uz
Feedback
Bank va Mijoz

Bank va Mijoz

Kanalga Telegram’da o‘tish

Молиявий саводхонлик, банк соҳасига оид янгиликлар, меъёрий ҳужжатлар, статистика ва бошқа маълумотлар. Савол ва мурожаатлар учун: @bankmijozbot Реклама учун: @meenov

Ko'proq ko'rsatish
2025 yil raqamlardasnowflakes fon
card fon
52 526
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
+6047 kunlar
+50930 kunlar
Postlar arxiv
Кредит тарихингизга эътиборли бўлинг Салбий кредит тарихи кредит ташкилотлари томонидан кредит (микроқарз) ажратмасликка сабаб бўлади. Кредит тарихини ижобий сақлаб туриш учун эса кредит тўловларини ўз вақтида тўлаб бориш лозим. Вақти вақти билан кредит тарихингиз ҳолатини ҳам кузатиб боринг. Жисмоний шахслар қуйидаги порталлар ва иловалар орқали ўз кредит тарихларини электрон шаклда олишлари мумкин: ✔️ portal.infokredit.uz/reports (хизмат нархи 15 000 сўм); ✔️ my.gov.uz портали орқали (хизмат нархи 13 500 сўм - 0.036 БҲМ); ✔️ xazna иловаси орқали (хизмат нархи 15 000 сўм - БҲМ 5 фоизи); ✔️ КАТМ мобил иловаси орқали (хизмат нархи 15 000 сўм). ❗️хизматдан 1 йилда 1 марта фойдаланиш бепул. Шунингдек, portal.infokredit.uz сайти, КАТМ ва xazna иловалари орқали sms-хабарнома ва Freeze хизматларини фаоллаштириш мумкин. @bankmijoz
Hammasini ko'rsatish...
25👍 9🔥 8👎 7 2🐳 1
Photo unavailableShow in Telegram
Uzum тўлов билан 50 000 сўм ва 5% гача кешбек олинг Uzum иловасида QR орқали тўланг — ва фойда олинг: • Uzum картадан тўлаганда 5% гача кешбек • 30 кунгача ортиқча тўловларсиз насия Шунчаки онлайн расмийлаштиринг, камида 50 000 сўмга харид қилинг — ва бонусингизни олинг. 📍 Картани расмийлаштириш Реклама
Hammasini ko'rsatish...
👎 15👍 10 9😁 2
Кредит учун қилинган ортиқча тўловлар асосий қарзни сўндиришга йўналтирилади Қарздордан кредитнинг жорий тўлови учун кредитни (қарзни) қайтариш жадвалида белгиланган суммага нисбатан кўп маблағ келиб тушса, у ҳолда банк келиб тушган маблағнинг ортиқча қисмини қарз олувчининг кредитининг (қарзнинг) асосий қарзини сўндиришга йўналтиради ҳамда кредит (қарз) суммасини қайта ҳисоблайди, агар шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса. 3030-низом. @bankmijoz
Hammasini ko'rsatish...
👍 33 19🐳 5👎 4🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
Марказий банк томонидан тақдим этилган шарҳга кўра, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида банк карталарига 676 трлн. сўм маблағлар кирим қилинган (бу 2024 йил мос даврига нисбатан 1,4 баробарга ошган). Мазкур даврда банк карталаридаги 129 трлн. сўм маблағлар нақдлаштириб олинган. Бу банк карталарига келиб тушган маблағларнинг 19 фоизини ташкил қилган (бу кўрсаткич 2024 йилда 23 фоиз, 2023 йилда 24 фоиз бўлган). Маблағларнинг қанчаси банкоматлар орқали нақдлаштирилгани ҳақидаги маълумотлар очиқланмаган. @bankmijoz
Hammasini ko'rsatish...
👍 11 10🐳 5
❗️Марказий банк асосий ставкасини кўриб чиқиш бўйича эртага (2025 йил 24 июлга) белгиланган бошқарув йиғилиши санасини бошқа кунга кўчирди. Бошқарув йиғилиши ўтказиш санаси алоҳида маълум қилиниши билдирилган. @bankmijoz
Hammasini ko'rsatish...
