uz
Feedback
POSTDA|Rasmiy kanal

POSTDA|Rasmiy kanal

Kanalga Telegram’da o‘tish

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Бирлашган таҳририяти хабарлари 🌐 Веб-сайт : www.postda.uz 📨 E:mail: info@postda.uz

Ko'proq ko'rsatish
2025 yil raqamlardasnowflakes fon
card fon
24 778
Obunachilar
-124 soatlar
+17 kunlar
-7330 kunlar
Postlar arxiv
Photo unavailableShow in Telegram
Зарарли одатдан қутулинг
Кечаси чироқни ўчирган ҳолда телефонга қараш, айниқса анатомик мойиллиги бўлган одамларда глаукоманинг ўткир хуружи хавфини оширади, лекин бунга кўпчилик аҳамият қаратмайди.
Қоронғида кўз қорачиғи кенгаяди ва баъзиларда бу кўз ичи суюқлиги чиқиш йўлини тўсиб қўйиши мумкин. Натижада қон босимининг кескин ошиши кузатилади. Агар шошилинч ёрдам кўрсатилмаса, бу ҳолат кўриш қобилиятининг пасайиши ёки тамоман йўқолишига сабаб бўлиши мумкин. Бундан ташқари, ёрқин экран қоронғу муҳит билан кучли номутаносиблик келтириб чиқаради, бу эса кўзлар зўриқиши ва чарчаши, қуриши ва қичишиши ҳамда уйқу бузилишига олиб келади. Гулчеҳра АЗИМОВА тайёрлади. 👉 @postdarasmiy
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Дунёда ҳар беш нафар боладан бири ортиқча вазнга эга Сўнгги йилларда дунё эндокринологлари хавотир билан тилга олаётган глобал муаммолар сони яна биттага кўпайди. Бу – болаларда учраётган семизлик. Яқин кунларда ЮНИСЕФ томонидан эълон қилинган маълумотга кўра, жаҳон бўйича илк бор ортиқча вазнга эга болалар сони кам вазнли ўғил-қизлар миқдоридан ошиб кетган. Тадқиқотчилар буни носоғлом овқатланиш рациони, яъни арзон ва юқори калорияли маҳсулотлар истеъмоли оммалашгани билан боғламоқда. Батафсил ўқинг👉 👉 @postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
Hammasini ko'rsatish...
Давра суҳбати Яшнобод туманида жойлашган ЎзМПУ Ҳарбий таълим факультетида “Киберхавфсизлик, жиноятчиликнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбир давомида ёшларни шубҳали интернет ҳаволаларидан сақланиш, интернет тармоғи орқали содир этиладиган ҳуқуқбузарликлар учун белгиланган жавобгарлик, шунингдек психотроп моддалар ва дори воситаларининг ноқонуний айланишининг олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Давра суҳбатида Яшнобод тумани ички ишлар органлари раҳбар ходимлари, кибержиноятчиликка қарши курашиш бўлими мутахассислари, маҳалла фаоллари ҳамда профилактика инспекторлари иштирок этиб, мавзу юзасидан атрофлича тушунтиришлар бердилар. Мазкур тадбир ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди. 👉 @postdarasmiy
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Qish tabibi * Mandarin tarkibining 85 foizi suvdan iborat bo‘lib, C vitamini, B guruhi vitaminlari, kaliy, kalsiy, magniy va organik kislotalarga boy. * 100 grammi atigi 53 kilokaloriya bo‘lgani uchun parhezbop mahsulot sifatida ham tavsiya etiladi. * Mazkur mevaning nafis va muattar hidi ishtahani ochadi, tarkibidagi kislotalar esa ovqat hazmini yaxshilaydi. * Tarkibidagi fitonsidlar mikroblarga qarshi kurashib, shamollashning oldini olishga yordam beradi. Po‘stlog‘idan tayyorlangan damlama bronxit va quruq yo‘talda foydali bo‘lib, balg‘amning yengil ajralishini ta’miinlaydi. * Ikki dona mandarin kunlik C vitamini ehtiyojini qondiradi. Bu vitamin immunitetni ko‘tarish bilan birga qon tomirlari devorlarini mustahkamlaydi. Tarkibidagi beta-karotin esa A vitaminiga aylanib, teri elastikligini saqlashga hissa qo‘shadi. * Iste’mol qilishdan oldin mandarinni iliq suvda yuvish zarur. Chunki ularni uzoq vaqt saqlash uchun organizmga zararli bo‘lgan moddalar bilan ishlov berilgan bo‘lishi mumkin. 👉 @postdarasmiy
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
AFV ETILGANLAR E’TIBORDA Konstitutsiya kuni arafasida davlatimiz rahbari tomonidan jazo muddatini o‘tayotgan, qilmishiga chin ko‘ngildan pushaymon bo‘lgan va tuzalish yo‘liga qat’iy o‘tgan 615 nafar fuqaroning afv etilishi ularning hayotiga, oilasiga behad xursandchilik olib kirdi. Батафсил ўқинг👉 👉 @postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
ЙИЛНИНГ ЭНГ ВАТАНПАРВАР АЁЛИ номинацияси ғолиби
Ҳамкасбимизни табриклаймиз! 👉 @postdarasmiy
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
21 МИЛЛИОН СЎМЛИК ПАҚИЛДОҚЛАР “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбири доирасида Китоб тумани ИИБ ходимлари туманда яшовчи Х.Л.нинг яшаш хонадонида 21 миллион 217 минг сўмлик пиротехника воситалари сақланаётгани аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди. Ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ўз мухбиримиз. Қашқадарё вилояти. 👉 @postdarasmiy
Hammasini ko'rsatish...
