uz
Feedback
Асанов формати

Асанов формати

Kanalga Telegram’da o‘tish

Канал муаллифи, тилшунос, журналист ва блогер Эльдар Асанов тиллар, тарих, антропология мавзуларида таҳлилий ва оммабоп материаллар бериб боради. Канални қўллаб-қувватлаш: tirikchilik.uz/AsanovEldar Тижорий ҳамкорлик учун: @AshiVanghuhi

Ko'proq ko'rsatish
2025 yil raqamlardasnowflakes fon
card fon
12 825
Obunachilar
-724 soatlar
-557 kunlar
-18830 kunlar
Postlar arxiv
Охирги кунлар кўп машинада, йўлларда юриб, учта китоб эшитиб ташладим. Паскаль Буайенинг Religion Explained китобини матнда ўқиб бошлагандим, эшитадиган китобларим тугаб қолиб, бунинг ҳам давомини эшитиб ташладим. Китобнинг қисқача мазмуни қуйидагича: диний тасаввурларнинг келиб чиқишини тушунтирувчи фаразлар (табиат ҳодисаларини тушунтиришга ҳаракат, ўлим қўрқуви ва ҳ.к.) унча асосли эмас. Диний тасаввурлар битта-ягона сабаб билан вужудга келмаган, балки инсон психологиясининг ўзига хосликлари туфайли турли замон, маконларда ҳар хил пайдо бўлган. Бу динлар вужудга келишининг когнитив назарияси деб аталади. Унга кўра, диний тасаввурлар когнитив механизмларнинг қўшимча таъсиридир. Айтайлик, эркак-аёл турмуш қурса, одамлар бу оила иттифоқи ҳамжамиятга таъсир қилишини (масалан, ресурслар тақсимоти, иерархиялар ўзгаришини) пайқайди, аммо тушунтириб бера олмайди, ҳолатни рационализация қилиш учун маросимлар билан никоҳни мустаҳкамлайди, никоҳга илоҳийлик бағишлайди ва бу билан эр-хотиннинг жамиятдаги янги ролларини ҳужжатлаштириб қўяди. Ëки инсон бўлаётган ҳар нарсанинг, амалга оширилган ҳар қандай ҳаракатнинг мақсади бор деб ҳисоблайди ва буни илоҳий аралашув билан тушунтиришга ҳаракат қилади. Сабабларни тушунтиришда одамга ўхшайдиган, лекин ундан бироз фарқ қиладиган (жинлар каби) образларни ўйлаб топади. Бундан ташқари, маросимлар, диний тасаввурлар одамларга кучли эмоционал таъсир ўтказади — йиғлатади, кулдиради, коллективликни кучайтиради. Бундай таассурот одамнинг эсида қолиб кетади, ишонч туғдиради. Буайе динлар бир бошидан эволюция қилмаган, балки миллион марта қайта-қайта пайдо бўлган ва эволюцион йўлдан ўтиб (табиий танланиш дегандек), баъзилари мустаҳкамланиб қолган, баъзилари йўқолиб кетган. @AsanovEldar
Hammasini ko'rsatish...
👍 37👎 26 10😁 4
01:03
Video unavailableShow in Telegram
Nike кроссовкалари дунёнинг турли мамлакатларида, асосан Осиёдаги Вьетнам, Индонезия, Хитой ва Таиланд сингари давлатларда жойлашган фабрикаларда ишлаб чиқарилади. Бу фабрикалар Nike компаниясига қарашли эмас, балки мустақил ишлаб чиқарувчи ширкатлардир. Nike уларга буюртма беради, ишлаб чиқариш ҳажмини белгилайди ва маҳсулотни сотиб олади. Фабрикаларда ишловчи ишчилар пойабзал тикади, лекин улар жуда кам иш ҳақи олади ва меҳнат шароитлари кўпинча оғир бўлади. Шу билан бирга, Nike компанияси маҳсулотга ўзининг машҳур бренди, дизайни ва маркетинг стратегияларини қўшади. Асосий қиймат ҳам айнан шу омиллар орқали оширилади, яъни бренд номи туфайли кроссовка оддий спорт пойабзалидан анча қиммат нархда сотилади. Натижада ишлаб чиқарувчи фабрикалар ишлаб чиқаришдан кичик даромад олади, ишчилар эса кам маош билан чекланади. Асосий фойда эса Nike компаниясининг ўзига тегади, чунки маҳсулотнинг глобал бозорда сотилиши, реклама ва имижи бутунлай бренд эгасининг қўлида бўлади. Шундай қилиб, Nike кроссовкаларини бошқалар тикса ҳам, улардан келадиган катта фойда оддий ишчиларга ёки ишлаб чиқарувчи фабрикаларга эмас, балки бренд эгаси бўлган Nike компаниясига тегади. Тўлиқ видеога ҳавола: https://youtu.be/Pl1nMsQMjTc?si=clDKct936F1UPi_o
Hammasini ko'rsatish...
