uz
Feedback
AXBOROT | Yangiliklar kanali

AXBOROT | Yangiliklar kanali

Kanalga Telegram’da o‘tish

📌 Тезкор янгиликлар 🚘 Йўл-транспорт ҳодисалари 🔥 Ёнғинлар ва фавқулотда вазиятлар ⚽️ Спорт янгиликлари 🎥 Воқеалар жойидан тезкор видеолар Барчасини каналимиздан чиқмаган ҳолда кўришингиз мумкин Admin: @zamonga_reklama

Ko'proq ko'rsatish
2025 yil raqamlardasnowflakes fon
card fon
56 477
Obunachilar
-9024 soatlar
-6637 kunlar
-2 91830 kunlar
Postlar arxiv
Кучли қор ёғиши ортидан Тошкент марказида кўп йиллик қарағай дарахти илдизлари билан қулаб тушди. 👉 @Axborotyangiliklari
Hammasini ko'rsatish...
video_2025-12-21_13-11-53.mp49.23 MB
3
Photo unavailableShow in Telegram
Бурак Ўзчивит: Босфор бўғозидаги мушакбозлик шоуси Янги йилга завқ бағишлайди Турк сериаллари юлдузи, таниқли актёр Бурак Ўзчивит оиласи билан Янги йилни қандай нишонлашини сўзлаб берди. Унинг таъкидлашича, кун тартиби қанчалик тиғиз бўлишига қарамай, байрамни оиласи ва дўстлари даврасида ўтказади.
“Мен жудаям меҳнаткашман, ҳаттоки якшанба кунлари ҳам дам олмайман. Лекин Янги йил куни албатта ота-онам, оилам, яқинларим билан бирга бўламан”, деди актёр.
Санъаткорнинг айтишича, Туркияда ҳам Янги йил байрами кенг нишонланади. Байрам арафасида қариндошлар ҳолидан хабар олиш, яқинларга совғалар улашиш одат тусига айланган. “Турклар салютларни томоша қилишни яхши кўради. Шу боис, қишки байрамда Босфор бўғози томонда намойиш этиладиган мушакбозлик шоуларини томоша қилишга жуда кўп одам йиғилади”, – дейди Бурак Ўзчивит. 👉 @Axborotyangiliklari
Hammasini ko'rsatish...
5
⚡️«Диснейленд»… Ўзбекистонда пайдо бўлиши мумкин Мамлакатиз ҳукумати The Walt Disney бренди остида расмий тематик парк қуриш масаласини муҳокама қилмоқда. Лойиҳа аллақачон юқори даражага чиққан: уни Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ва Disney’нинг вице-президенти Хайма Вашингтон иштирокида кўриб чиқишган. Ҳозир эса ташаббус турли идораларда келишувлардан ўтмоқда. 👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Hammasini ko'rsatish...
3👍 1
01:08
Video unavailableShow in Telegram
Қора чой ҳақида. 👉 @Axborotyangiliklari
Hammasini ko'rsatish...
AQOPGeQ0LvIl5d33MQdGP18A4hxrWpQZUwEbAURNVYs5YHTOzZofQ_FZjmtctv0.mp45.66 MB
2👍 2
01:01
Video unavailableShow in Telegram
ФВВ мусиқий оркестри метро бекати олдида тўпланган одамларга жонли куй-қўшиқлар ижро этди 👉 @Axborotyangiliklari
Hammasini ko'rsatish...
