Юрист блогер /расмий канал
Kanalga Telegram’da o‘tish
Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз. Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz БЕПУЛ МАСЛАҲАТ 👉 @yuristdan_javob_bot Ариза ва шикоят ёзиб бериш хизмати 👉 @Yurist_ariza_xizmati
Ko'proq ko'rsatish2025 yil raqamlarda

63 935
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
Ma'lumot yo'q7 kunlar
-80330 kunlar
Postlar arxiv
❗️ДИҚҚАТ
⚡️ОИЛАСИ ТАРКИБИДА НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХС БОР ОИЛАЛАР ЕР СОТИБ ОЛАЁТГАНИДА УЛАРГА 37 500 000 СЎМГАЧА (1 АВГУСТДАН 41 200 000 СЎМГАЧА)ПУЛ БЕРИЛАДИ
📃 23.07.2025 йил куни Вазирлар Маҳкамасининг 462-сон қарори қабул қилинди
➖ Қарорга кўра, ногиронлиги бўлган шахс ва таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оила электрон-аукцион орқали ер участкаси сотиб олаётганда уларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача (Бугунги кун ҳолатига 37 500 000 сўм, 1 августдан 41 200 000 сўм бўлади) маблағ ажратилади.
❓Ҳош, ушбу маблағни олиш учун белгиланган талаблар қандай ?
✔️ Қарор талаби бўйича ушбу имкониятдан фойдаланаман деган талабгорларнинг охирги 12 ой давомида ўзи ёки оила аъзолари номида яшаш учун мўлжалланган турар жойи ёки ер участкаси мавжуд бўлмаслиги;
✔️ ер участкаси охирги 3 ой ичида аукцион орқали харид қилинган ва Ўзбекистон ҳудудида бўлиши;
✔️ Расмий равишда ногиронлиги бўлган шахс деб топилган ва камбағал оилалар реестрига киритилган бўлиши керак.
❗️Мазкур маблағлар талабгор шахснинг пластик карта рақамига пул ўтказиб бериш йўли билан тўланади.
✏️ Ушбу маълумотни бундай маълумот фойдаси тегиши мумкин бўлган танишларингизга юбориб қўйинг!
✏️ Агар мазкур масала бўйича кимда қўшимча саволлар бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиришларинг мумкин!
Қўшимча саволлар учун 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
❤ 82👏 4🤔 2🔥 1
⚡️ ДИҚҚАТ!
❗️ЭНДИЛИКДА КАМБАҒАЛ ОИЛАЛАРНИНГ ОЛИЙ ТАЪЛИМДА ЎҚИЁТГАН АЪЗОЛАРИНИ КОНТРАКТ ТЎЛОВИ ТЎЛАБ БЕРИЛАДИ
📃 23.07.2025 йил куни Вазирлар Маҳкамасининг 462-сон қарори қабул қилинди
➖ Қарорга кўра, камбағал оилалар реестрига киритилган ва олий таълимда таҳсил олаётган хотин-қизлар ва уларнинг фарзандларини контракт тўловини маълум қисми тўлаб берилади.
❓Контракт тўлови айнан қандай шахсларга тўланади ?
✅ Контракт тўлови камбағал оилалар реестрига киритилган 30 ёшдан катта хотин-қизлар ва уларнинг олий таълимда ўқиётган фарзандларидан бирига тўланади
❓Бу имтиёздан фойдаланаман деган шахслар олий таълимнинг қандай йўналишида ўқиётган бўлиши керак ?
✅ Талабгорлар бакалавриат ёки магистратура йўналишининг кундузги шаклида таълим олаётган бўлиши керак.
❓Талабгор хотин-қизлар бу имтиёздан фойдаланиш учун неча ёшда бўлиши керак ?
✅ Юқоридаги қарор талаби бўйича бундай имконият 30 ёшдан ошган хотин-қизларга берилади. Уларнинг фарзандлари учун эса ёш чегараси қарорда кўрсатилмаган.
❓Талабгорлардан қандай хужжатлар талаб қилинади ?
