ELTUZ
Kanalga Telegram’da o‘tish
Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @eltuzportali_bot. Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.me/eltuz_reklama
Ko'proq ko'rsatish2025 yil raqamlarda

147 720
Obunachilar
+9324 soatlar
+2 2997 kunlar
+20930 kunlar
Postlar arxiv
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️АБРОР МУХТОР АЛИЙ ДЎМЛА «ТЕРПИЛА» БЎЛИБ ЧИҚДИ
Ор-номус ва шараф ҳақида оташин нутқлар сўзловчи динй блогер Аброр Мухтор Алий Париж кўчаларида тентираб, аллакимлардан мингга қўйиб қочиб юрибди. Қочмаган - номард.
Аброр Мухтор Алий бирваракайига ўзининг икки принципига қарши кетди. Биринчидан, у доим "чириган" Ғарбни ЭЛГЕБЕТЭ макони деб атайди. Агар шу гапига ўзи ишонса, рижол дўмламиз Европанинг қоқ марказида, Парижда нима қилиб юрибди? Майли, ҳар қандай қарашлар (шу жумладан, инсоннинг жинсий майллари ҳам) ўзгариб туради. Шояд дўмламиз А.М. Алий янгича саргузаштлар истаб «ЭЛГЕБЕТЭ ўчоғи» бўлмиш Францияга ташриф буюрган бўлса. Бу муборак ва таборак пешвонинг шахсий иши, албатта.
Асл масала шундаки, А.М. Алий дўмламизга Порижда ҳужум бўлди. Аброр эса бу ҳужум ҳақида чириб кетган Ғарб полициясига шикоят қилди. Масалан, Аброрнинг қамағда ўтирган ўғри гумаштаси Саидазиз медгородок уни бу шикояти учун "терпила" деб атаган бўларди.
Хуллас, А.М. Алий дўмланинг шикояти асосида Франция полицияси томонидан 2025 йил 17 октябрь куни тузилган баённомага кўра, блогер (Аброр) меҳмонхона ташқарисига чиққан пайтда икки нафар киши унга яқинлашган. Улардан бири африкалик, иккинчиси чечен миллатига мансуб бўлгани қайд этилган. Баённомада ёзилишича, ҳужум қилганлардан бири ўзбек миллатига мансуб йигит бўлиб, у Аброр Мухтор Алийни уриб, унга енгил жароҳат етказган.
Аброр Мухтор Алий полицияга расмий ариза ёзиб, уни иш юзасидан хабардор қилиб боришларини сўраган. Ҳозирча ҳужум сабаблари ёки воқеадан олдин блогер билан кимдир ўртасида таниш-билиш, низо ёки таҳдид бўлган-бўлмагани очиқланмаган.
Айни пайтда дўмламиз «душманларини муштлашувда яксон қилгани» ҳақидаги чўпчакни бутун ижтимоий тармоқларда тарқатмоқда.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️АДАБИЁТ НАДУР?
БУ ЭСКИ САВОЛГА РАССОМ ТУЗ ЖАВОБИ:
Адабиёт – бу орамиздаги энг ҳиссий етишкин одамнинг жамият ҳақидаги мустақил таҳлилидир.
Чехов, Зощенко, Азиз Несин ва Довлатов ҳикоялари, Эмил Золя¸ Толстой, Бунин ва Ўрхон Помуқ романлари...
Бу романларни ëзган ëзарларнинг авомдан фарқли айтар сўзи (месседжи) бор.
Улар ҳақиқатда ақл закоси билан авомдан фарқланади. Шу маънода ўзбек ëзғучи шоирларининг айтадиган оригинал гапи йўқ.
Умуман олганда, кўпи илмсиз жоҳил одамлар.
Жаҳон тамаддуни, тасвирий санъат, балет, театр, мусиқа ва мода дунëсидаги трендлардан бехабар. (Бир ë икки истисно бор холос.)
Айтадиган гапи авом алжирашидан ҳам тубан.
Масалан, Маҳамат Йусуп деган шиғирчи «Сўкаверманглар Сталинни сиз, Уни ҳам она туққан» деб ëзишгача боради.
Ўзбек шеърий эстетикасини тубанлаштирган бу йиғлоқи колхоз шоири минглаб ўзбек ойдинларини ўлдириш машинасини Сталин ижод қилганини билишга ақли етмайди.