fvv.mp425.86 MB
👍 8 2
Photo unavailableShow in Telegram
Дубайда Янги йил қандай нишонланади? Сўнгги бир неча ўн йилликда Дубай шаҳри мутлақо янгича қиёфа касб этиб, дунё халқлари орзу қиладиган маданият ва туризм марказларидан бирига айланди. Айниқса, 31 декабрдан 1 январга ўтар кечаси Дубай ўзининг “орзулар шаҳри” эканини исботлаш ва бутун дунёни ҳайратлантириш учун алоҳида аҳамият касб этади. Дубайда Янги йил — қорсиз қиш, илиқ денгиз, осмонни ёритган дронлар, мушакбозликлар, ёрқин осмонўпар бинолар ва бутун дунё томоша қиладиган улкан шоу демакдир. Бирлашган Араб Амирликларининг ушбу ҳудуди Янги йил байрамини энг дабдабали нишонлайдиган шаҳарлардан бири. Бу ерда: • Бурж Халифа фасади турли рангларга бурканади ва лазер шоу ўтказилади, • минглаб дронлар осмонда 3D-манзаралар ясайди, • денгиз устида ва шаҳарнинг турли нуқталарида бир вақтда салютлар отилади. Бурж Халифа ва Downtown Dubai даги шоу худди спектаклга ўхшайди: ёруғлик, мусиқа, дронлар, машҳур Дубай фавворалари ва якунда — улкан мушакбозлик. Янги йилни денгиз бўйида кутиб оладиганлар ҳам ўзгача манзара гувоҳи бўлишади. Бу ерда салютлар сокин денгиз сатҳида акс этади, пляжда эса байрамона кайфият ҳукм суради. Bluewaters оролида жойлашган Ain Dubai чархпалаги Янги йил оқшомида улкан соатга айланади. Дубайда Янги йил байрами бир кунда ўтиб кетмайди. Декабр бошидан январ ўртасигача шаҳар устида дронлар спектакли бўлиб ўтади. Минглаб дронлар “Happy New Year”, қум соатлари, осмонўпар бинолар шаклини ясайди. Шоу ҳар куни бир неча марта мутлақо бепул намойиш этилади. Шаҳарда гала-кечалар, жонли концертлар, юлдузлар чиқиши ҳам уйғунлашиб, Янги йил чин маънода хурсандчилик кечасига айланади. 👉 @Axborotyangiliklari
Hammasini ko'rsatish...
8
🇺🇿🇯🇵Японияда Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди Президентни “Кантэй” қароргоҳида Япония бош вазири Санаэ Такаити қарши олди. Маросимда икки мамлакат давлат мадҳиялари янгради, етакчилар фахрий қоровул сафидан ўтди ва делегация аъзолари билан саломлашди. Шундан сўнг қўшма суратга тушилди. Маросим якунлангач, Кантэй қароргоҳида Ўзбекистон–Япония олий даражадаги музокаралар бошланди. 👉 @Axborotyangiliklari
Hammasini ko'rsatish...
3
🎄Тошкент вилоятида 30 метрлик бош Янги йил арчаси ёқилди 28 мингдан ортиқ безак ва ёруғлик элементлари билан безатилган муҳташам арча чироқларини ёқиш маросимида вилоят ҳокими Зоир Мирзаев ҳам иштирок этди. Байрамга, шунингдек, 100 нафар Қорбобо ва Қорқиз чақирилган. Ҳокимликка кўра, "Нурафшон Business City" ҳудудидаги бош арча майдонида байрам тадбирлари ҳар куни соат 10:00 дан 22:00 гача ўтказилади. 👉 @Axborotyangiliklari
Hammasini ko'rsatish...
5
Тошкентда бир қиз ёниб кетган квартира учун пул йиғди ва бир ҳафта ўтгач у янги Киа К5 сотиб олди 19 ёшли камбағал қиз ёнғиндан кейин маблағ йиғишни эълон қилди—гўёки оила уйсиз қолди. Одамлар оммавий равишда пул ўтказишни бошладилар, блоггерлар қўшилди, уларнинг миқдори миллионлаб, баъзилари ўн миллионлаб сўм юборди. Бир ҳафта ўтгач, қиз янги видеони жойлаштирди: "19 ёшимда мен ўзимга янги Киа К5 сотиб олдим. Сиз нимага эришдингиз деб?" Шундан сўнг, ижтимоий тармоқларда жанжал чиқди — донорлар тушунтириш ва пулни қайтаришни талаб қилмоқдалар. 👉 @Axborotyangiliklari
Hammasini ko'rsatish...