✅ Талабгорларнинг олий таълимга ўқишга кирганлиги бўйича олий таълим ташкилоти буйруғи хамда тўлов-контракт шартномаси талаб этилади.
❓Контрактнинг қанча қисми тўлаб берилади ?
✅ Контрактнинг 50 фоизигача, лекин БХМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда тўлаб берилади.
❓Ўқишни битириб кетганлар хам бу имтиёздан фойдаланса бўладими ?
✏️ Бўлади. Фақат сеҳирганлик қобилиятини ишга солган ҳолда замонни орқага қайтариб, камбағал оилалар реестрига киритилиб, жинсни аёлга ўзгартириб, ёшни ўттиздан ошириб кейин фойдаланса бўлади...
Қўшимча саволлар учун 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
😁 43❤ 41👍 5🤣 4😨 3🥰 2🤔 1
❗️ЎЗБОШИМЧАЛИК БИЛАН ЭГАЛЛАБ ОЛИНГАН ЕР УЧАСТКАЛАРИНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ УЧУН УНДИРИЛАДИГАН ТЎЛОВ ҚАНЧА ЭТИБ БЕЛГИЛАНГАН ?
📄 “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида Қонунга кўра,
➖ ер ва биноларни қонунийлаштириш учун қуйидаги миқдорларда бир марталик тўлов ундирилади:
✅ Тошкент шаҳрида – БҲМнинг 5 баравари;
✅ Нукус шаҳри ва вилоят марказларида – БҲМнинг 3 баравари;
✅вилоятлар бўйсунувидаги бошқа шаҳарларда – БҲМнинг 2 баравари;
✅ бошқа аҳоли пунктларида – БҲМнинг 1 баравари;
✅ қолган ҳолларда бир марталик тўлов тегишли ҳудуддаги ўртача аукцион баҳоси миқдорида тўланади.
❗️Шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлари, олдинги “акция” вақтида йиғим тўлаган шахслар тўловдан озод қилинади, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига киритилган шахсларга 50 фоиз чегирма берилади.
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
❤ 29👍 3
⚡️ ДИҚҚАТ
❗️ЭНДИЛИКДА ИЖАРАДА ЯШОВЧИ ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ИЖАРА ПУЛИ ТЎЛАБ БЕРИЛАДИ
📃 Вазирлар Маҳкамасининг 23.07.2025 йил кунги 462-сон қарори қабул қилинди
➖ Қарорга кўра, Камбағал оилалар реестрига киритилган ва ёши 30 ёшдан ошган хотин-қизларга ижара тўловининг 50 фоизи, лекин БХМнинг 2 бараваригача. Тошкент, Нукус хамда вилоятлар марказларида БХМнинг 3 бараваригача миқдорда ижара тўловлари тўлаб берилади.
❓Қандай хужжат тузилади?
✅ Хотин-қизларга ижара тўлови тўлаб берилиши учун ижарага олувчи, ижарага берувчи хамда оила ва хотин-қизлар бўлими ўртасида 3 томонлама ижара шартномаси тузилиши керак.
❓Ижара тўловлари қанча муддатгача тўлаб берилиши мумкин?
✅ Қарорда муддат чегараланмаган, яъни ижара тўловлари чекланмаган муддатгача тўланиши мумкин.
❓У реестрда бўлмаганлар бу имтиёздан фойдаланиши учун нима қилиши керак?
✅ Улар аввало реестрга кириш ҳақида ўйлаши керак.
❓Ўзини уйи бор ва бунга эҳтиёжи бўлмаганлар хам сохта хужжатлар қилиб бу имтиёздан фойдаланиб юрса бўладими ?
✏️ Бўлади. Балки уч юзи саксон йилдан кейин шундай замонлар хам келар ва ўшанда ҳаракат қилиб кўрса бўлади. Лекин ҳозир буни иложи йўқ...
✏️ Бу маълумотни тарқатворилар а? Ижарама-ижара қийналиб юрган аёллар қанча..