😁 50👎 10 6👍 5🐳 3
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Қозоғистоннинг "Halyk Banki" Click’нинг 49% акциясини 176,4 млн АҚШ долларига сотиб олди. Бу ҳақида Лондон фонд биржаси сайтида маълум қилинган. Эслатиб ўтамиз, Tenge Bank ҳам "Halyk Banki"нинг шўъба банки ҳисобланади. @bankmijoz
Hammasini ko'rsatish...
star reaction 3👍 65 13 11👎 9🐳 8🔥 2👏 2🥰 1
"Аҳолига ипотека кредитлари ажратилишининг ҳадли шартлари тўғрисида"ги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар (№3269-1, 21.07.2025й) киритилди. ✔️ Банклар эндиликда ипотека кредити беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч кун муддат ичида қарз олувчига ипотека кредити беришнинг рад этилиши сабабларини аниқ ва тушунарли кўрсатган ҳолда ёзма равишда хабардор қилади (аввал қарор нусхасидан кўчирма юборарди). ✔️ Низомдаги гаров қийматини ҳар уч йилда ёки кўчмас мулк бозорида жиддий ўзгаришлар юз берганда янгилаб туриш бўйича тавсия бекор бўлмоқда. ✔️ Қарз юки, қарз олувчининг тўловга лаёқатини таҳлил қилиш янги қабул қилинган 3618-низом орқали тартибга солиниши сабабли, бу низомдан ушбу талаблар чиқарилмоқда. @bankmijoz
Hammasini ko'rsatish...
3269-1 низом ўзгариш.pdf8.53 KB
23👍 11🎉 1
"Тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режаси"га ўзгартириш ва қўшимчалар (№3336-3, 21.07.2025) киритилди. Асосий ўзгаришлар: ➖ мазкур йўриқнома микромолия банкларга ҳам тадбиқ этилади; ➖ 22621 – ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг банк карталари бўйича мажбуриятлари бўйича янги баланс ҳисобварағи киритилмоқда; ➖ 22650 – мижозларнинг пул маблағларини депонентлаш (эскроу) ҳисобварағидаги маблағлари бўйича янги баланс ҳисобварағи билан тўлдирилмоқда. ❗️Барча тегишли мутахассисларга мазкур ўзгаришларни ўрганиб чиқиши тавсия этилади. Ушбу ҳужжат эълон қилинган санадан, 2025 йил 22 июлдан кучга киради. @bankmijoz
Hammasini ko'rsatish...
3336-3 йўриқнома ўзгариш.pdf9.27 KB
24👍 3🐳 3👎 1
00:12
Video unavailableShow in Telegram
🏦 Ўзсаноатқурилишбанк "“Euromoney” нашри томонидан бирданига 3 та номинацияда эътироф этилди Лондонда бўлиб ўтган “Euromoney Awards for Excellence 2025” мукофот топшириш маросимида O‘zsanoatqurilishbank бир вақтнинг ўзида учта нуфузли номинацияда ғолибликни қўлга киритди. Хусусан, банк халқаро фонд биржаларидаги иштирок ва инвесторлар билан ўрнатилган ишончли ҳамкорликлар учун — "Қарз капитал бозоридаги энг яхши инвестицион банк (DCM)", йирик мижозларга индивидуал ёндашув ва самарали хизмат учун — "Энг яхши корпоратив банк" ҳамда миллий молия бозоридаги барқарорлик ва етакчилик учун — "Ўзбекистондаги энг яхши банк" сифатида эътироф этилди. Банк томонидан корпоратив мижозларга хизмат кўрсатиш марказлари ташкил этилди, индивидуал ёндашув ва стратегик шериклик алоқалари йўлга қўйилди. Жорий йилнинг ўтган даври давомида банк халқаро молия институтлари орқали 1,7 млрд долларлик ресурсларни жалб қилди. Шу йил июль ойида Лондон биржасида Regulation S ва Rule 144A стандартларида еврооблигациялар муваффақиятли жойлаштирилди. “Euromoney” нашри ушбу мукофот орқали банкнинг халқаро стандартларга асосланган иш услубини, корпоратив ва инвестицион салоҳиятини юқори баҳолади. @bankmijoz
Hammasini ko'rsatish...
