uz
Feedback
Rost24 | Расмий канал

Rost24 | Расмий канал

Kanalga Telegram’da o‘tish

Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА •instagram.com/rost24uzyoutube.com/@rost24official Реклама: +99890 047 23 78 Мурожаат учун — @rost24aloqa_bot

Ko'proq ko'rsatish
2025 yil raqamlardasnowflakes fon
card fon
39 399
Obunachilar
-5524 soatlar
-2307 kunlar
-83930 kunlar
Postlar arxiv
Photo unavailableShow in Telegram
#Рост_ҳикматлар ✅️Ноҳақ йўлда ғолиб бўлмоқдан кўра, ҳақ йўлида мағлублик афзал. ✍️ Цицерон ❄️Кунингиз файзли ўтсин! ROST24.uz | Telegram | YouTube
Hammasini ko'rsatish...
👏 15 5🔥 3👍 2🫡 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Тошкентдаги саноат корхоналарига Сирдарёга кўчиши мумкин Тошкент шаҳрида жойлашган айрим саноат корхоналари режа билан пoйтахтдан ташқарига босқичма-босқич кўчирилмоқда. Шундай корхоналарга Сирдарёга кўчиш таклиф этилди. Уларга бир қатор имтиёзлар берилиши айтилган. Президентнинг бугун Сирдарёга амалга оширилган ташрифи давомида айтилишича, кўпчилик корхоналар меҳнат ресурслари, инфратузилмаси мавжуд, ер ва мулк солиғи арзонроқ бўлган ҳудудларга кўчишга ҳаракат қиляпти. Сирдарё вилояти бу борада яхши номзод бўлиши мумкин. Сирдарё эркин иқтисодий зонасида бўш турган майдонлар Тошкентдаги мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини жойлаштириш учун катта имконият бўла олади. Ўз корхоналарини Сирдарёга кўчирмоқчи бўлган тадбиркорларга қатор қулайликлар таклиф этилган. Тадбиркорларга қуйидаги имтиёзлар берилиши маълум қилинган: Саноат зонасидаги ер участкалари — соддалаштирилган тартибда ва чегирма асосида ажратилади. 10 миллиард сўмгача имтиёзли кредит берилади. Хомашёни темир йўл орқали ташишда арзонлаштирилган тарифлар қўлланади. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Hammasini ko'rsatish...
👍 99 27🔥 16👏 15💯 13🤣 3👎 2🤔 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Гулистондаги портлаш: Президент жабрдийдалар ҳолидан хабар олди, қурбонлар оилаларига 100 млн сўм ёрдам ажратилади 2 декабрь куни Гулистон шаҳридаги умумий овқатланиш шохобчасида газ баллони портлаши оқибатида 29 нафар киши жароҳат олди, 3 нафар фуқаро ҳаётдан кўз юмди. Шавкат Мирзиёев 4 декабрь куни Сирдарё вилояти шошилинч ёрдам марказига ташриф буюриб, жабрланганларнинг аҳволи билан шахсан танишди, уларнинг яқинлари билан суҳбатлашди. Президент воқеа қурбонларининг оилаларига чуқур таъзия билдириб, уларга уч кун муддатда 100 миллион сўмдан моддий ёрдам ажратишни топширди. Шунингдек, Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази директори бошчилигида 10 нафар малакали шифокорлардан иборат махсус гуруҳ ташкил этилиб, жабрдийдаларга бепул тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилмоқда. Давлат раҳбари портлаш сабабларини тезкор аниқлаш, айбдорларга қонуний чора кўриш, шундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича қатъий кўрсатмалар берди. Қиш мавсумида юзага келиши мумкин бўлган хавфли ҳолатларни бартараф этиш учун барча масъул идоралар 24 соатлик иш тартибига ўтиши шартлиги таъкидланди. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Hammasini ko'rsatish...
