Bank va Mijoz
Kanalga Telegram’da o‘tish
Молиявий саводхонлик, банк соҳасига оид янгиликлар, меъёрий ҳужжатлар, статистика ва бошқа маълумотлар. Савол ва мурожаатлар учун: @bankmijozbot Реклама учун: @meenov
Ko'proq ko'rsatish2025 yil raqamlarda

52 526
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
+6047 kunlar
+50930 kunlar
Postlar arxiv
❗️Банк қарз олувчининг ва (ёки) гаровга қўювчининг суғурта компанияси ва (ёки) баҳоловчини танлаш ҳуқуқини чекламаслиги лозим.
3030-низом.
⚠️ Агар банк томонидан истеъмолчиларга нисбатан шундай ҳуқуқбузарликка йўл қўйилса, банкдан ҳар бир ҳолат учун 2 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима ундирилади.
3492-низом.
@bankmijoz
Photo unavailableShow in Telegram
Кунлик янгиликларнинг ўзинигина билиш етарли эмас, уларни қандай қабул қилиш баҳолаш ҳам муҳим
@Bayonotuz da сиз нафақат ахборотлар ва ҳодисаларни, балки фикрловчи одамларнинг баҳосини, жамоатчилик фаолларининг муносабатини, ноанъанавий нигоҳларни топасиз.
Канал шунчаки оддий янгиликлар оқими эмас. Бу муҳим воқеаларга нисбатан позиция, таҳлил ва оҳанг.
Агар сиз бирор янгиликни фақат “нима бўлди?” эмас, балки “нима учун?” ва “энди нима бўлади?” деб ўқишни истасангиз, @Bayonotuz сиз учун тўғри манба.
Обуна бўлиш учун ҳавола
Реклама
👍 19❤ 8🐳 3🔥 2
Photo unavailableShow in Telegram
Олий суд огоҳлантиради
"Ҳурматли фуқаролар!
Сизга юборилаётган шубҳали файлларни юкламанг ва очманг.
Эсда тутинг: судлар томонидан жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан чиқарилган қарорлар бундай тарзда юборилмайди"
@bankmijoz
👍 21❤ 9🐳 2😁 1
Photo unavailableShow in Telegram
🏦“Трастбанк” ўзини ўзи банд қилган шахслар учун қулай шартларда “Бизнесга илк қадам” микроқарзини таклиф этмоқда
Шахсий бизнес бошламоқчимисиз ёки мавжуд фаолиятингизни кенгайтирмоқчимисиз? “Трастбанк” сизга ушбу имкониятни тақдим этади.
Кредит уч босқичда ажратилади:
✔️ 1-босқич – 10 миллион сўмгача
йиллик фоиз ставкаси: 24 %;
муддати: 12 ойгача.
✔️ 2-босқич – 20 миллион сўмгача
йиллик фоиз ставкаси: 25%;
муддати: 24 ойгача.
✔️ 3-босқич – 30 миллион сўмгача
йиллик фоиз ставкаси: 25%
муддати: 36 ойгача
🌐 Батафсил
📞 Алоқа маркази: 1287
@bankmijoz
👍 24👎 18❤ 11🔥 2😡 2🐳 1
“Ҳеч қачон пулни ўйламаганман”
Аксарият ёшлар тез катта даромад қилишни хоҳлайди. Бироқ бу учун йиллар давомида меҳнат қилиш кераклигини жуда кам одам тушунади.
Муваффақиятли тадбиркорлардан бири Лазиз Ҳамидов билан биз қандай қилиб бизнес юритиш, тадбиркорликнинг қийинчиликлари, саёҳатлар ва бошқа мавзуларда суҳбатлашдик.
Томоша қилинг ва дўстларингизга улашинг, бу биз учун муҳим.
Изоҳларда кейинги сафар кимни кўрмоқчи бўлсангиз, ёзиб кетинг. Биз албатта уларни олиб келишга ҳаракат қиламиз:)
https://www.youtube.com/watch?v=L84MEu3blD4
Уй-жойни таъмирлаш учун ипотека кредитлари
Бугунги кунда қуйидаги банкларнинг расмий сайтларида уй-жойларни таъмирлаш учун ипотека кредитлари ажратилиши маълум қилинган.