Авом қатори бу қатл машинаси мурватларини айбламоқчи бўлади.
Ичи бўш ноғорадан яхши сас чиқади, аммо ичи бўш ëзувчининг ëзгани сариқ чақа.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 75👍 26🤬 17😁 11🤔 6🤯 5🔥 2⚡ 1
Photo unavailableShow in Telegram
Тошкент. Бугун. Натижа бир кунда билинди...
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️УКРАИНАГА ҚАРШИ ЖАНГ ҚИЛГАН САМАРҚАНДЛИК ЙИГИТ ҚАМАҒДА
Россия томонида жанговар ҳаракатларда иштирок этган Ўзбекистон фуқаросига нисбатан суд ҳукм чиқарди.Самарқандлик йигит 2021 йилда йигит Россияга ишлаш учун кетган. У ерда курер сифатида гиёҳванд моддалар билан қўлга олинган ва 9 йилга қамалиб жазони ўташ учун Нижний Тагилдаги 5 сонли колонияга юборилди.
Айбланувчининг ўзи таъкидлаганидек, 2024-2025 йилларда колонияда Россия ҳарбий тузилмалари вакиллари чет элликлар орасида фаол ташвиқот олиб бориб, озодлик, пул – 1,8 миллион рубл, уй-жой ва фуқаролик эвазига “Россия-Украина” урушида иштирок этишни таклиф қилган.Унинг сўзларига кўра, 2025 йил январ ойида у Рязан вилоятидаги ҳарбий қисмга мажбуран юборилган, шундан сўнг у Донетск ва Луганскда тайёрловдан ўтган, жангларда қатнашган ва феврал ойида дрон ҳужуми пайтида осколкали жароҳат олган. Ўзбекистонлик мухожир аскар Владивостокда даволанганидан сўнг у қочиб, Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасига мурожаат қилган.
2025-йил 27-июлда йигит ватанига қайтарилди. Суд унга 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди, мажбурий пробация назорати ва яшаш жойини тарк этиш тақиқланди.Элтузга келган маълумотларга кўра, Ўзбекистонда Россия томон бўлиб жанг қилган 400 га яқин аскарларга суд ҳукми эълон қилинди. Мамлакатда ушбу модда бўйича қўзғатилган жиноят ишлари сони сезиларли даражада ошмоқда – асосий жазо эса озодликни чеклаш.. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 80😢 34👍 15😁 8🤬 3🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️РАССОМ ТУЗ: ЮРИДИК УНИВЕРСИТЕТ ТАРИХИЙ БИНОСИДАН АЙРИЛАДИ
Берлиннинг қоқ марказида Ҳумболд университети бор. 220 йилдан бери битта жойда турибди. Ҳатто ëвузлар ëвузи Гитлер ҳам «Университетни Янги Берлинга бадарға қилиб биносига эга чиқишни» ўйламаган.
Ўзбекистондаги ëвузларнинг ëвузлиги ўнта Гитлердан кўра кўпроқ.
Хуллас, Тошкент марказида жойлашган Тошкент давлат юридик университети биносига ашинча вақтдан бери ëвуз душманлар кўз тиккан эди.
Илм бир тийин бўлган, Президентнинг битта гапи билан даптари сувга тушиб кетган овсар холага палсапа доктори даражаси бериладиган юрт марказида илм даргоҳига нима бор?
Яхшиси, аши жойди эгаллаб мафия ва коррупционерларга офис қилиб берган маъқул. Ëки эмчак халта чиқарадиган цех очса ашинча пойда.
Шундай қилиб, Тошкент давлат юридик университети жойлашган бино «кўринмас кимсалар» қўлига ўтади ва Тошкент давлат юридик университети Янги Тошкентга қараб дап бўлади.
Қудратли сарватли ва жундор қўллари узун акахонлар фармон имзолатиб чиқишди.
Жимжимадор имзонинг сиëҳи қуримади. Аммо илм даргохининг шўри қуриди.
Кринж билат. Мамлакатни банан давлатига айлантириб, шаҳарни бир торт кесгандай ўзаро бўлишиб олаëтган қароқчилар тўдасининг яна бир қилиғидан кўнглим озди.
