Rost24 | Расмий канал
Kanalga Telegram’da o‘tish
Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА •instagram.com/rost24uz •youtube.com/@rost24official Реклама: +99890 047 23 78 Мурожаат учун — @rost24aloqa_bot
Ko'proq ko'rsatish2025 yil raqamlarda

39 379
Obunachilar
-3724 soatlar
-2307 kunlar
-85230 kunlar
Postlar arxiv
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Давлат фуқаролик хизмати татбиқ қилиниши кўзда тутилган органлар рўйхатига яна учта агентлик қўшилди
Адлия вазирлиги “Давлат фуқаролик хизмати татбиқ қилинадиган давлат органлари ва ташкилотлари рўйхати ҳамда лавозимларининг давлат реестрига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги буйруқни давлат рўйхатидан ўтказди.
Унга кўра, давлат фуқаролик хизмати татбиқ қилинадиган органлар рўйхати қуйидаги учта агентлик билан кенгайтирилди:
📌Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги
📌Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги
📌Касбий таълим агентлиги
Шунингдек, давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестри ҳам қуйидаги янги лавозимлар билан тўлдирилди:
Вазирлик ва идораларда 16 та лавозим (матбуот котиби, бош инспектор, бош маслаҳатчи, бош юрисконсульт ва бошқалар)
Ҳудудий бўлинмаларда 14 та лавозим (матбуот котиби, девонхона мудири, етакчи маслаҳатчи, катта маслаҳатчи ва бошқалар)
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
🤣 7❤ 4🤯 2
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Афғонистон бозоридаги аёллар дўконлари ёпилди
Афғонистонда “Толибон” ҳукумати Дайкунди провинциясининг Нили шаҳрида жойлашган иккита бозорда аёлларга тегишли дўконларни ёпиб қўйди. Оқибатда 300 нафар аёл ишсиз қолди. Бу ҳақда “Afghanistan International” хабар берди.
Қайд этилишича, дўконлар эркаклар орасида фаолият юритаётгани сабабли ёпиб қўйилган. Дўкон эгалари норозилик билдириб, “Толибон” губернатори идорасига борган, бироқ улар идорада ҳақоратли муносабатга дуч келган.
Манбаларнинг маълум қилишича, 11 ноябрь куни “Толибон” ҳукумати Нили шаҳридаги аёллар дўконларини ёпиб, уларга: “Ишни шаҳарнинг чегарасидаги боғда давом эттирасизлар”, деган.
Маҳаллий “Толибон” расмийлари аёлларга фаолиятни давом эттириш учун 50 минг афғонийдан қиммат турадиган махсус будка сотиб олишларини айтган ва улардан ҳукумат кўрсатган жойга кўчиб ўтишларини талаб қилган.
Бу харажат оиласини боқаётган кўплаб аёллар учун жуда оғир.
“Толибон” ҳаракати бунга қадар ҳам Нилининг эски ва янги бозорларидан аёлларни чиқариб юбориш билан таҳдид қилганди. Маълумотларга кўра, аллақачон 60 нафар аёл тадбиркор “Толибон” белгилаган бошқа жойга ўтказилган.
“Дўконларимиз тўрт кундан бери ёпиқ. Сабаби — эркаклар орасида ишлашимизга рухсат йўқ”, деган дўкони ёпилган аёллардан бири.
Аёллар шу воқеадан бери бир неча бор губернатор идорасига борган. Аммо “Толибон” вакили улар билан учрашишни рад этган. Улар талаб қилгач, ўринбосар айрим аёллар билан учрашган, бироқ учрашувда уларга яхши муомала қилинмаган.
“Ёки ҳокимият тартиб-қоидаларига бўйсунасиз, ёки дўконингизни йиғиб уйда ўтираверинг”, деган “Толибон” расмийлари аёлларга.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
❤ 10😢 8👍 2👎 2😁 2🤣 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Бизнесни ривожлантириш банки ёрдамчи агентлари – танловда етакчи!
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан эълон қилинган “Энг яхши ёрдамчи-агент” танлови ўзининг қизғин палласига кирди.
Шу кунларда танловнинг учинчи – вилоят босқичи ҳам муваффақиятли ўтказилди. “Бизнесни ривожлантириш банки” шарафини ушбу босқичда жами 21 нафар ёрдамчи агент ҳимоя қилди.