🏦 Асакабанк
◦ муддати – 10 йилгача;
◦ фоиз ставкаси – 24,5%;
◦ миқдори – 170 млн сўмгача;
◦ колл маркази – 1152;
🏦 Халқ банки
◦ муддати – 10 йилгача;
◦ фоиз ставкаси – 25%;
◦ миқдори – 300 млн сўмгача;
◦ колл маркази – 1106;
🏦 Агробанк
◦ муддати – 10 йилгача;
◦ фоиз ставкаси – 25%;
◦ миқдори – 170 млн сўмгача;
◦ колл маркази – 1216;
🏦 Туронбанк
◦ муддати – 10 йилгача;
◦ фоиз ставкаси – 25%;
◦ миқдори – 170 млн сўмгача;
◦ колл маркази – 1220;
🏦 Hamkorbank
◦ муддати – 6 йилгача;
◦ фоиз ставкаси – 26%;
◦ миқдори – 600 млн сўмгача;
◦ колл маркази – 1256;
🏦 БРБ
◦ муддати – 10 йилгача
◦ фоиз ставкаси – 26%;
◦ миқдори – 412 млн сўмгача*;
◦ колл маркази – 1254;
🏦 InfinBank
◦ муддати – 6 йилгача;
◦ фоиз ставкаси – 29,99%;
◦ миқдори – 206 млн сўмгача;
◦ колл маркази – 1214;
🏦 ЎзСҚБ
◦ муддати – 10 йилгача;
◦ фоиз ставкаси – 32%*;
◦ миқдори – 200 млн сўмгача;
◦ колл маркази – 1180.
Мазкур ипотека кредитларини расмийлаштиришда бошланғич бадал талаб этилмайди.
@bankmijoz
❤ 38😡 18👍 12🐳 6👎 2
Президент фармонига кўра:
🏦"TBC Uzbekistan" бош директори Николоз Курдиани "Дўстлик" ордени билан;
🏦 "InFinBank" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Ольга Нуманова "Шуҳрат" медали билан мукофотланди.
@bankmijoz
👍 107👎 44❤ 10😢 6🐳 5🔥 1👏 1
❗️ Сирдарёда қалбаки 150 минг АҚШ долларини муомалага киритилишининг олди олинди
ДХХнинг Сирдарё вилояти бошқармаси ходимлари томонидан Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Оқолтин туманида яшовчи, 1998 й.т. фуқаро қалбаки 150 минг АҚШ долларини “шартли харидор”га ҳақиқий 30 минг АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Терговга қадар текширув давомида, у Қозоғистон Республикасидан контрабанда йўли билан келтирилган ушбу қалбаки купюраларни Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида яшовчи фуқародан олганлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 176-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қонунбузарга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
@bankmijoz
❤ 21👍 13🐳 2
TBC Bank муддатсиз йиллик 17 фоиз ставкада қўшимча маблағ киритиш имконияти билан янги турдаги омонат турини жорий этибди.
Омонатнинг энг кўп миқдори 200 млн сўм қилиб белгиланган.
@bankmijoz
😁 65👎 41😡 12👍 10❤ 7🆒 3🐳 1
Photo unavailableShow in Telegram
Smartbankда Халқаро савдони молиялаштириш Ислом корпорацияси (ITFC) билан ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди.
🤝 Учрашувда Ислом тараққиёт банкининг етакчи корпорацияларидан бири ITFC билан ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга олиб чиқиш, исломий молия соҳасида янги йўналишларда ҳамкорликни ривожлантириш ва навбатдаги молиялаштириш линиясини жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Ҳозирги кунда, Smartbank Ислом тараққиёт банкининг таркибига кирувчи ITFC ва ICD билан, шунингдек Англиянинг Standard Chartered Bankи ҳамда Яқин Шарқдаги бир қатор исломий банклар билан ҳамкорликни ривожлантирмоқда.
📈 Ҳамкорлик доирасида жалб қилинадиган маблағлар тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.
☑️ Ҳозирда Smartbank томонидан лойиҳалар учун ITFC линияси доирасида 5 млн АҚШ долларигача ва 18 ойгача муддатга маблағлар ажратилмоқда. Бизнесингиз учун сиз ҳам ITCF линиясида фойдаланмоқчи бўлсангиз, ушбу саҳифа орқали ариза қолдиринг.
Instagram | Telegram | Facebook | Veb-sayt
Реклама
👍 16❤ 12🐳 4🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
Кредит олувчиларга чек-лист тақдим этилади
Банклар кредит ажратиш тўғрисида ижобий қарор қабул қилингандан сўнг бироқ, кредит шартномаси расмийлаштирилгунга (оферта тасдиқлангунга) қадар қарз олувчи жисмоний шахсларга кредит мажбуриятлари билан боғлиқ эҳтимолий таваккалчиликлар тўғрисидаги чек-листни тақдим этиши шарт бўлади.
Қарз олувчилар чек-листдаги ҳар бир бандни ўқиб танишганлигини махсус белги билан белгилайди ҳамда чек-листни қўлда имзо қўйиб тасдиқлаши лозим бўлади.
Истеъмолчи чек-листдаги барча бандларни танишганлигини белгиламагунча ҳамда чек-листни тасдиқламагунча шартнома расмийлаштирилишига йўл қўйилмайди.
