uz
Feedback
Bugun.uz | Расмий канал

Bugun.uz | Расмий канал

Kanalga Telegram’da o‘tish

Bugun.uz нашрининг расмий Telegram-канали.

Ko'proq ko'rsatish
2025 yil raqamlardasnowflakes fon
card fon
23 772
Obunachilar
-1324 soatlar
-1297 kunlar
-53830 kunlar
Postlar arxiv
Photo unavailableShow in Telegram
Ҳафта давомида иссиқ кучайиши кутилмоқда Ўзбекистонда иш ҳафтасининг биринчи ярмида ҳарорат +36…+39 даража, қолганида +40…+44 даражагача кўтарилиши кутилмоқда. Айрим жойларда чанг-тўзонлар, баъзи тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғирлар кузатилиши мумкин. Батафсил – bugun.uz/2535 @bugunrasmiy
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Инфратузилма объектларини қуришда муқобил энергия воситалари жорий этилади “Махсус иқтисодий ва саноат зоналарида муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектлари қурилишини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси эълон қилинди. Батафсил – bugun.uz/2534 @bugunrasmiy
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистоннинг олис ва чекка ҳудудларида хорижий тиллар бўйича ўқув маркази очадиган ёшларга фоизсиз қарз берилади Ўзбекистоннинг олис ва чекка ҳудудлардаги маҳаллаларда хорижий тилларга ўқитиш бўйича таълим хизматларини кўрсатишни ташкил этувчи ёшларга фоизсиз қарз ажратилади. Батафсил – bugun.uz/2527 @bugunrasmiy
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Фарғонада танишини уриб кетган ҳайдовчи қасддан одам ўлдиришда айбланмоқда Бош прокуратура Фарғонада фуқаро танишини машинада қасддан ургани бўйича жиноят иши қайта малакалангани ҳақида маълум қилди. Батафсил – bugun.uz/2525 @bugunrasmiy
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистонда сунъий интеллект ёрдамида дори воситаларига бозор эҳтиёжлари ўрганилиши кутилмоқда Ўзбекистонда 2025—2026 йилларда сунъий интеллект технологиялари соҳасида устувор лойиҳаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди. Батафсил – bugun.uz/2524 @bugunrasmiy
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Хитой Ўзбекистонда сув ресурсини тежаш лойиҳаларига жалб этилади Мамлакатнинг Шанҳайдаги Бош консулхонаси томонидан Хитойнинг Чжэцзян провинцияси расмийлари билан биргаликда бизнес-симпозиум ташкил этилди. Батафсил – bugun.uz/2492 @bugunrasmiy
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Тошкент–Шанҳай ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилди Ўзбекистоннинг Qanot Sharq авиакомпанияси Тошкент–Шанхай йўналиши бўйича тўғридан тўғри парвозни муваффақиятли амалга оширди. Батафсил – bugun.uz/2493 @bugunrasmiy
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
«Эрталаб соат 6 да кимдир келишини кутмагандим». Улуғбек Рашидов дисквалификация қилинганига изоҳ берди Таэквондо бўйича икки карра Олимпиада чемпиони бу дисквалификация тақиқланган дори воситаларини қабул қилгани учун эмас, балки жойлашув бўйича қоидаларга риоя қилмагани учун берилганини қайд этди. Батафсил – bugun.uz/2490 @bugunrasmiy
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди Мамлакатда муомалага чиқарилаётган банк пластик карталари улуши кескин ўсмоқда.Бу ҳақда Марказий банк маълум қилди. Батафсил – bugun.uz/2491 @bugunrasmiy
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистонда аҳолининг сувдан қанча қарзи борлиги айтилди Ичимлик ва оқова сув хизматлари бўйича истеъмолчиларнинг дебитор қарздорликлари 794 млрд сўмни (аҳоли 577,5 млрд сўм, юридик истеъмолчилар 216,6 млрд сўм) ташкил этди. Батафсил – bugun.uz/2494 @bugunrasmiy
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистонга 3 млндан ортиқ чет эл фуқароси туристик мақсадларда келди Россиянинг “Большая Азия” электрон нашрида “Ўзбекистонда сайёҳлар оқими 46 фоизга ошди” сарлавҳали мақола эълон қилинди. Батафсил – bugun.uz/2489 @bugunrasmiy
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистонда сентябрдан сертификатсиз чет тили ўқитувчилари ишдан бўшатилиши мумкин Мамлакатда 2025/26-ўқув йилидан чет тилидан дарс берадиган ўқитувчиларда камида B2 даражадаги миллий ёки халқаро сертификат бўлиши шарт. Батафсил – bugun.uz/2488 @bugunrasmiy
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 70 млрд долларга яқинлашди Шундан 35,8 млрд доллари – давлат ташқи қарзи, 32,6 млрд доллари – корпоратив ташқи қарзлардан иборат. Батафсил – bugun.uz/2487 @bugunrasmiy
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Сурхондарёда икки ҳайвонни овлаганлар табиатга 4,5 млрд сўм зарар етказди Қизил китобга киритилган икки бош бурама шохли эчки (морхўр) овлангани маълум бўлди. Батафсил – bugun.uz/2486 @bugunrasmiy
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Чинозда опасини ўлдириб, 7 кун гилам ичида сақлаган йигитга ҳукм ўқилди У 8 йилга қамалди, жазони умумий тартибли колонияда ўташи белгиланди. Батафсил – bugun.uz/2485 @bugunrasmiy
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Тахтақорача довонида пулли туннел қурилади Унинг узунлиги 7 километр бўлади ва қурилиш давлат-хусусий шерикчилиги асосида амалга оширилади. Батафсил – bugun.uz/2484 @bugunrasmiy
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Бир нафари ҳалок бўлган: Бош прокуратура Тошкентда етти бола бассейнга чўккани юзасидан баёнот берди 12 июль куни Тошкент шаҳрида уй ҳовузида етти бола чўккани ва улардан икки нафари вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Батафсил – bugun.uz/2483 @bugunrasmiy
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Тошкент пропискаси ҳақидаги қонун бекор қилинмоқда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш ҳуқуқига эга шахсларнинг тоифалари ҳақидаги қонун 3 ойдан кейин ўз кучини йўқотади. Батафсил – bugun.uz/2482 @bugunrasmiy
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистонликлар томонидан Шенген визаси учун топширилган аризалар сони ошгани маълум бўлди Ўзбекистон фуқаролари учун Шенген визасини олиш бўйича сўнгги ўн йилдаги статистика ва тенденциялар эълон қилинди. Батафсил – bugun.uz/2434 @bugunrasmiy
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Seoul Mun’да жойлашган овқатланиш масканида ёнғин рўй берди Яккасарой туманида содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот тақдим этилди. Батафсил – bugun.uz/2447 @bugunrasmiy
Hammasini ko'rsatish...