Қўшимча саволлар учун 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
❤ 57🤣 41👍 11👏 5🥴 2
⚡️ ДИҚҚАТ
❗️ЭНДИ КАМБАҒАЛ ОИЛАЛАРНИНГ КОММУНАЛ ХИЗМАТЛАРДАН ҚАРЗДОРЛИГИ ТЎЛАБ БЕРИЛАДИ
📃 Вазирлар Маҳкамасининг 23.07.2025 йил кунги "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари" ва "Саховат ва кўмак" жамғармалари маблағлари ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги 462-сон қарори қабул қилинди
➖ Қарорга кўра, коммунал хизматлар бўйича қарздорликни қоплаш учун Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга мавсумий тарзда бир йилда икки мартагача ва БҲМнинг 5 баравари(1 августдан кейинги ҳисоб бўйича 2 060 000 сўм)гача бўлган миқдорда моддий ёрдам ажратилиши кўрсатилган. Қарор асосида бу миқдор маҳаллий манбалар ҳисобидан янада кўпайтирилиши хам мумкин.
❗️Қарорда мазкур маблағлар коммунал хизматлар бўйича таъминот корхоналарига шартномага мувофиқ тўғридан-тўғри ўтказиб берилиши белгиланган.
❗️Асосий талаб: Оиланинг камбағал оилалар реестрида бўлиши.
➖ Бу имтиёздан фойдаланиш учун талаб этиладиган хужжат нима ?
✅ Мазкур имтиёздан фойдаланиш учун эҳтиёжманд оиланинг коммунал хизматлардан қарздорлиги борлигини тасдиқловчи хужжат нусҳаси талаб этилади.
✏️ Қонунчиликда белгиланган имтиёзлар қоғозда қолиб кетмаслиги учун ушбу маълумотни максимал даражада тарқатишларингни сўраймиз.
✏️ Ушбу имтиёздан фойдаланиш бўйича кимда қўшимча саволлар бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиришлари мумкин!
Қўшимча саволлар учун 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
❤ 68😁 16👍 14🥰 1😭 1
❗️БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ФАҚАТ КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ОИЛАЛАРГА БЕРИЛАДИ!
⚡️САВОЛ:
Болалар нафақасини кам таъминланмаган оилалар ҳам олиши мумкинми ?
⚡️ЖАВОБ:
Вазирлар Маҳкамасининг 21.10.2021 йил кунги 654-сон қарори билан тасдиқланган Низомга асосан,
➖ Болалар нафақаси ва моддий ёрдам юқоридаги қарор билан тасдиқланган низомда белгиланган тартибда оила аъзоларининг тақдим этган аризаларига асосан «Ягона реестр» АТ орқали кам таъминланган оила деб эътироф этилгандан сўнг тайинланади деб кўрсатилган.
✏️ Йўқ. Болалар нафақаси кам таъминланмаган оилаларга тайинланмайди. Болалар нафақаси ва моддий ёрдам олиш учун ариза берган оиланинг ижтимоий ҳолати юқоридаги низом талаблари асосида электрон ахборот тизими орқали ўрганилганида ўша оила кам таъминланган деб топилсагина уларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўловлари тайинланиши мумкин. Агар ўрганиш жараёнида талабгор оила кам таъминланган оила бўлиб чиқмаса уларга болалар нафақаси тайинлаш ўрнига "Соғ бўласлар" деган СМС келади..
✏️ Яна кимдадир болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўловлари бўйича саволлар бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиришлари мумкин!