Sequence 01_1.mp4101.14 MB
👏 10🔥 8 5💯 5
13:10
Video unavailableShow in Telegram
Устоз — миллат таяничи Ҳар бир инсоннинг ҳаётида устознинг роли алоҳида. Илм ўргатади, ўрни келганда тарбия қилади, йўл кўрсатади. Миллатнинг келажаги устозлар қўлида деган гап бежиз эмас. Чунки ривожланиш аввало таълимдан, таълим эса устоздан бошланади. Шу маънода Маънавият ва маърифат маркази тайёрлаган “Манзил…” ролиги алоҳида эътиборимни тортди. Унда ёш ўқитувчи Эъзозбекнинг бир кунлик ҳаёти ҳаққоний кўрсатилибди. Унинг ҳар куни эрта саҳар метродан бошланиб, мактаб ва университетдаги дарслар билан давом этади. Болаларнинг унга интилиб югуриб келиши, тажрибаларда қизиқиш билан қатнашиши ҳам устоз меҳнатининг қандай ҳаётбахш куч эканини кўрсатади. Ролик ортиқча изоҳларсиз, ўта табиий суратга олинган. Шу сабабли ҳам, ҳар бир томошабин уни кўрганда самимият руҳини ҳис қилади деб ўйлайман. Илмга ва устозларга бўлаётган эътиборнинг реал ифодасини ҳам шу видеода кўриш мумкин. Кўришга арзийдиган ролик, хуллас. Кўринглар, албатта. @asanoveldar
Hammasini ko'rsatish...
IMG_9624.MP4155.54 MB
16🔥 7👏 4🥰 2
01:12
Video unavailableShow in Telegram
Филиппин диктатори Фердинанд Маркос ва унинг рафиқаси Имельда Маркоснинг ҳаёти фақат сиёсий ҳукмронлик ва коррупция билан боғлиқ эмас. Уларнинг бойликлари, ажойиб саройлари ва, албатта, Имелданинг машҳур 3 минг жуфт оёқ кийими коллекцияси дунё миқёсида катта резонанс уйғотган. Бу бойликлар қандай қилиб йиғилди? Барчаси ҳақида батафсил видеода билиб олинг: https://youtu.be/5U53xaTM7XE
Hammasini ko'rsatish...
Ferdinand_Markos_Filippin_Tarixidagi_Eng_Poraxo'r_Diktator_Xuddi.mp48.39 MB
👍 12🔥 5👏 2😁 1
Антропологиянинг қизиқ бир йўналиши бор — тана антропологияси. У тананинг инсон ҳаётида тутган ўрнини (ижтимоий, сиёсий, маданий ва ҳ.к.), инсоннинг танага муносабатини ўрганади. "Бу нега керак?" деган савол туғилиши мумкин. Гап шундаки, инсон танасига турли маданият ва қадриятларда ҳар хил ёндашилади. Қаердадир тана — инсоннинг ўзи, қаердадир — руҳнинг моддий қоплами холос. Бошқа жиҳатларам бор. Танамиз биз учун жуда муҳим аҳамиятга эга. Унинг соғлом, тўкис бўлиши бизнинг соғлиғимизни, узоқ ва соғ-саломат умр кўришимизни, бемалол меҳнат қилишимизни, қийналмаслигимизни таъминлайди. Айниқса узоқ ўтмишда, касалликлар одатий ҳол бўлган, санитария-гигиена, микробиология ҳақида билимлар ривожланмаган кезларда танага муносабат