@bankmijoz
👍 34❤ 6👎 4👏 3😁 3🐳 2
Кредит қарздорликларини давлат томонидан фуқароларга ажратиладиган ижтимоий нафақа ва ёрдам маблағлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 69-моддасида қайд этилган пул маблағлари ҳисобидан ундириш тақиқланиши режалаштирилмоқда.
@bankmijoz
👍 34👎 9❤ 5👏 4🐳 2
Кредит тўловларини амалга оширишда қийналаётган қарз олувчиларга (асосли) енгиллик яратилади
Марказий банк томонидан банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишдаги минимал талаблар тўғрисидаги низомга (№3030, 04.10.2018) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Хусусан, банклар молиявий қийинчиликлар ва мураккаб ҳаётий вазиятларга тушиб қолган, шунингдек, форс-мажор ҳолатлари туфайли ўз вақтида кредит тўловларини амалга ошира олишга қийналаётган қарз олувчиларнинг амалдаги кредитлари бўйича шартнома шартларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш (реструктуризатсия) имкониятлари борасидаги аризаларини кўриб чиқиш юзасидан ички тартибга эга бўлиши талаби қўйилмоқда.
@bankmijoz
👍 54❤ 14👎 12🔥 5🎉 1
Алоқабанк Сервис ва маркетинг департаментидаги қуйидаги вакант лавозимларга номзодларни ишга таклиф этмоқда:
👉 аналитик маркетолог;
👉 сервис бўйича мутахассис.
Номзодлар ушбу @aloqabank_hrbot боти орқали ариза қолдиришлари мумкин.
@bankmijoz
👍 11❤ 7👎 3👏 2🐳 2
Қарз юки кўрсаткичига доир талаблар қуйидаги кредитларни беришда татбиқ этилмайди:
✔️ якка тартибдаги тадбиркорларга бериладиган кредитлар;
✔️оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида бериладиган кредитлар;
✔️ таълим кредитлари.
@bankmijoz
👍 26❤ 8🐳 3
Photo unavailableShow in Telegram
📅 Reject Inference Report: рад этилган аризалар ҳам эътибор марказида
Рад этилган аризалар анъанавий равишда ёпиқ мавзу ҳисобланган: қарор қабул қилинган, мижоз скорингдан ўтмаган — масала ёпилган. CRIF Uzbekistan бу парадигмани ўзгартирмоқда ва раддан кейинги мижоз хатти-ҳаракатларини таҳлил қилишни таклиф этмоқда.
Ушбу инструмент Ўзбекистоннинг етакчи банклари — TBC Bank, SQB ва Ипотека-Банк томонидан аллақачон қўлланилмоқда.
Инструмент нима учун фойдали:
▪️ Мижоз тақдирини тушуниш: — У бошқа ташкилотдан кредит олдими? — Қанча вақт ичида (15/30/45/60 кун) олди? ▪️ Кейинги кредитнинг тури ва профили: — Кредит қаерда маъқулланган (банк, МКО, ломбард ва ҳ.к.) — Қандай маҳсулот бўйича (авто, микрозайм, ипотека, BNPL ва бошқалар) ▪️ Кредит берилгандан кейинги хатти-ҳаракат таҳлили: — 6/12 ой ичида 30+/90+ кечиктириш бўлганми? — Бу мижознинг риск даражаси ортга қараб қандай баҳоланади? ▪️ Сегментлар бўйича таҳлил: — Юқори рискка эга гуруҳларни аниқлаш — Рад этилган, лекин ишончли бўлган гуруҳларни топиш🔹 Афзалликлар:
— Скоринг аниқлигини ва рад этишнинг асослилигини ошириш — Аризаларни қайта кўриб чиқиш стратегияларини яратиш — Ишончли мижозларни йўқотиш оқибатларини камайтириш — Хавфни оширмасдан конверсияни кўтариш📧 Бу қандай ишлашини амалиётда кўришни истайсизми? Биз сизга таклиф қиламиз:
— Сизнинг маълумотларингиз асосида ҳисоботлар — Қарор қабул қилиш жараёнига аналитикани жорий этиш бўйича шахсий тавсиялар — Турли сегментларда инструментлар қандай ишлашини кўрсатувчи мисоллар: чакана, кичик бизнес, юқори рискли мижозлар, рад этилганларАниқ маълумот ва пухта қарор қабул қилиш тизими бўлса — сиз фақат бугун эмас, балки узоқ муддатда ҳам ютиб чиқасиз. 📱crif.uz 📱Instagram 📱LinkedIn 📱Telegram 💠Телефон: (+998) 90-319-76-16. 🌐Почта: info@crifkax.uz
Банкларнинг HR–каналлари
Банкларда ишлаш нияти бўлган ёки иш қидираётганлар банкларнинг телеграмдаги HR хизматларининг каналлари орқали ҳам мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида маълумотларни олишлари мумкин.