TALABALAR UCHUN OCHIQ ESHIKLAR KUNI Buxoro davlat universitetining Jurnalistika fakulteti talabalari uchun viloyat IIBda “Ochiq eshiklar kuni” tadbiri tashkil etildi. Mazkur tadbir viloyat IIB Axborot xizmati hamda viloyat MTRK hamkorligida o‘tkazildi. Tadbir davomida talabalar ichki ishlar organlari tizimida axborot siyosatini yuritish, ommaviy axborot vositalari bilan ishlash, tezkor va ishonchli axborotni tayyorlash hamda jamoatchilik bilan samarali muloqotni yo‘lga qo‘yish borasidagi ishlar bilan yaqindan tanishtirildi. Shuningdek, talabalar jurnalistika sohasida amaliy faoliyat yuritish, huquqni muhofaza qiluvchi organlar bilan hamkorlikda ishlash, axborot olish va tarqatishda qonunchilik talablari kabi masalalar yuzasidan o‘zlarini qiziqtirgan savollar bilan murojaat qildilar. Mutasaddilar tomonidan berilgan batafsil va asosli javoblar talabalar uchun katta qiziqish uyg‘otdi. S.G‘ANIYEVA, talaba. 👉 @postdarasmiy
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi tomonidan “Yangi Oʻzbekiston ichki ishlar organlari faoliyati yuzasidan yil sarhisobi: tahlil, natija va kamchiliklar hamda ustuvor vazifalar” mavzusida boʻlib oʻtayotgan matbuot anjumanini quyidagi havola orqali jonli efirda tomosha qiling ——— Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан «Янги Ўзбекистон ички ишлар органлари фаолияти юзасидан йил сарҳисоби: таҳлил, натижа ва камчиликлар ҳамда устувор вазифалар» мавзусида бўлиб ўтаётган матбуот анжуманини қуйидаги ҳавола орқали жонли эфирда томоша қилинг Website | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Ok | TV
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистонда “Экологик транспорт” тизими жорий этилмоқда Экологик барқарорликни таъминлаш мақсадида республикада транспорт воситалари чиқарадиган зарарли моддалар даражасига қараб уч хил рангдаги эко-стикерлар жорий этилмоқда: • 🟢 яшил • 🟡 сариқ • 🔴 қизил Эко-стикер мутлақо бепул берилади ва муддатсиз амал қилади. Эко-стикер талаб этилмайдиган транспорт воситалари: • Электромобиллар ва электромотоцикллар • Жамоат транспорти (такси ва йўналишли таксилардан ташқари) • Махсус хизмат техникалари ва қишлоқ хўжалиги техникалари • Ногиронлиги бўлган шахсларга тегишли транспорт воситалари Эко-стикерни олиш тартиби: • Янги ёки қайта рўйхатдан ўтказилаётган транспорт воситалари учун — рўйхатга олиш жараёнида автоматик тарзда берилади. • Фойдаланишдаги транспорт воситалари учун — ихтиёрий мурожаат асосида расмийлаштирилади. 👉 @postdarasmiy
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Probatsiya nazoratidagi shaxslar bilan uchrashuv Shayxontohur tumanida probatsiya nazoratida turgan shaxslar bilan navbatdagi uchrashuv bo‘lib o‘tdi. Tadbir “Botir Zokirov” nomidagi Milliy estrada san’ati instituti majlislar zalida tashkil etildi. Uchrashuvda tuman IIOFMB mas`ul xodimlari hamda jinoyat ishlari bo‘yicha tuman sudi sudyasi A. Mirzaxanov ishtirok etdi. Tadbir davomida yoshlarni salbiy illatlardan asrash, huquqiy ong va huquqiy madaniyatni yuksaltirish, giyohvandlik, ekstremizm va kiberjinoyatlardan himoyalanish masalalariga alohida e’tibor qaratildi. Батафсил ўқинг👉 👉 @postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Bilarmidingiz? Golbol – imkoniyatlar sporti Golbol – ko‘zi ojiz sportchilar uchun yaratilgan Paralimpiya sport turi. Ko'zi ojiz sportchilar ham ushbu sport turini o'ynashda ko'zlarini bog'lashadi. Ishtirokchilar uch kishilik jamoalarda raqobatlashadilar va raqiblar darvozasiga ichiga qo'ng'iroqlar o'rnatilgan to'pni tashlashga harakat qilishadi. To'p qo'l bilan tashlanadi va hech qachon tepilmaydi. O‘yinning maqsadi – ichida qo‘ng‘iroq bo‘lgan to‘pni raqib darvozasiga kiritish. U 1946-yilda Ikkinchi jahon urushi faxriylarini reabilitatsiya qilish maqsadida yaratilgan. 