бошқача бўлган, зеро уни мукаммал қилиб асраш-авайлаш қийин бўлган: ёш ўтиб борса, танада ўзгаришлар бўлади; касалликлар одамни йиқитиб қўяди; бирор корҳол бўлса, инсон қўлидан, тишидан айрилса, тўлақонли ҳаёт кечира олмайди. Бу қўрқувлар натижасида тана культи вужудга келган, мавжуд билим ва имкониятлар доирасида танани асрашга ҳаракат қилинган. Турли динларда тозалик культи, таҳорат сингари тозалик амаллари вужудга келиши, ушу каби танани чиниқтириш машқлар ишлаб чиқилиши шу қўрқувлар билан тушунтирилади. Бугунги кунда тиббиёт, умумий ривожланиш бизга аждодларимизга нисбатан бемалолроқ, узоқроқ, соғломроқ яшаш имконини беради: санитария-гигиенанинг умумий қоидаларини биламиз ва риоя этамиз, спорт билан шуғулланамиз, дори ичиб даволанамиз, соғлом овқатланамиз, микроб ва қайсидир даражада вируслардан даволана оламиз. Ҳатто тана аъзоси жиддий зарар кўрса ёки танамиздан қониқмасак ҳам ечим бор: тиш синса, билинмайдиган ва аслидан фарқланмайдиган тиш қўйдира оламиз, баъзи тана аъзоларини имплантация қила оламиз, чандиқларни лазер билан тўлиқ йўқ қилиб юбора оламиз; башарамиз ёқмаса — пластик операция билан чиройли бўлиб оламиз. Аммо ношукур инсоният шундай имкониятлар туғилган замонда ҳам танага бирдай муносабатда бўлмайди. Масалан, пластик операция билан "чиройли" бўлиш қораланади, "табиий" гўзаллик қадрланади; кўз гавҳарини алмаштириб, мукаммал кўришни тиклаган одам ҳам "эҳ, барибир бир камим бор — гавҳарим ҳақиқий эмас" деб ўйлаши мумкин. Танамизда муаммолар чиқади, тиббиёт уларни тўғрилаб беради, лекин "табиий" қилиб бера олмайди, инсон "табиий"ликни кўпроқ қадрлайди. Хуллас, инсоннинг танага муносабати бугун ҳам бирдай эмас, демак, тана антропологларига иш кўп. Бу йўналишнинг энг таниқли вакили — британиялик антрополог Мэри Дуглас. У замонасининг энг машҳур америкалик антропологи Эванс-Притчарднинг шогирди ҳисобланади. Мэри Дугласнинг Purity and Danger номли машҳур китобини ўқиб чиқишни тавсия қиламан. @AsanovEldar
Hammasini ko'rsatish...
👍 27 3🔥 2🥴 1
01:07
Video unavailableShow in Telegram
Ўзбекистонда ўқитувчилар ариза ёзишга, шикоят қилишга қўрқади. Шулардан 4-5 таси масъулиятни бўйнига олиб ариза ёзади ва уларни ҳам синдиришади. Profi таълим муассасалари асосчиси Бектош Хатамов ва таълим бўйича эксперт Комил Жалилов билан таълим ҳақида кўришингизга арзийдиган суҳбат. ▶️https://youtu.be/jBRp9Vv2iKs
Hammasini ko'rsatish...
