uz
Feedback
Bank va Mijoz

Bank va Mijoz

Kanalga Telegram’da o‘tish

Молиявий саводхонлик, банк соҳасига оид янгиликлар, меъёрий ҳужжатлар, статистика ва бошқа маълумотлар. Савол ва мурожаатлар учун: @bankmijozbot Реклама учун: @meenov

Ko'proq ko'rsatish
2025 yil raqamlardasnowflakes fon
card fon
52 526
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
+6047 kunlar
+50930 kunlar
Postlar arxiv
Банкоматдан нақд пул олганда чек чиқариш функциясини ўчириб қўйишга қандай қарайсиз?Anonymous voting
  • Тўғри фикр
  • Нотўғри, мижоз танловини чекламаслик керак
  • Чек чиқармаслик учун альтернатив йўлларни қилиш керак
0 votes
👍 23 9
Асосий ставка ўзгаришсиз қолдирилди Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди. @bankmijoz
Hammasini ko'rsatish...
26👎 26👍 4🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
Марказий банкнинг ҳудудий бош бошқармаларига раҳбарлар тайинланди Марказий банк Раисининг тегишли буйруқлари билан Марказий банкнинг Навоий, Самарқанд ва Сирдарё вилояти бош бошқармаларига раҳбарлар тайинланди. ➖ Пардаев Хуршид Саноқулович Марказий банк Самарқанд вилояти бош бошқармаси бошлиғи; ➖ Шаропов Шавкат Хотамович Марказий банк Навоий вилояти бош бошқармаси бошлиғи; ➖ Сулайманов Низомжон Қодиржонович Марказий банк Сирдарё вилояти бош бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. @bankmijoz
Hammasini ko'rsatish...
👍 36 15🐳 5👎 4🔥 4😢 3
Айтишларича, Марказий банк томонидан тижорат банкларига мобил иловаларда банк карталарни (виртуал) ёпиш функциясини жорий қилиш бўйича топшириқ берилган. @bankmijoz
Hammasini ko'rsatish...
👍 84 8🔥 7🐳 4 2
Ўзбекистода пенсия ёшини ошириш режалаштирилмоқда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижрочи директори Муродбек Атаджанов маълум қилишича, пенсия ёшини эркаклар учун 60 ёшдан 63 ёшга, аёллар учун эса 55 ёшдан 58 ёшга кўтариш кўриб чиқилмоқда экан. Бунда пенсия ёши босқичма-босқич — ҳар йили ярим йилга ошириб борилади.
Пенсия жамғармаси директори ҳам дунёнинг кўплаб мамлакатларида энг кам пенсия ёши 65 ёшдан ошиқлигини таъкидлаган.
@bankmijoz
Hammasini ko'rsatish...
👎 340😡 42😁 10 9👍 9😢 7👏 3🆒 3🥰 2🐳 2
00:40
Video unavailableShow in Telegram
🏦 Asakabank мобил иловаси фаолияти қайта тикланди Асакабанк томонидан амалга оширилган қисқа муддатли техник ишлар якунланди ва мобил илова яна фойдаланиш учун тўлиқ ишга туширилди. Эндиликда мижозлар иловадан бемалол фойдаланишлари мумкин. Қайта кириш жараёнини осонлаштириш мақсадида махсус видеойўриқнома тайёрланган бўлиб, унда барча қадамлар батафсил кўрсатиб берилган. Саволлар юзага келган тақдирда, 1152 рақамига мурожаат қилиш ёки @Asaka_bank_bot орқали ёзиб қолдириш мумкин. Иловани юклаб олиш ҳаволаси @bankmijoz
Hammasini ko'rsatish...
IMG_5105.MP413.70 MB
star reaction 1👎 26 16👍 12 3🐳 1
Виртуал карталарни очиш онлайн лекин ёпиш эса? Бугунги кунда жисмоний шахсларга вақтинчалик битта банкда 5 тагача, барча банкларда 20 тагача карта очиш мумкинлиги белгиланган. Бунда карталар максимум сони виртуал ва кобейджинг карталарини инобатга олган ҳолда ҳисобланган. Кўпчилик ҳолатларда 20 тадан кўп картага эга жисмоний шахслар яна карта очиши учун бошқа карталарини ёпитириши керак бўлади. Бунинг учун улар банкларга шахсан бориб, карталарини ёптиришига тўғри келади, ҳаттоки виртуал картани ёпиш учун ҳам ёзма ариза талаб этилади. Ҳозирда ушбу масалага ечим қилиб айрим банклар (Анорбанк, Агробанк, Asia Alliance bank, МКБанк ва Ўзмиллийбанк) ўз мобил иловалари орқали виртуал карталарни масофавий ёпиш функциясини ишга туширган. Қолган банкларнинг иловаларида ҳам ҳеч бўлмаганда шу каби виртуал карталарни онлайн ёпиш хизмати ишга туширилса мақсадга мувофиқ бўлар эди. @bankmijoz
Hammasini ko'rsatish...
