uz
Feedback
PORTAL24 | Расмий канал

PORTAL24 | Расмий канал

Kanalga Telegram’da o‘tish

Мурожат: +998771444424 ☎️ 🌏 Ўзбекистон ва жаҳондаги тезкор хабарлар Ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми? Унда уни бизга юборинг: @portal24_murojaatbot ✉️ 💰Реклама учун: @Portal24ReklamaBot

Ko'proq ko'rsatish
2025 yil raqamlardasnowflakes fon
card fon
84 493
Obunachilar
-43224 soatlar
-2 2917 kunlar
-8 08530 kunlar
Postlar arxiv
Уч нафар курашчимиз йилни Жаҳон рейтинги пешқадами сифатида якунлайди
Бирлашган кураш дунёси (UWW) жорий йилнинг декабрь ойи учун жаҳон рейтингини эълон қилди. 2025 йил якуни акс этган мазкур жадвалда юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг 3 нафар аъзоси биринчи ўринда қайд этилган.  Унга кўра, ортда қолаётган йил турли мусобақаларда юқори натижалар билан қимматли очколарни жамғарган Алишер Ғаниев -60 кг, Айтжан Халмаханов -63 кг ва Абдулло Алиев -72 кг вазн тоифаларида Жаҳон рейтингининг пешқадами сифатида йилни якунлайдиган бўлишди.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Япония матбуоти Ўзбекистонни ёритди
The Japan News нашрида Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги етакчи ўрни ва Токио учун стратегик аҳамияти таҳлил қилинди.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Агар Украина Россияни енга олишига ишонса ва урушни давом эттиришга тайёр бўлса, майли, урушсин
Агар жанговар ҳаракатлар шу суръатда давом этса, Украина дунё харитасидан йўқолади, Беларус Республикаси Президенти Александр Лукашенко.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Hammasini ko'rsatish...
00:16
Video unavailableShow in Telegram
Месси Ҳиндистонда ўзининг энг катта ва “энг бой” мухлиси – Манеклал лақабли фил билан футбол ўйнади
Маълумот учун, ушбу фил ҳинд миллиардери Мукеш Амбанининг ўғли Анант Амбанига тегишли бўлган Вантара лойиҳаси ҳудудида парваришланади. Лойиҳа Амбани оиласи томонидан яратилган улкан ҳайвонларни ҳимоя қилиш маркази ҳисобланади.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Hammasini ko'rsatish...
3.mp42.98 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Тошкент халқаро аэропортидаги рейслар вақти ўзгариши мумкин
Тошкент шаҳри Халқаро аэропортида қор ёғиши сабабли рейсларнинг учиб кетиш вақтида бироз ўзгаришлар кутилмоқда. Қисқа муддатли кечикишлар парвозлар дастурини бажариш учун қўшимча парвозолди муолажаларини ўтказиш зарурияти билан боғлиқлиги айтилган. Ўзгаришлар йўловчилар учун парвозолди жараёнларидан ўтиш вақтига таъсир қилмайди.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Hammasini ko'rsatish...
00:23
Video unavailableShow in Telegram
Ўзбекистон Президентини Япониядаги ватандошлар кутиб олди
Президент ватандошларга иши ва ўқишида муваффақиятлар тилаб, улар кунчиқар юртда орттирган билим ва тажрибалар Ўзбекистон тараққиёти ҳамда халқ фаровонлигига хизмат қилишига ишонч билдирган.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Hammasini ko'rsatish...
IMG_7565.MP418.27 MB
05:00
Video unavailableShow in Telegram
Ўзбекистонда ёнғинлар ўтган йилга нисбатан 17 фоизга ошган
Фавқулодда вазиятлар вазири Ботир Қудратхўжаев аҳолини ёнғинлардан муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ахборот берган. Рўйхатга олинган 323 093 та корхона ва ташкилотнинг 79 432 тасида текширувлар ўтказилган. Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузган 51 824 нафар раҳбар, жавобгар шахслар ва фуқаролар 31 млрд 803 млн 458 минг сўм миқдорида маъмурий жаримага тортилган. 22 642 та иншоотнинг иш фаолияти вақтинчалик тўхтатилиб, 112 527 та носоз электр ускуна манбасидан узилган.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Hammasini ko'rsatish...
