uz
Feedback
Bank va Mijoz

Bank va Mijoz

Kanalga Telegram’da o‘tish

Молиявий саводхонлик, банк соҳасига оид янгиликлар, меъёрий ҳужжатлар, статистика ва бошқа маълумотлар. Савол ва мурожаатлар учун: @bankmijozbot Реклама учун: @meenov

Ko'proq ko'rsatish
2025 yil raqamlardasnowflakes fon
card fon
52 526
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
+6047 kunlar
+50930 kunlar
Postlar arxiv
⚡️Комиссиясиз пул ўтказмалари Бугунги кунда қуйидаги банк иловалари орқали Uzcard карталари иштирокидаги (Uzcard-Uzcard, Uzcard-Humo, Humo-Uzcard) пул ўтказмаларини бир ой давмида белгиланган лимит доирасида бепул амалга ошириш мумкин. Хусусан, лимитлар: 💰 xazna иловасида – 5 млн сўм; 🏦 SQB MOBILE иловасида – 5 млн сўм; 🏦 BRB иловасида – 5 млн сўм; 📱 Mavrid иловасида – 5 млн сўм; 🏦 Smartbank иловасида – 5 млн сўм; 🏦 Hamkor иловасида – 5 млн сўм; 🏦 Davr Mobile иловасида – 3,5 млн сўм; 🏦 Milliy иловасида – 3 млн сўм. Humo карталари ўртасидаги ўтказмаларни кўпчилик банк иловалари орқали комиссия тўловларисиз амалга ошириш йўлга қўйилган. @bankmijoz
Hammasini ko'rsatish...
👍 36 21🤔 7🥰 3👎 2😁 1😢 1
Photo unavailableShow in Telegram
TBC Kredit — ўзини ўзи банд қилганларни тушунадиган ечим Ўз бизнесингизни юритаётганингизда сизда қоғозбозлик ва узоқ чўзиладиган жараёнларга на ортиқча вақт, на ортиқча ресурс бўлади. Сизга кераклиси — оддий, тезкор ва аниқ ечим. TBC Kredit эса айнан шундай ишлайди: - ҳеч қандай гаров, кафиллик ёки даромад ҳақида маълумотларсиз; - кредит бўйича жавоб атиги 1 минутда; - ҳаммаси - илованинг ўзида, ҳеч қаерга бориш шарт эмас. TBC UZ иловасини юклаб олинг, ариза топширинг ва 1 минутда жавоб олинг. Реклама
Hammasini ko'rsatish...
👎 85👍 13😡 9 8😢 3😁 1🤔 1
Банкларнинг айрим кредит маҳсулотлари бўйича ўртача фоиз ставкалари билан танишиш имконияти яратилди Марказий банк бугундан бошлаб банкларнинг айрим кредит маҳсулотларининг ўртача фоиз ставкаларини эълон қилиб боришни йўлга қўйди. Регулятор томонидан микроқарзлар ва автокредитлар бўйича банклар қирқимида ўртача фоиз ставкалари маълум қилинди. Микроқарзлар банкларда ўртача 21,4%дан 40%гача ставкада ажратилмоқда. Автокредитлар бўйича фоиз ставкалари ўртача 21,1%дан 29%гача шаклланмоқда. Тақдим этилган графиклардан қайси банкда фоиз ставкалари қандай шаклланаётганини кўриш мумкин. @bankmijoz
Hammasini ko'rsatish...
20👍 11🔥 4🐳 1
Photo unavailableShow in Telegram
Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети сизни "Молиявий таҳлил" курсига таклиф этади! 📈 Молия, сармоя ва корпоратив бошқарув бўйича чуқур билим олишни хоҳлайсизми? Ушбу курс сизга қуйидаги имкониятларни тақдим этади: • Уоррен Баффет фалсафаси ва узоқ муддатли сармоя стратегияларини чуқур ўрганиш; • Молиявий ҳисоботлар ва бухгалтерия балансини таҳлил қилиш кўникмаларига эга бўлиш; • Рискларни камайтириш ҳамда самарали молиявий қарорлар қабул қилишни ўрганиш. Курс бошланиш санаси: 7 июл, 2025 Давомийлиги: 5 та дарс Дарслар шакли: Офлайн TХБУда Нархи: 1 900 000 сўм Тренер: Темур Маҳкамов, Ph.D. 👉 Рўйхатдан ўтиш учун шу ерга босинг Тафсилотлар: cple.wiut.uz Иштирокчилар сони чекланган! Реклама
Hammasini ko'rsatish...