👍 121🔥 106 65💯 14👏 13👎 3😁 2🤔 1🕊 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Сирдарёда 129 та корхона паст қувватда ишламоқда Сирдарё вилоятида фаолият юритаётган 1 минг 140 та саноат корхонасидан 129 таси паст қувватда ишлаётгани кўрсатиб ўтилди. Бу корхоналар бутловчи ва эҳтиёт қисмни асосан четдан ёки республиканинг бошқа ҳудудидан олиб келаётгани учун таннарх бўйича рақобатлаша олмаяпти. Агар бутловчи ва эҳтиёт қисмлар ҳудуднинг ўзида ишлаб чиқарилиб, кооперация йўлга қўйилса, таннархни бемалол 10 фоизгача камайтириш мумкинлиги қайд этилди. Шу боис, «Фаровон» кичик саноат зонасига туташ 200 гектарда бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш таклифи қўллаб-қувватланди. Ушбу ҳудуд темир йўл бўйида жойлашгани, электр тармоғи ўтгани учун инфратузилмага қўшимча маблағ талаб қилинмайди. Вилоят ҳокимлигига бу ерда 800 миллион долларлик маҳаллийлаштириш лойиҳаларини бошлаш топширилди. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Hammasini ko'rsatish...
👍 73 6🤣 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Эркин Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди Президент аҳоли ва тадбиркорлар фикрини ўрганган ҳолда, Сирдарё вилояти ҳокими лавозимига ҳозиргача ҳоким вазифасини бажариб келган Эркин Турдимовни тавсия этди. Вилоят фаоллари билан ўтказилган йиғилишда номзод юзасидан фикрлар тингланди ва масала овозга қўйилди. Овоз бериш натижаларига кўра, Эркин Турдимов расман Сирдарё вилояти ҳокими этиб тасдиқланди. Йиғилишда Президент Турдимов олдига аниқ вазифалар қўйди: — келаси йили вилоятга 3 миллиард доллар инвестиция жалб қилиш; — экспорт ҳажмини 500 миллион долларга етказиш; — 185 минг нафар аҳолини банд қилиш; — шу орқали Сирдарёни мамлакатнинг энг илғор ҳудудларидан бирига айлантириш. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Hammasini ko'rsatish...
👍 72 5🤣 3👏 2🎉 1
Rost24.uz ўтказиб келаётган “Энг ёмон вазирлик ва идоралар” танлови бу йил ҳам ўтказилсинми?Anonymous voting
  • Ҳа, бу очиқлик ва жамоатчилик назоратини кучайтиради
  • Ҳа, лекин танлов тартиби яхшиланиши керак
  • Йўқ, бу таққослашлар салбий муҳит яратади
  • Фойдаси йўқ. Улар ўзгармайди
  • Фақат холис бўлиши керак
  • Танловни ҳар 3 ойда, тез-тез ўтказиш керак
  • Ўз фикримни комментда қолдираман
0 votes
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Аёллар тадбиркорлик лойиҳаларига 2 трлн сўм ажратилмоқда Бу ҳақда президентнинг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида белгиланди. Мазкур қарорга кўра, энди маҳаллаларда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари фаолияти кенгайтирилади. Хотин-қизларнинг касб-ҳунар ўрганиш имкониятлари кенгайтирилади.
Шунингдек, фармоннинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат: - маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари (Марказлар) фаолиятини кенгайтириш; - 2026–2027 йилларда “HAMROH” хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш компанияси” МЧЖ (Компания) томонидан: - 6 минг нафар хотин-қизларнинг тадбиркорлик лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш учун 2 трлн сўм йўналтириш; - 2,8 минг нафар хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш; - 2 минг нафар хотин-қизларнинг тадбиркорлик фаолиятига ҳамроҳлик қилиш асосида кўмаклашиш. Туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан ташкил этилган Марказлар тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри оила ва хотин-қизлар бошқармалари томонидан тикувчилик, қандолатчилик, фитнес, шейпинг, хотин-қизларни касбга ўқитиш каби фаолиятларни ташкил этиш учун ижарага берилади.