👍 61 18 7🐳 2😁 1
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг махсус стипендиясига танлов эълон қилинмоқда Марказий банк иқтисодиёт, банк иши, бухгалтерия ҳисоби, молия ва ахборот технологиялари йўналишлари бўйича таълим муассасаларида бакалавриатуранинг кундузги бўлими сўнгги босқичида ҳамда магистратурада таълим олаётган талабаларга танлов асосида стипендия дастурида иштирок этиш имкониятини таклиф этмоқда. 👉 Батафсил. @bankmijoz
Hammasini ko'rsatish...
21👍 6👏 5👎 1🐳 1
Photo unavailableShow in Telegram
100 граммлик олтин қуйма нархи 150 млн сўмдан ошди Марказий банк 9 сентябрь учун олтин қуйма нархларини эълон қилди. Унга кўра, 5 гр олтин қуйма нархи 7,5 млн сўмдан, 10 гр олтин қуйма нархи эса 15 млн сўмдан ошган. Жорий йилнинг 17 январь санасидан бошлаб 116,6 млн сўм нарх билан муомалага киритилган 100 граммлик олтин қуюманинг бугунги нархи 150,6 млн сўмни ташкил этмоқда. Олтин қуймаларни ушбу ҳаволада кўрсатилган тижорат банкларининг офислари орқали сотиб олиш мумкин. @bankmijoz
Hammasini ko'rsatish...
👍 17 14😢 3 2🔥 2🐳 2
2026 йил 1 январдан Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан тижорат банклари орқали картошка етиштириш харажатларини молиялаштириш учун ҳосил қийматининг 50 фоизигача йиллик 12% ставкада 6 ойлик имтиёзли давр билан 12 ой муддатга суғурта полиси асосида кредитлар ажратилади. @bankmijoz
Hammasini ko'rsatish...
👎 24👍 10 8🐳 4
Photo unavailableShow in Telegram
Таълим кредити ажратадиган банклар Имтиёзли таълим кредити олиш учун қуйидаги банклардан бирига мурожаат қилиш лозим бўлади: • АгробанкАсакабанкАлоқабанкМКБанкХалқ банкиЎзСҚБЎзмиллийбанкHamkorbankБРБТуронбанкОФБ 👉 Имтиёзли таълим кредити ажратилиши шартлари бу ерда. @bankmijoz
Hammasini ko'rsatish...
👍 16 9👎 2🔥 2🐳 1
00:04
Video unavailableShow in Telegram
📢📢📢📢 Дўстлар, "Асакабанк" мобил иловасида техник ишлар олиб борилмоқда. 🔒Бу ишлар бежиз эмас – айнан маълумотларингизнинг хавфсизлигини кучайтириш ва ҳимоя даражасини ошириш учун амалга ошириляпти. ✅ Техник ишлар тугагач, акаунтингизга қайта киришингиз ва янги парол ўрнатишингиз керак бўлади. Бу эса сизнинг шахсий маълумотларингиз янада ишончлироқ муҳофаза қилинишига хизмат қилади. 😌 Бир оз ноқулайлик бўлиши мумкин, лекин ишонинг – бу барчаси сизнинг хавфсизлигингиз учун амалга ошириляпти. Техник ишлар тугагач, илова янада ишончли ва қулай ҳолатда ишлайди. Техник ишлар якунлангач, бу ҳақда қўшимча маълумот берилади. @bankmijoz
Hammasini ko'rsatish...
