа ер участкасида қуйидаги фаолият турлари билан шуғулланаётган фуқаролар томонидан йилига БҲМнинг камида 1 баравари (412 минг сўм) миқдорида ижтимоий солиқ тўланган тақдирда, улар расмий банд бўлган аҳоли тоифасига киритилади ва ушбу давр уларнинг меҳнат стажига қўшилади:
✅ чорвачилик (қорамол, қўй, эчки, от ва бошқалар);
✅ иссиқхона;
✅ паррандачилик (бедана, курка, ғоз, ўрдак);
✅ қуёнчилик;
✅ асаларичилик;
✅ балиқчилик;
✅ боғдорчилик;
✅ лимончилик;
✅ гулчилик.
✏️ Маълумот учун: ўзини ўзи банд қилиш учун ижтимоий солиқ йилига бир марта тўланади ва ижтимоий солиқ тўланган йил учун ўзини банд қилдирган шахсга бир йиллик меҳнат стажи ёзилади.
Бепул савол-жавоб👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш👇
@Yurist_Blogerr
❤ 29🤨 4
⚡️ МУҲИМ
❗️АЙРИМ ЁШЛАРГА "ПРАВА"ГА ЎҚИШ ХАРАЖАТЛАРИ УЧУН 3 296 000 СЎМГАЧА МАБЛАҒ АЖРАТИЛАДИ
📄Ҳукуматнинг 2022 йилдаги 312-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра,
➖ Камбағал оилалар реестига киритилган оилаларнинг 18 —30 ёшдаги аъзоларига автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаш учун БХМнинг 8 баравари (3 296 000 сўм)гача миқдорда субсидия ажратилиши белгиланган.
✅ Мазкур субсидиянинг 50 фоизи ўқув курси бошланишида, қолган қисми миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси олинганидан сўнг тўлаб берилади.
✏️ Бизни узоқ вақтдан бери кузатиб келаётганлар яхши билади. Биз қонунчиликдаги имтиёзлар ҳақида кўп ёзамиз, лекин обуначиларимиз орасида биз ёзган маълумотлар орқали онгли равишда имтиёзлардан фойдаланишга ҳаракат қиладиганлар хам, сенлар ёзаверасану лекин, амалда вазият бошқача дейдиган одамлар хам бор. Шу жойида бир гап! Ишонинг, амалиётда бўлаётган ҳолатларни биз жуда яхши биламиз. Қайси қонунлар амалда ишлаяпти-ю қайси қонунлар қотиб қолган, ҳуқуқ соҳаси ҳозир қандай ҳолатда-ю одамларда нима гаплар? Биз барчасидан ҳабардормиз. Шунинг учун биз қандайдир имтиёзлар ҳақида ёзяпмизми? Демак ундай имкониятдан ҳозирда фойдаланиш мумкин. Қайсидир масалага ҳозирча тегмаяпмизми ? Демак, ҳозир унинг вақти эмас...
Савол-жавоб👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш👇
@Yurist_Blogerr
👍 51❤ 35👏 5
❗️АКСАРИЯТ ИШСИЗЛАР ИШСИЗ ЭМАС!
✏️ Сарлавҳадан мантиқ тополмаган бўлсаларинг керак. Тушунтираман!
➖ Жуда кўпчилик мен ҳеч қаерда ишламаяпман, демак мен ишсиз шахсман деб ўйлайди лекин йўқ. Қонунчиликда аслида кимлар ишсиз эканлигига аниқ тариф берилган. Ҳусусан,
📄 20.10.2020 йилдаги ЎРҚ-642-сон қонунининг 44-моддасига кўра, — таълим муассасаларида таълим олаётганлардан ташқари, ўн олти ёшдан то пенсия таъминоти ҳуқуқини олиш ёшигача бўлган, ҳақ тўланадиган ишга ёки иш ҳақи келтирадиган машғулотга эга бўлмаган, иш қидираётган ва иш таклиф этилса, унга киришишга тайёр бўлган ёхуд касбга тайёрлашдан, қайта тайёрлашдан ўтишга ёки малакасини оширишга тайёр бўлган, ишга жойлашишда кўмак олиш учун маҳаллий меҳнат органларига мурожаат қилган ва ушбу органлар томонидан иш қидираётган шахслар сифатида рўйхатга олинган меҳнатга лаёқатли шахслар ишсизлар деб эътироф этилади деб кўрсатилган.
