YURIST MASLAHATI
Kanalga Telegram’da o‘tish
Мурожаат учун: @yuristgamurojaat Фаолиятимиз 2021 йилда Адлия вазирлиги томонидан эътироф этилган. Канал № 0003337171-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритади.
Ko'proq ko'rsatish2025 yil raqamlarda

291 933
Obunachilar
+43424 soatlar
-1 9907 kunlar
+17 97330 kunlar
Postlar arxiv
#Кадровик
“Келажак” марказларининг бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари тасдиқланди.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
👉 @yuristlar_maslahati 👈
ВМ 776-сон қарор (10.12.2025 й)-22-28 (1).pdf5.06 KB
❤ 9
Рецептсиз бериладиган дори воситаларининг рўйхати эълон қилинди
Мазкур рўйхатга кундалик ва фавқулодда ҳолатларда аҳолига тезкор тиббий ёрдам бериш учун шифокор рецептисиз тақдим этиладиган муҳим дори воситалари киритилган.
Ҳозирга кунда 1846 турдаги рецептсиз бериладиган дори воситалари давлат рўйхатидан ўтган бўлиб, жадвалда тиббиёт амалиётида энг кўп қўлланилаётган 389 та дори воситалари келтирилган.
Рецептсиз_бериладиган_дорилар_рўйхати.xlsx0.54 KB
❤ 9😨 6🤔 2🙈 2
#Кадровик
❗️"Келажак" марказлари техник, хизмат кўрсатувчи ва бошқа лавозимларни киритиш меёрлари тасдиқланди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10-декабрда 766-сонли қарори
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
👉 @yuristlar_maslahati 👈
ВМ 776-сон қарор (10.12.2025 й)-28-30.pdf2.39 KB
❤ 10🙈 1
Photo unavailableShow in Telegram
#Кадровик
❗️ Келажак мактаби педагоглари ойлигининг 8 баробаригача, директорлар ва ўринбосарлар ойлигининг 8 баробаригача устама олади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10-декабрда 766-сонли қарори
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
👉 @yuristlar_maslahati 👈
❤ 25😨 17🤔 6🎉 4
Ўзбекистонда ҳам дори воситалари электрон рецепт асосида сотилиши йўлга қўйилмоқда
Дори воситаларини беришда рецепт тартибини кучайтириш жорий этилмоқда. Бу чоралар чеклов эмас, аксинча даволаш хавфсизлигини таъминлаш ва беморлар саломатлигини ҳимоя қилишга қаратилган.
Ҳар қандай ислоҳотни бутун мамлакат бўйлаб жорий этишдан олдин уни пилот тарзда синовдан ўтказиш тўғри ва масъулиятли ёндашув ҳисобланади.
Шу сабабли ҳозирги босқичда электрон рецептлар тизими айрим ҳудудларда пилот тарзда жорий этилмоқда. Пилот натижаларига кўра, тизим босқичма-босқич бутун республика бўйлаб жорий этилади.
Халқаро тажриба шуни кўрсатадики, ривожланган мамлакатларда асосий дори воситаларининг аксарияти фақат шифокор рецепти асосида берилади, эркин сотиладиган препаратлар эса чекланган рўйхат билан белгиланган.
Дори воситалари шифокор назорати остида қабул қилиниши шарт, чунки ўзбошимчалик билан даволаниш ва назоратсиз қабул қилиш соғлиқ учун жиддий хавф туғдиради.
Дориларнинг рецепт асосида сотилиши — нафақат тартиб, балки халқ саломатлигини ҳимоя қилишга қаратилган жуда катта ва муҳим ислоҳотдир. Бу орқали шифокорларнинг масъулияти ошади, дорихоналар фаолияти тартибга солинади ва энг муҳими, беморларнинг ҳаёти ва соғлиғини асрашга хизмат қилади.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
👉 @yuristlar_maslahati 👈
❤ 18😨 17👍 8🎉 1
#Бизнес_солиқ
❗️ QQS to‘lovchisi sifatida maxsus ro‘yxatdan o‘tkazish va QQS guvohnomasini berish tartibi soddalashtirilmoqda
O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining tadbirkorlar bilan V ochiq muloqoti doirasida QQS to‘lashga o‘tayotgan subyektlar uchun taklif va tashabbuslarini amalga oshirish bo‘yicha muhim chora-tadbirlar belgilandi.
