uz
Feedback
PORTAL24 | Расмий канал

PORTAL24 | Расмий канал

Kanalga Telegram’da o‘tish

Мурожат: +998771444424 ☎️ 🌏 Ўзбекистон ва жаҳондаги тезкор хабарлар Ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми? Унда уни бизга юборинг: @portal24_murojaatbot ✉️ 💰Реклама учун: @Portal24ReklamaBot

Ko'proq ko'rsatish
2025 yil raqamlardasnowflakes fon
card fon
84 693
Obunachilar
-42724 soatlar
-2 1567 kunlar
-7 80430 kunlar
Postlar arxiv
02:09
Video unavailableShow in Telegram
Фарғонада даҳшатли автоҳалокат содир бўлди Фарғона туманидаги ЙТҲ оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Hammasini ko'rsatish...
12.84 MB
00:14
Video unavailableShow in Telegram
Москвадаги автотураргоҳда автомобил портлади
Ҳодиса оқибатида бир киши жароҳатланган, сабаблари ҳозирча аниқ эмас. Портлашда ҳалок бўлган шахс россиялик генерал-лейтенант Фанила Сарваров ҳалок бўлган. Президент матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, РФ президенти Владимир Путинга ҳодиса ҳақида дарҳол хабар берилган.
 Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Hammasini ko'rsatish...
4.03 MB
Тупроқ сукутда йўқолмоқда: “Она Ер нидоси” орқали ҳақиқат
“Замин” фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева “Она Ер нидоси” ҳужжатли фильмининг премьерасида иштирок этди. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, FAOнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва “Замин” фонди кўмагида суратга олинган фильм ҳар куни ер билан ишлайдиган, аммо камдан-кам эътибор марказида бўладиган фермерлар, агрономлар ва олимлар фаолиятини ёритади. Фильмни “Замин” фондининг YouTube канали орқали томоша қилиш мумкин: https://youtu.be/VgcL1qbRBho
 Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Британия Ўзбекистоннинг тўрт компаниясига нисбатан санкциялар жорий этди
Буюк Британия Россия билан ҳамкорлик қилганликда гумон қилинган Ўзбекистоннинг тўрт ва Қирғизистоннинг бир компаниясини санкциялар рўйхатига қўшди. 18 декабрдан бошлаб уларнинг активлари музлатилиб, молиявий чекловлар жорий этилди. Санкцияга тушган Ўзбекистон компаниялари: Фарғона кимё заводи, Gelion Business Trade (Тошкент), Chemistry International (Навоий), Raw Materials Cellulose (Жиззах). Қирғизистондан – Бишкекда рўйхатдан ўтган «Кифико» компанияси. Британия расмийлари ушбу компанияларнинг Украина урушида фойдаланилиши мумкин бўлган товар ёки технологияларни Россияга етказган бўлиши эҳтимоли билан текширилаётганини билдирди. Шунингдек, Ўзбекистон, Исроил ва Россия фуқаролигига эга тадбиркор Рустам Мўминов ҳам санкциялар рўйхатидан ўрин олган.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Хитой Осиёдаги энг катта денгиз ости олтин конини кашф этди
Хитой улкан конни Шандонг провинциясида жойлашган Лайжоу шаҳри қирғоқларида кашф этган. Ушбу кашфиёт Лайжоу шаҳри олтин захираларини 3 900 тоннадан ошириб, мамлакат умумий захирасининг тахминан 26 фоизини ташкил этишига сабаб бўлган.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Тошкентда ФВБ инспектори ўз жонига қасд қилди 25 ёшли лейтенант арқон билан ўзини бўйин соҳасидан осилган ҳолда топилган.