Булардан табиатни ўзи ўч олсин.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 95😁 65🤬 59👍 45😢 39🤯 7⚡ 3
12:48
Video unavailableShow in Telegram
⚡️ТРАМП УЧИНЧИ ДУНЁ МАМЛАКАТЛАРИ ФУҚАРОЛАРИГА АҚШ ЭШИКЛАРИНИ ЁПМОҚЧИ
Доналд Трамп ўзининг Truth Social саҳифасида учинчи дунё мамлакатларидан келаётган мигрантлар учун АҚШ эшикларини ёпишини маълум қилди. Мигрантлар «америкаликлар эришган яшаш шароитларига зарар етказади» дейди у. Энди АҚШ палапартиш миграция сиёсатидан ўнгланиб олиши керак. Трамп бу режанинг тафсилотлари ёки айнан қайси мамлакатлар назарда тутилишини очиқламади.
АҚШ президенти шунингдек, мухожирларни "Америкадаги ижтимоий издан чиқиш"да айблаб, мамлакат учун фойда келтирмайдиган, касби бетайин, бекорчи ҳар қандай шахсни чиқариб юборишга ваъда берди.
Бу баёнотлардан икки кун аввал Вашингтонда Миллий гвардиянинг икки аскарини (гумон қилинишича) келиб чиқиши афғонистонлик бўлган шахс томонидан ўққа тутган. Натижада аскарлардан бири ўлди.
Аввалроқ Трамп бу ҳодиса мамлакат хавфсизлигига жиддий хавф туғилганини кўрсатади деган эди. Шунингдек, у АҚШга тегишли бўлмаган ҳар қандай шахсни, қайси мамлакатдан келган бўлмасин чиқариб юбориш йўлида чоралар кўришини таъкидлади.
Бунинг ортидан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги АҚШдаги ўзбек ватандошларни огоҳлантирди.Ташқи ишлар вазирлиги Америкадаги ватандошларни ҳужжатларни тартибга солиш бўйича тавсия берди.
Ўзбекистон элчихонаси фуқароларни ҳужжатларни тартибга келтириш, қонуний миграция мақомини тасдиқловчи ҳужжатни доимо ёнида олиб юриш, баҳсли ёки хавотирли вазиятлар юзага келганда эса дарҳол Ўзбекистоннинг АҚШдаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига мурожаат қилишга чақирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШда бешта ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлган ўзбекистонлик ва терроризмда гумонланиб ўз ватанида қидирувда бўлган яна бир Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган. Америкадаги сўнгги вазият бўйича Элтузнинг АҚШдаги эксперти Баҳодир Файз таҳлилини эшитамиз.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Bahodir123(Android).mp437.96 MB
❤ 60👍 24🔥 3🤔 3🤬 2😢 1
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРЛАРИГА ЗИД РАВИШДА ИШЛАЁТГАН БОШҚАРМА БОШЛИҒИ…
Бухоро вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Вазирлар Маҳкамасининг 531 ва 681-сонли қарорларини қўпол равишда бузаётгани ҳақида даъволар кучаймоқда. Ўтган йил давомида 100 дан ортиқ директор белгиланган тартибда менежерлик сертификатини ололмагани қайд этилган бўлса-да, қарорга зид ҳолда айрим мансабдорлар ўз “таниш”ларига имтиёз бергани айтилмоқда.
2025 йил давомида вилоятдаги 60 дан зиёд мактаб директори ва 50 дан ортиқ мактабгача таълим муассасаси раҳбарлари Тошкент шаҳридаги якуний менежерлик имтиҳонларидан ўта олмаган. Қарорга кўра белгиланган баллни тўплай олмаган номзодлар бир йилда бир марта қайта синовдан ўтиш ҳуқуқига эга. Биринчи уринишда йиқилган директорлар эса икки ой ичида яна бир бор имтиҳонда иштирок этиши шартлиги аниқ баён этилган.
Бироқ амалда бундай бўлмади. Манбаларга кўра, 20 дан ортиқ директор лавозимидан озод этилган, аммо 40 дан ортиқ директор “соққаси очилиб” ўз ишида қолдирилган. Энг ачинарли жиҳати, сертификат ололмаган мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарларининг деярли барчаси бошқарма манфаатига хизмат қилиш эвазига ўрнида қолмоқда.