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
❤ 35👍 11😁 8🤣 8👏 1🙈 1
Photo unavailableShow in Telegram
💸 Uzum kartani rasmiylashtiring va 50 000 so‘m oling + naqd pulni komissiyasiz yeching
Uzum karta bilan darhol foydadasiz:
• istalgan bankomatdan oyiga 10 mln so‘mgacha yeching
• bankomat komissiyasi kartaga qaytariladi
• hech narsani tasdiqlash kerak emas — o‘zi avtomatik qaytariladi
Agar hali kartangiz bo‘lmasa —
uni onlayn rasmiylashtiring, kamida 50 000 so‘mga xarid qiling — va hisobingizga 50 000 so‘m bonus oling
❤ 15
❗️ ДИҚҚАТ
⚡️ 1 августдан эътиборан айрим хотин-қизларга 1 648 000 сўмгача бир марталик моддий ёрдам пули берилади
📃 Вазирлар Маҳкамасининг 23.07.2025 йил кунги "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари" ва "Саховат ва кўмак" жамғармалари маблағлари ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги 462-сон қарори қабул қилинди
➖ Қарорга кўра, «Аёллар дафтари»га киритилган айрим хотин-қизлар учун БҲМ (Ҳозирги кунда 375 000 сўм)нинг 4 баравари (1 500 000 сўм)гача миқдорида (1 августдан эътиборан БХМнинг 4 баравари 1 648 000 сўм бўлади) бир марталик моддий ёрдам пули берилади.
❗️Мазкур бир марталик моддий ёрдам пули қуйидаги тоифадаги хотин-қизларга ажратилади:
➖ боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар;
➖ ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар;
➖ қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизлар.
❗️Қандай хужжатлар талаб қилинади ?
➖ Боқувчиси йўқ хотин-қизлардан — боқувчиси вафот этганлиги ёки бедарак йўқолган деб топилганлиги тўғрисида хужжатлар;
➖ 1 ва 2 гурух ногиронлиги бўлган хамда тезкор тиббий ёрдамга муҳтож хотин-қизлардан — гуруҳ ногиронлигини тасдиқловчи хужжат, тезкор тиббий муолажага муҳтожлардан эса тиббий муолажага муҳтожлигини тасдиқловчи хужжат ёки маълумотнома;
➖ Қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди борлардан — фарзанди ногирон эканлигини ёки фарзандига 1 ёки 2 гурух ногиронлиги белгиланганлигини тасдиқловчи хужжатлар.
✏️ Имконият туғилдими ундан фойдаланиш хам керак. Шу сабабли бу маълумотни эҳтиёжманд хотин-қизларга юбориб қўйинглар!
✏️ Ушбу бир марталик ёрдам пули бўйича кимда қўшимча саволлар бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиришлари мумкин!
Қўшимча саволлар учун 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
❤ 84👍 28👏 6
⚡️ЯНГИ ҚАРОР
❗️30 ЁШДАН ОШГАН АЙРИМ ХОТИН-ҚИЗЛАРГА УЙ-ЖОЙ ТАЪМИРИ УЧУН 18 750 000 СЎМГАЧА БЕҒАРАЗ МАБЛАҒ АЖРАТИЛАДИ
📄 Вазирлар Маҳкамасининг 23.07.2025 йил кунги "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари" ва "Саховат ва кўмак" жамғармалари маблағлари ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги 462-сон қарори қабул қилинди
➖Қарорга кўра, "Камбағал оилалар реестри"га киритилган ҳамда ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан ошмайдиган оилаларнинг 30 ёшдан катта хотин-қизларига уй-жойни таъмирлаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари, яъни 18 750 000 сўмгача (1 августдан БХМнинг 50 баравари 20 600 000 сўм бўлади) маблағ ажратилади.
✏️ Умуман олганда Қарор янги лекин, қарордаги бу норма янгилик эмас. Президентнинг 30.01.2025 йилдаги ПФ-17-сон фармонида бундай ижтимоий ёрдам кўрсатилиши белгиланган эди ва Ҳукуматнинг юқоридаги қарори Президентнинг айнан ўша 17-сон фармонини ижросини таъминлаш учун қабул қилинди. Биз ушбу ижтимоий ёрдам ҳақида биринчи марта ёзган вақтимизда битта-иккитаси чиқиб, — нега Сизлар йўқ имтиёзларни ёзяпсизлар, ҳокимиятга борсам бундай нарса йўқ деб айтяпти, ундай нарса йўқ деб айтяпти деб росааа нолишган эди. Афсуски ҳар-бир ҳолатни қувиб етволиб масалага ойдинлик киритиб оладиган даражада бемалол эмасмиз. Балки яхшиям вақтимиз кам. Агар вақтимиз кўп бўлганида битта-иккита ҳокимлар билан октагонда гаплашармидик масаланда.))