Бош прокуратуранинг берган маълумотига кўра, ҳодиса 21 декабрь куни соат 15:00 ларда Бўстонлиқ тумани “Ғазалкент” МФЙ Себзор кўчасидаги дала ҳовлида содир бўлган. 2025 йил 25 ноябрь кунидан навбатдаги хизмат таътилида бўлган Тошкент шаҳар Учтепа туман ФВБ профилактика инспектори катта лейтенант 25 ёшли Х.Б. дала ҳовлида арқон билан ўзини бўйин соҳасидан осилган ҳолда топилган. Марҳумнинг ўлими сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Ҳозирда ҳолат юзасидан Чирчиқ ҳарбий прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
 Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Покистонда 28 йил муз ичида қолган эркак топилди
1997 йилда йўқолган эркак танаси 28 йил музга сақланган ҳолда маҳаллий чорвадор томонидан топилди.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Ҳиндистонлик мигрантлар Россия кўчаларини ободонлаштиришни бошлади
Санкт-Петербург кўчаларида Ҳиндистондан келган 17 нафар ишчи йўлакларни тозаламоқда. Уларнинг ётоқхонаси, овқати, транспорти ва маоши (100 минг рубл) компания томонидан таъминланган. Россия ОАВга кўра, лойиҳа ҳозирча синов тарзида амалга оширилмоқда, лекин ишчилар юқори самарадорлик кўрсатмоқда ва уни кенгайтириш режалаштирилмоқда.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Исроил Ғарбий соҳилда 19 та янги яҳудий аҳоли пунктини маъқуллади
Исроил ҳукумати Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилида 19 та яҳудий аҳоли пункти қурилишини маъқуллади. Ташаббусни молия вазири Бецалел Смотрич ва мудофаа вазири Исраэл Кац илгари сурган. Уларнинг 5 таси аввалдан мавжуд бўлиб, энди расман тан олинади, 2 таси эса аввал бузилган жойларда қайта тикланади. Шу билан аҳоли пунктлари сони 69 тага етади. Халқаро ҳуқуқ бу каби қурилишларни ноқонуний деб ҳисоблайди, Смотрич эса бу қарор Фаластин давлатини тузишга йўл қўймасликка қаратилганини айтган.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Олтин ва кумуш нархи ошди
Олтин нархи тарихда илк бор бир унсия учун 4 400 доллардан ошди. Спот кумуш эса 3,3 фоизга қимматлаб, бир унсия учун 69,44 доллар билан тарихий рекордни қайд этди.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Уй олиш хавфсизлиги: улушли қурилишда янги қоидалар жорий этилиши мумкин
Ўзбекистонда улушли қурилиш (уй-жойни қурилиш жараёнида улуш асосида сотиш) тартибини қайта кўриб чиқиш таклиф қилинмоқда. Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди. Улушли қурилиш бозоридаги хавф-хатарлар — қурилишнинг кечикиши, лойиҳанинг тўхтаб қолиши ёки маблағларнинг мақсадсиз сарфланиши кўпчилик учун долзарб муаммо бўлиб келмоқда. Уй олиш истагидаги, турли қурилиш компанияларига тўлов қилган фуқароларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида янги тартибларни ўз ичига олган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
«Қамоқдан чиқариш»ни ваъда қилган адвокат қамоққа олинди
ДХХ Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ҳамда ИЖҚКД шаҳар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда пойтахтда фаолият юритувчи адвокатлар ҳайъатининг муқаддам судланган адвокати фирибгарлик орқали 2 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Аниқланишича, адвокат Шайхонтоҳур туман ИИО ФМБ ТБ иш юритувидаги Жиноят кодексининг 168-моддаси билан қўзғатилган жиноят иши бўйича дастлабки тергов давомида гумонланувчига нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлламаслик масаласини мансабдор танишлари орқали ҳал қилиб беришни ваъда қилган. Адвокатга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Саудия ҳукумати 24 минг покистонлик тиланчини мамлакатдан чиқариб юборди
Ушбу шахслар Умра ва бошқа визалар орқали мамлакатга кириб, ноқонуний тиланчилик тармоқларига қўшилгани тахмин қилинмоқда. БАА ҳам шунга ўхшаш сабаблар билан 6 минг покистонликни ортга қайтарган, Озарбайжон эса 2,5 мингга яқин кишини депортатсия қилган. Покистон томонига кўра, тиланчилик оддий муҳтожлик эмас, балки уюшган жиноий тармоқ шаклини олган ва бу ҳолат мамлакатнинг халқаро обрўйига зарар етказмоқда.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Фарғона водийсида метан қуйиш шохобчалари иш вақти ҳокимлик билан келишилади