IMG_7529.MP45.57 MB
🔥 14👍 9💔 6❤‍🔥 3
Наманган вилоятининг Тўрақўрғон ва Мингбулоқ туманларлари ўртасида, Сирдарёнинг кечувида жойлашган Ахсикент ёдорлиги нафақат Марказий Осиёда, балки бутун Ўрта Шарқдаги уникал археологик ёдгорликдир. Шаҳарга милоддан аввалги III асрда асос солинган; милодий XIII аср бошларига қадар ҳаёт гуркираб қайнаган. Ёдгорликда Фанлар академияси Миллий археология маркази профессори, тарих фанлар доктори Абдулҳамид Анорбоев раҳбарлигида 2017 йилдан очиқ осмон ости музейи қуриш ишлари бошланган эди. Ахсикентда кейинги йилларда профессор А. Анорбоевнинг шогирдлари — Фарҳод Мақсудов, Сурат Кубаев, Мўминхон Саидов, Шукрулло Насриддинов, Шербек Омонов, Муҳриддин Пардаев, Баҳодир Асланов, Борулло Бекназаров, Ислом Бекмирзаев, Абдулбосит Нажмиддинов, Жеткер Пирниязов ва Улуғбек Ортиқов илмий тадқиқотлар олиб бормоқда. Ëдгорликнинг 10 объектида очиқ осмон ости музейи қуриш режа қилинган. Ҳозир 8, 18 ва 19 объектлардаги музейлаштириш ишлари тугади; артефактлар учун музей ҳам деярли топширилиш арафасида. Ëдгорликнинг қолган (24, 21, 15, 8А, 11, 5, ва 6) объектларда ишлар давом этмоқда. Бу очиқ осмон ости музейларида шаҳарни тоза сув билан таъминловчи ер ости иншоотлари, мудофаа деворлари, аҳоли турар жойлари, кулоллик ва темирчилик устахоналари каби меъморчилик ёдгорликлари намойиш этилади. Бу кўргазмалар орқали бутун Марказий Осиёнинг антик ва ривожланган ўрта асрлар шаҳар ҳаётини тасаввур этиш имкони туғилади. Шу йилнинг 22 сентябрида ЮНЕСКО Ахсикент археологик ёдгорлигини умумжаҳон ёдгорликлари сафига қўшиш учун ўз мутахассислари жўнатди. Улар Ахсикент ёдгорлигининг ЮНЕСКОнинг барча талабларига жавоб бера олишини, ёдгорлик Ўзбекистонда археологик туризмни ривожлантиришга ҳисса қўшишини айтди. Яқинда ёдгорликни ҳамма бориб кўриши мумкин бўлади. @AsanovEldar
Hammasini ko'rsatish...
👍 33🔥 8 4
00:54
Video unavailableShow in Telegram
"Мен ҳақиқий мусулмондек кўриниш учун ҳатто кечки ибодатларга ҳам уйғонар эдим". Бу гап инглиз жосуси томонидан айтилган. У араб ўлкаларини Усмонли мустамлакасидан "озод" қилишга ваъда берган эди, аммо ҳаммаси барибир Британия фойдасига ҳал бўлди — турклар ўрнига инглизлар келди. Бу жосус қандай ишларни олиб борган? Қандай қилиб араблар ишончига эришган? Батафсил: https://youtu.be/1L-zqgwXnCw
Hammasini ko'rsatish...
1.mp46.10 MB
👍 15🤨 4 2😁 1
00:37
Video unavailableShow in Telegram
#TMK #ITIA_2025 #Xelsinki Ўзбекистон – глобал вольфрам саноатида ишончли ҳамкор! Финляндиянинг Хельсинки шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро вольфрам саноати ассоциациясининг 2025 йилги анжуманида ТМК вакиллари фаол иштирок этиб, халқаро майдонда ўзининг мустаҳкам позициясини намоён этди. 🌎 Ушбу нуфузли анжуман — бутун дунё вольфрам саноатининг интеллектуал маркази, глобал қарорлар муҳокама қилинадиган майдон. 🤝 Анжуман давомида ТМК вакиллари дунё вольфрам бозорининг 20 дан ортиқ етакчи компанияси билан самарали музокаралар олиб борди. Улар орасида HC Starck Tungsten (Германия), XTC Xiamen Tungsten (Хитой), TRAXYS (Бельгия), Wolfram Bergbau-u Hutten (Австрия), Kennametal (Германия) каби глобал саноат гигантлари бор. ✅Музокараларда муҳокама қилинган масалалар кенг қамровли ва долзарб бўлди, жумладан: ✔️ТМКда ишлаб чиқарилаётган вольфрам маҳсулотларини халқаро бозорларга экспорт қилиш; ✔️чет эллик ҳамкорлар орқали хомашё сотиб олиш; ✔️ инжиниринг ва кончилик лойиҳаларида ҳамкорлик; ✔️ гидрометаллургия заводини қуриш ва илғор технологияларни жорий этишда ҳамкорлик; ✔️ хорижий экспертларни ТМКнинг истиқболли лойиҳаларига жалб қилиш масалалари кўриб чиқилди. ✅ТМК жамоаси Ўзбекистоннинг саноат салоҳиятини дунё саҳнасига олиб чиқишда давом этмоқда. 🫥🫥🫥 ✅ТМК матбуот хизмати 🌐Web-site |🔵Facebook | 📷Instagram | 🎰LinkedIn|🎬Youtube | 🚀Telegram
Hammasini ko'rsatish...