👍 15 11🤔 5🔥 2😢 2
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистондаги иқтисодий фаол аҳолининг 5 млн нафари (33 фоизи) битта банк кредитига эга. Банклардан кредит олган аҳолининг 27 фоизида иккита ва ундан ортиқ кредит мавжуд. @bankmijoz
Hammasini ko'rsatish...
😢 46🤔 10👍 4🔥 4 1👏 1
Photo unavailableShow in Telegram
🏦 Бугун Марказий банк ташкил этилганига 33 йил тўлди 1991 йилда Ўзбекистон ССР Давлат банки Ўзбекистон Республикаси Давлат банки деб номланган ва орадан салкам бир йил ўтиб, 1992 йил 2 июлда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ташкил этилган. Мазкур сана билан Марказий банк раҳбарияти ва барча ходимларини чин дилдан қутлаймиз. Ишларингизда омад тилаймиз. @bankmijoz
Hammasini ko'rsatish...
star reaction 1👍 81 18👏 14😁 3🥰 2
Банкдан 3 млн АҚШ доллари миқдорида кредит олиб бермоқчи бўлган фирибгарлар ушланди Тошкент шаҳрида савдо фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖ раҳбари, 1979 й.т. муқаддам судланган аёл Тошкент вилояти Қибрай туманида яшовчи фуқаронинг ишончига кириб, мансабдор танишлари орқали акциядорлик тижорат банклардан биридан 3 млн. АҚШ доллари миқдорида мақсадсиз кредит олиб беришни ваъда қилади ва эвазига кредитнинг 33 фоизини, яъни 990 минг АҚШ доллари талаб қилади. ДХХнинг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ИЖҚК Департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мазкур шахс олдиндан 150 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Тезкор тадбир давомида, фуқарога гўёки ўзини банк ходими сифатида таништириб, унга кредит маблағини ажратиб беришни ваъда қилган мазкур ноқонуний келишувнинг бош ташкилотчиси – Урганч шаҳрида яшовчи, 1983 й.т. шахс ҳам процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Манба. @bankmijoz
Hammasini ko'rsatish...
27👍 12😁 11🤔 2🐳 2
Photo unavailableShow in Telegram
Fitch Ipoteka bank OTP Group’нинг узоқ муддатли рейтингини BB барқарор даражасига оширди 📈 Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлиги Ipoteka bank OTP Group’нинг узоқ муддатли эмитентнинг дефолт рейтинги (IDR) ни хорижий ва маҳаллий валютада BB- дан BB даражасига кўтарди ва “Барқарор” сифатида баҳолади. Банкнинг акциодорларни қўллаб-қувватлаш рейтинги (SSR) ҳам bb- дан bb га яхшиланган. Мазкур натижалар Ўзбекистон Республикасининг суверен рейтинги яхшиланиши билан боғлиқ бўлиб, мамлакат иқтисодиётига халқаро инвесторларнинг ишончи ортганини тасдиқлайди. 🏦 Ipoteka bank OTP Group ўзининг асосий акциядори – юқори халқаро нуфузга эга ва молия бозори етакчиларидан бири бўлган OTP Bank’нинг яқиндан қўллаб-қувватлови билан мустаҳкам ўрнини сақлаб қолмоқда. Fitch банкнинг қисқа муддатли рейтингларини ҳам B даражасида тасдиқлади, бу BB рейтинг категориясидаги энг юқори кўрсаткичдир. Ушбу рейтинг Ipoteka bank OTP Groupнинг ишончлилиги ва Ўзбекистоннинг тез ривожланаётган молия секторида иқтисодий ўсиш барқарорлигига бўлган ишончини акс эттиради. Мазкур рейтингнинг оширилиши Ipoteka bank OTP Group'нинг ишончлилиги ҳамда Ўзбекистонда жадал ривожланаётган молия бозори шароитида барқарор ривожланиш қобилиятига бўлган ишончни акс эттиради. 👉 Ipoteka Bank OTP Group ҳақида батафсил.
Hammasini ko'rsatish...
👍 23 12👎 2🔥 2🐳 1
Photo unavailableShow in Telegram
Fitch Ratings Асакабанкнинг халқаро рейтингини оширди Асакабанкнинг кредит рейтинги халқаро “Fitch Ratings” агентлиги томонидан “BB-”дан “BB” даражасига оширилди. Бу — банкнинг молиявий барқарорлиги, хатарларни бошқариш қобилияти ва халқаро майдондаги ишончли обрўси ортиб бораётганини англатади. Рейтингнинг ошишига қуйидаги омиллар таъсир этди: давлат томонидан доимий қўллаб-қувватлаш, банкнинг иқтисодиётдаги муҳим ўрни, молиявий натижалардаги яхшиланиш ва бизнеснинг барқарор ўсиши. Шунингдек, банк ўз риск бошқаруви тизимини кучайтириб, бозордаги рақобатбардошлигини сақлаб қолмоқда. Янги рейтинг Асакабанкка халқаро бозорлардан сармоя жалб этиш, қўшимча маблағ топиш ва янги иқтисодий лойиҳаларни амалга оширишда қулайлик яратади. Бу орқали банк аҳоли ва тадбиркорларга замонавий молиявий хизматлар кўламни кенгайтиради. @bankmijoz
Hammasini ko'rsatish...