2026 йил 1 январдан “НAMROН” тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш дастури (Дастур) доирасида хотин-қизларнинг тадбиркорлик лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлашга қаратилган қуйидаги қўшимча инструментлар жорий этилади: - тижорат банклари томонидан таъсисчилари таркибида аёллар улуши 50 фоиз ва ундан юқорини ташкил қилган ва (ёки) раҳбари аёл киши бўлган кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларининг камида 10 та иш ўрни яратишни назарда тутувчи лойиҳаларига Марказий банкнинг асосий ставкасидан 10 фоиз пункт юқори ставкагача БҲМнинг 25 минг бараваригача миқдорда кредит ажратиш; “Бизнесни кафолатлаш миллий компанияси” АЖ томонидан тижорат банклари кредитларининг 70 фоизигача бўлган қисмига кафолат (кафиллик) тақдим этиш. Дастур доирасида: Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси мазкур Фармонда назарда тутилган маблағларни Компанияга йўналтириш учун “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖга Марказий банкнинг асосий ставкасида 3 йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатга ажратади;
Компания кредитларни молиялаштириш учун маблағларни тижорат банкларига Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоиз пункт юқори ставкагача 3 йиллик имтиёзли давр билан 7 йилдан ошмаган муддатга жойлаштиради. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Hammasini ko'rsatish...
👍 51👎 6 4🤣 1
01:09
Video unavailableShow in Telegram
⚡️Президент Гулистондаги ошхонада юз берган портлашда жароҳат олганлар билан учрашди Икки кун олдин Гулистон шаҳридаги умумий овқатланиш шохобчаларидан бирида газ баллони портлаб, 29 нафар киши жароҳат олган эди. Бугун Президентимиз Сирдарё вилоятига ташрифи чоғида шифохонага келиб, жароҳатланганлар ҳолатидан хабар олди ва уларнинг яқинлари билан суҳбатлашди. Ушбу ташриф давомида давлат раҳбари жабрланувчиларнинг аҳволини барча имкониятлар доирасида қўллаб-қувватлашни таъминлаш топшириқларини берди. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Hammasini ko'rsatish...
Bolnitsiya_tg.mp475.09 MB
👍 52 8👎 3🤔 1🤣 1
⚡️Яна 66 та хорижий атаманинг ўзбекча муқобили таклиф этилди Фанлар академияси томонидан яна 66 та хорижий сўзнинг ўзбекча муқобилини муомалага киритиш таклиф этилмоқда. Ҳозирча ушбу атамалар фақат таклиф мақомига эга бўлиб, улар ҳақида мутахассислар ва кенг жамоатчилик фикри қабул қилинмоқда. Фикр билдириш учун махсус ҳавола эълон қилинган. Таҳлил ва муҳокамалардан сўнг атамаларнинг расман тасдиқланиши масаласи кўриб чиқилади. Таклиф этилган янги муқобиллардан айримлари: • Anomal — Нодатий • Blokcheyn — Занжирблок • Bonus — Сийлама • Breket — Тишсим • Brend — Хосном • Vebinar — Вебмашғулот • Dedlayn — Сўнгмуддат • Kriptovalyuta — Криптопул • Reels — Қисқа лавҳа • Frilanser — Эркин ишчи • Heshteg — Калитсўз • Hostel — Қўноқхона • Emoji — Имо 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Hammasini ko'rsatish...
xorijiy atamalarning o'zbekcha muqobillari.doc2.10 KB
👍 27 10😁 8🔥 3👎 2🗿 2🤔 1
03:00
Video unavailableShow in Telegram
⚡️2026 йилда тоза ҳаво ҳимояси учун 900 млрд. сўм ажратилади 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Hammasini ko'rsatish...