✏️ Энди тўғри, мантиқан олиб қаралса ишламаётган шахс ишсиз ҳисобланади, лекин расмий равишдаги ишсизлик ҳақида гап кетганида ишсиз бўлиш учун ишламасликнинг ўзи етарли эмас.
Қўшимча саволлар учун👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
❤ 37🤩 7💯 6👎 3😁 3
❗️ДИҚҚАТ
✏️ Бизга келаётган талаб ва таклифларни инобатга олиб биз аҳолига ҳуқуқий маълумотни етказишнинг мукаммал йўлини ўйлаб топдик. Гап шундаки, кўпчилик мурожаатчилар бизга савол йўллаб, саволи бўйича тўлиқ маълумот берилишини сўрамоқда. Фақат саволига жавоб эмас, у сўраган мавзу ҳақида тўлиқ маълумот тўғрисида гап кетмоқда ва биз бундай таклифни қабул қилдик хамда эндиликда бизга энг кўп берилаётган саволлар бўйича қонунчиликдаги маълумотларни бир ерга жамлаб каналга бу ҳақда эълон қиламиз хамда кимга биз эълон қилган мавзу бўйича тўлиқ маълумот керак бўлса ўша мурожаатчига маълумотни ташлаб берамиз.
❌ Бунинг учун мурожаатчилардан тўлов ундирилмайди, яъни бу хизматимиз мутлақо бепул. Майли, айрим ҳуқуқшунослар бизни бундай бепул хизматимиздан норози хам бўлар, улар пуллик асосида қиладиган ишларини биз бепул қилаётганимиз учун эътироз хам билдирар аммо бизни қароримиз қатъий. Фақат каналимиз ривожи учун ўз ҳиссангизни қўшишингиз кифоя ✅
✏️ Тўғри, маълум бир масала ҳақида ипидан игнасигача бўлган тўлиқ маълумот тайёрлаш бизга осон бўлмайди лекин, биз имкон қадар бунга ҳаракат қиляпмиз ва бугун бизга бу таклифни берган мурожаатчининг масаласи бўйича, яъни болалар таъминоти учун ундириладиган алимент тўғрисида батафсил маълумот тайёрладик. Орангизда кимга алимент ҳақида тўлиқ ва аниқ маълумот керак бўлса 👉 @yuristdan_javob_bot 👈шу ботга шунчаки КЕРАК деб ёзиб юборинг ва Бот орали биз Сизга айтиб ўтилган маълумотни юборамиз.
👉 @Yurist_Blogerr
👍 122❤ 60👏 8💯 5🥰 4😱 4🙏 4🔥 1😁 1
❗️МАЪНАВИЙ ЗАРАР НИМА?
✅ Маънавий зарар деганда жабрланувчига қарши содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги оқибатида у бошидан кечирган маънавий ва жисмоний (камситиш, жисмоний оғриқ, зарар кўриш, ноқулайлик вҳ..) азоблар тушунилади.
📃 Фуқаролик кодекси 1022-моддасига кўра,
➖ маънавий зарар пул билан қопланади. Маънавий зарарни қоплаш миқдори жабрланувчига етказилган жисмоний ва маънавий азобларнинг хусусиятига, зарар етказувчининг айби даражасига қараб суд томонидан аниқланади.
✅ Зарарни қоплаш миқдорини аниқлашда оқилоналик ва адолатлилик талаблари эътиборга олиниши лозим. Жисмоний ва маънавий азобларнинг хусусияти маънавий зарар етказилган ҳақиқий ҳолатлар ва жабрланувчининг шахсий хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда фуқаролик суди томонидан баҳоланади.
❗️Маънавий зарар тўланиши лозим бўлган мулкий зарардан қатъи назар қопланади.
Бепул савол-жавоб👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш👇
@Yurist_Blogerr
❤ 35👍 11👏 1
⚡️ МУҲИМ
❗️НОГИРОНЛИК ПЕНСИЯСИ 55 ЁШГА ТЎЛГАН АЁЛЛАРГА ВА 60 ЁШДАН ОШГАН ЭРКАКЛАРГА УМУРБОДГА ТАЙИНЛАНИШИДАН ҲАБАРДОРМИСИЗ ?