star reaction 1🤔 17 14👍 5
❗️Қонунчиликда банк кредит шартномасининг шартларига қарз олувчининг ҳуқуқларини чекланишига ва/ёки мажбуриятларини оширилишига олиб келувчи ўзгартиришларни бир томонлама киритилишига йўл қўймаслиги белгиланган. У ҳолда банкларнинг кредитни автоматик ундируви бўйича комиссия ўрнатиши қанчалик ўринли? @bankmijoz
Hammasini ko'rsatish...
👍 51 8🔥 8🤔 5
Photo unavailableShow in Telegram
🌟Iskander buildings'дан қулай таклиф! Mezbon лойиҳасидан хонадон харид қилиш учун 20% бошланғич тўлов қилинг ва қолган қисмини 36 ойга ҳеч қандай фоизларсиз ва қўшимча тўловларсиз бўлиб тўлашингиз мумкин! Хонадон учун: 20% бошланғич тўлов - 6700$ 36 ой рассрочка Лойиҳа қулайликлари: -16 қаватдан иборат -2 та лифтга эга -болалар майдончалари, спорт майдонлари, эко зоналар -ҳар бир хонадонда 3 кв дан 18 кв метргача террасалар мавжуд. 📌Терраса компания томонидан бонус сифатида тақдим қилинади. Бот орқали биз билан боғланинг Сотув офиси манзили: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани 17 мавзе Мурожаат учун: ☎️+998787770011 | Реклама
Hammasini ko'rsatish...
15👍 7🔥 2🤔 1
Photo unavailableShow in Telegram
Тарихга назар Марказий банк “Сўм муомалага киритилган – 1994 йил 1 июль куни” учун эълон қилинган валюта курслари: 1 АҚШ доллари – 7 сўм; 1 Англия фунт стерлинги – 10 сўм 82 тийин; 1000 Россия рубли – 3 сўм 53 тийин; 1 Қозоғистон тенгеси – 16 тийин... @bankmijoz
Hammasini ko'rsatish...
😢 73👍 24 7👏 3😡 2
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Марказий банк кредит ташкилотларини огоҳлантирди Регулятор ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига ажратилаётган нафақа ва моддий ёрдам маблағлари фуқароларнинг банк карталарига тушгандан сўнг, кредит ташкилотлари томонидан кредит бўйича қарздорликларни сўндириш учун автоматик тарзда ечиб олиниши ҳолатлари юзасидан кредит ташкилотларига хат жўнатган. Унда Марказий банк фуқароларга давлат томонидан тўланадиган ижтимоий нафақаларни кредит бўйича қарздорликларни сўндириш мақсадида акцептсиз усулда ечиб олинишини адолат тамойилларига зид ва инсофсиз амалиёт сифатида баҳолаган. Шунингдек, барча кредит ташкилотларига: ➖ ички тартиблар ва автоматик ундирув тизимларини қайта кўриб чиқиш орқали ижтимоий тўловларни акцептсиз равишда қарз тўловларига йўналтириш имконини чеклаш; ➖ бундай ҳолатлар бўйича фуқаролардан шикоят келиб тушган тақдирда, ундиришни тўхтатиши ва ечиб олинган маблағларни фуқарога қайтариб бериш чораларини кўриши лозимлиги билдирилган. @bankmijoz
Hammasini ko'rsatish...
👍 50 17👎 13🔥 7😁 6😢 1
Photo unavailableShow in Telegram
🏦 Халқ банкининг кредит рейтинги "BB" даражага кўтарилди "Fitch Ratings" халқаро рейтинг агентлиги Халқ банкининг хорижий ва миллий валюталардаги узоқ муддатли эмитент дефолт рейтингини "BB" даражасига ошириб, прогнозни “Барқарор” сифатида баҳолади. Банк рейтингини аниқлашда банкнинг активлар сифати бўйича сўнгги йиллардаги ижобий ўзгаришлар, даромад ошиши, таваккалчиликларни самарали бошқариш, банк фаолияти трансформацияси йўналишларида амалга оширилаётган ишлар ҳамда капиталлашув ва ликвидлик захираси каби кўрсаткичлар инобатга олинган. Мазкур рейтинг Халқ банкининг халқаро молия бозорларидаги нуфузи ва ишончлилигини оширишга хизмат қилади. Шу билан бирга, хорижий кредит линияларини жалб қилиш, мижозларга янги молиявий имкониятлар яратиш учун ҳам кенг йўл очади. @bankmijoz
Hammasini ko'rsatish...