Батафсил: rost24.uz/uz/news/2434
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
👍 4🤣 3
06:01
Video unavailableShow in Telegram
⚡️Тошкент шаҳар “ГАИ” монополист билан ҳамкорлик қилмоқдами?
Poytaxt parking аукционда бутун шаҳарни сотиб олдими?
Poytaxt Parking атрофидаги тортишув кучаймоқда. Жамоатчилик пулли тўхташ жойлари тизими ноқонуний бошлангани, кўчалардаги текин майдонлар сунъий ёпилаётгани, йўл қатнаш қоидалари белгилари эса фақат бир томон манфаатларига мослаштирилаётганини таъкидламоқда.
Ютубда кўриш: youtu.be/IbrY-Saj2Xs
Батафсил: rost24.uz/uz/news/2433
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
IMG_1624.MP418.72 MB
🔥 26😡 25❤ 6🤯 3🤨 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Ўзбекистонлик мигрантларнинг соғлиғи ва ҳаётини суғурта қилиш йўлга қўйилиши мумкин
Суғурта жавобгарлиги суғурталанган шахс Ўзбекистон давлат чегарасини кесиб ўтгандан сўнг, агарда ҳаво транспорти орқали учганда суғурталанган шахс учишни бошлаш учун ҳаво транспорти бортига чиққан вақтдан бошланади.
Батафсил: rost24.uz/uz/news/2427
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
❤ 11🤔 4👍 2👎 2😁 2🥴 2
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Шавкат Мирзиёев VII Маслаҳат учрашувида бир қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди
Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг VII Маслаҳат учрашуви тарихий аҳамият касб этди. Бу сафар Озарбайжон форматга расман тўлақонли иштирокчи сифатида қўшилди.
Президент Шавкат Мирзиёев ушбу ҳолат Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ ўртасидаги янги ҳамкорлик маконини шакллантиришда муҳим қадам сифатида баҳолади.
Учрашувда Президент минтақани ривожлантириш бўйича бир қатор стратегик йўналишлар ва таклифларни илгари сурди.
1. Минтақавий интеграциянинг янги босқичи
Марказий Осиёда ҳамкорлик сўнгги йилларда фаол ривожланиб, чегаралар очилди, энергетика, транспорт ва савдо соҳалари мустаҳкамланди. Ўзаро савдо 10,7 млрд долларга етди, инвестициялар 17% га ошди.
2. Институционал архитектурани мустаҳкамлаш
Президент қуйидаги ташаббусларни илгари сурди:
“Марказий Осиё ҳамжамияти” стратегик платформасини яратиш;
доимий Котибият ва Оқсоқоллар кенгашини ташкил этиш;
миллий мувофиқлаштирувчилар мақомини ошириш.
3. Иқтисодиёт ва инвестициялар
Минтақа давлатлари ўзаро савдони 1,5–2 баробарга ошириш имкониятига эга. Шу мақсадда қуйидагилар таклиф этилди:
2035 йилгача мўлжалланган минтақавий савдо-иқтисодий дастурни қабул қилиш;
Ягона инвестиция макони тўғрисида Декларация ишлаб чиқиш;
электрон тижоратни биргаликда ривожлантириш.
4. Инфратузилма ва транспорт
Ўзбекистон қатор йирик лойиҳаларда ҳамкорлик қилишга чақирди:
“Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон” темир йўли;
Трансафғон йўлаги;
Транскаспий маршрутини кенгайтириш.
Шунингдек, инфратузилма бўйича минтақавий Кенгаш тузиш таклиф қилинди.
5. Хавфсизлик ва Афғонистон
Минтақавий хавфсизлик концепцияси ва “Таҳдидлар каталоги” тасдиқлаш учун тақдим этилди. Афғонистонни энергетика ва транспорт лойиҳаларига интеграция қилиш муҳимлиги қайд этилди. “Фарғона тинчлик форуми”ни доимий халқаро анжуманга айлантириш таклиф этилди.
6. Иқлим ва сув масалалари
Ўзбекистон 2026–2036 йилларни “Марказий Осиёда сувдан оқилона фойдаланиш ўн йиллиги” деб эълон қилишни таклиф қилди. Шунингдек, сув хўжалиги бўйича компетенциялар марказини ташкил этиш режаси билдирилди.