⚡️САВОЛ:
Ёшга доир пенсия ёшига етган, яъни 55 ёшга тўлган аёлга ногиронлик пенсияси тайинланадиган бўлса бундай пенсия қанча муддатга тайинланади ? Яъники, манашундай ҳолатда улар ногиронлик гуруҳини сақлаб қолиш учун қанча муддатда қайта тиббий кўрикдан ўтказилиши керак ?
⚡️ЖАВОБ:
Бундай ҳолатда улар ногиронлик гуруҳини сақлаб қолиш учун қайта тиббий кўрикдан ўтишга мажбур эмас.
📄"Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонуннинг 47-моддасига кўра, ногиронлиги бўлган 60 ёшдан ошган эркакларга ва 55 ёшдан ошган аёлларга — ногиронлик пенсиялари умрбод тайинланади. Ушбу ногиронлиги бўлган шахсларни қайта тиббий кўрикдан ўтказиш фақат уларнинг аризасига биноан амалга оширилади деб белгиланган.
✏️ Демак, 55 ёшдан ошган аёлга ногиронлик пенсияси умурбодга тайинланади ва бу орада пенсионернинг ўзи ариза билан мурожаат қилиб тиббий кўрикдан ўтишни хоҳласа муаммо йўқ. У ўша аризасига кўра қайта тиббий кўрикдан ўтказилиши мумкин. Агар ўша пенсионер бундай тиббий кўрикдан ўтишни истамаса ундай ҳолатда хам муаммо йўқ..
Бепул савол-жавоб 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
❤ 28👍 7😢 3
⚡️ДИҚҚАТ
❗️ҲЕЧ КИМ "ЁШЛАР ДАФТАРИ"ДАН САБАБСИЗ ЧИҚАРИЛИШИ МУМКИН ЭМАС
📄 Ҳукуматнинг 2022 йилдаги 312-сон қарори билан тасдиқланган Низомга кўра,
❗️Ёшлар фақат қуйидаги ҳоллардагина «Ёшлар дафтари»дан чиқарилиши мумкин:
✔️ бандлиги таъминланган ёки доимий даромад манбаига эга бўлганда;
✔️ тўлиқ давлат таъминотига олинганда;
✔️ ўз аризасига кўра;
✔️ «Ёшлар дафтари»га ноқонуний киритилганлиги аниқланганда;
✔️ бошқа давлатларга ишлаш ёки доимий яшаш учун чиқиб кетганда;
✔️ суднинг озодликдан маҳрум этишни назарда тутувчи ҳукми қонуний кучга кирганда;
✔️ вафот этган тақдирда ёки суд қарори асосида бедарак йўқолган деб топилганда.
❗️«Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг «Ёшлар дастури»га киритилган масалалари тўлиқ ҳал этилгунга қадар уларни «Ёшлар дафтари»дан чиқаришга йўл қўйилмайди.
✏️ Кўпчиликда, "Ёшлар дафтари"дан чиқарилаётган ёшларни дафтардан чиқарилаётган пайтида кимдир ҳабардор қилиши керакми ўзи ёки йўқми деган асосли савол туғилиши мумкин.? Албатта, юқоридаги низомнинг 26-бандида, «Ёшлар дафтари»дан асосли равишда чиқарилаётган ёшлар бир кун ичида бу ҳақида хабардор қилиниши кераклиги белгиланган. Демак, Сиз Ўзбекистонни қаерида яшашингиздан қатъий назар Сизни ҳудудингиздаги вазият бу ерда ёзилгани каби эмасми, демак ҳудудингизда қонунчилик талаблари бузилмоқда.
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
❤ 51🤣 9👏 2
❗️БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ОЛАЁТГАН ОИЛА МОДДИЙ ЁРДАМ НАФАҚАСИНИ ХАМ ОЛИШИ МУМКИНМИ ?
⚡️САВОЛ:
Кам таъминланган оила бир вақтда болалар нафақасини хам, моддий ёрдамни хам олиб юрса бўладими ?
⚡️ЖАВОБ:
Албатта, бир вақтда хам болалар нафақасини хам моддий ёрдам пулини олиб юрса яхши бўлади, лекин қонунчилик бунга рухсат бермайди.