03.12 Xo'jayeva .mp410.74 MB
😁 17🤪 14🤡 6😱 5🤷‍♂ 2🤨 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Қотиб қолган амалдорлар жамияти Атмосферада заҳар, қоғозда “яшил белбоғ”, амалда эса кулранг туман. Кўпчиликка маълум: аввалига Тошкент, кейин эса бошқа ҳудудларда ҳам ҳаво сифати ёмонлиги ҳақида гаплар роса оммалашди. Бунга шахсан президентнинг ўзи эътибор қаратди ва махсус комиссия ўз ишини бошлади. Президент эътибор қаратмаса, ҳеч ким ҳаракат қилмайди. Қўлда ручка бор, қоғозда қарор бор, аммо виждон йўқ. Икки йил олдин “фильтрлар ўрнатилади” деган ваъдалар ҳали ҳам амалга оширилмаган. Фақат қоғозда қолиб кетган. 2024 йил 30 январдаги Қонунчилик палатаси мажлисида депутат Мавлуда Аҳмаджонова Тошкент атрофидаги иссиқхона ва қозонхоналардан чиқаётган заҳарли ташламалар хавфли даражада эканини таъкидлаб, вазир Азиз Абдуҳакимовдан қандай чоралар кўрилаётгани ҳақида сўраганди. Аҳмаджонова пойтахт атрофида мингдан ортиқ иссиқхона ва 25 мингга яқин овқатланиш шохобчаси кўмир ва турли ёқилғилардан фойдаланишини, баъзи иссиқхоналар ҳатто автомобил шинасини ҳам ёқаётганини айтган. Вазир Абдуҳакимов эса, вазирлик ва экоинспекция 1,5 ой давомида барча иссиқхоналарни жойига чиқиб ўргангани ва улар жамланиб, шаҳар атрофида “яшил белбоғ” эмас, балки “кулранг белбоғ” ҳосил қилаётганини қайд этган. Вазир ўша пайтда тадбиркорлар билан ишланишини, қисқа муддатда қозонхоналарга фильтрлар ўрнатиш масаласи кўриб чиқилишини айтганди. Аммо... Статистикага қарайдиган бўлсак, 2023 йилда 268,6 минг тонна мазут ёқилган. Натижада 16 минг тонна заҳар ҳавога учган. Мана шу оқибатлар бугунга келиб ўз натижасини кўрсатмоқда: болалар нафас ололмаяпти, кекса инсонлар йўтал билан кун кечирмоқда. Аммо амалдорларимиз ҳали ҳам “йўл харитаси белгиладик” деб фахрланмоқда. Белгилашади, гапиришади, йиғилиш қилишади — аммо назоратга олишмайди, қарашмайди, виждонан ёндашишмайди. Қачонки президент сўраса ёки талаб қўйса, шундагина бажаришади. Амалдорларимизда бир “экологик” хусусият бор: улар фақат юқоридан босим бўлса ҳаракатланади. Шахсан президент эътибор қаратмаса, уларнинг қўли ҳам, қалами ҳам қимирламайди, ўрнидан туриб ишламайди. Бу жамиятда ташаббус — юқоридан тушади, масъулият — қоғозда қолади. Комиссия текшириши билан қайси жойларда сифатсиз дудбўронлар борлиги, қаерда автомобил шиналари ёқилаётгани, қаерлардаги қурилишлар ҳавога керагидан ортиқ миқдорда чанг тарқатиб аҳолини заҳарлаётгани аниқланди. Нега бу ишга масъул одамлар аввалроқ назоратга олмаган? Ўз вазифасини бажармаганлар бу вақтда нима иш билан шуғулланган? “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида мазут тақиқланади дейилган. Лекин 2025 келяпти, мазут ҳали ҳам ёқиляпти. Демак, стратегия ҳам қоғозда. Амалда эса — заҳарли атмосфера, қизил рўйхат ва қотиб қолган амалдорлар. Шаҳар аҳлининг умиди ёмғир ёғишидан бўлиб турибди. Бўлмаса, бу экологик муаммо олиб келган касаллик ҳали-бери кетмайди... 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Hammasini ko'rsatish...
👏 31 16🤣 7🤔 6👍 4💯 1
Photo unavailableShow in Telegram
#Рост_ҳикматлар ✅Яхши бўлганимиз учун бизни яхши кўришади, деб ўйлаймиз. Аслида, улар яхши бўлганлари учун бизни яхши кўришларини англaмаймиз.Лев ТолстойКунингиз хайрли бўлсин! ROST24.uz | Telegram | Facebook Instagram | YouTube | Tezkor
Hammasini ko'rsatish...