Шу билан бирга, қўлида менежерлик сертификати бор бўлса ҳам директорликка номзод сифатида кўрилмаган ҳолатлар мавжуд. Бу эса тизимдаги эҳтимолий коррупция ва манфаатлар тўқнашувига шубҳаларни янада кучайтирмоқда. Савол туғилади: Бухоронинг таълим тизими қайси раҳбарнинг шахсий манфаати учун ишлаши керак?
МАСЪУЛ ОРГАНЛАРГА МУРОЖААТ
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Адлия вазири, Олий Мажлис ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига қуйидаги саволлар билан мурожаат қилинади:
1. 531 ва 681-сонли қарорларнинг Бухоро вилоятида тенг ва адолатли ижроси таъминланмаяптган бўлса, бундай қарорлар нима учун қабул қилинган? 2. Вилоят прокурори ва адлия бошқармаси раҳбарлари ушбу қарорлар бажарилиши устидан қачон аниқ назорат ўрнатади? Ёки улар ҳам бу бузилишлардан манфаатдорми? 3. Бошқарма бошлиғи қарор талабларини қўпол равишда бузиб келаётгани учун “чемпионлик кубоги”ни ким топширмоқчи ва бунинг эвазига қанча тўланган? 4. Қонун олдида барча тенг бўлса, нега айрим раҳбарлар қонунни истаганича бузиши мумкин? Қачон қонун устуворлиги амалда таъминланади?👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 67👍 31🤬 7🔥 5😁 4
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️ШАҲРИХОНЛИК ЎҚИТУВЧИ ИШ ЖОЙИДАГИ КАМСИТИШ ВА АДОЛАТСИЗЛИКЛАР ҲАҚИДА ГАПИРДИ
3 декабрь – халқаро ногиронлар куни. Андижон вилояти Шаҳрихон тумани Найнаво қишлоғида яшовчи, туғма кўзи ожиз Зокиржон Тошпўлатов 3 декабрь муносабати билан Элтузга мурожаат қилиб, иш жойида учраётган муаммолари ҳақида маълум қилди.
Унинг айтишича, уч йил олдин Андижон Давлат университети филология факультетини тамомлаб, 41-умумтаълим мактабига ишга кирган. Унга “таржимон-котиба” бириктирилгани сабабли ўқув жараёни муваффақиятли амалга ошиб келган. Жамоага ҳам тез мослашган.
Бироқ жорий йил август ойида дарс соатлари тақсимоти вақтида низо чиққани ва айрим ўқитувчиларнинг босими бошланган. Тошпўлатовнинг таъкидлашича, олий тоифадаги ўқитувчи Раҳнамо Соттибоева 30 соат талаб қилган, директор эса унинг тарафини олган. Натижада у узоқ тортишувлардан сўнг 20 соат билан қолган ва асосан оғир синфлардан дарс беришга мажбур бўлган.
Тошпўлатов порталга мурожаат йўллаганидан кейин раҳбарият ва айрим ўқитувчилар муносабати янада ёмонлашганини айтади. Унга нисбатан айбловлар, босимлар ва ҳатто ҳақоратлар бўлган. Хусусан, бир ўқитувчи унинг ногиронлигини юзига солган.
РайОНО ходимлари эса “кўр дейиши ҳақорат эмас” деган жавобни билдиргани Тошпўлатовни ранжитган.
“
Менинг кўзим ожиз, аммо ақлим эмас. Мен фақат тенг муносабат, ҳурмат ва адолат талаб қиламан”, дейди у.У мурожаатининг мақсади ногиронлиги бор фуқароларга нисбатан стереотип ва камситишларни йўқотиш, иш жойларида адолат тамойилларини кучайтириш эканини қўшимча қилди. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 96😢 58🤬 18🤯 2
⚡️ҚЎҚОНДА ЎҚУВЧИЛАР ДАВОМАДИ СОХТАЛАШТИРИЛМОҚДА – ИШ БОШИДА ММТБ БОШЛИҒИ
Куч ишлатар тизимлар вояга етмаган ўқувчиларни Миср ҳужраларидан тутиб келиб мактабга қайтариш билан банд бўлган бир пайтда Қўқон мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиқлари Асқарова Умида ҳамда Раҳматуллаев Абдураҳмон давоматни «ижобий қилиб ёпиб қўйишмоқда». Бу ҳақда Элтузга тизим ходимлари хабар берди.