📄 Ҳукуматнинг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомда, бир вақтда бундай нафақаларни хар иккисини олиш мумкин эмас дейилган норма йўқ бироқ, бу нафақаларни тайинлаш шартларини ўзи болалар нафақаси ва моддий ёрдамни бир вақтда олиб бўлмаслигини англатади. Масалан, юқоридаги низомга кўра болалар нафақаси оиладаги болалар сонидан келиб чиқиб тайинланади. Моддий ёрдам нафақаси эса, болалари бўлмаган ёки барча болалари 18 ёшдан катта бўлган ва якка-ёлғиз кексаларга тайинланади. Манашу икки қарама-қаршиликнинг ўзи бу икки нафақани бир вақтда олиб бўлмаслигини англатади. Яъни, болалари 18 ёшга тўлмаган оила моддий ёрдамни ололмайди, болалари 18 ёшдан катталар ёки болалари бўлмаган якка-ёлғиз яшовчилар болалар нафақасини ололмайди.
✏️ Энди йўқ бўлиб тамомила йўқ хам эмас. Масалан, Сингапур давлати ёки Парагвай деган томонларда иккита-иккита нафақани битта қилиб олиш мумкиндир, лекин бизда эмас..
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
🤣 60❤ 38👎 6👍 1
❗️КРЕДИТИНИ ТЎЛАЙ ОЛМАГАН АЙРИМ ШАХСЛАР ТЎЛОВГА ЛАЁҚАТСИЗ ДЕБ ТОПИЛИШИ МУМКИН
📄 Фуқаролик кодексининг 26 прим 1-моддасига асосан,
➖ жисмоний шахс пул мажбуриятлари бўйича кредиторларнинг талабларини тўла ҳажмда қаноатлантиришга ёки солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир бўлмаса, у суд томонидан тўловга қобилиятсиз деб топилиши мумкин.
Бепул савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
❤ 28🥱 6👍 1
❗️БАРЧА ФУҚАРОЛАР ДАВЛАТ ХИСОБИДАН ТИББИЙ ЁРДАМ ОЛИШГА ҲАҚЛИ !
✅ Ҳар ким соғлиғини сақлаш ва малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
➖ Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмини қонунда белгиланган тартибда давлат ҳисобидан олишга ҳақли.
✅ Давлат соғлиқни сақлаш тизимини, унинг давлат ва нодавлат шаклларини, тиббий суғуртанинг ҳар хил турларини ривожлантириш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш чораларини кўради.
Давлат жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш учун шарт-шароитлар яратади.
📃 Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 48-модда.
Бепул савол-жавоб👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш👇
@Yurist_Blogerr
❤ 44👍 14🤣 7
❗️СУНЪИЙ ИНТЕЛЕКТДАН ҲУҚУҚИЙ САВОЛЛАРГА АНИҚ ЖАВОБ ОЛСА БЎЛАДИМИ ?
⚡️САВОЛ:
Ҳозирги кунда энг оммалашган сунъий интелект хисобланган "ChatGPT" дан ҳуқуқий саволларимизга аниқ жавоб олишимиз мумкинми ?
⚡️ЖАВОБ:
Албатта, ҳозирги кунга келиб "ChatGPT" деб номаланган сунъий интелект жудда оммалашиб кетди. Бунинг сабаби эса ушбу сунъий интелект ҳар қандай масаладаги саволларга асосли жавоб бера олади ва одамлар учун кўплаб хизматларни бир зумда бажариб бериши мумкин. Лекин, ушбу сунъий интелект қанчалик ақилли, қанчалик илғор ва замонавий бўлмасин ҳуқуқий мазмундаги саволларга ундай аниқ жавоб олиш масаласи бироз мушкул иш.
✏️ Нима учун бундай деяпмиз ? "ChatGPT" Сизни исталган ҳуқуқий саволингизга жавоб беради. У ҳеч қачон, — "Мен буни қағдан биламан, Сиз ғалати одам экансизу" демайди. Савол ёзасиз жавоб келади, савол ёзасиз жавоб келади лекин, у жавоб қанчалик аниқ эканлигини у кафолатламайди. "ChatGPT" ҳуқуқий саволларга кўпинча аниқ жавоб бера олмайди, лекин унинг яхши томони у Сизни жавоб томонга йўналтиради.