Findlandiya.mp418.79 MB
🤝 2 1👍 1🔥 1
Бертран Расселнинг "Ғарб фалсафаси тарихи" китоби 1945 йилда чоп этилган. У даврда ҳали империализм ва колониализм тирик эди. Шу боис Расселнинг Шарқ фалсафаси ҳақида ёзганларидан ориентализм руҳи уфуриб туради. У Шарқ фалсафасидан бехабарлигини, тилга олаётган одамларининг ишларини ўқимаганини яширмайди ва бундан хижолат бўлмайди. Бехабар деганда мутлақо бехабарликни назарда тутяпман — профессионал олим одатда бевосита ўзига тегишли бўлмаган мавзулар ҳақида ҳам бошқа профессионаллардан нимадир ўқиб қўйган ёки керак бўлганда қаердан ўқиш кераклигини биладиган бўлади. Рассел эса "фалонча дўстимнинг айтишича, фалончанинг ёзишича" деб, жудаям умумий гапларни келтиради. Шарқ фалсафаси унга мутлақо қизиқ эмаслиги, унинг ўрни ҳам унча қизиқ эмаслиги билинади, Шарқни нуқул ўзига тушунарлироқ Ғарб билан қиёслайди ва Ғарбга яқинлик, тенглик, ўхшашликни мақтов сифатида келтиради. Бир мисол келтираман. Фирдавсийнинг "Шоҳнома"си ҳақида сўз юритаркан, "ўқиганларнинг айтишича, у асар Гомернинг "Илиада"сидан қолишмас экан" дейди, яъни Гомерга тенглаштириб, мақтамоқчи бўлади; ваҳоланки, бевосита қиёсда (даврни, диахронияни, миссияни, имкониятларни ҳисобга олмаганда яъни) Гомердан салкам 2 минг йил кейин яшаб, ундан кўра анча ривожланган шеърият имкониятларидан фойдаланган Фирдавсий, табиийки, Гомердан анча устун туради. Лекин ориентализм ва европацентризм уруғи сочилган ақл, заковатли ва зиёли бўлса ҳам, ўзига танишроқ нарсани устунроқ кўради. Расселнинг Ибн Сино ҳақидаги сўзлари ориентализмнинг энг жонли ўрнагидир: "Ибн Сино биз ҳаётда эмас, эртакларда учратадиган жойларда туғилган ва яшаган" — сўнг Бухорони, Хоразмни тилга олади. У даврда Шарқ "Алф лайла ва лайла" саҳифаларидан тушган эртакдай тасаввур қилинган, Ғарб мутафаккирлари шунақа жойлар ростдан борлигига, у ердан ўзларига ўхшаган олиму фозиллар чиққанига ҳайрон қолган, яъни эртакдаги тасаввурлар реалликка қоришиб, ориенталистик қараш шаклланган. Ғарб одами Шарқда бўлса ҳам, кўраётган нарсаси реаллигига ишона олмаган, шарқликларнинг сўзлари, одатлари самимийлигига шубҳа билан қараган, бу ҳаракатлар, одатлар эртакнамо туюлган. Шарқ одамлари тез орада буни тушуниб, ғарбликларни ҳайратга соладиган атрибутларга урғу бериб, пул ишлашни бошлаган. Масалан, реал ҳаётда деярли киймайдиган тўнларини кийиб юра бошлаган, кам ейиладиган овқатларни миллий таом деб реклама қила бошлаган, шу тариқа ориентализм шарқликларнинг ўзига кўчган. Бугун биз туристларга ёқиш учун Чуст пичоғини-ю Риштон сополини реклама қилиб юришимиз, реал ҳаётда эса Хитойдан келган арзон пичоқ ва идишлардан фойдаланишимиз ўша шарқликлар ориентализмининг, Ғарб одамига бўйсунишнинг қолдиқ шаклидир. Дарвоқе, Рассел Ибн Синонинг тиббиётдаги қобилиятларига ҳам унча юқори баҳо бермайди — Ибн Сино фалсафадан кўра тиббиётда машҳур бўлганини, Европада тиббиётни унинг китобидан ўрганишганини, лекин аслида Ибн Сино бу китобда Галенни кўчириб қўйганини, унинг кашфиётларига ҳеч нарса қўшмаганини айтади. Галенни ўқимаганим учун бир нарса деёлмайман; мен ҳам Ибн Синонинг тиббиётдаги қобилиятларига шубҳа билан қарайман (баъзи китобларини ўқиганимдан сўнг), лекин Гален Ибн Синонинг минг йил олдин яшаганини инобатга олсак, Ибн Сино тиббиётни ундан ортиқ билмаганига ишонмайман. @AsanovEldar
Hammasini ko'rsatish...