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
👍 57❤ 45😁 18🔥 1
❗️ЯНГИ ҚОНУН РАСМАН ҚАБУЛ ҚИЛИНИШИ УЧУН ҚАНЧА ВАҚТ КЕТАДИ ?
📄 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 99-моддасига асосан,
➖ Қонун Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, Сенат томонидан маъқулланиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзолангач ва қонунда белгиланган тартибда расмий манбаларда эълон қилингач, юридик кучга эга бўлади.
❗️Ҳош, битта қонуннинг расман қабул қилиниши учун қанча вақт кетади ?
1) ➖ Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган Қонун 10 кундан кечиктирмай Сенатга юборилади.
2) ➖ Қонун Сенат томонидан 60 кун ичида кўриб чиқилади ва маъқулланса 10 кундан кечиктирмай Президентга юборилади.
3) ➖ Қонун Президент томонидан 60 кун ичида имзоланади ва эълон қилинади.
✏️ Демак, Сенат ёки Президент томонидан Қонун рад қилинмаса ёки орқага қайтарилмаса, яъни ҳаммаси рисоладагидек кетса битта қонуннинг расман қабул қилиниши учун 140 кун вақт талаб қилинар экан. Бу дегани 4 ойдан ортиқ вақт дегани.
Бепул савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
❤ 39👍 19😁 12
00:47
Video unavailableShow in Telegram
⚡️ Президент хам "пропка"да қолиб кетибди.
➖ Президент Шавкат Мирзиёев амалдорларга йўллардаги тирбандликларда эл қатори тўхталиб қолганлиги ҳақида гапирди. Хусусан, 15 минут 20 минут "яхшилаб турдим турганда хам" деб киноя келтирди Президент..
👉 @Yurist_Blogerr
IMG_7963.MP48.94 MB
😁 71👍 35❤ 20👏 16🤷♂ 1
❗️ФУҚАРОЛИКНИ ТАСДИҚЛОВЧИ ХУЖЖАТЛАРГА НИМАЛАР КИРАДИ?
⚡️САВОЛ:
Қандай хужжатлар фуқароликни тасдиқловчи хужжат хисобланади ?
⚡️ЖАВОБ:
"Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида"ги ЎРҚ-610-сон Қонуннинг 7-моддасига асосан,
➖ Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти, идентификацияловчи картаси ёки Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги мавжуд эканлигини кўрсатувчи бошқа ҳужжат Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжатдир деб белгиланган.
❗️Қуйидагилар ўн олти ёшга тўлмаган боланинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжатдир:
➖ туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ёки маълумотнома (боланинг туғилган жойидан қатъи назар) — ота-онасидан бирининг Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги мавжуд эканлигини кўрсатувчи паспорти, идентификацияловчи картаси ёки бошқа ҳужжати кўрсатилганда;
➖ туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ёки маълумотнома (бола Ўзбекистон Республикасида туғилган тақдирда) — фуқаролиги бўлмаган шахслар бўлган ота-онанинг (ёлғиз отанинг ёки онанинг) Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси кўрсатилганда.
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
❤ 31👍 6🤔 1
❗️ЎЗИНИ ЎЗИ БАНД ҚИЛГАН ШАХСЛАРНИНГ НОРМАТИВ ДАРОМАДИ ҚАНДАЙ АНИҚЛАНАДИ ?
⚡️САВОЛ;
Мен болалар нафақаси олиш учун Солиқ органига тўлов қилиб ўзини ўзи банд қилдирганлар рўйхатига киритилсам, шунда менга ҳар ойлик қанча норматив даромад ёзилади ?
⚡️ЖАВОБ;
Ҳукуматнинг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомда,
➖ ўзини ўзи банд қилган фуқароларнинг даромадлари миқдорини аниқлашда даромад аниқланаётган даврда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори (Ҳозирги кунда 1 155 000 сўм)нинг икки баравари (2 310 000 сўм) миқдорига тенг бўлган бир ойлик ўртача норматив даромад миқдори қабул қилинади деб белгиланган.