Asosiy o‘zgarishlar:
▫️ Majburiy tartibda QQS to‘lovchilar deb e'tirof etilgan tadbirkorlik subyektlariga qo‘shilgan qiymat solig‘i to‘lovchisi sifatida maxsus ro‘yxatdan o‘tkazilganligi to‘g‘risidagi guvohnoma avtomatik ravishda berilib – soliq to‘lovchining shaxsiy kabinetida shakllanadi. Bunda tadbirkorlik subyekti tomonidan ariza taqdim etish talab etilmaydi.
▫️ Korxona balansida ko‘chmas mulk mavjud bo‘lganda, soliq to‘lovchining manzilda mavjudligini o‘rganish tartibi bekor qilinadi.
▫️ QQS to‘lovchisi guvohnomasining amal qilishini to‘xtatib turish quyidagi tartibda amalga oshiriladi:
– 30 kungacha – soliq organi tomonidan;
– 30 kundan ortiq bo‘lgan muddatga – sud tomonidan.
👉PF-138-son 19.08.2025-yil.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
👉 @yuristlar_maslahati 👈
❤ 12👍 2
#Бизнес_солиқ
Фоизсиз қарз олишда резидент ва норизидент юридик шахслар учун солиқ оқибатлари
Корхона ёки тадбиркор фоиз ҳисобланмасдан қайтариш шарти билан қарз олганда, бунақа операциянинг солиқдаги мақоми ҳужжатларда алоҳида тартибда белгиланган. Солиқ кодексининг 299-моддасига кўра, агар фоизсиз қарзни резидент берган бўлса, қарз олувчи ташкилот ушбу маблағдан бепул фойдалангани учун шартли фойда олган деб ҳисобланади. Қонун буни даромад сифатида эътироф этади ва у фойда солиғи ҳамда айланма солиқни ҳисоблашда инобатга олинади.
Шартли даромадни аниқлаш учун махсус формула қўлланади. Қарз суммаси қайта молиялаштириш ставкасига кўпайтирилади, 365 кунга бўлинади ва қарздан амалий фойдаланилган кунлар сонига қараб ҳисобланади.
Масалан, корхона резидентдан 100 млн сўм миқдорида фоизсиз молиявий ёрдам олган бўлсин. Агар ушбу маблағ 47 кун давомида ишлатилган бўлса, ҳисоб-китоб қуйидаги тарзда чиқади: 100 млн х 14 фоиз / 365 х 47 кун. Натижа сифатида қарз олувчи 1 802 739,72 сўмни даромад сифатида кўрсатиши керак бўлади.
Бундай қоида норезидентларнинг фоизсиз қарзига татбиқ этилмайди. Яъни хорижий юридик ёки жисмоний шахс томонидан берилган фоизсиз қарз учун қарз олувчида Солиқ кодексининг 299-моддасида назарда тутилган шартли даромад юзага келмайди ва солиқ мажбурияти ҳосил бўлмайди.
Шу тариқа, резидентдан олинган фоизсиз қарз солиқ юкини оширса, норезидентдан олинган қарзни эса солиқ мақсадларида даромад сифатида тан олмаслик мумкин.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
👉 @yuristlar_maslahati 👈
❤ 18👍 2
00:49
Video unavailableShow in Telegram
Газлаштирилмаган хонадонлар бўйича
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг айтишича, овқат тайёрлаш учун электр плиталари билан жиҳозланган, иситиш тизими тўлиқ электрлаштирилган, марказлашган иситиш тизими ва табиий газ тармоқларига уланмаган кўп қаватли уйлар, ётоқхоналар ҳамда газлаштирилмаган ҳудудларда яшовчи маиший истеъмолчиларга (улар субсидияланадиган нархлардаги суюлтирилган газ, кўмир ёки табиий газдан фойдаланмаган тақдирда) ойлик истеъмол ҳажмига қараб иситиш мавсумида 2000 кВт·соатгача ва иситиш мавсумидан ташқари 1000 кВт·соатгача электр энергияси учун 50 фоизгача чегирма қўллаш назарда тутилмоқда. Бу борада тегишли таклифлар тайёрланган.
Бундан ташқари, электр энергиясидан фойдаланишнинг соатбай тарифлари жорий қилиниши кутилмоқда.