👍 44 13😁 8🤔 2
01:09
Video unavailableShow in Telegram
"Кўп қийинчилик кўрган болалар катта бўлганда ўзини бирма-бир йиғишига тўғри келади". Парда подкастнинг навбатдаги сонида болалар психологи Маҳфуза Шомуродова билан ўсмирларнинг руҳий ҳолати ва ота-она томонидан қўллаб-қувватлашни муҳимлиги ҳақида суҳбатлашибди. Тўлиқ видео: https://youtu.be/dPSmvY3n1eI
Hammasini ko'rsatish...
IMG_6978.MP452.01 MB
9👍 8💯 3🤔 2
Photo unavailableShow in Telegram
Qurultoy'нинг янги сони даҳшат бўлди. Мавзу — халқ достонлари ва бахчишилик мактаблари. Фольклор бўйича илгари устоз Шомирза Турдимов билан гаплашганмиз, лекин у пайт адабиёт, матн томондан ёндашдик. Бу сафар эса мусиқа томонидан ёндашдик. Достон нафақат бадиий адабиёт намунаси, балки мусиқий санъат асари ҳамдир. Афсуски, фольклор ва этнография экспедицияларида кўп ҳолларда матн ёзиб олинган, аммо мусиқа, овоз ёзилган плёнкалар сақланмаган экан. Бунинг оқибатида 80 йил аввал энг таниқли халқ санъаткорларидан ёзиб олинган достонларнинг ҳам мусиқаси, ижросини билмас эканмиз. Ваҳоланки, достондаги мусиқа номига эмас; у достоннинг жуда муҳим қисми. Бир маромдаги баёндан зериккан тингловчига завқ беради, оҳанглар сюжет руҳиятини акс эттиради. Айниқса Хоразм бахшичилик мактаблари (Хива ва Манғитда) мусиқага алоҳида эътибор берилади, шеърий парчаларга ниҳоятда гўзал мусиқалар басталанади. Ўзбек классикасига айланиб, севилиб эшитиладиган қўшиқлар ичида халқ достонларидан олинганлари бор (масалан, "Соҳибқироним"). Меҳмонларимиз — санъатшунос олим Ботир Матёқубов ва бугунги кун бахшичилигининг энг ёрқин ёш юлдузларидан бири Расул Абдураҳмонов. Расул ака подкаст сўнггида айтиб берган қўшиққа эътиборли бўлинг. Ҳақиқий ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги қўшиқ; мусиқаси одамни жўштиради, ҳарбий маршни эслатади; сўзлари ҳам оташин. Бу қўшиқни бемалол ўзбек армиясида қўлласа бўлади. Ҳар бир достонда ўнлаб шунақа мусиқий парча бор. Кўпини китобларда ўқиганмиз, эшитмаганмиз. Бу достонлар ичида йўқотилган ва ҳозир ҳам бир ерларда куйланаётган қанчадан-қанча дурдона бор бўлса. Линк: https://www.youtube.com/watch?v=mm3BfI1xz-M @AsanovEldar
Hammasini ko'rsatish...
👍 23🔥 7 3👏 3
IMG_7862.JPG5.63 MB
01:11
Video unavailableShow in Telegram
Парда подкастнинг навбатдаги сонида генетик шифокор Ёқутхон Ҳамдамова билан қариндошлар никоҳи, ирсий касалликлар ва аёлларда энг кўп учрайдиган генетик касалликлар ҳақида фойдали суҳбат бўлибди. Тўлиқ видео: https://youtu.be/mHOGdSDQIE0
Hammasini ko'rsatish...