✏️ Яъни, Сиз ўзингизни банд қилиш орқали ҳар ойда манашу 2 310 000 сўм даромад топаётган шахсга айланасиз. Сиз ўзини ўзи банд қилганликдаги фаолиятингиз натижасида амалда қанча даромад топаётганингиздан қатъий назар Сизни бир ойлик норматив даромадингиз манашу суммага тенглаштирилади.
Бепул савол-жавоб 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
❤ 41👍 6🤷♀ 1
⚡️ ДИҚҚАТ
❗️ЁЛҒИЗ ОНАЛАРГА ФАРЗАНДИ 3 ЁШГА ТЎЛГУНГАЧА БОҒЧА ТЎЛОВИ УЧУН 562 500 СЎМГАЧА МОДДИЙ ЁРДАМ БЕРИБ БОРИЛАДИ
📄 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.11.2024 йилдаги ПФ-185-сон Фармонига асосан,
➖ 2025 йил 1 мартдан бошлаб Камбағал оилалар реестрига киритилган ва расмий банд бўлган ёлғиз она (ота)га ижтимоий шартнома асосида бир нафар фарзанди учун бола уч ёшга тўлгунига қадар мактабгача таълим хизматидан фойдаланиш учун Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдори (375 000 сўм)нинг бир ярим баравари (562 500 сўм)гача миқдорида моддий ёрдам бериб борилиши белгиланган.
✅ Бунда агар болалар эгизак бўлса, моддий ёрдам эгизакларнинг ҳар бири учун берилади деб кўрсатилган.
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
❤ 39👍 16🤨 3
⚡️ МУҲИМ
❗️ОЛИЙ ТАЪЛИМДА ЎҚИЛГАН ДАВР МЕҲНАТ СТАЖИГА ҚЎШИЛАДИМИ ?
⚡️ САВОЛ:
Шахснинг олий таълимда ўқиган даври унинг меҳнат стажига қўшиладими ?
⚡️ ЖАВОБ:
"Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрсида"ги қонуннинг 37-моддасида, меҳнат стажига қўшиладиган меҳнат фаолияти турлари санаб ўтилган бўлиб,
➖ унга кўра, олий таълим муассасаларида, аспирантурада, стажёр-тадқиқотчи-изланувчилар институтида, катта илмий ходим-изланувчилар институтида, таянч докторантурада, докторантурада ва клиник ординатурада кундузги ўқиш, шу жумладан чет элда ўқиш даври шахснинг меҳнат стажига қўшиб ҳисобланиши белгиланган.
✏️ Демак, шахснинг олий таълимда ўқиган даври хам унинг меҳнат стажига қўшилади ва юқоридаги 37-модда бунинг ҳуқуқий асоси хисобланади.
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
❤ 16👍 11
❗️АЛИМЕНТ ТЎЛАШ ҚАЧОН ТЎХТАТИЛАДИ ?
⚡️САВОЛ;
Суднинг ижро хужжатига асосан ундириладиган алимент тўлаш мажбурияти қандай ҳолларда тугатилади ?
⚡️ЖАВОБ;
Оила кодексининг 147-моддасига асосан, суд тартибида ундириладиган алимент тўлаш:
➖ бола вояга етганда ёки вояга етмасдан туриб тўла муомала лаёқатига эга бўлганда;
➖ фойдасига алимент ундирилаётган бола фарзандликка олинганда;
➖ суд алимент олувчининг меҳнатга лаёқати тикланган ёки уни ёрдамга муҳтож бўлмай қолган деб топганда;
➖ меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож алимент олувчи собиқ эр ёки хотин янги никоҳга кирганда;
➖ алимент олувчи ёки алимент тўлаши шарт бўлган шахс вафот этганда тугатилади.
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
❤ 43👍 17🤪 6
❗️НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН БОЛАЛАРНИНГ ОНАЛАРИ БОШҚАЛАРДАН 5 ЙИЛ ОЛДИН ПЕНСИЯГА ЧИҚИШИ МУМКИН
⚡️САВОЛ;
Болаликдан ногиронлиги бўлган болаларни тарбиялаган оналар пенсияга 50 ёшдан чиқиши мумкинлигини эшитдим. Шу ростми ?