«Қўқон мактабларида «ўликжон» ўқувчилар жуда кўп. Мактабга келмайдиган, хорижда юрган ўқувчилар ҳам талайгина. Ўқитувчилар назорат баҳоларини қўймаса ҳам ҳеч қандай чора кўрилмайди» дейди мурожаатчилар.
Прокуратура kundalik.com бўйича келиб тушаётган аризаларга жиддий муносабат билдирмаяпти. Бундай бемалолчилик сабаби нимада? Иддаоларга кўра, Умида Асқарова прокурор ўринбосари бўлган Олимбек билан яқин дўстона муносабатларда. Kundalik.com борасидаги шикоятлар назорати сусайгани шу сабабдан эмасми?
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 69😁 23🤔 13👍 7🤬 5
ЎЗБЕКИСТОНДА “СОЯ ИҚТИСОДИЁТИ” НИМАНИ ЯШИРЯПТИ?
Элтузга мурожаат қилган йирик озиқ-овқат тарқатувчи корхона ходими Ўзбекистонда “соя бизнес” ҳақида гапирилганда кўз олдида фақат кичик тадбиркорлар тасвирланиши нотўғри эканини айтади. Унинг маълум қилишича, бугунги кунда энг катта яширин айланмалар айнан йирик ширкатлар қўлида, уларнинг фаолияти эса солиқ ва молиявий назоратдан деярли холи.
Мурожаатчи икки ой давомида гувоҳ бўлган ҳолатни шундай тасвирлайди: корхонанинг айланмаси ҳар ой 3 миллиард сўмдан ошади, аммо бу пул деярли банкка киритилмайди. Барча тушумлар нақд ёки доллар кўринишида марказий офисда жамланади, ҳатто бир ойлаб омборда сақланади. Ходимлар расмийлаштирилмаган, маошлар нақд берилади. Бироқ шунча катта айлана “сояда” юрса ҳам, ҳеч қандай текширув органи бу компаниянинг эшигини қоқмайди.
Мурожаатчи шундай савол қўяди: “Оддий фуқаро бир камчилик қилса, барча идоралар уйига қадар кириб боради. Миллиардлаб нақд пул айлантирадиганлардан ким ҳисоб сўрайди? Давлат ва солиқ қўмитаси нимага фақат кичик тадбиркорни кўради?”
Бу мурожаат Ўзбекистондаги “соя иқтисодиёти”нинг энг хатарли жиҳатини очиб беради. Масала нафақат солиқдан қочиш ёки қонун бузишда, балки бутун бир бозор тизимининг ичида яширин пул айланмасининг нормал ҳол сифатида қабул қилинаётганида.
Банк тизимига ишонч паст, назорат механизмлари заиф, давлат органлари эса асосан кичик “айбдорлар” билан шуғулланади. Натижада катта компаниялар расмий ҳисоботда бир рақамни кўрсатиб, амалда бутунлай бошқа иқтисодий ҳаёт юритади.
Бундай тузумнинг зарари фақат бюджетга тушадиган солиқнинг камайиши билан чекланмайди. Норасмий маош олувчи ходимлар пенсия ҳуқуқидан маҳрум, меҳнат хавфсизлиги таъминланмаган, ҳар бири “истаган вақт ишдан ҳайдалиш” хавфи остида. Нақд пулларнинг дастлабки бозорда айланиши эса коррупциянинг қўзғатувчисига айланади.
Бу ерда энг муҳим савол яна очиқ қолади: Оддий одамни қаттиқ текширган система нега миллиардларни уч ўтганча айлантирадиган компанияларни кўрмагандай қилиб яшайди?
Ўзбекистон расмийлари йиллар давомида соя иқтисодиётига қарши курашаётганини айтиб келишади, аммо амалда бу кураш кўпроқ қағозда қолaётгандек.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 92👍 45🔥 4🤯 2🤬 2😢 2🤔 1😱 1
АНГРЕНДАГИ 13 ТА КЎМИР ОМБОРИДАН ЧИҚҚАН ЧАНГ 50 МИНГ АҲОЛИНИ ЗАҲАРЛАМОҚДА
Кузатувчиларга кўра, Ангренда жойлашган 13 та кўмир омборининг чанги ва кули 11 та маҳалладаги фуқароларнинг ҳаётини оғирлаштирган. Нафас қисилиши ва онкологик касалликлар тез-тез учраётгани айтилмоқда. Аҳолидан 40 дан ортик расмий шикоят келиб тушган.