Қуйидаги телеграм каналларда банклардаги мавжуд вакансиялар ҳамда HR–жараёнлари билан боғлиқ маълумотлар билан танишиб бориш имконияти мавжуд.
• Марказий банк – @CBUuz_bot
• БРБ – @HR_BRB
• Ўзмиллийбанк – @nbu_career
• Anorbank – @anorbankcareers
• Алоқабанк – @Aloqabank_HR
• Асакабанк – @careerasakabank
• Халқ банки – @HRXalqbanki
• ЎзСҚБ – @HR_SQB
• Капиталбанк – @kapitalbank_career
• TBC Bank – @careerTBC
• MKBank – @hrmkbank
• Ипак йўли банки – @ipakyulibankvacancy
• Hamkorbank – @HB_Kommunikatsiya
• Tenge Bank – @Tengebank_HR_Career
• Гарантбанк – @garantbankcareer
@bankmijoz
Ўзбекистон ҳудудида Р2Р операцияларини шубҳали деб тан олиниши мезонлари
Банк карталари ўртасидаги пул ўтказмаларини 30 кундан ошмаган муддат давомида қуйидаги миқдорларда амалга оширилиши уларни шубҳали операциялар деб тавсифланишига сабаб бўлади:
👉 мижознинг банк картасидан банк мобил иловаси орқали бир вақтда ёки кўп маротаба базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараварига тенг (бугунги кунда 206 млн сўм) ёки ундан ошадиган умумий суммада пул маблағларини бир ёки бир нечта банк карталарига (электрон ҳамёнларга) ўтказилиши;
👉 мижознинг банк картасига бир вақтда ёки кўп маротаба базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 бараварига тенг (бугунги кунда 412 млн сўм) ёки ундан ошадиган умумий суммада пул маблағларини бир ёки бир нечта банк карталаридан ёхуд электрон ҳамёнлардан келиб тушиши.
Ички назорат қоидалари.
@bankmijoz
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Octobank йилнинг биринчи ярмида қатор кўрсаткичларда ўсиш қайд этиб, янги ютуқларга эришди.
▪️Банк Moody’s ва S&P халқаро рейтингларига қўшилиб, бренд қийматини 30 миллион долларга баҳолади.
▪️XJ Bank, American Chamber of Commerce ва IT Park билан янги ҳамкорликлар ўрнатди.
✅ Банк активлари 81% га ўсиб, 4,98 трлн сўмга етди. Олинган соф фойда 226% га ўсиб,
162,3 млрд сўм қайд этилди. Банкнинг кредит портфели 12,8 баробар ўсиб, 392,8 млрд сўмга етган бўлса, мижозлари сони 3,6 млнга (+12,9%) етди.
🏆 Octobank «Ўзбекистон банк соҳасида жадал ривожланиш учун» ва «Электрон тижорат соҳасидаги етакчи экваер-банк» мукофотларига сазовор бўлди.
Бундан ташқари, Octobank China International Financial Exhibition кўргазмасида иштирок этиб, Хитой билан ҳисоб-китобларни кенгайтирди.
Реклама
Президент селекторидан:
➖ Тўқимачилик корхоналарининг тижорат кредитидан 2,2 миллиард доллар қарздорлиги бор. Кредитларнинг 90-95 фоизи хорижий валютада, атиги 16 фоиз корхона халқаро сертификатга эга.
➖ Жорий йилда кластерларнинг кредитдан қарздорлигини гаров қўйиш шарти билан 5 йилгача узайтиришга рухсат берилди. Эндиликда гаров қўйган кластерлар фақат асосий қарзни тўлайди.
➖ Қишлоқ хўжалиги жамғармаси ва банкларга ҳисобланадиган фоизлар эса асосий қарз тўлиқ қопланганидан кейин ундирилади. Бу орқали кластерларда йилига 800 миллиард сўм айланма маблағ қолади. Агар кластерлар ҳам асосий қарз, ҳам фоизини ўз вақтида тўласа, фоизнинг Жамғармага кетадиган қисмининг ярми тадбиркорга қайтарилади.
➖ Кластерларга 2022-2023 йиллар ҳосили учун берилган кредит бўйича 1 август ҳолатига юзага келган 377 миллиард сўмлик пенядан воз кечилади.
➖ Тижорат кредитидан 2,2 миллиард доллар мажбурияти бор бўлган 144 та корхонани соғломлаштириш чоралари ишлаб чиқилади. Фаолиятини барқарорлаштириш мумкин бўлган корхоналарнинг кредит муддати 7 йилгача узайтириб берилади.
@bankmijoz
👎 18❤ 8⚡ 5🔥 2