IMG_6807.MP45.91 KB
👎 13👍 8 5🔥 2🐳 1
Photo unavailableShow in Telegram
NRG ва Асакабанк янги “Сиз учун” ипотека дастурини тақдим этмоқда — чегирма 100% тўловдагидек! Энди уй харидида қисман тўлов амалга оширган харидорлар ҳам ушбу имтиёздан фойдаланишлари мумкин. Бошланғич тўлов — 15% дан, йиллик ипотека фоиз ставкаси эса 18% дан бошланади. Кредит муддати эса 20 йилгача. Дастур NRG‘нинг барча турар-жой мажмуаларида амал қилади. Ипотекани NRG савдо офисларида ёки Асакабанк филиалларида расмийлаштириш мумкин. Батафсил маълумот учун: 1060, 1152 реклама
Hammasini ko'rsatish...
21👍 7👎 3🐳 2
🏦 Марказий банкда журналист ва блогерлар учун “Молиявий хизматлар истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш концепцияси” мавзусида эртага - 9 сентябрь куни соат 11:00 да медиа-мулоқот ташкил этилади. @bankmijoz
Hammasini ko'rsatish...
9👍 9🐳 4
Photo unavailableShow in Telegram
🏦“Трастбанк”дан фойдали ипотека кредитлари – орзуйингиздаги хонадонга эга бўлишда муҳим қадам “Трастбанк” бирламчи ва иккиламчи бозордан уй-жой харид қилиш учун бир қатор ипотека кредитларини тақдим этади. Жозибадор фоиз ставкалари ва қулай шартлар орзуйингиздаги хонадонга эга бўлишда ёрдам беради. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маблағлари ҳисобидан бирламчи бозордан уй-жой (квартира) сотиб олиш учун Миқдори: Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун 330 млн сўмгача, Тошкент шаҳрида эса 420 млн сўмгача; Бошланғич тўлов: доимий даромад манбаига эга шахсларга 15%, ўзини-ўзи банд қилганларга 25%; Муддати: 240 ойгача; Йиллик фоиз ставкаси: 17,5% дан бошлаб. Батафсил: https://trastbank.uz/uz/private/crediting/birlamchi-bozordan-uy-sotib-olish-uchun-ipoteka-krediti/ Банкнинг ўз маблағлари ҳисобидан бирламчи ва иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун Миқдори: Кўп квартирали уйлардан уй-жой (квартира) сотиб олиш учун БҲМнинг 2 500 баробари (бугунги кунда 1 млрд 30 млн сўм) гача; Якка тартибдаги уй-жой сотиб олиш учун БҲМнинг 3 000 баробари (бугунги кунда 1 млрд 236 млн сўм) гача; Муддати: 120 ойгача Доимий даромад манбаига эга бўлганда бошланғич тўлов 20%, йиллик фоиз ставкаси 25%, Ўзини-ўзи банд қилган мижозларга бошланғич тўлов 25%, йиллик фоиз ставкаси 26%. Батафсил: https://trastbank.uz/uz/private/crediting/bankning-o-z-mablag-lari-hisobidan-ajratiladigan-ipoteka-krediti/ Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси маблағлари ҳисобидан иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун Миқдори: Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун 500 млн сўмгача, Тошкент шаҳри учун эса 800 млн сўмгача; Муддати: 120 ойгача; Бошланғич тўлов: 25%; Йиллик фоиз ставкаси: 23,99 % Батафсил: https://trastbank.uz/uz/private/crediting/birlamchi-va-ikkilamchi-bozordan-uy-joy-sotib-olish-uchun-ipoteka-krediti/ Бирламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун Миқдори: Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун 500 млн сўмгача, Тошкент шаҳри учун эса 800 млн сўмгача; Муддати: 240 ойгача; Бошланғич тўлов: 25%; Йиллик фоиз ставкаси: 20 % Батафсил: https://trastbank.uz/uz/private/crediting/birlamchi-bozordan-uy-joy-kvartira-sotib-olish-uchun-ipoteka-krediti/ Банк офисларига ташриф буюринг ва мутахассислар қисқа фурсат ичида расмийлаштириб беришади. Саволларингиз бўлса 1287 рақамига қўнғироқ қилинг. Телеграм: @trustbankuz
Hammasini ko'rsatish...
29🐳 3👎 2
Бугундан бошлаб "Бир қарз олувчи, ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи, шу жумладан банкка алоқадор шахслар учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори тўғрисида"ги низомга (№3283, 29.10.2020й) киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар кучга киради. Унга кўра: ➖ банкка алоқадор битта шахсга тўғри келувчи таваккалчиликнинг энг кўп миқдори банк биринчи даражали капиталининг 15 фоизидан ошмаслиги (аввал 25 фоиз эди) керак бўлади; ➖ микромолия банкига алоқадор битта шахсга тўғри келувчи таваккалчиликнинг энг кўп миқдори 5 млрд сўмдан ошмаслиги белгиланди; ➖ банкка алоқадор бўлган барча шахсларга тўғри келувчи таваккалчиликнинг энг кўп миқдори банк биринчи даражали капиталининг 25 фоизидан ошмаслиги лозим (аввал 50 фоиз эди).