2025 йил июнь ойида ўша пайтдаги экология вазири Азиз Абдуҳакимов раҳбарлигида омборларни кўчириш бўйича ишчи гуруҳ тузилгани, тадбиркорларга 5 км узоқроқдаги 23 гектар ер берилиши айтилгани маълум. Бироқ ортидан аниқ натижа кўринмаган. Омборлар ҳамон кўчирилмаган, аҳоли азият чекмоқда.
Мурожаатчилар Абдуҳакимовдан ваъда қилинган ишлар амалга оширилишини талаб қилмоқда:
“Бир ҳафта келиб биз билан яшаб кўринг, чанг ва касалликнинг қандай эканини ўзингиз кўрасиз”, дейилади мурожаатда.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 33👍 24😱 12😢 6🤬 3🤯 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️ИИВ ТИЗИМИ ПОГОНЛИ ҚАРОҚЧИЛАРДАН ТОЗАЛАНМОҚДА
Бугун бир юртдош билан ИИВ сафларини тўлдирган погонли қовоқбошлар ҳақида гаплашдик. Аксарияти тузукроқ ўқиш ëзишни билмайди. Ер юмалоқ экани ва Ўзбекистоннинг дунëвий конституциявий давлат эканидан бехабар. Фарғоналик депутат шоира Гулбаҳор Саид Ғани махаллий ИИБ ходими Ўзбекистонни шариат давлати ва кўпхотинлиликни қонуний норма деб ўйлашини эшитиб ҳайратланганини ëзган эди. Биз ҳайрон қолмайдиган бўлиб қолдик.
Кўп ҳолларда ИИВ сафларига шунчаки таъмагирлик погон таққан қароқчи бўлиш учун ишга кирганларни кўрамиз. Ноябр охирида бундай погонли қароқчилардан камида учтаси «ичкарига апкириб қўйилди» ва тизимга умуман яқинлашмайдиган қилинди.
Ўзбекистоннинг уч вилоятида ҳуқуқ-тартибот органлари пора олаётган ходимларни ушлаб, уларга нисбатан жиноят иши қўзғатди. Бу ҳақида ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти матбуот хизмати хабар берди.
1. Тошкент вилоятида ИИВнинг Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ходими истеъмолга яроқсиз гўштни олиб киришга уринаётган эркакка чора кўрмаслик эвазига 500 АҚШ доллар талаб қилади. Пулни олаётган пайтда у қўлга олинган ва унга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди (пора олиш) бўйича жиноят иши қўзғатилган. У тизимдан бўшатилган ва қамоққа олинган. 2. Пастдарғом тумани ИИБ профилактика инспектори иш юритувидаги ҳужжатлар бўйича фуқарога чора кўрмаслик эвазига 800 доллар олаётганда қўлга олинди. Ходим лавозимидан озод этилган ва Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 3 қисми “а” банди ва 211 (Пора бериш) моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди, унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. 3. Давлатобод тумани ИИБ патруль-пост хизмати ходими фуқаронинг автомобилида гиёҳванд моддаси топилгач, тегишли чораларни кўрмаслик эвазига 11 миллион сўмлик тилла тақинчоқларни пора сифатида олаётганда ушланди. У ҳам ишдан бўшатилиб "қамағда" ўтириш шарафига ноил бўлди.2025 йил бошидан бери ҳуқуқ-тартибот органлари деярли 60 нафар ходимга нисбатан тезкор тадбирлар ўтказган. Натижада 250 нафар ходим орасида эҳтимолий ҳуқуқбузарликларнинг олди олинди. 300 дан ортиқ ходимга нисбатан пора таклифи билан боғлиқ ҳолатлар бўйича тезкор чоралар кўрилган: 557 нафар раҳбар ва ходим интизомий жазога тортилган, 479 нафари эса тизимдан бўшатилган. ИИВ тизими ўз таркибини тасодифий кимсалар ва погонли талончи зўравонлардан тозалаëтгани олқишга лойиқ. Ҳатто эшак ҳам ерга онтарилиб елкасини ишқалаб ўз баданига ëпишган паразит каналардан қутилади. Бошқа йўли йўқ буни. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 88👍 40🤬 8🔥 5😁 4😱 4🤔 3⚡ 1
02:23
Video unavailableShow in Telegram
⚡️IMARAT КОМПАНИЯСИГА БЎЛГАН ИШОНЧ ҚУЛАДИ
IMARAT қурилиш компаниясининг расмий юзи бўлган Марат Хайруллайевич офисида норозилик: харидорлар пулларини қайтариб ололмаяпти.