1980-yildan Paralimpiya o‘yinlari dasturiga kiritilgan va bugun 51 davlatda rivojlanmoqda. Golbol eshitish, muvofiqlik va jismoniy harakatni rivojlantiradi hamda ko‘zi ojizlar uchun sport orqali hayotga moslashishda muhim ahamiyatga ega. 👉 @postdarasmiy
Hammasini ko'rsatish...
Ichki ishlar vazirligiga qarashli “JAR” sport-sogʻlomlashtirish kompleksida aralash jang sanʼatlari sport turi boʻyicha yoshlar va kattalar oʻrtasida “Oʻzbekiston kubogi” musobaqasi oʻtkazildi. Musobaqada barcha viloyat terma jamoalari qatnashdi. Aralash jang sanʼatlari, pankration va greppling yoʻnalishlari boʻyicha yoshlar va kattalar oʻrtasida oʻtkazilgan “Oʻzbekiston kubogi” musobaqasida Yaponiya va Livan davlatlarida boʻlib oʻtadigan Osiyo oʻyinlariga sportchilar saralab olindi. Ushbu musobaqada jami 901 nafar sportchilar ishtirok etishdi. ——— Ички ишлар вазирлигига қарашли “ЖАР” спорт-соғломлаштириш комплексида аралаш жанг санъатлари спорт тури бўйича ёшлар ва катталар ўртасида “Ўзбекистон кубоги” мусобақаси ўтказилди. Мусобақада барча вилоят терма жамоалари қатнашди. Аралаш жанг санъатлари, панкратион ва грэпплинг йўналишлари бўйича ёшлар ва катталар ўртасида ўтказилган “Ўзбекистон кубоги” мусобақасида Япония ва Ливан давлатларида бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларига спортчилар саралаб олинди. Ушбу мусобақада жами 901 нафар спортчилар иштирок этишди. Website | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Ok | TV
Hammasini ko'rsatish...
Очиқ эшиклар куни Термиз ихтисослаштирилган санъат мактабининг бир гуруҳ ўқувчи ёшлари учун, Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармасида “Очиқ эшиклар” куни ташкил этилди. Унда ёшларга дастлаб, вилоят ИИБ Маънавий –маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати масъул ходимлари томонидан, бошқарманинг барпо этилиши тарихи, бошқарма бошлиқларининг бошқарув йиллари, хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган марҳум ички ишлар органлари ходимлари ҳамда ички ишлар органлари хизматига номзодларни қабул қилиш тартиби, ундаги қўйиладиган талаблар тўғрисида маълумотлар берилди. Ўқувчи ёшлар вилоят ички ишлар бошқармаси Эксперт-криминалистика маркази бўлими фаолияти билан ҳам яқиндан танишишди. Соҳа мутахассислари томонидан, ўқувчи ёшларга келгусида бирор-бир салбий ҳолат натижасида ҳуқуқбузар ёки содир этилган ҳуқуқбузарликдан жабрланувчига айланиб қолмасликларини олдини олиш мақсадида қисқа вақт ичида мутахасислар томонидан тушунчалар берилди. Ўз мухбирмиз, Сурхондарё вилояти. 👉 @postdarasmiy
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Хавфсиз таълим йўлида Ўқувчиларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш, улар учун хавфсиз ва барқарор таълим муҳитини яратиш мақсадида Андижон вилояти ИИБ Қўриқлаш бошқармаси раҳбарияти томонидан Андижон шаҳрида жойлашган умумтаълим мактабларида режали текширув ишлари амалга оширилди. Батафсил ўқинг👉 👉 @postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
Hammasini ko'rsatish...