7. Гуманитар ҳамкорлик
Илмий ва маданий ҳамкорликни кенгайтириш таклиф қилинди. Президент:
маънавий меросга бағишланган халқаро конгрессни ҳар йили ўтказиш;
Минтақавий илмий тадқиқотлар жамғармасини тузиш;
минтақа олимлари тушунтириб берган ғояларга бағишланган БМТ резолюциясини илгари суришни таклиф этди.
Президент нутқининг асосий ғояси:
“Бизнинг кучимиз — бирликда, муваффақият сари йўлимиз — дўстлик ва ҳамкорликда.”
Учрашув якунида Ўзбекистон Туркманистонни янги “Марказий Осиё ва Озарбайжон” форматидаги раисликни қабул қилиб олгани билан табриклади ва бўлажак мезбонлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
👍 69🔥 34❤ 12
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Энди иш вақтидан ташқари меҳнат 2 бараваргача қимматроқ баҳоланади
2025 йил 11 ноябрда қабул қилинган ЎРҚ–1095-сонли қонунга мувофиқ, иш вақтидан ташқари бажарилган меҳнат учун тўлов миқдори оширилади.
Янги тартибга кўра:
Бир кундаги ишдан кейинги биринчи 2 соат учун камида 1,5 баравар,
2 соатдан ортиқ вақт учун эса камида 2 баравар миқдорда ҳақ тўланади.
Шу билан бирга, аввал амалда бўлган “иш вақтидан ташқари меҳнат йилига 120 соатдан ошмаслиги” ҳақидаги чеклов ҳам бекор қилинди. Бу ўзгариш корхоналарга иш жараёнини эркинроқ ташкил этиш, ходимларга эса қўшимча меҳнат учун адолатли ҳақ олиш имконини беради.
Қонун билан, шунингдек, Миграция агентлиги ваколатлари аниқлаштирилди ҳамда хусусий бандлик агентликларига янги имкониятлар яратилди. Улар эндиликда иш изловчи фуқароларни касб-ҳунар ва чет тили курсларига ўқитиш, шунингдек бу жараёнга чет эл иш берувчиларни жалб этиш ҳуқуқига эга бўлади.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
❤ 10😁 6👍 4🥴 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Эндиликда 14 ёшдан ошганлар мустақил равишда банк картаси очиши мумкин
Адлия вазирлиги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банк карталарининг чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидалари тўғрисида”ги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги буйруқни давлат рўйхатидан ўтказди.
Янги тартибга кўра:
🔹 14–18 ёшдаги вояга етмаганлар энди мустақил равишда тижорат банкларида шахсий банк картаси очиш ҳуқуқига эга бўлади.
🔹 14 ёшгача бўлган болалар эса ота-онасидан бири ёки қонуний вакили ёзма розилиги билан карта очиши мумкин.
Шунингдек, ҳужжат билан банк карталарининг янги турлари ҳам жорий этилди:
Бизнес карталар – якка тартибдаги тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахсларга ўз маблағларини бошқариш имконини беради.
Ижтимоий карталар – нафақа ва бошқа ижтимоий тўловларни қабул қилиш учун мўлжалланган.
Бундан ташқари, олдиндан эмиссия қилинадиган шахсий карталарни мобил иловалар орқали фойдаланувчини идентификациялаган ҳолда фаоллаштириш имконияти ҳам яратилди.
Шу билан бирга, юридик шахслар энди ичимлик ва оқова сув хизматлари учун тўловларни корпоратив банк карталари орқали амалга оширишлари мумкин бўлади.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
❤ 7👎 5
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Сурхондарёда 38,5 млрд сўмлик тендерда қонунбузилиш ҳолати аниқланди
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан "SurxondaryoQurilishInvest" ДМ буюртмаси асосида ўтказилган йирик давлат харидида қонунбузилиш ҳолати фош этилди.
Маълум қилинишича, Бойсун туманида “Hongaronsoy” сел сув омборидан насос станцияси ва сув узатиш қувурларини қуриш бўйича бошланғич қиймати 38,5 млрд сўм бўлган тендер эълон қилинган.
Текширув давомида тендер иштирокчиларидан бири — “F.” МЧЖнинг солиқ ҳисобварағига ноқонуний равишда солиқ қарздорлиги борлиги ҳақида сохта маълумот киритилгани аниқланган. Шу боисдан корхона “Шаффоф қурилиш” ахборот платформасидан асоссиз равишда четлаштирилган.