3.30 MB
1.05 MB
3.74 MB
11😁 7👍 4🤬 3🤯 2
05:01
Video unavailableShow in Telegram
Жажман – ҳаммамизнинг ҳисобимизга кун кўрадиган енгилмас махлуқ ҳақида эшитганмисиз? Ёвузлик жамиятга ҳеч қачон дабдаба билан кириб келмайди. У аввало майда, аҳамиятсиз кўринадиган хатолар орқали онгимизга сингади. Кўз юмилган ўғирлик, кечирилган ноҳақлик, “бўлиб туради” деган сукут уни озиқлантиради. Бугун “5 дақиқа”да катта адибимиз Хуршид Дўстмуҳаммаднинг “Жажман”и ҳақида гаплашамиз. Бу асарда қўрқинчли огоҳлантиришлар ва ишоралар бор. 👉 @Axborotyangiliklari
Hammasini ko'rsatish...
Мои видео.mp448.23 MB
7
Photo unavailableShow in Telegram
Япониядаги янги боғлардан бирига Самарқанд номи берилади Ўзбекистон—Япония дипломатик муносабатлари ўрнатилганининг 35 йиллиги шарафига йирик маданий тадбир ўтказилади. 👉 @Axborotyangiliklari
Hammasini ko'rsatish...
3
02:59
Video unavailableShow in Telegram
Тожикистондан 100 кгдан ортиқ наркотик олиб кирганлар ушланди Самарқанднинг Булунғур туманида яшовчи икки нафар шахс Тожикистондан 79 кг 358 гр опий олиб келгани аниқланди. Шунингдек, далада яшириб қўйилган 1 кг 953 гр метамфетамин ҳам мусодара қилинган. Яна бир ҳолатда Сурхондарёнинг Узун туманида икки нафар маҳаллий фуқаро ва Тожикистон фуқароси 30 кг 357 гр опийни Ўзбекистонга олиб ўтаётган пайтда қўлга олинган. Тафсилотлар видеода. 👉 @Axborotyangiliklari
Hammasini ko'rsatish...
Наркотик уз 1.mp417.28 MB
2
Photo unavailableShow in Telegram
#ДИҚҚАТ ☝️УЧ ЖОЙНИ ТОЗА ТУТИНГ. БОЙЛИК ВА БАРАКА КИРИБ КEЛАДИ 1. Уйга кириш эшиги ва остона тозалигини сақланг! 2. Ошхонада ювилмаган идишлар қолдирманг! 3. Ювиниш хонаси ва ҳожатхона тозалигига эътиборли бўлинг! Буни аёлларга юбориб қўйинг. 👉 @Axborotyangiliklari
Hammasini ko'rsatish...
4👍 2
00:38
Video unavailableShow in Telegram
АҚШ Сурияга зарба берди АҚШ ҳарбийлари бугун, 20-декабрга ўтар кечаси Суриядаги “Ироқ ва Шом ислом давлати”га (ИШИД) тегишли обектларга зарбалар берди. 👉 @Axborotyangiliklari
Hammasini ko'rsatish...
US_military_launches_strikes_targeting_Islamic_State_fighters_in.mp49.86 MB
3
Photo unavailableShow in Telegram
Россияда уч нафар ўзбекистонлик маҳкум теракт уюштиришга тайёргарлик кўрганликда айбланди Таъкидланишича, гумондорлар «муассаса ходимларини гаровга олиб, колония биноларига ўт қўймоқчи» бўлган. 👉 @Axborotyangiliklari
Hammasini ko'rsatish...