“Қатағон қурбонлари хотираси” музейида Навоий вилояти ИИБ ЖХХ ходимлари Навоий давлат университети қошидаги “Қатағон қурбонлари хотираси” музейига ташриф буюрди. Унда ходимлар Ватанимиз тинчлиги ва осойишталиги йўлида жон фидо қилган Ватан ўғлонлари ва қатағон қурбонлари тақдири акс этган ноёб тарихий фотосуратлар, хариталар ва бошқа экспонатлар билан яқиндан танишдилар. Ҳаётий сабоқ ва маънавий бойлик манбайи бўлган бу каби ташрифлар келгусида ходимларнинг Ватан тинчлиги, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлида сидқидилдан хизмат қилишларида, шунингдек, уларнинг маданий ҳордиқ олишларида муҳим аҳамият касб этади. Маҳлиё Холова, Ўз мухбиримиз. 👉 @postdarasmiy
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Zehningizni sinab ko‘ring! Rossiyadan O‘shga rus savdogarlari “Filatovning OILAVIY choyi” ni olib kelib sotishgan va bu choy qirg‘izlarga yoqib qolgan. Savol: Keyinchalik bu choy xalq orasida qanday nom olgan? Ushbu savolning javobini Azamat Axmatov, Akmalov, Suxrob, Abduvaliyev, Qurbonov Ulug'bek kabi o'quvchilarimiz to‘g‘ri topishdi. Ofarin! Bilimdonlarga omad yor bo'lsin! Javob: Pamil choy. 👉 @postdarasmiy telegram kanalimizga a’zo bo‘ling.
Hammasini ko'rsatish...
Kiberxavfsizlik jinoyati yuzasidan Toshkent shahar IIBB hamda Yunusobod tuman IIOFMB xodimlari tomonidan “Kiberxavfsizlik jinoyatlari va ogohlik” bo‘yicha tushuntirish targ‘ibot ishlari olib borilmoqda. Xususan, Yunusobod tumani IIOFMB HPB ATSJOOB inspektorlari tomonidan Alfraganus universiteti talabalari va professor-o‘qituvchilar o‘rtasida o‘tkazilgan uchrashuvda kiberxavfsizlik, tovlamachi va firibgarlarning tuzog‘iga tushib qolmaslik, bunday jinoyatlar uchun belgilangan jazo turlari bo‘yicha tushunchalar berib o‘tildi. O‘z muxbirimiz, Toshkent shahri. 👉🏻 @postdarasmiy
Hammasini ko'rsatish...
Harbiy qismda Ochiq eshiklar kuni
IIV Qorovul qo'shinlari qo'mondonligiga qarashli Toshkent viloyatida joylashgan 7535-sonli harbiy qismda Vatan himoyachilari kuni oldidan Bo'stonliq tumanidagi o'rta ta'lim maktabi o'quvchilari uchun "Ochiq eshiklar kuni" tashkil etildi. Unda, harbiy xizmatchilar tomonidan o'quvchi yoshlarga harbiy qism faoliyati, shaxsiy tarkib uchun yaratilgan shart-sharoitlar, bo'linmada mavjud harbiy va maxsus texnikalar, qurol-aslaha hamda kimyoviy himoya vositalari, shuningdek, maxsus vzvod faoliyati va vazifalari to'g'risida batafsil ma'lumotlar berildi. Bir so'z bilan aytganda, mazkur tadbir o'quvchi yoshlar qalbida ona vatanga sadoqat va hurmat ruhini shakllantirish, ularda shu yurtga dahldorlik hissini oshirishga xizmat qildi. IIV Qorovul qo'shinlari qo'mondonligi axborot guruhi
Hammasini ko'rsatish...