IMG_6948.MP452.96 MB
👍 8👏 3 2
Бертран Расселнинг "Ғарб фалсафаси тарихи" китобининг 1-жилдини тугатдим. Мавзу Ғарб фалсафаси бўлишига қарамай, битта бобни ўрта аср мусулмон фалсафасига бағишлаган экан. Хуллас, Расселнинг мусулмон фалсафаси ҳақидаги фикри мана бунақа: мусулмон дунёсида антик рисолалар таржимасидан сўнг фалсафа ривожланди, файласуфлар майдонга чиқиб келди, лекин ислом фани асосан математика, кимё каби соҳаларда ютуқларга эришди; санъатда, қишлоқ хўжалигида ҳам катта ютуқлар қўлга киритилди, лекин фалсафада унча катта натижаларга эришилмади. Мусулмон файласуфлари Аристотель ва Платондан илҳомланиб, перипатетикани ривожлантирди, аммо улар шарҳловчилар бўлибгина қолди. Яъни антик файласуфларга шарҳ ёзишди, мустақил назарий ишланмалар, янгиликлар ярата олмади. Мусулмон файласуфларининг янги қарашлар яратишга салоҳияти етмади, дейди Рассел. Шунга қарамай, Европа Ибн Сино, Ибн Рушд кабилар орқали Аристотель, Платон ва бошқалар билан қайтадан танишди. Бу жиҳатдан уларнинг таъсири катта. Ибн Рушд мусулмон фалсафасиданам кўра Европа фалсафасига каттароқ таъсир кўрсатди. Схоластикада ҳатто аверроизмга (Ибн Рушд=Аверроэс) асосланган мактаб вужудга келди; бу мактаб вакиллари Аристотелни Ибн Рушд орқали англаб, унинг қарашларини Ибн Рушд талқини орқали тушунар эди. Фома Аквинский Аристотел билан бевосита юнончадан қилинган таржима орқали танишиб, бу мактабга қарши чиққан эди. Ва ҳоказо. @AsanovEldar
Hammasini ko'rsatish...
👍 48 8🤔 2
00:48
Video unavailableShow in Telegram
Колизей Рим империясининг тарихий ишоотларидан бири. Бу ер театр сифатида қурилган, аммо асосан бинода гладиаторлар жанглари ўтказилган. Унинг кўрки ва ҳайбати ҳали ҳам одамларни ўзига жалб қилади. Худди шундай YouTube-каналининг ушбу сонида шу иншоот тарихи ҳақида сўз юритилган: https://youtu.be/tFypZNq8sAw
Hammasini ko'rsatish...
Nega_Kolizeyning_yarmi_yo'q_Rim_tarixi_Xuddi_shunday.mp44.96 MB
👍 9🔥 4
Photo unavailableShow in Telegram
Qurultoy'да анча танаффусдан сўнг яна Амир Темур тарихига мурожаат қилдик. Устозим, атоқли филолог-тилшунос олим Ҳамидулла Дадабоевни меҳмон сифатида таклиф қилдик. Дадабоев домла ҳарбий терминологиядан иш бошлаб, Амир Темур ҳарбий маҳорати ва ҳарбий тарихига ўтиб кетган. Бу борада бир қатор машҳур тадқиқотлари чоп этилган. Устоз билан шулар ҳақда гаплашдик. Қолаверса, эътибор берган бўлсангиз, охирги пайтларда ўзим ҳам ҳарбий тарихга, фортификация, стратегия мавзулари ҳақида ёзиб турибман. Бу мавзулар менга ўсмирлигимданоқ қизиқ бўлган, ҳозир эса ёшликни эслаб, яна бу борада ўқиб боряпман. Шу мавзуда подкаст қилишни режалаб юрган эдим, "Улуғ амир ва донна Мария" фильмининг намойишида устозни учратиб қолдим — у киши фильмга консультант бўлган экан. Шу баҳона подкастга таклиф қилдим, натижада ўзимда шу охирги ойларда алангаланиб турган мавзу бўйича маза қилиб суҳбатлашдик. Кўринг: https://www.youtube.com/watch?v=7C3N9qPKLD8&t=1218s&ab_channel=QURULTOY @AsanovEldar
Hammasini ko'rsatish...