Агентлик аралашувидан сўнг мазкур тендер бекор қилинди. Ҳозирда йиғилган материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилган ва иш юзасидан тегишли ҳуқуқий баҳолаш амалга оширилмоқда.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
❤ 8😁 6🤣 6😡 2🤔 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Давлат раҳбарлари йирик кооперация лойиҳаларини ишга туширдилар
Олий Давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилишидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев йирик кооперация лойиҳаларини ишга тушириш маросимида иштирок etdилар.
Маросим доирасида “Марказий Осиё” Халқаро саноат кооперацияси маркази ва “Тенге Банк”нинг Тошкентдаги янги бош офиси фаолиятини бошлади.
Шунингдек, “Silkway Central Asia” кўп тармоқли логистика маркази, чизиқли алкилбензол ишлаб чиқариш қувватлари, Янги Тошкентда “Остона” мавзеси ҳамда пойтахтларда “Тошкент” ва “Остона” меҳмонхона мажмуалари қурилиши бошланди.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
👍 78❤ 9🤝 1
#халқаро_конгресс
ҲАЗРАТИ УСМОН МУСҲАФИ ЭНДИ ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ МАРКАЗИ ҚУРЪОН ЗАЛИДА!
Ҳазрати Усмон Мусҳафининг асрлардан буён асраб келинган саҳифалари энди илк бор Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Қуръон залида жамоатчиликка намоён бўлди — бугун Тошкентда нафақат тарих, балки бутун ислом оламининг руҳий қудрати жонланди. Марказда ўтаётган халқаро конгресснинг иккинчи куни муқаддас қўлёзманинг тантанали тақдимоти билан бошланиб, Марказий Осиё ва дунё олимларини бир майдонда тўплаган улкан маънавий воқеага айланди.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
👍 13❤ 11🤔 1
00:31
Video unavailableShow in Telegram
⚡️Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жомарт Тоқаев расмий делегациялар иштирокида музокара ўтказдилар
Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев раислигида Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди.
Учрашувда икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик алоқалари мустаҳкамланди. Савдо, саноат кооперацияси, транспорт-логистика, энергетика ва сув-экология соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича муҳим келишувлар имзоланди.
2030 йилгача товар айирбошлаш ҳажмини 10 миллиард долларга етказиш мақсад қилинди. Шунингдек, йирик инвестиция лойиҳалари ва маданий-гуманитар дастурлар амалга оширилиши белгиланди.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
video_2025-11-15_12-18-27.mp430.75 MB
👍 75❤ 3😁 3👎 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Афғонистон бозоридаги аёллар дўконлари ёпилди
Афғонистонда “Толибон” ҳукумати Дайкунди провинциясининг Нили шаҳрида жойлашган иккита бозорда аёлларга тегишли дўконларни ёпиб қўйди. Оқибатда 300 нафар аёл ишсиз қолди. Бу ҳақда “Afghanistan International” хабар берди.
Қайд этилишича, дўконлар эркаклар орасида фаолият юритаётгани сабабли ёпиб қўйилган. Дўкон эгалари норозилик билдириб, “Толибон” губернатори идорасига борган, бироқ улар идорада ҳақоратли муносабатга дуч келган.
Манбаларнинг маълум қилишича, 11 ноябрь куни “Толибон” ҳукумати Нили шаҳридаги аёллар дўконларини ёпиб, уларга: “Ишни шаҳарнинг чегарасидаги боғда давом эттирасизлар”, деган.
Маҳаллий “Толибон” расмийлари аёлларга фаолиятни давом эттириш учун 50 минг афғонийдан қиммат турадиган махсус будка сотиб олишларини айтган ва улардан ҳукумат кўрсатган жойга кўчиб ўтишларини талаб қилган.
Бу харажат оиласини боқаётган кўплаб аёллар учун жуда оғир.
“Толибон” ҳаракати бунга қадар ҳам Нилининг эски ва янги бозорларидан аёлларни чиқариб юбориш билан таҳдид қилганди. Маълумотларга кўра, аллақачон 60 нафар аёл тадбиркор “Толибон” белгилаган бошқа жойга ўтказилган.