IMG_1730.MOV4.12 MB
👍 36❤ 21😨 21🤔 5
Истеъмолчининг қадри шуми? ҲЭТК ўз мажбуриятларини унутдими?
Сўнгги вақтларда ҳудудий электр тармоқлари томонидан огоҳлантиришсиз амалга оширилаётган узилишлар бўйича мурожаатлар кескин кўпайди. Масалага ойдинлик киритиш мақсадида ҲЭТКнинг ишонч телефонига қўнғироқ қилдим. Суҳбат давомида бир қизиқ (ва ачинарли) фактга дуч келдим: Энергетика вазирлиги томонидан "чекловлар" бўйича оғзаки топшириқлар бўлиши ва ҳудудий бўлимлар айнан шу асосда чироқни ўчириши мумкин экан.
Шу ўринда ҳақли саволлар туғилади:
➖ Тўловларни олдиндан 100% ундириб олаётган таъминотчи нега истеъмолчи олдидаги вазифасини бажармайди?
➖ Хўп, узилиш бўлар экан, нима учун қонунда белгиланганидек олдиндан огоҳлантирилмайди?
➖ Ҳудудлардаги электр энергияси сифати (кучланиши) давлат стандартларига жавоб берадими ўзи?
Бу қуруқ гап эмас. Ҳар куни камида 3 соатлаб чироқ ўчаётган Фарғона вилояти, Учкўприк тумани (менга маълум бўлган ҳудуд) мисолида вазиятни ўргандим. Аҳвол жуда ачинарли: туманда узилишлар бўйича ҳеч қандай тасдиқланган жадвал йўқ (ходим кўрсата олмади). Авария ёки чекловлар ҳақида хабар берувчи расмий саҳифа ҳам мавжуд эмас (бор бўлган Telegram-гуруҳида ҳам ёзиш ва боғланиш чеклаб қўйилган).
Наҳотки, тизим масъуллари Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сонли қарорида белгиланган қатъий мажбуриятларини унутган бўлса? Хўш, қарорда аслида нима дейилган эди?
Қарорнинг 16-банди
➖ ҲЭТК электр энергиясини электр тармоқларининг баланс бўйича мансублик чегарасига электр таъминоти шартномасида кўрсатилган ҳажмда узлуксиз етказиб беришга мажбур.
➖ электр тармоғи хўжалиги объектларининг режали таъмирланиши туфайли электр энергияси билан таъминлашдаги мумкин бўлган узилишлар тўғрисида камида 3 кун олдин огоҳлантиришга мажбур.
➖ истеъмолчиларга электр энергияси етказиб беришнинг тўхтатиб турилиши ва бунинг сабаблари тўғрисида маълумот беришга мажбур.
➖ жорий этиладиган чеклашлар ҳақида чеклашнинг ҳажми ва вақтини кўрсатган ҳолда ўз вақтида хабар қилишга мажбур.
Хўш, мазкур мажбуриятларнинг бажарилишини ким назорат қилади?
Мантиқан олиб қараганда, тумандаги ҲЭТК ходими аҳолини огоҳлантирмасдан «рубильник»ни ўчирдими ёки тасдиқланган жадвал йўқми — инспекция буни қонунбузилиш деб баҳолаши, Рақобат қўмитаси эса шартнома шартлари бузилгани учун корхонага нисбатан жарима қўллаши керак эди. Лекин амалда биз нимани кўряпмиз? Назорат қилувчи органларнинг жимлиги ҳудудий корхоналарнинг ўзбошимчалигига йўл очмоқда.
Назорат қилувчи органлардан ҳудудлардаги бундай ҳолатни назоратга олишни сўраймиз.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
👉 @yuristlar_maslahati 👈
👍 45❤ 24👏 3👌 1
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10-декабрда “Келажак” марказлари фаолиятини тартибга солишга қаратилган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 766-сонли қарори тасдиқланди.
#Янги_ҳужжат
ВМ 776-сон қарор (10.12.2025 й).pdf2.47 MB
❤ 5😨 2
Халқ қабулхоналарининг тақдири нима бўлади
Халқ қабулхоналари яна қачон 2017–2019 йиллардагидек юқори самарадорлик билан ишлай бошлайди? Назаримда, бунинг учун илгаригидек қатъий сиёсий ирода талаб этилади. Афсуски, бугунги кунда ушбу тузилманинг фаолияти жамият ҳаётида деярли сезилмай қолди.