👍 25 9🤔 1😢 1
00:34
Video unavailableShow in Telegram
⚡️Андижонда кўча тандирларини буздирган зўравон ҳоким жазоланди Ижтимоий тармоқларда Шаҳрихон туманида кўчада сомса пишириладиган тандирларга зарар етказилгани акс этган видео кенг муҳокама қилинди. Маълум бўлишича, рейд жараёнида ишчи гуруҳ туман ҳокимининг кўрсатмаси билан бир қатор тандирларни бузган. Андижон вилояти ҳокимлиги бу ҳолатни ўрганиб, масъулиятсизликка йўл қўйган туман ҳокимига интизомий жазо сифатида «ҳайфсан» берилганини маълум қилди. Шунингдек, бундай ҳолатларнинг такрорланмаслиги учун тушунтириш ишлари ўтказилган. Бироқ, етказилган моддий зарарни ким қоплайди? Тадбиркорларнинг тандирлари бузилди, иши тўхтади, лекин бу ҳақда расмий изоҳ йўқ. Экологик муаммоларни ҳал қилиш профессионал ёндашув талаб қилади. Тандирларга “уруш очиш” эса муаммолар ечими эмас, балки ғалати шоу. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Hammasini ko'rsatish...
IMG_0912.MOV2.95 MB
😁 30👍 18 8🤔 5🤨 3🔥 1🤣 1
ФВВ маълумотига кўра, ҳолатни ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг топшириқларига мувофиқ Бош вазир ўринбосари О.Раматов бошчилигида Ҳукумат комиссияси тузилди. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Hammasini ko'rsatish...
😁 6 4🤔 2
00:54
Video unavailableShow in Telegram
⚡️Жиззахда эркак ўз туғилган кунида аёли томонидан ўлдирилди Ушбу воқеага эр-хотин ўртасидаги доимий жанжаллар сабаб бўлгани айтилмоқда. Маълум бўлишича, воқеа рўй берган куни марҳумнинг туғилган куни муносабати билан барча қариндошлар йиғилиб меҳмондорчилик қилишган. Ҳамма уйига кетганидан кейин эр ва хотин ўртасида келишмовчилик бошланади ва ҳолат жанжалга айланиб кетади. Узоқ вақт давомида эрининг босимлари остида яшаган аёл турмуш ўртоғи маст ҳолда ухлаб қолганидан фойдаланиб, унинг қўл-оёғини рўмол ҳамда ип билан боғлаб, ёстиқ билан юзини беркитади. Шундан сўнг у шафқатсиз ҳаракатларини давом эттириб, эрини Nexia машинасига ўтқазиб, ёқиб юборади. Эркак эса ўз туғилган кунида олган оғир жароҳатлари сабабли вафот этган. Суд жараёнида аёл қилган ишидан афсусдалигини, турмуш ўртоғидан йиллар давомида босим ва зўравонлик кўрганини айтган. Суд томонидан унга 13 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Hammasini ko'rsatish...
AQPisp_aWzTtgglIfIjbcdNpud60e0JQK4vqztJCPx0XzNi_QGeiAKa0TQxfM_0.mp44.50 MB
🤯 8 6😁 4👏 2😢 1
01:29
Video unavailableShow in Telegram
⚡️Тошкентда қарийб 20 минг киши автобусда йўл ҳақи тўламаган Тошкент шаҳар жамоат транспортида йўл ҳақини тўламасдан ҳаракатланиш ҳолатларига қарши назорат кучайтирилди. Бу ҳақда Транспорт назорати инспекцияси маълум қилди. Расмий маълумотга кўра, жорий йилнинг ўтган даври давомида инспекторлар 19 632 та қоидабузарликни аниқлаган. Барча ҳолатлар бўйича Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига асосан баённомалар расмийлаштирилган. Шунингдек, октябр ойидан бошлаб “Тошкент шаҳар йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш” ДМ ходимлари планшетлар билан таъминланди. Энди улар йўл ҳақини тўламасдан ҳаракатланган йўловчиларга нисбатан мустақил равишда маъмурий баённома тузиш ҳуқуқига эга. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Hammasini ko'rsatish...