9👎 2
🇺🇿🇯🇵Шавкат Мирзиёев “Марказий Осиё + Япония” бизнес-форумида иштирок этди Форумда қўшма иқтисодий лойиҳалар тақдим этилди. Хусусан, Sumitomo, Chubu Electric Power ва Shikoku Electric Power компаниялари JBIC ҳамда NEXI кўмагида Ўзбекистонда икки қуёш электр станцияси қуришни режалаштирмоқда. Шунингдек, Toyota Tsusho иштирокида IT-инфратузилмани модернизация қилиш, Sojitz томонидан кўп тармоқли тиббиёт маркази ташкил этиш ҳамда JOGMEC билан ҳамкорликда муҳим минерал конларни ўзлаштириш ташаббуслари илгари сурилди. 👉 @Axborotyangiliklari
Hammasini ko'rsatish...
8
00:24
Video unavailableShow in Telegram
🇸🇦Қўрқаманки, Саудия Арабистони бизнинг авлод умри давомида саҳродан иборат мамлакат мавқеини йўқотади. 👉 @Axborotyangiliklari
Hammasini ko'rsatish...
ogCgAZViav6lLBBKBWL8rAEJE0UQIRQ0ACiXA.mp41.18 MB
😱 2😢 2 1
Photo unavailableShow in Telegram
☄️600 млн сўмдан ортиқ маблағга қалбаки "права"ни расмийлаштирган жиноий гуруҳ аъзолари ушланди😨 Жиноий схема доирасида ҳайдовчилик гувоҳномалари имтиҳонларсиз - сохта ҳужжатлар ва Давлат хизматлари маркази ходимига пора бериш орқали расмийлаштирилган. Гумонланувчилар бир йил ичида 72 кишига сохта гувоҳнома расмийлаштирган. 👉 @Axborotyangiliklari
Hammasini ko'rsatish...
5🤣 3
00:30
Video unavailableShow in Telegram
🇷🇺🇺🇦 «У артист. Жуда истеъдодли артист», Владимир Путин Владимир Зеленский ҳақида Купянск мавзусида шундай деди. «У артист ва артист ҳам жуда истеъдодли. Мен буни ҳеч қандай киноя қилмасдан айтяпман», — деди Путин. Шу билан бирга у яна бир иборани қўшди: «Нимага остонада туриш керак? Уйинга кир». Путин Харьков вилоятидаги Купянск шаҳри ноябрь ойи бошидан бери амалда Россия ҳарбийлари назорати остида эканига шубҳа қилмади. Украин расмийларига кўра, Купянск Украина назоратида қолмоқда ва Зеленскийнинг у ерга ташрифи ҳам бунга яққол далил бўлди. Кремль эса ахборот майдонида реал вазиятни чалғитиб кўрсатишни давом эттирмоқда. 👉 @Axborotyangiliklari
Hammasini ko'rsatish...
IMG_0620.MP45.51 MB
7👍 3
🚗Автомобиллар учун мажбурий эко-стикерлар: янги тартиб ҳақида нималарни билиш керак? Ўрнатилаётган тартибга кўра, транспорт воситалари зарарли моддалар чиқариш даражасига қараб 3 тоифага ажратилади ва яшил, сариқ ҳамда қизил рангдаги эко-стикерлар билан белгиланади. 🟢 Эко-стикерлар бепул берилади ва муддатсиз амал қилади. Кимларга эко-стикер шарт эмас?: ▪️Электр транспорт воситаларига; ▪️Транзит ва вақтинчалик транспорт воситаларига (90 кунгача); ▪️Мотоцикллар, махсус техника ҳамда фавқулодда хизматлар транспортларига; ▪️"Ногиронлик" белгиси мавжуд транспорт воситаларига. Гибрид автомобиллар ва ишлаб чиқарилганига 3 йилдан ошмаган янги машиналар автоматик тарзда "яшил" тоифага киритилади. Стикерлар бўйича батафсил маълумот расмларда кўрсатилган. 👉 @Axborotyangiliklari
Hammasini ko'rsatish...
7👎 1