Юқоридаги талабларга мувофиқ бўлмаган банклар 2026 йилнинг 1 январига қадар Марказий банк билан келишилган муддатларда босқичма-босқич ушбу талабларга мувофиқлаштириши керак бўлади.
@bankmijoz
Hammasini ko'rsatish...
star reaction 5 29👍 5🐳 2👎 1
🏦 Халқ банки уй-жойни таъмирлаш учун ипотека кредити ажратмоқда. Кредит шартлари: • муддати – 10 йилгача; • фоиз ставкаси – 25%; • миқдори – Тошкент шаҳрида 300 млн сўмгача, ҳудудларда 200 млн сўмгача. • бошланғич бадал – талаб этилмайди. Мазкур кредит доимий даромадга эга жисмоний шахсларга ажратилади. 👉 Батафсил. @bankmijoz
Hammasini ko'rsatish...
👎 50👍 18 9🔥 4🐳 3😡 3😢 2😁 1
Photo unavailableShow in Telegram
🏦 Асакабанк халқаро молия майдонида юксак эътирофга сазовор бўлди 2024 йил натижаларига кўра, Асакабанк Осиё тараққиёт банки (ОТБ) томонидан “Ўзбекистондаги энг ишончли молиявий ҳамкор банк” сифатида эътироф этилди. Сингапурда бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида дунёнинг 50 дан ортиқ йирик банклари қатнашди. Мазкур мукофот Асакабанкнинг мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришдаги фаол иштироки, ОТБ билан самарали ҳамкорлиги ҳамда савдони молиялаштириш ҳажмини мунтазам кенгайтириб бораётганини кўрсатади. Кетма-кет учинчи бор эътироф этилиши эса банкнинг халқаро молия майдонидаги обрўсини янада мустаҳкамлаб бормоқда. @bankmijoz
Hammasini ko'rsatish...
👍 21 15🐳 2😡 2🔥 1😁 1😢 1
Photo unavailableShow in Telegram
Раъно Шодиева ва Хуснорик яшил челленжни бошлашди! Hayot Bank'нинг “Яшил юрак” акцияси интернет тармоғида тобора кенгайиб бормоқда. Ғоя оддий: ЯХШИЛИККА омонати = Ўзбекистон шаҳарларидан биридаги шахсий номланган дарахт. Эстафетанинг биринчи иштирокчилари қаторида Раъно Шодиева, Даврон Муқимов, Азиза Халилова, Шокир Шукурбоев ва бошқа блогерлар ўз обуначиларини ҳаракатга қўшилишга чақириб, челленжни давом этиш учун узатишди. Омонат бозордаги энг фойдалиларидан бири – йиллик 23% ва ҳафталик даромад, шу билан бирга – мамлакат экологиясига қўшилган ҳақиқий ҳисса. Бу шунчаки ижтимоий тармоқлардаги тренд эмас, балки Hayot Bank ESG ташаббусининг қисми: табиат ва жамиятга ғамхўрлик молиявий манфаатлар билан биргаликда олиб борилиши. “Яшил юрак” нафақат шахсий молиявий барқарорликка, балки келажак авлодлар учун яшил келажакка ҳам қўшилган ҳиссадир. Батафсил: https://hayotbank.uz/main/individual/deposit/yaxshilikka Реклама
Hammasini ko'rsatish...
star reaction 3 27👎 4🔥 3🥰 3😁 2
Photo unavailableShow in Telegram
💰 xazna — банк иловалари ичида биринчи ўринда Август ойида Ўзбекистонда энг кўп юклаб олинган иловалар топ-10 рейтинги маълум қилинди. Унга кўра, Халқ банкининг xazna иловаси Ўзбекистонда фойдаланувчилар томонидан юклаб олинаётган миллий иловалар ичида 4-ўринни эгаллаган. Шунингдек, банк иловалари орасида энг кўп юклаб олинаётган илова бўлиб қолмоқда. @bankmijoz
Hammasini ko'rsatish...
star reaction 2👍 221🔥 110 63🐳 5👎 1