Тошкентда қурувчи Марат Хавруллавевич билан боғлиқ норозиликлар ортмоқда. Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга кўра, бир неча ҳаридорлар Маратнинг офисига келиб, ўз пулларини қайтаришини талаб қилган.
Ҳаридорлар офис олдида тўпланиб, Марат Ҳайруллайевич ўзи чиқиб, вазият юзасидан очиқ тушунтириш беришини талаб қилишмоқда.
Маълумотларга кўра, улар бир неча ойдан бери на уй, на пулни қўлга кирита олмаган. Компания уларга вазият юзасидан расмий ахборот ҳам бермаган.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
AQONC6iu8jVdB0mCpxDhvKN_1CUkXYG_s1Uw6QLZ_MEKL9H8qoQ9Il5Lm9pDOpbbBXegECS.mp412.62 MB
😁 68❤ 53🤬 29😢 16🤔 8🤯 6👍 2
⚡️АБРОР МУХТОР АЛИЙ ДЎМЛАНИ ПОРИЖДА КИМ ҚУВДИ?
Шайх Пийр ихлосманди, минглаган, балки миллионлаган муридларнинг маънавий отаси бўлмиш Аброр Мухтор Алий Франциянинг пойтахтида таҳдидга учради. Уни калтакламоқчи бўлиб қувган атеист эмас, яҳудий эмас.
Тармоқларда бу ҳақдаги фикрлар фарқли. Кимдир А.М. Алий дўмлани чеченлар қувган деса, яна аллаким таҳдидчининг овозини радикал кўрмуридлардан бўлган Иброҳийм Муваҳҳидга ўхшатмоқда. Унинг асл исми Сардор Иноятов эканлиги маълум бўлди.
АМнинг душманларига атаган энг севимли жумласи «Тўдаланиб келларинг!» эди. Мана, душман тўдаланиб борса А.М. нима қилишини билиб олдик – мингга қўйиб қочади.
Видео ҳақиқий, сунъий интеллект ижоди эмас.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
3.12 KB
😁 277❤ 79🤬 14👍 10🤔 5😱 5🎉 4🔥 1🤩 1
00:14
Video unavailableShow in Telegram
⚡️⚡️⚡️ Гулистон шаҳридаги овқатланиш шахобчасида юз берган портлашнинг кузатув камерасидаги кадрлари
guliston pojar.MP41.23 MB
😱 156😢 88❤ 14🤯 7
00:44
Video unavailableShow in Telegram
Бугун Фарғона ухламайди. Фарғона вилояти ҳокими топшириғи билан ҳаво мўътадиллиги тозалигини сақлаш мақсадида барча куч ва техника воситалари ёрдамида сув сепиш ишлари бошланди. Фарғонада тонг отгунча....
farghona uxlamaydi.mp415.55 MB
01:07
Video unavailableShow in Telegram
Тошкентда ноқонуний теплицаларга қарши рейдлар бошланди
teplitsalar.mp45.54 MB
😁 106👍 36❤ 11🔥 4🤬 3🤔 2😢 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️ТРАМП–ПУТИН ЎҚИ: ЕВРОПА ҚИТЪАСИ МОЛИЯВИЙ ЖАВОБГА ТАЙЁР
Кейинги пайтда ўзбеклар орасидаги ўрисқул, пайтавақулоқ итваччалар думини ликкиллатиб бошлади. Бу итваччаларни бир тепиб ҳайдаш жоиз.
Хуллас, агар Трамп Россиянинг Украинага тажовузини қонунийлаштирмоқчи бўлса, Европа Америка молиявий тизимини тубдан ларзага келтира оладиган даражада кучли иқтисодий зарба билан жавоб беришга тайёр. — Wall Street Journal
Европа Американинг энасини кўрсатади.
Трампнинг ўрислар билан ашир-нашир бўлгани ортидан Европа жиддий хавотиир ва тадорикда.