21.07.25_5.mp413.64 MB
16👍 12👎 5🐳 3😁 2🎉 2
Иккиламчи ипотека кредитлари Бугунги кунда айрим тижорат банклари томонидан иккиламчи бозор учун ипотека кредитлари ажратилмоқда. Уларнинг қисқача шартлари билан қуйида танишишингиз мумкин: 🏦 Ипотека-банк ◦ муддати – 10 йилдан 20 йилгача; ◦ бошланғич бадал – 26 фоиз; ◦ фоиз ставкаси – йиллик 21,99%; ◦ миқдори – 800 млн сўмгача*. #2 ◦ муддати – 20 йилгача; ◦ бошланғич бадал – 20-26 фоиз; ◦ фоиз ставкаси – йиллик 25,99-26,99%; ◦ миқдори – 1700 млн сўмгача. 🏦 Infinbank ◦ муддати – 10 йилгача; ◦ бошланғич бадал – 26 фоиз; ◦ фоиз ставкаси – йиллик 23,99%; ◦ миқдори – 800 млн сўмгача*. 🏦 Асакабанк ◦ муддати – 10 йилгача; ◦ бошланғич бадал – 25 фоиз; ◦ фоиз ставкаси – йиллик 24,5%; ◦ миқдори – 800 млн сўмгача*. 🏦 Tenge Bank ◦ муддати – 10 йилгача; ◦ бошланғич бадал – 25 фоиз; ◦ фоиз ставкаси – йиллик 24,6%; ◦ миқдори – 820 млн сўмгача. 🏦 БРБ ◦ муддати – 10 йилгача; ◦ бошланғич бадал – 26 фоиз; ◦ фоиз ставкаси – йиллик 24,9%; ◦ миқдори – 800 млн сўмгача*. 🏦 Халқ банки • муддати – 15 йилгача; • бошланғич бадал – 25 фоиз; • фоиз ставкаси – йиллик 25%. ◦ миқдори – 800 млн сўмгача*. 🏦 Агробанк ◦ муддати – 15 йилгача; ◦ бошланғич бадал – 25 фоиз; ◦ фоиз ставкаси – йиллик 25%; ◦ миқдори – 800 млн сўмгача*; 🏦 Туронбанк ◦ муддати – 10 йилгача; ◦ бошланғич бадал – 26 фоиз; ◦ фоиз ставкаси – йиллик 25%; ◦ миқдори – 800 млн сўмгача*. 🏦 Ўзмиллийбанк ◦ муддати – 10 йилгача; ◦ бошланғич бадал – 25 (40) фоиз; ◦ фоиз ставкаси – йиллик 26 (24)%; ◦ миқдори – чегараланмаган. 🏦 МКБанк ◦ муддати – 5-15 йилгача; ◦ бошланғич бадал – 25 фоиз; ◦ фоиз ставкаси – йиллик 24-26%; ◦ миқдори – 1,5 млрд сўмгача. 🏦 Алоқабанк ◦ муддати – 10-15 йилгача; ◦ бошланғич бадал – 20 фоиз; ◦ фоиз ставкаси – йиллик 26-27%; ◦ миқдори – 800 млн сўмгача. 🏦 Трастбанк ◦ муддати – 10 йилгача; ◦ бошланғич бадал – 20 фоиз; ◦ фоиз ставкаси – йиллик 27%; ◦ миқдори – 1,1 млрд сўмгача. 🏦 Hamkorbank ◦ муддати – 10 йилгача; ◦ бошланғич бадал – 26 фоиз; ◦ фоиз ставкаси – йиллик 27%; ◦ миқдори – 600 млн сўмгача. 🏦 ЎзСҚБ ◦ муддати – 7-15 йилгача; ◦ бошланғич бадал – 20 фоиз; ◦ фоиз ставкаси – йиллик 26-28%; ◦ миқдори – 1,5 млрд сўмгача. * – Тошкент шаҳрида 800 млн сўмгача, ҳудудларда 500 млн сўмгача. 📞 Қўшимча маълумотлар олиш учун банкларнинг колл-марказларига қўнғироқ қилишингизни тавсия этамиз. @bankmijoz
Hammasini ko'rsatish...
38👎 18👍 8🐳 3😢 2
Photo unavailableShow in Telegram
🏦 “Бизнесни ривожлантириш банки” 2025 йилда қарийб 5 трлн. сўмлик кредит ажратди Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий матбуот марказида ўтказилган брифингда банк Ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Орипов маълум қилди.  Жорий йилнинг 1 июль ҳолатига, “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБнинг кредит қўйилмалари   23 трлн. 447 млрд. 298 млн. сўмга етди. Бу борада ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2 трлн. 375 млрд. 773 млн. сўмга ёки 11,3 фоизга ўсишга эришилган. Банк томонидан 2025 йилда барча манбалар ҳисобидан 4 трлн. 782 млрд. сўм кредит ажратилган. Брифингда қайд этилишича: • банкнинг умумий капитали 5 трлн. 86 млрд. 339 млн. сўмни ташкил этди. Банк капитали 790 млрд. 888 млн. сўмга ёки 18,4 фоизга ўсган; • банкнинг жами активлари 35 трлн. 654 млрд. 454 млн. сўмга етди. Жами активлар йил бошига нисбатан 3 трлн. 521 млрд. 56 млн. сўмга ошди; • банкнинг даромад келтирувчи активлари  30 трлн. 75 млрд. 570 млн. сўмга етди. Даромад келтирувчи активлар йил бошига нисбатан  3 трлн. 273 млрд. 455 млн. сўмга ошди ёки 12,2 фоизга ўсиш кузатилган. Манба @bankmijoz
Hammasini ko'rsatish...