Вақтида ҳатто қабулхоналарни бутунлай тугатиш таклифлари ҳам янграган эди. Бироқ тизим ҳозирча сақлаб қолинди, демак, соҳани ривожлантиришга ҳали ҳам умид қилса бўлади.
Президентнинг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сонли Фармони билан тасдиқланган Тараққиёт стратегиясининг 41-мақсадида Халқ қабулхоналари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш ва уларнинг мақомини мустаҳкамлаш кўзда тутилган эди. Хусусан, бу бўйича алоҳида норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш топшириғи берилган. Бироқ, афсуски, мазкур муҳим ҳужжат номаълум сабабларга кўра қабул қилинмасдан қолиб кетди.
Мурожаатлар билан ишлаш масаласининг ташкилотларда қай даражага тушиб кетгалигини, бугун ижтимоий тармоқлардаги овозлардан сезиш қийн эмас.
Ҳар бир мурожаат ортида, аввало, инсон тақдири, унинг қонуний ҳуқуқлари, шаъни ва қадр-қиммати турганини тўғри англашимиз шарт. Айнан шу масъулиятни ҳис қилган ҳолда мурожаатлар билан ишлаш тизимини зудлик билан янги босқичга олиб чиқмасак, муаммолар тўпланиб янада мураккаблашиб боради.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
👉 @yuristlar_maslahati 👈
❤ 38👍 20
“Profi University” иши бўйича, 10-декабрдаги аппеляция суди вазирлик фойдасига қарор қабул қилган. Вазирликнинг важи ва суднинг асослари қизиқ.
👉 @yuristlar_maslahati 👈
🤔 8❤ 4🙈 1
#Кадровик
Оқланган ходим зарарни кимдан ундириши мумкин? Иш берувчиданми?
Ходим суд ҳукми билан озодликдан маҳрум қилиниб, шу асосда ишдан бўшатилган, кейин эса оқланган ҳолларда, етказилган зарарни қоплаш икки манбага боғлиқ тартибда амалга оширилади. Моддий зарар — ходим ишламай қолган даври учун олиши керак бўлган иш ҳақи, маънавий зарар эса обрўсизланиш, руҳий изтироб каби ҳолатлар ортидан юзага келади (МК 174-модда).
Бу ҳолда ишдан бўшатиш иш берувчининг хатоси эмас, балки кейинчалик асоссиз деб топилган тергов ва суд органларининг қарорига боғлиқ бўлгани учун, оқлов ҳукми топширилгунгача бўлган зарар учун иш берувчи жавобгар ҳисобланмайди. Олий суд Пленумининг 2023 йил 23 июндаги 18-сон қарорига кўра, шахс оқланганидан сўнг унга ҳукм нусхаси берилади, ҳуқуқлари тушунтирилади ва ўзи ахборотларни иш берувчига тақдим қилади; иш берувчи тикламаса, ходим судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Жиноят-процессуал кодексининг 304–313-моддалари шуни назарда тутадики, оқлов ҳукми ходимга топширилгунгача бўлган моддий ва маънавий зарар давлат молия органлари томонидан қопланади, чунки бу даврдаги зарар тергов ва суд органлари қарорлари натижасида келиб чиққан. Аммо оқлов ҳукми иш берувчига тақдим этилганидан кейин ходимни ишга тиклаш мажбурияти иш берувчи зиммасига ўтади. Агар у тикламаса ёки чўзса, шу даврдаги зарарни ходим фуқаролик тартибида иш берувчидан талаб қилиши мумкин.
Шундай қилиб, зарар қуйидаги тартибда қопланади:
➖ Оқлов ҳукми топширилгунгача бўлган зарар — давлат томонидан.
➖ Оқлов ҳукми тақдим этилгандан ишга тиклангунгача бўлган зарар — иш берувчи томонидан.
Масалан, ходим 3 йил асоссиз равишда жазо ўтаб, маошдан маҳрум бўлган бўлса, бу 3 йиллик зарар давлат томонидан қопланади. Агар оқловдан кейин яна 4 ой ишга тикланмай юрса, бу 4 ойлик зарарни иш берувчи тўлайди.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
👉 @yuristlar_maslahati 👈
❤ 33
❗️Хизмат доирасида фойдаланиш учун (ХДФУ) грифли ҳужжатлар билан ишлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида 04.12.2025 йилда Ҳукумат қарори қабул қилинди.