Фарғона водийсидаги метан қуйиш шохобчалари (“метан заправка”)нинг иш вақти маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда белгиланади. Бу тартиб табиий газ таъминотидаги босим даражаси ва мавжуд имкониятлардан келиб чиққан ҳолда жорий этилмоқда.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Янги йил корпоративларини бюджет ҳисобидан ўтказиш тақиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан вазирликлар, идоралар, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда давлат улуши 50 фоиздан кам бўлмаган ташкилотларга бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан Янги йил корпоратив тадбирлари ва байрам дастурхонларини ташкил этиш тақиқланди. Қарор бюджет маблағларини тежашга қаратилган бўлиб, давлат ташкилотлари ходимлари Янги йил байрами тадбирларини фақат ўз маоши ёки рағбат пуллари ҳисобидан, ишдан ташқари вақтларда ўтказишлари мумкин. Давлатга қарашли бўлмаган хусусий фирмалар ва компаниялар мазкур чекловдан мустасно. Аввалги йилларда ҳам шундай тақиқ жорий этилган бўлиб, бош вазир Абдулла Арипов бюджет пули халқ маблағи эканини ва у кўнгилочар тадбирлар учун сарфланмаслиги кераклигини таъкидлаган.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистон ЖСТга аъзолик борасида Россия билан сўнгги протоколни имзолади
21 декабрь куни Президентнинг Жаҳон савдо ташкилоти бўйича вакили Азизбек Ўринов Россия Иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников билан биргаликда Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнида икки томонлама бозорга кириш музокараларини якунловчи протоколни имзолаган.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Hammasini ko'rsatish...
01:15
Video unavailableShow in Telegram
Андижонда бозор растаси бир йигитни босиб қолгани айтилмоқда
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеога кўра, ҳолат Хўжаобод туманидаги кийим-кечак бозорида юз берган. Ҳозирча ҳолат бўйича расмий изоҳ берилмади.
Hammasini ko'rsatish...
15.47 MB
Photo unavailableShow in Telegram
АҚШ айрим товарларга божлардан воз кечиши мумкин
Вашингтон маъмурияти Қўшма Штатларда ишлаб чиқарилиши режалаштирилмаган хорижий товарларга нисбатан бож тўловларини бекор қилиш имконини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Оқ уй миллий иқтисодий кенгаши раҳбари Кевин Хассет маълум қилди. Унинг айтишича, АҚШ томонидан жорий этилган айрим тарифлар қайта кўриб чиқилиши мумкин. Хассет қаҳва мисолини келтириб, АҚШда кофе катта ҳажмда ишлаб чиқарилмагани сабабли у тарифлардан озод этилганини таъкидлади. Шунингдек, иқлим ўзгариши ёки бошқа омиллар туфайли мамлакатда ишлаб чиқарилиши кутилмайдиган товарлар ҳам истисно қилиниши мумкин. Унинг қўшимча қилишича, АҚШ Савдо вакили Жеймисон Грир айни пайтда тарифлардан воз кечиш масалаларини ўрганмоқда.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Бугун метан "заправка"лари одатдагидек ишлайди
Энергетика вазирлиги маълум қилишича, 22 декабрь куни соат 10:00 дан 16:00 га қадар Ўзбекистон бўйича барча метан газ қуйиш шохобчалари одатдаги режимида фаолият юритади. Қайд этилишича, белгиланган вақт оралиғида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини газ ёқилғиси билан таъминлашда чекловлар қўйилмайди.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Hammasini ko'rsatish...
02:43
Video unavailableShow in Telegram
Туркияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди
Фуқаро 2025 йил июл ойида ишлаш мақсадида Истанбул шаҳрига келиб, Арнауткўй туманидаги қурилиш обектларида кунлик тартибда меҳнат қилиб келган.Сентябр ойида унинг соғлиғи ёмонлашиб, шифохонага жойлаштирилган. Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси ҳамда Миграция агентлиги кўмагида фуқаро Ўзбекистонга қайтарилган.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Hammasini ko'rsatish...
20.27 MB