34.77 MB
👍 7🤯 7 5🤔 3
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Гулистондаги портлашда 30 га яқин киши жароҳатланган, уч киши вафот этган Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумот бермоқда. 2 декабрь куни Гулистон шаҳридаги овқатланиш шохобчасида содир бўлган ёнғин ҳақидаги чақириқ соат 11:13 да қайд этилган. Тез ёрдам гуруҳлари 11:25 да ҳодиса жойига етиб бориб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатган. Жами 29 нафар фуқаро турли даражада жароҳат олган. 26 нафар шифохонага ётқизилди. 3 нафар амбулатор ёрдамдан сўнг уйига жавоб берилди 3 нафар оғир ҳолда келган бемор вафот этган. Ҳозирда 1 бемор сунъий нафас аппаратида, 5 нафарнинг аҳволи «стабил оғир». 2 нафар ҳомиладор беморнинг аҳволи қониқарли. Барча жабрланганларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Вазирлик вазиятни тўлиқ назоратга олганини айтган. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Hammasini ko'rsatish...
😢 13 7😱 3🤔 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Аҳолига имтиёзли нархда берилиши керак бўлган кўмирни пуллаш мавсуми бошланди Андижода аҳолига имтиёзли нархларда етказиб бериш учун ажратилган кўмирни сотаётган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди. Қайд этилишича, тезкор тадбирда “Кўмир таъминот” МЧЖнинг Пахтаобод кўмир омбори экспедитор-ғазначиси Ш.Т. (муқаддам судланган) 35,1 тонна кўмирни тадбиркорга 35,1 млн сўмга сотишга келишиб, шундан 2800 долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Мутахассисларни жалб қилган ҳолда омборда ўтказилган хатловда 196,1 тонна кўмир камомади аниқланган. Шунингдек, “Кўмир таъминот” МЧЖнинг Қўрғонтепа кўмир омбори масъул шахслари 153,6 тонна кўмирни кўмир савдоси билан шуғулланиб келган 7 нафар фуқаро ва тадбиркорга сотган. Улар ҳар бир килосини 1200 сўмдан ҳисоблаб сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Омборда ўтказилган хатловда 183,9 тонна кўмир камомади аниқланган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Hammasini ko'rsatish...
😡 16😢 5 3🔥 2🤣 2
❗️Гулистондаги портлашда қурбонлар бўлган 2 декабр куни Гулистон шаҳридаги бозорлардан биридаги ошхонада газбаллон портлагани хабари берилган эди. Маълум бўлишича, портлаш оқибатида 3 киши касалхонада ҳалок бўлган. Шунингдек, Kun.uz айни пайтда қурбонлар сони 5 нафарлигини айтмоқда. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 257-моддаси 3-қисми (одам ўлишига олиб келган меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларининг бузилиши) билан қўзғатилиб, 1 киши процессуал тартибда қамоққа олинган. Портлаш Гулистон шаҳрининг Тараққиёт маҳалласи ҳудудида жойлашган МЧЖдаги ошхонада содир бўлган. Вилоят ФВБ ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилишини маълум қилган, аммо кеча "ёнғин тўлиқ бартараф этилгани" ҳақида хабар берганидан бери мазкур портлаш ҳақида, шунингдек касалхонадаги беморлар ҳолати, кўрилаётган чоралар, беморларнинг аҳволи ҳақида бирорта хабар чиқармаган. ROST24.uz | Telegram | YouTube
Hammasini ko'rsatish...
😱 10😢 10 6🙏 3🤯 2👍 1🤔 1
Топган даромадингиз асосий эҳтиёжингизни қоплайдими?Anonymous voting
  • Ҳа, тўлиқ етади.
  • Деярли етади, лекин баъзи ойлари қийин бўлади.
  • Етмайди, лекин тежаб-тергаб кун кўряпман.
  • Етмайди, қўшимча иш қилишга мажбурман.
  • Ойдан ойга зўрға етказаман, тўплай олмайман.
  • Қарзга ботиб қолганман, умуман етмайди.
  • Даромадим кам, лекин оз-оздан орттириб тўплайман.
  • Бемалол етади, ортганини тўплаб бораман
  • Шахсий бизнесим бор
0 votes
😢 19 5