35.09 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Қилмиши учун аввал 8 йилга қамалиб, апелляцияда озодликка чиққан Акмал Шукуров яна қамалди
2025 йил 16 март куни “The Tower” меҳмонхонаси ёнида танишининг юзига мушт тушириб, оғир тан жароҳати етказган Акмал Шукуров воқеа жойидан қочиб, яширинган. У кўп ўтмай Қозоғистонда қўлга олинган ва Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди ҳукмига кўра 8 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган эди. 2025 йил 9 декабрь куни апелляция суди Акмал Шукуровга тайинланган жазони озодликни чеклаш жазосига ўзгартириб, уни суд залидан озод этган эди. Хабарга кўра бугун, 18 декабрь куни соат 16:30 да мазкур ишни кўриб чиққан Тошкент шаҳар судининг тафтиш инстанцияси апелляция инстанцияси ажримини ўзгартириб, Акмал Шукуровни 5 йилу 3 ойга озодликдан маҳрум қилди.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Токио шаҳрига борди
“Ханеда” халқаро аэропортида давлат раҳбарини Япония ички ишлар ва коммуникациялар вазири Ёшимаса Хаяши ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Россия ҳарбийлари Эстония ҳудудига кирди
Эстония расмийлари 17 декабрь куни уч нафар россиялик чегарачи мамлакат ҳудудига кириб, у ерда тахминан 20 дақиқа бўлганини маълум қилди.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Hammasini ko'rsatish...
Тошкентда поезд ва Дамас тўқнашди
Ҳолат 18 декабрь куни эрталаб Янгиҳаёт туманида содир бўлгани айтилмоқда. Ҳозирча тегишли ташкилотлар ҳолат юзасидан расмий маълумот тақдим этгани йўқ.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Hammasini ko'rsatish...
video_2025-12-18_11-49-37.mp42.64 MB
video_2025-12-18_11-51-29.mp415.35 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Маҳкум ва маҳбусларнинг Омбудсманга йўллаган мурожаатлари ҳал этилмоқда
Маҳкум ва маҳбуслар Омбудсманга мониторинг ташрифлари, “Омбудсман қути”лари, шунингдек яқинлари ва адвокатлари орқали мурожаат қилмоқда. Бир қатор ҳолатларда тиббий ёрдам ўз вақтида кўрсатилмагани аниқланиб, Омбудсман аралашуви билан муаммолар ҳал этилди. Жиззах вилоятидаги 29-сон манзил-колонияда оғир аҳволдаги маҳкум М.Б.га шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилмагани юзасидан мурожаат тушди. Омбудсман назорати остида у шошилинч тиббий ёрдам марказига жойлаштирилиб, стационар даволанди ва дори-дармон билан таъминланди. Шунингдек: • Жиззах шаҳар ИИБ Вақтинча сақлаш ҳибсхонасида сақланаётган Ю.Ю. ихтисослаштирилган касалхонага тиббий назорат билан этап қилинди. • Наманган вилоятидаги тергов ҳибсхонасида 5 ойлик ҳомиладор аёл З.М. гинеколог кўригидан ўтказилди. • Сирдарё вилоятидаги 40-сон манзил-колонияда соғлиғидан шикоят қилган маҳкумлар тиббий кўрикдан ўтказилиб, бир нафари шифохонага ётқизилди.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Мисрдаги ўзбекистонликлар огоҳликка чақирилди
Элчихона Қоҳира ва бошқа йирик шаҳарларда ноқонуний юрган хорижликларга қарши рейдлар олиб борилаётганини маълум қилди. Шу боис фуқароларга қуйидагилар қатъий тавсия этилди: ▪️ маҳаллий қонунчилик талабларига қатъий риоя қилиш; ▪️ паспортни доимо ўзингиз билан олиб юриш; ▪️ амал қилувчи виза ёки вақтинчалик/доимий яшаш рухсатномаси (иқома)га эга бўлиш; ▪️ тегишли рухсатномасиз иш фаолияти билан шуғулланмаслик; ▪️ виза ёки яшаш рухсатномасининг амал қилиш муддатини ўз вақтида узайтириш. Ушлаб турилган тақдирда эса имкони борича тезроқ  элчихона билан қуйидаги рақамлар орқали боғланиш сўралган. 📞 +202 3336 1723 📞 +202 3336 4516
 Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Hammasini ko'rsatish...
Токио Tower Ўзбекистон байроғи рангларида порлади
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Японияга ташрифи доирасида Токио рамзи саналган машҳур Tokio Tower Ўзбекистон байроғи рангларида ёритилди. Баланлиги 333 метр бўлган ушбу иншоот одатда фақат энг муҳим саналари ва халқаро воқеалар муносабати билан махсус ёритилади.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Hammasini ko'rsatish...