⚡️ЖАВОБ;
Бундай норма қонунчиликда мавжуд. "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонуннинг 12-моддасида, болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандларнинг оналари уларни саккиз ёшгача тарбиялаган бўлса — иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда умумий белгиланган 55 ёшдан эмас, бошқаларга қараганда имтиёзлироқ яъни, 50 ёшдан пенсияга чиқиши мумкинлиги кўрсатилган.
✅ Демак, болаликдан ногиронлиги бўлган болаларни камида 8 йил тарбиялаган оналар пенсияга бошқалардан 5 йил олдин чиқиши мумкин. Фақат, юқорида кўрсатилган иш стажига эга бўлишлари керак.
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
❤ 32👍 12
❗️ТОМОРҚАНГИЗДА МЕҲНАТ ҚИЛИБ ХАМ РАСМИЙ МЕҲНАТ СТАЖИГА ЭГА БЎЛИШИНГИЗ МУМКИНЛИГИДАН ҲАБАРДОРМИСИЗ ?
📃 Президентнинг 366-сон қарорига кўра,
➖ ўзининг шахсий томорқа ер участкасида қуйидаги фаолият турлари билан шуғулланаётган фуқаролар томонидан йилига БҲМнинг камида 1 баравари (375 минг сўм) миқдорида ижтимоий солиқ тўланган тақдирда, улар расмий банд бўлган аҳоли тоифасига киритилади ва ушбу давр уларнинг меҳнат стажига қўшилади:
✅ чорвачилик (қорамол, қўй, эчки, от ва бошқалар);
✅ иссиқхона;
✅ паррандачилик (бедана, курка, ғоз, ўрдак);
✅ қуёнчилик;
✅ асаларичилик;
✅ балиқчилик;
✅ боғдорчилик;
✅ лимончилик;
✅ гулчилик.
✏️ Маълумот учун: ўзини ўзи банд қилиш учун ижтимоий солиқ йилига бир марта тўланади ва ижтимоий солиқ тўланган йил учун ўзини банд қилдирган шахсга бир йиллик меҳнат стажи ёзилади.
Бепул савол-жавоб👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш👇
@Yurist_Blogerr
❤ 38👍 16
❗️ЁШЛАРГА 7 ЙИЛ МУДДАТГА ВА 100 МЛН СЎМГАЧА ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТЛАР БЕРИЛАДИ
📄 Президентнинг 14.02.2025 йил кунги ПҚ-62-сон “Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш ва бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан,
✅ 2025–2027 йилларда “Ёшлар бизнеси” дастури амалга оширилади:
➖ Мазкур дастур доирасида жумладан, “Бизнесга биринчи қадам” лойиҳасига мувофиқ 18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган ижтимоий солиқ тўлаган ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахсларга онлайн шаклда имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга 100 млн сўмгача кредитлар имтиёзли микроқарз сифатида ажратилади.
✅ “Ёшлар учун иш ўринлари” лойиҳаси асосида ЯТТ сифатида фаолият юритувчи ёш фуқароларга, шунингдек, таъсисчилари ёш фуқаролар бўлган юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият юритувчи кичик тадбиркорларнинг камида 20 та иш ўрни яратишни назарда тутувчи лойиҳаларига имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга 5 млрд сўмгача маблағлар ажратилади.
Бепул савол-жавоб 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
❤ 35🤨 9😢 4😁 3🥴 2🤷♂ 1👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
❗️ЭКИНЗОРЛАРНИ ЁҚИБ ЮБОРГАН ШАХСЛАР ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИЛАДИ
📄 Жиноят кодексининг 198-моддаси "Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш" деб номланиб, ушбу модданинг биринчи қисмида,
➖ оловга эҳтиётсизлик билан муносабатда бўлиш натижасида экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш кўп миқдорда зарар етказилишига ёки бошқача оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Қўшимча саволлар учун 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
👍 11❤ 7🤣 1