👍 25 14🐳 3👎 1
Photo unavailableShow in Telegram
Марказий банк томонидан 21 июль ҳолатига (сўнгги 10 иш куни бўйича) микроқарз ва автокредит бўйича ўртача фоиз ставкалари банклар кесимида тақдим этилди. Унга кўра, жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар (микроқарзларсиз) бўйича ўртача фоиз ставкаси 23,2%ни ташкил қилган. Шунингдек, микроқарзлар бўйича ўртача ставка 34,8% ни ташкил қилган ва бу ўтган ҳафтага нисбатан 1,4% бандга пасайган. Ўртача фоиз ставкалари бўйича энг паст фоизли микроқарзлар Алоқабанк, Инфинбанк ва Ўзмиллийбанк томонидан ажратилмоқда. Энг қиммат микроқарзлар эса ТБС банк, Hayotbank ва Anorbank томонидан тақдим этилмоқда. @bankmijoz
Hammasini ko'rsatish...
19👎 6🔥 4👍 2😁 1🐳 1
Photo unavailableShow in Telegram
🏦 Asakabank’дан “Mikroqarz 2.5” — ҳар қандай эҳтиёж учун қулай ечим! ▪️ Расмий даромади борлар учун: Офис орқали:   – 24 ой — 27%, 48 ой — 29%   – Таъминот: кафил ёки суғурта   – 100 млн сўмгача Онлайн:   – 24 ой — 27%, 48 ой — 29%   – Таъминот: суғурта   – 50 млн сўмгача ▪️ Иш ҳақи лойиҳасидагилар учун: Офис орқали:   – 24 ой — 25%, 48 ой — 27%   – Таъминот: кафил ёки суғурта   – 100 млн сўмгача Онлайн:   – 24 ой — 25%, 48 ой — 27%   – Таъминот: суғурта   – 50 млн сўмгача Маълумот учун: asakabank.uz ёки 1152 рақами. @bankmijoz
Hammasini ko'rsatish...
star reaction 1👍 24 20🔥 6👎 5🐳 2😢 1
Марказий банк томонидан “Молиявий хизматлар истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш консепцияси” ишлаб чиқилди. Консепцияда: ✔️ истеъмолчилар молиявий хизматлар ва маҳсулотлар ҳақида тўлиқ, тўғри ва шаффоф маълумотлар билан таъминланиши зарурлиги; ✔️ истеъмолчилар ўз эҳтиёжларига мос бўлган хизматлар ва маҳсулотларни эркин танлаш имкониятига эга бўлиши; ✔️ кредит қарздорлиги бўлган қийинчиликка дуч келган фуқароларга мураккаб вазиятларда кўмак бериш каби натижаларга эришиш кўзланган. Консепция матни. @bankmijoz
Hammasini ko'rsatish...
👍 13 9🐳 1
Банк тизимига оид фойдали порталлар Bankxizmatlari.uz – барча банкларнинг хизматлари бўйича ягона портал; • oilakredit.uz – оилавий тадбиркорлик бўйича кредит олиш учун ариза бериш бўйича; online-mahalla.uz – уй-жойни таъмирлаш учун ипотека кредитига ариза бериш бўйича; subsidyplatform.mf.uz – таъмирлаш имтиёзли ипотека кредитини олишда бошланғич бадал учун субсидия бўйича; • subsidiya.mf.uz – субсидия расмийлаштириш бўйича; • talim-krediti.mf.uz — таълим кредити олиш учун ариза жўнатиш бўйича; • portal.infokredit.uz – кредит тарихи, Freeze хизмати, кредит тақиқи бўйича. @bankmijoz
Hammasini ko'rsatish...
👍 16 9🐳 2
Photo unavailableShow in Telegram
МИБ эмас, фирибгарлар! Телеграм тармоғида фойдаланувчиларга шу кўринишдаги хабарлар келишда давом этмоқда. Қизиқ улар хабарни қабул қилувчиларнинг тўлиқ исми шарифи кўрсатилган қаердан олишмоқда экан? ⚠️ Телеграм орқали жўнатиладиган шундай кўринишдаги иловаларни ҳеч қачон телефонингизга ўрнатманг. Акс ҳолда фирибгарлар тўрига илиниб қолишингиз мумкин. Агар Мажбурий ижро бюросидан қарздорлик мавжуд бўлса, уни МИБ базаси орқали текшириб кўриш мумкин. @bankmijoz
Hammasini ko'rsatish...