1.62 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Давлат бюджетининг ярмидан кўпи ижтимоий соҳага йўналтирилмоқда
Сенаторлар “2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунни маъқулладилар. Аввалроқ, Давлат бюджетининг ҳар бир тақсимланиш жараёнлари маҳаллий Кенгаш сессиялари ва Сенатнинг қўмита мажлисларида батафсил муҳокама қилинган эди. Келгуси йилда Давлат бюджети харажатларининг қарийб 55 фоизи ижтимоий соҳага йўналтирилмоқда. Яъни мактаблар, шифохоналар ва аҳолининг эҳтиёжлари устувор бўлиб қолмоқда. Қонунда 2026 йилда инфляция даражаси 7 фоиз атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда. Бу кўрсаткич бюджет барқарорлигини таъминлаш, аҳоли реал даромадларини сақлаб қолиш ҳамда ижтимоий мажбуриятларни бажаришда муҳим омил ҳисобланади. Сенаторлар ҳар бир ажратилган маблағнинг самарали сарфланиши зарурлигини қайд этдилар.
 Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Hammasini ko'rsatish...
04:01
Video unavailableShow in Telegram
Жапаров 10 ёшли ўқувчига ўзининг iPhoneʼини совға қилди
Қирғизистоннинг чекка бир қишлоғидан бўлган 4-синф ўқувчисининг ҳикояси мамлакат Президенти Садир Жапаровнинг эътиборига тушди ва у болакайга ўзининг телефонини совға қилди. Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Ош вилоятининг Кара-Кулжа тумани Коо-Чати қишлоғидан бўлган Нурзамон Алмазбековнинг қор кечиб мактабга бораётгани акс этган видео тарқалди. Қирғизистон Президенти маъмурияти ахборот сиёсати хизмати раҳбари Дайирбек Орунбековнинг маълум қилишича, давлат раҳбари ҳам бу видеони кўрган.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Hammasini ko'rsatish...
12.61 MB
02:04
Video unavailableShow in Telegram
Саида Мирзиёева Ургутда бўлди Президент администрацияси раҳбари Самарқанддан Ургутгача янги темир йўл орқали борди ва логистика, тиббиёт марказлари ҳамда сув таъминоти тизими лойиҳалари билан танишди.
Hammasini ko'rsatish...
41.66 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Трамп “иқтисодий бум” ваъда қилди
Доналд Трамп АҚШ халқига мурожаатида ўз фаолиятини мақтаб, демократлар, мигрантлар ва собиқ президент Жо Байденни кескин танқид қилди. У бензин ва озиқ-овқат нархлари пасаяётганини айтиб, АҚШни “дунё ҳали кўрмаган иқтисодий бум” кутмоқда, деди. Президент 1,45 млн ҳарбий хизматчига ҳар бирига 1776 доллар миқдорида “ҳарбий дивиденд” тўланишини эълон қилди. Бу маблағ импорт маҳсулотларига жорий этилган божлар ҳисобидан ажратилади. Шу билан бирга, сўровномаларга кўра, америкаликларнинг 52 фоизи Трамп даврида иқтисодий аҳвол ёмонлашганини айтмоқда. Айрим MAGA тарафдорлари эса уни ички муаммолар ўрнига Ғазо ва Украина масалаларига кўпроқ эътибор қаратаётгани учун танқид қилмоқда.
 Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Hammasini ko'rsatish...
02:09
Video unavailableShow in Telegram
Тошкент вилоятида 20 млрд сўмлик сертификатсиз дорилар фош этилди
Тезкор рейд давомида дорихонага тегишли омборхонада 1209 турдаги, қиймати 38 млрд сўмлик дори воситалари аниқланди. Шулардан 20 млрд сўмлик дорилар халқаро GDP сертификатига эга эмаслиги маълум бўлди. Шунингдек, қиймати қарийб 264 млн сўмлик 30 турдаги 10 509 дона дорининг яроқлик муддати ўтгани, 3 турдаги 639 қути ва 243 дона гелнинг яроқлик муддати сохталаштирилгани аниқланди. Ҳозирда дорихона мансабдорига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Hammasini ko'rsatish...
17.86 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Мирзиёев Японияга жўнаб кетди   Ташриф дастурига мувофиқ, Токиода бир қатор олий даражадаги учрашувлар ва тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Япония Бош вазири Санаэ Такаичининг таклифига биноан 18 декабрь куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Ўзбекистон – Япония стратегик шериклиги ва кўп қиррали ҳамкорлигини янада ривожлантириш ҳамда кенгайтириш масалалари диққат марказида бўлади. Шунингдек, Ўзбекистон Президенти «Марказий Осиё + Япония» мулоқоти давлат раҳбарларининг биринчи саммитида иштирок этади.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Hammasini ko'rsatish...