29🔥 13👍 5🤔 5
Photo unavailableShow in Telegram
5⃣ Миллий валютамиз “Сўм” муомалага киритилганига 31 йил тўлди Президент фармон билан, 1994 йил 1 июлидан бошлаб Ўзбекистонда 1000 сўм-купонга бир “Сўм” нисбати билан Ўзбекистон миллий валютаси – “Сўм” муомалага киритилган эди. Ўша вақтда 1, 3, 5, 10, 25, 50 ва 100 сўм қийматдаги банкноталар муомалага чиқарилган (бугунги кунда ушбу купюралар муомаладан чиқарилган). @bankmijoz
Hammasini ko'rsatish...
49😢 18🔥 12👍 3🎉 3👎 1
Автомашина фирибгарлари Бир гуруҳ фуқаролар 25 та МЧЖ ташкил этиб, мижозлар билан дастлаб бўнак (аванс) шартномаларини тузган ҳолда, 120 кун мобайнида автомашина етказилишини ваъда қилиб, шартнома шартларини бажармасдан, фуқаролардан келиб тушган маблағларни ўзлаштириш билан шуғулланиб келган. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а,в” бандлари билан қўзғатилган жиноят иши доирасида 843 нафар фуқаролар жабрланувчи деб топилган бўлиб, умумий 50,1 млд. сўм зарар аниқланган. Жамиятларга тегишли 339 дона транспорт воситалари хатланган. Ишга алоқадор 9 нафар шахсга нисбатан айблов эълон қилиниб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган. Манба. @bankmijoz
Hammasini ko'rsatish...
👍 27 14😁 10🤔 4🔥 3😢 1
❗️Эндиликда банклар топ-300 талик олийгоҳга кирган ёшларга 20 минг долларгача имтиёзли таълим кредити беради. @bankmijoz
Hammasini ko'rsatish...
😁 65👍 34 8👎 8🤔 8🔥 6🎉 2
Молиявий саводхонлик юқори эмаслигининг асосий сабаби пулнинг (даромадларнинг) ўзи йўқлигида Иқтисодчи Отабек Бакиров Осиё тараққиёт банки молиявий оммабоплик даражасини баҳолаш бўйича ҳисоботини таҳлил қилиб, қуйидаги фикрларни билдириб ўтибди. "Молиявий саводхонлик юқори эмаслигининг асосий сабаби пулнинг (даромадларнинг) ўзи йўқлигида. Пул пайдо бўлиши (даромадлар ўсиши) билан ҳар қандай индивиднинг қарор қабул қилишдаги саводхонлиги ошиб бораверади. Бугун топган даромадини бугун ишлатадиган, ойликдан-ойликка, пенсиядан пенсияга учма-уч қадаб яшайдиган ўзбекистонликлар учун чақириқлар ишламайди." @bankmijoz
Hammasini ko'rsatish...
👍 101 21👏 10😢 10🔥 8🤔 5
2024 йилда Марказий банк томонидан қонунчилик талабларига, жумладан жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши қоидаларга риоя қилмаганлиги сабабли 28 та тижорат банки ва 24 та микромолия ташкилоти жаримага тортилган. Умумий жарима суммаси 16,6 млрд сўмни (Марказий банк курсида тахминан 1,31 млн АҚШ доллари) ташкил этган. @bankmijoz
Hammasini ko'rsatish...
👍 37 13👎 6
Қарздорлик (кредит, микроқарз) тўлиқ сўндирилганидан сўнг Банк кредит (қарз) шартномасига асосан кредит (қарз) бўйича қарздорлик суммасини тўлаш мажбурияти тўлиқ бажарилган санадан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмаган ҳолда мазкур қарз бўйича: • гаровда турган мулкни тақиқдан чиқариш; • гаров сифатида бўлган мол-мулкка нисбатан банкнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги ёзувни гаров реестридан чиқариш чораларини кўриши шарт. 3030-низом. ⚠️ Агар банк томонидан мазкур талаб бажарилмаса, банкдан ҳар бир ҳолат учун 5 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима ундирилади. 3492-низом (илова, 2.21 банд). @bankmijoz
Hammasini ko'rsatish...
👍 41 22👏 3🤔 3🐳 3👎 1