28👍 6🐳 2🔥 1
🏦 Ўзсаноатқурилишбанк тадбиркорлар билан бевосита мулоқот ўрнатди Ўзсаноатқурилишбанк ва Марказий банк ўртасидаги ҳамкорлик доирасида Сариосиё туманида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ташкил қилинди. Мазкур учрашувда тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар, имтиёз ва преференциялар, “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” дастури, шунингдек “Маҳалла банкири” тизими юзасидан иштирокчиларга батафсил тушунтиришлар берилди. Тадбиркорларнинг мурожаатлари бевосита кўриб чиқилиб, айрим масалалар зудлик билан ҳал қилинди, ечимини талаб этувчи бошқа муаммолар эса банк раҳбарияти назоратига топширилди. @bankmijoz
Hammasini ko'rsatish...
14👍 5🔥 3👎 2🐳 1
Photo unavailableShow in Telegram
🏦 Ipoteka bank OTP Group Euromoney Awards for Excellence 2025 мукофотларида икки нуфузли совринга сазовор бўлди Ipoteka bank OTP Group 2025 йил 17 июл куни Лондонда бўлиб ўтган Euromoney Awards for Excellence 2025 тантанали маросимида қуйидаги икки нуфузли мукофот билан тақдирланди: ✔️ Истеъмолчилар учун Ўзбекистоннинг энг яхши банки ✔️ ESG соҳасидаги Ўзбкистондаги энг яхши банк Ушбу мукофотлар Ipoteka bank OTP Group нинг Ўзбекистон молия секторида инновациялар, мижозларга йўналтирилган хизмат ва барқарор ривожланишга доимий интилишини эътироф этади. 💡 Ўтган йил давомида Ipoteka bank OTP Group мижозлар тажрибасини янгилашда сезиларли ютуқларга эришди. Банк турли мижоз тоифаларига мос инновацион маҳсулотларни ишга туширди, мобил иловадаги фойдаланувчи йўлини яхшилади ва филиаллардаги хизматларни қайта кўриб чиқиб, банк хизматларини янада интуитив ва қулай қилди. ♻️ ESG соҳасида банк экологик жиҳатдан масъулиятли лойиҳалар ва бизнесларни қўллаб-қувватлашга қаратилган “яшил кредит” дастурлари орқали муҳим натижаларга эришди. Бундан ташқари, Ipoteka bank OTP Group ўзининг карбон изини камайтиришга қаратилган ташаббусларни амалга оширмоқда. @bankmijoz
Hammasini ko'rsatish...
28👍 7👎 7😢 2🐳 2
00:58
Video unavailableShow in Telegram
“Бизнес кўмакчи” – тадбиркорлар учун янги имкониятлар! Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси ҳамкорлигида “Бизнес кўмакчи” платформаси ишга туширилган бўлиб, у орқали тадбиркорлар ўз муаммолари ва саволларини тез ва осон етказиш, янги имкониятлардан хабардор бўлишлар мумкин. Мазкур платформа тадбиркор ва ҳокимият ўртасидаги замонавий кўприк, бу ҳар бир бизнес учун ишончли ёрдамчи вазифасини ўтайди. @bankmijoz
Hammasini ko'rsatish...
BIZNES KO'MAKCHI END HD.mp491.37 MB
👍 41 9👎 4😢 1🐳 1
Photo unavailableShow in Telegram
🏦 Ўзсаноатқурилишбанк “Euromoney” томонидан Ўзбекистоннинг энг яхши банки сифатида тан олинди Лондонда бўлиб ўтган “Euromoney Awards for Excellence 2025” халқаро мукофотлаш маросимида СҚБ юксак эътирофга сазовор бўлди. Банк томонидан сўнгги йилларда амалга оширилаётган кенг қамровли трансформация жараёнлари, янгиланишга қаратилган стратегия ва барқарор ривожланиш халқаро молиявий экспертлар томонидан юқори баҳоланди. 2025 йилнинг биринчи ярим йили якунларига кўра: • Банк активлари — 97,2 трлн сўм • Капитал — 10,8 трлн сўм • Соф фойда — 808,6 млрд сўм Бу кўрсаткичлар банкнинг ишончли салоҳияти, мустаҳкам молиявий асослари ва бозордаги етакчи мавқеини яққол намоён этмоқда. @bankmijoz
Hammasini ko'rsatish...
👍 25 11👎 10🐳 5😁 4😢 2