“Дўконларимиз тўрт кундан бери ёпиқ. Сабаби — эркаклар орасида ишлашимизга рухсат йўқ”, деган дўкони ёпилган аёллардан бири.
Аёллар шу воқеадан бери бир неча бор губернатор идорасига борган. Аммо “Толибон” вакили улар билан учрашишни рад этган. Улар талаб қилгач, ўринбосар айрим аёллар билан учрашган, бироқ учрашувда уларга яхши муомала қилинмаган.
“Ёки ҳокимият тартиб-қоидаларига бўйсунасиз, ёки дўконингизни йиғиб уйда ўтираверинг”, деган “Толибон” расмийлари аёлларга.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
❤ 12🤔 9👎 6😡 3👍 2😢 2
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Дунё давлатлари ташқи қарзи $111 трлнга етди
2025 йилда жаҳон давлат қарзи яна ўсди ва тарихий чўққига етди. Бир йил ичида ташқи қарз $8,3 трлнга кўпайиб, умумий ҳисобда $111 трлнни ташкил этди. Бу бутун дунё иқтисодиёти учун оғир юк ҳисобланади.
Энг катта қарз юкини, табиийки, АҚШ ва Хитой кўтариб турибди. Иккаласи биргаликда бутун жаҳон қарзининг ярмидан кўпроғини ташкил этади: АҚШ қарзи — $38,27 трлн (ЯИМга нисбатан 125%), Хитой қарзи — $18,68 трлн (ЯИМга нисбатан 96,3%).
Япония эса ҳануз “қарз рекордчиси” бўлиб қолмоқда: $9,83 трлн, ЯИМга нисбатан қарзи 229,6%. Мамлакатдаги иқтисодий сиёсат қанчалик ўзгармасин, давлат қарзи ҳали ҳам улкан кўрсаткичда турибди.
Европа давлатлари ҳам қарз юкидан озод бўла олган эмас: Франция — $3,9 трлн, Италия — $3,5 трлн, Германия — $3,2 трлн. Ҳар бири ўз иқтисодий сиёсатини қайта кўриб чиқишга мажбур.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 2025 йил биринчи ярим йиллиги якуни бўйича $72,2 млрдни ташкил қилган.
🔵Шу ўринда бир савол туғилади: агар ҳамма қарздор бўлса, улар кимдан қарздор?
1-ўринда ички манбалар:
Пенсия жамғармалари;
Миллий банклар;
Суғурта компаниялари;
Инвестиция фондлари;
Корпорациялар;
Оддий фуқаролар (облигация сотиб олувчилар).
Яъни, аксарият ҳолларда давлатнинг қарзи халқнинг келажак пенсиясига қайтарилиши керак бўлган пулдир.
2-ўрин – хорижий манбалар:
Халқаро валюта жамғармаси (МВФ);
Жаҳон банки;
Бошқа давлатлар;
Суверен фондлар;
Халқаро банклар.
Қизиқ факт: Хитой ҳам қарздор, ҳам қарз берувчи.
🧳Хитойнинг давлат қарзи катта. Лекин у шу билан бирга Африка, Осиё ва ҳатто АҚШга ҳам кредит берувчи давлатлардан бири. Яъни, глобал молия тизимида бир давлат бир вақтнинг ўзида ҳам қарз олувчи, ҳам қарз берувчи бўлиши нормал ҳолат.
АҚШ кимга қарздор?
Ҳаммадан эмас, асосан ўзидан қарздор. Яъни, 70% қарзини америкалик пенсия фондлари, банклар ва инвесторлардан олган. Қолган 30%ни Япония, Хитой, Саудия, Бразилия каби давлатлар.
Демак, АҚШ давлат қарзи — “Америка халқи келажакда ўзидан пул қайтариб оладиган тизим”дир.
Энг кўп қарз берувчи давлатлар Япония, Хитой, Саудия Арабистони, Норвегия, Швейцария, Қатар ҳисобланади.
❗Улар нафақат иқтисоди кучли, балки бошқа давлат облигацияларини сотиб олиб, фоиздан пул ишлайди.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
❤ 24😁 7🤔 2👍 1
00:28
Video unavailableShow in Telegram
Hammasini ko'rsatish...
2025-11-14 21-44-03.mp48.99 MB
👏 17🔥 7❤ 1