15👍 12🏆 4❤‍🔥 3
Андалус мусулмон утопияси сифатида 711-1492 йилларда мусулмонлар Пиреней ярим оролида ҳукмронлик қилган. Дастлаб ягона халифат тасарруфида бўлган, сўнг турли амирликларга бўлиниб кетган бу ҳудуд иқтисод, илм-фан ва маданият гуллаган ҳудуд ҳисобланган. Бунинг бир қанча сабаби бор: - географик жойлашув — денгиз йўллари, Европа бозорларига яқинлик; - этник ва диний хилма-хиллик — мусулмонлар, яҳудийлар, христианлар бирга яшаган; - маданий аралашув ва илм-фанга ҳомийлик ва бошқалар. XV аср охирида мусулмонлар Испаниядан қувилгач (реконкиста), бу уларнинг тарихий хотирасида оғир юк бўлиб қолди. Ал-Андалус йўқотилган жаннатдай эслана бошланди. XIX аср охири — XX аср бошларида бу мавзуга яна бир қайтилди. Мустамлакага учраб, иккинчи оғир руҳий зарбани олган мусулмон жамиятлари Андалусни исломнинг илғор, юксак ривожланган жамият ярата олиш ўрнаги сифатида эслай бошлади. Ўша йилларда туркий халқлар орасидаги уйғониш ҳаракатини бошлаб берган Исмоил Гаспринский ҳам "Дорур-роҳат мусулмонлари" асарида Андалус мавзусига мурожаат қилган. Бугун ҳам таждидчилар Андалус образига кўп мурожаат қилади. Андалус бугунги кунда айнан тарихий мусулмон Испанияси эмас, балки замонга мослаштирилган, идеаллаштирилган образдир: реал тарихда Андалусда, албатта, муаммолар бўлган (ғайримусулмонларнинг ҳуқуқлари камроқ бўлган, жизъя тўлаган, кўп урушлар қилган ва ҳ.к.), лекин бугун у мусулмонлар мультимаданий (инклюзив, хилма-хил), маданий, илмий ва иқтисодий ривожланган жамият ярата олишларига мисол сифатида эсланади. @AsanovEldar
Hammasini ko'rsatish...
👍 30 9👎 2🕊 2
Сунъий интеллектда қилинган бир ролик кўрдим. Унда Чингизхоннинг юриши ва Самарқанднинг эгалланиши ҳақида сўз боради. Босқиндан кейинги Самарқанд худди бомбардировкага учраган украин шаҳридай кўрсатилган — бирорта соғ бино қолмаган, ҳаммаси вайрон, текис бўлиб ётибди. Бизга тарих ўқитганда, илмий-оммабоп материалларда шунга ўхшаш образлар яратишган — Чингизхон шаҳарларни текис қилиб, бирорта тирик жон қолдирмагани айтилган. Лекин аслида бунақа бўлмаган. Чингизхон фаришталиги учун эмас, у пайти шаҳарларни бу даражада вайрон қилишнинг техник имконияти йўқлиги учун. XIII асрда артиллерия палақмон, манжаниқ, арусак ва арродалардан иборат бўлган. Тош ва найза улоқтирувчи бу воситалар асосан шаҳристон ва ҳисор деворини қулатишда ишлатилган. Бошқа биноларни бузишдан наф бўлмаган — фойда ҳам келтирмайди, куч, меҳнат талаб қилади, хуллас, мантиққа зид иш. Бирорта тош адашиб бирор бинога тушган бўлиши мумкин, лекин у ҳам ҳозирги ракета, бомбалардай вайроналиклар келтириб чиқармаган. Қандайдир биноларга ўт кетган бўлиши мумкин. Бу ҳам бошқача вайрон бўлади. Хуллас, Чингизхон шаҳарларни теп-текис қилмаган, шаҳарлар жойида қолган, асосан деворлар, баъзи бинолар зарар кўрган. @AsanovEldar
Hammasini ko'rsatish...
👍 81👏 16😁 8👎 4
Photo unavailableShow in Telegram
Лотин Америкасида яна битта машҳур ливанлик араб бор — Карлос Слим. У дунёнинг энг бой одамларидан биридир — 99 млрд доллар билан 18-туради. Исм-фамилиясига ва кўринишига қараб араб деб ўйламаймиз. Лекин фамилиясининг сирини очаман: Слим — Салимнинг ўзгартирилган шакли; Карлос Салим дейиш тўғрироқ бўлади. Отасининг тўлиқ исм-фамилияси — Ҳалил Салим Ҳаддод Ағламаз. Ҳаддод, биламизки, асосан христиан арабларда учрайди; Ағламаз эса Фаранжига ўхшаган бир туркча фамилия. @AsanovEldar
Hammasini ko'rsatish...
👍 36🤔 5 4