➖ Хулоса: Агар Сиз ҳуқуқ соҳасини тушунадиган одам бўлсангиз ёки юрист бўлсангиз қайта-қайта савол бериш орқали ва шахсий билимингизга таянган ҳолда "ChatGPT" берган маълумотларни таҳлил қилиш йўли билан ундан айрим ҳуқуқий муаммоларга жавоб топа оласиз. Лекин, агар ҳуқуқ соҳасидан узоқроқ шахс бўлсангиз "ChatGPT" Сизни бошқа томонга бошлаб қўйиши мумкин.
✏️ Оддийроқ айтганда "ChatGPT"дан Сиз олма сўрасангиз у Сизни мевали боғга олиб боради. Сиз эса у ердаги мевалар орасидан олмани топиб олишингиз керак.
❗️САВОЛЛАР УЧУН 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
👍 62❤ 41😁 13👎 1🔥 1😱 1
⚡️ МУҲИМ
❗️ЁШЛАРГА ЧОРВАЧИЛИК, БАЛИҚЧИЛИК ВА ПАРРАНДАЧИЛИК БИЛАН ШУҒИЛЛАНИШИНИ УЧУН ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТЛАР БЕРИЛАДИ
📄 Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йилдаги 312-сон қарори билан тасдиқланган низомда,
➖ "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларга ҳоким ёрдамчиларининг тавсияси асосида чорвачилик, балиқчилик ва паррандачилик учун — 1 йилгача бўлган имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга хамда 33 миллион сўмгача гаровсиз, агар талабгор кичик тадбиркорлик субъекти бўлса 225 000 000 сўмгача миқдорда гаров хужжатларига асосан имтиёзли кредитлар ажратилиши мумкинлиги белгиланган.
✅ Мазкур кредитлар 14 фоизлик ставкада ва айтиб ўтилганидек ҳоким ёрдамчиларининг ижобий тавсияси асосида берилади
Қўшимча саволлар учун👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
❤ 30👍 5
⚡️ ДИҚҚАТ
❗️ИШИНГДАН АЙРИЛДИНГ ДЕГАНИ БУ БЎЛДИ, ДАРОМАДСИЗ ҚОЛДИНГ ДЕГАНИ ЭМАС!
📄 ЎРҚ-642-сон Қонуннинг 51-моддасида,
➖ белгиланган тартибда ишсиз деб эътироф этилган шахслар ишсизлик нафақаси олиш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган.
❓Белгиланган тартибда ишсиз бўлиш учун нима қилиш керак ?
✅ Бунинг учун ишидан айрилган шахс маҳаллий меҳнат органига мурожаат қилиш керак. Улар эса аввало ишидан айрилган шахсга бошқа иш топиб беришга ҳаракат қилишади, лекин агар улар ишсизга мақбул келадиган иш топиб бера олмаса уни ишсиз шахс деб этироф этишга мажбур бўлишади.
❓Ишсизлик нафақасини миқдори қанча хам бўлар эди дейишингиз мумкин
✅ Юқоридаги Қонуннинг 52-моддасида, ишдан ва иш ҳақидан сўнгги ўн икки ойлик давр ичида маҳрум бўлган шахсларга — аввалги иш жойидаги ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизи миқдорида, лекин меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (1 271 000 сўм)дан оз бўлмаган миқдорда ишсизлик нафақаси тўланиши белгиланган.
✏️ Демак белгиланган тартибда ишсиз деб этироф этилган шахслар маълум вақтгача олдинги ишида олаётган ойлигини 50 фоизи миқдорида, агар аввалги ишида ойлиги кам бўлган бўлса энг камида 1 271 000 сўм миқдорида ишсизлик нафақаси олиб туриши мумкин дегани бу.
✏️ Умуман олганда ишсизлик нафақасининг миқдори ёмон эмас. Ишидан айрилган шахс ишлаб юрган пайтида ойлигини тўлиқ олган бўлса у ўша пайтда тўлиқ ишлаган хам. Ишсизлик нафақасини эса ишламай туриб олиш мумкин. Шунинг учун бу маълумотни ишидан айрилган танишларингизга ташлаб қўйсангиз уларга фойдали маълумот бўлади..
❗️САВОЛЛАР УЧУН 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
❤ 51👍 26👏 3🌚 3🔥 2🤪 1