#Янги_ҳужжат
7883108.pdf4.51 MB
❤ 11🙈 4🔥 1
«Сирли мижоз» ва назорат хариди тадбирларини ўтказиш учун нодавлат нотижорат ташкилотларининг ходимларини ўқитиш ва уларга махсус сертификат бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг қарори, 10.12.2025 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3722
#Янги_ҳужжат
7900096.pdf1.05 MB
❤ 13🤔 8👍 3😨 2
Photo unavailableShow in Telegram
Энди қурилиш ва савдо соҳасидаги юридик шахсларнинг солиқдан қочиши қийин бўлади . Тартиб 2026 йил 1 январдан кучга киради
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
👉 @yuristlar_maslahati 👈
❤ 31👍 13😨 1
ҚОНУНДА БОР, АМАЛДА ЙЎҚ: "МОБИЛЬ ВИДЕОКОНФЕРЕНЦАЛОҚА" ҚАЧОН ИШЛАЙДИ?
Ҳурматли ҳамкасблар ва каналимиз обуначилари!
Хабарингиз бор, 2025 йил 11 март куни Фуқаролик процессуал кодексининг (ва бошыа кодексларга ҳам) 209-моддасига муҳим ўзгартириш киритилган эди. Унга кўра, суд мажлисларида нафақат махсус жиҳозланган суд залларидан, балки мобиль видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда ҳам иштирок этиш имконияти қонунан мустаҳкамланди.
Бу янгилик адвокатлар ва фуқаролар учун вақтни тежаш, одил судловга эришишни янада осонлаштириш йўлидаги катта қадам сифатида қабул қилинганди.
🗓 Лекин, мана бугун тақвимда 2025 йил 11 декабрь. Қонун ўзгарганига роппа-роса 9 ой бўлди. Хўш, натижа қани?
Афсуски, бугунги кунда ҳам ушбу норма фақат қоғозда қолмоқда. Амалиётда ҳали бирор марта мобиль илова ёки тизим орқали судда қатнашиш имкони яратилгани йўқ. Энг ачинарлиси — бу тизим қачон ишга тушиши, қандай техник ечимлар қилинаётгани ҳақида Олий суд томонидан ҳеч қандай расмий тушунтириш ёки "йўл харитаси" тақдим этилмади.
Қонун қабул қилиндими, у ишлаши шарт.
Биз, адвокатлар ҳамжамияти, масъуллардан ушбу норманинг ижроси юзасидан аниқ жавоб ва ҳаракатларни кутиб қоламиз. Рақамлаштириш сўзда эмас, амалда бўлиши керак.
👉 @yuristlar_maslahati 👈
❤ 37👍 17😨 5🙈 4
Давлат ташкилотларининг мурожаатлар билан ишлаш фаолиятини қандай баҳолайсиз.Anonymous voting
- Аъло! Муаммоларни қонуний ва ўз вақтида ҳал қилиб беришмоқда.
- Жавоб беришади, лекин кўпинча қуруқ гап ёки "отписка" билан қутулишади.
- Жуда ёмон. Мурожаатлар эътиборсиз қолади ёки сарсон қилишади.
- Фақат юқори турувчи органга ёки Порталга шикоят қилгандан кейингина ишлашяпти.
🤔 9❤ 7🙈 5
❗️Маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган режа-графикларга асосан “метан заправкалар” фаолиятига вақтинча чеклов киритилмоқда — Энергетика вазирлиги
👉 @yuristlar_maslahati 👈
😨 27😢 9🔥 5🤔 2
Photo unavailableShow in Telegram
#Бизнес_солиқ
Энди каммерал солиқ текшируви бўйича камчилик бартараф қилинганда тадбиркор жиноий ёки бошқа жавобгарликка тортилмайди. Тартиб 2026 йил 1 январдан кучга киради.
"Нақдсиз ҳисоб-китобларни оммалаштириш ва яширин иқтисодиёт улушини қисқартиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президентининг 2025 йил 10 декабрдаги ПФ-246-сон фармони
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
👉 @yuristlar_maslahati 👈
❤ 12🤔 4