Европа сиëсатчилари ишонишича, Трамп Европанинг хавфсизлигини амалда Россияга “сотадиган” ва Путиннинг диктаторлик режими билан қандайдир яширин келишув режалаштирмоқда.
Бу сафар Европа вақтни бекорга сарфламаяпти. Вазирятни стратегик фавқулодда ҳолат деб аташмоқда ва ҳатто ядровий иқтисодий қуролдан фойдаланишга тайёр.
Европанинг режаси қандай ?
Агар Трамп Путинга рухсат берса, Европа атайлаб АҚШнинг молиявий тизимини қулатади. Американинг экономикасини онтариб ташлайдиган механизм бор Европа Иттифоқида.
Улар буни триллионлаб долларлик АҚШ давлат қарзини - уларнинг кўпчилиги эгалик қиладиган облигацияларни - катта миқдорда сотиб юбориш орқали амалга оширади.
Бу шунчаки ёмон бўлиб қолмайди, балки 2008-йилдаги инқироздан ҳам оғир бўлган ҳақиқий фалокат бўлади.
Натижа - АҚШ иқтисодининг онтарилиб, оëғи осмондан келиб, тўлиқ иқтисодий қулаши бўлади:
Доллар кескин тушади, банклар музлаб қолади, АҚШдаги кредит фоиз ставкалари осмонга кўтарилади.
Сиёсий жиҳатдан-чи? Бу Трамп ва республикачилар учун кафолатланган фалокат бўлади, чунки бу у Россия иқтисоди Италияникидан ҳам кичик бўлган мамлакат билан шубҳали битимни бутун эркин дунё барқарорлигидан устун қўйганини кўрсатади.
Хулоса оддий: Европа энди АҚШга ишонмайди ва агар Трамп қизил чизиқни босиб ўтса, улар унга қарши молиявий зарба беришга тайёр.
Гурзийи мубораклари билан биринчи урганидаëқ томоғигача ерга киргизиб ташайди.
Булунғурлик Анвар аканинг ўғли Рустам Умаров кўрпа остида иш бирлиги қилган Америка сиëсатчиларига ўрта бармоғини кўрсатганида жасоратни Европа Иттифоқидан олди.
Ашнақа гаплар. Буни сиëсат дейди. Марди майдон дейди.
Украинага шарафлар! Ботирларга шуҳрат!
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
👍 132❤ 102😁 41🤬 16🎉 5🤯 4
Photo unavailableShow in Telegram
Қирғизистонда Nomad TV (Кўчманчи ТВ) деган канал очилди.
Очилди ва бир ҳафта ўтар-ўтмай Путиндан эксклюзив интервью ҳам олишга улгурди. Қирғиз ҳамкасбларнинг айтишича, бошқа ОАВлардан журналист ва ходимларни икки баравар катта ойликлар билан Номадга чақиришяпти ва кўплар рози бўляпти. Студиялари, техникаси ва Бишкекдаги нуфузли жойлашувига қараганда, бу янги телеканалдан пулни аяшмаган.
Канал қирғиз ва рус тилларида кўрсатувлар узатяпти, ва ўзини "маҳаллий матбуот" деб таништиряпти. Лекин сайтининг домени Санкт-Петербургда жойлашган. Дабдабали очилиш маросимига кимсан Мария Захарованинг ўзи келибди. Машҳур қирғиз телебошловчи Россияга бориб Скобеева ва Поповлар билан тиржайиб расмгаям тушибди.
Қирғизистонда, Ўзбекистонга ўхшаб, русча ОАВлар кўп, Россия каналлари ҳам кўп кўрилади. Масалан, Ўзбекистондагидек, Спутникнинг қирғиз ходимлари ҳар қандай хорижий ОАВникидан кўп. Лекин, шу пайтгача ҳеч бир Россия матбуот воситаси ўзини "маҳаллий матбуот" дея тақдим қилишга уринмаганди.
Мана энди рус пропагандасини қирғиз тилида кечаю кундуз узатадиган бутун бошли канал очилди. Яқин орада Марказий Осиёнинг бошқа давлатларига ҳам бу тарқалса ҳайрон бўлмайман. (Журналист Ибрат Сафо)
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
🤬 89❤ 62😱 11👍 10😁 7🤯 6
